НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2021 йил 3-сон
528
10.
Роджерс К. Взгляд на психотерапию. Становление человека. – М.: Прогресс, 1994. –
480 с.
11.
Ильин Е.П. Психология творчества, креативности, одаренности. СПб.: Питер, 2009.
– 434 с.
12.
Бьюзен Т. Могущества творческого интеллекта / Т. Бьюзен. - Минск: Попурри, 2004.
– 160 с.
13.
Арипджанова А.Р. Таълимни ахборотлаштириш шароитида олий таълим
муассасалари педагогларининг креатив салоҳиятини ривожлантириш: Педагогика
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). ... дисс. Автореф. – Т., 2017. – 50 б.
14.
Юнусова Д.И. Бўлажак математика ўқитувчиларини инновацион фаолиятга
тайёрлаш назарияси ва амалиёти: педагогика фанлари доктори. ...дисс. – Тошкент,
2012. – 47 б.
ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАР АСОСИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЗЛАНИШ,
ТАДҚИҚОТ МАДАНИЯТИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ШАКЛЛАНТИРИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИ
Нарзиева Наргиза Норкузиевна
СамВМИ, “Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт” кафедраси
мудири, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD),
Ҳамидов Асрор Гаппарович
СамВМИ, “Гуманитар фанлар, жисмоний маданият ва спорт” кафедраси
ўқитувчиси
Аннотация.
Мақолада умумтаълим мактабларида таянч компетенциялар асосида
ўқувчиларнинг изланиш, тадқиқот маданиятини босқичма-босқич шакллантириш
технологияси бўйича изланишлар натижасидаги фикрлар келтирилган.
Калит сўзлар:
тадқиқотчилик элементлари, тадқиқотчилик кўникмалари,
тадқиқотчилик маданияти, ўқувчининг шахсий хусусиятлари, интеллектуал ва креатив
ривожлантириш, лойиҳа тақдимоти.
СТУДЕНЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ СТУДЕНЧЕСКОГО ИССЛЕДОВАНИЯ,
ЭТАПЫ ФОРМИРОВАНИЯ НАУЧНОЙ КУЛЬТУРЫ НА ОСНОВЕ ОСНОВНЫХ
КОМПЕТЕНЦИЙ
Нарзиева Наргиза Норкузиевна
СамВМИ, заведующий кафедрой гуманитарных наук, физической культуры и
спорта, доктор философских наук по педагогике,
Хамидов Асрор Гаппарович
СамВМИ, преподаватель кафедры «Гуманитарные науки, физическая культура и
спорт»
Аннотация.
В статье представлены результаты исследования технологии
постепенного формирования исследовательской культуры учащихся на основе базовых
компетенций в общеобразовательных школах.
НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2021 йил 3-сон
529
Ключевые
слова:
элементы
исследования,
исследовательские
навыки,
исследовательская культура, личностные качества студента, интеллектуальное и
творческое развитие, презентация проекта.
STUDENT TECHNOLOGIES OF STUDENT RESEARCH, STAGES OF
FORMATION OF SCIENTIFIC CULTURE BASED ON BASIC COMPETENCIES
Narzieva Nargiza Norkuzievna
SamVMI, Head of the Department of Humanities, Physical Culture and Sports, Doctor
of Philosophy in Pedagogy,
Khamidov Asror Gapparovich
SamVMI, teacher of the department "Humanities, physical culture and sports"
Summary.
The article presents the results of a study of the technology of gradual formation of
the research culture of students on the basis of basic competencies in secondary schools.
Key words:
elements of research, research skills, research culture, student personality,
intellectual and creative development, project presentation.
Узоқ йиллардан буён умумтаълим муассасаларида педагог ходимлар услубий
бирлашма мажлисларида асосий мавзу – “Ўқувчиларда ўзини-ўзи ривожлантиришни
босқичма-босқич шакллантириш” бўлиб келмоқда. Бу ўз навбатида ўқувчиларда
ўзини-ўзи ривожлантириш компетенциясини шакллантиришни белгилайди.
Педагогик амалиётда босқичма-босқич услублар ва амалларнинг жорий
этилиши ўқувчиларнинг изланиш фаолияти дарсдан ташқари эмас, балки дарс
жараёнида ҳам шакллантирилиши кераклигини кўрсатмоқда. Бунда таянч
компетенциялар доирасида ўқувчиларнинг изланиш, тадқиқот маданиятининг
босқичма-босқич шаклланиш харитасини яратилиши, ўқувчиларнинг кўникма ва
малакаларини ўсиши, марказлаштирилган ёндашишига асосланган ҳолда синфдан-
синфга ўтиш жараёнида босқичма-босқич шаклланади, ривожланади [1, 2].
