Юридическая природа земель населенных пунктов

CC BY f
34-37
22
2
Поделиться
Узакова, Г. (2020). Юридическая природа земель населенных пунктов. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 34–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1877
Г Узакова, Ташкентский государственный юридический университет

Заведующая кафедрой экологического права, кандидат юридических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье научно-теоретически проанализированы понятия и правопользования земель населенных пунктов. Также раскрывается значение градостроительного законодательства и правил нормирования в определении правового статуса, в том числе, вопросов приватизации земель населенных пунктов. В статье исследуются вопросы деятельности садоводческих и виноградарских ширкатов, и разработаны практические предложения по их решению.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

34

Г.Ш.Узакова,

ТДЮУ Экология ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик

фанлари номзоди, доцент

АҲОЛИ ПУНКТИ ЕРЛАРИНИНГ ЮРИДИК ТАВСИФИ

Аннотация:

мақолада аҳоли пункти ерлари, аҳоли

пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчалари
илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек,
аҳоли

пункти

ерларининг

ҳуқуқий

ҳолатини

белгилашда шаҳарсозлик қонунчилиги ва меъёрий
қоидаларининг аҳамияти ёритилган. Муаллиф аҳоли
пункти ерларини хусусийлаштириш масалаларига ҳам
тўхталган. Мақолада боғдорчилик ва узумчилик
ширкатлари

фаолияти

билан

боғлиқ

бўлган

муаммовий ҳолатлар ўрганилган ва уларнинг ечимига
оид амалий таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

аҳоли пункти ерлари, атроф муҳит,

шаҳарсозлик меъёрлари, боғдорчилик ва узумчилик
ширкатлари.


Аннотация:

в

статье

научно-теоретически

проанализированы понятия и правопользования
земель населенных пунктов. Также раскрывается
значение градостроительного законодательства и
правил нормирования в определении правового
статуса, в том числе, вопросов приватизации земель
населенных пунктов. В статье исследуются вопросы
деятельности садоводческих и виноградарских ширка-
тов, и разработаны практические предложения по их
решению.

Ключевые слова:

земли населенных пунктов,

окружающая

среда,

градостроительные

нормы,

садоводческие и виноградарские ширкаты.

Annotation:

the article scientifically and theoretically

analyzes the concepts of lands of settlements, the right of
use of lands of settlements. The importance of urban
planning legislation and regulations in determining the
legal status of lands of settlements is also highlighted. The
author also touched upon the issues of land privatization
in the settlement. The article examines the problematic
situations associated with the activities of horticultural and
viticultural

shirkats

and

develops

practical

recommendations for their solution.

Keywords:

lands of settlements, environment, urban

planning norms, horticultural and viticultural shirkats.

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий-ижтимоий,

сиёсий ҳаётида ер ресурслари муҳим аҳамият касб
этади. Амалдаги ер қонунчилиги ердан фойдаланиш
мақсадига кўра ер фондини 8 тоифага ажратади.
Улардан бир – аҳоли пункти ерларидан. Бу ерлар
шаҳар, шаҳарча, посёлка, қишлоқ, овул каби аҳоли
муқим яшайдиган ерлардан иборат бўлиб, ушбу
ерларнинг ҳуқуқий ҳолатини белгилашда нафақат ер
қонунчилиги, балки шаҳарсозлик қонунчилиги ҳам
муҳим аҳамият касб этади.

Аҳоли пунктлари ерлари турли мақсадларда –

турар-жой, саноат, маъмурий, маданий-маиший,
рекреацион, қишлоқ хўжалиги ва бошқа мақсадларда,
аҳолининг

яшаши

ва

шаҳар

хўжалигини

ривожлантириш

учун

зарур

бўлган

ҳолларда

ишлатилади.

