ТУРКИСТОН МАТБУОТИ “ИЗҲОР УЛ-ҲАҚ” ЖУРНАЛИДА ИСЛОМ МАЪРИФАТИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Abstract

Ушбу мақолада XX аср бошларида Туркистондаги миллий матбуотнинг ислом маданияти ва маърифатига оид ғояларни қандай ёритгани кенг таҳлил қилинган. Муаллиф жадидчилик ҳаракати доирасида ташкил этилган газета ва журналлар саҳифаларида ислом ахлоқи, диннинг софликда сақланиши, диний ислоҳотлар, шариат масалалари ҳамда халқ урф-одатларининг танқидий таҳлили қандай намоён бўлганини очиб беради. “Изҳор ул-Ҳақ” журнали таҳлил марказида туриб, унда чоп этилган мақолаларнинг мазмун-моҳияти, муаллифларининг илмий салоҳияти ва ислом ҳуқуқига тааллуқли фатволар билан боғлиқ материаллар таҳлил қилинган. Мақолада журнал саҳифаларида миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, диний сабабли саводхонликни ошириш, жаҳолатга қарши курашиш ва мусулмон жамиятининг ривожига қаратилган саъй-ҳаракатлар кенг ёритилган. Шу билан бирга, “Фуқаҳо” жамиятининг ташкил этилиши ва унинг нашри бўлган мазкур журнал орқали фиқҳий ва шариат масалалари бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат қилганлиги қайд этилган. Аҳамиятлиси, мақолада журналнинг мазмунан бойлиги ва ҳозирги диншунослик, ислом тарихи ва туркий матбуотшунослик фани учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
170-177
5

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Абдулкадиров, Л. . (2025). ТУРКИСТОН МАТБУОТИ “ИЗҲОР УЛ-ҲАҚ” ЖУРНАЛИДА ИСЛОМ МАЪРИФАТИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ ВА УНИНГ ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ. Social Sciences in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 4(14), 170–177. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/109079
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада XX аср бошларида Туркистондаги миллий матбуотнинг ислом маданияти ва маърифатига оид ғояларни қандай ёритгани кенг таҳлил қилинган. Муаллиф жадидчилик ҳаракати доирасида ташкил этилган газета ва журналлар саҳифаларида ислом ахлоқи, диннинг софликда сақланиши, диний ислоҳотлар, шариат масалалари ҳамда халқ урф-одатларининг танқидий таҳлили қандай намоён бўлганини очиб беради. “Изҳор ул-Ҳақ” журнали таҳлил марказида туриб, унда чоп этилган мақолаларнинг мазмун-моҳияти, муаллифларининг илмий салоҳияти ва ислом ҳуқуқига тааллуқли фатволар билан боғлиқ материаллар таҳлил қилинган. Мақолада журнал саҳифаларида миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, диний сабабли саводхонликни ошириш, жаҳолатга қарши курашиш ва мусулмон жамиятининг ривожига қаратилган саъй-ҳаракатлар кенг ёритилган. Шу билан бирга, “Фуқаҳо” жамиятининг ташкил этилиши ва унинг нашри бўлган мазкур журнал орқали фиқҳий ва шариат масалалари бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат қилганлиги қайд этилган. Аҳамиятлиси, мақолада журналнинг мазмунан бойлиги ва ҳозирги диншунослик, ислом тарихи ва туркий матбуотшунослик фани учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши таъкидланган.


background image

170

ТУРКИСТОН МАТБУОТИ “ИЗҲОР УЛ-ҲАҚ” ЖУРНАЛИДА ИСЛОМ

МАЪРИФАТИГА ОИД МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ ВА УНИНГ

ЖАМИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАЁТИГА ТАЪСИРИ

Лутфулло Вахбуллоевич Абдулкадиров

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

Исломшунослик ва ислом цивилизациясини

ўрганиш “ICESCO” кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15686829

Аннотация

Ушбу мақолада XX аср бошларида Туркистондаги миллий матбуотнинг ислом

маданияти ва маърифатига оид ғояларни қандай ёритгани кенг таҳлил қилинган.
Муаллиф жадидчилик ҳаракати доирасида ташкил этилган газета ва журналлар
саҳифаларида ислом ахлоқи, диннинг софликда сақланиши, диний ислоҳотлар, шариат
масалалари ҳамда халқ урф-одатларининг танқидий таҳлили қандай намоён бўлганини
очиб беради. “Изҳор ул-Ҳақ” журнали таҳлил марказида туриб, унда чоп этилган
мақолаларнинг мазмун-моҳияти, муаллифларининг илмий салоҳияти ва ислом
ҳуқуқига тааллуқли фатволар билан боғлиқ материаллар таҳлил қилинган. Мақолада
журнал саҳифаларида миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, диний сабабли
саводхонликни ошириш, жаҳолатга қарши курашиш ва мусулмон жамиятининг
ривожига қаратилган саъй-ҳаракатлар кенг ёритилган. Шу билан бирга, “Фуқаҳо”
жамиятининг ташкил этилиши ва унинг нашри бўлган мазкур журнал орқали фиқҳий
ва шариат масалалари бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат қилганлиги қайд этилган.
Аҳамиятлиси, мақолада журналнинг мазмунан бойлиги ва ҳозирги диншунослик, ислом
тарихи ва туркий матбуотшунослик фани учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши
таъкидланган.

Калит сўз:

Изҳор ул-Ҳақ журнали, Туркистон матбуоти, жадидчилик ҳаракати,

ислом маданияти, фиқҳий ислоҳотлар, миллий уйғониш

COVERAGE OF ISLAMIC CULTURE IN THE PRESS OF TURKESTAN

Lutfullo Vahbulloevich Abdulkadirov

Teacher of the Department of Islamic Studies and Islamic Civilization Studies “ICESCO”

of the International Academy of Islamic Studies of Uzbekistan


Abstract

This article provides a comprehensive analysis of how the national press in Turkestan at

the beginning of the 20th century covered ideas related to Islamic culture and enlightenment.
The author reveals how Islamic morality, preservation of religious purity, religious reforms,
issues of Sharia, and critical analysis of folk customs were reflected in the pages of newspapers
and magazines organized within the framework of the Jadid movement. The journal “Izhar ul-
Haq” was at the center of the analysis, and the content and essence of the articles published in
it, the scientific potential of its authors, and materials related to fatwas on Islamic law were
analyzed. The article extensively covers the efforts of the magazine to protect national values,
increase religious literacy, combat ignorance, and develop the Muslim society. At the same time,
it is noted that the organization of the "Fuqaha" society and its publication through this
magazine addressed the general public on issues of jurisprudence and Sharia. Most importantly,


background image

171

the article emphasizes the richness of the magazine's content and its role as an important
source for modern religious studies, Islamic history, and Turkish journalism.

Keywords:

Izhar-ul-Haq magazine, Turkestan press, Jadid movement, Islamic culture,

jurisprudential reforms, national awakening.

“Изҳор ул-Ҳақ” журналининг сонларини кузатар эканмиз, ундаги мақолалар

рукунларга бўлиб ёритилганини билиб оламиз. Журналнинг рукунлари орасида
жумладан, “танбеҳ”лар, адабиёт, тавҳид, фиқҳ, ҳадис, фатво, тарих, сиёсий-ижтимоий
соҳага оид мақолалар, шунингдек, идорага ташвиқ ва тавсиялар, мактублар, табриклар,
эълонлар ҳамда обуна бўлиш шартлари ва журналнинг сотувдаги нархлари бериб
борилган.

Танбеҳлар рукнидаги мақолаларда “Изҳор ул-Ҳақ” журналининг камчиликлари,

чоп этилган мақолалар юзасидан билдирилган салбий фикрлар, бахсталаб ўринларга
муносабатлар қайд этиб борилган.

Аксинча, табриклар рукнида фуқаҳо афгорининг нашри ҳақида илиқ фикрлар

билдирилиб, журналнинг бугуни ва истиқболи учун самимий куйди-пишди
муносабатлар билдирилган.

“Изҳор ул-Ҳақ”нинг адабиёт рукнида – “Исмоил Ҳаққий”, “Қайғу”, “Ибрат”, “Мир

Сидқий”, “Етим оғзидин”, “Уён Турон ҳақида” бундан ташқари қиссалар, ривоятлар,
тазкиралар, марсиялар, шеърлар, ибратли тўртликлар, шунингдек адабиёт бўйича
турли янгиликларни учратиш мумкин.

Журналнинг савол-жавоб рукнини бевосита “Фуқаҳо жамияти” яъни таҳририят ўз

зиммасига олган бўлиб, ширкатга келиб тушган савол ва мактубларга улар томонидан
асосли жавоблар берилган. Шунингдек, фуқаҳо мамлакат ва хорижда кечаётган
воқеалар таҳлили, турли фатволар, миллат учун хитобаларни ҳам бериб борган.

Масалан, Сирожиддин Маҳдум Сидқий имзоси Фуқаҳо жамиятини таҳририятининг

Ризо Нурийзоданинг “Тиш ямамоқ ва тилладин тиш қилмоқ, вафот этганда (тилла ёки
кумуш) тишнинг молия важидин олмоқ хусусида қилғон истефтоси(фатвоси)га жавоби,
Собиржон Ғанизода имзоси билан “Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ёҳуд
тараққий йўли” сарлавҳали мақолаларини мисол келтирамиз.

Мақолада XX асрнинг бошларида тиш тузатиш ёки тилладан қоплаш, вафот этган

кишини тилла ёки қимматбаҳо тишларидан иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун
фойдаланиш мумкинлиги хусусидаги муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқ масалага
жавоб берилганлган. Масалан, “ушбу замонларда тиш ямамоқ ва тилладин тиш қилмоқ,
вафот этганда тишнинг молия важидин олмоқ хусусида қилинғон истефтосиға жавобда
Туркияда Нўғайистон ва Бухоро-и Шарифда тиш ямаш масаласига оид китоблар ва
рисолалар чоп этилганлиги” ҳақида айтиб ўтилган. Фатво қоидаларига риоя қилиниб,
мазкур масала юзасидан Абу Ҳанифа, имом абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг
муносабатлари берган Фатволарини мисол қилиб келтирилган.

Фатвода тилла тиш қўйиш ёки, тишни тилла билан ямашга оид бўлган ҳадислардан

келтирилади ва тилла тиш қўйишга руҳсат берилганлигини асосланади.

Бу фатводан хулоса қилиш мумкинки, замонавий тиббиётнинг ривожи ва унинг

аҳоли ҳаётига кириб боришидаги иккиланишларни олдини олишга йўналтирилгани
билан ажралиб туради. Журналда ижтимоий масалаларга диний нуқти назардан ечим


background image

172

топиб берилмоқда. Бу билан эса, нафақат ахолини тиббий маданиятини юксалтириш
балки, янги, замонавий тиббиётдан фойдаланиш каби масалаларнинг ечими берилган.

Фиқҳ рукнида – “Тарғиб ас-салот”, “Масоил”, “Адои закот”, “Саховат”, “Танбеҳ”,

“Савм ҳақида”, “Изҳори таассуф”, “Тарғиб ат-таровиҳ”, “Ийқоз ал-ихвон”, “Масала ал-
фитр”, “Тўрт масала жавоби” шунингдек, таҳририятга келиб тушган фиқҳий масалалар
бўйича фуқаҳонинг илмий ва шаръий жавоблари, яна фиқҳ бобида баъзи фиқҳий
атамаларнинг ҳам истилоҳий ҳам луғавий маънолари кенг ёритиб борилган.

Масалан, у “Ийқоз” деб номланган мақолада ислом дини ўз вақтида инқирозга юз

тутган жамият ҳаётини қутқариш учун юборилган дин бўлиб, ХХ аср бошларида ҳам у
таназзулга юз тутган Туркистон мусулмонлари ҳаётини яхшилаш учун бирдан-бир
восита эканлиги таъкидланади.

Муаллифнинг фикрича, бу муқаддас ишни амалга оширишда уламолар ислоҳчилик

ролини ўйнашлари керак. Улар фақат ўз нафслари кетидан қувмасдан халқ орасида
оташин нутқлар (амри маъруф, ваъз)лар қилишлари ва ғафлатда ётган мўмин-
мусулмонларни уйғотишлари даркор. Бу уламоларнинг жамият олдидаги шарафли
вазифалари ҳисобланади. Муаллиф Туркистон уламолари бу масъулиятли вазифани адо
эта олмаётганлигидан куюниб, таназзул илдизларини шундан қидиради. Ўзга
миллатларга қарам бўлиб қолишнинг асосий сабабларидан бири мана шудир, деб
таъкидланади.

Миён Бузрук журналда эълон қилинган “Ад-дину ан-насиҳа” мақоласида мўмин-

мусулмонларни тўғри йўлга бошлашда ваъз ва насиҳатнинг роли катта эканлигини
айтади. Бу “Ад-дину ан-насиҳа” (“Дин насиҳатдир”) ҳадисининг мақола сарлавҳасига
чиқарилганлигидан ҳам кўриниб туради.

Ижтимоий рукнда – “Порахўрлик”, “Тахассур”, “Жамиятга хитоба”, “Мусулмонларга

хитоба”,

“Қимматчилик

ҳақида

мурожаат”,

“Ибтидоий

мактабларимизнинг

тартибсизлиги ёхуд тараққийнинг йўли”, “Туркистон талабаларига илтимоснома”,
“Талабалардан илтимос”, “Мусулмон халқ дорул-фунуни ибтидоий қисми учун
ҳозирланган лойиҳа” номи остидаги нашрларни кузатиш мумкин. Журналнинг мазкур
рунида эълон қилинган мақолалар асосан, ҳар қандай шароитда ҳам инсонийлик
қийфасини сақлаб қолиш, мусулмонларининг бир-бирларига ёрдам бериш зарурлиги,
жамиятда содир бўлаётган қийинчиликлар ва муаммолардан фойдаланиб,
қимматчиликка йўл қўйимаслик, мусибат етган хонадонлардан мусибат баҳона пул
топмаслик, улардан қолган сағрларни ҳақини емасликка чақириш билан бирга,
исрофгарчиликни олдини олиш зарурлигини ҳам уқтиради. Ўзига тўқ бўлган одамлар,
камбағал ва бева-бечораларга ёрдам бериши фарз эканлигини эслатиб ўтади.
Қўшничилик ҳақи масалаларига эътибор бериш кераклигини таъкидлайди.
Тирикчилик билан овора бўлиб, болалар тарбиясига эътибор четда қолиб
кетаётганлигини қайд этади.

Журналда берилган маърифатпарварлик ғоялари билан йўғрилган мақолалардан

бири мулла Раҳимхон имзоси билан “Масала” деб номланади. Мақолада биринчи жаҳон
уруши ва унинг Туркистон ўлкасига таъсири ёритилиб, “Тўрт йил давом этган
муҳорабанинг кўб нимарсаларга зарари тегди. Жаннатдин нишона бўлғон буюк
Туркистон қитъасида ғалла битишмай қимматчилик бўла бошлади. Ҳозир эмди
қимматчилик даҳшатли қаҳатликка айланмакда...” деб фикр билдиради. Мазкур


background image

173

жумалалардан биринчи жаҳон урушининг таъсири Туркистон халқларини ҳам четлаб
ўтмаганлиги, нафақат қимматчилик, балки қаҳатчиликнинг келиб чиқишга сабаб
бўлганлигини қайд этади. Чунки, меҳнат қилишга имконияти етган йигитларнинг
аксарият қисми мардикорликка чақирилганлиги натижасида деҳқончиликка ўзининг
салбий таъсирини кўрсатганини ёзади. Муаллиф, 1914-1918 йилларда одамлар бола
чақасини боқиш билан оввора бўлиб, фарзанд тарбиясига эътибор беролмай
қўйганлганини куюниб ёзади. “Ҳар кун неча минг инсон боласи ва мусулмон боласи
мусулмонлар ўз нафси ғамида ва бола чақаларининг сабаби овқоти куйида югурмакда
тарбия ҳиси ва қаровчи киши бўлмағон неча-неча кишилар очликдан шишиб ўлмакда.”

Шу билан бирга мазкур мақолада ислом динида мавжуд бўлмаган турли бидьат

амаллар орқали исрофгарчиликка йўл қўйилаётганлиги танқид қилинади. Масалан,
мулла Раҳимхон “Агар бир кими вафот этса етти, йигирма, қирқ, йил оши билмам тоғин
алла қандай номлик одати исрофларни ривожламакдадурлар. Ҳолбуки бунинг каби
исрофларни ноўрин ва ножоиз эканлиги кутуби шаръияларда неча-неча ўринларда
собитдур” деб, бундай одат тусига кириб қолган ишлар ислом дини ақидаларига
мутлақо ёд эканлигини, одамларнинг бошига тушган мусибатлардан бойлик орттириш
бидъат ишлар эканлигини баён қилган. Бундай бидьат урф одатларга фуқаҳо
аъзоларининг салбий муносабатини билдирган.

Миллатимиз тарихининг қайси даврини ўрганмайлик, илм ва фан, ҳунар эгаллашга

интилиш доимо элнинг назарида бўлиб келганлигини кўришимиз мумкин. Шу маънода
журналда Собиржон Ғанизода имзоси билан “Ибтидоий мактабларимизнинг
тартибсизлиги ёҳуд тараққий йўли” мақоласида мактабларни ривожлантириш, таълим
ва тарбия ҳусусияда алоҳида фикр билдирилади.

“Мактаб ва мадраса бир миллатнинг ҳатто бани одамнинг даражаи тараққий ва

таолийси деб бўладур” деб сўз бошлайди муаллиф. Бу эса, инсонлар энг қадимги
даврлардан бошлаб илм ўрганиш орқали тараққий этиб келганликларини билдиради.
Фақат тараққий ва таолийни мактаб ва мадрасаларни кўплиги ила бўлмайинча, балки
низом ва тартиблик бўлуб, яхши идора этилмоғи ила бўладур. Дунёда мавжуд
миллатлар тараққийни ибтидоий мактаблардан бошларлар. Ҳақиқатан тараққий ва
таолий учун биринчи йўл ва асосул-асос мактабдур. Мактаб ислоҳ қилинса, умумий
ишлар ислоҳ ва тартибга кирди деб бўладур. Чунки камроқ бўлса ҳам ислоҳ қилинган
мактабдан чиққан болалар ислоҳпарвар бўлурлар. Мақолада илм ва фаннинг инсон
ҳаётида, жамият ривожида тутган ўрнига алоҳида эътибор берилади. Бундан кўриниб
турибдики, мақолада кўтарилган муаммо Туркистон халқларини нафақат диний балки
замонавий илмларни олишга ундаганлигини кўрамиз шунингдек, ўз умрини ўтаб
бўлган таълим тарбия усуллари ўрнига замонавий таълим технологиялари,
ўқитишнинг янги усулларини қўллаш лозимлиги қайд этилибгина қолмай, балки
мавжуд мактабларнинг аҳволи танқид қилинади. Камчиликлари кўрсатиб берилади.
Жумладан; “Биз туркистонийларга лозимдурки азизул-вужуд болаларимизнинг кўз
очиб кўрадургон 8-15 йиллар умр сарф қиладургон “Дор-ул-тарбия”лари бўлган
мактабларнинг ҳолига назари диққат ила қарасанг, хоҳ Бухорои шариф, Самарқанд,
Тошканд, хулоса умумтуркистон шаҳарларинда бўлган мусулмон қариндошларимиз
инсоф ила фикр қилсалар, мактабларимизни кўб паришон ва беинтизом ҳолда
кўрарлар.”


background image

174

Таҳзиб ва тасфияи ахлоқ деган нарса мактабларимизда ҳеч йўқ. Муддати таҳсил

кўб узоқ бўлгани учун кўб кишилар болаларини 8-15 йил мактабга қўёлмайдурлар,
чунки қудрат ва истеъдодлари етмайдур. Ҳам мактабларимизга интизом йўқдур.
Шунинг учун мактабда юрган азиз, гавҳари ноёб болаларимиздан ўн беш ё саккиз
нафардан икки ё уч нафари аҳли савод бўлиб чиқадурлар.

Мақоладан маълумки, мактабларда фақат китобларни ёдлатиш, савод чиқариш

билан жамиятни ривожантириб бўлмаслиги дин уламолари томонидан қатъий таълаб
қилинмоқда. Шу билан бирга ҳар бир мактаб ва мадрасаларда қатъий интизом ва тартиб
бўлиши зарурлигини айтилмоқда. Мактаблар умумий ва хусусий мактабларга бўлиниб
кетсада, мазмунга эътибор қаратиш зарурлигини, “Афандилар, такрор этаманки, ғоят
муҳим масаламиз мактаб масаласидур. Мактабларимиз муайян бир йўлга кирса, яъни
ислоҳ интизом топса, мунинг ортидан бошқа миллий ишларимиз ислоҳ йўлига кириб,
миллатимизнинг ҳар жиҳатдан тараққий этмоғи ва юзларимизга нажот ва рафоҳият
эшигининг ўзидан-ўзи очилиб кетмоғи мумкиндур... . деган мурожаати билан тугатади.
Бу эса мамлакат зиёлиларининг хақлининг маърифатли бўлишига масъулиятининг
юксаклигидан билдиради.

Тавҳид рукнида – эътиқод билан боғлиқ масалалар, Аллоҳ таолонинг исм-

сифатларига тегишли мақолалар, фуқаҳонинг тавҳид масаласи бўйича ўз муҳлисларига
берган жавоблари, жумладан “ат-Тавҳид”, “Ма баъда тавҳид”, “Янги шукуфа” номли
мақолалар ўрин олган.

Хабарлар рукнида – маҳаллий ва хорижий мамлакатларда кеча-кундузда рўй

бераётган воқеалар хусусида бахс юритилади. Бу масалалар ҳам фуқаҳо жамияти ва
журнал таҳририятининг назаридан четда қолмаган эди. “Изҳор ул-Ҳақ”нинг бу рукнида
жумладан, “Мамлакат хабарлари”, “Туркистон хабарлари”, “Хориж хабарлари”, “Йўллар
очилди”, “Кавказ хабарлари”, “Изтироблар”, “Идора хабарлари” ва бошқа мана шу каби
мавзуларда баёни келтирилган мақолаларни ўқишимиз мумкин бўлади.

Журналда берилган маърифатпарварлик ғоялари билан йўғрилган мақолалардан

бири мулла Раҳимхон имзоси билан “Масала” деб номланади. Мақолада биринчи жаҳон
уруши ва унинг Туркистон ўлкасига таъсири ёритилиб, “Тўрт йил давом этган
муҳорабанинг кўб нимарсаларга зарари тегди. Жаннатдин нишона бўлғон буюк
Туркистон қитъасида ғалла битишмай қимматчилик бўла бошлади. Ҳозир эмди
қимматчилик даҳшатли қаҳатликка айланмакда...” деб фикр билдиради. Мазкур
жумалалардан биринчи жаҳон урушининг таъсири Туркистон халқларини ҳам четлаб
ўтмаганлиги, нафақат қиматчилик, балки қаҳатчиликнинг келиб чиқишига сабаб
бўлганлигини қайд этади. Чунки, меҳнат қилишга имконияти етган йигитларнинг
аксарият қисмининг мардикорликка чақирилганлиги натижасида деҳқончиликка
ўзининг салбий таъсирини кўрсатганини ёзади. Муаллиф, 1914-1918 йилларда одамлар
бола чақасини боқиш билан овора бўлиб, фарзандари тарбиясига эътибор бермай
қўйилганлигини куюниб ёзади. “Ҳар кун неча минг инсон боласи ва мусулмон боласи
мусулмонлар ўз нафси ғамида ва бола чақаларининг сабаби овқоти куйида югурмакда
тарбия ҳиси ва қаровчи киши бўлмағон неча-неча кишилар очликдан шишиб ўлмакда.”

Шу билан бирга мазкур мақолада ислом динида мавжуд бўлмаган турли бидьат

амаллар орқали исрофгарчиликка йўл қўйилаётганлиги танқид қилинади. Масалан,
мулла Раҳимхон “Агар бир кими вафот этса етти, йигирма, қирқ, йил оши билмам тоғин


background image

175

алла қандай номлик одати исрофларни ривожламакдадурлар. Ҳолбуки бунинг каби
исрофларни ноўрин ва ножоиз эканлиги кутуби шаръияларда неча-неча ўринларда
собитдур” деб, бундай одат тусига кириб қолган ишлар ислом дини ақидаларига
мутлақо ёд. Шунингдек, одамларнинг бошига тушган мусибатлардан бойлик орттириш
бидъат ишлар эканлигини баён қилади.

Бундай бидьат урф одатларга фуқаҳоларнинг салбий муносабатини очиқ баён

қилади. Масалан, “Мамлакатимизда шундай исрофлар бордурки аслини ўйлаб кўрилса
бундай одатларни исломиятдан аввал ҳол маъжусиятдан қолғон эканлиги жуда очиқ
маълум бўладур. Чунончи бир хотун киши ўлса анинг ҳар турли зийнат асбоблари
бирлан кийинтириб бирор кун уйда сақлайдурлар. Ўлик чиқарилгандан сўнг бу
асбобларининг ҳаммаси ювғучи хотинга берилиб, яна бундан бошқа (ўлувчи ёш келин
бўлса) яна бу келиннинг сарпоси деюб, неча бош ҳарир ва яхши кийимлардин
берворилар, ўлик чиқғон уйда отунлар баланд товушлар бирлан ҳар турли абётларни
ўқуб, ўлукнинг қариндош хотинларини йиғига солурлар. Аммо ўзлари фарздан
истеъфода этиб танга ва чақаларга қўйинларини тўлдириб олурлар. Бундан бошқа ўлик
чиққан уйдаги хотунларнинг “садр” номинда ҳар турли ўйинлари ва бир йил муддатгача
қора тусда кийим киймак каби бидъат ишлари бор. Яна етти, йигирма, қирқ каби турли-
турли исмдан ош ва зиёфат мажлислари бўладур.”

Бу каби одатлар шул қадар жорий бўлиб кетгандурки, агар бир киши шул

исрофларни қоидаси бирла қилмаса ва ичидан бирортасини тарк қилса маломат
қилурлар, ўлик соҳибига ҳар турли сазолар берурлар. Шул сабабли ўлик соҳиби ҳар
қанча қарздор бўлса ҳам ушбу каби исрофларни адо қиладур. Агар тасарруфида озроқ
мулки бўлса ани сотиб бўлса ҳам шул ишни ўрнига еткурадур. Бу каби ишлар бундан уч,
тўрт йил муқаддам замонларда арзончилик вақтларинда фил жумла мумкин бўлса ҳам
ҳозирги қимматчилик замонларида ҳеч бир имкони йўқ. Бовужуд ул ал-амрларимиз ва
қозийи исломларимиз тарафлариндин қатъий суратда ман қилинмоғи лозим эди. Аммо
ҳанузгача ул жанобларидин жиддий бир ҳаракат бўлмаган сабабли жаноб фуқаҳолар
ушбу исрофларнинг ножоиз эканлигини баён қилиб очуқ ва ошкор суратда бир ривоят
ёзиб чиқарсалар экан, токи шундай оғирчилик замонларда исрофга иртикоб қилувчи
бир неча кишилар исрофларин тийиб, молларини бошқа аҳақ (ҳақлироқ бўлган)
ўринларга, чунончи, оч-яланғоч, бева ва бечораларнинг тарбияларига сарф қилур
эдилар.

Бундан ташқари, журналнинг фатво бўлимида очарчилик ва оч қолганларга ёрдам

бериш учун ушр ва закот ҳисобидан ёрдам бериш комитети тузилишга фатво
берилганлигини билиб оламиз. Бу эса, миллатимизнинг ўзига ҳос бўлган
қадриятларининг, ижтимоий-ҳимоя масаласига замон уламоларининг ижобий
муносабатларини намунасидир. Бу қадрият халқимизнинг асрлар давомида қон-қонига
сингиб кетганлигидан далолат беради ва бугунги кунда ҳам ўзининг аҳамиятинини
йўқотмаганлиги билан қадрлидир.

“Изҳор ул-Ҳақ” журналидаги мунозаралар, савол-жавоблардан кўриниб турибдики,

журнал таҳририяти мазҳаб масаласига хам алоҳида эътибор қаратган. Ҳар бир шаръий
масалада Қуръони карим оятлари, хадиси шарифлар ва Абу Ҳанифа мазҳаби
доирасидаги фатво китобларига асосланиб

ёзилган. Савол-жавоблардаги мунозаралар, мақолалар миллатнинг маданий


background image

176

ҳаётини кўрсатиб бериш билан уни ислоҳ қилишга қаратилганлиги диққатга
сазовордир.

Мамлакат зиёлиллари орасида жамиятни диний йўл билан ислоҳ қилиш керак,

деган фикрлар ҳам мавжуд бўлган. Бундай муносабатни “Изҳор ул-Ҳақ” журналидаги
туркум мақолалари мазмунидан англаш мумкин.

ХХ аср бошларида Туркистон мусулмонларининг озодлик учун олиб борган

курашлари тарқоқ аҳволлари юзасидан Миён Бузрук қуйидаги фикрларни билдиради.
“Аттафақал муслимуна ало ан-ло яттафиқу” (“Мусулмонлар иттифоқ бўлмасликка
иттифоқ бўлдилар”) қабилидаги киноя билан айтилган бир иборани олиб, шу номда
мақола ёзади.

Унинг “Талон ва ғорат зарари”, “Асафнок ҳолат” номли мақолалари ҳам мўмин-

мусулмонлар турмушида бир-бирларининг мол-мулкларини талон-торож этишдек
манфур иш қораланади.

“Асафнок ҳолат”да эса инқилоб йиллари (1917-1918)да Туркистонда турли

урушлар сабабли юз берган очарчилик, қаҳатчилик каби кулфатларнинг авж олганлиги
натижасида турли афсусланарли воқеа-ҳодисалар юзага келаётганлиги тилга олинади.

Журнал фаолиятининг тўхтатилиши ҳақида Абдулла Авлоний шундай ёзади.

“Уламо” жамиятига қарши бир гуруҳ уламолардан уюшкон “Фукаҳолар” союзи
томонидан чиқарилиб, уламоларни яширин сирларини жуда очиб солди. Хулоса
терисини олиб чиқиб шарманда қилди. Ниҳоят бу ҳам “ал-Ислоҳ” журнали ёнига кетди”
.

Мақоланинг хулосаси сифатида шуни келтириш мумкинки, бугун нафақат

юртимизда, балки хорижда ҳам диний бағрикенглик, бошқа дин вакилларига ўзаро
ҳурмат, бир-бирини тушуниб ҳамжиҳатликда яшаш, ижтимоий ҳаёт тарзининг асосий
тамойилларидан бирига айланиб бормоқда. Шундай экан жаҳон динларидаги хусусан,
ислом динидаги қонун қоидалар, диний, ижтимоий, маданий ва маърифий, шунингдек,
бу дин билан боғлиқ диний урф-одатларни ўрганиш ҳозирги ислом тарихи,
тарихнавислик ва диншунослик фанлари XX асрнинг бошларида Туркистонда жамият
ривожи учун ҳаракат қилган Фуқаҳо жамияти ва унинг афкор нашри бўлмиш “Изҳор ул-
Ҳақ” да берилган мақолалар ўрганилди. Бу мақолалар бугунги кунда ҳам ўзнинг
долзарблигини йўқотмагани билан эътиборлидир.

Ўзбек зиёлийлари мустамлакачилик сиёсати туфайли Туркистоннинг танг аҳволга

тушиб қолганини, халқнинг жаҳолат ва нодонлик қўйнида, эрксизлик, зулм
исканжалари остида қаттиқ эзилиб қолганини чуқур англадилар ва бундай ҳаётни
ўзгартириш, янгилаш лозимлиги ҳақидаги фикрларни илгари сурдилар.

Улар халқни маърифатли қилиш, маънавий савиясини юксалтириб, яхшини

ёмондан ажрата олишини янгиланишнинг бирламчи шарти деб билдилар ва шу ишни
амалга ошириш учун ниҳоятда оғир ва ўз ўрнида шарафли бўлган масъулиятли
меҳнатга бел боғлаган эдилар.

Журналдаги халқ маросимлари, урф-одат, анъаналарни ислоҳотига доир

мақолалар ўз даврининг етук дин уламолари томонидан ислом шариати нуқтаи
назаридан, манбаларга суянган ҳолда ёритилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам долзарблиги
билан аҳамиятлидир.

Журнал таҳририяти мазҳаб масаласига алоҳида эътибор билан қараган. Ҳар бир


background image

177

шаръий масалада ислом динининг ҳанафия мазҳабига доир фатво китобларидан жавоб
берилишини ёқлаган. Бундан барча мақолалар ҳанафия мазҳабига мувофиқ, деган
хулосага келмаслик лозим. Чунки бошқа турли мазҳаб манбаларига суяниш ҳолатлари
ҳам учрайди. Бундай ҳолатда дарҳол мунозара уюштирилиб, танқидий мақолалар чоп
этилган.

“Изҳор ул-Ҳақ” журнали ҳам ўша давр миллий матбуотида фаолият юритган қатор

газета ва журналлар сингари Туркистон ўлкасининг ўз муштарийларига эга бўлган
нашри афгори ҳисобланди. Гарчи қисқа муддат ишлаб турган бўлса-да, ўша даврнинг
диний, маданий ва маърифий, адабий, тарихий, сиёсий-ижтимоий бошқа масалаларини
кўтариб чиқа олди. Бу билан тез фурсатларда халқ орасидаги обрўли мажаллалар
қаторидан ўрин эгаллади. Унда ёритилган мақолалар доим халқни бирдамликка,
ҳамжиҳатликка, меҳнатга, илм-маърифатга, фан-техника ва технологияларини чуқур
ўрганишда ортда қолмасликка тарғиб қилиб келди. Савол-жавоблардаги мунозаралар,
мақолалар миллатнинг маданий ҳаётини кўрсатиб бериш билан уни ислоҳ қилишга
қаратилганлиги диққатга сазовордир.

Бугунги глобаллашув жараёнида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида

диннинг ўрни ва вазифаси масаласига алоҳида аҳамият берилаётган бир даврда, яқин
ўтмишимиздаги тараққийпарвар шахслар, дин арбобларининг фаолияти, уларнинг
маърифий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари, шу билан бирга ўлка мусулмон аҳолисининг
дунёқараши, диний-аҳлоқий қадриятларининг шаклланишига, сиёсий онгининг
ўсишига уламоларнинг таъсирини ўрганишда “Изҳор ул-Ҳақ” журналининг тўлиқ
мазмунини тадқиқ қилиш жуда муҳимдир.

Тарихий жараённи адолатли ёритиш, уларга тўғри баҳо бериш, қолаверса,

тараққийпарвар уламолар фаолиятини манбалар орқали ўрганишни талаб этади. Ўша
даврдаги миллий матбуот органлари ана шундай қимматли манба бўлиб хизмат қилади.