YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
78
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЬВО
Суюнов Шахзодбек Шавкатович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти”
кафедраси ўқитувчиси
Сипатдинова Гулзабийра Байрамбай қизи
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15720617
Аннотация
Ушбу мақолада жиноят процессидаги фуқаровий даъво тушунчаси, унинг
таҳлили, жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши
туфайли, ўзига нисбатан мулкий зарар етказилган шахс ёхуд унинг вакилига нисбатан
тергов даврида олиб бориладиган ишлар мазмун ва моҳияти ифодаланган. Шунингдек,
жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунига қадар
фуқаровий даъво қўзғатиш ишларининг муҳим жиҳатлари ва ўз ўрнида зарар, бир неча
шахснинг биргаликдаги ҳаракатлари туфайли етказилганлик ҳолатларининг ҳуқуқий
таҳили баён этилган.
Калит сўзлар
Жиноят процесси, жиноят процессида мулкий, фуқаровий зарар, даъво, терговчи,
суриштирувчи, фуқаролик суди, мол-мулк, баённома, далиллар, ажрим, миқдор.
Abstract
This article describes the concept of a civil lawsuit in criminal proceedings, its analysis,
the content and essence of the work carried out during the investigation period against a
person who has suffered property damage against himself or his representative due to a
crime or a socially dangerous act of a mentally retarded person. Also, the important aspects of
civil lawsuits from the time of initiation of a criminal case to the beginning of a court
investigation, and the legal interpretation of cases of damages caused by the joint actions of
several persons. property, civil, damage, lawsuit, investigator, investigator, deposit book,
damage, property, statement, evidence, ruling, amount.
Keywords
Criminal proceedings, property, civil damages in criminal proceedings, claim,
investigator, investigator, civil court, property, report, evidence, ruling, amount.
Бугунги кунда жамиятимизда фуқароларнинг мулкий дахлсизлигини таьминлаш,
уларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларини эркин амалга оширишларининг
кафолати Конституция даражасида эьтироф этилган. Жумладан, фуқаролар
фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-
хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш
ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари
устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат
қилиш эркинлигини кафолатлайди
1
.
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
79
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва
ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган
ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум
этилиши мумкин эмас
2
.
Мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан
фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар
етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний
манфаатларини бузмаслиги керак.
Ўзбекистон Республиксининг Жиноят процессуал қонунчилигига мувофиқ,
жиноят наижасида жабрланган шахсларнинг бузилган мулкий ҳуқуқларини тиклаш,
уларга етказилган мулкий зиённи қоплаш амалиёти фуқаровий суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган. Жиноят натижасида жабрланган шахсларга етказилган
зарарни бартараф этиш чоралари кўрилган-кўрилмаганлиги суд мажлисида кўрилади.
Жиноят ишлари бўйича судда иш кўриб чиқилганидан сўнг ишнинг фуқаровий даьвога
оид қисми фуқаролик суди томонидан ҳал қилинади. Шахсга етказилган зарарнинг
миқдори жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эканлигини инобатга олган
ҳолда, суриштирув ва тергов органлари етказилган зарар миқдорини тўлалигича
аниқлашлари лозим
3
.
Жиноят процессида фуқаровий даъвони моҳиятини белгилаб олиш учун, аввало
“даъво” тушунчасининг моҳиятини англаб олиш зарур бўлади. “Даъво” аслида арабча
сўз бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя этиш ҳақида суд орқали ёки бошқа йўллар билан
кўйилган талаб тушунилади. Шунингдек, замонавий ҳукукда даъво(лот.’’actio” – даъво,
“actionare” – суд муҳофазасини излаш) барча суд иш юритувлари учун ҳос бўлган
турдаш тушунча ҳисобланади
4
.
Жиноят процессидаги фуқаровий даъво – оддий мажбурлаш ҳақидаги даъво,
чунки унинг мазмунини жавобгарни даъвогар фойдасига муайян ҳаракатлар содир
этишга мажбурлаш, жиноят туфайли етказилган мулкий зарарни қоплаш ҳақидаги
талаб ташкил этади. Бундай даъво жиноят процессида кўриб чиқилиши сабабли
фуқаролик процессида кўриб чиқишда бир қатор хусусиятларга эга бўлади. Лекин
ушбу хусусиятлар унинг ҳуқуқий табиатини ўзгартирмайди, уни мажбурлаш
даъвосидан бошқача даъвога айлантирмайди
5
.
Бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши
натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш,
шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш
2
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария
ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги
Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
3
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
4
Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни
аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология”
номли Республика илмий-амалий конференцияси.
5
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
80
харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия
пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар жиноят процессида кўрилади
6
.
Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят
ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади.
Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши
натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят
иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво
қўзғатишга ҳақлидир.
Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши
натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг
меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш
ҳуқуқига эга бўлади
7
.
Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин.
Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш
учун давлат божи ундирилмайди.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси
кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида
қўзғатишга ҳақлидир.
Фуқаровий даъво қўзғатилган ҳолларда содир этилган қилмиш оқибатида шахсга
мулкий зиён етказилган деб ҳисобласа, уни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш
тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарорнинг ёки
ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган шахсга ёки унинг вакилига тақдим этилади.
Бунда фуқаровий даъвогарга ЖПКнинг 57-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва
мажбуриятлар, фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса, қарор
устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади
8
.
Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплаш фуқаролар, корхона,
муассаса, ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, давлатнинг мулкий
ҳуқуқ ва манфаатлари ҳукмнинг мулкий зиённи қоплашга оид қисми ижроси
самарадорлигини ошириш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов органлари,
шунингдек, ЖПК 280-моддасига риоя этган ҳолда гумон қилинувчи, айбланувчи,
фуқаровий жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш каби
ФПК 106-моддасида назарда тутилган чораларни қўллашни амалиётга киритишлари
лозим
9
. Жиноят ишини кўриш учун тайинлашда суд жиноят натижасида етказилган
зарарни қоплаш чоралари кўрилганлиги, фуқаровий даъво киритилганлигини
аниқлаши лозим. Агарда суриштирув, дастлабки тергов органи, прокурор томонидан
6
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг
назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
7
Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и
инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
8
Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
9
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
81
бундай чоралар кўрилмаган бўлса, судья ЖПК 290, 396-моддаларига асосан, ўз
ташаббуси билан бундай чораларни кўради, бироқ суд бундай чораларни бевосита
кўриш имкониятига эга бўлмаса, суриштирувчи ёки терговчига зарур чораларни
кўриш мажбуриятини юклаш бўйича ажрим чиқаради. Бунда суриштирув, тергов
органлари, прокурор томонидан фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари кўрилмаган
ёки ўз вақтида кўрилмаган ҳар бир ҳолатга судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан
муносабат билдиришлари лозим
10
.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, жиноят натижасида етказилган ҳар қандай
мулкий зарар суд органлари томонидан ўз вақтида аниқланиб, уни қоплаш чоралари
таьминланиши зарур. Шу ўринда, ҳар бир шахс фуқаровий даьво муддати ўтмасдан
мурожаат қилишлари лозим бўлади. Бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва
маданиятини мунтазам юксалтириш, шунингдек, уларни қонунчилилкка итоаткорлик
руҳида тарбиялаш бўйича давлат томонидан самарали ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в
науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
82
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
83
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Хушвактова Н.А
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
26.
Хушвактова Н.А
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.