149
were 4572 doctorates and 597 organizations where doctorates could be
prepared
1
.
Taking into account all mentioned above, it could be said that Russia has
enough resources (not only human capital and financing) in order to create and
develop its national innovation system. Modernization of the economy and
moving from resource-oriented economy to innovative one is considered as the
main goal of the country for the next decades.
МИНТАҚАЛАРИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА ЭРКИН
ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЎРНИ
(ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ)
Муминов Н.Г. и.ф.н., доцент ЎзМУ
2017 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида эркин иқтисодий
ҳудуд барпо этилиши режалаштирилмоқда
2
. Бугунги кунда, Ўзбекистонда
3 та иқтисодий ҳудуд фаолият юритади. Бу ерда сармоядорлар учун бизнес
юритиш учун имтиѐзлар ва алоҳида имкониятлар тақдим этилади. Булар,
Навоий вилоятидаги «Навоий» саноат-иқтисодий зонаси, Тошкент
вилоятидаги «Ангрен» махсус индустриал зонаси ва Жиззах ҳамда
Сирдарѐ вилоятидаги «Жиззах» махсус индустриал зонасидир.
Албатта эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш ва уларнинг
фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Хитой Халқ Республикасининг
тажрибаси беқиѐсдир. Хитойда эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш
босқичлари, уларнинг турлари ва шакллари, иқтисодиѐтнинг очиқлик
даражасини борасидаги тажрибаларни ўрганиш муҳимдир.
Хитойнинг иқтисодий ривожланиши натижасида иқтисодиѐтнинг
очиқлигини оширишнинг умумий кўпдаражали тартиби ишлаб чиқилди, бу
бир қанча махсус иқтисодий зоналар, очиқ шаҳарлар ва очиқ иқтисодий
зоналарни ташкил этилиши билан биргаликда бўлиб ўтди.
Махсус иқтисодий зоналар
. 1980 й.да мамлакат ҳукумати томонидан
Шэньчжэнь, Чжухай, Шаньтоу ва Сямынь шаҳарларида махсус иқтисодий
зоналар ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Бунда ушбу
зоналарда хорижда (Гонконг, Макао ва Тайван) яшовчи хитойликларнинг
капиталини жалб қилиш мақсадида махсус иқтисодий сиѐсат ва
маъмурлаштириш тизими қўлланилди, бошқа хорижлик инвесторларнинг
капиталини
жалб
қилиш
учун
эса
тўғридан-тўғри
хорижий
инвестицияларни амалга оширишга ва қўшма корхоналар ташкил этишга
1
Россия 2015: Стат. справочник/Р76 Росстат. – М., 2015
С. 38
2
http://kun.uz/news/2016/10/06/uzbekistonda-angi-erkin-iktisodij-udud-taskil-etiladi
150
рухсат берилди. 1988 йилда Хайнань провинцияси ҳам шу каби зоналар
рўйхатига киритилди ва имтиѐзлар сиѐсати қўлланила бошланди.
Қирғоқбўйи очиқ шаҳарлар.
1984 йилда ХХР ҳукумати қирғоқбўйи
шаҳарларини ―очиш‖ тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу шаҳарлар
қаторига қуйидагилар киритилди: Шанхай, Гуанчжоу, Вэньчжоу,
Циньхуандао, Циндао, Тяньцзинь, Ляньюньган, Яньтай, Наньтун, Далянь,
Нинбо, Фучжоу. Шанхай ва Бэйхай шаҳарларида махсус иқтисодий
зоналар тизимида фойдаланиладиган баъзи элементлар қўлланилди.
Масалан, маҳаллий ҳокимият органларига кенгроқ ҳуқуқлар бериш,
хорижий корхоналар билан иқтисодий муносабатлар ўрнатишда кўпроқ
имкониятлар бериш, ўзгарувчан ҳолатга мослашувчан сиѐсат олиб бориш,
хорижий инвестицияларга имтиѐзли шароитлар яратиш, мамлакат учун ўта
зарур бўлган етакчи технологияларни жорий этувчи иқтисодий ва техник
тараққиѐтни амалга оширувчи зоналарни яратиш.
Қирғоқбўйи очиқ зоналар.
1985 йилда Янцзи дарѐси дельтаси,
Марварид дарѐси дельтаси ва Сямынь, Чжанчжоу ва Цюаньчжоу
шаҳарлари ҳудудлари қўшилиб ташкил этилган зонадаги 59 та уезд ва
шаҳарлар қирғоқбўйи очиқ зоналари
1
рўйхатига киритилди. Кейинги
йилларда ҳукумат уч очиқ минтақаларнинг ҳудудларини кенгайтириб
бориб босқичма-босқич янги уезд ва шаҳарлар очиб борди. Қирғоқбўйи
районларини иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқ қуйидаги
ҳудудлар қирғоқбўйи очиқ иқтисодий зоналари қаторига қўшилди –
Ляодун яримороли, Шаньдун яримороли, Хэбэй провинциясидаги Бохай
кўрфази минтақаси ва Бэйбу кўрфазига туташган Гуанси провинциясидаги
140 та уезд ва шаҳарлар.
