Место теневой экономики в развитии экономических систем

CC BY f
9-13
2
0
Поделиться
Муминов, Н. (2018). Место теневой экономики в развитии экономических систем. in Library, 18(1), 9–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/19522
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализировано значение и место теневой экономики в различных этапах цивилизации. Описан особенности теневой экономики в условиях любой общественной системы.

Похожие статьи


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 2

МУМИНОВ Нозим Гаффарович,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети Иқтисодиёт факультети

“Иқтисодиёт назарияси” кафедраси мудири,

иқтисод фанлари номзоди, доцент

ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ТАРАҚҚИЁТИДА

ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЎРНИ

УДК 330.342

МУМИНОВ Н.Г. ИҚТИСОДИЙ ТИЗИМЛАР ТАРАҚҚИЁТИДА ЯШИРИН

ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЎРНИ

Мақолада цивилизациянинг ҳар қанақа босқичида яширин иқтисодиётнинг аҳамияти ва ўрни

тадқиқ этилган. Ҳар қандай ижтимоий тизимда яширин иқтисодиётнинг хусусиятлари ёритиб берилган.

Таянч иборалар: яширин иқтисодиёт, тараққиёт, режали иқтисодиёт, норасмий фаолият.

МУМИНОВ Н.Г. МЕСТО ТЕНЕВОЙ ЭКОНОМИКИ В РАЗВИТИИ ЭКОНОМИЧЕСКИХ СИСТЕМ

В статье проанализировано значение и место теневой экономики в различных этапах цивилиза-

ции. Описан особенности теневой экономики в условиях любой общественной системы.

Ключевые слова: теневая экономика, развитие, плановая экономика, неофициальная деятельность.

MUMINOV N.G. THE LAND OF THE SHADOW ECONOMY IN THE DEVELOPMENT

OF ECONOMIC SYSTEMS

The article analyzes the significance and place of the shadow economy in different stages of civilization.

The features of the shadow economy in the conditions of any social system are described.

Keywords: shadow economy, development, planned economy, informal activity.

9

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 2

Деярли барча мамлакатларда яширин иқтисодиёт мавжуд

бўлиб, унинг улуши турли мамлакатларда турлича. Иқтисодчи-

мутахассисларнинг яширин иқтисодиётга муносабатлари ҳам

турличадир.

Баъзилар уни иқтисодий тараққиёт, давлат

иқтисодиёти бошқарувига салбий таъсир ўтказиш

ва жиноий фаолият юритилишининг негизини

ташкил қилишда тўлалигича айблаб, салбий

баҳоласа, иқтисодиётнинг янги йўналишларига

асос солувчи ва инновациялар авваламбор яши-

ринча, кейин эса расмий тараққий этишини эъти-

роф этувчи мутахассислар ҳам мавжуд.

Ўз фуқароларига маълум бир мажбуриятлар

юкловчи ва чекловлар ўрнатувчи давлат пайдо

бўлиши билан “ижтимоий келишув”ни

1

писанд

қилмайдиган шахсларнинг давлатдан ташқари

фаолияти – яширин иқтисодиёт вужудга келади.

Индустрлаштиришгача бўлган ривожланиш

шароитларида – осиёча ишлаб чиқариш усули

ҳукмрон жамиятларда – яширин иқтисодий фао-

лиятнинг ҳар учала тури

2

учрайди. “Сувда сузиб

юрган балиқ сув ичмоқдами ёки йўқми аниқлаш

қанчалик қийин бўлса, амалдорнинг давлат мул-

кини ўзлаштираётганини ҳам аниқлаш шунча-

лик қийиндир”

3

. Бундай фикрлар яна кўпгина

авлодларда Мисрдан Хитойгача бўлган ҳудудда

кенг тарқалган эди. Давлат бошқаруви илми

тўғрисидаги Шарқ трактатларида давлат чўнтаги

билан ўз чўнтагини адаштирадиган амалдорлар-

нинг рибохўрлиги (порахўрлиги) устидан арз-

лар жуда кўп учрайди. Хитой жамиятшунослик

фикрида юксак ёдгорлик ҳисобланган – “Янь те

лунь” (“Туз ва темир тўғрисида баҳс”) хўжалик

юритишнинг норасмий (“кулранг”) сектори

тўғрисидаги энг қадимги “стенограмма” (милод-

дан аввалги 81 йил) сифатида қабул қилиниши

мумкин: туз ва темирга давлат монополияси ушбу

ноёб маҳсулотларни оммавий равишда яшириб

1

  Ижтимоий келишув – бу жамиятда тинчлик,

барқарор ривожланишни таъминлашга эришиш ва

сақлашнинг оптимал усулидир. Томонлар ҳамкорлиги

шароитида эришилади, муносабатларни агрессив шак-

лларга трансформациялашуви олдини олади. Ижти-

моий келишувни кўпчиликни ижтимоий манфаатлар,

эҳтиёжларни кўзлашга қаратилган ишончи деб тушу-

ниш зарур.

2

  яширин иқтисодиётнинг уч секторга ажратиб

ўрганилади: “иккинчи иқтисодиёт” (“оқ ёқалилар”);

“кулранг иқтисодиёт” (“норасмий”); “қора” (“махфий”)

яширин иқтисодиёт.

3

  Артхашастра или Наука о политике: Перевод с сан-

скрита и издание подготовил В.И.Кальянов. М.,1993.

ишлаб чиқаришга олиб келди. “Қора” яширин

иқтисодиётга мисол қилиб папирусларда ёзилган

Қадимги Мисрдаги мақбараларни талон-тарож

қилувчилар фаолиятини келтириш мумкин.

Европанинг антик ва ўрта асрлари даврида

давлат ҳали жамият устидан оммавий назорат

ўрнатишга интилмаган эди, ва яширин иқтисодий

фаолият Шарқ мамлакатларидагига нисбатан кам

даражада ривожланган эди. Шундай бўлса ҳам,

бу даврда яширин иқтисодий фаолият тўғрисида

тасаввурга эга бўлинган. Масалан, Ғарбий Евро-

пада “кулранг” (норасмий) иқтисодий фаолият

цехларда қабул қилинган тартиб-қоидаларга,

имтиёзларга риоя қилмайдиган цехдан ташқари

фаолият кўринишида ривож топган. “Оқ ёқали”

яширин иқтисодиётга мисол бўлиб христиан

мамлакатларидаги судхўрликни келтириш мум-

кин. Диний ҳуқуқ билан фоиз эвазига ссуда

бериш тақиқланган бўлса ҳам бу билан этно-

конфессионал кичик гуруҳлар (биринчи навбатда,

яҳудийлар) дан ташқари оқсуяк ва черков фео-

даллари ҳам шуғулланганлар.

Жамиятни индустрлаштиришгача бўлган шаро-

итда индустрланган жамиятга трансформацияла-

шуви яширин тадбиркорлик фаолиятини барча

турларини кескин ривожланишига олиб келди.

Бозор иқтисодиёти ишлаб чиқаришининг илк

шакллари (масалан, тарқалиб кетган мануфак-

тура) легал цех ҳунармадчилигига нисбатан омма-

вий “маҳфий” оппозицияни намоён этади. XVI-

XVIII асрларда Ўрта ер ва Кариб денгизларида,

Ҳинд океанида денгиз қароқчилиги ривожланиб

денгиз маршрутларига жиддий таъсир кўрсатди.

Ҳокимиятчиликка асосланган барча мамлакатлар-

нинг давлат аппарати коррупция ва давлат мул-

кини талон-тарож қилишга дучор бўлди.

“Протестант этикаси” рақобатга ижозат

берувчи, лекин зўравонлик ва қонунбузарликни

инкор этувчи “ҳалол бизнес” шаклида бой-

лик ортидан қувишни бошлагандан сўнг бозор

иқтисодиёти мустаҳкам оёққа тура бошлади.

Янги даврда яширин бизнеснинг баъзи шакллари

қонунийлашиб борди (масалан, банк соҳаси) ва

энг жиноий шакллари билан (қароқчилик, кор-

рупция) кураш қатъийлашиб борди. “Классик”

бозор иқтисодиёти даврида яширин иқтисодиёт

10

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 2

бироз чекинсада, лекин бутунлай йўқ бўлиб кет-

мади. Масалан, XIX асрга қадар амал қилган сав-

дони чеклаш оддий товарларнинг оммавий кон-

трабандасини юзага келтирди; қуллар билан савдо

қилиш контрабандаси эса XIX аср ўрталарига

қадар равнақ топди. ХХ аср бошларидаги бозор

хўжалигини давлат томонидан тартибга солишни

кучайтирилиши замонавий типдаги уюшган жино-

ятчиликни шаклланишига олиб келди.

