YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
84
ТАҚИҚЛАНГАН ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ
ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Суюнов Шахзодбек Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Тожиёқубов Абдулазиз Эргаш ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15720699
Аннотация
Тақиқланган экинларни етиштириш жинояти – бу қонуний қоидаларга хилоф
равишда, муҳитига зарар етказиш ва ижтимоий салбий оқибатларга олиб келиши
мумкин бўлган фаолият ҳисобланади. Ушбу мақолада, мазкур жиноятнинг терговини
такомиллаштириш, унинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали
усуллари муҳокама қилинади. Ҳозирги кунда қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органларининг хизматлари соҳага оид қонунларнинг мукаммал амалга оширилишига
қаратилган ҳолда жиноятларни аниқлаш, профилактика қилиш ва жавобгарликка
тортиш механизмларини ривожлантириш учун керакли қадамлар олиб борилмоқда.
Маълумотларни аниқлаш, далилларни тўплаш ва фаҳмлаш учун замонавий техникалар
ва усулларни жорий қилиш ушбу жараённи такомиллаштиришнинг муҳим қисми
бўлиб хизмат қилади.
Калит сўзлар
Тақиқланган экинлар, жиноят, тергов, профилактика, ҳуқуқни муҳофаза қилиш,
қонунчилик, экология, тергов усуллари.
Annotation:
The crime of cultivating prohibited crops is an activity that violates legal regulations and
can lead to environmental harm and social negative consequences. This article discusses the
improvement of the investigation into such crimes, as well as effective methods for
prevention and combating it. Currently, law enforcement agencies are taking necessary steps
to improve the identification of these crimes, preventive measures, and mechanisms for
holding offenders accountable, based on the flawless implementation of laws. The use of
modern techniques and methods for gathering information, collecting evidence, and
understanding the issue plays a crucial role in improving this process.
Keywords
Prohibited crops, crime, investigation, prevention, law enforcement, legislation, ecology,
investigative methods.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятини тергов қилиш масаласи,
жиноятчиликка қарши курашишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, экологик хавфсизлик
ва қонунни ҳимоя қилиш соҳасида энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Тақиқланган экинларни етиштириш нафақат табиий ресурсларнинг оқилона
фойдаланилишига, балки аҳоли саломатлигига ҳам жиддий таҳдид солади. Бундай
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
85
жиноятларни тергов қилишнинг самарадорлиги, жиноятларнинг олдини олиш ва
муҳокамасини таъминлаш учун янги усуллар ва методикаларни ишлаб чиқиш зарур
1
.
Тақиқланган экинларни етиштириш – бу экинлар ва ўсимликларнинг қонун
билан тақиқланган турларини етиштириш ва фойдаланиш жараёнидир. Бу қонунга
хилоф равишда амалга ошириладиган фаолият эко-система, иқтисодиёт ва ижтимоий
соҳаларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мисол учун, наркотик моддалар ишлаб
чиқариш учун етиштирилган ўсимликлар ва уларнинг ишлаб чиқарилган
маҳсулотлари жиноятларга сабаб бўлиши мумкин
2
.
Тақиқланган экинларни етиштириш деганда, уларни экилган вақтдан бошлаб
пишиш босқичигача бўлган давр ичида парвариш қилишни тушунмоқ керак.
Тақиқланган экинлар пишган ёки пишмаганидан, парвариш қилинаётган экинлар
ким томондан экилганидан қатъи назар, парвариш қилишдан иборат бўлган
ҳаракатлар бошланган пайтданоқ жиноят тугалланган ҳисобланади
3
.
Субъектив томондан жиноят айбнинг тўғри қасд шакли билан ифодаланади.
Жиноят қонунчилигида «гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар» тушунчаси мавжуд
эмас, бироқ жиноят ҳуқуқи назариясида бу турдаги жиноятлар деганда, жиноят
қонунида жазо қўллаш таҳдиди билан назарда тутилган, инсон соғлиғи билан боғлиқ
жамоат хавфсизлигини, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан
муомала қилиш тартибини таъминловчи ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи,
айбли ижтимоий хавфли қилмишлар тушунилади.
Мазкур жиноятнинг турдош объекти бўлиб, инсонларнинг соғлиғи билан боғлиқ
жамоат хавфсизлиги ҳисобланади. Жиноят кодекси Махсус қисмининг «Шахсга қарши
жиноятлар» бўлимида жойлашган ва алоҳида (аниқ) шахсларнинг соғлиғини муҳофаза
этадиган нормалардан фарқли ўлароқ ушбу бобдаги жиноятлар кўпчилик шахсларнинг
ёки муайян ҳудуддаги бир қисм аҳолининг соғлиғига хавф туғдиради. Шунинг учун
жабрланувчиларнинг ноаниқ кенг доираси бу турдаги жиноятларнинг ўзига
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ушбу турдаги жиноятларнинг
предмети бўлиб ҳисобланади. «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар»
тушунчаси амалдаги Жиноят кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлимида гиёҳвандлик воситалари деб,
«Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида»ги БМТнинг 1961 йилги ягона конвенциясининг I
ва II рўйхатларига киритилган табиий ёки сунъий тайёрланган ҳар қандай
гиёҳвандлик воситалари; психотроп моддалар деганда эса БМТнинг «Психотроп
моддалар ҳақида»ги 1971 йилги конвенциясининг I, II, III ва IV рўйхатларига
киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал
ҳисобланиши
назарда
тутилган.
Ўзбекистон
Республикасининг
«Гиёҳвандликвоситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 1999 йил 19 август
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
2
Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва
ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
3
Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2012. Б.24
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
86
қонунининг 3-моддасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга
қуйидагича таъриф берилган:
Гиёҳвандлик (наркотик) воситалари – гиёҳвандлик воситалари рўйхатига
киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши
синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар
ва ўсимликлар (Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган (I рўйхат)
ва муомалада бўлиши чекланган (II рўйхат) гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб
кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек
уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги
2015 йил12 ноябрь 330-сонли қарорининг 4 ва 5-иловаларида келтирилган)
4
;
Психотроп моддалар – психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон
Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар
(Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг
рўйхати (III рўйхат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини,
шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш
тўғрисида»ги 2015 йил 12 ноябрь 330-сонли қарорининг Қонун мазмунига кўра,
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг кўп бўлмаган, озгинадан кўп ва
кўп миқдорлари билан қонунга хилоф равишда муомала қилганлик учун жиноий
жавобгарлик белгиланган
5
.
Ноқонуний муомалада аниқланган гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларнинг номи ва миқдорлари наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича
Ўзбекистон Республикаси давлат комиссиясининг 2015 йил 26 майдаги 12/15-сонли
қарори1 билан тасдиқланган «Қонунга хилоф равишда муомалада бўлган гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларнинг миқдорлари»да белгиланган(2-илова).
Кўрилаётган жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан
ифодаланади. Яъни жиноят содир этаётган шахс ўз қилмишининг ижтимоий
хавфлилик хусусиятини англайди ва шундай қилмишни содир этишни истайди.
Фақатгина гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ёки
улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жинояти субъектив томондан ҳам қасд, ҳам
эҳтиётсизлик орқали содир этилиши мумкин.
Ўз навбатида, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маърузасида «Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар
олдида янги- янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари
кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр
болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин
4
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
5
Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган
шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва
психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
87
бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар,
жамоатчилик, маҳалла кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз
керак»2 деб таъкидлайдилар
6
.
Қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар учун жавобгарлик
белгиланган айрим моддаларда жазони оғирлаштирувчи белги сифатида шахсни кўп
бўлмаган миқдорда уларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ёки сақлаш учун жазога
ҳукм қилишда гиёҳвандлик воситалари истеъмол қилиш ёки уларни тарқатиш учун
бангихоналар ташкил этиш ёки сақлаш учун ҳукм қилишда ҳам такроран жиноят содир
этишни оғирлаштирувчи ҳолатлар қаторига киритилиши зарур. Гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларни илгари бир неча
марта содир этган, лекин бу қилмишлари учун судланмаган шахсларга нисбатан
юқорида
кўрсатилган
жавобгарликни
оғирлаштирувчи
белгиларнинг
қўлланилмаслигини тушуниш мумкин. Бироқ, илгари шунга ўхшаш қилмишлар, яъни
махсус рецидив учун жиноят-ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган шахсларга
нисбатан жавобгарликнинг кучайтирилиши лозимлигини талаб қилади.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашишда асосий муаммо
шуки, бу турдаги жиноятлар кўпинча яширин амалга оширилади. Жиноятчилар
қонунни бузишни ўз фаолиятларининг бир қисми сифатида қабул қиладилар ва бу эса
уларни аниқлаш ва тергов қилишни қийинлаштиради. Терговчиларнинг тўғри
йўналишдаги иши учун замонавий техникалар, мисол учун, спутник мониторинги ва
генетик таҳлиллар каби инновацион усуллардан фойдаланиш талаб этилади.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашишда замонавий
тергов усуллари муҳим аҳамиятга эга. Булар қаторига:
Спутник мониторинги ва геоақпарат тизимлари
:
Спутник тасвирлари ва
геоақпарат тизимларидан фойдаланиш терговчиларга қонун бузиш ҳолатларини
аниқлаш ва таҳлил қилишда ёрдам беради. Бу усуллар жиноятчиларнинг яширин
фермерлик фаолиятини аниқлашда самаралидир.
Генетик таҳлиллар ва химиёни тадқиқ қилиш: Тақиқланган экинларнинг турини
аниқлаш учун замонавий лаборатория технологиялари ва генетик таҳлиллардан
фойдаланиш жиноятчиларнинг фаолиятини аниқ ва тез аниқлашга ёрдам беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва жамоатчиликнинг иштирокини кучайтириш:
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни
мустаҳкамлаш, тақиқланган экинларни етиштиришни аниқлаш ва профилактика
қилишда муҳимдир.
Тақиқланган
экинларни
етиштириш
жиноятига
қарши
курашишда
қонунчиликнинг роли катта. Қонунлардаги аниқ белгиланган тартиблар, бу жиноятни
содир этган шахсларга нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш лозим. Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари учун тегишли механизмларни ишлаб чиқиш,
терговчиларга замонавий усуллар ва воситалар билан таъминлаш муҳимдир
7
.
6
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
7
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг
назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
88
Тақиқланган экинларни етиштиришга қарши профилактика қилишда ижтимоий
ва иқтисодий омиллар муҳим аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ёшлар ва
фермерларга тўғри йўналишлар бўйича маълумот бериш, уларни экологик тоза ва
қонунга мувофиқ маҳсулотлар етиштиришга ундаш муҳимдир. Шунингдек,
жамоатчиликни огоҳлантириш ва маълумот бериш ишларини кучайтириш, ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига таъсир этишга ёрдам беради.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашишда бир қатор
сохавий хизматлар билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга. Бу хизматлар:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва аграр соҳалар: Қишлоқ хўжалиги соҳасида
тақиқланган экинлар, шу жумладан, наркотик моддалар ишлаб чиқариш учун
етиштириладиган ўсимликларни аниқлаш ва уларни етиштиришнинг олдини олиш
мақсадида аграр соҳадаги мутасадди идоралар муҳим роль ўйнайди. Бу вазирлик, аграр
тиббиёт,
агрономик
тадқиқотлар
ва
қишлоқ
хўжалиги
эҳтиёжларини
мувофиқлаштириш учун масъул бўлиб, агротехник ўқитиш, экологик маърифатни
ошириш ва қонунчилик асосида фаолият юритишда ёрдам беради
8
.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари: Тақиқланган экинларни
етиштиришнинг экологик оқибатлари жуда катта. Экология вазирлиги ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ташкилотлари, уларнинг ёрдамида табиат ва инсон
саломатлигига зарар келтириш эҳтимоли юқори бўлган экинлар, уларнинг юзага
келиши ва тарқалишига қарши курашиш жараёнида муҳим вазифа бажаради
9
.
Божхона ва сарфлаш органлари: Тақиқланган экинларни етиштиришга ишора
қилувчи материаллар, кимёвий ўғитлар ва препаратларнинг контрабандасини
аниқлашда божхона идоралари, гумонланган товарларнинг тарқалишига тўсқинлик
қилиш учун фаолият олиб боришади. Ушбу органлар тегишли қонунчилик ва низомлар
асосида товарларнинг йиғилишини, интиқолини ва бозорга чиқишини кузатиш
мумкин.
Соғлиқни сақлаш ва тиббий хизматлар: Наркотик моддаларнинг тақиқланган
экинлар орқали ишлаб чиқарилиши ва тарқалиши, аҳоли саломатлигига жиддий зарар
етказиши мумкин. Шунинг учун соғлиқни сақлаш соҳаси жиноятларнинг
профилактикаси ва ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар учун масъулдир. Давлат ва
хусусий тиббий муассасалар йўналишда профилактика олиб бориш, ва етиштириш
жараёнида тиббий ёрдам бериш муҳимдир
10
.
Махаллий ҳокимиятлар ва жамоатчилик ташкилотлари: Ҳудудий органлар ва
жамоатчилик ташкилотлари, жойларда тақиқланган экинлар билан боғлиқ ҳолатларни
аниқлаш ва профилактика қилишда муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудларда
жамоатчиликнинг огоҳлиги, мўлжалланган профилактик тадбирлар ва ташкилотлар
ўртасидаги ҳамкорлик, жиноятларга қарши самарали курашишда ёрдам беради.
8
А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият:
истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
9
Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан
фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини
такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.
10
Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари
//проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
89
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашишда сохавий
хизматлар билан ҳамкорликни янада самарали қилиш учун қуйидаги қадамлар амалга
оширилиши лозим:
Маълумот алмашиш ва биргаликда ишлаш: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,
маҳаллий ҳокимиятлар ва соҳавий хизматлар ўртасидаги маълумот алмашиш
жараёнларини такомиллаштириш лозим. Масалан, тақиқланган экинлар билан боғлиқ
ҳолатлар ҳақида маълумотларни тез ва самарали алмашиш учун электрон тизимлар,
базалар ва платформа ларни ишлаб чиқиш зарур.
Қонуний ва ҳуқуқий тизимларни мукаммаллаштириш: Жиноятни аниқлаш ва
тергов қилиш жараёнида қонунлар ва низомларнинг амалга оширилишини
кучайтириш, экинлар бўйича қонуний вазиятни шакллантириш учун мутасадди
вазирликлар билан ҳамкорлик қилиб, қонунчиликни тўлдириш ва янгилаш керак
11
.
Жамоатчилик билан ишлаш: Жамоатчилик билан ишлаш жиноятларнинг олдини
олишда ва профилактика қилишда муҳим аҳамиятга эга. Жамоатчиликни
огоҳлантириш, уларга экологик зарарлар ва ҳуқуқий эҳтимоллар тўғрисида маълумот
бериш, жиноятларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ўқитиш: Замонавий усуллар,
технологиялар ва тергов методикасига оид малакали тренинглар ташкил қилиш,
терговчиларга замонавий техникаларни қўллашда кўмаклашиш зарур
12
.
Тақиқланган экинларни етиштириш жиноятига қарши курашиш жуда муҳим ва
ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Жиноятларни аниқлаш ва тергов қилиш
жараёнида замонавий усуллар ва технологияларни жорий қилиш, қонунчиликни
такомиллаштириш, шунингдек, профилактик тадбирларни кучайтириш ушбу жиноят
турини аниқлаш ва унинг олдини олишда катта аҳамиятга эга.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
11
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов
ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
12
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные
науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
90
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
91
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. –2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Хушвактова Н.А
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
26.
Хушвактова Н.А
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.