Чегараолди очиқ шаҳарлар. 1992 йилда қўшни мамлакатлар билан
иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, майда миллатлар яшайдиган
ҳудудлар иқтисодиѐтини жадал ривожлантириш ва ички районлар
иқтисодиѐтини очиш суръатларини ошириш мақсадида бир неча
чегараолди шаҳарлари очиқ деб эълон қилинди (Синьцзян провинциясида
Инин, Тачэн ва Болэ; Гуанси провинциясида Пинсян ва Дунсинь; Юньнань
провинциясида Аньдин (Wanding), Жуили ва Хэкоу уезди; Ички
Монголияда Эрэн-Хото). Уларга иқтисодий ҳамкорликнинг чегараолди
зоналарини ташкил этишга рухсат берилди.
Дарѐ бўйларидаги ва ички ҳудудлардаги провинция пойтахт
шаҳарларини “очиш”.
1992 йилда қирғоқбўйи ва чегаролди
шаҳарларидан сўнг учта ички чегараолди шаҳарлари (Урумчи, Синин ва
Куньмин), Янцзи дарѐси бўйидаги бешта шаҳарлар (Чунцин, Юэян, Ухань,
Цзюцзян ва Уху) ва 15 та провинция пойтахтлари (Сиань, Харбин, Хух-
Хото, Чанчунь, Хэфэй, Чэнду, Шицзячжуан, Наньчан, Тайюань,
1
Кондрашова Л.И., Ма Вэньцзэ. КНР: выбор региональных приоритетов // Проблемы
Дальнего Востока, 2005, №1. С.22
151
Чжэнчжоу, Гуйян, Чанша, Ланьчжоу, Иньчуань, Синин) ―очиқ‖ деб эълон
қилинди. 1993 ва 1994 йилларда Янцзи дарѐси бўйидаги яна 4 та шаҳар
―очиқ‖ деб эълон қилинди: Янцзы: Хуанши, Ичан, Аньшань и Фулинь
1
.
Албатта, Хитойда ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудларнинг
барча шаклларини Ўзбекистон амалиѐтида қўллаб бўлмайди. Лекин
уларнинг ўзаро муносабатлари, эркин иқтисодий ҳудуднинг марказий
ҳукумат билан муносабати, ташқи дунѐ билан муносабатларини ўрганиш
келажакда мамлакатимиздаги эркин иқтисодий ҳудудлар фаолиятини
ташкиллаштиришда муҳимдир.
КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ
ОМИЛЛАРИНИ КОМПЛЕКС ҲИСОБГА ОЛИШ МЕХАНИЗМИ
Муратов Хусниддин Ибадуллаевич, ТДИУ, мустақил тадқиқотчи
Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш хусусиятларини
кузатиб бориш аҳолини ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш
жараѐнининг бир қисми ҳисобланади ҳамда тармоқ ва ҳудудий хўжалик
тизимларида амалга оширилади.
Кадрлар ресурсларини такрор ишлаб чиқариш соҳасидаги чора-
тадбирлар билимли ва касбий тайѐрланган аҳолини иқтисодиѐтнинг тармоқ
ва ҳудудий тизимларига етказиб беради. Ҳудудий тизимлар кадрлар
ресурсларини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш учун
шароитлар яратади ҳамда ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий тизимларнинг
кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва фойдаланиш жараѐнига ҳам
бевосита, ҳам билвосита таъсир этади.
Ишчи кучи истеъмоли кадрлар ресурслари ҳажми ва ўзгариш
суръатига, уларнинг умумтаълим ва касбий тайѐргарлик даражасига,
саломатлик ҳолатига, тармоқлар, ҳудудлар ва ижтимоий-иқтисодий
тизимлар ўртасида тақсимланишига боғлиқ. Ўз навбатида, кадрлар
ресурсларидан фойдаланиш даражаси уларни шакллантириш ва
тақсимлашга тескари (қайтувчан) таъсир кўрсатади. Кадрлар салоҳиятини
инновацион ривожлантириш жараѐнида меҳнат қобилиятларининг янада
ривожланиши
рўй
беради,
кадрлар
салоҳиятидан
фойдаланиш
шароитларининг индивидуал эҳтиѐжлар бўйича мувофиқлиги аниқланади.
Бу мувофиқликнинг бузилиши тармоқлараро ва ҳудудий миграция ҳамда
кадрлар қўнимсизлигига олиб келади.
Сўнгги 25 йил давомида бозор ўзгаришлари таъсири остида иш билан
банд бўлганларнинг касбий таркиби жиддий ўзгарди. Ижтимоий-
1
Кондрашова Л.И., Ма Вэньцзэ. КНР: выбор региональных приоритетов // Проблемы
Дальнего Востока, 2005, №1. С.24