Расчет налоговой нагрузки юридических лиц инвестиции в совершенствование технологий его значение в управлении политикой

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
4-6
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Тураев, Ш. (2021). Расчет налоговой нагрузки юридических лиц инвестиции в совершенствование технологий его значение в управлении политикой. in Library, 21(2), 4–6. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17033
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

На сегодняшний день об определении налоговой нагрузки юридических лиц в научной литературе существуют разные направления. Посчитаем юридические лица и экономика в какой степени влияют на деятельность налоговая нагрузка и позволяет определить, что это показывает. Показатель налоговой нагрузки количество налогов, ставок, основанных на методах расчета, изменения льгот к деятельности юридических лиц мы можем определить уровень влияния.

 


background image

333

1-жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки, вилоятда энг катта солиқли

даромад – жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқлар эвазига
шакллантирилган, яъни 33,4 % ва ҚҚС эвазига 25 % келиб тушган. Аслида
олганда, ушбу икки турдаги солиқ ҳам республика бюджетининг даромади
ҳисобланади.

Хулоса чиқариш мумкинки, вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан

шуғулланиш ва юридик шахслар орқали келиб тушадиган солиқлар миқдори
анча паст. Бу эса вилоят маҳаллий бюджетининг юқори турувчи бюджетга
қарамлигини пасайтирмайди.

Фикримизча, вилоятда кичик бизнесни янада эътибор қаратиш ва

ривожлантиришини таъминлаш солиқлар тушумини янада кўпайтиришга
хизмат килади. Сурхондарё вилоятининг табиий иқлим шароитлари ва
географик жойлашишини ҳисобга олиб қараганда дам олиш ва туристик
масканлар мавжуддир. Шу сабабли дам олиш оромгоҳлари, туристик базалар
ташкил қилиш учун кўпроқ инвестициялар жалб қилиш лозим.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
–Т.:2017.-104 б.

2. Исламкулов А.Х. Маҳаллий бюджетлар даромадлари барқарорлигини

таъминлаш масалалари // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. № 4, июль-август, 2016 йил.

3. Примова Н.И. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий стратегиялари

шаклланиши ва уларнинг гуруҳланиши // “Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2020 йил.

ЮРИДИК ШАХСЛАРДА СОЛИҚ ЮКИНИ ҲИСОБЛАШ

УСЛУБИЁТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ

СИЁСАТИНИ ЮРИТИШДАГИ АҲАМИЯТИ

Тўраев Шавкат Шухратович,

мустақил изланувчи, и.ф.н., доц.

Юридик шахсларнинг солиқ юкини аниқлаш бўйича хозирги кунга қадар

илмий адабиётларда турли хил йўналишлар мавжуд. Уларни ҳисоблаш
юридик шахслар ва иқтисодиёт қай даражада солиқ юки таъсирида фаолият
кўрсатаётгани аниқлаш имконини беради. Ушбу солиқ юки кўрсаткичини
ҳисоблаш

услубиётлари

асосида

солиқларнинг

сони,

ставкалари,

имтиёзларининг ўзгаришларини юридик шахсларнинг фаолиятига қай
даражада таъсир этишини аниқлашимиз мумкин.

Миллий иқтисодиёт тармоқлари бўйича солиқ юкининг ўртача

даражасини аниқлаб олиш зарур. У эса, ўз навбатида, самарали ривожланиш
имкониятини ва бюджетга тушумларни барқарор равишда келиб тушишини


background image

334

таъминлаб беради. Бунда таҳлил асосида ҳақиқий статистик маълумотлар
хизмат қилиши лозим.

Миллий иқтисодиёт тармоқлари бўйича солиқ юкининг чегараларини

аниқлаб олгандан сўнг иқтисодиётнинг секторлари бўйича солиқ юкининг
оптимал моделини, солиқларнинг иқтисодий ривожланиш суръатларига
таъсирини аниқловчи математик моделлар тузиш имконияти туғилади.
Юридик шахсларда солиқ юкини ҳисоблашнинг замонавий ҳолати
мамлакатимизда бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва
Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган услубиёт асосида
ҳисобланади. Унга кўра солиқлар ва тўловлар хўжалик юритувчи субъектнинг
маҳсулот сотиш ҳажмига нисбатан ҳисобланади.

У қуйидагича:





Бу ерда:

СЮ – юридик шахслардаги солиқ юки.


Ушбу усулда солиқ юкини ҳисоблаш юридик шахсларда солиқ юкини

анча фоизга камайтириб кўрсатади ва натижада ушбу субъектлар фаолияти
нотўғри баҳоланиб, бир қанча иқтисодий қийинчиликлар келтириб чиқаради.
Яъни, давлатнинг ушбу соҳа билан шуғулланувчи ташкилотларининг
маълумотларига таяниб давлат бюджет дастурини тузади ва унга асосланиб
иш кўради. Натижада давлат юридик шахсларга нисбатан солиқ юкини янада
оғирлаштириши мумкин. Бу албатта макроиқтисодий ҳолатга фақатгина
салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бизнинг фикримизча,

юридик шахсларга нисбатан солиқ юкини

ҳисоблашда юридик шахс томонидан давлат бюджетига тўланган барча
солиқлар, тўловлар ва ажратмаларнинг юридик шахснинг қўшилган
қийматига нисбати орқали аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Шунда солиқ
юкининг реал даражаси кўринади ва давлат бюджетига ҳам, юридик шахсга
ҳам салбий таъсири бўлмайди.

Юридик шахсларнинг солиқ юкини ҳисоблаш бўйича хорижий ва

маҳаллий олимлар фикрини ва бу борадаги барча усулларни тадқиқ этган
ҳолда қуйидагича баён этишимиз мумкин:

-

юридик шахсларнинг солиқ юкини ҳисоблашда уларнинг барча

тўлайдиган солиқ ва тўловларининг йиғиндисини янгидан яратилган қийматга
нисбати орқали аниқлаш лозим;

-

юридик шахсларнинг солиқ юкини ҳисоблашда соф ва умумий солиқ

юкини ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. Бу ерда соф солиқ юки юридик шахснинг
тўлайдиган барча солиқлари, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга
қиладиган ажратмаларини юкини ифодалаб берса, умумий солиқ юки эса
юридик шахсларнинг солиқ, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга

Соли

қ

лар ва т

ў

ловлар

СЮ

=

х 100 %

Ма

ҳ

сулот сотишдан тушган тушум


background image

335

қиладиган ажратмаларини ҳамда ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб
қолинадиган солиқлар ва бадаллар юкини ифодалаб беради.

Айрим иқтисодий адабиётларда хўжалик субъектларининг солиқ юкини

ҳисоблаш жараёнида жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ва улар учун
тўланадиган ижтимоий тўловлар ҳисобга олинмайди. Бу бир қарашда тўғридек
кўринади. Аммо, шуни эътиборга олиш лозимки, жисмоний шахснинг
даромади ва унинг солиғи, у учун қилинадиган ижтимоий ажратмаларнинг
яратилиш манбаси ҳам юридик шахснинг қўшилган қиймати ҳисобланади.
Аслида жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ишчига, фуқарога нисбатан
солиқ юки ҳисобланаётганда ҳисобга олиш лозим. ҳозирги кунда
мамлакатимизда юридик шахсларда фаолият юритаётган жисмоний шахслар
бюджетга даромад солиғи билан бир қанча ижтимоий тўловларни ҳам амалга
оширадилар. Бу тўловларни жисмоний шахслар тўлагандек кўринса-да,
буларнинг юки юридик шахсларга, корхонага тушади.

Юқорида олиб борган тадқиқотларимиз натижасида қуйидагича

хулосаларни ишлаб чиқишга муваффақ бўлдик:

-

тадқиқотлар натижасида шуни кўрсатдики, юридик шахсларга нисбатан

солиқ юкини ҳисоблашда ягона тўхтамга келинмаган ва бу келажакда борада
янада тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади;

-

фикримизча, юридик шахсларнинг солиқ юки деганда юридик шахс

томонидан давлат бюджетига тўланган барча солиқлар, тўловлар ва
ажратмаларнинг юридик шахснинг қўшилган қийматига нисбатини тушуниш
мумкин;

- таҳлиллар натижаси шуни кўрсатдики, бугунги кунда мамлакатимизда

амал қилаётган солиқ юкини ҳисоблаш механизмига ўзгартириш киритиш
лозим. Бунда юридик шахсларнинг янгидан яратган қийматига нисбатан солиқ
юкини ҳисоблаш уларнинг фаолиятига тўғри баҳо бериш имкониятини
туғдиради;

-

юридик шахсларнинг солиқ юкини ҳисоблашда соф ва умумий солиқ

юкини ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. Бу ерда соф солиқ юки юридик шахснинг
тўлайдиган барча солиқлари, бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга
қиладиган ажратмаларини юкини ифодалаб берса, умумий солиқ юки эса
юридик шахсларнинг солиқ, бюджет ва бюджет ташқари фондларга қиладиган
ажратмаларини ҳамда ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган солиқлар
ва бадаллар юкини ифодалаб беради.

MODERN APPROACHES TO SOLVING THE PROBLEM OF NON-

PAYMENTS FOR HOUSING AND UTILITY SERVICES

Khasanov Tokhir Abdurashidovich,

Associate Professor at the Academy of Public Administration under the President

of the Republic of Uzbekistan, PhD

The problem of non-payments for housing and communal services has always

been very important for enterprises of housing and communal services. The change

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов