V Международный конгресс стоматологов
72
ОРТОДОНТИК МИКРОИМПЛАНТЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Усмонова М., Батиров Б., Шаамухамедова Ф.А.
Тошкент давлат стоматология институти
Тадқиқотнинг
долзарблиги.
Ортодонтик
даволашнинг
асосий
элементларидан бири бир ёки бир нечта тишларнинг ҳаракатланиши учун таянч
яратишдир.
Тошкент давлат стоматология институти Ортодонтия ва тишларни
протезлаш кафедрасида 2019 йилдан т.ф.д., профессор Р.Н.Нигматов,
И.М.Нигматова ва 2021 йилдан К.Акбаров ва Ж.Қодировлар ортодонтиядан
микроимплантларни қўллаш устида иш олиб боришмоқда.
Тадқиқотнинг максад ва вазифалари -
ортодонтик микроимплантларни
ўрнатиш учун кўрсатмаларни аниқлаш. Микроимплантлар ёрдамида даволаш
режасини тузишни ўрганиш.
Материаллар ва усуллар.
Тадқиқотда тиш-жағ аномалиялари бўлган ва
тўлиқ шаклланган доимий прикусга эга бўлган 68 бемор иштирок этди. Барча
беморлар диагностик текширувдан ўтказилди. Антропометрик, цефалометрик
V
Международный конгресс стоматологов
таҳлиллар, компьютер томографияси
асосида индивидуал даволаш режалари тузилди.
Натижалар.
43 беморга (ўрганилганларнинг 63%) даволаш режасида бир
ёки бир нечта ортодонтик микроимплантлар ўрнатилди. Улардан 17 бемор (40%)
даволаш режасида тиш - альвеоляр ўсимта таянчи станционар мақсадида
микроимплантлар ёрдамида чўктирилди; 8 бемор (18,6%) ретенцияга учраган
тишларни тиш ёйига олиб чиқилди; 9 бемор (20,9%) алоҳида тишларнинг
дистализациясини талаб қилди; 7 бемор (16,3%) тиш олишдан сўнг тиш катаги
нуқсонлари ёпилди; 2 беморда (4,6%), окклюзион юзани текислаш учун юқори
ва пастки жағларнинг фронтал тишлари чўктирилди.
Хулоса.
Тиш ҳаракати билан ортодонтик даволашда кортикал таянчдан
фойдаланиш даволаш сифатини яхшилайди ва унинг давомийлигини
қисқартиради. Ортодонтик микроимплантлар ёрдамида қўшимча стабилизация
тишларнинг бир қатор ҳаракатларини амалга оширишга имкон беради.
Микроимплантлар билан муваффақиятли даволанишга ортодонт
томонидан эҳтиёткорлик билан даволашни режалаштириш, шунингдек,
ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиш ва жарроҳ-стоматолог билан
мувофиқлаштириш орқали эришилади.
Список литературы:
1. Tulyaganov, Dilshat U., et al. "In Vivo Evaluation of 3D-Printed Silica-Based
Bioactive Glass Scaffolds for Bone Regeneration." Journal of Functional
Biomaterials 13.2 (2022): 74.
2. Арипова, Г. Э., et al. "ОРТОДОНТИЧЕСКОГО ЛЕЧЕНИЯ ДЕТЕЙ С
V Международный конгресс стоматологов
73
ДИСТАЛЬНОЙ ОККЛЮЗИЕЙ ЗУБНЫХ РЯДОВ В ПЕРИОД СМЕНЫ
ПРИКУСА."
3. Mastryukov, V. S., et al. "An electron diffraction study of the molecular
structure of gaseous bicyclo [3.3. 1] nonane." Journal of Molecular Structure 52
(1979): 211-224.
4. Клёмин, В., Ирсалиев, Х., Кубаренко, В., Нигматов, Р., & Глинкин, В.
(2016). Условно-съёмные зубные протезы. Stomatologiya, 1(2-3 (63-64)), 43-49.