Эколого-правовые требования к зонированию населенных пунктов в Республике Узбекистан

CC BY f
33-38
47
3
Поделиться
Узакова, Г. (2020). Эколого-правовые требования к зонированию населенных пунктов в Республике Узбекистан. Обзор законодательства Узбекистана, (3), 33–38. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1829
Г Узакова, Ташкентский государственный юридический университет

Заведующая кафедрой экологического права, к.ю.н, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются организационно-правовые вопросы зонирования населенных пунктов Республики Узбекистан на основе действующего градостроительного и земельного законодательства. Также проведен сравнительно­ правовой анализ законодательства развитых зарубежных стран в части эколого-правовых требований к зонированию населенных пунктов. В статье автор научно-теоретически анализирует процесс зонирования с учетом типов населенных пунктов и специфики регионов, на основе этого анализа выражает свой самостоятельный подход, а также разрабатывает предложения по совершенствованию действующего законодательства.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

33

Г.Ш.Узакова

ТДЮУ Экология ҳуқуқи кафедраси мудири,

юридик фанлари номзоди, доцент

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИ ПУНКТИ

ҲУДУДЛАРИНИ ЗОНАЛАШТИРИШГА ОИД

ЭКОЛОГИК-ҲУҚУҚИЙ ТАЛАБЛАР

Аннотация:

мақолада Ўзбекистон Республикасида

аҳоли пунктларини зоналаштиришнинг ташкилий-
ҳуқуқий масалалари амалдаги Шаҳарсозлик ва Ер
қонунчилиги асосида таҳлил қилинган. Шунингдек,
аҳоли пунктларини зоналаштиришнинг экологик-
ҳуқуқий талаблари ривожланган хорижий давлатлар
қонунчилиги асосида қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил
қилинган. Муаллиф мазкур мақолада зоналаштириш
жараёнини

аҳоли

пунктларининг

турлари

ва

ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилган, ушбу
таҳлил асосида ўзининг мустақил ёндашувини баён
қилган, шунингдек келтирилган ҳулосалар асосида
амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
таклифлар ишлаб чиққан.

Калит сўзлар:

зоналаштириш,

аҳоли пункти, атроф

муҳит, экологик талаблар, яшил ҳудудлар, антропоген
ўзгарган ҳудудлар.


Аннотация:

в

статье

анализируются

организационно-правовые

вопросы

зонирования

населенных пунктов Республики Узбекистан на основе
действующего градостроительного и земельного
законодательства. Также проведен сравнительно-
правовой

анализ

законодательства

развитых

зарубежных

стран

в

части

эколого-правовых

требований к зонированию населенных пунктов. В
статье

автор

научно-теоретически

анализирует

процесс зонирования с учетом типов населенных
пунктов и специфики регионов, на основе этого
анализа выражает свой самостоятельный подход, а
также

разрабатывает

предложения

по

совершенствованию действующего законодательства.

Ключевые слова:

зонирование, населенные пунк-

ты, окружающая среда, экологические требования,
зеленые зоны, антропогенно измененные территории.


Annotation:

the article analyzes the organizational

and legal issues of zoning of settlements in the Republic
of Uzbekistan on the basis of current urban planning and
land

legislation.

Also,

the

ecological

and

legal

requirements for the zoning of settlements are analyzed
comparatively on the basis of the legislation of developed
foreign countries. In this article, the author scientifically
and theoretically analyzes the process of zoning based on
the types of settlements and the specifics of the regions,
based on this analysis, expressed his independent
approach, as well as developed proposals to improve
existing legislation.

Keywords:

zoning, settlements, environment, envi-

ronmental requirements, green areas, anthropogenically
modified territories.

Бугунги кунда мамлакатимизда фуқароларнинг

қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи кўп
жиҳатдан улар яшайдиган ҳудудлардаги экологик
талабларга риоя этилиш даражасига боғлиқ. Шу
маънода Ўзбекистон Республикасининг амалдаги
қонунчилиги аҳоли пунктларини улардан фойдаланиш

шакли, мақсадига кўра зоналаштиришни назарда
тутади. Аҳоли пунктларини зоналаштириш масалалари
ер участкаларидан самарали, тўғри фойдаланишни
ташкил этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади ва
пировардида фуқароларнинг турмуш фаровонлиги
ўсишига хизмат қилади. Аҳоли пунктлари ҳудудларини
зоналаштириш жараёнида экологик талабларга риоя
этилиши айниқса муҳимдир.

Таъкидлаш

жоизки,

юридик

адабиётларда

“ҳудудларни экологик зоналаштириш” тушунчасига
ягона ёндашув ишлаб чиқилмаган. Хусусан, айрим
муаллифлар экологик зоналаштиришни улардан
оқилона фойдаланиш ва зарур даражада ҳимоя
қилишни таъминлаш мақсадида ҳудудлар, сув
зоналари, ҳаво бўшлиғи, табиий объектлар ва
манбаларнинг чегараларини аниқ ва яққол белгилаш
учун қонунда назарда тутилган чора-тадбирлар тизими
сифатида белгилайдилар [1].

О.И. Крассовнинг

фикрига

кўра,

экологик

зоналаштириш ер ҳуқуқини чеклаш усулларидан
бирини

ифодалайди[2].

Шу

муносабат

билан

Н.Н. Мелников ҳам маълум бир зонанинг таркибидаги
ер участкаларининг эгаларига, ер участкалари ушбу
зоналардан

ташқарида

жойлашган

шахслардан

фарқли

ўлароқ,

ер

бўйича

турли

ҳуқуқ

ва

мажбуриятлар берилади[3], деб таъкидлайди.

Л.Н. Чолтяннинг ёзишича эса, зоналаштиришнинг

моҳияти, қоида тариқасида, ер майдонининг қўшни
ҳудудларига қараганда, зона ҳудудида фаолиятга
нисбатан

қаттиқроқ

чекловлар

ўрнатишдир[4].

Экологик зоналаштириш натижасида маълум бир
ҳудудда техноген ёки табиий омиллар, шу жумладан
ландшафт

элементлари,

сув

объектлари

ва

атмосферанинг ер сирти қатламлари таъсири остида
атроф-муҳит объекти ва субъектларининг бузилиши
ёки

ёмонлашиши

ҳолатлари

қайд

этилиши

таъминланади[5].

Юқоридагиларга асосан, бизнинг фикримизча

экологик зоналаштириш давлат томонидан табиий
муҳитнинг барча таркибий қисмларини ҳимоя қилиш ва
муҳофаза

қилишни,

шунингдек,

фуқароларнинг

экологик хавфсиз яшашга бўлган ҳуқуқларини амалга
оширишни, уларнинг соғлиғи ва фаровонлигига зарар
етказишга йўл қўймасликни таъминлашга қаратилган
маъмурий,

иқтисодий,

ҳуқуқий

ва

экологик

хусусиятдаги белгиланган чора-тадбирлар мажмуига
асосланган.

Шу нуқтаи назардан экологик зоналаштириш

табиий

экологик

тизимларни

ташкил

этадиган

объектларнинг ҳуқуқий режимини аниқлашга ҳар
томонлама ёндашувни амалга оширишга ёрдам
беради ва экотизимнинг барча таркибий қисмларини
ҳимоя қилиш ва муҳофаза қилиш учун турли хил
воситалар ва усуллардан фойдаланишни ўз ичига
олади.

Бу борада юридик адабиётларда таъкидлаб

ўтилганидек, зоналаштириш, ягона қонуний режимга
эга бўлган иштирокчилар учун турли хил ҳуқуқий
режимларни ўрнатиш учун ишлатилади[6]. Шуни
қўшимча қилиш керакки, ҳуқуқий режимлардаги бу
фарқ номуайян шахслар доирасига тааллуқли бўлиб,
такроран фойдаланиш учун мўлжалланган хўжалик ва
бошқа

фаолиятни

тақиқлаш

ёки

чеклашларни

белгилашда намоён бўлади.

Экологик зоналаштириш билан боғлиқ тақиқлар ҳар

қандай

объектларни,

масалан,

ёқилғи

қуйиш

шаҳобчалари,

ёнилғи-мойлаш

материаллари


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

34

омборлари,

хизмат

кўрсатиш

станциялари,

ихтисослашган пестицид ва агрокимёвий омборлар,
сувни муҳофаза қилиш зоналари, капитал қурилиш
лойиҳаларини ўрмон фонди ерларида жойлаштириш
билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Тақиқлар муайян ҳаракатларни амалга ошириш

бўйича ўрнатилади, масалан, сув объектларининг
сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи
минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналари, ер
ости суви чиқаргичи санитария муҳофазаси зоналари
(“Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуннинг
17, 35, 49, 100-

моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг

“Ўзбекистон

Республикаси

ҳудудидаги

сув

объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-
муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 11 декабрдаги
981-

сон қарори), муҳофаза этиладиган табиий

ҳудудлари ва уларнинг қўриқланма зоналари, курорт
табиий ҳудудлари ва рекреация зоналари, балиқ
хўжалиги зоналари (“Муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуннинг 10, 17-моддалари).

Экологик зоналарда ер ҳуқуқига чекловлар

ўрнатилишига келсак, улар табиий омиллардан келиб
чиқади ва бошқа табиий объектлар билан узвий боғлиқ
бўлган табиий объект сифатидаги унинг аҳамияти ер
участкасининг

ҳуқуқий

режимини

белгилашда

эътиборга олиниши зарур[7].

А.А. Борисовнинг

фикрига

кўра,

экологик

зоналаштириш объекти сифатида – муҳофаза
қилинадиган табиий ҳудудлар, шу жумладан миллий
ва табиат боғлари кўзда тутилади[8]. Таъкидлаш
лозимки,

ушбу

ёндашув

баҳсли

бўлиб,

аниқлаштиришни

талаб

қилади.

Зеро,

табиий

объектлар ва мажмуаларни зоналаштириш билан бир
қаторда, қонунчилик ҳужжатларида бошқа ҳудудлар,
масалан, радиоактив ва кимёвий ифлосланишлар,
табиий офатлар ва техноген фалокатларга дучор
бўлган ҳудудларда экологик зоналар ташкил этиш
имконияти ҳам кўзда тутилган.

Юқоридагиларга

асосан

экологик

зоналаштиришнинг иккита турини кўрсатиш мумкин: 1)
табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишни
таъминлайдиган зоналар; 2) экологик жиҳатдан нохуш
ҳудудларнинг

хавфсизлигини

таъминлайдиган

зоналар.

Бунда биринчи гуруҳга сувни муҳофаза қилиш

зоналари ва қирғоқларни ҳимоя қилиш зоналари, сув
объектларининг санитария муҳофазаси зоналари,
балиқларни муҳофаза қилиш ва балиқчиликни
муҳофаза қилиш зоналари ва бошқаларни киритиш
мумкин. Ушбу зоналар турли тоифадаги ерларда
ўрнатилиши мумкин. Иккинчи гуруҳга экологик
офатлар, фавқулодда экологик вазиятлар, шунингдек
сув тошқини ва сув босиши бўлган ҳудудлар киради.

Экологик зоналаштиришнинг турларидан бири

табиат боғларини функционал зоналаштириш бўлиб,
бу уларнинг чегаралари доирасида функционал
зоналарни (қўриқхонага айлантирилган зоналар,
рекреация, хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда
фойдаланиш зоналари) белгилаш орқали махсус
муҳофаза қилишнинг табақалаштирилган режимини
ташкил этишни ва бундай зоналарнинг мақсадини
аниқлашни англатади (“Муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуннинг 24, 25-моддалари).

Тадқиқотчилар экологик зоналаштиришни амалга

оширишда кўпинча табиий ҳудудни муҳофаза қилиш
билан

боғлиқ

бўлмаган

зоналар

аниқланиши

ҳолатлари рўй беришига асосли равишда эътибор
қаратмоқдалар[9].

Бунга рекреацион фаолиятни амалга оширишни

таъминлаш,

жисмоний

тарбия

ва

спортни

ривожлантириш,

шунингдек,

туризм

соҳаси

объектларини, музейлар ва ахборот марказларини
жойлаштириш учун кўзда тутилган ёки чегаралари
доирасида

табиат

боғ

ҳудудида

яшовчи

фуқароларнинг ҳаёт фаолиятини ва табиат боғини
бошқарадиган давлат муассасасининг ишлашини
таъминлашга қаратилган фаолият кўрсатишга рухсат
бериладиган хўжалик мақсадларига мўлжалланган
зона рекреацион зонага мисол бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, “Муҳофаза этиладиган табиий

ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасида табиат
боғлари ташкил этилаётганда уларнинг ҳудуди
зоналарга бўлиниши, табиат боғларининг ҳудудида
қўриқхонага айлантирилган зоналар, рекреация,
хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш
зоналари ажратиб қўйилиши белгиланган. Шунингдек,
унга кўра, аҳолини соғломлаштириш учун шароит
бўлган тақдирда табиат боғларида курорт табиий
ҳудудлар учун назарда тутилган режимли курорт
зоналар

ажратиб

қўйилади.

Табиат

боғлари

зоналарининг ўлчамлари ва чегараларини ўзгартириш,
улар қайси давлат органларининг тасарруфида бўлса,
шу органлар томонидан, давлат экология экспертизаси
хулосасини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари, адабиётларда аҳоли пунктлари

ерларида экологик зоналарни ўрнатиш, бундай
ерларни экологик зоналаштириш принциплари ва
усулларини

белгилаш

бўйича

таклифлар

билдирилмоқда[10].

Бир

қатор

хорижий

мамлакатларда экологик зоналарни аниқлаш бўйича
ижобий тажриба шаклланган.

Хусусан,

Германияда

баъзи

шаҳарларининг

марказий

ҳудудларида

атроф-муҳитга

ифлослантирувчи

моддаларнинг

чиқарилишини

чеклаш талабларига жавоб бермайдиган машиналар
кириши учун ёпиқ бўлган экологик зоналар – шаҳар
ҳудудлари мавжуд[11]. Бундай тажрибани Ўзбекистон
қонунчилигида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиб, аҳоли
пунктлари ерлари ҳудудларида бундай экологик
зоналарни ташкил этиш тўғрисидаги қоидаларни ер ва
шаҳарсозлик қонунчилиги нормаларига киритиш
мақсадга мувофиқ.

Бу

борада

Е.А. Савельева

таъкидлаганидек,

экологик зоналаштириш институти табиий мувозанатни
тиклайдиган ягона ўзаро боғлиқ тизим сифатида
табиий муҳитнинг барча таркибий қисмларини ҳимоя
қилиш ва хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий
механизмини касб этади[12].

Ҳудудларни зоналаштириш комплекс ҳуқуқий

институт, ерларнинг ҳуқуқий режимини аниқлаш усули
(ҳуқуқий воситалар мажмуи) ҳамда ҳуқуқий таомил
сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Ҳуқуқий воситалар
мажмуи сифатида ҳудудларни зоналаштириш бу
ердан (қишлоқ ва ўрмон хўжалигида ишлаб чиқариш
воситалари ҳамда иқтисодий ва бошқа фаолиятни
амалга ошириш учун асос), кўчмас мулкдан (ер
участкалари ва бошқа кўчмас мулк, шу жумладан
қурилиш объектлари) бир вақтнинг ўзида ерни табиий
объект сифатида (табиатнинг энг муҳим таркибий
қисми) муҳофаза қилган ҳолда табиий ресурс
сифатида

фойдаланишга

оид

муносабатларни

тартибга солиш воситасидир.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

35

Eрларнинг ҳуқуқий режимини аниқлаш усули

сифатида ҳудудларни зоналаштиришни баҳолаш
мезонлари қуйидагилардан иборат: ҳудудни зоналарга
бўлиш; қўшимча рухсатномалар ва тасдиқлаш
тартибисиз ер эгаларининг (ер участкаларининг
мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар, ер эгалари ва
ер участкалари ижарачилари) танлаш имкониятини
мустаҳкамлаш рухсат этилган фойдаланиш турларини
белгилаш.

Ҳудудларни зоналаштириш қонун ҳужжатларига

асосланган ҳуқуқий таомил сифатида, зоналарнинг
алоҳида ҳудудларида ер участкалари ва бошқа кўчмас
мулк объектларидан рухсат этилган фойдаланиш
турларини белгилашни назарда тутади, уларнинг
якуний ҳужжатлаштирилган натижаси ер участкалари
ва бошқа кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқий режими
учун асосни мустаҳкамлайдиган норматив-ҳуқуқий
ҳужжатдир.

Зоналаштириш

ҳудудни

ривожлантиришнинг

шаҳарсозлик

жиҳатидан

режалаштирилишида

шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу
турлардан фойдаланишдаги чеклашларни белгилаб
олган ҳолда унинг функционал мақсадга кўра
бўлиниши ҳисобланади.

2002 йил 4 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон

Республикаси

Шаҳарсозлик

кодексига

мувофиқ,

ҳудудларнинг зоналаштирилиши яшаш ва фаолият
кўрсатиш

учун

қулай

муҳитни

таъминлашга,

ҳудудларни

табиий

ва

техноген

хусусиятдаги

фавқулодда вазиятлар таъсиридан муҳофаза қилишга,
аҳоли ва ишлаб чиқариш ҳаддан ташқари зич
жойлашиши, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини
олишга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни,
шунингдек маданий мерос объектларини, қишлоқ
хўжалик ерлари ва ўрмонзорларни муҳофаза қилишга
ва улардан фойдаланишга қаратилгандир (41-модда).

Ҳудудларнинг зоналаштирилиши ҳамда ҳудудий

зоналарнинг шаҳарсозлик регламентлари тўғрисидаги
маълумотлар давлат шаҳарсозлик кадастрида қамраб
олинади

ҳамда

шаҳарсозлик

жиҳатидан

режалаштиришнинг

бириктирма

тарҳларида,

Ўзбекистон

Республикаси,

Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар ҳудудини режалаштириш
тарҳларида,

туманни

(туманлар

гуруҳларини)

режалаштириш лойиҳаларида, аҳоли пунктининг бош
режасида

ҳамда

батафсил

режалаштириш

лойиҳаларида белгиланади (Шаҳарсозлик кодексининг
28, 30, 31, 33, 34 ва 37-моддалари).

Ҳудудларни зоналаштиришда ваколатли органлар

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда
зоналаштириш учун маълум ҳудудни қисмларга бўлиб
ажратадилар[13]. Зоналаштириш маълум бир ҳудудни
қамраб олган ҳолда уни алоҳида қисмларга – ҳар хил
турдаги зоналарга ажратишни назарда тутади.
Натижада, ҳудуд турли хил зоналар тўпламини
ифодалайди. Шубҳасиз, зоналаштиришнинг ҳуқуқий
аҳамияти аслида маълум зоналарни барпо этишда
эмас (бу мақсадга эришиш учун воситадир), балки
зоналар

чегараларида

вужудга

келадиган

муносабатларни муайян ҳуқуқ нормалари доирасида
бўлишини таъминлаш ҳамдир[14].

О.В.Шатрованинг

фикрича,

шаҳарларни

зоналаштириш

асосан

ер

участкаларини

хусусийлаштириш

объекти

сифатида

индивидуаллаштиришни, шунингдек, ўзлаштирилмаган
қурилиш қилинмаган ер участкаларини қандай
хусусийлаштиришни белгилайди. Аҳоли пунктида

шаҳарсозлик зоналаштириш мавжуд бўлмаганда,
қурилиш

қилинмаган

ер

участкаларини

хусусийлаштириш усулини танлашда ҳал қилувчи
омил бу ундан рухсат этилган фойдаланишдир[15].

Н.Л.Лисина ҳудудий зоналаштиришнинг ҳуқуқий

табиатига тўхталиб, уни амалга ошириш натижасида
ер участкаларидан ва уларнинг бошқа кўчмас
мулкларидан

фойдаланишнинг

рухсат

берилган

турлари аниқланади ва бир томондан, у аҳоли
пунктлари ерларидан фойдаланишда шаҳарсозлик
режалаштирилиши элементи бўлса, иккинчи томондан,
ер участкаларидан аҳоли пунктлари ерларининг
таркибида фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш
усули бўлиб хизмат қилади, деб ёзади. Муаллифнинг
фикрича, ҳудудий зоналаштириш – бу аҳоли
пунктининг ҳудудини зоналарга бўлиш ва уларнинг
ҳуқуқий режимини шаҳарсозлик ҳужжатлари ва
қурилиш

қоидаларида

белгилаш,

шаҳарсозлик

соҳасидаги тегишли органларнинг ер участкаларидан
фойдаланишни, уларда бино ва иншоотларни ягона
комплекс сифатида ташкил этиш ва улардан
фойдаланишни келишилган ҳуқуқий тартибга солишга
қаратилган фаолияти[16].

Зоналаштириш муайян зоналар ҳудудларидан

шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун
фойдаланишда чеклашлар белгиланишини назарда
тутади. Хусусан, Шаҳарсозлик кодексининг 41-
моддасида

9

та

зоналарнинг

ҳудудларидан

фойдаланишда чеклашлар назарда тутилган: маданий
мерос объектларининг муҳофаза зоналари, қўриқхона
зоналарида; муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар
зоналарида;

санитария

зоналарида;

муҳофаза

зоналарида;

санитария-муҳофаза

зоналарида;

фойдали қазилмалар жойлашган зоналарда; табиий ва
техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятларнинг
таъсирига учраган зоналарда; фавқулодда экологик
ҳолатлар ва экологик офат зоналарида; табиий-иқлим
шароити экстремал зоналарда.

Ҳудудларнинг функционал мақсади ва улардан

фойдаланиш

жадаллиги

ҳудудлардан

фойдаланишдаги мазкур чеклашлар ҳисобга олинган
ҳолда белгиланади.

А.Ю.Александрова қурилиши мўлжалланган аҳоли

пунктлари ерларининг ҳуқуқий режими аниқланадиган
зоналарни

иккита

мезонга

кўра

таснифлайди:

зоналарни ажратиш (белгилаш) мақсадлари ва ушбу
мақсадларга эришиш йўли бўйича.

Муаллифнинг

фикрича,

ажратиш

(белгилаш)

мақсадларига кўра зоналар қуйидагиларга бўлинади:
1)

ташкилий-иқтисодий зоналар – ўрнатилишидан

асосий

мақсад

ерларни

тоифаларга

ажратиш

жараёнида аниқланган мумкин бўлган қурилиш
турларини аниқлашдан иборат бўлган зоналар;
2)

экологик зоналар – ташкил этилишидан асосий

мақсад атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик
хавфсизликни таъминлаш бўлган зоналар.

Зоналарни ажратиш мақсадларига эришиш усулига

кўра,

қуйидаги

зоналарга

бўлинади:

ердан

фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг
тўлиқ рўйхатини ўрнатадиган “асосий” зоналар; ерлар
ва ер участкаларининг амалдаги ҳуқуқий режимига
фақатгина қўшимча чекловлар қўядиган “қўшимча”
зоналар[17].

Е.С.Бедова

мавжуд

ҳудудий

зоналарнинг

турларини

қонун

ҳужжатларида

функционал

мақсадларига мувофиқ қуйидагича таснифлашни
таклиф этади: ижтимоий йўналишдаги инфратузилма


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

36

объектларини (турар-жойлар зоналари, жамоат ва
ишбилармонлик зоналари, муҳандислик-транспорт
инфратузилмаси

зоналари

ва

бошқалар)

жойлаштириш учун мўлжалланган ижтимоий зоналар;
ишлаб

чиқариш

эҳтиёжларини

қондирадиган

объектларни (ишлаб чиқариш зоналари, қишлоқ
хўжалигидан фойдаланиш зоналари ва бошқалар)
жойлаштириш мақсадидаги ишлаб чиқариш зоналари;
мақсади атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлган
экологик зоналар (рекреацион зоналар, алоҳида
қўриқланадиган ҳудудлар зоналари ва бошқалар);
мақсадлари аҳолининг махсус эҳтиёжларини қондириш
учун мўлжалланган махсус мақсадли зоналар (махсус
мақсадли зоналар, ҳарбий объектларни жойлаштириш
зоналари ва бошқалар) [18].

Аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш

жараёнида

уларнинг

экологик

хавфсизлигини

таъминлайдиган

шаҳарсозликнинг

асосий

чора-

тадбирлари аҳоли пунктлари ҳудудларини функционал
зоналаштириш

ҳисобланади.

Шаҳарсозлик

зоналаштириш, зоналар шаҳарсозлик фойдаланиш
турларини ва улардан фойдаланишни чеклашни
белгилаб, аҳоли пунктларини ривожлантириш учун
шаҳарсозлик режалаштириш даврида ҳудудларни
зоналарга ажратишни назарда тутади.

С.А.Балашенко эса, аҳоли пунктлари чегаралари

доирасида (чеккасида) қуйидаги ҳудудий зоналарни
ажратишни таклиф қилади: 1) турар-жой зоналари –
турар-жой бинолари қуриш учун мўлжалланган, уларга
ижтимоий-маданий, маданий мақсаддаги, маиший
хизмат

кўрсатиш

объектлари,

автотранспорт

воситаларининг тўхташ жойлари, саноат, коммунал ва
омборхоналар ташкил этилиши мумкин бўлган
ҳудудлардир,

улар

учун

санитария

муҳофаза

зоналарини белгилаш талаб этилмайди, уларнинг
фаолияти атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатмайди
(шовқин, тебраниш, магнит майдонлар, радиация
таъсири, тупроқ, ҳаво, сув ифлосланиши ва бошқа
зарарли

таъсирлар);

2) ижтимоий-ишбилармонлик

зоналари – ишбилармонлик, молиявий ва ижтимоий
фаолият марказлари, маъмурий ва бошқа бино ва
иншоотлар, маданий, ўқув муассасалари, илмий-
тадқиқот муассасалари, маданий объектлар, савдо
ташкилотлари, умумий овқатланиш жойлари, ни
жойлаштириш учун мўлжалланган ҳудудлар, соғлиқни
сақлаш, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш,
шунингдек

автотураргоҳлар;

3) ишлаб

чиқариш

зоналари

саноат

корхоналари,

транспорт,

муҳандислик- инфратузилмаси, ушбу корхоналарнинг
ишлашини

таъминлайдиган

коммунал

ва

омборхоналар объектлари, шу жумладан саноат
корхоналари

ва

уларга

хизмат

кўрсатадиган

объектларнинг

санитария-муҳофаза

зоналари

ҳудудларини

жойлаштириш

учун

мўлжалланган

ҳудудлар; 4) транспорт, муҳандислик инфратузилмаси
зоналари – транспорт, алоқа ва муҳандислик
ускуналари иншоотлари ва коммуникацияларининг
жойлашиши ва ишлаши учун мўлжалланган ҳудудлар;
5)

дам олиш зоналари – аҳоли дам олиш жойларини

ташкил қилиш учун мўлжалланган ҳудудлар, шу
жумладан истироҳат боғлари, шаҳар ўрмонлари,
ўрмон боғлари, пляжлар ва бошқа дам олиш ва туризм
объектлари; 6) қишлоқ-хўжалик зоналари – бош режа
ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ ушбу
ҳудудлардан

фойдаланиш

турини

ўзгартириш

тўғрисида қарор қабул қилингунча, қишлоқ хўжалигини
юритиш, мол боқиш ва пичанларни ўриш учун

мўлжалланган устувор қишлоқ хўжалиги объектлари
ҳудудлари; 7) махсус мақсадли зоналар – ҳарбий ва
бошқа иншоотларни жойлаштиришга мўлжалланган,
уларга нисбатан қонун ҳужжатларида махсус режим ва
улардан фойдаланиш тартиби белгиланган ҳудудлар
ва бошқа ҳудудий зоналар[19].

Шаҳарсозлик

кодексига

асосан,

аҳоли

пунктларининг ҳудудларида 9 та турдаги ҳудудий
зоналар белгиланиши мумкин: турар жой зоналари;
ижтимоий-амалий зоналар; ишлаб чиқариш зоналари;
муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар
зоналари; рекреацион зоналар; қишлоқ хўжалиги
мақсадларида фойдаланиладиган зоналар; махсус
мақсадларга

мўлжалланган

зоналар;

ҳарбий

объектлар ва режимли бошқа ҳудудлар зоналари;
шаҳар атрофи зоналари.

Аҳоли пунктлари ҳудудий зоналарининг чегаралари

қизил чизиқларни, табиий объектларнинг табиий
чегараларини, ер участкаларининг чегаралари ва
бошқа

чегараларни

инобатга

олган

ҳолда

белгиланади.

Ҳар бир ҳудудий зона учун шаҳарсозлик

регламенти билан белгиланган ҳуқуқий режим унда
жойлашган барча ер участкалари, бинолар, иншоотлар
ва бошқа объектларга нисбатан бир хил қўлланилади.

Чегараларида шаҳарсозлик фаолияти алоҳида

тартибга солиниши лозим бўлган ҳудудий зоналарда
айрим бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг
лойиҳалаштирилиши ва қурилишига нисбатан қўшимча
талаблар

белгиланиши

мумкин

(Шаҳарсозлик

кодексининг 42-моддаси).

Юқоридагилар асосида мақсади ва вазифаларига

қараб, зоналаштиришни уч турга бўлиш мумкин:

1)

“рухсат этувчи-чекловчи” зоналаштириш – унинг

асосий

мақсади

ажратилган

зона

чегарасида

жойлашган ер участкалари ва бошқа объектлардан
фойдаланишнинг мумкин бўлган турларини аниқлаш
ҳисобланади. Объектларнинг ишлатилиши мумкин
бўлган турларини белгилаш, рухсат этилганлар турлар
рўйхатига киритилмаган бошқа фаолият турларини
амалга оширишни чеклашга олиб келади. Мазкур
зоналаштириш турининг номи, табиий объектлар
соҳасида

рухсат,

одатда,

рухсат

берилмаган

фаолиятни чеклаш билан таққосланишини таъкидлаш
учун

мўлжалланган[20].

Шаҳарсозлик

зоналаштирилиши кўчмас мулкдан фойдаланишнинг
рухсат этилган турларини, бундай фойдаланиш
шартларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган. Ушбу
зоналаштириш турининг мақсади табиий ресурслардан
оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва инсон ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар
яратиш учун ҳудудни ташкил этишга комплекс
ёндашишни таъминлашдан иборат.

2) экологик зоналаштириш – муҳофаза этиладиган

табиий ҳудудларнинг айрим турлари учун назарда
тутилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2004
йил 3 декабрдаги 710-II-сон “Муҳофаза этиладиган
табиий ҳудудлар тўғрисида” Қонунида сувни муҳофаза
қилиш зоналари, сув объектларининг санитария
муҳофазаси зоналари, рекреация зоналари, курорт
табиий ҳудудлар зоналари, балиқ хўжалиги зоналари,
қўриқланма зоналар, табиат боғлари зоналари,
миллий боғлар ҳудудларидаги функционал зоналар ва
бошқалар ҳақида сўз боради.

О.М.Козырь миллий ва табиий боғлар ҳудудларини

зоналаштириш бу муҳофаза қилинадиган табиий
ҳудудлар

тўғрисидаги

шаклланган

қонунчилик


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

37

институти эканлигини таъкидлайди[21]. Н.В.Кичигин
экологик зоналаштиришни муҳофаза қилинадиган
табиий ҳудудлар ва объектлар[22]

режимининг

хусусиятидир, деб ёзади.

Экологик

зоналаштириш

тегишли

ҳудудда

табиатдан

фойдаланишнинг

махсус

режими

ўрнатилиши

билан

тавсифланади.

Муҳофаза

қилинадиган

табиий

ҳудудлар

хўжалик

фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман олиб қўйилган
ерлар деб белгилайди. Муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларни яратиш ноёб ва типик табиий мажмуалар
ва объектларни сақлашга, биосферадаги, ўсимлик ва
ҳайвонот дунёси объектлари табиий жараёнларни,
уларнинг генетик фондини ва бошқаларни ўрганишга
қаратилган[23]. Табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш
уларни мақсадларига боғлиқ бўлмаган фаолиятни
тақиқлашни англатади;

3)

“ташкилий-бошқарув”

зоналаштириш

табиатдан фойдаланиш доирасида ташкиллаштириш
ва бошқарув соҳаси муаммоларни ҳал қилиш учун
мўлжалланган. Ушбу зоналаштириш турига ҳудудий
режалаштиришда функционал зоналарни ажратиш ва
бошқаларни киритиш мумкин. Шундай қилиб, ҳудудни
функционал зоналаштириш, ердан фойдаланиш ва
қурилиш қоидаларида батафсил ҳуқуқий режимга эга
бўлган ҳудуднинг истиқболли устуворлигини аниқлаш
учун амалга оширилади.

Табиий ресурсларни сақлаш ва уларни муҳофаза

қилишни таъминлаш мақсадида хўжалик ёки бошқа
фаолиятни амалга ошириш учун аниқ талабларни
белгилаш, ер манбалари ва бошқа объектлардан
фойдаланиш учун қўшимча тақиқлар ва махсус
шартлар,

айрим

ҳудудларда

махсус

зоналар

ажратилган[24].

Бу борадаги жаҳон амалиётига эътибор қаратилса,

масалан, АҚШда ўрнатилиши муайян табиий ресурсни
ҳимоя қиладиган ёки баъзи соҳаларда ривожланишни
рағбатлантиришни

таъминлайдиган,

“қоплама

зоналари”

ажралиб

туради.

Қопланадиган

зоналаштириш жамоат манфаати – тарихий аҳамиятга
эга объектларни сақлаш, ичимлик сувини ҳимоя қилиш
ва бошқалар мавжуд бўлганда қўлланилади[25].

Зоналаштириш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан

тартибга

солинадиган

тартиб-таомил

сифатида

ҳудудий хусусиятга эга, яъни зоналар – бу
ҳужжатларда

тасвирланган

ва

тавсифланган,

картографик материалларда кўрсатилиши керак
бўлган, чегараларга эга бўлиши керак бўлган –
ҳудуднинг бир қисмидир. Тегишли зоналарнинг
чегараларини тасдиқлаш, зонанинг чегараларида
жойлашган

объектлардан

фойдаланадиган

(фойдаланишни

режалаштирган),

табиатдан

фойдаланадиган,

тегишли

ҳудудда

хўжалик

фаолиятининг айрим турларини амалга оширувчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
таъсир қилади.

Кўриб чиқилаётган фаолият турларига хос бўлган

ва юқорида айтиб ўтилган барча умумий нарсалар Л.Б.
Шейниннинг, фақат бутун ҳудуд муайян зоналарга[26]

бўлинганида ҳудудни зоналаштирилган деб тушуниш
керак деган фикрига қўшилишимизга имкон бермайди.
Чунки,

зоналаштириш

айрим

ҳолларда

кичик

майдонларда ҳам амалга оширилиши мумкин[27].

Ер участкасига махсус зона ҳуқуқий режимининг

қўлланилиши, нафақат объектни қуришда махсус
қоидаларга мажбурий риоя қилишни, балки баъзи
ҳолларда – ер участкасининг муомаласини чеклашни,

уни қуриш учун беришнинг мумкин эмаслигини ёки
эгасига участкада жойлашган бино, иншоот, объектни
хусусийлаштиришни тақиқлашни келтириб чиқаради.

Умуман олганда, ерларни зоналаштириш давлат ва

хусусий манфаатларни амалга ошириш учун шароит
яратади,

ердан

фойдаланиш

барқарорлигини

кафолатлайди ҳамда унга сармоя қилиш учун шароит
яратилади. Жамият манфаатлари ер, бино ва
иншоотлардан

фойдаланишни

режалаштириш

имконияти билан таъминланади. Бундан ташқари,
ерлардан оқилона фойдаланиш ва ҳимоя қилишни
таъминлаш мақсадида ҳудудларни зоналаштириш
амалга оширилади, шунинг учун қонунчиликда ер
участкаларидан фойдаланишни чеклайдиган кўплаб
турдаги зоналар белгиланган[28].

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жамоатчиликнинг

экологик манфаатларини амалга ошириш ва ҳар бир
кишининг шаҳарсозлик зоналаштирилишида қулай
атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш
воситаси

сифатида

жамоатчилик

эшитувлари

самарали ҳуқуқий воситага айланиши керак.

Ердан

фойдаланиш

ва

қурилиш

қилишни

лойиҳалаштирилаётган

ёки

ўзгартирилаётган

қоидалари

тўғрисида

тўлиқ

ва

ишончли

маълумотларга эга бўлиш учун тегишли давлат
органлари аҳолини ўз вақтида ва тўсқинликсиз
фойдаланиш

имконияти

нуқтаи

назаридан

жамоатчилик

муҳокамалари

механизмини

такомиллаштириш,

уларнинг

мазмун-моҳияти

(эътирозлари, мулоҳазалари, таклифлари) ҳақида
жамоатчилик фикрини ифода этиш ва қайд этиш
имкониятини таъминлаш зарур.

Шу нуқтаи назардан Шаҳарсозлик кодекси 10-

моддасини қуйидаги таҳрирдаги олтинчи қисм билан
тўлдириш

мақсадга

мувофиқ:

“Жамоатчилик

муҳокамаларини ўтказиш учун ердан фойдаланиш ва
унга қурилишни амалга ошириш лойиҳалари, шу
жумладан ушбу лойиҳани асослаш учун зарур
таҳлилий, иқтисодий ва молиявий материаллар
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади,
давлат сири билан боғлиқ материаллар бундан
мустасно.

Агар жамоатчилик муҳокамаси иштирокчилари

ердан фойдаланиш ва қурилишни амалга ошириш
лойиҳаси

бўйича

эътирозлар,

мулоҳазалар,

таклифларни

билдирсалар,

лойиҳа

бўйича

келишмовчиликлар баённомаси тузилади ҳамда
келишув таомиллари ўтказилади.

Жамоатчилик муҳокамаси натижалари тўғрисидаги

хулосада келишмовчиликлар баённомасига биноан
уларни қабул қилиш ёки рад этиш асослари
кўрсатилган оммавий муҳокаманинг иштирокчилари
томонидан билдирилган эътирозлар, мулоҳазалар,
таклифлар кўрсатилади”.

Хулоса қилиб айтганда, ерларни зоналаштириш

ҳудудларнинг

барқарор

ривожланишига,

фуқароларнинг соғлиғини, жамият ва давлатнинг
маданий қадриятларини ҳимоя қилишга, экологик
хавфсизликка

ва

жамиятнинг

иқтисодий

фаровонлигига эришишга хизмат қилади.

Адабиётлар рўйхати:

1. Экология. Юридический энциклопедический сло-

варь / Под ред. С.А. Боголюбова. – М., 2001. – С. 134.

2.

Крассов О.И. Комментарий к Земельному кодек-

су Российской Федерации. 2-е изд. – М., 2010. – С. 87.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№3 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

38

3.

Мельников Н.Н. Теоретические основы отнесе-

ния земель к категориям и зонирования территорий в
Российской Федерации // Хозяйство и право. – Москва,
2013.

– № 3. – С. 83.

4.

Комментарий к Водному кодексу Российской Фе-

дерации / Под ред. О.Л. Дубовик. – М.: Эксмо, 2012. –
С. 79.

5.

Богданов Н.А. Экологическое зонирование: науч-

но-методические приемы (Астраханская область). –
М., 2005.

6.

Комментарий к Водному кодексу Российской Фе-

дерации / Под ред. О.Л. Дубовик. – М.: Эксмо, 2012. –
С. 81.

7.

Колесова О.Н. Правовой режим водоохраной зо-

ны // Журнал российского права. – 2012. – №4. – С. 50-
57.

8.

Борисов А.А. Значение зонирования территорий

при определении правового режима земель: Дисс. ...
канд. юрид. наук. – М., 2014. – С. 50.

9.

Борисов A.A. Зонирование территорий как эле-

мент реализации концепции устойчивого развития //
Государство в меняющемся мире: материалы VI Меж-
дународной школы-практикума молодых ученых-
юристов (Москва, 26-28 мая 2011) / Отв. ред. В.И. Ла-
фитский. – М., 2012. – С 726-727.

10.

Погорелая О.Н. О методах и принципах эколо-

гического зонирования городских территорий // Вест-
ник Балтийского федерального университета им.
И. Канта. – 2012. – № 1. – С. 58; Анисимов А.П. Новый
Градостроительный кодекс Российской Федерации в
контексте земельной реформы // Право и экономика. –
2005.

– № 3. – С. 3-8.

11.

Научно-практический комментарий к Федераль-

ному закону «Об охране окружающей среды» (поста-
тейный) / Под ред. А.П. Анисимова. – М., 2010.

12.

Савельева Е.А. Правовое регулирование эколо-

гического зонирования в Российской Федерации //
Российская юстиция. – Москва, 2014. – №2. – С. 12-13.
Boltanova E. Legal issues of land zoning in Russia //
REBA News.

– 2013. – Vol. 10. – № 5. – P. 10.

14.

Анисимов А. Зонирование территорий город-

ских и сельских поселений: виды и правовое значение
// Право и экономика. – 2004. – № 6. – С. 58-64; Аниси-
мов А.П. Теоретические основы правового режима
земель поселений в Российской Федерации: Дисс. …
доктор. юрид. наук. – Саратов, 2004. – С. 261.

15.

Шатрова О.В. Правовое регулирование

приватизации земельных участков в поселениях:
Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. – М., 2006. – С.9.

16.

Лисина Н.Л. Правовой режим земель

поселений: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. – М.,
2003.

17.

Александрова А.Ю. Правовое регулирование

использования земель поселений для застройки в
России: Автореф. дисс. … канд. юрид. наук. – М., 2008.
– С. 5-6.

18.

Бедова Е.С. Правовой режим земель населен-

ных пунктов: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. – М.,
2012.

– С.8-9.

19.

Экологическое право: учеб. пособие / С.А. Ба-

лашенко [и др.]; под ред. Т.И. Макаровой, В.Е. Лизгаро.
– Минск: БГУ, 2008. – С.337-338.

20.

Волков Г.А. Принципы земельного права Рос-

сии. М.: Городец, 2005. С. 90 – 110; Васильева М.И. О
методах, средствах и способах правового регулирова-
ния экологических отношений // Экологическое право.
2009.

– № 2/3. – С. 56-67.; Чередников А.В. Градостро-

ительное зонирование как средство обеспечения пуб-
личных экологических и частных интересов: дисс. …
канд. юрид. наук. – М., 2012. – С. 57.

21.

Козырь О.М. Экологическое зонирование терри-

торий // Экологическое право России: Сборник мате-
риалов научно-практ. конф. Юбилейный выпуск / Под
ред. А.К. Голиченкова. – М.: ТИССО, 2004. Т. 1. – С.
471.

22.

Боголюбов С.А., Кичигин Н.В. Законодательное

регулирование деятельности федеральных органов
исполнительной власти по обеспечению экологической
безопасности. – М., 2007. – С. 130.

23.

Борисов А.А. Значение зонирования территорий

при определении правового режима земель: Дисс. …
канд. юрид. наук. – М., 2014. – С. 50-65.

24.

Болтанова Е.С. Зонирование земель и их за-

стройка: проблемы правоприменения // Вестник Ом-
ского Университета. – Москва, 2012. – №3(32). – С.
190-193.

25. Garvin Elizabeth A. Making Use of Overlay Zones

// Planning Commissioners Journal. 2001. № 43 (Sum-
mer).

Р. 16 – 18; Joel Russell. Overlay Zoning to Protect

Surface Waters // Planning Commissioners Journal. 2004.
№ 54 (Spring). Р. 1 – 4; C. Majors, J. Rufo Hill, C. Stew-
art, J.D. Tovey. Land Use Planning. Land Use Tool. Anal-
ysis.

Assignment.

February

2007

(URL:

http://courses.washington.edu/udp501/501%20papers/LU
P_PUD_OZ7_CSedits-

1.doс

26.

Шейнин Л.Б. Земельное право России: учебное

пособие (Российское юридическое образование). – М.:
Эксмо, 2007. – С. 149.

27.

Золотова О.А. Правовой режим земель охран-

ных зон: дис. … канд. юрид. наук. – М., 2013. – С. 66-85

28.

Болтанова Е.С. Эколого-правовые основы регу-

лирования застройки земель зданиями и сооружения-
ми в России: Дисс. … докт. юрид. наук. – Томск:
НИТГУ, 2014.

Библиографические ссылки

Экология. Юридический энциклопедический сло­ варь / Под ред. С.А. Боголюбова. - М., 2001. - С. 134.

Крассов О.И. Комментарий к Земельному кодек­ су Российской Федерации. 2-е изд. - М., 2010. - С. 87.

Мельников Н.Н. Теоретические основы отнесе­ ния земель к категориям и зонирования территорий в Российской Федерации //Хозяйство и право. - Москва, 2013.

Комментарий к Водному кодексу Российской Фе­дерации / Под ред. О.Л. Дубовик. - М.: Эксмо, 2012.

Богданов Н.А. Экологическое зонирование: научно-методический приемы

Комментарий к Водному кодексу Российской Фе­ дерации / Под ред. О.Л. Дубовик. - М.: Эксмо, 2012. - С. 81.

Колесова О.Н. Правовой режим водоохраной зо­ ны // Журнал российского права. - 2012. - No4. - С. 50- 57.

Борисов А.А. Значение зонирования территорий при определении правового режима земель: Дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2014. - С. 50.

Борисов А.А. Зонирование территорий как эле­ мент реализации концепции устойчивого развития // Государство в меняющемся мире: материалы VI Меж­ дународной школы-практикума молодых ученых- юристов (Москва, 26-28 мая 2011) / Отв. ред. В.И. Ла- фитский. - М., 2012. - С 726-727.

Погорелая О.Н. О методах и принципах эколо­ гического зонирования городских территорий // Вест­ ник Балтийского федерального университета им. И. Канта. - 2012. - No 1. - С. 58; Анисимов А.П. Новый Градостроительный кодекс Российской Федерации в контексте земельной реформы // Право и экономика. - 2005. - No 3. - С. 3-8.

Научно-практический комментарий к Федераль­ ному закону «Об охране окружающей среды» (поста­ тейный) / Под ред. А.П. Анисимова. - М., 2010.

Савельева Б.А. Правовое регулирование эколо­ гического зонирования в Российской Федерации // Российская юстиция. - Москва, 2014. - No2. - С. 12-13. Boltanova Е. Legal issues of land zoning in Russia // REBA News. -2013. - Vol. 10. - No 5. - P. 10.

Анисимов А. Зонирование территорий город­ ских и сельских поселений: виды и правовое значение // Право и экономика. - 2004. - No 6. - С. 58-64; Аниси­ мов А.П. Теоретические основы правового режима земель поселений в Российской Федерации: Дисс. ... доктор, юрид. наук. - Саратов, 2004. - С. 261.

Шатрова О.В. Правовое регулирование приватизации земельных участков в поселениях: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2006. - С.9.

Лисина Н.Л. Правовой режим земель поселений: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2003.

Александрова А.Ю. Правовое регулирование использования земель поселений для застройки в России: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2008. - С. 5-6.

Бедова Е С. Правовой режим земель населен­ ных пунктов: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2012.-С.8-9.

Экологическое право: учеб, пособие / С.А. Ба- лашенко [и др.]; под ред. Т.Н. Макаровой, В.Е. Лизгаро. - Минск: Б ГУ, 2008. - С.337-338.

Волков ГА. Принципы земельного права Рос­ сии. М.: Городец, 2005. С. 90 - 110; Васильева М.И. О методах, средствах и способах правового регулирова­ ния экологических отношений // Экологическое право. 2009. - No 2/3. - С. 56-67.; Чередников АВ. Градостроительное зонирование как средство обеспечения пуб­ личных экологических и частных интересов: дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2012. - С. 57.

Боголюбов С.А., Кичигин Н.В. Законодательное регулирование деятельности федеральных органов исполнительной власти по обеспечению экологической безопасности. - М., 2007. - С. 130.

Борисов А.А. Значение зонирования территорий при определении правового режима земель: Дисс. ... канд. юрид. наук. - М., 2014. - С. 50-65.

Болтанова Е С. Зонирование земель и их за­ стройка: проблемы правоприменения // Вестник Ом­ ского Университета. - Москва, 2012. - No3(32). - С. 190-193.

Garvin Elizabeth A. Making Use of Overlay Zones // Planning Commissioners Journal. 2001. No 43 (Sum­ mer). P. 16-18; Joel Russell. Overlay Zoning to Protect Surface Waters // Planning Commissioners Journal. 2004. No 54 (Spring). P. 1 - 4; C. Majors, J. Rufo Hill, C. Stew­ art, J.D. Tovey. Land Use Planning. Land Use Tool. Anal­ ysis. Assignment. February 2007 (URL: http://courses.washington.edu/udp501/501%20papers/LU P_PUD_OZ7_CSedits-1 .doc

Шейнин Л.Б. Земельное право России: учебное пособие (Российское юридическое образование). - М.: Эксмо, 2007. - С. 149.

Золотова О.А. Правовой режим земель охран­ ных зон: дис. ... канд. юрид. наук. - М., 2013. - С. 66-85

Болтанова Е С. Эколого-правовые основы регу­ лирования застройки земель зданиями и сооружения­

ми в России: Дисс. ... НИТГУ, 2014.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов