Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг маълумотларига кўра, дунё ахолисининг 49 фоизи қишлоқ жойларда истиқомат килади, шунингдек, жаҳон иқтисодий фаол ахолисининг 2,6 миллиард кисми ёки 38 фоизи бевосита қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши билан банд. Бу эса, кишлок жойларнинг иктисодий салоҳиятини тадкиқ этиш, баҳолаш ва улардан оқилона фойдаланишни долзарб масалалардан бири килиб белгилайди1.
Мамлакатимиз мустакилликка эришгач кишлок жойларда туб ислоҳотларни амалга ошириш, кишлок ахолиси турмуш даражасини шаҳарларга яқинлаштириш, қишлокларни саноатлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмокда. «Юртимизда 2009 йилнинг «Қишлоқ тарақкиёти ва фаровонлиги Йили» деб эълон килиниши ва тегишли Давлат дастурининг амалга оширилиши қишлоқларимиз киёфасини замонавий архитектура ва саноат асосида тубдан ўзгартириш ва янгилаш, уй-жой, ижтимоий ва коммунал объектлар, коммуникацияларни барпо этиш бўйича узок муддатга мўлжалланган аник мақсадли ишларимизнинг бошланиши бўлди. Буларнинг барчаси кишлок ахолиси турмуш даражасини тубдан ошириш ва шаҳар шароитига яқинлаштиришга хизмат килади»2.
Жаҳонда кишлоқларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш хусусан, агротуризмни шакллантириш, агросаноат кластерларини такомиллаштириш, инвестиция мухитини яхшилаш, ижтимоий-экологик вазиятни яхшилашга устувор ахамият берилмокда. Бу борада республикамизда хам жойлардаги инфратузилмани яхшилаш, транспорт ва бошка ахолига хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, ахоли бандлиги ва фермерчиликни юкори даражада ташкил этиш, замонавий уй-жой курилишини олиб бориш каби ишлар амалга оширилмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 6 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда "Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ижтимоий соҳани ривожлантириш» йўналиши, "Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 9 сентябрдаги «2016-2018 йилларда Тошкент вилояти шаҳарлари ва туманларини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 291-сон карори, 2016 йил 4 майдаги «Қишлок жойлардаги ахолига сервис хизмат кўрсатишни яхшилашга дойр кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 139-сон карори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси қишлок туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳудудий хусусиятларини очиб бериш ҳамда мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ туманларини йирик масштабли иқтисодий-географик тадқиқ килишнинг илмий-услубий асослари такомиллаштирилган;
қишлоқ туманларининг иқтисодий-географик салоҳиятини баҳолаш ва ундан фойдаланиш даражасини аниклаш методикаси таклиф қилинган индикатор ва индекслар мажмуи асосида такомиллаштирилган;
республика қишлоқ туманларида турли табиий географик шароитларда вужудга келган қишлоқ аҳоли манзилгоҳларининг жойлашув шакллари аниқланган;
Узбекистан қишлок туманларининг иқтисодий фаоллигини аниклаш мезонлари ва уни ҳисоблаш усули асосланган;
қишлоқ туманлари ва уларнинг маъмурий марказларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Сўнгги йилларда иқтисодий ва ижтимоий географияда кичик объект, ҳудудларни тадқиқ этиш катта илмий ва амалий аҳамият касб этмокда. “Кичик ҳудудлар” тушунчаси, унинг географик кўлами бўйича нисбий маънога эга. Табиий географиядан фарқ қилиб, иқтисодий ва ижтимоий география фанининг мазмун-моҳиятидан келиб чикқан ҳолда, ҳамда ҳудудларнинг комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланиши нуқтаи назаридан “кичик ҳудудлар” тушунчасини қишлоқ туманларига нисбатан қўллаш мақсадга мувофик.
1. Диссертацияда кишлок туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилишда ҳамда кичик ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини ўзаро тақкослашда қўлланилиши мумкин бўлган жамлама индикатор сифатида ишлаб чикарилган маҳсулот ва пуллик хизматлар умумий ҳажми (ИЧМПХУҲ) кўрсаткичи таклиф қилинди. Ҳудудларда иқтисодий ресурслардан фойдаланиш интенсивлигини аниқлаш максадида туман ҳудудининг иқтисодий зичлик индекси, туманда меҳнат унумдорлигининг умумий индекси ва туман иқтисодиётида капитал қўйилмалардан фойдаланиш самарадорлиги индекси ишлаб чикилди. Шунингдек, туманлар саноати ва қишлоқ хўжалигида турли иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблаш учун ҳам қатор индекс ва уларнинг аниклаш формулалари ишлаб чикилди. Таклиф этилган кўрсаткичлар ва уларнинг ҳисоблаш услубиёти иқтисодий-географик тадқиқотларда ва бошқарув амалиётида кичик ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тахдил қилишда кўлланилиши тавсия этилади.
3. Узбекистан кишлок туманлари иқтисодиётининг ихтисослашуви ва тармоқлар таркиби ўрганилди, улар 4 та гурухга ажратилди: индустриал, индустриал-аграр, аграр-индустриал ва аграр туманлар. Бундай бўлинишни республикамизда амалга оширилаётган миллий иқтисодиётни диверсификациялаш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, қишлоқ жойлар иқтисодиётини саноатлаштириш каби кенг миқёсдаги сиёсатни амалга оширишда ҳисобга олиш зарур.
4. Республика туманлари кишлок аҳоли манзилгоҳларининг таркиби ва жойлашуви нуктаи назаридан 12 та типологик гуруҳга ажратилди. Туманлар кесимида қишлоқлар аҳолийлиги ва зичлигида катта ҳудудий тафовутлар мавжудлиги аниқланди. Бу ҳудудий таснифлаш ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ташкил этиш жараёнида ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.
5. Республика туманларини иқтисодий-географик жиҳатдан тадқиқ килишнинг янги услубий воситаси - ҳудудларнинг иқтисодий фаоллигини баҳолаш методикаси ишда асослаб берилди, катор статистик кўрсаткичлар ердамида Узбекистан бўйича ва, хусусан, Хоразм вилояти кишлок туманлари доирасида кўлланилди. Жумладан, вилоят кишлок туманларининг таклиф этилган методика оркали иктисодий фаоллигини аниклаш ишлари минтақанинг иктисодий маркази ва перифериясини ажратишга ва минтақавий сиёсат чора-тадбирларини ҳудудий жихатдан табакалашган ёндошув асосида белгилаб беришга имконият берди.
6. Республика кишлок маъмурий туманлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катор долзарб муаммолари ажратилди ва ҳудудий жихатдан тахлил килинди. Республиканинг 157 та куйи маъмурий тумани шу муаммоларнинг кескинлик даражаси бўйича гурухлаштирилди. Статистик материаллар асосида бажарилган бу географик классификациялар кишлок жойларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини оптималлаштириш чора-тадбирларини белгилашда ҳудудий табақаланиш омилларини хисобга олишни тақозо этади.
7. Республиканинг деярли барча кишлок туманларида мехнат ресурслари кўп, уларнинг сони ўсиб бормокда. Бинобарин, иш ўринларини кўпайтириш, маҳаллий мехнат анъаналаридан фойдаланган холда касаначиликни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш талаб этилади. Бу эса, ўз навбатида, касб-ҳунар коллежларини худудларнинг ижтимоий-иктисодий, демографик ва экологик вазиятидан келиб чиккан холда, жойлаштириш ва ихтисослаштиришни зарур қилиб кўяди.
8. Қишлоқ жойларда бозор иқтисодиёти шароитида рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тегишли айрим кластерларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш катта аҳамиятга эга. Бу хусусда, жумладан, суғорма деҳкончилик ва агросаноат мажмуаси кластери долзарб ҳисобланади. Унда кишлоқ туманлари иктисодиётини ўзига хос ишлаб чикариш мажмуи сифатида шакллантириш, агроиктисодиёт тизимини технологии жихатдан энергия ишлаб чиқариш цикли шаклида ривожлантириш яхши натижа беради.
9. Узбекистан Республикаси қишлоқ туманлари бошқа хусусиятлари билан бир каторда марказларининг маҳаллий ижтимоий-иқтисодий тизимлардаги роли ва ахамияти, унинг бажарадиган функциялари таркиби ва таъсир кўлами билан бир-бирларидан анча фарк килади. Жумладан, диссертацияда ахоли мужассамлашуви, ижтимоий ва ишлаб чиқариш функцияларнинг заифлиги билан ажралиб турадиган 50 та туман марказларига алоҳида эътибор каратилди. Бу ахоли пунктларининг худудий-иқтисодий салоҳияти ва мақомини оширишнинг асосий йўналиши яқинидаги йирик шаҳарлардан айрим ишлаб чиқариш ва социал объектларни кўчириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан богликдир.
10. Келажакда республика кишлок туманларини иктисодий-географик ўрганишда, хусусан уларнинг ижтимоий (социал) хамда экологик функцияларига жиддий аҳамият бермоқ лозим. Шунингдек, кичик ҳудудларнинг йирик масштабли карталарини яратиш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда ҚФЙ ва ҚАП жойланиши ва ривожланишини эътиборга олиш мақсадга мувофик.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва аҳамияти. Геология соҳасида янгиланишлар содир бўлаётган бир даврда углеводород хом ашёси разведкаси учун ишончли стратиграфик асослар яратиш зарурият тусини олди. Шу боне, маҳаллий ва ҳудудлараро боғлиқликлари билан чўкинди қатламларни ажратиш, изчил стратиграфик схемаларини тузиш мақсадида палеонтолог-стратиграфик тадқиқотларнинг замонавий босқичи биотлар ва унинг алохида гуруҳларининг ривожланиш қонуниятларини аниқлашга йўналтирилган.
Бугунги кунда жаҳон микёсида юра даврига оид нефть-газли ётқизиклар стратификациясини ишлаб чиқишда фораминиферни ўрганишнинг аҳамияти алоҳида кайд этилмокда. Чунончи, бургу кудукларидан олинадиган керн материалида макрофауна қолдиқлари, жумладан, ортостратиграфик гурух -аммонитлар деярли кам учрайди. Таъкидлаш лозимки, бунда парастратиграфик гуруҳга мансуб фораминиферлар бир погона илгари силжийди ва алоҳида гурухдарнинг жадал ривожланишида фораминиферларнинг ахамиятини оширади. Бу эса маълум стратиграфик бўлинмаларга хос шакл ва турларни аниқлаш имконини беради. Шунга кўра, нефть ва газга маҳсулдор юра даври седиментацион хавзасида ривожланган фораминифер комплексларини аниқлаш, терриген ва карбонат формацияларини литологоик-фациал асослаш, фораминиферларни монографик тавсифлаш муҳим илмий-амалий ахамиятга эга.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, нефть-газ саноатини жадалаштириш ва қайта ишлашни такомиллаштириш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, нефть ва газ захирасини кўпайтиришни таъминлайдиган геологик-қидирув ишлар жадаллаштирилди хамда Бухоро-Хива нефть-газли регионида 35 дан ортиқ нефть ва газ конлари топилди. Шунингдек, янги нефть-газ конларини очиш учун ўтказиладиган геологик кидирув ишларини янада оптималлаштириш ва бунда фораминифер комплекслари таркибини тизимли асослашга етарлича эътибор қаратилмаган. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 «ишлаб чикаришни модернизация қилиш, саноатни юкори технологияли кайта ишлаш тармокларини жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатдан янги боскичга ўтказиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жумладан, Бухоро-Хива нефть-газли регионида юра даврига оид терриген ва карбонат структурали маҳсулдор қатламлар ёшини ўз вактида аниқлаш, фораминифер комплекслар таркибини асослаш ва бунда биостратиграфик схемаларни ишлаб чикишга йўналтирилган илмий тадкикотлар мухим илмий-амалий ахамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» карори, 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Юра даврига оид нефть-газга бой қатламларни ажратиш ва уларини ўзаро ҳамда ҳудудлараро ўзаро боғлашда замонавий биостратиграфик базани ишлаб чиқиш ҳамда Бухоро-Хива регионидаги юра даврига оид терриген ва карбонат ётқизикларидаги шаклланган фораминиферларнинг ривожланиш боскичлари ҳамда фациал дифференцияланишини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
нефть ва газли Бухоро-Хива регионидаги юра даврига оид терриген ва карбонат ёткизиқлардаги фораминиферларнинг изчил тизимли таркиби ва микдорий тақсимланиши аниқланган;
фораминиферлар уюшмасининг ривожланиш босқичларини ўрнатиш имконини берган таксонларни тузилишида хилма-хил ўзгаришлар ва устун бўлган таксонларнинг алмашинуви аникланган;
нефть-газли Бухоро-Хива регионидаги юра даври терриген ва карбонат формацияларида ривожланган фораминифер комплекслари монографик тавсифланди, фораминиферларнинг 34 тури ва 26 авлоди аникланган;
Узбекистан ҳудудида ҳанузгача учрамаган, қўшимча материаллар йиғилганидан сўнг янги тур сифатида ажратиладиган фораминиферлар асосланган;
фораминиферлар таксонлари уюшмаларининг хилма-хиллиги аникланган, улар орасида регионлараро ва глобал боғлиқликни амалга ошириш имконини берадиган географик кенг тарқалган таксон-мигрантлар аниқланган.
Хулоса
«Фораминифер комплексларини эволюцияси ва фациал дифференцияланиши, уларнинг юра ҳавзасидаги нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтакалари седиментациясини биостратиграфик тархини деталлаштиришдаги роли» мавзусидаги фан доктори (DSc) илмий иши бўйича олиб борилган тадқиқотларга асосланган ҳолда, қуйидаги хулосалар берилган:
1. Қаърида юра давридаги чўкмаларнинг террогенли ва карбонатли формациялари мавжуд бўлган 300 та нефт қудуқлари бўйича мавжуд барча материаллар ҳар томонлама таҳлил қилинди ва ушбу чўкмалар таркибидаги фораминиферлар яхш сакланганлиги аникланди. 34 та тур, 26 та хамжинс, 16 та оила, 6 та гурухга мансуб фораминиферларни монографик тафсифлаш амалга оширилмокда.
2. Олинган натижалар, нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтақасидаги, юра даврига тугри келувчи терроген ва карбонатли чўкмалардаги фораминиферлар комплексини тизимли таркиби ва фациал дифференцияси билан боғлиқ тасаввурни янада кенгайтириш имкониятини беради, бу эса уз навбатида юра ҳавзасида чўкинма йигиндилари ривожланишини палеогеографик афзалликларини аниклашга шароит яратди.
3. Фораминиферлар туркумини кесим ва ҳудуд бўйлаб таксимланиши аниқланди, нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтакаси чўкинмалари таркибидаги террогенли ва карбонатли формациялар туркуми элементларининг, уларнинг тузилиши ва литологик белгиларига кўра ўзаро алока ўрнатиши кузатилди.
4. Аникланган фораминифер комплекслар аник бир стратиграфик кисмларга хос эканлиги исботланди, бу эса Бухоро - Хива минтакасидаги юра даври терроген ва карбонатли формациялари ни литолли -биостратиграфик тархини деталлаштириш имкониятини яратади ва янги нефт ва газ конларини аниқлаш борасида олиб борилаётган геологразведка ишларининг самарадорлигини оширишга омил бўладиган макон - замон муносабатларини самарали уфкларини очади.
5. Кўриб чиқилаётган худудда Ўзбекистонда шу вақтга қадар учратилмаган Spirillina cf granulosa Terquem. Epistomina cf neminensis Grig., Epistomina cf. stelligeraeformis Mjatl., Lenticulina cf russiensis Mjatl, Epistomina ex gr. peregrina Kaptarenko, Lenticulina cf sphaerica (Kubler et Zwingli), L. cf polonica (Wisniowski), Valvulina ajf lugeoni Septfontaine, Frondicularia cf oolithica Terquem, Globulina cf oolithica (Terquem) фораминиферлар аниқланди ва қўшимча материаллар йиғиб ўрганилганидан сўнг ушбу фораминиферлар янги тур сифатида маълум қилинади.
6. Илмий тадқиқот натижаларини амалиётга киритиб бориш, юра даври терроген ва карбонат формациялари чўкмаларининг юқори фильтрацион-сиғимли хусусиятларга эга бўлган углеводород конларини аниқлаш максадидаги геофизика ишларини, кесимларнинг нисбатан самарали ҳудудларида қудуқлар ўрнатиш билан боғлиқ самарали йўналишларини белгилаш имкониятини берди, бу эса ўз навбатида нефт ва газга бой Бухоро-Хива минтакасида нефт ва газ заҳираларини ўсиб боришига омил бўлади.
7. Фораминиферларни монографии тарифлашнинг мустакил илмий ва услубий моҳияти шундан иборатки, бу нафақат мутахассис -полеонтологлар, балки геология мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун қўланма сифатида хизмат қилади.