Яширин иқтисодиётнинг ривож топишининг

янги босқичи ХХ асрнинг ўрталаридан бошланди.

У хўжаликни глобал трансформациялашуви билан

боғлиқдир. Ривожланаётган мамлакатларда яши-

рин иқтисодий фаолиятни кенгайиб бориши шу

мамлакатларни замонавий индустриал мамлакат-

ларга ва жаҳон бозорига қўшилиб бориши билан

боғлиқдир. 1970-йиллардан бошлаб “социалистик”

мамлакатларнинг иқтисодиётларини криминалла-

шуви индустриал жамияти маъмурий бошқарув

моделининг бозор бошқаруви модели олдидаги

енгилиши натижасида юзага келди. Постсоциа-

листик мамлакатларда 1990-йиллардаги радикал

иқтисодий ислоҳотлар давомида “буюк криминал

инқилоби” бўлиб ўтди, ва яширин иқтисодий фао-

лиятнинг барча турлари кескин ривож топа бош-

лади. Яширин иқтисодиётнинг ўсиши постинду-

стриал жамиятга ўтаётган ривожланган мамлакат-

лар учун ҳам хосдир, уларда индивид эркинлигини

сифат жиҳатдан ўсиши характерлидир. Норасмий

бандлик ўсиши, “қўлларни боғлайдиган” давлат

чекловларини айланиб ўтишга интилиш, истеъ-

молчиларнинг “тақиқланган неъматлар”га инти-

лиши юқори даражада ривожланган жамиятларни

тизимли модернизациялашнинг қўшимча сама-

расидир.

Шундай қилиб, ҳар қандай ижтимоий-

иқтисодий тизимнинг ривожланиши (ибтидоий

жамоа тузумидан ташқари) албатта яширин

иқтисодий муносабатларни ривожини ҳам тақазо

этади. Шундай экан, бу муносабатлар тасодифий

эмас, балки формацион тараққиёт натижасида

қонуний юзага келгандир.

Яширин иқтисодиёт ижтимоий тараққиётни

жадаллаштирувчи омил сифатида.

Жамиятнинг

тараққиёти мунтазам равишда амалга оширилиб

келинаётган инновациялар билан боғлиқдир.

Инновациялар деганда кўпинча техник харак-

тердаги ихтиролар назарда тутилади, аслида

эса янги инситутлар (янги “ўйин қоидалари”)

ни ихтиро қилиниши ҳам техник ихтиролардан

кўра катта аҳамиятга эгадир. Масалан, акционер

жамиятларни “ихтироси” бозор иқтисодиётининг

тараққиётига буғ машинаси ихтиросидан кўра

катта аҳамиятга эга бўлган. Аммо институцио-

нал новаторлик доимо ҳар қандай жамиятда

кўпчиликни ташкил этувчи анъанавий меъёр-

лар тарафдорларининг қаршилигига дуч кела-

дилар. Қонунчилик меъёрлари кўпчиликнинг

хоҳишиларини акс эттиргани сабабли, янги “ўйин

қоидалари”ни пайдо бўлиши қонунчиликни бузи-

лиши билан амалга оширилади. Бинобарин,

институционал новаторлик ўзида албатта эски

расмий (қонуний) ва янги норасмий (ноқонуний)

амалиётларни рақобатини мужассамлаштиради.

Фридрих фон Хайек қайд этишича “...рақобат

тадқиқот жараёни сифатида жуда муҳим бўлиб,

рақобат вақтида тадқиқотчилар фойдаланилма-

ган имкониятларни қидиришади ва бошқа инсон-

ларга кўрсатишади”. Бу “рақобат, ихтиро жараёни

каби” ўзида албатта легал иқтисодиётни яширин

билан рақобатини ҳам мужассамлаштиради. Янги

қоидаларнинг норасмий характери уларни амалга

оширилишида қўшимча харажатларини юзага

келтирсада, унинг афзалликлари иқтисодиётга

каттароқ наф келтиради. Шу сабабдан эски расмий

ва янги норасмий ўйин қоидалари рақобатида

анъанавий тизим билан солиштирганда катта

афзалликларни таъминловчи янги қоидалар ғолиб

бўлади.

Яширин иқтисодиётнинг ушбу инновацион

роли тизимлараро силжишларда (бир иқтисодий

тизимдан иккинчисига ўтишда) яққолроқ акс

этади. Собиқ иттифоқнинг сўнгги ўн йиллигида

яширин иқтисодиётнинг жадал ривожланиши

бунинг яққол мисоли бўлиб хизмат қилиши мум-

кин.

1970-йилларда совет яширин иқтисодиётини

“кашф” этилиши хорижий советологлар томони-

дан “социалистик лагер” мамлакатларидаги мар-

казлаштирилган режа, тотал ҳисобот ва назо-

ратга асосланган мустақил хўжалик фаолия-

тини ўрганилиши билан боғлиқдир. Биринчи

тадқиқотчилар СССР иқтисодиётида амал

қилаётган механизмлар расмий эълон қилинган

ва совет матбуотида тарғиб этилаётган модел-

дан фарқ қилишини қайд этишган. Бу борада

Арон Каценелинбойгеннинг концепцияси жуда

қизиқарлидир. Унда тўлиқ режалаштирилади-

ган совет хўжалигида гўёки бозор муносабатла-

рини батафсил таснифланиши амалга оширилган.

Таклиф этилаётган ёндашувда яширин муносабат-

лар аномалия эмас, балки бозор алоқалари тизи-

11

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 2

мининг компонентларидан бири сифатида намоён

бўлган. Мақола муаллифи қуйидагича фикр бил-

дирган: “Совет тажрибаси, марксистик ёндашув-

дан фарқли ўлароқ, режали социалистик тизим

бозор элементларига муҳтожлигини кўрсатди.

СССРда мавжуд бўлган бозорларнинг бир қатор

турлари ҳақида тўхталиб ўтиш мумкин”.

Шундай қилиб, А. Каценелинбойген совет

иқтисодиётини расмий-режали муносабаталар-

нинг бозор (легал, яримлегал ва умуман нолегал)

муносабатлари билан ўзига хос синтези сифатида

ўрганишни тавсия этган. Бунинг натижасида совет

хўжалиги тизимининг яширин кўп-укладлилиги

масаласи кўтарилади. 1980-йилларда совето-

логлар СССРда тўлиқ режалаштириш ва мар-

каздан бошқариш пардаси ортида аралаш тип-

даги иқтисодий тизим яширинган деган фик-

рга келишган эди. Бунда норасмий ва назорат

остида бўлмаган ишлаб чиқариш расмий ишлаб

чиқаришдан кам бўлмаган аҳамиятга эга эди.

1960-1980 йилларда СССРда оддий товар

ва хизматларнинг яширин бозорини ривож-

ланиши “оддий совет одамига” бозор муноса-

батлари тўғрисида қуйидаги баъзи элементар

тушунчаларни берди: инсонлар ўртасида ўзаро

фойдали муносабатларни ўрнатиш керак – “сен

– менга, мен – сенга” тамойили асосида; пул –

буюк ўлчов воситаси; савдо-сотиқ танловга имко-

нияти бўлиши ва томонларнинг ўзаро розилиги

билан амалга оширилади. Совет тизимида ноле-

гал бозор муносабатлари иштирокчиси бўлиб

деярли барча инсонлар бўлганлиги, ҳамда яши-

рин бозор муносабатларининг оммавийлиги 1990

йиллардаги иқтисодиётни бозор модернизаци-

ялашуви жараёнини енгиллаштирди – кўпгина

бозор институтлари (масалан, воситачилик сав-

доси) бўш жойда эмас, балки шу структурани

яшириндан легалга трансформацияси ёрдамида

вужудга келди. Айнан совет яширин иқтисодиёти

(камсонли диссидентларнинг “чиқишлари” эмас)

маъмурий-буйруқбозлиқ иқтисодий тизимидан

бозор хўжалигига ўтишни тайёрлашда катта роль

ўйнади.

Яширин иқтисодиёт фақатгина тизимлараро

эмас, балки тизим ичидаги силжишларни ҳам

ташаббускоридир. Масалан, эркин рақобат капи-

тализмидан “монополистик” капитализмга ўтиш

АҚШда (бошқа мамлакатларда ҳам) очиқдан-

очиқ қонунни бузувчи “қароқчи-баронлар”нинг

(Джон Рокфеллер ёки Джон Морган каби) фао-

лияти билан боғлиқдир.

Яширин иқтисодиёт ижтимоий тараққиётга

тўсқинлик қилувчи омил сифатида.

Институци-

онал инновацияларни пайдо бўлиши учун яширин

иқтисодиёт ижобий таъсир кўрсатса, уни илдиз

отиши учун эса, аксинча, ҳавфлидир. Янги “ўйин

қоидалари” оммавий тус олиши учун, улар кри-

миналлик белгиларини йўқотишлари ва расмий

ҳаётда ва омма онгида ўрнашган бўлиши керак.

Аммо яширин иқтисодий фаолият “сояда яшаш”ни

енгиллаштирувчи кўпгина меъёрларни юзага

келтиради, лекин “соядан чиқишга” тўсқинлик

қилади. Шу сабабдан, собиқ норасмий “ўйин

қоидалари”ни легаллаштириш янги институцио-

нал амалиётни яширинлик “мероси”дан “тозалаш”

учун курашни бекор қилмайди.

Янги “ўйин қоидалари” нолегал статусга эга

бўлган вақтда, уларни иштирокчилари қонунни

(ёки бошқа умумқабул қилинган меъёрларни)

бузишга моҳирлик билан ёндашишлари зарур.

Аммо қонунга бундай бефарқ муносабат узоқ

муддат давом этиши мумкин эмас. Ҳар қанақа

ишбилармонлик маданияти Қонунни ҳурматлайди,

акс ҳолда бизнес “қоидасиз ўйин”га айланади ва

ўз-ўзидан емирилиб кетади. Шу сабабдан яши-

рин сектордаги муносабатларни легаллаштириш

қонунсизликни легаллаштиришни англатмайди.

Яширинлик “мероси”нинг бошқа элементи бу

- яширин сектор муносабатларида улар ривожла-

наётган ижтимоий-иқтисодий тузумнинг элемент-

лари мавжудлигидир. Яширин иқтисодий муноса-

батлар легаллашаётганда, бу элементлар жамоат

тараққиётига тўсқинлик қилувчи элементларга

айланади ва четга чиқарилиб ташланиши зарур.

Собиқ иттифоқнинг 1980-йилларидаги яширин

иқтисодиётни тадқиқ этувчи кўпчилик олимлар

унинг бозор характерига эга эканлигини таъкид-

лаган ҳолда, яширин иқтисодиёт субъектларини

келажакдаги “нормал” бозор муносабатлари-

нинг агентлари сифатида эътироф этилмаганини

қайд этишди. Л.Тимофеевнинг ёзишича “Бугунги

кунда аҳлоқшуносларни аввалги тузумда райком

секретари бўлганлар ҳозирги вақтда банклар ва

биржаларнинг президентлари бўлиб олишгани

хавотирга солмоқда. Улар хусусий мулк асосида

бўлса ҳам, ҳудди аввалгидек, мамлакатдаги барча

моддий бойликларини тасарруф этишади. Минг

афсуски, бозор қонунлари шуни тақазо этади”

1

.

Ушбу ҳолатни муқаррарлигини сиёсатчи Андра-

ник Мигранян ҳам таъкидлаган эди: “Ўғирланиши

1

  Тимофеев Л.М. Институциональная коррупция. М.,

2000. С.231.

12

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ


background image

ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ

2018, 2

1

1

Ўша ерда. С.232.

керак бўлган нарса тезроқ ўғирланиши зарур.

Бу ўғирликни тугатишни ягона усулидир”

1

. Аммо

табиий савол туғилади: “ўғри”нинг билим ва

кўникмаси ўғирланган буюм ва ресурсларни сама-

рали бошқаришга етармикан?

Замонавий тадбиркорлар кўпчилик ҳолатда

совет даврида яширин цехлар очиб иш юрит-

ганлар ёки “эски” хўжалик-партия элитаси

вакиллари ҳисобланишади. Улар куюнган ҳолда

ишлаб чиқаришларини такомиллаштиришга

ҳаракат қилишаётганлари йўқ. Улар бошқа

енгилроқ, камсарф, риск даражаси кам усулар-

дан фойдаланишмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракати

– Вебер бўйича “ҳалол даромад”га ва Шумпе-

тер бўйича ижодий ўзини намоён этишга инти-

лиш эмас, балки бу Маркс бўйича “барча инсо-

ний қонуниятларни поймол қилмоқ”ликдир.

Совет давридаги яширин “маъмурий бозор”

қатнашчилари ҳозирги вақтда нормал бозор

рақобатчилигининг душмалари сифатида фао-

лият юритишмоқда. Бундай нобозор ёки бозорга

қарши фаолият уларни аввал ҳам соғлом бозор

муносабатларига қўшилмаганликларидан дало-

лат беради.

Баъзи тадқиқотчилар совет иттифоқи даври-

даги яширин иқтисодиётда нолегал бозор сек-

тори мавжуд бўлган, одамларни хўжалик юри-

тишга тўсиқ бўлувчи маъмурий чекловлардан

озод этилса, мамлакатда бирданига иқтисодий

эркинлик иқтисодий тараққиётнинг сабаб-

чиси бўлади деган фикр билдирганлар. Аммо

иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг арала-

шуви катта аҳамиятга эга эканлиги эътиборга

олинмаган.

Совет хўжалик тизимида аслида битта эмас

балки иккита параллел яширин иқтисодиётлар

мавжуд эди – бозор (дефицит ва ноёб товар-

ларни нолегал ишлаб чиқариш) ва маъмурий-

буйруқбозлик (таниш-билишчилик эвазига

нолегал имтиёзларга эга бўлиш). Бу икки тизим,

моҳиятига кўра бир танганинг икки томонини акс

эттирар эди, чунки умумий қоида сифатида рол-

ларни алмашиш қабул қилинган эди. “Яширин цех”

юритувчиси ўз бизнеси билан фақатгина маҳаллий

(ёки ундан ҳам юқорироқ) раҳбариятнинг

хайриҳохлиги бўлганда шуғулланиши мумкин

эди. Бу ҳолатда кам харажатли ва юқори сифатли

маҳсулот ишлаб чиқариш қобилияти - “совға”

бериш қобилиятига нисбатан кам аҳамиятга эга

эди.

Икки томонлама фаолият юритиш бозор инсти-

тутларини пайдо бўлиб, шаклланиб боришида ҳам

ўз аксини кўрсатди. Яширин иқтисодий муноса-

батлар одамларни расмий ҳужжатларга нофор-

мал ёндашувга, инсон капиталини ривожлан-

тиришда малакани оширишга эмас “керакли”

одамлар билан муносабатлар ўрнатишга

ундади. Иқтисодий тизим тараққиётида яши-

рин иқтисодиёт функцияларини иккиёқламалиги

универсал қонуниятни юзага келтиради: яширин

иқтисодий муносабатлар институционал иннова-

цияларнинг йўналишларини белгилайди, аммо

уларни оммавий равишда жорий этилиши жара-

ёнида “орқага тортиш”ни бошлайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки,

иқтисодиётнинг хавфсизлиги нуқтаи назари-

дан яширин иқтисодиётга оид илмий ва амалий

тадқиқотларни мунтазам олиб бориш лозим.

Уни расмийлаштириш борасида кўпроқ маъму-

рий эмас, балки шундай иқтисодий механизм-

ларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш лозимки,

иқтисодиётнинг барча субъектлари учун

иқтисодиётнинг яширин қисмида эмас, балки

тўлиқ расмий фаолият юритиш каттароқ наф кел-

тирсин. Бу масала нафақат ўта мураккаб бўлиб,

барча МДҲ давлатлари учун ўта долзарб ҳамдир.

Адабиётлар рўйхати:

1. Латов Ю.В., Ковалев С.Н. Теневая экономика: Учебное пособие для вузов / под.ред.

д.п.н., д.ю.н., проф. В.Я. Кикотя; д.э.н., проф. Г.М. Казиахмедова. – М.: Норма, 2006.- 336 с.

2. Шестаков А.В. Теневая экономика: Учебное пособие.- М.: Издательский Дом «Дашков

и К°», 2000. – 152 с.

3. Артхашастра или Наука о политике: Перевод с санскрита и издание подготовил

В.И.Кальянов. М.,1993.

4. Тимофеев Л.М. Институциональная коррупция. М., 2000. С.231.

13

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ

Библиографические ссылки

Латов Ю.В., Ковалев С.Н. Теневая экономика: Учебное пособие для вузов / под.ред. д.п.н., д.ю.н., проф. В.Я. Кикотя; д.э.н., проф. Г.М. Казиахмедова. – М.: Норма, 2006.- 336 с.

Шестаков А.В. Теневая экономика: Учебное пособие.- М.: Издательский Дом «Дашков и К°», 2000. – 152 с.

Артхашастра или Наука о политике: Перевод с санскрита и издание подготовил В.И.Кальянов. М.,1993.

Тимофеев Л.М. Институциональная коррупция. М., 2000. С.231.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов