Авторы

  • Шахзодбек Суюнов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
  • Фахриддин Умидуллаев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.112828

Ключевые слова:

Вояга етмаган шахс гиёхвандлик воситалари психотроп моддалар жиноят тергови жиноятни аниқлаш ёшларнинг ҳуқуқий ҳимояси қонуний чоралар жиноятнинг олдини олиш жиноятқа жалб қилиш гиёхвандликка қарши курашиш ёшлар бўйича ҳуқуқий таълим тасирчан тадбирлар.

Аннотация

Мақолада вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишнинг ҳуқуқий, психологик ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинади. Шунингдек, ушбу муаммонинг ижтимоий омиллари, халқаро тажриба ва профилактика чоралари ўрганилади. Мақолада ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари ва жиноятларнинг олдини олиш йўллари бўйича тавсиялар келтирилади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

92

ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСНИ ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ

ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА ЖАЛБ ҚИЛИШ

ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Суюнов Шахзодбек Шовкатович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти”

кафедраси ўқитувчиси

Умидуллаев Фахриддин Фарходович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15720771

Аннотация

Мақолада вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп

моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов
қилишнинг ҳуқуқий, психологик ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинади. Шунингдек,
ушбу муаммонинг ижтимоий омиллари, халқаро тажриба ва профилактика чоралари
ўрганилади. Мақолада ёшларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш механизмлари ва
жиноятларнинг олдини олиш йўллари бўйича тавсиялар келтирилади.

Калит сўзлар:

Вояга етмаган шахс, гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар, жиноят

тергови, жиноятни аниқлаш, ёшларнинг ҳуқуқий ҳимояси, қонуний чоралар,
жиноятнинг олдини олиш, жиноятқа жалб қилиш, гиёхвандликка қарши курашиш,
ёшлар бўйича ҳуқуқий таълим, тасирчан тадбирлар.

Гиёҳвандлик глобал муаммо сифатида инсониятнинг саломатлигига ва жамият

барқарорлигига катта таҳдид солмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)
маълумотларига кўра, дунёдаги 15-64 ёшдагиларнинг тахминан 5% гиёҳванд
моддалардан фойдаланмоқда. Хусусан, вояга етмаган ёшлар орасидаги гиёҳвандлик
балоси айниқса хавфли бўлиб, уларнинг руҳий ва жисмоний ривожланишига салбий
таъсир кўрсатади

1

.

Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу глобал муаммога жавобан қатор қонунлар

қабул қилган, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида вояга
етмаганларни гиёҳвандликка жалб қилишга қарши чоралар белгилаб берилган. Шу
билан бирга, бундай жиноятларни тергов қилишда махсус ҳуқуқий ва психологик
ёндашув талаб этилади

2

.

Вояга етмаган шахсларни гиёҳвандликка жалб қилишнинг ижтимоий-иқтисодий

ва психологик сабаблари:

Вояга етмаганларни гиёҳвандлик воситаларига жалб қилишнинг турли сабаблари

бор. Биринчи навбатда, оилавий муҳитнинг беқарорлиги ёки ота-онанинг
эътиборсизлиги ёшларни салбий таъсирларга осонроқ мойил қилади. Ёшларнинг

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

2

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария

ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

93

дўстлари ёки атроф муҳитидаги салбий одатларга мойил бўлганлар уларни
гиёҳвандликка жалб қилишга ҳаракат қилади

3

.

Иккинчидан, таълим муассасаларидаги тарбиянинг самарасизлиги ёки

ёшларнинг билими, ҳуқуқий ва соғлом турмуш тарзи ҳақидаги билимлари етарли
бўлмаслиги сабабли, улар осонгина салбий одатларга мойил бўлади. Шунингдек,
ёшларнинг руҳий саломатлигига зарар етказадиган стресслар, ижтимоий
адолатсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар ҳам ушбу муаммонинг асосий
омилларидандир

4

.

Учинчи сабаб сифатида, оммавий ахборот воситалари ва интернетдаги салбий

контент, ёшлар орасидаги салбий тенденцияларни тарқатиш ҳам эътиборга лойиқдир.
Ёшлар кўп вақтини интернетда ўтказиши, уларни носоғлом маълумотлар таъсирига
остида қолиши хавфини оширади

5

.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддаларга жалб қилиш омиллари кўпқиррали бўлиб, улар
орасида оилавий муаммолар, иқтисодий қийнчиликлар, нотўғри тарбия, паст
ижтимоий маданият ва салбий муҳит катта аҳамиятга эга.

Гиёҳвандлик ёшларнинг жисмоний саломатлигига салбий таъсир қилиб,

жиноятчилик, ижтимоий изоляция ва бошқа ижтимоий муаммоларни келтириб
чиқаради. Шунингдек, ёшлардаги гиёҳвандлик ижтимоий барқарорликни сусайтиради
ва мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.

Тергов жараёнидаги ҳуқуқий ва амалиётдаги муаммолар:
Жиноят тергови жараёнида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Терговчиларга вояга етмаганларнинг
психофизиологик хусусиятларини инобатга олиш, улар билан мулоқот қилишда
малакали психолог ёрдами билан таъминлаш зарур.

Амалиётда эса, тергов жараёнида вояга етмаганларнинг исботлаш қобилияти

пастлиги, ўз ҳақиқий ҳолатларини айтиб беришдан қўрқиши ва жиноятни яширишга
мойиллиги муаммоларни келтириб чиқаради. Шунингдек, тергов органларининг
етарлича психологик ва ҳуқуқий тайёргарликка эга бўлмаслиги ҳолатлари учрайди.
Вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол
қилишга жалб қилиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда махсус ҳуқуқий
нормалар ва талаблар мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси вояга
етмаган шахсларни ушбу жиноятларга жалб қилишни қатъий жазолашни назарда
тутади.

Тергов жараёнида вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари

максимал даражада ҳимоя қилиниши лозим. Улар билан суҳбатлар махсус шарт-
шароитларда, психолог ёрдамида ўтказилиши зарур. Тергов органлари малакали
психологлар ва ҳуқуқшунослар билан ҳамкорликда иш олиб боради. Шунингдек,

3

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

4

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг

назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

5

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган

шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва
психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

94

шахснинг ёши ва психофизиологик ҳолатини инобатга олган ҳолда сўроқ олиш
жараёнлари ташкил этилади

6

.

Терговдаги асосий муаммо – вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқий онги пастлиги,

уларнинг шахсий манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чораларни
тўлиқ амалга оширишдаги қийинчиликлардир. Терговда ушбу жиҳатларга максимал
эътибор қаратиш жиноятни аниқлаш ва судгача бўлган ишларнинг сифатини
оширишга ёрдам беради

7

.

Тергов жараёнидаги ҳуқуқий ва амалиётдаги муаммоларга ечимлар:
Тергов жараёнидаги асосий муаммолар вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга жалб қилиш билан боғлиқ
жиноятларни тергов қилиш жараёнида қуйидаги муаммолар кўп учрайди:

Қонунчиликнинг ноаниқлиги ёки камчиликлари: Жиноятларни тергов қилишда

қонуннинг аниқ ва қатъий нормалари бўлмаслиги, айниқса вояга етмаганларни ҳимоя
қилишга оид алоҳида қоидалар етишмаслиги. Бу терговчиларнинг амалий фаолиятида
ноаниқликларга сабаб бўлади.

Терговчиларнинг малакасининг пастлиги: Вояга етмаган шахслар билан

ишлашда ҳуқуқий билим ва психологик муомала кўникмаларига эга бўлмаган
терговчилар

ҳуқуқбузарликларни

аниқлаш

ва

ишни

тўғри

юритишда

қийинчиликларга дуч келадилар.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муаммолар: Тергов

жараёнида ёшлар билан мулоқотда психологик қўрқитиш, босим ўтказиш ҳолатлари
содир бўлиб, бу уларнинг ҳақиқатни айтишдан бош тортишига ва таҳқиқот
самарадорлигининг пасайишига олиб келади

8

.

Психологик ёрдам ва қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги: Тергов жараёнида

малакали психологларнинг иштирок этмаслиги ёки психологик ёрдам тизими тўлиқ
ривожланмаганлиги сабабли вояга етмаганлар билан ишлашда қийинчиликлар
туғилади.

Маълумотлар йиғиш ва ҳимоя қилиш муаммолари: Вояга етмаганлар ҳақидаги

шахсий маълумотларни йиғиш, сақлаш ва уларни ҳимоя қилиш масалаларига нисбатан
қонунчилик талаблари ва амалий йўллар етарли даражада ишламайди.

Қонунчиликни такомиллаштириш, аниқ ва мукаммал қонунчилик базасини

яратиш: Вояга етмаган шахсларни гиёҳвандликка жалб қилиш билан боғлиқ
жиноятларни тергов қилишда махсус қонун нормалари, стандартлар ва методик
қўлланмалар ишлаб чиқилиши керак. Масалан, вояга етмаган шахсларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид алоҳида моддалар ва ҳуқуқбузарликларга қарши
қатъий чоралар жорий этилиши зарур.

Маҳаллий ва халқаро қонунчиликни мувофиқлаштириш: БМТ ва бошқа халқаро

ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган конвенция ва стандартлар билан мос
келадиган миллий қонунчиликни шакллантириш.

6

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и

инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

7

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в

науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

8

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари.

“Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

95

Терговчиларнинг малакали тайёргарлиги бўйича махсус ўқув курслари ташкил

этиш: Вояга етмаган шахслар билан ишлашга ихтисослашган терговчилар учун
ҳуқуқий ва психологик таълим курслари ташкил этилиши лозим. Бу курсларда ёшлар
психологияси, коммуникация усуллари, ёшларга мос интерактив методлар
ўргатилади

9

.

Тажрибали мутахассислар билан ҳамкорлик: Психологлар, педагоглар ва

ижтимоий ходимларнинг тергов жараёнига жалб этилиши. Бу ёрдам терговчиларга
ёшларни тушунишда ва улар билан мулоқотда қўл келади.

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда юридик ёрдамни

кенгайтириш: Тергов жараёнида вояга етмаганларга бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш,
уларнинг ҳуқуқлари тўғрисида тушунтириш бериш муҳим. Ёшларнинг ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш мақсадида адвокатлар ва омбудсман институти фаолиятини кучайтириш
зарур.сихологик қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш: Терговда ёшлар билан
ишлашда малакали психологларни жалб қилиш, уларнинг руҳий ҳолатини баҳолаш ва
зарур ёрдам кўрсатиш. Вояга етмаган шахслар ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш
ва тарқатишда шаффофлик ва максимал ҳимоя кафолатланиши керак. Бу масалада
замонавий ахборот технологиялари ва шифрлаш усулларидан фойдаланиш тавсия
этилади

10

.

Жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговнинг

адолатли ўтишига мониторинг ўрнатилиши лозим.

Тергов жараёнидаги муаммоларга барҳам бериш учун профилактика тадбирлари

ва реабилитация дастурлари билан яқин ҳамкорлик қилиш зарур. Ота-оналар,
мактаблар, жамоат ташкилотлари ва бошқа институтларни тергов жараёнига жалб
этиш, ёшларни ҳимоя қилишнинг комплекс механизмларини яратиш.

Вояга етмаган шахсларни гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар

истеъмол қилишга жалб қилиш жиноятига қарши самарали курашиш учун ҳуқуқий,
ижтимоий ва психологик чораларни комплекс равишда амалга ошириш зарур. Тергов
жараёнида вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг психологик
ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, оила, мактаб ва жамоатчилик ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш

ёшларни гиёҳвандликка қарши муҳофаза қилишда асосий омил ҳисобланади. Давлат ва
жамоат ташкилотлари томонидан самарали профилактика, реабилитация ва ҳуқуқий
тарбия чоралари қўлланилиши керак.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

9

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан

фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини
такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

10

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим

мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

96

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов.

Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов.

“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

10.

Ш.Ш.Суюнов.

Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.

Ш.Ш.Суюнов.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев.

Жиноят

ишини

тўхтатиш

тушунчаси

ва

аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.

А.Т.Аширбоев

. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

97

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев.

“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.

Н.Қ.Усманалиев.

Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж

. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни

кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С

. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А

. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д

. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У

. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.

Хушвактова Н.А

. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
26.

Хушвактова Н.А

. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда

жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.