Тадқиқот фаолиятига жалб қилинган ўқувчилар қуйидаги кўникмаларга эга
бўлиши талаб этилади:
1.
Тадқиқот
саволларини
қўйиш,
муаммоларни
шакллантириш,
тахмин(фараз)ларни илгари суриш;
2.
Тушунчаларга изоҳ бериш, классификациялаш(таснифлаш), иш режалари
тузиш, кузатув олиб бориш, зарур маълумот ёки тахминни асосланганлигини
текшириш мақсадида тадқиқот ва изланишларни режалаштириш ва ўтказиш, турли
манбалардан олинган маълумотларнинг энг муҳимини ажрата олиш, маълумотни
шакллантириш(таснифлаш);
3.
Иш натижаларини ҳар хил шаклларда тақдим эта билиш.
4.
Ўқувчиларнинг дарсдан ташқари фаолиятида мустақил тадқиқотлар олиб
бориш.
Ушбу ёндашиш ўқувчиларнинг тадқиқот кўникмаларини шаклланиши, унинг
интеллектуал ва креатив ривожлантириш ҳаёти давомида мустақил ўқиб-ўрганиш,
когнитивлик кўникмаларини ва ҳаётий тажрибани мустақил равишда мунтазам
ошириб бориш, ўз хатти-ҳаракатини муқобил баҳолаш ва мустақил қарор қабул қила
НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2021 йил 3-сон
530
олиш кўникмаларини ривожлантириш билан бир қаторда фаолиятнинг мақсадли ва
тизимли ривожланишига туртки бўлади. Асослаб бериш, янги таассуротларга
ташналик, билимга интилувчанлик, доимий кузатишга интилиш ва тадқиқот олиб
бориш ва шу каби болалар хулқ-атворининг муҳим жиҳатлари таркиб топади.
Тадқиқот бошланишидан олдин тадқиқот объекти танланади, лойиҳа мавзуси
белгиланади. Педагог-психолог ёрдамида ўқувчилар ва синф қизиқишлари харитаси
тузилади. Болалар қизиқиши ва нималарни афзал кўриш ҳислари – тадқиқот
ишларига фаол қатнашишни кучайтиради. Бунда ижодий муҳит яратиш ҳам муҳим
ўрин тутади. Ўқитувчи учун энг асосийси – болаларни “қизиқтириш”, “юқтириш”,
болаларга фаолияти муҳимлиги, ўз кучига бўлган ишонч ҳосил қилинади. Ўқувчилар
хатога йўл қўйишдан қўрқмаслиги, уларда нотўғри ғояларнинг бўлмаслиги, лекин,
синфдошлар,
тенгқурлар
томонидан
билдирилган
фаразларни
қониқарсиз
баҳолашдан ўзини тутиш каби мезонлар асосланади.
Тажрибали, ижодкор ўқитувчилар ўқувчилар хулқининг ижобий томонларини
ривожлантириш тамойилларидан кенг фойдаланишади: ўқувчиларни доимий
равишда – чуқур ва кўп ғоя билдирганлиги, жавобларнинг чуқур ва мустақил равишда
ишланган, ғайриоддий жавоблар учун рағбатлантириш, бу мақтов эса ўз навбатида
ўқувчиларнинг ижодий сермаҳсуллигига ва фаоллашуви ошишига туртки бўлади.
Ўқувчиларнинг ижодий фаоллиги шаклланишига барча синфларда аҳамиятга
эга бўлган “ижодий қобилиятларнинг ривожланиши” ўқув курслари муҳим аҳамиятга
эга.
Ўқув-тадқиқот ишининг асосий натижаси – ишлаб чиқилган мавзу, қоғоз ёки
картондан ясалган нусха ёки ўқувчи томонидан тайёрланган хабар, бу энг аввало,
тарбиявий жиҳатдан эришилган мустақил кўникма, ижодий тадқиқот иш, янги
билимлар, тадқиқот кўникма, малака ва компетенцияси, яъни ўқувчига ноанъанавий
вазиятлардан
чиқишига,
ўқув
масалаларини
ечишга,
ўзининг
ижтимоий
компетенциясини ошишига ёрдам беради [5,6].