Проф. М.Б.Усмоновнинг фикрига кўра, аҳоли пункти

ерлари деганда тасдиқланган шаҳарсозлик ва ер
тузиш ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган

аҳоли яшайдиган, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа
ва бошқа иншоотлар жойлашган шаҳар, посёлка,
қишлоқларнинг ташқи чегаралари доирасидаги ерлар
тушунилади

[1]

.

Н.И.Красновнинг таъкидлашича, аҳоли

пункти ерлари ўзига хос ҳуқуқий ҳолатга эгалиги билан
ҳам ажралиб туради. Унинг фикрича, аҳоли пункти
ерларининг ҳуқуқий ҳолати деганда, фуқароларнинг
давлат мулк ҳуқуқи ва ердан фойдаланиш ҳуқуқи
объекти сифатида ушбу тоифага кирувчи ерларга
нисбатан ердан муайян мақсадда самарали ва
оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган,
белгиланган

ҳуқуқий

тартибот

қоидаларига

муносабатда бўлишлари тушунилади. Бошқа бир гуруҳ
муаллифлар эса, аҳоли жойлашган ерлар бўлиб,
шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларини қуриш ва
ривожлантириш

учун

мўлжалланган

ва

фойдаланиладиган ҳамда бошқа ер тоифаларидан шу
мақсадларда ажратилган ерлар ҳисобланади

[2]

, деб

ёзадилар.

Ушбу

фикрларга

қисман

қўшилган

ҳолда,

таъкидлаш лозимки, аҳоли жойлашган ерлардан, яъни
шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш жойларидан фақат
қурилиш ишларини олиб бориш ҳамда уларни
ривожлантириш эмас, балки бошқа мақсадларда,
масалан, қишлоқ хўжалиги, транспорт, мудофаа, сув
фонди учун ва бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш
мумкин. Бизнингча, аҳоли пункти ерлари деганда,
давлат ер фондининг бошқа тоифаларидан ўзига хос
хусусиятлари,

ҳуқуқий

ҳолати,

фойдаланишнинг

асосий мақсадига кўра ажралиб турадиган, ер,
шаҳарсозлик ва ер тузиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатларида шу мақсадлар учун белгилаб қўйилган
ерлар тушунилади.

Аҳоли пункти ерлари, энг аввало, аҳоли муқим

яшаш жойи бўлиб ҳисобланади. Ушбу тоифадаги
ерлар

билан

боғлиқ

ҳуқуқий

муносабатлар

фуқароларнинг

ердан

фойдаланишдаги

табиий

ҳуқуқини таъминлаш (ердан яшаш, жойлашиш ва шу
мақсадда уй-жой қуриш) ҳамда мулкчиликнинг турли
шаклларида бўлган юридик шахсларни ҳудудий асос
бўлган

ерда

жойлаштириш

билан

боғлиқ

муносабатлардан келиб чиқади. Шу ўринда, аҳоли
пункти ерларининг ер фондининг муайян тоифаси
бўлиш билан бирга давлат белгилаган чегарага эга
бўлган

маъмурий-ҳудудий

бирлик

эканлигини

таъкидлаш лозим.

Аҳоли пункти ягона ва мураккаб ижтимоий-

иқтисодий тузилма бўлганлиги сабабли, унинг
ерларидан фойдаланишнинг турли йўналишларини
ягона ва асосий мақсадга – атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш, турли хил объектлар билан шаҳар жойларини
мақбул ривожланишини таъминлаш, аҳоли ва аҳоли
пункти

иқтисодиётининг

эҳтиёжларига

жавоб

берадиган

уй-жой-коммунал

ва

ижтимоий

инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли ҳаёти учун
энг мақбул шарт-шароитларни яратиш ва бошқаларга
йўналтирилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, аҳоли
пунктларининг ер ресурслари аҳолининг яшаш
муҳитини

шакллантиришда

жуда

муҳим

омил

ҳисобланади.

Аҳоли пунктлари ер ресурсларнинг ҳуқуқий ҳолати

деганда, аҳоли пунктлари чегаралари доирасидаги ер
ресурсларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза
қилиш

тартибини

белгилаш,

экология

ҳуқуқи

субъектларининг ерларга бўлган ҳуқуқлари ва
мажбуриятларини

аниқлаш,

шаҳарсозлик

зоналаштириш ва ҳудудий режалаштиришни амалга


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

35

ошириш, табиий ресурслардан фойдаланиш ва
қурилиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш,
табиий ресурслардан рухсат этилган йўналишларда
мақсадли

фойдаланишни

белгилаш,

қурилишни

тартибга солиш, аҳоли пунктларининг барқарор
ривожланишини таъминлаш учун давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари томонидан бошқа ҳуқуқий
чоралар кўриш бўйича қонун ҳужжатлари билан
белгиланган ҳуқуқий воситалар мажмуи тушунилади.

Бу

борада

А.О.Воронин

аҳоли

пунктлари

ерларининг ҳуқуқий ҳолатига алоҳида тўхталиб ўтиб,
унга қуйидагича муаллифлик таърифи беради: аҳоли
пунктлари

чегараларида

жойлашган

ер

участкаларидан фойдаланиш, муҳофаза қилиш ва
бошқариш учун ер, шаҳарсозлик, экологик ва бошқа
қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва нормалари
билан

ўрнатилган

тартибни

ифодалайди[3].

Н.Л.Лисина таъкидлашича, аҳоли пунктлари ерлари –
тегишли ҳудудий зоналарга бўлинадиган, аҳоли
пунктлари чегараси ҳудудида жойлашган, ҳуқуқий
режими, умумий функционал мақсадга эга бўлган
турли тоифадаги ерларнинг ҳуқуқий ҳолати бўлиб,
аҳоли

пунктининг

барқарор

ривожланишини

таъминлашга хизмат қилади. Бунда муаллифнинг
ёзишича, аҳоли пунктларининг ҳуқуқий ҳолати – бу ер
ҳуқуқи

субъектларининг

ҳуқуқлари

ва

мажбуриятларини белгиловчи ва аҳоли пунктининг
қулай яшаш муҳити ҳамда барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида ер ва шаҳарсозлик қонунчилиги
нормаларида

белгиланган,

аҳоли

пунктлари

чегаралари доирасидаги ерлардан фойдаланиш ва
уларни

ҳимоя

қилиш

тартиби,

шаҳарсозлик

режалаштирилиши,

ҳудудий

зоналаштириш

ва

қурилишни тартибга солишдан иборатдир[4].

А.С.Красюкова ҳам аҳоли пунктларининг ерлари

шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва
ривожлантириш учун фойдаланиладиган ва ўз
чегараси

билан

бошқа

тоифадаги

ерлардан

ажратилган

ерлар

бўлиб,

уларнинг

таркибига

шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ қуйидаги ҳудудий
зоналарга берилган ер участкалари кириши мумкин:
турар жой; ижтимоий; ишлаб чиқариш; муҳандислик ва
транспорт

инфратузилмаси;

рекреация;

қишлоқ

хўжалигида фойдаланиш; махсус; ҳарбий объектлар;
бошқа

ҳудудий

зоналар[5].

О.В.Шатрова

таъкидлашича, “аҳоли пунктлари ерлари” деганда,
бошқа тоифадаги ерлардан, унинг ичида жойлашган
аҳоли пунктининг чизиғи бўйича ажратилган ерлар
тушунилади. Бунда “аҳоли пунктлари” ер қонунчилиги
нуқтаи назаридан шаҳар ва қишлоқ аҳолиси
шаҳарсозлик қонунчилиги нуқтаи назаридан аҳоли
пунктларини англатади.

Аҳоли пунктлари ерларининг мақсади аҳоли

пунктларининг ривожланишини, уларнинг давлат,
жамоат ва хусусий манфаатлар, кўчмас мулк эгалари
ва кўчмас мулкдан фойдаланувчилар ҳуқуқлари,
шунингдек умуман бутун аҳолининг манфаатларини
ҳисобга олган ҳолда яхлит мураккаб организм
сифатида узоқ ва самарали ишлашини таъминлашдан
иборат.

Бутун

аҳоли

пунктини

иқтисодий

ривожлантиришнинг муваффақияти ҳар бир ер
участкасидан самарали фойдаланишга боғлиқ. Ер
участкасини хусусийлаштириш, хусусий мулк ҳуқуқини
олиш усули сифатида, бунинг учун зарур бўлган шарт-
шароитларни

яратади.

Ер

участкасини

хусусийлаштириш – бу бир томондан, маълум бир ер
участкасига давлат ёки муниципал мулк ҳуқуқини

тугатиш, бошқа томондан эса ўша ер участкасига
хусусий мулк ҳуқуқини яратишга қаратилган ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи,ҳуқуқий меъёрлар
мажмуасини

ифодаловчи

мураккаб

ҳуқуқий

институтдир.

Шаҳарсозлик нормаларининг аҳамиятли таъсири

аҳоли

пунктларидаги

ер

участкаларини

хусусийлаштиришни ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига
хос хусусияти ҳисобланади. Ер участкаларини
хусусийлаштиришда

аҳоли

пунктлари

ерларини

ҳудудий

режалаштириш

ва

шаҳарсозлик

зоналаштирилиши

ҳужжатларидаги

талабларни

ҳисобга олиш мажбурийдир[6].

Бундан

ташқари,

аҳоли

пунктларида

ер

ресурслари, қоида тариқасида, юқори иқтисодий
қийматга эга ва сармоялаш нуқтаи назаридан
жозибали

ҳисобланади

барча

молиявий

капиталларнинг асосий қисми аҳоли пунктларида
айланади,

муҳандислик,

транспорт,

ижтимоий

инфратузилма жуда ривожланган ва бошқалар. Бундай
ҳолатлар айниқса, шаҳарларда ер ресурслари
чекланган шароитда улар қийматининг сезиларли
даражада ошишига олиб келади. Шунингдек, шаҳар
ерлари бюджет даромадларининг катта қисми учун
манба бўлиб хизмат қилиши, шаҳар иқтисодиётига
молиявий

сармояларнинг

кириб

келишини

таъминлайди[7].

Юқоридагилардан

келиб

чиқиб

таъкидлаш

мумкинки, аҳоли пункти ерлари мамлакатимиз
аҳолисининг муқим яшаш жойи ҳисобланади. Ушбу
тоифадаги ерлардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерлар каби маҳсулот ишлаб чиқариш манбаи
сифатида

эмас,

балки

ишлаб

чиқаришни

ташкиллаштириш

ва

такомиллаштириш

базиси

сифатида фойдаланилади.

Аҳоли пункти ерларининг ўзига хос хусусияти шундан

иборатки, улардан фойдаланиш мақсадлари аҳолининг
иқтисодий-ижтимоий, маданий-маиший эҳтиёжларини
қондиришни назарда тутган ҳолда белгиланади. Яъни,
аҳоли пункти ерларидан фойдаланишнинг бошқа
тоифадаги ерлар каби бир эмас, бир қанча мақсадлари
белгиланиши назарда тутилади. Шу сабабли бундай ерлар
таркибида ер фондининг барча тоифаларини учратиш
мумкин.

Аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳам бир хил

бўлмайди. Шаҳар ва посёлка ерлари ҳуқуқий ҳолатида бир
қатор умумийлик бўлиши мумкин. Масалан, бундай
умумийлик шаҳар ва посёлка ерларининг таркиби бир
хиллигида кузатилади. Давлатнинг шаҳар ва посёлка
аҳоли пунктлари лойиҳаларини тузиш, ушбу ерларни
бошқариш, ажратиб бериш, олиб қўйиш каби фаолияти
посёлка ерларига нисбатан шаҳар ерларидаги каби тадбиқ
этилади. Қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари аксинча ўзига
хос хусусиятга эга бўлиб, улар қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши билан яқиндан боғланган бўлади. Яна бир
хусусияти шундаки, аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш
ҳуқуқининг берилиши, яъни бошқарув жиҳатдан ҳам
фарқлар бўлади. Шаҳар аҳоли пунктларининг ерлари
туман, шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқарилса, қишлоқ
аҳоли пунктларининг ерлари туман ҳокимлиги томонидан
ҳам, қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги)
бошқарув органлари томонидан ҳам бошқарилади.

Аҳоли пункти ерларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун

шундай ҳуқуққа эга бўлган турли хил субъектларнинг
кўплиги

характерлидир.

Уларга

қишлоқ

хўжалик

корхоналари, ноқишлоқ хўжалик корхоналари, фуқаролар
киради. Айниқса фуқаролар аҳоли пунктлари ерларидан


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

36

фойдаланувчи асосий субъектлар ҳисобланадилар. Улар
аҳоли пункти ерларидан деҳқон хўжалиги юритиш ёки
турар-жой қуриш мақсадида фойдаланишдан ташқари,
гараж, оғилхона каби қўшимча биноларни жойлаштириш,
шунингдек

боғдорчилик,

полизчилик

юритиш

мақсадларида ҳам фойдаланадилар.

Таъкидлаш лозимки, қишлоқ аҳоли пункти ерларида

фуқароларнинг якка тартибда қурилган уй-жойлар
жойлашган ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг
ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда одатда,
қишлоқларда уй-жойлар билан томорқалар ёнма-ён
жойлашади.

Томорқа

ерларидан

эса,

уй-жойни

ободонлаштириш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш
мақсадларида фойдаланилади. Ушбу ерларнинг миқдори
қонунда деҳқон хўжалиги учун белгиланган миқдорда
бўлса ундан деҳқон хўжалиги ҳуқуқий мақомида
фойдаланиш мумкин. Аграр давлат бўлган Ўзбекистон
шароитида, суғорма деҳқончиликка асосланган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни фуқаролар ва юридик
шахсларга хусусий мулк сифатида бириктириш мақсадга
мувофиқ эмас. Шу муносабат билан ер қонунчилигида
фуқаролар қишлоқ аҳоли пунктларида якка тартибда уй-
жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун 0,06 га гача
ер участкаларидан мулк ҳуқуқи асосида фойдаланадилар,
деган қоида белгиланиши мақсадга мувофиқ.

Аҳоли пункти ерлари билан боғлиқ яна бир долзарб

муаммо бу боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари
фаолияти

билан

боғлиқ.

Хусусан,

мазкур

ширкатлардаги ер участкаларида хўжалик ва бошқа
иморатлар қурилиб, уларда аҳолини доимий равишда
истиқомат қилиб келиш ҳолатлри мавжуд бўлсада,
мазкур иморатларнинг аксарияти давлат рўйхатидан
ўтказилмай қолмоқда.

Хусусан, мамлакатимизда 5,4 минг гектардан зиёд

ер майдонларида 691 та ширкат бўлиб, улардаги жами
52

496 та ер участкасининг 33 865 тасидаги (64 фоизи)

хўжалик ва бошқа иморатлар давлат рўйхатидан
ўтказилмаган. Масалан, биргина Тошкент вилояти
ширкатларида жами 32 864 та ер участкасидан 18 958
тасидаги (58 фоизи) турли иморатлар давлат
рўйхатидан ўтказилмаган.

Шу билан бирга амалдаги қонун ҳужжатларида

санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб
берадиган, доимий яшаш учун фойдаланишга яроқли
бўлган иморатлар ширкат аъзосининг аризасига кўра
ҳамда қурилиш органининг хулосаси бўйича туман
(шаҳар) ҳокими томонидан тураржой тоифасига
ўтказилиши мумкинлиги белгиланган бўлсада, бу
борада ягона ва шаффоф амалиёт йўлга қўйилмаган.
Жумладан, ширкатлар ҳудудида доимий яшаб
келаётган аҳолининг иморатларини расман тураржой
тоифасига ўтказиш бўйича қилган мурожаатлари
маҳаллий давлат ҳокимият органлари томондан
белгиланган тартибда кўриб чиқилмаяпти. Бугунги
кунга қадар ширкатлар ҳудудидаги 52 496 та ер
участкасидан фақат 1 055 тасидаги (2 фоиз)
иморатлар тураржой тоифасига ўтказилган, мазкур
кўрсаткич Тошкент вилоятида 86 тани (0,3 фоиз)
ташкил қилади.

Шу билан бирга айрим ширкатлар ҳудудидаги

хўжалик ва бошқа иморатлар архитектура ва қурилиш
органларининг хулосаларини олмасдан қурилган,
шунингдек, юқори кучланишли электр тармоқлари
остида, ер ости магистрал ва газ қувурлари устида
ҳамда санитария муҳофазаси зоналарида жойлашган.
Хусусан, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида
жойлашган “Бинокор гуллар” ва “Мироб боғбон”

ширкатларидаги турли иншоотлар юқори кучланишли
электр тармоқлари остида, Навоий вилоятидаги
“Ҳосил”

ширкатидаги

иншоотлар

ва

бошқа

иморатларнинг бир қисми санитария муҳофазаси
зоналарида жойлашган.

Шунингдек,

фуқаролар

ширкатлар

ҳудудида

қурилган уйларга рўйхатга қўйилмаслиги боис, у ерда
яшаб келаётган аҳолининг аниқ ҳисоби юритилмаяпти,
масалан, Навоий вилояти Навоий шаҳридаги “Ҳосил”
ширкати ҳудудида истиқомат қилувчи 10 минг
нафардан зиёд аҳоли 46 йилдан бери рўйхатга
қўйилмаган.

Фуқароларнинг рўйхатга қўйилмаётганлиги сабабли

ширкатлар ҳудудида доимий яшаб келаётган аҳоли
сони йил сайин ўсиб бораётганлигига қарамай уларни
ижтимоий соҳа объектларига (мактабгача таълим, халқ
таълими, тиббиёт муассасалари ва б.қ.) қамраб
олишда ҳам муаммолар вужудга келмоқда. Хусусан,
Тошкент шаҳар, Бектемир туманидаги ширкатларда 3
минг нафардан зиёд аҳоли рўйхатга қўйилмаган бўлиб,
ушбу ширкатларда мактабгача таълим муассасаси,
мактаб ва тиббиёт ташкилоти ва бошқа ижтимоий соҳа
объектлари мавжуд эмас.

Баён

этилганларни

инобатга

олиб,

мамлакатимизда

боғдорчилик

ва

узумчилик

ширкатлари

фаолиятини

такомиллаштириш,

шу

жумладан, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари
ҳудудида қурилган иморатларни тураржой тоифасига
ўтказишнинг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий
этиш, уларни ижтимоий соҳа объектлари билан
таъминлашга қаратилган алоҳида Ҳукумат қарори
қабул қилиниши лозим.

Шунингдек, боғдорчилик ва узумчилик юритиш учун

ажратилган

ер

участкаларига

мерос

қилиб

қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳамда
ушбу

ер

участкаларида

жойлашган

бино

ва

иншоотларига

бўлган

мулк

ҳуқуқини

давлат

рўйхатидан ўтказиш масаласини ҳал қилиш мақсадида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари раҳбарлигида, Ўзбекистон
Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги
вазирлиги,

Кадастр

агентлигининг

ҳудудий

бўлинмалари ва сектор раҳбарларидан иборат
мувофиқлаштирувчи комиссия ташкил этиш мақсадга
мувофиқ.

Унинг

зиммасига

уч

ой

муддатда

республикадаги

барча

боғдорчилик-узумчилик

ширкатлари фаолиятини хатловдан ўтказиш, шу
жумладан, ерлардан фойдаланиш, ўзбошимчалик
билан қурилган бино ва иншоот ёки ўзга кўчмас
мулклар ҳамда ширкат ва унинг аъзоларида
фойдаланишида бўлган ер участкаларига бўлган
ҳуқуқларни

давлат

рўйхатидан

ўтказилганлиги,

шунингдек ер участкаларини ўзбошимчалик эгаллаб
олиш, коммунал тармоқларига уланланганлик ва
экологик ҳолатларни ўрганиш ҳамда ўтказилган хатлов
натижаларига

мувофиқ

ширкатларнинг

ер

участкаларини ҳудудларининг истиқболли кенгайиши
ва бош режаларига асосан аҳоли пунктига ўтказиш
юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш
вазифасини юклаш лозим.

Ўз

навбатида

хатлов

натижалари

асосида

ширкатлар ҳудудида ўзбошимчалик билан эгаллаб
олинган

ва

самарасиз

фойдаланилаётган

ер

участкаларни

қонун

ҳужжатларга

мувофиқ

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари
томонидан захира ерлар тоифасига олиниши лозим.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

37

Шу

билан

бирга

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Боғдорчилик-узумчилик

ширкатлари

тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида” 2011 йил 1 мартдаги 51-
сон қарорини қайта кўриб чиқиш ҳамда Боғдорчилик-
узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг янги
таҳририни, шу жумладан ширкатлар ҳудудида
ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан
соддалаштирилган ва шаффоф механизмлар асосида
мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартибини назарда тутган
ҳолда қабул қилиш мақсадга мувофиқ.

Хулоса қилиб айтганда, аҳоли пункти ерларининг

ушбу тоифадаги ерлар энг аввало инсонлар яшаши
учун

мўлжалланганлиги

сабабли,

улардан

фойдаланиш ҳуқуқи ана шу мақсаддан келиб чиқади;
қурилиш ерлари аҳоли пункти ерларининг энг муҳим
таркибий қисми бўлиб, уларга нисбатан ер фондининг
бошқа

тоифаларидан

фарқли

равишда

хусусийлаштиришни қўлласа бўлади; аҳоли пункти
ерлари маъмурий-ҳудудий бирлик ҳисобланади; аҳоли
пункти ерларининг ҳуқуқий ҳолати ер ҳуқуқи билан бир
қаторда шаҳарсозлик меъёрлари билан ҳам тартибга
солиниши каби умумий жиҳатларини қайд этиш лозим.

Адабиётлар рўйхати:

1. Усмонов М.Б., Жўраев Й.О. ва бошқ. Ер ҳуқуқи.

Дарслик. – Тошкент: ТДЮИ, 2002. – Б.192.

2.

Коментарий к земельному законодательству

Российской Федерации. – М.: Юрайт, 2002. – С.356.

3.

Воронин А.О. Предоставление земель населен-

ных пунктов для строительства хозяйственных и иных
объектов: Автореф. дисс. … канд. юрид. наук. – Тверь.,
2009.

– С. 7-8.

4. Лисина Н.Л. Правовой режим земель поселений:

Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. – М., 2003.

5.

Красюкова

А.С.

Осуществление

права

собственности на земельные участки поселений:
пределы и ограничения: Автореф. дисс. ... канд. юрид.
наук. – Краснодар, 2006. – С.6-7.

6.

Шатрова

О.В.

Правовое

регулирование

приватизации земельных участков в поселениях:
Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. – М., 2006. – С.9.

7.

Носков

Е.А.

Правовое

регулирование

государственного и муниципального управления
землями городов: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. –
М., 2003. – С.7-8.

М.С.Болтаев,

Тошкент давлат юридик университетининг

Ихтисослаштирилган филиали кафедра мудири,

юридик фанлар номзоди, доцент

СУҒУРТА ҲОДИСАСИНИНГ ТИББИЙ СУҒУРТАГА

ОИД ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТУТГАН

ЎРНИ

Аннотация:

мазкур

мақолада

суғуртавий

муносабатларнинг

мамлакат

соғлиқни

сақлаш

тизимида тутажак ўрни, суғурталнган шахсга сифатли
тиббий

ёрдам

кўрсатилишини

кафолатланиши,

даволаниш харажатларининг суғурта компанияси
томонидан

қопланишини

назарда

тутувчи

муносабатлар ўз ифодасини топган. Шу боис барча
суғурта турлари каби тиббий суғурта шартномасида
суғурта ҳодисасини олдиндан белгилаб қўйиш ва юз
бериши эҳтимоли бўлган барча воеалар рўйхатини
назарда тутиш имконияти мавжуд эмас. Тиббий
суғуртанинг ҳуқуқий табиатидаги бундай икки ёқлама
ёндашув эса ўз навбатида, суғурта ҳодисасини ва уни
тиббий суғуртада амал қилиниши илмий-амалий
талқин этиш зарурати кўрсатади. Албатта, бу ўринда
тиббий суғуртанинг ихтиёрий ёки мажбурий тусда
эканлигидан келиб чиқилади.

Калит сўзлар:

суғурталовчи, суғурта қилдирувчи,

тиббий суғурта, суғуртланган шахс, тиббий ёрдам,
шартнома, тиббий муассаса, суғурта ҳодисаси.

Аннотация:

в данной статье рассматривается во-

прос роли страхования в системе здравоохранения
страны, обеспечение оказания качественной медицин-
ской помощи застрахованным лицам, покрытие меди-
цинских расходов страховой компанией. Следователь-
но, как и в случае со всеми видами страхования, дого-
вор медицинского страхования не предусматривает
возможности предварительного определения страхо-
вого случая и предоставления списка всех событий,
которые могут произойти. Такой двусторонний подход
к правовой природе медицинского страхования, в свою
очередь, показывает необходимость научного и прак-
тического толкования страхового случая и его приме-
нения в медицинском страховании. Конечно, это свя-
зано с тем, что медицинское страхование бывает доб-
ровольным или обязательным.

Ключевые слова:

страхователь, страховщик, ме-

дицинское страхование, застрахованное лицо, меди-
цинская помощь, договор, медицинское учреждение,
страховой случай.


Annotation:

this article examines the role of insurance

in the country's health care system, ensuring the provision
of high-quality medical care to insured persons, and
covering medical expenses by an insurance company.
Consequently, as in the case of all types of insurance, the
health insurance contract does not provide for the
possibility of preliminary determination of the insured
event and providing a list of all events that may occur.
Such a two-sided approach to the legal nature of health
insurance, in turn, shows the need for a scientific and
practical interpretation of the insured event and its
application in health insurance. Of course, this is due to
the fact that health insurance is voluntary or compulsory.

Keywords:

policyholder, insurer, health insurance,

insured person, medical assistance, contract, medical
institution, insured event.

Библиографические ссылки

Усмонов М.Б., Жўраев Й.О. ва бошқ. Ер ҳуқуқи. Дарслик. - Тошкент: ТДЮИ, 2002. - Б.192.

Коментарий к земельному законодательству Российской Федерации. - М.: Юрайт, 2002. - С.356.

Воронин А.О. Предоставление земель населен­ ных пунктов для строительства хозяйственных и иных объектов: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - Тверь., 2009. - С. 7-8.

Лисина Н.Л. Правовой режим земель поселений: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2003.

Красюкова А.С. Осуществление права собственности на земельные участки поселений: пределы и ограничения: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - Краснодар, 2006. - С.6-7.

Шатрова О.В. Правовое регулирование приватизации земельных участков в поселениях: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2006. - 0.9.

Носков Е.А. Правовое регулирование государственного и муниципального управления землями городов: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2003.-С.7-8.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов