YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
84
СЎРОҚ ҚИЛИШ ТЕРГОВ ҲАРАКАТИНИ ЎТКАЗИШНИНГ
ТОВЛАМАЧИЛИК ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДАГИ АҲАМИЯТИ ВА
УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Суюнов Шахзодбек Шовкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Эшкелдиев Азизбек Зиёдулла ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 323-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15536631
Аннотация
Ушбу мақолада сўроқ қилиш тергов ҳаракатининг асосий қоидалари ва тартиби,
мазкур тергов ҳаракатини ўтказишни расмийлаштириш тартиби, жиноят ишларини
тергов қилишдаги аҳамияти, шунингдек ушбу тергов ҳаракатини ўтказишнинг
товламачилик жиноятини тергов қилишдаги ўзига хос хусусияти ва ушбу жиноятларни
тез ва тўла очишдаги алоҳида аҳамияти борасидаги фикрлар муҳокама қилинади.
Товламачилик билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда сўроқ қилиш тергов
ҳаракатига эътибор қаратиши зарурлигининг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтилади.
Калит сўзлар
Cўроқ қилиш, товламачилик, жиноятларни тез ва тўла очиш, сўроқ қилиш
асослари, сўроқ қилиш тартиби, сўроқ қилиш шартлари, сўроқ қилишдаги психологик
жиҳатлар, криминалистик жараёнлар, дастлабки тергов, далилларнинг номақбуллиги,
алилларнинг етишмаслиги.
Abstract
This article discusses the basic rules and procedure for interrogation, the procedure for
registering this investigative action, its significance in the investigation of criminal cases, as
well as the specifics of this investigative action in the investigation of the crime of extortion and
its special significance. in the rapid and complete disclosure of these crimes. Important aspects
of the need to focus interrogation when investigating crimes related to extortion are
highlighted.
Key words
Interrogation, extortion, quick and complete investigation of crimes, grounds for
interrogation, procedure for interrogation, conditions of interrogation, psychological aspects of
interrogation, forensic process, preliminary investigation, inadmissibility of evidence, lack of
evidence.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий қисмини бугунги
кунда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ташкил этмоқда. Бу жараёнда айни
ислоҳотларнинг давоми ўлароқ мамлакатимиз рахбари Ш.М.Мирзиёевнинг давлат
рахбари сифатида иш бошлаши биланоқ қабул қилган “Ички ишлар органлари фаолияти
тўғрисида”ги қонуни, “Судлар тўғрисида”ги қонунларнинг қабул қилиниши, дастлаб
“Ҳаракатлар
стратегия”да,
кейинчалик
Янги
Ўзбекистоннинг
“Тараққиёт
стратегияси”да суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасидаги йўналишларнинг
кўрсатилиши ушбу соҳа бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири эканига шубҳа
қолдирмай келмоқда. Жиноятларни тезкор ва тўла ошкор қилиш, айбдорларни
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
85
жавобгарликка тортиш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларидан қонунда
белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг айбдорлигини исботлаш талаб қилинади
1
.
Дастлабки тергов ва суд терговидаги исботлаш жараёни ниҳоятда мураккаб иш бўлиб, у
нафақат амалий кўникмаларни, балки назарий билимларни ҳам талаб қилади ва
маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги
“Судтергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг қабул
қилиниши шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш,
процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш
ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг
қўлланиладиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда янги механизмларни
жорий этиш учун муҳим қадам бўлди. Айни мақола замирида ҳам мамлакатимизда олиб
борилаётган ислоҳотлар йўналишида кетаётган жиноят ҳуқуқий масалаларнинг баъзи
долзарб соҳаларига тўхталиб ўтиш жоиз ҳисобланди. Айни пайтда тўхталиб ўтиш жоиз
ҳисобланган масала-бугунги кунда содир этилаётган товламачилик жиноятлари ҳамда
уларнинг ушбу жиноятларни содир этган шахслар билан тергов ҳаракатларини ўтказиш
жараёнида сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказишнинг ушбу жиноятларни тез ва тўла
очишга таъсир этишида аҳамиятга молик бўлган ҳолатлар ва ислоҳотлар давомида
эътибор қаратиш лозим бўлган баъзи жиҳатлар мавжуд.
Яъни, шахсни товламачилик
жиноят ишида гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар
мавжуд бўлган ҳолларда, уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, шунингдек, унга гумон
қилинувчи ёки айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан
бирон- бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш; ушланган гумон қилинувчи ёки
айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш
учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
чақириш ва сўроқ қилиш; суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари
томонидан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида
судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва бошқа
процесс иштирокчиларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ёки сўроқ
қилиш таъқиқланиши борасида бир қатор вазифалар амалдаги қонун хужжатларида
мавжуд. Ушбу жараёндан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жиноят ишларини тергов
қилишда айниқса, товламачилик жинояти билан боғлиқ ишларни тергов қилишда сўроқ
қилиш тергов ҳаракати энг муҳим ва кенг тарқалган тергов ҳаракати бўлиб
ҳисобланади
2
.
Товламачилик жинояти содир этилгандан кейин сўроқ қилиш натижасида ишни
юритиш учун масъул бўлган мансабдор шахслар иш учун аҳамиятли бўлган
маълумотларни қўлга киритади. Ушбу тергов ҳаракатини ўтказишда нафақат
ҳуқуқшуносликда маълум бўлган усуллардан фойдаланиш, балки суриштирувчи ва
терговчидан яхши психолог бўлишни ҳам талаб этади. Сўроқ қилиш тергов ҳаракати
1
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
2
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида
инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент.
Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
86
мавжуд далилларни текшириш ва янгиларини олишнинг жуда самарали воситаси бўлиб
ҳисобланади. Сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш асослари ва тартиби Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 10, 11 ва 12-бобларида белгилаб
қўйилган. Сўроқ қилиш ушбу қоидаларга риоя қилинмаган ҳолда ўтказилиши унинг
процессуал аҳамиятини йўқолиши ҳамда олинган далилларнинг номақбул бўлишига
олиб келади. Қонун чиқарувчи сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш асослари ва
тартибини келтириб ўтган бўлсада, лекин ушбу тергов ҳаракатини ўтказиш усуллари
жиноят-процессуал қонунида тўлиқ ўз аксини топмаган. Шунингдек, алоҳида жиноят
ишларини тергов қилишда ҳар бир тергов ҳаракатига криминалистик жиҳатдан
алоҳида-алоҳида ёндашув асосида жиноятларни очиш лозимлиги ҳам белгиланмаган
3
.
Кўпгина ҳолларда жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган шахсларни
аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортишга нафақат далилларнинг етишмаслиги,
балки ишни юритиш учун масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг
жиноятчини фош қила олмаслик, жиноят ҳолатларини таҳлил қилиш ва ишнинг мавжуд
ҳолатларини етарли даражада текширмаслиги тўсқинлик қилиши мумкин.
Суриштирувчи ва терговчи тергов ҳаракатларини ўтказиш қоидалари, тартиби ва ўзига
хос хусусиятларини тўлиқ эгалламасдан туриб, жиноят ишини тергов қилишнинг
тўлиқлиги ва объективлигини кафолатлаш мумкин эмас. Товламачилик жиноятини
фош этишда сўроқ қилиш тергов ҳаракатини тўғри ўтказиш, ушбу тергов ҳаракати
натижасида иш учун аҳамиятли далилларни қўлга киритиш нафақат қонунни, балки
психология, криминология, этика ва педагогикани ҳам билишни талаб етади.
Товламачилик жиноятини фош этишда сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш орқали
иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларни олишда сўроқ қилинаётган шахснинг
позицияси, яъни унинг ҳақиқатни айтишга ёки аксинча, ёлғон гувоҳлик бериш орқали
терговни нотўғри йўлдан олиб боришга интилиши асосий рол ўйнайди
4
. Хусусан, сўроқ
қилинган шахс қасддан ёлғон кўрсатув бериши ёки гарчи у терговга чин дилдан ёрдам
беришни истаса-да, иш ҳолатини яхши билмаслигини келтириб ўтиш мумкин
5
.
Товламачилик жиноятини фош этишда сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказишда
асосий эътиборни ҳимоя ва айбловни қўллаб-қувватловчи томонларнинг
ҳаракатларига эътибор қаратиш лозим бўлади. Жумладан, ҳимоя ва айбловни қўллаб-
қувватловчи томонлар турли мақсадларни кўзлайди ва ҳар доим гувоҳликни улар учун
қулай йўналишда ўзгартиришга ҳаракат қилади. Суриштирувчи ва терговчи сўроқ
қилиш тергов ҳаракатини ўтказаётганда ҳар доим инсон омилини ҳисобга олиши керак.
Сўроқ қилинаётган шахс тергов учун муҳим ҳолатларни унутиши, воқеани тавсирлашда
хатога йўл қўйиши, тергов қилинаётган иш бўйича нима муҳимлигини ёки иккинчи
аҳамиятга эга эканлигини тушунмаслиги мумкин. Сўроқ қилинаётган шахс чекланган
идрокка ҳам эга бўлиши мумкин яъни, асаб тизимининг бузилиши, чарчаш,
ҳаяжонланиш, сезги органларининг нуқсонлари мавжуд бўлиши мумкин. Aгар шахс
жиноят содир этилган вақтида кучли хаяжонланиш ҳолатида бўлган бўлса, у воқеликни
3
Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
4
Ш.Ш.Суюнов. Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
5
А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият:
истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
87
етарли даражада идрок эта олмаган бўлади. Шу билан бирга, сўроқ қилинаётган шахсда
хаёлпарастлик, воқеа моҳиятини тушунмаслик, содир бўлган ҳодисани тўлиқ эслаб
олмаслик каби ҳолатлар ҳам юзага келиши мумкин. Бундай ҳолда суриштирувчи ёки
терговчи сўроқ қилинаётган шахсга ишончли ва холисона кўрсатув беришига
ёрдамлашиши лозим ҳисобланади
6
.
Шунингдек, суриштирувчи ёки терговчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексига талабларига кўра, сўроқнинг умумий давом этиш вақти бир кунда
саккиз соатдан ошмаслиги, дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган бир соат
танаффус бу ҳисобга кирмаслиги, алоҳида тоифадаги шахслар, яъни вояга етмаган
гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий давомийлиги кун
давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда
олти соатдан ошмаслиги каби қоидаларни эсдан чиқармаган ҳолда ишни олиб бориш
билан дир қаторда, суриштирувчи ва терговчи сўроқ қилиш олдидан сўроқ
қилинувчидан унинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, туғилган вақти (йили, ойи,
куни) ва туғилган жойини, яшаш жойи ва иш жойини, мансаби, машғулот тури,
маълумоти, оилавий аҳволини, судланганлиги ёки судланмаганлигини аниқлаши ҳамда
бу маълумотларни жиноят ишидаги ёки сўроқ қилинувчининг шахсий ҳужжатларидаги
маълумотлар билан солиштириб кўриши ёхуд сўроқ қилинувчи ўзини ким деб
таништирган бўлса, айнан ўша шахс эканлигига бошқа йўллар билан ишонч ҳосил
қилиши лозим. Сўроқ қилинувчи иш юритилаётган тилни биладими, у қайси тилда
кўрсатув бера олиши мумкин, деган саволлар туғилиб қолса, бу масала аниқланиши ва
бартараф этилиши лозим. Яъни, сўроқ қилинувчи сўроқ қилинаётган тилни билмаса, у
ҳолда таржимон чақирилади ва у келгунча сўроқ қилиш тўхтатиб турилади. Сўроқ
қилинувчининг шахси аниқлангандан кейин унга ЖПКда назарда тутилган ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тушунтирилади
7
. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилганлиги сўроқ
баённомасида қайд этилади. Сўроқ қилинувчига ишнинг унга маълум бўлган ҳолатлари
тўғрисида сўзлаб бериш таклиф қилинади. Суриштирувчи ва терговчи сўроқ қилинувчи
эркин сўзлаб берганидан кейин унинг кўрсатувларини тўлдириш ёки аниқлашга
қаратилган саволлар берилиши мумкин. Тергов ҳаракатини амалга ошираётган
мансабдор шахс сўроқ қилинувчига саволлар бераётганида асосий эътиборини
қаратиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд. Жумладан, кутилаётган жавобга бевосита ёки
билвосита йўналтириш мазмунидаги ҳамда ишора қилувчи саволлар бериш
тақиқланади. Сўроқ қилинувчининг кўрсатувлари рақамлар ёки хотирада сақланиши
қийин бошқа маълумотларга тааллуқли бўлса, у сўроқ жараёнида ўзидаги ёки ишга
қўшиб қўйилган ҳужжатлардан ёхуд бошқа ёзувлардан фойдаланишига рухсат
берилади. Шунингдек, бундан ташқари яна бошқа бир нечта тартиб белгиланган
ҳисобланади.
Товламачилик жиноятини очишда сўроқ тергов ҳаракатини жиноят-процессуал
қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши келгусида иш учун аҳамиятли
бўлган далилларни қўлга киритилиши ва олинган далилларнинг мақбул бўлишига
6
А.Й.Абдуллаев. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари. Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2022 г.
7
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
88
хизмат қилиб, жиноятларни тез ва тўла очиш ҳамда жиноят содир етган ҳар бир шахсни
қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга, енг асосийси эса ҳақиқатни
аниқланишига эришиш мумкин бўлади
8
.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Электрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари //
Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факультети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов. Жиноят-процессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Б.Б.Муродов. Предварительное следствие в органах внутренних дел. Учебник. Т.:
Академия МВД Республики Узбекистан, 2014. 395 Б.
10.
10 .Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификация қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
11.
Ш.Ш.Суюнов. Kompyuter texnika vositalari orqali sodir etilgan firibgarlik jinoyati turlari.
“Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy
konferensiyasi. 9.06.2023 йил
12.
Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Respublika ilmiy-amaliy
konferensiyasi.
13.
13. Ш.Ш.Суюнов.
Some aspects of qualifying drug-related crimes. Корея
Республикасининг “Digital Fashion
Conference” журнали 5.10.2022 й Б. 13-15
8
А.Й.Абдуллаев. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш
жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида).
Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
89
14.
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
15.
А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
16.
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
17.
А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг ёки жабрланувчининг била туриб ёлғон кўрсатув
бериши жиноятларини содир этиш изларининг юзага келиш механизмларининг ўзига
хос жиҳатлари. Сиёсатшунослик, ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар журнали. 2023 йил.
18.
А.Й.Абдуллаев. Гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув бериши сабаблари.
Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2023 г.
19.
А.Й.Абдуллаев. Гувоҳ ва жабрланувчини сўроқ қилишнинг тактик жиҳатлари.
Евразийский журнал права, финансов и прикладных. 2022 г.
20.
А.Й.Абдуллаев. Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш
хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг сабаблари ва уни содир этилишига
имкон берган шарт-шароитлар (Хоразм вилояти мисолида). Евразийский журнал права,
финансов и прикладных. 2023 г.