Ушбу кўникмаларсиз тадқиқот лойиҳалари билан шуғулланиш мумкин эмас.
Ўқувчилар бошланғич тадқиқот фаолияти бошлашига ўзаро боғлиқ ҳолда ёндашишни
дарс ва дарсдан ташқари фаолиятларида эришиш зарур. Ўқувчиларнинг таянч
компетенциялар асосида тадқиқотчилик кўникмалари элементларини шаклланишида
ўқитувчи уларнинг ижодий қобилиятларини, шу жумладан тадқиқотчилик
кўникмаларини ўстириш учун ижодкор педагог бўлиши талаб этилади [3,6,7].
Дарс жараёнига ноанъанавий топшириқларнинг киритилиши ўқувчилардан
чуқур ва кенг фикрлашни, таққослаш ва исбот қилишни, билимларни янги ҳолатга
кўчиришни татбиқ этиш усулларидан фойдаланишни талаб этади. 9-синфда кўпчилик
ўқувчилар тадқиқот мавзусини мустақил равишда танлаб олишлари мумкин.
Ўқитувчи ўқувчиларга фақат тўғри қарор қабул қилишларига ёрдам беради, холос.
Ушбу босқичда тадқиқот ишлари янги даражага кўтарилади, кўпроқ таққослашни
талаб этади. Ўқувчилар мустақил равишда таҳлил қилишлари, умумий маълумотлар
оқимидан
кераклисини
танлаб
олишлари,
мустақил
равишда
лойиҳани
расмийлаштиришлари
мумкин.
Ўқувчилар
кўп
вақтларини
ўз
билим ва
кўникмаларига таянган ҳолда тадқиқот ўтказиш билан шуғулланишади, сўровлар,
кузатувлар ўтказишади. 9-синфда ўқувчилар уй шароитида тадқиқотлар ўтказиш
НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2021 йил 3-сон
531
билан шуғулланишлари мумкин. Уйга вазифалар мажбурий эмас, улар ўқувчининг
ҳоҳиши бўйича бажарилади. Энг асосийси ўқувчиларнинг иш натижалари ўқитувчи
томонидан эътироф этилиши ва шарҳланиши, изоҳланиши мақсадга мувофиқ. Лекин,
ўқувчидан бажарилган иш учун батафсил ахборот талаб этилиши шарт эмас,
бажарилган ишнинг ижобий томонлари айтилиб ўтилса бас. Ҳар қандай тадқиқотнинг
асосий босқичи – бу лойиҳанинг тақдимотидир.
“Агарда ....” мавжуд объектларга хос бўлмаган хислатларни бириктириш ва
бириктирув натижалари бўйича тахминларни муҳокама қилиш: агарда одамларда
деворлардан ўтиш имкони бўлса..., агарда ўтмишни ўзгартириш имкони бўлганда...;
агарда итлар уча олганида... ва ҳ.к [4].
“Олдиндан айтиб бериш” лойиҳа тадқиқотчилик фаолиятида ўқувчиларга
номаълум бўлган асар ўқилаётганда тўхтаб, савол ташланади: жумладан, “Кейин нима
бўлади?” каби саволлар ўқувчини ўз устида ишлашга, воқеалар ривожини тадқиқ
қилишларига асос бўлади. Сўнгра асар ривожи айтилиб ўқувчиларнинг фикрлари
билан солиштирилади. Масалан, “Тошбақа билан чаён” эртагини доскага ёзиб, ушбу
эртакда нималар бўлиши мумкинлигини олидиндан айтиб бериш ёки эртакдаги
тошбақа билан чаён суҳбатидан кейинги жараённи давом эттириш каби топшириқлар
бериш билан ўқувчиларни тадқиқ қилишга ўргатилади.
9-синфда бу жараён анча мураккаблашади. Бунда интеграллашган фаолиятнинг
таркибий қисмлари ҳақида кўпроқ билимга эга бўлиш талаб этилади.
Ўқувчиларни тадқиқотчиликка йўналтириш муаммосини назарий ва амалий
жиҳатдан ўрганиш, унга боғлиқ бўлган объектив ва субъектив омилларни аниқлаш,
ўқувчиларда
тадқиқотчилик
кўникмаларини
шакллантиришга
қаратилган
кузатишларимиз натижасида қуйидаги хулосаларга келдик:
1.
Таълим жараёнида ўқувчининг ижодий фаолият кўрсатиш қобилияти,
қизиқиши ва имкониятлари аниқ ҳисобга олиниши;
2.
Фаолиятни ривожлантириш шакллари тўғри танланиши лозим.
Бу ўз навбатида, ўқувчининг турли шароитларда юзага келувчи вазиятларни
тўғри баҳолай олишини ва таълим жараёнида фаол, онгли иштирок этишини
таъминлайди.
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, ўқувчиларнинг барчаси дарс ёки
дарсдан ташқари жараёнлардаги фаолиятларида, ўқитувчи раҳбарлигида ёки
мустақил равишда ёш изланувчи бўлишлари мумкин.
Бу борада барча усул ва услублар самарали бўлади, агар улар бевосита
ўқувчилар учун ишлаб чиқилган бўлса, мактаб ҳаёти нафақат ўқувчилар учун, балки
ўқитувчилар учун ҳам мазмунли, қизиқарли бўлади. Ўқитувчи учун эса энг муҳими,
ўзининг барча ҳаракатларини икир-чикиригача ўйлаб кўриб, кейин ҳаётга татбиқ
этиши мақсадга мувофиқдир.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Asqarov, IB (2017). Bo'lajak kasb ta'limi o'qituvchilarini tadqiqot faoliyati uchun
tayyorlashning asosiy bosqichlari.
Sharqiy Evropa ilmiy jurnali
, (5).
НамДУ илмий ахборотномаси - Научный вестник НамГУ 2021 йил 3-сон
532
2. Аскаров, И. Б. (2017). Управление и планирование процессом формирования
исследовательских умений и навыков будущих преподавате-лей профессионального
образования.
Школа будущего
, (2), 10-15.
3. Narziyeva N. Questions of training of logic-creative thinking at pupils of initial
classes // The advanced science journal. Special issue for CHINA. August. 2014. –P. 265-269.
4. Турдиев Н.Ш., Шоисаева Г. Ўқувчиларда предметга оид компетенцияларни
шакллантириш/“Умумтаълим фанлари методикаси” маънавий-маърифий, илмий,
методик журнали. 2016. № 5. -Б. 4-6.
5. Ходиев Б.Ю., Бекмуродов А.Ш., Болтабаев М.Р., Голиш Л.В., Гимранова О.Б.
Илмий-тадкикотчилик фаолиятига тайёргарлик асослари: Ўкув-услубий қўлланма –Т.:
Экономика, 2010. –Б.142.
6. Нажмиддинова Ё.Р., Давронова М.У. Бўлажак муҳандис-техникларда касбий тарбия
муаммоси. / “Техника ва технологик фанлар соҳаларининг инновацион масалалари”
мавзусидаги халқаро илмий-техник анжумани. ТДТУТФ -2020 йил. 24-бет.
7.Najmiddinova Yo. R. Conditions of Forming Professional Abilities and Skills on Competence
Approach among Colleges Students // Eastern European Scientific Journal.
˗
Germany, 2018. -
№4.
˗
P.196-199.
МУРАККАБ СТРУКТУРАЛИ ТИЗИМЛАРНИ
ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Норматов Рафик Нурматович
Қўқон давлат педагогика институти
техника фанлари номзоди, доцент
Тел: 90-629-41-36 e-mail:
nr818488@mail.ru
Арипов Масуд Маруфович
Қўқон давлат педагогика институти
техника фанлари номзоди, доцент
Сиддиқов Илҳомжон Мелиқўзиевич
Қўқон давлат педагогика институти
техника фанлари номзоди, катта ўқитувчи
Тел: 90-508-55-12 e-mail:
simqdpi@mail.ru
Аннотация:
Мақолада мураккаб структурали тизимларнинг пухталигини таҳлил
қилиш усулларидан минимал йўлаклар ва минимал кесимлар усули баён этилган.
Қурилманинг пухталиги унинг кириш ва чиқиш қисмлари орасидаги йўлакларда жойлашган
элементлар учун ҳисобланган кўрсатгичлар орқали ифодаланаши илмий асосланган.
Калит сўзлар:
мураккаб структура, таҳлил, пухталик, функция, элемент.
ВОПРОСЫ АНАЛИЗА СТРУКТУРНО-СЛОЖНЫХ СИСТЕМ
Норматов Рафик Нурматович
Кокандский государственный педагогический институт
кандидат технических наук, доцент
Тел: 90-629-41-36 e-mail:
nr818488@mail.ru
