Проблемы оптимизации налоговой нагрузки предприятий

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-8
6

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Тураев, Ш. (2022). Проблемы оптимизации налоговой нагрузки предприятий. in Library, 22(2), 1–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17078
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлено теоретическое и практическое исследование содержания налоговой нагрузки и налоговой нагрузки на предприятия, проблемы оптимизации налоговой нагрузки на предприятия, взгляды отечественных и зарубежных ученых на определение оптимального уровня налоговой нагрузки на предприятия

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

378





КОРХОНАЛАРДА СОЛИҚ ЮКИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

МАСЛАЛАРИ

Тўраев Шавкат Шухратович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси кафедра мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Тошкент, Ўзбекистон.

shavkatbek82@mail.ru

DOI:

https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss3/a40

Аннотация

Мақолада солиқ юки ва корхоналарда солиқ юки кўрсаткичининг мазмун-моҳияти,
корхоналар солиқ юкини оптималлаштириш муаммолари, корхоналарда солиқ юкининг
оптимал даражасини аниқлаш бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг қаршлари назарий-
амалий жиҳатдан ўрганилган ҳамда илмий хулоса ва тавсиялар шакллантирилган.

Калит сўзлар:

солиқ юки, оптимал солиқ юки, солиқ ставкалари, корхоналарда солиқ юки,

солиқ муносабатлари.


Аннотация

В статье представлено теоретическое и практическое исследование содержания налоговой
нагрузки и налоговой нагрузки на предприятия, проблемы оптимизации налоговой нагрузки
на предприятия, взгляды отечественных и зарубежных ученых на определение оптимального
уровня налоговой нагрузки на предприятия.

Ключевые слова:

налоговая нагрузка, оптимальная налоговая нагрузка, налоговые ставки,

налоговая нагрузка на предприятия, налоговые отношения.

Abstract

The article provides a theoretical and practical study of the content of the tax burden and the tax
burden on enterprises, the problems of optimizing the tax burden on enterprises, the views of local
and foreign scientists on determining the optimal level of tax burden on enterprises.

Keywords:

tax burden, optimal tax burden, tax rates, tax burden on enterprises, tax relations.

Кириш

Маълумки, солиқ тўловчилар ўз даромадларидан давлат бюджетига муайян

белгиланган қийматда солиқ тўлаб турадилар. Бу тўлов миқдори давлат томонидан
белгиланади ва ушбу шартга мувофиқ мамлакат доирасида амал қилувчи турли
хилдаги солиқлар жорий этилади ҳамда уларнинг ставкалари белгиланади. Солиқ
тўловчиларлардан ундириладиган турли хилдаги солиқларнинг давлат бюджетига ва
бюджетдан ташқари фондларга қиладиган тўловларининг умумий қиймати миқдорий
жиҳатдан амалдаги солиқ юки даражасини белгилаб беради. Макроиқтисодий нуқтаи
назардан солиқ юки даражасини давлат бюджетига келиб тушган барча
маблағларнинг ЯИМдаги улуши ифодалаб беради.

Мамлакатдаги барча корхоналарда ишлаб чиқариш жараёнида қўшилган

3/2022,

may-iyun

(№ 00059)


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

379

қийматларнинг умумий йиғиндисини ҳисоблаб чиқиш пировард натижада бутун
миллий иқтисодиётдаги ҳамда алоҳида олинган корхоналар миқёсидаги солиқ юки
даражасини ўзаро солиштириб ҳисоблаб чиқиш имкониятини беради.

Мазуга оид адабиётлар таҳлили

Давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжларини қондирувчи оқилона

солиқ тизими солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига
салбий таъсир кўрсатмаслиги, аксинча, хўжалик юритишнинг самарали йўлларини
топишга ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли солиқ тўловчининг солиқ юки
кўрсаткичи мамлакат солиқ тизимининг сифатини баҳолаш учун етарли бўлади.

Солиқ юки мамлакат солиқ тизими кўрсаткичларининг мажмуасини ифодалайди.

Алоҳида корхоналар ёки бошқа солиқ тўловчиларнинг даромадидан муайян фоизи
давлатга солиқ ёки тўлов шаклида тўланади.

А.Смит ўзининг «Халқлар табиати ва бойиш сабабларини ўрганиш» китобида

солиқ юки даражаси билан давлат бюджетига тушувчи маблағлар ўртасидаги
боғлиқликка алоҳида эътибор берган. «Давлат йиғиб олиниши қийин бўлган
солиқларни юклашдан кўра солиқ юкини пасайтиришдан кўпроқ ютади. Бўш қолган
маблағлар эса келгусида ғазнага солиқ тўланадиган қўшимча даромад сифатида
қолиши мумкин. Шу билан бирга, давлатнинг жазолаш ва мажбурий тўлатиш билан
боғлиқ қўшимча харажатлари камайиб, солиқ тўловчилар ушбу тўловларни осонлик
билан амалга оширишлари мумкин[1]» деб айтиб ўтган.

Икки юз йилдан ортиқ давр мобайнида молия фани солиқларнинг аҳоли

даромадлари ва иқтисодиётга таъсири масаласини ўрганмоқда. Шу пайтгача, олимлар
солиққа тортиш даражасининг асосийлигини ва солиқ юки кўрсаткичини белгилаш
масаласини аниқлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

18-19 асрларда хорижлик олимлар бюджет ва миллий даромад ўртасидаги

пропорцияни, Корхоналар ва фуқаролардан солиқ олиш ўлчамларини таҳлил қилиб
беришган. Солиқ юки кўрсаткичи ва иқтисодиётга таъсири ҳақида илк бор 18-асрда
ишора қилинган. Бу борада Ф.Юсти солиқ юкини бюджет ва давлатнинг миллий
даромади ўртасидаги боғлиқликни макродаражада ўрганган. Шу ўринда у мамлакат
бюджети миллий даромаднинг олтидан бир қисмини ташкил қилиши керак деган
фикрни олға сурган[2].

К.Гок давлат бюджети харажатлари ва даромадлари билан миллий даромад

ўртасидаги пропорцияларини асослаб берди. У аниқ мамлакат учун реал бўлган,
иқтисодий ривожланишнинг турли босқичларида ҳаққоний бўлган солиқ юкини ягона,
универсал ва шу билан бирга оптимал кўрсаткичи бўлиши мумкин эмас деб
ҳисоблаган[3].

Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, айни бир мамлакат

ёки солиқ тўловчилар учун солиқ юки кўрсаткичини аниқ ва оптимал аниқлаш мумкин
эмас, буни фақат эмпирик аниқлаш мумкин. Чунки, бошқача аниқлашнинг йўли йўқ.
Алоҳида бир мамлакат учун солиқ юкини конкрет аниқлаш учун ягона
методологиянинг ўзи мавжуд эмас.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада таҳлилнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция каби

анъанавий усулларидан фойдаланилди. Хорижий мамлакатларнинг иқтисодчи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

380

олимлари ва тадқиқотчиларининг солиқ юкига оид фикр ва мулоҳазалари илмий-
амалий жиҳатдан таҳлил қилинди ва натижалари асосида хулосалар шакллантирилган.

Таҳлил ва натижалар

Сўнгги пайтларда корхоналарнинг зиммасига юклатилаётган солиқ юкининг

ҳаддан ташқари оғирлиги ҳамда иқтисодий фаолият юритувчи субъектлар томонидан
олинадиган даромадларнинг реал қийматини яширишга уринишлар хусусида жуда
кўп фикрлар юритилмоқда. Аммо шунга қарамасдан, алоҳида корхоналар зиммасига
юклатилаётган солиқ юки даражасининг таркибини, ўсиш динамикасини батафсил ва
аниқ ўрганиб, таҳлил қилиш амалиётда йўлга қўйилмаган. Аксарият ҳолларда
корхоналарнинг маъсул шахслари корхоналар солиқлари миқдори ва қиймати
белгиланиб, улар ўз вақтида тўланса, шунинг ўзи кифоя қилади деб ҳисоблашади.

Умуман олганда, ушбу масалага нисбатан бу хилдаги муносабат балки асослидир,

зеро расмий жиҳатдан ҳеч ким корхоналарда шундай иш олиб борилсин деб талаб
этмайди. Бизнинг назаримизда, корхона раҳбарияти ҳар қандай вазиятда ҳам ўзи
бошчилик қилаётган ташкилий тузилма жорий ҳисобот йилининг якунлари бўйича
солиқ юкининг қандай даражасига чиқиши мумкинлигини, аниқроқ қилиб айтганда,
корхона давлат бюджетига қанча миқдорда маблағлар ўтказиши ҳамда қандай қилиб
амалдаги солиқ юкини камайтириш мумкинлигини аниқ тасаввур этиши мақсадга
мувофиқ бўларди.

Шу мақсадда, биз тадқиқотда алоҳида корхоналар зиммасига юклатилаётган

солиқ юки даражасининг тузилишини, ўсиш динамикасини ўрганиб, таҳлил қилишни
ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.

Айрим корхоналар миқёсида белгиланадиган солиқ юкини мазмунан қуйидагича

тавсифлаш мумкин:

-

биринчидан, айрим корхоналар миқёсида белгиланадиган солиқ юки деганда,

давлат бюджетига ва турли хилдаги бюджетдан ташқари фондларга тўланган
(ҳисобланган) солиқлар ҳамда маҳсулот сотиш ҳажмига ўзаро нисбати тушунилади.
Ушбу иқтисодий кўрсаткич барча иқтисодий фаолият субъектлари томонидан
юритилиши шарт бўлган бухгалтерия ҳисоботларида қайд этилади ва айни корхона
учун солиқ юкининг самарадорлиги қай даражада эканлигини аниқлашга имконият
яратиб беради. Айрим корхоналар миқёсида белгиланадиган солиқ юки кўрсаткичини
аниқлаш услубиётининг камчилиги шундаки, айни кўрсаткични ҳисоблаб чиқиш учун
асос бўлиб хизмат қилган маълумотлар тузилиши жиҳатидан макродаражада амалга
ошириладиган худди шундай ҳисоб-китобларга мос тушмайди.

-

иккинчидан, давлат бюджетига ва турли хилдаги бюджетдан ташқари фондларга

тўланган (ҳисобланган) солиқлар ҳамда йиғимлар йиғиндисининг қўшимча қиймат
йиғиндисига нисбати сифатида олиб қаралиши мумкин. Ушбу ҳолатда айрим
корхоналар миқёсида белгиланадиган солиқ юки тузилиши жиҳатидан бутун
иқтисодий тизим миқёсида олинадиган худди шундай кўрсаткичга мос келади. Бундай
тартибда ҳисоб-китоб қилинса, барча иқтисодий фаолият субъектлари томонидан
бажарилиши шарт бўлган бухгалтерия ҳисоботларида корхона томонидан яратилган
қўшимча қиймат ҳақидаги тўлиқ маълумотлар қайд этилмаса ҳам айрим корхоналар
миқёсида белгиланадиган солиқ юкини аниқлаш мумкин.

Корхоналарда солиқ юкини ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёни шуни

кўрсатмоқдаки, корхоналар учун солиқ юкини ўрганишда солиқ юкининг реал ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

381

номинал даражасига эътибор бериш лозим. Чунки, бу субъектларда бир қанча
солиқлар ҳисобланди, лекин ундирилмай қолиб кетади. Бу ўз-ўзидан корхонанинг
солиқ юкини даражасига бевосита таъсир этади. Солиқ юкининг реал даражаси реал
равишда (тўланган) амалга оширилган солиқ тўловларига қараб аниқланади.

Номинал солиқ юки даражаси кўрсаткичи деганда, корхона томонидан

олинадиган қўшилган қийматнинг ҳар бир сўмига нисбатан белгиланадиган ўртача
солиқ ставкаси тушунилади.

Амалдаги солиқ тизими таркибида жорий этилган солиқ ва тўловларнинг

турларини кўплиги эътиборга олинса, у ҳолда айрим корхонанинг зиммасига
тушадиган ўртача солиқ ставкасини аниқлаш анча қийин кечади.

Солиқ ставкалари билан солиқ тушумлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик Артур

Лаффер томонидан аниқланган. Бунга кўра солиқ ставкалари маълум даражага
етганида (оптимал нуқтага) бюджетга келиб тушадиган солиқ тушумлари максимал
даражада бўлишлиги аниқланганди. Бироқ, ҳозирги пайтда солиқ юкининг даражаси
Лаффернинг эгри чизиғи бўйича аниқланадиган оптимал ҳолатга қачон ва қандай
қилиб эришади, деган масала ҳамон ўз ечимини кутмоқда.

Солиқ юкини ўрганишда алоҳида корхоналар ва бутун давлатимиз миқёсида

олинган солиқ юки кўрсаткичларини ўзаро солиштириш лозим бўлади.

Бугунги кунда мамлакатимизда олинган солиқ юки кўрсаткичлари, реал ҳолатда

олинадиган бўлса, сўнгги йиллар мобайнида ЯИМнинг ёки миллий иқтисодиётда
фаолият юритаётган барча корхоналар яратган ялпи қўшилган қийматнинг ўртача 30-
35 фоизини ташкил этади. Солиқ юкининг ҳозирги кўрсаткичлари либерал солиқ
тизимига эга бўлган мамлакатларнинг айнан шу каби кўрсаткичларига жуда яқин.
Масалан, Европа ҳамдўстлиги мамлакатларида ўртача солиқ юки кўрсаткичи ЯИМнинг
40 фоизини, АҚШда эса 30-35 фоизини ташкил этади.

Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, расмий матбуотда

реал солиқ тўловлари ҳақидагина маълумот берилади. Яъни, давлат бюджетига келиб
тушган тушумлар тўғрисида. Бу ерда ҳисобланган, лекин ундирилмаган солиқлар
ҳисобланмайди. Яъни боқимандалик кўрсаткичлари ҳисобга олинмайди. Аслида, ушбу
кўрсаткични ҳам ҳисобга олиб солиқ юкини ҳисоблаш лозим.

Мамлакатимизда солиққа тортиш тизимининг фаолияти, солиқларнинг турлари

ва йиғилиши хусусида солиқ тўловчиларнинг салбий фикрлари мавжуд. Шу сабабдан
ҳам солиқ тўловчилар ўз тадбиркорлик фаолиятини хуфиёна амалга оширишга ва шу
тариқа, солиқ тўлашдан ўзини олиб қочишга ҳаракат қилишади. Оқибат натижада реал
солиқ тўловларининг умумий ҳажми илгари айтиб ўтганимиздек, ЯИМнинг 30-35
фоизини ташкил этади. ўйлашимизча, бундай нохуш ҳолатнинг асосий сабабчиси
мамлакат миқёсидаги номинал солиқ юкининг бироз юқори даражада эканлиги
ҳисобланади.

Айрим олинган корхоналар миқёсида номинал ва реал солиқ юкларининг

даражаси бир-биридан анча фарқ қилиши мумкин. Масалан, олинган ҳисоботларга
қараганда, саноат соҳасидаги корхоналарда даромад сифатида олинадиган ҳар бир
сўмга нисбатан белгиланадиган ўртача солиқ юки транспорт, алоқа тизими, қурилиш,
савдо-сотиқ ва умумий овқатланиш тармоқларидагидан кўра ортиқроқ.

Бугунги кунда мамлакатимизда солиқ юки даражаси корхоналар томонидан

олинадиган даромадлар қийматига нисбатан эмас, балки, янгидан яратилаётган


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

382

қўшилган қиймат таркибига кирувчи – соф фойда, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди каби
алоҳида элементларга нисбатан белгиланмоқда. Бундан хулоса шуки, турли хил солиқ
тўловлари умумий йиғиндисининг қўшилган қийматга нисбати сифатида олиб
қараладиган солиқ юкининг даражаси турли хил солиқ тўловчилар учун умумий ёки
деярли бир хилда бўлиши мумкин. Аслида, корхоналар томонидан олинадиган
даромадлар қийматининг бюджетга тўланадиган тўловлар қийматига нисбати турлича
бўлиши лозим.

Корхоналар томонидан олинадиган даромадлар ҳажмида қўшилган қийматнинг

миқдори қанчалик кичик бўлса, биз юқорида айтиб ўтган нисбатлар ўртасидаги
тафовутлар шунчалик катта бўлиши лозим. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки,
амалда ҳар қандай корхона учун у ерда ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотлар
қиймати ва таннархининг оптимал тузилишини топиб, давлат бюджетига ва
бюджетдан

ташқари

фондларга

тўланадиган

турли

хилдаги

солиқларни

минималлаштириш (камайтириш) мумкин.

Юқорида келтирилган фикр-мулоҳазаларимиздан келиб чиқиб айтишимиз

мумкинки, корхоналар зиммасидаги солиқ юкини олинадиган тушум ҳамда қўшилган
қиймат кўрсаткичлари ёрдамида ҳисоблаб чиқиб, ўзаро солиштириш асосида
корхоналар даражасида солиққа тортиш жараёнлари устидан назорат ўрнатса бўлади.

Бунинг учун қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:
-

турли хил солиқ тўловчилар учун қўшилган қийматдан олинадиган солиқлар

улуши бир хил бўлади;

-

тушумлардан олинадиган солиқлар ҳажми ушбу даромадларнинг таркибига

боғлиқ бўлади.

Тушумлардан олинадиган солиқлар ҳажмининг ошиб бориши ёки камайиши

пировард натижада айни тушумларнинг таркибий жиҳатдан ўзгаришига мос бўлиши
керак. Масалан, ўтган йилда корхона давлат бюджетига қўшилган қийматнинг 60
фоизи миқдорида солиқлар тўлаган бўлса-ю, жорий йилда ушбу кўрсаткич 30 фоизни
ташкил этса, ҳар икки кўрсаткич ўртасидаги бундай тафовут солиққа тортиш борасида
йўл қўйилган хатоликдан дарак беради.

Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки, бугунги кунда солиқ тўловчи

субъектлар зиммасидаги соф ҳолдаги солиқлар бўйича аниқланадиган ортиқча
номинал солиқ юки ЯИМга нисбатан ҳисобланган солиқ юкидан 8-12 фоизли пунктга
фарқ қилмоқда. Ортиқча номинал солиқ юкининг ҳажми корхоналарда ишлаб
чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар таннархининг таркибидаги меҳнат ҳақининг улуши
қай даражада ўзгаришига қараб ошиб бормоқда, бошқача қилиб айтганда, ортиқча
номинал солиқ юкининг ҳажми меҳнатга катта миқдорда ҳақ тўланадиган ишлаб
чиқариш тизимларида нисбатан каттароқдир. Лаффер эгри чизиғи бўйича ўлчанганида
солиқ юки даражасини ифода этувчи икки хил кўрсаткичлар ўртасида шундай тафовут
мавжудлигига қарамасдан реал равишда (аслида) йиғиб олинган солиқларнинг ҳажми
максимал даражада бўлиши мумкинлигига ишониш қийинроқ.

Шунга қарамасдан, номинал солиқ юки кўрсаткичларининг корхоналар миқёсида

янгидан яратиладиган қўшилган қиймат миқдорининг умумий йиғиндисига бевосита
боғлиқлиги пировард натижада корхоналарда амалга ошириладиган солиқ
тўловларини назорат қилиб бориш имкониятини яратиб беради. Фикр-
мулоҳазаларимизни оддийроқ қилиб ифодалайдиган бўлсак, корхоналарда солиқ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

383

тўловларини мунтазам равишда назорат қилиб бориш тизими йўлга қўйилса, у ҳолда
корхона давлат бюджетига яратиладиган қўшилган қийматнинг каттароқ миқдордаги
пул маблағларини тўлаши лозимлиги аён бўлади.

Корхона томонидан олинадиган тушум қийматидаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва

фойданинг (қўшилган қийматнинг асосий элементлари) ҳамда қўшилган қийматдаги
меҳнатга ҳақ тўлаш фонди улушларининг миқдори қанчалик кам бўлса, солиқ юкининг
номинал қиймати ҳам шунчалик паст бўлади. Бу корхона томонидан олинадиган
тушум қийматига нисбатан олганда солиқ юки кўрсаткичини пасайтириш
имкониятлари анча кенг. Амалда ҳам тадбиркорлик фаолиятини юритувчи субъектлар
шундай йўл тутишади. Охир оқибатда ҳар қандай корхона учун олиниши мумкин
бўлган соф фойда катта аҳамиятга эга бўлади, шундай экан, улар ҳар қандай вазиятда
корхонанинг умумий даромадларида турли хилдаги солиқларнинг ҳажмини
камайтиришга интилишади.

Шу билан бирга корхона томонидан амалга ошириладиган солиқ тўловларининг

таркибида ҚҚС ҳамда ишчи-ходимлар даромадларидан ундириладиган солиқлар
улушининг катта эканлиги ўз вақтида ушбу турдаги солиқлар ҳажмининг
камайтирилиши мумкинлигидан дарак беради. Давлат томонидан ушбу чора-
тадбирлар амалга оширилаётган пайтда кўзланган пировард мақсад аввалига ишчи ва
ходимларнинг даромадидан бевосита ва билвосита ундириладиган солиқлар юкини
камайтириш, сўнгра корхоналар учун ҳам худди шундай имтиёзли шарт-шароитларни
яратиб беришдан иборат.

Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб айтмоқчимизки,

корхоналарда солиқ тўлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг
якуний натижасини назорат қилиб бориш имконияти бўлиши учун жорий ҳисоботлар
таркибига аслидаги солиқ юки кўрсаткичларини киритиш лозим. Номинал ва реал
солиқ юки кўрсаткичлари ўртасида тафовутлар мавжудлиги турли хил корхоналар ўз
зиммасидаги солиқ мажбуриятларини қай даражада виждонан бажаришаётганидан
далолат беради. Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтмоқчимизки, чинакамига солиқ
юки фақатгина ўз фуқаролик мажбуриятларини виждонан бажараётган шахслар
зиммасига тушади.

Кейинчалик корхоналар томонидан мажбурий равишда топшириладиган ҳисобот

кўрсаткичларининг таркибига корхонанинг зиммасига тушадиган солиқ юки учун асос
бўладиган ўлчамларни умумлаштириш имкониятини берувчи қўшилган қиймат
кўрсаткичини ҳам киритиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўларди. Корхоналар миқёсида
солиқ тўловларини амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни оптималлаштиришга
қаратилган чора-тадбирлар ҳамиша яратиладиган қўшилган қиймат ҳамда тайёр
маҳсулотлар, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ишлар, хизматлар таркибидаги қўшилган
қиймат улушини камайтиришга йўналтирилади. Шунинг учун, жорий ҳисоботлар
асосида қўшимча қиймат қўшилган қиймат улушини мунтазам назорат қилиб бориш
зарур.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий фаолият юритувчи субъектларни

солиққа тортиш борасида корхоналарнинг зиммасидаги номинал ва реал солиқ
юкининг даражалари ўртасида тегишлича мослик ҳосил қилиш учун бир қанча
вазифаларни амалга ошириш лозим. ЯИМ ёки қўшилган қийматнинг қандай


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

384

даржасида корхоналарнинг зиммасидаги номинал ва реал солиқ юкининг даражалари
ўртасида тегишлича мослик ҳосил қилиш мумкинлиги ҳозирчалик маълум эмас.

ЯИМнинг 30 фоиз даражасидаги солиқ юки миллий иқтисодиётнинг нисбатан

жадал суръатлар билан ривожланишини ва шунинг баробарида келгусида давлат
бюджетига нисбатан кўпроқ солиқ тўловларининг келиб тушишини таъминлайди (бу
АҚШнинг тажрибасидан маълум), ЯИМнинг 40 фоиз даражасидаги солиқ юки жорий
йил мобайнида давлат бюджетига келиб тушадиган солиқ тўловлари ҳажмининг
нисбатан юқори бўлишини таъминласа-да, миллий иқтисодиётнинг ривожланиши
анчагина сусаяди.

Корхоналар зиммасидаги солиқ юки даражаси ҳамда мамлакат миқёсидаги

солиққа тортиш тизими фаолиятининг самарадорлиги нафақат давлат бюджетига
туширилаётган солиқ тўловларининг умумий суммаси билан балки, солиқларни
ундириш билан боғлиқ чора-тадбирларга қилинадиган умумий сарф-харажатлар
кўлами билан ҳам белгиланади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, сўнгги йиллар мобайнида мамлакатимизнинг

солиқ органлари корхоналарни солиққа тортишнинг янги шароитларга мос қонун-
қоидаларини, реестрларини ва декларация шаклларини ишлаб чиқиш борасида анча
жиддий ютуқларни қўлга киритишди.

Солиқ юки даражасини оптималлаштириш, солиқ тўловларини амалга ошириш

билан боғлиқ жараёнларни назорат қилиб бориш борасида сезиларли ютуқлар қўлга
киритилганига қарамай, солиқларни ундириш билан боғлиқ чора-тадбирларни
ташкиллаштиришга сарфланадиган харажатлар кўламини ҳамон бошқариб ва энг
муҳими, камайтириб бўлмаяпти. Солиқ тўловларини амалга ошириш жараёнлари
билан боғлиқ турли хилдаги ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш учун жуда кўп вақт
талаб этмоқда, жорий ҳисоботларнинг шакли тез-тез ўзгартирилиб, бу ҳол вазиятни
янада оғирлаштирмоқда.

Солиққа тортиш борасида бу хилдаги «янгиликлар»нинг жорий этилиши

муносабати билан корхоналарнинг бухгалтерия бўлимларининг иши янада
оғирлашади. Умуман олганда, солиқларни ундириш билан боғлиқ чора-тадбирлар
корхоналарга ҳам, давлатга ҳам жуда қимматга тушмоқда. Шундан келиб чиқиб, солиқ
тизимининг барқарорлигини таъминлашимиз лозим.

Тадқиқотларимиз натижасида қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқдик:

-

фикримизча, корхоналарда номинал ва реал солиқ юкини фарқлаш лозим.

Солиқ юкининг реал даражаси реал равишда (тўланган) амалга оширилган солиқ
тўловларига қараб аниқланади. Номинал солиқ юки даражаси кўрсаткичи деганда,
корхона томонидан олинадиган қўшилган қийматнинг ҳар бир сўмига нисбатан
белгиланадиган ўртача солиқ юки тушунилади.

-

тадқиқот

давомида

амалга

оширилган

ҳисоб-китобларимиз

шуни

кўрсатмоқдаки, корхоналарнинг зиммасидаги номинал ва реал солиқ юкининг
даражалари ўртасида тегишлича мосликка эришиш лозим;

-

мамлакатимиз иқтисодиёти тезроқ равнақ топиши учун, солиққа тортиш тизими

тамойилларини, фаолиятини, солиқ тўловларининг амалга оширилишини ҳисобга
олиш тизимини имкон қадар соддалаштириш зарур. Бизнинг назаримизда, бундай
ислоҳотларни амалга ошириш учун барча зарур шарт-шароитлар етарли, фақатгина


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” (Economics and Innovative Technologies) ilmiy elektron jurnali

http://iqtisodiyot.tsue.uz/journal

385

бунинг учун масъул давлат органлари тегишли қарор ва режани қабул қилишлари
лозим.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.: Соцэкгиз.

1962.

2.

Соловей Г.Г. Государственные бюджеты. – М. – Л., 1928. – С. 5.

3.

Пансков В.Г. Налоги и налоговая система Российской Федерации: Учебник. М.:

Финансы и статистика, 2006. – 464 с.: ил. стр 93.

4.

Вылкова Е.С., Романовский М.В. Налоговое планирование. – СПб., Питер, 2004.

с. – 476.

5.

Кун Е. Опыт сравнительного исследования налогового бремени в России и

других главнейших странах Европы. – СПб.: Типография Редакции периодических
изданий Мин.Финансов. 1913. с.- 5

6.

Пушкарёва В.М. Вклад русских финансистов в решение проблемы исчисления

тяжести налогообложени // Финансы. 2004. №3. с. 68

7.

Барулин С.В. Теория и история налогообложения: учебное пособие. – М.:

Экономистъ. 2006. с.-32

8.

Алиев Б.Х., Абдулгалимов А.М. Указанное сочинение. С. 137

9.

Финансовые аспекты экономики России / Под ред.Б.М. Сабанти. Сборник

научных трудов. Выпуск 1. – СПб. Издательство СПбГУЭФ. 2001. с. - 120

10.

Словарь современной экономической теории Макмиллана. М.: ИНФРА – М.

2003. с. 35

11.

Финансово-кредитный энциклопедический словарь / Под ред. А.Г.Грязновой.

М.: Финансы и статистика. 2003. с. – 609

12.

Черник Д.Г. Основы налоговой системы. – М.: ЮНИТИ. 2002. с. 445

Библиографические ссылки

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. – М.: Соцэкгиз. 1962.

Соловей Г.Г. Государственные бюджеты. – М. – Л., 1928. – С. 5.

Пансков В.Г. Налоги и налоговая система Российской Федерации: Учебник. М.: Финансы и статистика, 2006. – 464 с.: ил. стр 93.

Вылкова Е.С., Романовский М.В. Налоговое планирование. – СПб., Питер, 2004. с. – 476.

Кун Е. Опыт сравнительного исследования налогового бремени в России и других главнейших странах Европы. – СПб.: Типография Редакции периодических изданий Мин.Финансов. 1913. с.- 5

Пушкарёва В.М. Вклад русских финансистов в решение проблемы исчисления тяжести налогообложени // Финансы. 2004. №3. с. 68

Барулин С.В. Теория и история налогообложения: учебное пособие. – М.: Экономистъ. 2006. с.-32

Алиев Б.Х., Абдулгалимов А.М. Указанное сочинение. С. 137

Финансовые аспекты экономики России / Под ред.Б.М. Сабанти. Сборник научных трудов. Выпуск 1. – СПб. Издательство СПбГУЭФ. 2001. с. - 120

Словарь современной экономической теории Макмиллана. М.: ИНФРА – М. 2003. с. 35

Финансово-кредитный энциклопедический словарь / Под ред. А.Г.Грязновой. М.: Финансы и статистика. 2003. с. – 609

Черник Д.Г. Основы налоговой системы. – М.: ЮНИТИ. 2002. с. 445

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов