2021 YIL 2-SON
TA‟LIM, FAN VA INNOVATSIYA
Страница 99
Xulosa
va
takliflar (Conclusion/Recomme
ndations).
Shunday qilib, so‘zlashish (suhbat–
lashish) ikki yoki undan ortiq kishilarning bir-
birlariga, atrof-muhitga, o‘zlarini o‘rab turgan
ijtimoiy
va
moddiy
borliqqa
nisbatan
munosabatlarini bildirish jarayoni sanaladi.
Kishilar o‘zaro so‘zlashish (suhbatlashish)
vaqtida jamoatchilik tomonidan tan olingan
me‘yor (qoida)larga amal qiladilar. Shu sababli
maktabgacha ta‘limning tayyorlov guruhlaridagi
tarbiyalanuvchilarni va boshlang‘ich sinf
o‘quvchilarini
so‘zlashish
me‘yorlaridan
xabardor qilishga alohida e‘tibor qaratish lozim.
FOYDALANILGAN
ADABIYOTLAR
1.Milliy istiqlol goyasi: asosiy tushuncha va
tamoyillar. - T.: Uzbekiston, 2000. - 64 b.
2.
Abdullaeva SH. Pedagogicheskie texno-
logii razvitiya poznavatelg‘nqx tvorcheskix
sposobnostey uchao‘ixsya mladshix klassov:
Diss. ... kand. ped. nauk.-T.: 2005.-175 s.
3.Abdullayeva Q., Yusu‘ova M., Rahmon-
bekova S. Odobnoma /2-sinf uchun darslik. - T.:
"Mehnat", 2001. - 96 b.
4.
Adizov B.R. Boshlangich ta‘limni ijodiy
tashkil etishning nazariy asoslari: P.f.n... diss. -
T.: 2002. - 276 b.
5.
Adizov B.R. Boshlang‘ich ta‘limni ijodiy
tashkil
etishning
nazariy
asoslari:
6.
htt‘://www.gou‘32441.narod.ru/files/og‘/00
1 o‘orn_kons‘ekt/2010-08-l.html)
htt‘://www.7ya.ru/article/‘ravila-
dorozhnogo- dvizheniya-dlya-malyshej/
8.
htt‘://de.3dn.ru/‘ubl/43-l-0-l 14
bdd.m/index.‘h‘?act=‗ages&id=l 87
10.
htt‘:
//
Н.Н.Нарзиева – кафедраси мудири, п.ф.ф.д. (PhD)СамВМИ
ЎҚУВЧИЛАРДА ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРГА АСОСЛАНИБ
ТАДҚИҚОТЧИЛИК КЎНИКМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МЕТОДЛАРИ
Аннотация
Ўқувчиларда таянч компетенцияларга асосланиб тадқиқотчилик кўникмаларини
шакллантириш,
ўқув-тадқиқот ишлари, ўқувчиларнинг билиш жараѐни даражасларини
тубдан ўзгартиради ва у фан–техника тараққиѐтининг асосини ташкил этади.
Калит сўзлар:
ўқитувчи, таълим, ўқувчи, тадқиқотчилик, компетенция, кўникма
,
гуруҳ,
шакллантириш, тарбия, педагог, мустақил ижод.
МЕТОДЫ ФОРМИРОВАНИЯ ИССЛЕДОВАТЕЛЬСКИХ НАВЫКОВ У
СТУДЕНТОВ НА ОСНОВЕ ОСНОВНЫХ КОМПЕТЕНЦИЙ
Аннотация
Формирование исследовательских умений у студентов на основе базовых компетенций,
учебно-исследовательской работы коренным образом меняет уровень учебного процесса
студентов, что составляет основу научно-технического прогресса.
Ключевые слова:
педагог, образование, студент, исследование, компетентность, умение,
группа, формирование, воспитание, педагог, самостоятельное творчество.
THE METHODS OF FORMATION OF RESEARCH SKILLS IN STUDENTS BASED
ON BASIC COMPETENCIES
Annotation
The formation of research skills in students based on basic competencies, teaching and research
work, radically changes the level of students' learning process, and it forms the basis of scientific
and technological progress.
2021 YIL 2-SON
TA‟LIM, FAN VA INNOVATSIYA
Страница 100
Keywords:
teacher, education, student, research, competence, skill, group, formation,
upbringing, educator, independent creativity.
Кириш.
Ўқитувчиларнинг ўқувчиларга
таълим-тарбия
бериш
жараѐнини
ҳар
босқичида ҳикоя, суҳбат, муаммоли машқлар
бажартириш, меҳнат топшириқлари, таълим
берувчи
ўйинлар,
ўқув-мунозаралари,
таълим жараѐнидаги рағбатлантириш ва
танбеҳ бериш, ўқув материалини муаммоли
тарзда ўргатиш, муаммоли суҳбат, тадқи–
қотлар, индуктив ва дедуктив муҳокамалар,
китоб билан мустақил ишлаш, оғзаки сўров,
ѐзма ишлар, ижод, дастурлаштирилган
таълим, мустақил назорат ишлари сингари
методлар тадқиқотчилик кўникмаларини
шакллантиришда самара беради. Лекин,
бугун нафақат етук, билимли мутахассис,
балки соғлом маънавиятли
шахс
, баркамол
инсон шакллантиришни талаб қилмоқда.
Бунинг учун ўқитувчиларга комил инсонни
тарбиялаш йўлларини белгилаб бериш,
уларни шундай мақсад учун зарур бўлган
методик қўлланмалар, педагогик ашѐлар
билан таъминлаш зарур.
Мактаб амалиѐтида усул, кўпинча, метод
билан бир нарса ѐки методнинг бир қисми
деб қаралади. Аслида усуллар методларни
юзага келтирувчи, уни ташкил қилувчи
унсурлардир. Масалан, таълимнинг муам–
моли методи
муаммоли вазият яратиш
,
ўқув
фаразларини
шакллантириш
,
уларни
исботлаш
сингари усулларни ўз ичига
олади.
Ўқувчиларни
тадқиқотчиликка
йўналтирувчи
муаммоли, суҳбат, эвристик,
тадқиқот, таққослаш, индуктив, дедуктив
сингари мантиқий таълим методларида ҳам
ўрганилаѐтган ўқув материалидан муҳимни
ажратиш,
ўрганилаѐтган
ҳодисанинг
умумий ѐки хусусий жиҳатларини топиб
тасниф қилиш, тизимга солиш, аниқликлар
киритиш, исботлаш
сингари усуллардан
фойдаланилади.
Педагог-олим Б.Х.Рахимов ўз тадқи–
қотларида: ―Аввало, ўқитувчи ўқувчилар
олдига муаммо қўяди ва унинг таърифини
айтиб ўтади, ўқувчилар эса муаммони ечиш
учун
йўл-йўриқ
қидирадилар.
Сўнгра
ўқитувчи ўқувчилар олдига муаммони
мустақил таърифлаш вазифасини қўяди-да,
уни ечишга ўзи йўлланма беради. Шундан
сўнг эса ўқитувчи муаммога ишора
қилмайди, балки ўқувчиларни мустақил
таҳлил қилиб чиқиш, ундан сўнг таърифлаш,
ечиш усуллари ва имкониятларини қидириб
топишга ўргатади‖ [1, 2] -дейди.
Суҳбат
методи
ўқувчи
тафаккури
мустақиллигини таъминлашда муаммоли
таълимдан кейинги асосий метод ҳисоб–
ланади. А.Тожиевнинг ―Адабиѐт дарсларида
суҳбат‖ қўлланмасида мустақил ижодий
таълим
самарадорлигини
таъминлашда
суҳбат методининг ўрни ва аҳамияти очиб
берилган [3].
Асосий қисм.
Бугунги кунда узлуксиз
таълим жараѐнида қўлланилаѐтган ―Ақлий
ҳужум‖, ―Ҳар ким ҳар кимга ўргатади‖,
―Кичик гуруҳларда ишлаш‖, ―Биламан.
Билишни
хоҳлайман.
Билиб
олдим‖,
―6х6х6‖, ―Кластер‖, ―Қарорлар шажараси‖
сингари
методларнинг
айримларидан
мустақил ижодий таълим жараѐнидаги
бадиий асар таҳлилида ҳам фойдаланиш
мумкин. Аслини олганда, бу методларнинг
таълимдаги мантиқий методлардан фарқи
унча катта эмас.
Интерфаол методлар ўқувчи-ўқитувчидан
ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарфламай,
қисқа вақт ичида юксак натижаларга
эришиш мақсадини назарда тутади. Қисқа
вақт мобайнида маълум назарий билимларни
ўқувчига етказиш, унда маълум фаолият
юзасидан кўникма, малака ҳосил қилиш, шу
билан бирга уларни назорат қилиш ҳамда
баҳолаш ўқитувчидан юксак педагогик
маҳорат ва чаққонликни талаб қилади.
―6х6х6‖
мустақил
ижодий
таълим
жараѐнида фойдаланиш мумкин бўлган
методларнинг яна биридир. Мазкур метод–
дан кичик матнлар устида ишлаш учун
фойдаланганда
ўқитувчидан
педагогик
маҳорат
ва
зийраклик,
гуруҳларни
шакллантира билиш талаб қилинади. Бу
методда
синфдаги
ўқувчилар
олтита-
олтитадан олти гуруҳга бўлинади. Жами 36
ўқувчи иштирок этади. Гуруҳларга муайян
номлар берилади. Дарс мавзуси эълон
қилиниб,
маълум
вақт
белгиланади.
Ўқувчилар мавзу атрофида баҳслашадилар,
ўз муносабатларини билдирадилар. Мавзу
бўйича
белгиланган
вақт
якунлангач,
2021 YIL 2-SON
TA‟LIM, FAN VA INNOVATSIYA
Страница 101
ўқитувчи
гуруҳларнинг
аъзоларини
алмаштиради.
Янги
гуруҳда
аввалги
гуруҳдан битта вакил қолади ва у ўз
гуруҳининг
мавзу
юзасидан
чиқарган
хулосаларини янги гуруҳга баѐн этади. Янги
гуруҳ аъзолари аввалги гуруҳнинг фикр ва
хулосаларини
ўрганадилар,
унга
ўз
муносабатларини билдирадилар. Шу тариқа
қисқа вақт оралиғида ўқувчилар томонидан
ҳам мавзу юзасидан фикр билдирилади, ҳам
бу фикрлар уларнинг ўзлари томонидан
таҳлил қилинади.
Гуруҳдаги ўқувчилардан кичик гуруҳлар
ташкил этишда:
1.
Гуруҳлар
ўқитувчи
томонидан
белгиланади.
2. Гуруҳга раҳбарлик қила оладиган
ўқувчи ва гуруҳ аъзолари олдиндан аниқ
белгилаб олинади.
3. Ҳар бир гуруҳга зеҳнли ва қобилиятли
ҳамда бўшроқ ўзлаштирадиган ўқувчилар,
имкон қадар, тэнг тақсимлашга ҳаракат
қилинади. Гуруҳлар бир-бирига муносиб
аъзолар билан тўлдирилади ва вазифалари
белгиланади.
4.
Гуруҳ
раҳбари
ва
аъзоларига
вазифалари тушунтирилади.
5. Ҳар бир гуруҳ доира шаклида ўтириши,
гуруҳнинг ҳар бир аъзоси бир-бирини кўриб
туриши шарт.
6. Иш жараѐнида ҳар бир гуруҳнинг
фаолиятига,
ғояларига
эътибор
бериб
борилади. Яхши ғоя эгалари рағбат–
лантирилади.
Бундай гуруҳларни ташкил этишдан
аввал: ўқувчиларнинг шу ишни бажаришга
билим ва малакалари етарлилигига ишонч
ҳосил қилиш; гуруҳларга аниқ йўл-йўриқлар
кўрсатиш; вазифанинг бажарилиши учун
етарли вақт ажратиш; ўз вазифасини вақтдан
илгари бажарган синфнинг бандлигини
таъминлашга тайѐр бўлиш; қўйиладиган
масала мураккаб бўлганда гуруҳ аъзолари
сонини
кенгайтириш;
баҳолаш
ва
мукофотлаш жараѐнининг гуруҳ аъзоларига
таъсирига тайѐрланиш; кучли гуруҳларни
мукофотлаш; бажарилган иш натижасини
қандай топшириш йўллари ҳақида ўйлаб
кўриш ва маълум қилиш; жамоанинг
эркинлигига имконият яратиш керак бўлади.
Тахлил
. Маълумки, мустақил ижодий
таълимда бу методларнинг барчаси замирида
асарларнинг
бадиий
таҳлили
ѐтади.
Асарларни ҳар хил методлар кўмагида ўқув
таҳлилига тортишда, улар билан ишлаш
борасида ўқувчиларнинг тасаввурларини
уйғотадиган, мантиқий мулоҳаза юритишга
ундайдиган, фақат ўз фикри ва хулосасини
айтишга мажбур қиладиган савол-топши–
риқлар бериш лозим [4,5].
Ўқувчиларнинг мустақил равишда фикр
юритиш, билим олиш ва ижодкорлик
қобилиятини тарбиялашга эришиш бугунги
умумтаълим
мактабларининг
асосий
вазифаларидан бўлиши мақсадга мувофиқ.
Биз 4-синф табиатшунослик дарсларида
ўқувчиларни мустақил, эркин фикрлашга,
мавзулар бўйича эгаллаши лозим бўлган
билимларни ўзлари изланиб топишлари учун
педагогик технологиянинг ―Ақлий ҳужум‖,
―Кластер‖, ―Кичик гуруҳларда ишлаш‖,
―Дебат‖, ―Венн диаграммаси‖ методлари
асосида ишлашга йўналтирдик ва бу жараѐн
ўқувчида
изланувчанлик
ва
тадқиқот
фаолияти шаклланишига ѐрдам беради.
Қуйида
биз
4-синф
табиатшунослик
дарслигидаги
―Ўзбекистондаги
табиий
бойликлар‖ мавзусини ўқитишда ўқувчи–
ларда
таянч
компетенциялар
асосида
тадқиқотчилик
фаолиятини
таркиб
топтиришга доир иш тажрибаларимизни
таништирамиз
(1-жадвал
).
1-жадвал
“Ўзбекистондаги табиий бойликлар”мавзусини ўқитишда ўқувчида таянч
компетенциялар асосида тадқиқотчилик фаолиятини таркиб топтириш
Мавзуни
танлаш,
муаммоларни
аниқлаш
Саволларни белгилаш
Тадқиқот
ўтказиш
Ўзбекистондаги
табиий
бой-
ликлар
Дарслик мавзусида
берилган саволлар.
1.
Табиий
Муаммоли
саволлар
қўйилиши.
1.
Ижтимоий
фаол
Дарслик,
қўшимча
манбалар,
2021 YIL 2-SON
TA‟LIM, FAN VA INNOVATSIYA
Страница 102
Ўқувчилар
муаммоли
саволларга
жавоблар тайѐрлаш учун дарслик, ўқув
қўлланмалар, интернет манбалари, электрон
дарслик
асосида
ишлайдилар,
олган
маълумотларни тизимга соладилар, тақдимот
учун асосий тушунчаларни ажратадилар,
берилган муаммо ечимларини асослаб бериш
учун изланадилар ва ўқувчилар тадқи–
қотчилик фаолиятига йўналтирилади.
Ўқувчини тадқиқотчилик фаолиятига
йўналтирилган дарслар:
-
фанга қизиқишини оширади;
-
мустақил
ишлаш
кўникмаларини
шакллантиради;
бойликлар деб нимага
айтилади?
2.
Табиий
бойликларга нималар
киради?
3.
Тугайдиган
табиий бойликларга
мисол келтиринг?
4.
Тугамайдиган
табиий бойликларга
нималар киради?
5.
Қайта
тикланадиган табиий
бойликларни нима
учун муҳофаза қилиш
керак?
фуқаролик
компетенцияси
доирасида.
Ўзбекистондаги
табиий
бойликларни табиий муҳит
омиллари
билан
боғлаб
тушунтиринг .
2.
Ўзини ўзи
ривожлантириш
компетенцияси доирасида.
Сизнингча,
табиий
бойликлар
қандай
ҳосил
бўлади?
3.
Коммуникатив
компетенция
доирасида
Тугайдиган табиий
бойликларга сув ва ерости
бойликлари
киради.
Шундайми?
Ёки
уларнинг
биронтаси
тугамайдиган
бойликми?
4.
Коммуникатив
компетенция доирасида
Қуѐш
нури, ўсимликлар, ҳайвонлар,
шамол, ҳаво, сув буларнинг
қайсилари
тугамайди.
Фикрингизни изоҳланг.
5.
Ўзини ўзи
ривожлантириш
компетенцияси доирасида
Қайта тикланадиган табиий
бойликларни асраш учун сиз
қандай ҳисса қўша оласиз?
6.
Математик
саводхонлик, фан ва техника
янгиликларидан
хабардор
бўлиш ҳамда фойдаланиш
компетенцияси
доирасида
Ўзбекистоннинг
табиий
бойликлари акс эттирилган
―Маълумотлар
дарахти‖ни
яратинг ва таҳлил қилинг.
интернет
манбаларидан
табиий
бойликларга
мос
маълумотлар
ўрганилади.
Улар
тизимга
солинади.
Натижалар
таҳлил
қилинади.
Хулосалар
тайѐрланади.
2021 YIL 2-SON
TA‟LIM, FAN VA INNOVATSIYA
Страница 103
-
ўқувчи фаоллигини оширади;
-
ўқувчиларнинг дарслик ва бошқа
қўлланмалар билан ишлашга ўргатади;
-
ахборот
технология
медиатаьлим
манбалари
билан
ишлаш
малакалари
шаклланади;
-
мустақил ҳаѐтда ўз ўрнини топишга
кўмаклашади.
Хулоса
. Юқорида қайд этилган омиллар
ва тамойилларга асосланган ҳолда, хулоса
қилиб
шуни
айтиб
ўтиш
жоизки,
ўқувчиларда таянч компетенцияларга асос–
ланиб
тадқиқотчилик
кўникмаларини
шакллантириш,
ўқув-тадқиқот
ишлари,
ўқувчиларнинг
билиш
жараѐни
даражасларини тубдан ўзгартиради ва у фан–
техника тараққиѐтининг асосини ташкил
этади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
Рахимов Б.Х. Талаба-ѐшларни илмий-
тадқиқот
ишларига
йўналтиришнинг
ижтимоий-педагогик асослари. Пед.ф.д.
дисс.Т.: 2009. -Б. 20, 31, 90.
2.
Турдиев Н.Ш., Шоисаева Г. Ўқувчи–
ларда предметга оид компетенцияларни
шакллантириш/―Умумтаълим
фанлари
методикаси‖ маънавий-маърифий, илмий,
методик журнали. 2016. № 5. -Б. 4-6.
3.
Тожиев
А.
Адабиѐт
дарсларида
суҳбат. –Т.: Ўқитувчи, 1997. –Б.153.
4.
Яминова С. Ўқувчиларнинг мустақил
фикрлаш қобилиятини шакллантиришда
сценарийли ўқитиш усулидан фойдаланиш.
Пед. фан. ном …дисс. – Т.: 1997. –Б.168.
5.
Научная библиотека диссертаций и
авторефератов
disser
Cat
http://www.
dissercat.com/content/razvitie-issledovatelskoi-
kompetentnosti-starsheklassnikov-v-usloviyakh-
profilnogo-obucheniy#ixzz4sXVDDvrC
Д.А.Комилова-ўқитувчи. АнДУ
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРДА КОММУНИКАТИВ КОМПЕТЕНЦИЯНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК МУАММО СИФАТИДА
Аннотация
Мақолада мактабгача катта ѐшдаги болаларда коммуникатив компетенцияни
шакллантиришнинг долзарблиги асосланган. Болаларда коммуникатив компетенцияни
шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари ѐритилган. Тарбиячи-педагогларнинг педагогик
вазифалари келтирилган.
Таянч сўзлар:
компонент, коммуникатив, компетенция, дидактик, технологик,
ижтимоий-ҳиссий, қадрият, мезон, ижтимоий хулқ, ижтимоий-психологик.
ФОРМИРОВАНИЕ КОММУНИКАТИВНОЙ КОМПЕТЕНТНОСТИ У ДОШКОЛЬ-
НОГО ВОЗРАСТА КАК СОЦИАЛЬНО-ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПРОБЛЕМА
Аннотация
В статье раскрыта актуальность формирования коммуникативной компетенции у до-
школьников, описаны педагогические аспекты формирования коммуникативной компетен-
ции у детей. Даны педагогические задачи педагогов-воспитателей.
Ключевые слова:
компонент, коммуникативный, компетентность, дидактический, тех-
нологический, социально-эмоциональный, ценностный, критерий, социальное поведение, со-
циально-психологический.
