Шифокорларнинг малакасини ошириш узлуксиз таълимнинг ажралмас қисми

ВАК
elibrary
inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
CC BY f
89-92
153
11
Поделиться
Ризаев, Ж., Дусмухамедов, М., Хасанова, Л., & Хасанов, Ш. (2016). Шифокорларнинг малакасини ошириш узлуксиз таълимнинг ажралмас қисми. Стоматология, 1(4(65), 89–92. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/stomatologiya/article/view/2309
Ж Ризаев, Ташкентский государственный стоматологический институт

научно-практический центр стоматологии и челюстно-лицевой хирургии

М Дусмухамедов, Ташкентский государственный стоматологический институт

научно-практический центр стоматологии и челюстно-лицевой хирургии

Л Хасанова, Ташкентский государственный стоматологический институт

научно-практический центр стоматологии и челюстно-лицевой хирургии

Ш Хасанов, Ташкентский государственный стоматологический институт

научно-практический центр стоматологии и челюстно-лицевой хирургии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги кунда тиббиёт муассасаларида тайёрланаётган кадрларнинг салоҳияти ва амалий тажрибаси иш берувчининг талабларига, таъбир жоиз бўлса, рақобатбардошлигига мувофиқ бўлиши талаб этилмоқда. Бу даражадаги етук кадрларни етиштириш учун улар замонавий ташхислаш, даволаш ва профилактика кўникмаларни мукаммал эгаллаш билан бирга, ахборот технологияларидан хабардор бўлишлари ва хориж тилларини билмоқлари лозим. Бу муаммоларнинг ечими Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорида, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги “Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 319 - сон қарорида ўз аксини топган.

Похожие статьи


background image

В помощь практикующему врачу

УДК: 614.23:616.314-377.44

ШИФОКОРЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМНИНГ

АЖРАЛМАС ҚИСМИ

Ж.А. Ризаев, М.З. Дусмухамедов, Л.Э. Хасанова, Ш.М. Хасанов

Тошкент давлат стоматология институти,

Стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази

Ҳозирги

кунда

тиббиёт

муассасаларида

тайёрланаётган

кадрларнинг

салоҳияти

ва

амалий

тажрибаси иш берувчининг талабларига,
таъбир жоиз бўлса, рақобатбардошлигига
мувофиқ бўлиши талаб этилмоқда. Бу
даражадаги етук кадрларни етиштириш
учун

улар

замонавий

ташхислаш,

даволаш ва профилактика кўникмаларни
мукаммал эгаллаш билан бирга, ахборот
технологияларидан хабардор бўлишлари
ва хориж тилларини билмоқлари лозим.
Бу муаммоларнинг ечими Ўзбекистон
Республикаси

Президентининг

«Республика

тиббиёт

муассасалари

фаолиятини

ташкил

этишни

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида» 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-
700-сон

қарорида,

Вазирлар

Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги
“Тиббиёт

ходимлари

малакасини

ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
тизимини

такомиллаштириш

тўғрисида”ги 319 - сон қарорида ўз
аксини

топган.

Бу

қарорларда

фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам
олишга

бўлган

конституциявий

ҳуқуқларини

таъминлаш,

шунингдек

мижознинг эҳтиёжларини янада тўлиқ
қондириш мақсадида тиббиёт ходимлари
(врачлар, фармацевтика ходимлари, ўрта
тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари)
ўз малакаси ва касбий даражасини
мунтазам равишда ошириб боришлари
шартлиги кўрсатилган. Бундан ташқари,

тиббиёт ходимлари ўзларининг асосий
мутахассислиги базасида малака ошириш
ва

қайта

тайёрлаш

тизимида

чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб
қиладиган иккинчи ва ундан ортиқ

(ноихтисосли),

ёхуд

қўшимча

тор

мутахассисликка эга бўлишлари мумкин.
Малака ошириш ва қайта тайёрлаш
амалга ошириладиган врачлар (асосий ва
қўшимча), фармацевтика, ўрта тиббиёт ва
ўрта фармацевтика мутахассисликлари
номенклатураси

Ўзбекистон

Республикаси

Соғлиқни

сақлаш

вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Малака ошириш асосий ёки турдош

мутахассисликлар бўйича ўқитиш йўли
билан

амалга

оширилади

ва

мутахассиснинг касб даражаси ва касбга
лаёқатини мунтазам равишда оширишга,
касбий

билим

ва

кўникмаларини

чуқурлаштириш ва янгилашга, янги
тиббиёт ва педагогик технологияларини
ўзлаштиришга йўналтирилган. Тиббиёт
ходимлари малакасини ошириш бевосита
(таълим дастурлари бўйича ўқитиш) ва
билвосита

(қоидага

кўра,

таълим

дастурларисиз ўқитиш) шакллари бўйича
ўтказилади: бевосита шакллар малакани
умумий

ва

мавзули

оширишни

(такомиллаштиришни) ўз ичига олади;
билвосита шакллар қуйидагиларни ўз
ичига олади: стажировка (иш жойига
хизмат сафарига юбориш); масофадан
туриб амалга ошириладиган таълим; ўз
билимини мустақил ошириш; тажриба
алмашиш; мутахассисларнинг семинар,
съезд ва конференцияларда қатнашиш;
ахборот технологияларини ўзлаштириш
курсларида ўқиш.

Ўқитиш бир ёки бир неча даволаш

муассасалари

базасида

муайян

мутахассислик

бўйича

туркум

машғулотлар шаклида (кун мобайнида
бошқа

фанларни

ўрганишга

чалғитмасдан)

амалга

оширилади.


background image

Умумий малака ошириш циклларида
ўқишга олий тиббий ёки ўрта махсус
касб-ҳунар

таълим

муассасаларини

тамомлаган

ва

тегишли

мутахассисликлар бўйича тайёргарликка
эга

бўлган

мутахассислар

қўйилади.Мавзулималака

ошириш

мутахассисликнинг муайян бўлимини
қамраб оладиган дастур бўйича амалга
оширилади ва қуйидаги мақсадларни
кўзлайди: тиббиёт ходимларининг тор,
шу

жумладан

уларнинг

касб

фаолиятининг

турдош

соҳасидаги

малакасини

ошириш

(аниқ

мавзу

бўйича); касбий билим ва кўникмаларини
чуқурлаштириш;

янги

даволаш-

ташхисуслулларини ўзлаштириш; тиббий
дунёқарашни кенгайтириш. Мавзули
малака ошириш даволаш ёки илмий-
тадқиқот

муассасаси

базасида

ҳам

базавий

ёки

ихтисосли

(тор)

мутахассислар учун, ҳам турдош ёки
ноихтисосли (мос таълим йўналиши
бўйича) тиббиёт мутахассислиги учун
амалга оширилади.

Стоматология йўналиши ходимлари

малакасини

оширишнинг

бевосита

шакллари даврийлиги ва давомийлиги
уни ташкил этиш шаклларига ва
мутахассиснинг малакаси даражасини ва
индивидуал профессионал эҳтиёжини
ҳисобга

олган

ҳолда

кадрларнинг

буюртмачиси томонидан белгиланадиган
талабларга боғлиқ бўлади. Стоматология
йўналиши

ходимлари

малакасини

ошириш

шаклларининг

жами

давомийлиги ҳар 5 йил учун қуйидаги
ҳажмда белгиланади: врач-стоматолог
кадрлар учун – камида 288 соат; тиш
техниклари учун – камида 144 соат.

Шифокор

врачлик

мутахассисларидан бирини олганлигини
тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлганда,
мутахассислик бўйича камида 2 йил иш
стажи

мавжуд

бўлганда

бирламчи

ихтисослаштиришдан ўтиш ҳуқуқига эга
бўлади. Бирламчи ихтисослаштириш
мутахассисларга бўлган мавжуд эҳтиёжга
мувофиқ

ҳам

соғлиқни

сақлашни

бошқариш

ҳудудий

органлари,

вазирликлар, идоралар ва тасарруфида
даволаш-профилактика

муассасалари

мавжуд

бўлган

ташкилотларнинг

йўлланмаси бўйича, ҳам, врачнинг
аризасига кўра қуйидаги йўналишлар
бўйича амалга оширилади:

1. Умумий стоматолог – 4.01;
2.

Болалар

терапевтик

стоматологияси – 4.02;

3. Терапевтик стоматология – 4.03;
4. Пародонтология – 4.03.01;
5. Ортопедик стоматология – 4.04;
6. Ортодонтия – 4.04.01;
7. Хирургик стоматология – 4.05;
8. Болалархирургикстоматологияси –

4.05.01;

9. Юз-жағ хирургияси – 4.06.
Врач-стоматолог кадрларини қайта

тайёрлашнинг асосий турлари бўлиб
қуйидагилар

ҳисобланади:

бирламчи

ихтисослаштириш;

қўшимча

ихтисослаштириш.

Бирламчи

ихтисослаштириш

врачларни

қайта

тайёрлаш тури бўлиб, қоидага кўра,
турдош врачлик мутахассислигини олиш
ва

кейинчалик

тегишли

касбий

фаолиятни бажариш мақсадида касбий
билимлар, малака ва кўникмаларни
ўзлаштиришга йўналтирилади.

Қўшимча

ихтисослаштириш

қўшимча (мавжуд асосий ихтисосга
қўшимча)

врач

мутахассислигини

эгаллаш

мақсадида

янги

касбий

билимлар, малака ва кўникмаларни
ўзлаштиришга йўналтирилган врачларни
қайта тайёрлаш тури ҳисобланади.
Магистратура, катта илмий ходим-
изланувчилар ёки интернатура орқали
асосий мутахассисликка эга бўлган
врачлар қўшимча ихтисослаштиришдан
ўтишга

қўйилади.

Қўшимча

ихтисослаштириш

муваффақиятли

якунланган тақдирда врачларга ўтилган
ўқув соатлари сони кўрсатилган ҳолда
соғлиқни сақлашнинг амбулатор ва
стационар

бўғинларида

тегишли

мутахассиснинг бўш лавозимни эгаллаш
ҳуқуқини

берадиган

белгиланган

намунадаги

сертификат

берилади.

Врачларнинг бирламчи ва қўшимча
ихтисослашувининг

давомийлиги,

қоидага кўра, 1-12 ойни (144-1728 соат)
ташкил этади ва врач-мутахассиснинг
малака тавсифига мувофиқ тузилган
таълим дастури билан белгиланади. Бу
эса олдинги олий тиббий маълумот


background image

даражасига,

мавжуд

ва

ўзлаштириладиган ихтисосликка, қайта
тайёрлаш тури ва меҳнат сарфига,
ўқитиш шаклига боғлиқ бўлади.

Курсларга қабул қилиш учун зарур

бўлган ҳужжатлар:

1. Юборилган йўлланма тўлдирилган

холда.

2.

Ишлаш

жойидан

ўкншга

юборилганлиги

тўғрисида

берилган

буйруқ нусхаси (ходимлар бўлими
нозири томонидан тасдикланган холда).

3. Диплом (асли ва нусхаси).
4. Паспорт (асли ва нусхаси)

(рўйхатга қўйилган жойида гербли мухри
бўлиши шарт).

5. Исми шарифини ўзгартирилган

бўлса никоҳ варақасидан нусха (ЗАГС).

6. Ихтисослаштириш (магистратура,

клиник

ординатура,

интернатура)

ўтганлиги тўғрисида сертификат нусхаси.

7. Меҳнат дафтарчасидан нусха

(ходимлар бўлими нозири томонидан
тасдикланган холда).

8. Олдинги малака оширилганлик

ҳакидаги гувоҳнома ва нусхаси.

9. Бола парвариши таътилидан сўнг

ўқишга келганлар учун фарзандларнинг
туғилганлиги

тўғрисидаги

гувохномаларнинг нусхаси.

2015 йилнинг феврал ойидан бошлаб

Тошкент давлат стоматология институти
(ТДСИ) қошидаги cтоматология ва юз-
жағ жарроҳлиги илмий-амалий маркази
қошида мутахассис кадрларни тайёрлаш,
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

ишлари йўлга қўилди ва 2016 йил октябр
ойидан “Малака ошириш ва қайта
тайёрлаш кафедраси” ташкил этилди.
Кафедрада 19 нафар юқори малакали
профессор ўқитувчилар стоматология ва
юз-жағ жарроҳлигининг 9 йўналиши
бўйича мутахассисларнинг малакасини
ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини
ўтказмоқдалар.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш

курслари дарс жараёнлари ТДСИнинг
асосий ўқув, илмий ва клиник базаларида
ўтилади. Замонавий стоматологиянинг
асосий

йўналишларидан

бўлмиш

жарроҳлик

пародонтологияси,

имплантология, мураккаб протезлаш,
нанотехнологик

реставрация,

брекет

технологияси ёрдамида ўтказиладиган
ортодонтик

муолажалар

ТГСИнинг

малака ошириш ва қайта тайёрлаш
курслари ўқув дастурларидан жой олган.
Тингловчилар бирламчи ихтисосликлар
бўйича амалиёт дарсларини фантом
хоналарида ҳам ўтадилар ва уларда
йўналишлар

бўйича

ишлаш

технологияларини мукаммал эгаллаш
имконияти бўлади. Шу билан бирга,
малака оширишга келган курсантлар
замонавий рентген-радиологик амалиёт
(рақамли

рентгенография,

ортопантомография,

мультиспирал

компьютер

томография,

магнит

резонаторли

томография,

3D

рентгенография) билан ҳам яқиндан
танишадилар ва ишлаш жараёнларини
ўрганадилар.


background image

Расм 1. Терапевтик стоматология, дентал имплантология, жарроҳлик

стоматологияси ва ортопедик стоматология йўналишлари бўйича ўқув-амалий хоналар.

УДК: 614.314.17-008.1:615.33-06

ОСЛОЖНЕНИЯ ПРИ ЛЕЧЕНИИ ПАРОДОНТИТА ВНУТРИДЕСНЕВЫМ

ВВЕДЕНИЕМ ЛИНКОМИЦИНА

А.Д. Дадамов

Ташкентский государственный стоматологический институт

Обследование

больных

с

карциномами

полости

рта

свидетельствует о том, что во многих

случаях удается выявить факторы,
приведшие к развитию патологии. Они
часто локализуются непосредственно в

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов