Теоретические основы экспортного регулирования во внешней торговле

CC BY f
88-91
65
2
Поделиться
Ибрагимова A. (2020). Теоретические основы экспортного регулирования во внешней торговле. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 88–91. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1862
A Ибрагимова, Ташкентский государственный юридический университет

старший преподаватель кафедры коммерческого права

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются теории внеш­ ней торговли и рассмотрены подходы к поддержке экспорта в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

88

ратификация

қилинган

халқаро

шартномалар

нормаларини

имплементация

қилишда

катта

ютуқларга

эришган.

Умуман

олганда,

миллий

қонунчилигимизнинг бирлашиш ҳуқуқини назарда
тутувчи қоидалари халқаро шартнома нормаларига
тўла мос келади ва муносиб меҳнатни таъминлаш,
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистон
ўзаро

манфаатли,

тенг

ҳуқуқли

ҳамкорликни

ривожлантиришда давом этмоқда.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар.

\

Масъул мухаррир А.Х. Саидов. – Т.: “Адолат”, 2004

йил. 140-б.

2.

Декларация МОТ об основополагающих прин-

ципах и правах в сфере труда. – Женева: МБТ, 1998.

3.

Ўзбекистон

Республикасининг

“Касаба

уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг
кафолатлари тўғрисида”ги 638-ХII-сон қонуни.

4.

Свобода

объединения

на

практике:

извлеченные уроки. Доклад генерального директора
МОТ. Международная конференция труда, 97-я сессия
2008.

– Женева: МБТ, 2008. – С. 11.

5.

Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш

йўлида - https://kasaba.uz/

6.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари

тўплами, 2016 й., 48-сон, 546-модда

7. Observation (CEACR) - adopted 2017, published

107th

ILC

session

(2018).

https://www.ilo.org/

dyn/normlex/en/f?p=1000:13100:0::NO:13100:P13100_COM
MENT_ID:3344315


А.Р.Ибрагимова,

ТДЮУ Бизнес ҳуқуқи кафедраси

катта ўқитувчиси

ТАШҚИ САВДОДА ЭКСПОРТНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Аннотация:

мақолада ташқи савдо бўйича

назариялар таҳлил қилиниб, ушбу назарияларда
Ўзбекистонда

экспортни

қўллаб-қувватлашга

қаратилган ёндашувлар борасида фикр-мулоҳазалар
билдирилган.

Калит сўзлар:

ташқи савдо, экспорт, мутлақ

афзалликлар назарияси, протекционизм, қиёсий
афзалликлар назарияси, Портер назарияси, экспорт
стратегияси.


Аннотация:

в статье анализируются теории внеш-

ней торговли и рассмотрены подходы к поддержке
экспорта в Узбекистане.

Ключевые слова:

внешняя торговля, экспорт,

теория абсолютного предпочтения, протекционизм,
теория сравнительных преимуществ, теория Портера,
экспортная стратегия.

Annotation:

the article analyzes the theories of foreign

trade and comments on the government's approaches to
supporting export in Uzbekistan

Keywords:

foreign trade, export, absolute preference

theory, protectionism, comparative advantage theory, Por-
ter's theory, export strategy.

Дунё бўйича товарлар ва хизматлар айланиши

мамлакатларнинг

ўзаро

ҳамкорлиги,

иқтисодий

барқарорлиги ва пул маблағларининг узлуксиз
ҳаракатланиши учун хизмат қилади.

Давлатнинг ташқи савдо фаолияти мамлакат учун

зарурий маҳсулотларни импорт ва ишлаб чиқарилган
маҳаллий маҳсулотларнинг чет эллик ҳамкорларга
экспорт қилишда ифодаланади.

Миллий қонунчиликка кўра, ташқи савдо фаолияти

халқаро товарлар ва хизматлар савдоси соҳасидаги
тадбиркорлик фаолиятидир.

Ташқи

савдо

фаолияти

товарлар,

ишлар,

хизматлар,

ахборот,

интеллектуал

фаолият

натижалари, шу жумладан, уларга доир мутлақ
ҳуқуқлар

(интеллектуал

мулк)

билан

халқаро

айирбошлаш соҳасида тадбиркорлик фаолиятининг
алоҳида туридир [1].

Ташқи савдо фаолияти товарларни ва хизматларни

экспорт ва импорт қилиш йўли билан амалга
оширилади [2].

Давлатлар ўз манфаатлари ва эҳтиёжларидан

келиб чиққан ҳолда ташқи савдо фаолиятини тартибга
соладилар, ташқи савдо сиёсатини белгилайдилар.
Хусусан, ҳар бир давлат ўзининг имкониятларини
тўлиқ ҳисобга олган ҳолда пухта ўйланган экспорт
стратегиясини ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.

Ушбу сиёсатни белгилаш узоқ даврлардан бери

ўзини оқлаб келган, айрим пайтларда эса, ҳар бир
мамлакат учун ўзига хос равишда ишлаб чиқилган
назариялар асосига қурилади.

Бундай

назарияларнинг

энг

дастлабкиси

меркантилизм назарияси бўлган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, халқаро савдо

назариясига асос солган меркантилизм таълимоти
икки босқични босиб ўтган, дастлабки меркантилизм


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

89

унинг

намоёндалари

томонидан

пул

баланси

назарияси яратилган[3].

Меркантилизмнинг дастлабки босқичи имкон қадар

давлатнинг ташқи савдога аралашуви ва кўпроқ
товарни хорижга сотган ҳолда кўп миқдордаги олтинни
жамлашга қаратилган бўлган. Асосий мақсад кўпроқ ва
кўпроқ пулни мамлакатга олиб кириш ҳисобланган.
Кейинчалик эса ҳамон ташқи савдода давлат
аралашуви юқорилиги кўзда тутилса-да, ташқи
бозордан ҳам оз миқдорда бўлсада маҳсулот сотиб
олишга имкон берувчи савдо баланси назарияси
шаклланган.

Савдо баланси назарияси эса кечки меркантилизм

намоёндалари томонидан асослаб берилган. Ушбу
давр шунингдек протекционизм даври деб ҳам
аталади[4].

Кўп мамлакатлар иқтисодий ривожланишда кучли

протекционизм

ва

импорт

ўрнини

босадиган

маҳсулотлар ишлаб чиқариш босқичидан ўтадилар,
кейин эса аста-секин экспортга йўналиш томон
силжийдилар[5].

Протекционизм (лотинча protection – ҳимоя,

ҳомийлик) - давлат томонидан ташқи савдода импорт
маҳсулотларининг кириб келишига чеклов қўйилишида
ифодаланади. Натижада ҳудди шу турдаги товарларни
ички

бозорда

ишлаб

чиқарувчилар

қўллаб-

қувватланади.

Ҳозирги кунда, протекционизмнинг тарифлар,

квоталар, субсидиялар, сертификатлаш, миллий
маҳсулотлардан фойдаланиш талабларини жорий
қилиш, маъмурий тўсиқлар, антидемпинг ва валюта
курсларини

бошқариш

каби

усуллари

кенг

қўлланилади.

Мамлакатларнинг

иқтисодий

ривожланиш жараёнлари секинлашган ҳолларда
протекционизм сиёсатининг жозибадорлиги ошади [6].

Буларнинг барчаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар

экспортини рағбатлантириш ва импорт натижасида
вужудга

келадиган

рақобатдан

ҳимоя

қилиш

мақсадида фойдаланилади.

Одатда,

протекционизм

муайян

даврда

қўлланилади. Бу давр мобайнида маҳаллий ишлаб
чиқарувчиларнинг

рақобатга

дош

берадиган

даражагача

ўсиб

олиши

кутилади.

Бунда

иқтисодиётдаги “гўдак” секторлар ривожланиб олиб,
бозорда ўз мавқеларини эгаллаб олишларига умид
боғланади. Мамлакатниг ички имкониятлари ва бозор
коньюктурасидан келиб чиққан ҳолда бу мақсадларга
эришиш учун зарур бўладиган оптимал муддатлар
белгиланади.

Афсуски, жаҳон тажрибасида ҳимоя қилишнинг

оптимал даврини аниқлаш бўйича яхши тажрибаларни
топиш мушкул. Масалан, Малайзия мамлакатида 1985
йилда ташкил қилинган автомобиль саноати юқори
тарифлар

ҳисобига

ҳимоя

қилинган

бўлса-да,

ҳозиргача ҳам ўз рақобатбардош маҳсулотини ишлаб
чиқара олмади. Daniel Borer (2018) тадқиқотида ички
автомобиль саноатини ҳимоялаш эвазига йўқотилган
фаровонликнинг юқори эканлиги туфайли ушбу
саноатни сақлаб қолиш ўзини оқламаслиги тўғрисида
хулоса қилинган ва рақобатбардошликни ошириш учун
импорт

чекловларини

пасайтириш

тавсиялари

берилган[7].

Фикримизча,

мамлакатимиздаги

автомобиль

саноати ҳам протекционизмнинг айрим элементларини
акс этган ҳолат туфайли аналогик ҳолатга келиб
қолган. Нархларнинг юқорилиги[8], рақобатчиларнинг
мутлақо

йўқлиги

ва

хориждан

автотранспорт

воситаларини импорт қилиш учун божларнинг
юқорилиги айни вазиятга сабаб бўлмоқда.

Кўпинча импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар

ишлаб чиқариш иқтисодий мустақилликка эришишнинг
усули бўлиб хизмат қилади[9].

Протекционизм ички ишлаб чиқарувчини ҳимоя

қилишга қаратилганлиги, муайян маънода унинг учун
ички бозорни яратиб бера олиши билан афзал бўлса,
рақобатчиларнинг деярли бўлмаслиги, истеъмолчилар
учун танлаш имкониятининг қолмаслиги туфайли
ноафзалдир.

Айрим ҳолатларда, экспорт учун маҳсулот ишлаб

чиқаришни истаган тадбиркор четдан хомашёни
импорт қилмоқчи бўлганда импортдаги чекловлар ва
божлар туфайли қийинчиликларга дуч келади. Юқори
божлар туфайли олиб келинган импорт хомашёсини
қайта

ишлаб

тайёр

маҳсулотга

айлантириш

маҳсулотнинг таннархини ошириб юборилишига сабаб
бўлади ҳамда бу маҳсулот бозорда ўз ўрнини топа
олмайди.

Яна бир эътиборга олишимиз керак бўлган муҳим

жиҳат протекционизм давлатда ҳуфёна иқтисодиёт ва
божҳона

қоидаларини

бузиш

каби

ҳуқуқбузарликларини салмоғининг кўпайишига олиб
келади.

Х.Обидовнинг фикрича, протекционизм иқтисодий

ривожланиш босқичида қўлланилиши мумкин бўлган
турли иқтисодий усуллардан бири сифатида яшаш
хуқуқига эга ва унинг самарали бўлиши учун қуйидаги
шароитлар бўлиши шарт:

1.

Ҳимояга олинаётган секторларнинг технологик

жиҳатдан

ривожланиши

учун

шарт-шароитлар

мавжудлиги. Масалан, Хитойдан телевизор ишлаб
чиқаришни Ўзбекистонга кўчириб келганимиз билан
технологик жиҳатдан ривожланиш бўлмас экан, биз
Хитойдан арзон телевизор ишлаб чиқара олмаймиз ва
улар

билан

рақобат

қила

олмаймиз.

Ҳимоя

қилинаётган

секторларни

ривожлантириш

учун

мутахассислар ва илмий салоҳиятни кучайтириш
лозим.

2.

Ушбу секторларнинг узоқ муддатли стратегик ри-

вожланиш ва инвестиция дастурларининг мавжудлиги.
Ушбу дастурлар рақобатбардошликни босқичма-
босқич

ошириш

чора-тадбирларини

ўзида

му-

жассамлаштириши лозим.

3.

Ҳимоя усулларини босқичма-босқич камайтириб

бориш орқали ишлаб чиқарувчиларни эркин рақобатга
тайёрлаб бориш ёндашувининг мавжудлиги[10].

Деярли барча мамлактлар ўз ривожининг муайян

бир

даврида

протекционизм

имкониятларидан

самарали

фойдаланишга

интилганлар.

Айрим

ҳолатлар ижобий натижага эришганлар ҳам.

1950-

60

йилларда

Кореядаги

тўқимачилик

саноатини

ҳимоя

қилишга

қаратилган

юқори

протекционистик чоралар ушбу мамлакатнинг экспорт
потенциалини ривожлантиришдаги муҳим қадамлар
бўлиб ҳисобланади. 60-йилларнинг ўрталарида
Корея

давлати

томонидан

фақатгина

экспорт

қилувчиларга эркин импорт қилиш имкониятлари очиб
берилди. Валюта курсларини давлат томонидан
инфляция даражасига нисбатан қадрсизлантириб
бориш сиёсати эса экспорт қилувчиларга нархлар
ўсишидан келадиган зарарларни компенсация қилиб,
уларнинг имкониятларини кенгайтирди[11].

Айрим ҳолатларда эса протекционизмга қаратилган

чоралар мавжуд вазиятнинг янада оғирлашишига ҳам
сабаб бўлган. АҚШда (1930 й.) Smoot-Hawley


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

90

тарифларининг ўрнатилиши протекционистик руҳдаги
улкан ва шов-шувларга сабаб бўлган воқеалардан
ҳисобланади.

Конгресменлар

Смут

ва

Хоули

иқтисодиётнинг “гўдак” секторларини ҳимоя қилиш, иш
ўринларини яратиш, хавфсизлик билан боғлиқ
секторларни сақлаб қолиш, истеъмолчиларни ҳимоя
қилиш, америкалик фермерлар ва маҳаллий саноатни
хорижий рақобатдан ҳимоя қилишни сабаб қилиб
кўрсатиб қонун лойиҳасини оммага олиб чиқишган.

Мамлакатдаги мингдан ортиқ мутахассислар ва

олимлар бу қарорнинг таҳликали эканлиги ҳақида
АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Герберт Гуверга ўз
эътирозномаларини юборишади.

Президент Герберт Гувер кучли лоббистлар гуруҳи,

турли бизнес доиралари ва ўз партияси томонидан
бўлган босимлар туфайли қонунни вето ҳуқуқини
қўлламасдан

тасдиқлайди,

натижада

иқтисодий

таназзул янада чуқурлашиб кетади[12].

Ташқи савдо бўйича яна бир назария бу Адам

Смитнинг мутлақ афзалликлар назариясидир. Ўзининг
“Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари” асарида
давлатларнинг эркин халқаро савдодан манфаатдор
эканликларини таъкидлайди. Бунда мамлакатнинг
импорт қилувчи ёки экспорт қилувчи эканлиги катта
аҳамият касб этмайди.

А.Смит

ҳар

бир

мамлакатда

бошқа

мамлакатдагиларга қараганда анча кам чиқимлар
билан товарлар ва хизматларнинг муайян турларини
ишлаб чиқаришга имкон берадиган мутлақ афзаллик
мавжудлигини далиллаб берди. Бундай устунлик
табиий хусусиятлардан келиб чиқиши (географик
жойлашув, аҳоли менталитети ва бошқа табиий
факторлар) ёки иқтисодий ривожланиш жараёнида
орттирилиши мумкин.

Ушбу назария бўйича, ҳар бир мамлакат мутлақ

афзалликка эга бўлган товарни ишлаб чиқаришга
ихтисослашиши керак. Бундай товарни ишлаб чиқариш
мамлакат учун бошқа мамлакатлар шу товарни ишлаб
чиқариш учун кетган реал харажатлардан кўра
камхарж бўлиши лозим.

Савдо ўзаро фойдали бўлиши учун ҳар бир

мамлакат бирор-бир мутлақ афзалликка эга бўлиши
керак ва албатта, ишлаб чиқариш фаолиятининг турли
йўналишларида бу ифодаланиши керак. Турли
давлатлар савдо фаолиятини ихтисослаштиришнинг
асосий шартларидан бири айнан шу масаладир.

Агар давлат қайсидир товарни бошқа давлатларга

нисбатан кам харажат қилиб ва ҳажм жиҳатдан кўпроқ
ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлса демак бундай
маҳсулот мутлақ афзалликка эга бўлган товардир.
Мутлақ афзалликка эга бўлмаган товарларни ишлаб
чиқаришдан воз кечиш ҳамда мавжуд ресурсларни
бошқа товарларни ишлаб чиқариш учун йўналтириш
ишлаб чиқаришнинг ошишига ва мамлакатлар
ўртасида меҳнат натижаларининг алмашинишига
туртки бўлади.

Мутлақ афзалликка эга бўлган товарни мунтазам

ишлаб чиқариш натижасида ишчи кучининг малакаси
ривожланади, товар сифати янада яхшиланади, ишни
ташкил этишнинг янада самаралироқ усуллари
вужудга келади.

Ўз-ўзидан аёнки мунтазам равишда бир товарни

кўп ҳажмда ишлаб чиқаришга ихтисослашмаган
давлатлар мутлақ афзаллик туфайли бу борада
мукаммалликка эришган давлатдан товар сотиб ола
бошлайдилар. Мутлақ афзалликка эга давлат эса ўз

ички бозорини таъминлаш билан бирга ўз экспортини
ҳам оширади.

Айни бир мамлакат учун табиий афзалликлар

сифатида унинг иқлими, жойлашган ҳудуди, табиий
ресурслари ҳам эътироф этилиши мумкин. Давлатлар
булардан самарали фойдаланиш натижасида ўз
экспортларини ривожлантириш имкониятига эга.

Масалан, Ўзбекистоннинг экологик тоза мева-

сабзавотларни етиштиришга ниҳоятда қулай иқлими
бор. Ишчи кучининг кўплиги ва ишлаш қобилиятига эга
бўлган

аҳоли

сонининг

юқорилиги

ҳам

афзалликлардан биридир. Айрим “кексайиб” бораётган
давлатларда (Германия, Италия) фаол ишчи кучи
камлиги туфайли иш кучининг етишмаслгини ҳал
қилиш учун турли чоралар кўрилади: четдан меҳнат
мигрантлари жалб этилади, пенсия ёшини оширишга
интилишади ва ҳ.к. Бизда эса аҳолининг аксар қисми
меҳнатга лаёқатли эканлиги боис бу афзалликдан
фойдаланиш зарур.

А.Смит назариясидан ихтисослаштириш қанчалик

яққол аҳамият касб этса, мамлакат оладиган даромад
ҳам шунча ошади, деган хулоса келиб чиқади.

Рикардо-Торренс-Милл назариясига кўра эса ташқи

савдо асосида мамлакатларда мавжуд меҳнат
унумдорлиги ўртасидаги тафовут ётади. Товарни
шерикларига нисбатан кўпроқ харажат билан ишлаб
чиқараётган

мамлакат

экспорт

соҳасидаги

ихтисослашувни шундай товар ишлаб чиқаришдан
бошлаши керакки, бунда кам харажат ва юқори меҳнат
унумдорлигига

эришиш

мумкин

бўлсин.

Бу

мамлакатнинг импорти эса кўп харажат талаб
қиладиган товарлардан бошланиши керак.

Ушбу назария қиёсий афзалликлар назарияси ҳам

деб аталади. Мамлакат ҳар доим ҳам мутлақ
афзалликка эга бўлмаслиги мумкин. Аммо мамлакатда
шундай бир ишлаб чиқариш соҳалари бўлиши
мумкинки, бу соҳа бошқа соҳаларга солиштиртирганда
нисбатан камчиқим бўлади. Бошқа мамлакатларга эса
шундай ишлаб чиқаришни амалга оширгандан кўра
уни айирбошлаш ёки сотиб олиш арзонроққа тушади.
Бунда

мамлакатлар

ўзлари

сарфлайдиган

харажатларни солиштирган ҳолда қайси товарни
ишлаб чиқариш ёки бошқалардан сотиб олишни
мақсад қилиб қўядилар.

Хекшер Олин назариясига кўра, мамлакатнинг

ташқи савдо соҳасидаги ихтисослашуви ундаги ишчи
кучи ва капитал сингари ишлаб чиқариш омилларининг
миқдорига қараб белгиланади. Мисол учун, капиталга
нисбатан ишчи кучи кўп мамлакат экспорти кўп меҳнат
талаб қиладиган товарлардан иборат бўлади. Ишчи
кучи кам, лекин капитали кўп бўлган мамлакатлар эса
кўп капитал талаб қиладиган ишлаб чиқаришни амалга
оширишади.

Мазкур назария биринчи ўринга ишлаб чиқариш

харажатларини эмас, балки бунинг учун қандай
ресурслар

сарфланишини

қўяди.

Мамлакатлар

ўзларида

ортиқча

бўлган

ресурслардан

фойдаланилган

товарларни

экспорт

қилишга

интиладилар.

М.Портер назариясига кўра, мамлакатнинг ташқи

савдодаги

мавқеи

мамлакат

ичидаги

ишлаб

чиқарувчилар ўртасида қанчалик соғлом рақобат
ўрнатилганлигига боғлиқ. Агарда мамлакат ичида
рақобат мавжуд бўлса бунинг натижасида етакчи
ишлаб чиқарувчилар бозорда ўрин эгаллаш учун ўз
фаолиятларини такомиллаштирадилар. Бу эса ички
бозордаги сифат ошиши, нарх тушиши билан


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

91

биргаликда,

ташқи

бозорга

йўналтириладиган

экспортбоп махсулотларнинг ҳам сифат, ҳам нарх
борасида афзалликларга эришишига йўл очиб беради.

Портернинг фикрича, давлат томонидан йўл қўйиб

берилган суньий устунликка эга бўлган корхоналарнинг
бўлиши иқтисодиёт ривожига ўта салбий таъсир
кўрсатади,

ресурслардан

самарасиз

фойдаланилишига ва талон-тарож этилишига сабаб
бўлади.

Портер назарияси ХХ асрнинг 90-йилларида

Австралия, Янги Зеландия ва АҚШда ташқи савдодаги
товарлар рақобатбардошлигини оширишда давлат
даражасидаги тавсияларнинг ишлаб чиқилишига асос
бўлиб хизмат қилди [13].

Ташқи савдо бўйича ишлаб чиқилган назариялар

ҳар доим ҳам давлатлар томонидан тўлиқлигича
амалиётга жорий этилавермасада, улардаги айрим
ғоялар мамлакатнинг экспорт стратегиясини белгилаб
олишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Бизнингча, Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш

имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ташқи савдо
сиёсатини

белгилашда

қуйидагиларга

эътибор

қаратиш лозим.

Биринчидан,

мамлакатнинг

ички

бозорининг

тўйинганлик даражасига эришиш зарур. Бунда
товарлар ишлаб чиқарилиши натижасида ички
бозордаги айрим товарларга нисбатан тақчиллик
бартараф этилади ва уларнинг нархи тушиши ва
ҳаттоки, сифати ошишига ҳам эришиш мумкин.

Мамлакат

ички

бозорининг

ривожланиши

натижасида давлат ички таклиф ҳажми талаб
ҳажмидан

ошиши

туфайли

ташқи

савдо

операцияларининг

кенгайиши,

йўналтириладиган

сармоянинг арзонлашиши ҳамда харажатларнинг
камайишига олиб келади.

Мисол учун, Ўзбекистонда пандемия натижасида

2020 йил 16 мартдан тиббий ниқоблар тақчиллиги
оқибатида нархларнинг асоссиз равишда кескин
кўтарилиб кетиши туфайли уларнинг экспорти
тўхтатилди [14]. Тақчилликни бартараф этиш бўйича
тезкор

ва

самарали

чоралар

[15]

кўрилиши

натижасида эса нархларнинг нормал ҳолатга келиши
ҳамда

етишмовчиликнинг

бартараф

этилиши

кузатилди. Нафақат тақчиллик бартараф этилди,
балки ички бозорнинг тўйиниши натижасида экспорт
ҳам амалга оширила бошланди [16].

Иккинчидан, Ўзбекистон икки карра қуруқлик билан

ўралган (double-landlocked) мамлакат ҳисобланади.
Дунёда фақат иккита шундай мамлакат бўлиб, бири
Ўзбекистон, иккинчиси эса Лихтенштейндир.

Бунда денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган

мамлакатимиз денгизга чиқа олмайдиган бошқа
шундай мамлакатлар билан ўралган. Мавжуд вазиятга
баҳо берган ҳолда ташишнинг камхаражатлиги ва
нисбатан қулайлигидан келиб чиқиб чегарадош
мамлакатларга экспорт қилишга эътибор қаратиш
лозим. Айни ҳолат ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий
ҳамкорликка ҳам йўл очиши маълум.

Учинчидан, иқтисодиёт тармоқларида давлат

томонидан

мустаҳкам

ҳимояланаётган

айрим

соҳаларнинг монополлигига нуқта қўйиш зарур. Бу
орқали

иқтисодиёт

ривожига

салбий

таъсир

кўрсатувчи,

мавжуд

ресурслар

ва

табиий

бойликлардан самарасиз фойдаланувчи ва талон-
тарож қилувчи корхоналардан (Портер назарияси)
ҳоли иқтисодиёт яратилишига эришиш лозим.
Тармоқларда рақобатнинг ривожланиши натижасида

маҳсулотлар

сифати

ошиши

ва

тадбиркорлик

субъектлари томонидан экспорт қилишга интилиш
кучайиши ўз тасдиғини топган ҳолат ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ташқи савдони

тартибга солишнинг шакллари ва усуллари алоҳида
мамлакатларда ўхшаш, бироқ эркин савдо ёки
протекционизмни устунлик қилиш шароитида улардан
фойдаланиш механизмларида фарқлар мавжуд [17].

Хулоса қилиб айтганда, айни давргача ўзини оқлаб

келган назарияларни пухта ўрганган ҳолда уларнинг
ижобий ҳамда мамлакатимизга мос келадиган
ютуқларини экспорт стратегиясини ишлаб чиқишда
инобатга

олиш,

уларнинг

ўзини

оқламаган

жиҳатларидан эса юзага келиши мумкин бўлган
масалалар ва муаммоларни бартараф этишда
фойдаланиш лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Алимов

А.,

Ҳамедов

И.

Ўзбекистон

Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари.
Т.: “ЎАЖБНТ” Маркази, 2004, 16-б.

2.

Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи иқтисодий

фаолият тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири), 2000 йил
26 май, 77-II-сон. 11-модда.

3.

Турсунов А.М., Кариева Л.С. Ташқи савдо

сиёсатининг назарий асослари ва тарихий жиҳатлари.
//

International scientific journal «Internauka» // № 12 (52),

2018, 24-

б.

4.

Турсунов А.М., Кариева Л.С. Ташқи савдо

сиёсатининг назарий асослари ва тарихий жиҳатлари.
//International scientific journal «Internauka» // № 12 (52),
2018, 24-

б.

5.

Алимов

А.,

Ҳамедов

И.

Ўзбекистон

Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари.
Т.: “ЎАЖБНТ” Маркази, 2004, 234-б.

6.

http://uza.uz/oz/society/protektsionizm-zbekiston-

uchun-kerakmi-11-07-2019

7. https://www.researchgate.net/publication/32893063

7_How_costly_is_the_Malaysian_car_Estimations_of_Wel
fare_Costs_of_Protecting_the_Vehicle_Industry_of_Malay
sia

8. https://uz.sputniknews.ru/society/20200820/148036

70/UzAuto-Motors-zavyshala-tseny-na-avtomobili-v-
srednem-na-10--zaklyuchenie-AMK.html

9.

Алимов

А.,

Ҳамедов

И.

Ўзбекистон

Республикасида ташқи иқтисодий фаолият асослари.
Т.: “ЎАЖБНТ” Маркази, 2004, 234-б.

10.

http://uza.uz/oz/society/protektsionizm-zbekiston-

uchun-kerakmi-11-07-2019

.

11.

http://uza.uz/oz/society/protektsionizm-zbekiston-

uchun-kerakmi-11-07-2019

12. https://www.investopedia.com/terms/s/smoot-

hawley-tariff-act.asp

13.

http://www.ereport.ru/articles/mirecon/inttrade.htm

14. https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/15/maska/
15. https://uzts.uz/uz/tibbiy-niqoblar-qoshilgan-qiymat-

soli-idan-ozod-qilinadi/

16.

https://uza.uz/oz/society/tibbiy-ni-oblar-rossiyaga-

eksport-ilinmo-da-23-05-2020

17.

Турсунов А.М., Кариева Л.С. Ташқи савдо

сиёсатининг назарий асослари ва тарихий жиҳатлари.
// International scientific journal «Internauka» // № 12 (52),
2018, 24-

б.

Библиографические ссылки

Алимов А., Хамедов И. Узбекистан Республикасида ташки иктисодий фаолият асослари. Т.: “УАЖБНГ Маркази, 2004, 16-6.

Узбекистан Республикасининг “Ташки иктисодий фаолият тугрисидаТи Конуни (янги тахрири), 2000 йил 26 май, 77-П-сон. 11-модда.

Турсунов А.М., Кариева Л.С. Ташки савдо сиёсатининг назарий асослари ва тарихий жихатлари. //International scientific journal «Internauka» // № 12 (52), 2018, 24-6.

Турсунов A.M., Кариева Л.С. Ташки савдо сиёсатининг назарий асослари ва тарихий жихатлари. //International scientific journal «Internauka» // № 12 (52), 2018, 24-6.

Алимов А., Хамедов И. Узбекистон Республикасида ташки иктисодий фаолият асослари. Т.: “УАЖБНГ Маркази, 2004, 234-6.

http://uza.uz/oz/society/protektsionizm-zbekiston-uchun-kerakmi-11 -07-2019

https://www.researchgate.net/publication/32893063 7_How_costly_is_the_Malaysian_car_Estimations_of_Wel fare_Costs_of_Protecting_the_Vehicle_lndustry_of_Malay sia

https://uz.sputniknews.ru/society/20200820/148036 70/UzAuto-Motors-zavyshala-tseny-na-avtomobili-v-srednem-na-10~zaklyuchenie-AMK.html

Алимов А., Хамедов И. Узбекистон Республикасида ташки иктисодий фаолият асослари. Г: “УАЖБНГ Маркази, 2004, 234-6.-23-05-2020

http://uza.uz/oz/society/protektsionizm-zbekiston-uchun-kerakmi-11 -07-2019.

http://uza.uz/oz/society/protektsionizm-zbekiston-uchun-kerakmi-11 -07-2019

https://www.investopedia.com/terms/s/smoot-hawley-tariff-act.asp

http://www.ereport.ru/articles/mirecon/inttrade.htm

https://www.gazeta.uz/uz/2020/03/15/maska/

https://uzts.uz/uz/tibbiy-niqoblar-qoshilgan-qiymat-soli-idan-ozod-qilinadi/

https://uza.uz/oz/societv/tibbiv-ni-oblar-rossivaqa-eksport-ilinmo-da-23-05-2020

Турсунов A.M., Кариева Л.С. Ташки савдо сиёсатининг назарий асослари ва тарихий жихатлари. // International scientific journal «Internauka» // № 12 (52), 2018, 24-6.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов