Фуқаролик жамияти институтлари ривожида ижтимоий шерикликнинг ўрни

Abstract

Мамлакатимиз бугунги кунда жахон хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминловчи кафолатларни кенгайтиришга қаратилган хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид ислохотларннг ахамияти катта.Фуқаролик жамияти фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида тегишли фуқаролик институтлари орқали фаол иштирок этиши таъминланган ижтимоий макондир.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2021
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
472-476
32

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Topildieva М. (2021). Фуқаролик жамияти институтлари ривожида ижтимоий шерикликнинг ўрни. Global Partnership As a Condition and Guarantee of Sustainable Development, 1(1), 472–476. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/stable_development/article/view/24098
Muyassar Topildieva, The National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek

senior teacher

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мамлакатимиз бугунги кунда жахон хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини таъминловчи кафолатларни кенгайтиришга қаратилган хуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид ислохотларннг ахамияти катта.Фуқаролик жамияти фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида тегишли фуқаролик институтлари орқали фаол иштирок этиши таъминланган ижтимоий макондир.


background image

472

Топилдиева Муяссар Рахимжоновна

катта ўцитувчи

Мирзо Улугбек номидаги Узбекистан Миллий университета

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИ РИВОЖИДА

ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИКНИНГ ЎРНИ

Мамлакатимиз бугунги кунда жахон хамжамиятида муносиб ўрин эгаллашида фуқароларнинг

хуқуқ ва эркинликларини таъминловчи кафолатларни кенгайтиришга қаратилган хуқуқий давлат ва
фуқаролик жамиятини ривожлантиришга оид ислохотларннг ахамияти катта.Фуқаролик жамияти
фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида тегишли фуқаролик институтлари орқали фаол
иштирок этиши таъминланган ижтимоий макондир.

Узбекистонда “фуқаролик жамияти” тушунчасининг мазмун-моҳияти ва ўзига хос

хусусиятларини ўрганиш зарурати ҳам айни шу умумижтимоий воқелик билан узвий боғлиқ. Бу
жараёнда фуқаролар хокимият билан бирга ички ва ташқи сиёсатнинг энг муҳим муаммоларини
мухокама қилиш, уларнинг ечимларини топиш, бу борада долзарб вазифаларни амалга оширишда
ҳамкорлик қилишга қодир бўлишини ҳисобга олиш зарур. Қонун фуқаролик жамияти ҳаётидаги барча
муносабатларни тартибга солиб туради. Фуқаролик жамиятининг асоси қонундир. Шахснинг
ҳуқуқлари ва эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса,
қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиш мумкин
эмас.Узбекистонда бугунги кунда эркин ва фаровонҳаёт, кучли ҳуқуқий-демократикдавлат, адолатли
фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида
инсон ва унинг манфаатлари мужассам бўлиб, унинг самарадорлиги халқимиз маънавий-руҳий
қарашлардаги янгиланиш, жамиятимиз онгу тафаккуридаги юксалиш билан бевосита
боғлиқ.Узбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига мувофиқ: Узбекистан
Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти,
эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик
ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади [Узбекистан Республикаси
Конституцияси. -Т.: Узбекистан. 2018. Б -7].

Президент Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда У збекистон

Республикасини ривожлантиришниниг бешта у сту вор йўналиши бўйича Ҳдракат- лар стратегиясида
фуқаролик жамияти институтлари ривожланишига алоҳидаэътибор қаратилган. Ушбу
тарихийҳужжатда Президентимиз раҳномолигида амалга оширилаётган

Глобальное партнерство как

условие и гарантия стабильного развития

ислоҳотларнинг очиқ-ошкорлиги ва самарадорлигини

таъминлаш,давлат

ҳамда

кенг

аҳоли

эҳтиёжларини

ифодалайдиган,

турли

жамоат

ташкилотлариманфаатларига жавоб берадиган механизмларни яратиш мақсад қилинган.

Шуни алохидатаъкидлаш лозимки, фуқаролик жамиятининг умумий тан олинган

тамойилларидан бири бу -ижтимоий шериклик ҳисобланади.

Ижтимоий шерикликнинг муҳим хусусиятларидан бири- тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларга

риоя қилиш ҳақидаги ўзаро келишувига эмас,балки улар ўртасидаги юксак аҳлоқий қоидалар
мажмуидан иборат. Ижтимоий шерикликка бозор иқтисодиётига асосланган маданиятли жамиятга
хос бўлган муносабатларнинг бир тури сифатида қараш мумкин. Ижтимоий шериклик бу умумий
манфаат ва қарашлар билан бирга, мутлақо фарқ қилувчи ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий
манфаатларга эта тарафлар ўртасидаги муносабатдир. Ижтимоий шериклик тарафларнинг қарама-
қаршилигигаэмас, балки ижтимоий консенсус (келишув)га эришишга асосланади. Ижтимоий
шериклик - бу давлат хокимияти органлари ва фуқаролик жамияти институларининг ўзаро
ҳамкорлиги ва манфаатларни уйгунлаштириш асосида жамиятда мавжуд бўлган муайян ижтимоий
муаммоларни хал этишга қаратилган мулоқот ҳамда консенсусга келиш тизимидир.

Бугунги кунда “ижтимоий шериклик" тушунчасига турли қарашлар мавжуд. Ижтимоий

шерикликнинг турли хил жиҳатларини тадқиқ этишга багишланган монографик изланишлар таҳлили
шуни кўрсатадики, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти ривожланишида ижтимоий


background image

473

шерикликнинг ўрни масалаларини атрофлича ўрганиш муҳим аҳамият касб этмоқда.Бундай
муносабатларда ижтимоий шериклик - давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзига
хос ижтимоий-сиёсий муносабатлар тизими бўлиб, унда манфаатлар қарама-қаршилиги ва уни ҳал
этиш йўллари кўзда тутилади.

Ижтимоий шериклик бошқа ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан ҳам чамбарчас боғлиқ бўлиб,

бунда ўзгаларнинг ўзига хос имкониятларидан фойдаланишга эҳтиёж уни мустаҳкамлайди, у, ўз
навбатида, бундай муносабатлар низоли характерда эмас, балки мавжуд ривожланган ҳуқуқ ва ахлоқ
институтлари назорати остида муроса характерида бўлиши керак. Ижтимоий шерикликка оид
муносабатлар давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзига хос ҳуқуқий
муносабатларнинг бир йўналиши ҳисобланади.

Ижтимоий шериклик меҳнат ёки давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг аниқ

муносабатлари шакли ҳисобланади. Ижтимоий гуруҳларнинг ўзаро махсус шериклиги бўлиб, бундай
муносабатларни олиб боришга қаратилган объектнинг қандай бўлишидан қатъи назар, нафақат меҳнат
муносабатлари, балки бошқа соҳаларда, жумладан, давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг
ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш, ижтимоий-
иқтисодий дастурларни амалга ошириш кабилардир.Ижтимоий шериклик, аввало, инсонлар
ўртасидаги муносабатлар мажмуаси хисобланади.Бу муносабатларнинг уч асосий субъекта мавжуд:
иш берувчи, ишчи ва давлат. Бундай муносабатлар объектини меҳнат шароити, даромадлар даражаси,
субъектларнинг ижтимоий аҳволи, уларнинг ишлаб чиқарилган маҳсулотни тақсимлашдаги ўрни,
роли ва ҳуқуқлари ташкил этади. Ижтимоий шерикликнинг бош мақсади дея унинг асосий
субъектларининг манфаатларини ҳисобга олиш ва мувофиқлаштиришни айтиш мумкин. Инсон феъл-
атворининг умумий қоида ва тамойиллари аниқтарихий шарт-шароитларда шаклланган ва
ривожланган.

Узбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунида ижтимоий

шерикликнинг асосий шакллари қуйидагилардан иборат қилиб белгилаб қўйилган: нодавлат
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий- иқтисодий
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши; нодавлат
нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг норматив-ҳу
қуқийҳужжатлар ишлаб чиқишҳамд а амалга оширишда иштирокэтиши; нодавлат нотижорат
ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари вакилларининг давлат органлари
ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоатчилик-маслаҳат органлари фаолиятида иштирок
этиши; ижтимоий шериклик субъектлари томонидан биргаликда тадбирлар, маслаҳатлашувлар ва
музокаралар ўтказиш; ижтимоий шериклик субъектлари томонидан ижтимоий шериклик тўғрисида
битимлар ва шартномалар тузиш, биргаликдаги лойиҳалар ва режаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга
ошириш; ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ўзаро қўллаб-қувватлаш, ахборот алмашиш”.[1,
488-модда.]

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида

муайян масалаларни ҳал қилишда ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос тажрибаси шаклланган. Бу
ҳамкорлик жаҳон амалиётидан қамрови кенглиги, фақатгина меҳнат муносабатлари билан
чегараланиб қолмасдан, балки ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаларини ўз ичига олиши, муҳими,
аҳолининг кўплаб ижтимоий гуруҳларини жалб этиши билан яққол ажралиб, туради [2].

Бугунги кунда Фуқаролик жамиятини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олган

давлатларда ижтимоий субъектларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик, ижтимоий диалог, ҳуқуқ ва
манфаатлари тенг, зиммага олинган мажбуриятлар сингари белгилар мавжуд бўлган ижтимоий
шериклик шаклланмоқда.

Ижтимоий шериклик ижтимоий субъектлар интеграцияси ва ижтимоий тизим яхлитлигини

мустаҳкамловчи қурол сифатида намоён бўлади.Ижтимоий шерикликни меҳнат муносабатлари
жабҳасини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган индустриал жамият шаклланиши босқичида юзага
келган ҳамкорликнинг доимо функционал ва ижтимоий- позитив шакли сифатида тушуниш
ноўринлигига тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ


background image

474

Фуқаролик жамияти ва ижтимоий шериклик диалектикаси деганда, давлатнинг фаол иштирокида

вужудга келадиган ижтимоий-меҳнат соҳасида ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар
ҳам тушунилади. Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик фақат бозор иқтисодиётига хос бўлган
ижтимоий-меҳнат муносабатларининг алоҳида тизими бўлиб, у давлат, иш берувчилар ва ходимлар
манфаатлари мувозанатини таъминлашга хизмат қилади. Ушбу шерикликни амалга ошириш
механизми эса жамоа шартномалари ва келишувлари, қўшма қарорлар, локал ҳужжатлар, касаба
уюшмалари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ҳужжатларни тузиш ва татбиқ этиш асосида
амалга оширилади. Мамлакатимизда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик тўртта, яъни
умуммиллий, тармоқ, худудий ва локал миқёсларда амалга оширилади. Ҳар бир погонадаги ижтимоий
шерикликнинг ўзига ҳос ижтимоий шериклик ҳужжати мавжуд бўлиб, булар бош, тармоқ, ҳудудий
(минтақавий) келишувлар ва жамоа шартномалари бўлиб ҳисобланади.

Ижтимоий шериклик хилма-ҳил субъектлар, турли ташкилотлар, институт ва индивидлар ёки

ижтимоий гуруҳлар ҳамкорлиги асосида юзага келувчи келишмовчиликларни ҳал қилиш мақсадидаги
фаолият сифатида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий барқарорликни қўллаб- қувватлашнинг тараққий
топган усули хисобланади. Бундай шериклик тизимининг асосий элементларига ижтимоий
ҳамкорликни амалга ошириш метод ва механизмлари; ижтимоий шериклик субъектлари; ижтимоий
субъектларнинг ўзаро муносабатлари назоратини таъминловчи ҳуқуқий-норматив база; ижтимоий
шериклик жараёни, унинг имкониятлари ҳақида аҳолини ахборот билан таъминловчи; ижтимоий
шерикликка нисбатан ижтимоий фикрни шакллантирувчи ахборот майдони кабилар киради.
Ижтимоий шерикликнинг субъектли тузилмасида, қоида бўйича, иш берувчилар ва ишчиларга
ажратилади.

Тарихий нуқтаи назардан дастлабки шериклик субъектлари икки томонни ташкил этади: ишчи

ва иш берувчи (ишлаб чиқариш воситаси эгалари). Бундай икки томонлама шериклик кейинчалик
«бипартизм» номини олди. Шундан сўнг шериклар таркиби сезиларли даражада ўзгарди, чунки
музокаралар жараёнида давлат ҳам иштирок эта бошлади. Натижада юзага келган уч томонлама
шериклик «учпартизм» (трипартизм) деб номланди.Ижтимоий шериклик механизмининг бош
элементи томонлар ўртасидаги музокара жараёнидир.

Ижтимоий шериклик натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ёки фуқаролик

жамиятининг бошқа институтлари давлат ёки унинг муайян органига тенг ҳамкор сифатида

Глобальное партнерство как условие и гарантия стабильного развития

майдонга чиқади. Бундай

ҳамкорлик инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлашга йўналтирилади. Шу каби
муносабатларда давлат нодавлат нотижорат ташкилотларига ёрдам, кўмак берувчи субъект сифатида
етакчи мавқеда турган бўлса, бугун нодавлат ташкилотлар давлатнинг тент ҳамкорига айланмоқда.
Шубҳасиз, бу уларнинг бугунги жамият ҳаётидаги роли ва ўрнини янада мустаҳкамлайди. Юртимизда
амалиётга татбиқ этилаётган ижтимоий шериклик модели шуниси билан аҳамиятлики, у
халқимизнинг кайфияти, ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ барча соҳаларни
қамраб олади. Ижтимоий шериклик -тушунчаси Ғарбда меҳнат ва капитал ўртасидаги, ишчи ва иш
берувчи ўртасидаги шериклик сифатида изоҳланади, биздаги ёндашувларга кўра эса жамиятдаги
муайян ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал қилиш юзасидан турли тузилмалар ўртасидаги шериклик
тушунилади.

Ижтимоий шериклик муносабатларининг истиқболда янада ривожлантирилиши мамлакатимизда

барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим шартларидан бири бўлиб қолаверади[3. -Б.178]
Ижтимоий шериклик тизими субъектларининг шаклланиши, умуман олганда, ижтимоий шериклик
тизими ҳам демократлашган фуқаролик жамияти шароитида амалга оширилади.

Хозирги кунда давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўзаро

ҳамкорлиги кўплаб масалаларни ҳал қилишда муҳим рол ўйнамоқда. Мамлакатимизда самарали
фаолият олиб бораётган соҳа мутахассислари тамонидан ижтимоий шерикликнинг халқаро
тажрибасини ҳам ўрганиш муҳим вазифалардан бири хисобланади. Агар ривожланган хорижий
давлатларнинг ижтимоий шериклик соҳасидаги тажрибасига назар соладиган бўлсак, бу йўналиш
уларнинг қонунчилик ҳужжатларида ўз аксини топтан. Ижтимоий шериклик тамойилига - давлат


background image

475

ижтимоий адолат, фуқароларнинг фаровонлиги, уларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида қайғуриш
мажбуриятини ўз зиммасига олиб, ижтимоий йўналтирилган сиёсатни маҳалла тизими орқали ҳам
амалга ошириш мумкин. Иқтисодий ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, мавжуд муаммоларни ҳал
этишда маҳалла нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорлик қилади. Жамиятдаги
ижтимоий муносабатлар ривожлангани сари унинг уч сектори, яъни биринчи сектор - давлат
органлари, иккинчи сектор - тижорат ташкилотлари, учинчи сектор - фуқаролик жамияти
институтлари ривожланиб, уларнинг манфаатлари кенгайиб боради.

Ижтимоий шериклик субъектлари - келишув иштирокчилари улар ифодалаётган аҳоли

қатламларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ
масалаларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида кўриб чиқилишида истисно ҳуқуқидан
фойдаланадилар.2014 йилда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши
фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантиришда, мамлакатимизда амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда
қонуний манфаатларини ҳимоялашда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат ҳокимияти
органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришнинг
муҳим ҳуқуқий таянчи бўлиб хизмат қилади.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти

институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги
Қарорига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олиш, уларнинг ҳисобот топшириш
тартибларини соддалаштириш, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзаро
муносабатларининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш бўйича чора-
тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат

нотижоратташкилотларивафуқароликжамиятинингбошқаинститутлариниқўллаб-қувватлаш жамоат
фонди, ушбу фонд маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг ваколатлари ҳақида
алоҳида нормалар ўрин олган. Қонуннинг тегишли моддаларида нодавлат нотижорат ташкилотлари
ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ролини кучайтириш, уларнинг ташаббусларини
ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари
вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан жамоат фондлари тузилиши ва жамоат
комиссиялари ташкил этилиши ҳамда уларнинг вазифалари белгилаб ўтилган.

Давлат органи билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа

института ўртасида шартнома тузиш йўли билан ижтимоий ва умум аҳамиятга эта лойиҳалар давлат
ижтимоий буюртмаси асосида амалга оширилади. Буюртмада давлат органи фаолиятининг устувор
йўналишлари, ишларни бажариш ёки тадбирларни ўтказишга дойр топшириқнинг мақсад-вазифалари
ҳамда шартлари кўрсатилади. Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва
фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ёки жойлардаги
жамоат фондлари бундай буюртмаларни бериш бўйича танлов ташкил этади, тушган таклифларни
умумлаштириб, Парламент комиссияси ёки жамоат комиссияларига тақдим этади. “Ижтимоий
шериклик тўғрисида”ги Қонунда табиий равишда ижтимоий шериклик муносабатларининг
иштирокчилари бўлган тегишли томонлар - давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва
фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари алоҳида нормаларда
кўрсатилган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак,бугун янгиланаётган Узбекистонда ижтимоий- сиёсий

жараёнлар шиддат билан кечаётганини кўришимиз мумкин. Бу жараёнлар мазмун- моҳиятининг
таҳлили давлат томонидан фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва бу соҳада нодавлат нотижорат
ташкилотлари ролини ва нуфузини янада оширишга бўлган эътибор борган сари кучайиб
бораётганлигини кўрсатмоқда. Бугунги кунда Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан
кўзланган мақсад хуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш жамият хаётини эркинлаштириш
ижтимоий хаётнинг демократах асосларини мустахкамлаш учун замин яратишдан иборат. Ижтимоий
шериклик, ўз моҳиятига кўра, консенсус, жамиятда тинчлик, барқарорлик ҳамда турли ижтимоий


background image

476

гуруҳлар ўртасидаги муносабатлардаги тарангликни камайтиришга ёрдам беради.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Узбекистан Республикаси Конституцияси.-Т. Узбекистан. 2019.7-6.

2.

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши хам улуг хаёти ёруг ва келажаги фаровон бўлади.

-Т. Узбекистан. 2019. 162-6.

3.

Узбекистан Республикаси қонун хужжатлари тўплами,2014 й.,39- сон, 488-модда.

4.

Ахмедшаева М., Нажимов М. Ижтимоий шериклик - демократах янгиланишларнинг муҳим

омили // “Халқ сўзи”, 2014 йил 22 октябрь.

5.

Мирзакаримова М.М. Бандликда ижтимоий шериклик. -Т: “Узбекистан миллий

энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2013.178-6.

6.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

7.

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.

References

Узбекистан Республикаси Конституцияси.-Т. Узбекистан. 2019.7-6.

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши хам улуг хаёти ёруг ва келажаги фаровон бўлади. -Т. Узбекистан. 2019. 162-6.

Узбекистан Республикаси қонун хужжатлари тўплами,2014 й.,39- сон, 488-модда.

Ахмедшаева М., Нажимов М. Ижтимоий шериклик - демократах янгиланишларнинг муҳим омили // “Халқ сўзи”, 2014 йил 22 октябрь.

Мирзакаримова М.М. Бандликда ижтимоий шериклик. -Т: “Узбекистан миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти, 2013.178-6.

Шермухамедова, Нигинахон. "Фалсафа." Тошкент: Noshir (2009).

Shermuhammedova, N. "Methodology and phylosophy of science." (2012): 165.