Повышение качества трудовых ресурсов как основной фактор развития человеческого капитала (опыт xxr)

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
198-205
3

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Муминов, Н., & Рахматов, И. (2018). Повышение качества трудовых ресурсов как основной фактор развития человеческого капитала (опыт xxr). in Library, 18(4), 198–205. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/20448
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Согласно аналитическим данным, тот факт, что Китай вышел на первое место в мире по количеству трудовых ресурсов, сегодня привлекает внимание экспертов и экономистов всего мира. Основная причина этого заключается в прогнозировании качества трудовых ресурсов Китая через 30, 50 и даже 100 лет и того, как этот потенциал Китая повлияет на развитие мировой экономики в будущем.


background image

198

сурсов. Особенно велика роль государства в двух самых важных
сферах человеческого капитала - в образовании и охране здоровья.

Методы экономической оценки эффективности инвестирования

в человеческий капитал используются на стадиях:

-принятия решения о целесообразности инвестирования именно

в человеческий капитал или об альтернативном использовании
средств;

-оценки эффективности капиталовложений в результате получения

фактической отдачи от инвестирования в человеческий капитал.

Оценивая человеческий капитал, можно отметить, что он проч-

но интегрирован в структуру современного производства и корре-
спондируется с другими факторами хозяйственного процесса. Со-
ответственно, инвестиции в человеческий капитал продуктивны
лишь тогда, когда они подкреплены размером инвестиций в совре-
менные технологии, организацию производства и коррекцию его
институциональных параметров.

Если такое подкрепление не обеспечено, человеческий капитал,

если он действительно сформировался в ходе инвестиционного
процесса, просто уходит из экономической системы туда, где он
находит адекватные условия для своего приложения. Поэтому си-
туация с инвестированием развития человеческого капитала в со-
временной мировой экономике не однозначна.

Литература

1.

Кроссет Б. Народонаселение мира в 2010 году / Фонд ООН в

области народонаселения. - 2011. - 124 с.

МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШ ИНСОН

КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ

ОМИЛИ СИФАТИДА (ХХР ТАЖРИБАСИ)

Муминов Н.Г. - и.ф.н., доцент,

Рахматов И.Х. – бакалавр

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Таҳлилий маълумотларга кўра бугунги кунда меҳнат ресурс-

ларнинг сони бўйича Хитой дунёда биринчи ўринни қўлга кирит-


background image

199

ганлиги бутун дунё мутахассис ва иқтисодчиларнинг эътиборини
ўзига жалб қилган. Унинг асосий сабаби Хитой бугунги кунда
бундай салоҳиятга эга ҳолатида 30, 50 ва қолаверса 100 йилдан сўнг
Хитойнинг меҳнат ресурсларининг сифати қандай даражада бўли-
шини башоратлаш ва Хитойнинг ушбу салоҳияти жаҳон иқти-
содиётининг истиқболда ривожланишига қандай таъсир кўрсатиши
бўйича жуда кўплаб баҳслар ва тахминлар билдирилмоқда.

Албатта, бугунги кунда аксарият мутахассислар томонидан

истиқболда иқтисодий ривожланиш жараёнлари таҳлил қилинади
ва унда бевосита демографик кўрсаткичларга таянилади, яъни
айнан инсон омили ва ресурслари барча иқтисодий ўзгаришларни
амалга оширади. Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
(БМТ)нинг мутахассислари томонидан ҳам деярли дунё бўйича
барча мамлакатларнинг истиқболда демографик кўрсаткичлари
таҳлили амалга ошириб келинмоқда ва улар ичида Хитойнинг
кўрсаткичлари ҳам таҳлил қилинган (1-расм).

1-расм. БМТнинг ўртача тахминларига кўра 2100 йилга

қадар Хитой аҳолисининг динамикаси (минг киши ҳисобида)[1]


1-расмда келтирилга маълумотларга кўра 2100 йилга қадар

мутахассислар томонидан Хитой аҳолисининг ўсиш тенденцияси
эмас балки аксинча пасайиб бориш тенденцияси тахмин қилин-
моқда. Бу ўзгаришлар бир қатор омиллар таъсирида рўй беради.
Улар қаторида Хитой ҳукумати томонидан фаол амалга ошириб
келинаётган “Битта оила – битта бола” сиёсати кўрсатилмоқда.
Бунинг сабаби шундаки, Хитой ҳукумати томонидан айнан ушбу
сиёсатнинг ўзгартирилмаслиги шундай оқибатга олиб келиши
мумкинлиги ва истиқболда шу каби кўрсаткичлар кутилиши мум-
кинлиги келтирилган [1].


background image

200

Албатта, аҳолининг ўсиш ёки пасайиб бориш тенденцияларидан

келиб чиққан холда истиқболда мамлакатнинг меҳнат ресурслари
бўйича тахминларни амалга ошириш имконияти вужудга келади,
шу жумладан меҳнат ресурларини сифатини ошириш борасида
чора-тадбирлар мажмуи ҳам шакллантирилади.

Шунингдек, ушбу БМТнинг мутахассислари томонидан ҳам

амалга оширилган демографик кўрсаткичлари асосида меҳнат
ресурсларининг ўсиб бориш ёки пасайиш тенденцияси кузатилган
ва тахмин қилинган. Тадқиқот ва тахминларга кўра мутахассис
қадарларни 2050 йилга динамикаси шакллантирилган (2-расм).

2-расмда келтирилган маълумотларга кўра, 2010 йилдан то 2050

йилга қадар Хитойнинг меҳнат қобилиятига эга бўлган аҳолининг,
яъни 15 ёшдан 59 ёшгача бўлган аҳоли инобатга олинган холда
таҳлил қилинган. Албатта, юқорида таъкидланганидек, меҳнат
ресурслари суръатининг ўсиши ёки пасайиши бевосита аҳолининг
сонига боғлиқ бўлади ва бу борада БМТнинг мутахассислари
томонидан ҳам айнан 1-расмда келтирилган маълумотларга таянган
холда 2050 йилга қадар Хитойда меҳнат ресурсларининг пасайиб
бориш тенденцияси ушбу мутахассислар томонидан тахмин
қилинган.

2-расм. БМТнинг ўртача тахминларига кўра 2050 йилга қадар

Хитойнинг меҳнатга қобилиятли аҳолисининг динамикаси

(15-59 ёшдагилар бўйича минг киши ҳисобида) [1]

Албатта, ушбу тахминларга таянган ҳолда таъкидлаш мум-

кинки, аҳолининг ўсиб бориш тенденциясига таянган ҳолда


background image

201

истиқболда меҳнат ресурслари сифатини ошириш бўйича давлат
томонидан тегишли истиқболли режалар амалга оширилиши
режалаштирилади. Ушбу борада меҳнат ресурсларининг истиқ-
болда тахмин қилиниши ҳам мазкур режанинг шакллантирилишига
бевосита хизмат қилиши лозим.

Хитой мутахассислари томонидан билдирилган фикрларга кўра

Хитойнинг меҳнат бозори ва меҳнат ресурсларининг сифат
кўрсаткичини жадал яхшилаш учун бир қатор йўналишларнинг
ривожланишига жиддий эътибор қаратиш лозимлиги таъкидлаб
ўтилди ва улар қуйидагиларда ўз аксини топган, жумладан:

- урбанизация жараёнларини тезлаштириш;
- ижтимоий кафолатлар тизимини ривожлантиришни такомил-

лаштириш;

- доимий турар жойга рўйхатга ўтказиш тизими такомил-

лаштириш;

- таълим тизимини ислоҳатларини доимо амалга ошириш;
- пенсия ёши бўйича амалга оширилаётган ислохатлар;
- Хитойнинг ЖСТга аъзо бўлганидан сўнг, меҳнат ресурс-

ларининг сифатини ошириш борасидаги ислоҳатлар.

1. Урбанизация жараёнларини тезлаштириш.

Меҳнат ресурсларининг сифатига таъсир қилаётган урбанизация

жараёнларининг жуда секин ривожланаётганлиги [2]. Бунда асосан
шаҳар шароитларига аксарият қишлоқлардан шаҳарларга кўчиб
ўтган меҳнат ресурсларининг бўлган талабининг юқорилиги билан
изоҳланиши мумкин.

2. Ижтимоий кафолатлар тизимини такомиллаштириш.

Бу борада мутахассислар ҳам ўз салбий фикрларини

билдирмоқдалар. Уларнинг эътирозларига кўра, Хитойда ҳанузгача
ижтимоий кафолатлар тизими яхши ривожланмаган алоҳида
таъкидланган. Бу борада ижтимоий муҳофаза қилиш асосан шаҳар
аҳолисига қаратилган бўлиб, қишлоқ аҳолисига деярли жорий
қилинмаган [2].

3. Доимий турар жойга рўйхатга ўтказиш тизими тако-

миллаштириш.

Бунда шаҳарда доимий ва вақтинчалик рўйхатга

қўйиш масалалари кўтарилган. Яъни бугунги кунда қишлоқ меҳнат
ресурсларининг шаҳарга иш қидириб ўтиши ва бунинг мунтазам
равишда тинимсиз ўсиб бориши тенденцияси мавжуд бўлиб
ҳукумат томонида ушбу омилларга кам эътибор берилаётганлиги
таъқидланган [2].


background image

202

4. Таълим тизими ислоҳатларини доимо амалга ошириш.

Таълим ресурсларининг номутаносиб тақсимланганлиги ҳам бир
омил сифатида кўрилмоқда, жумладан, қишлоқ ҳудудларига
нисбатан шаҳар ҳудудларида таълим муассасаларининг сони
юқорилиги ҳам таъсир кўрсатаётганлиги. Бу борада шаҳарда
таълим бераётган ўқитувчилар ва қишлоқ таълим муассасаларида
таълим бераётган ўқитувчиларнинг ойлик маошларида ҳам катта
тафовутлар борлиги алоҳида таъкидланмоқда [2].

Умуман олганда мавжуд кўрсаткичларни таҳлил қиладиган

бўлсак, 2013-2014 йиллар ичида таълим тизимига давлатнинг
харажатлари ЯИМнинг 4,3 фоизини ташкил қилганлигини гувоҳи
бўламиз. Бу кўрсаткич эса, аксарият ривожланган давлатлар
кўрсаткичи қаторидаги кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек,
мутахассислар томонидан ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ
муаммони кўрадиган бўлсак ҳам 2013 йилда Хитойда ЯИМнинг 5,6
фоизи ажратилганлигининг гувоҳи бўламиз (1-жадвал). Албатта
ушбу кўрсаткичлар Хитойнинг иқтисодий кўрсаткичлари учун
жуда катта сон кўрсаткичларида кўриниши мумкин, ҳаттоки кўп
иқтисодиёти ривожланаётган давлатларда бундай кўрсаткичлар ҳам
кузатилмайди. Ўз навбатида Джини коэффициенти ҳам 0,469ни
ташкил этгани жуда ёмон кўрсаткич эмаслигидан далолат беради.

1-жадвал

Хитойнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлари

[3;С.11-12]

Йиллар

Кўрсаткичлар

Аҳоли жон бошига ЯИМ
(жорий нархлар/ млрд. АҚШ доллари)

2014

7595

Таълим соҳасига давлатнинг харажатлари
(ЯИМга нисбатан %)

2013

4,3

Соғлиқни сақлаш соҳасига давлат
харажатлари (ЯИМга нисбатан %)

2013

5,6

Джинни коэффициенти

2014

0,469


Таълим тизимида мавжуд муаммоларнинг кўтарилганлиги табий

равишда унинг битирувчиларининг таълимдан кейинги даврда иш
билан таъминланганлик суръатларини назорати ҳам муҳим
ҳисобланади. Ушбу муаммо деярли барча ривожланган ва айниқса
ривожланиб бораётган давлатларда мавжуддир, шу жумладан,
Хитойда ҳам.


background image

203

Таҳлилларга кўра ушбу муаммо Хитойнинг олий таълимида

амалга оширилган ислоҳатлардан сўнг юзага келган. Бунда, олий
маълумотга эга бўлиш имкониятлари кенг очиб берилганликда.
Масалан, олий ўқув юртларига 2002 йилда 15 фоиз талаба ёшидаги
ёшлар ўқишга киришган бўлишса, 2004 йилда уларнинг кўрсаткичи
19 фоизни ташкил этган, 2007 йилга келиб уларнинг сони 23 фоиз
ва 2009 йилда 24,2 фоизни ташкил этган, яъни ушбу йили жами 20
млн. ёшлар олий ўқув юртларига киришган. Бу кўрсаткич дунё
бўйича бошқа давлатларга нисбатан энг юқори кўрсаткич экан-
лигини кўрсатади. Бунинг натижасида мутахассисларнинг
хулосаларига кўра Хитойнинг меҳнат бозори жуда катта ҳажмдаги
меҳнат ресурслари оқимига дуч келган. Ўз навбатида бунга
мутаносиб равишда Хитойнинг меҳнат бозори ушбу меҳнат ресурс-
ларини тўлиқ янги иш ўринлари билан таъминлаш имкониятига эга
бўлишмаган.

Муаммонинг яна бири шундаки, ёшлар олий ўқув юртларини

тамомлагандан сўнг ўзларининг соҳалари бўйича ишлашлари лозим
бўлган бўлса, амалда бунинг акси юзага келган, яъни улар ишлаши
лозим бўлган корхоналарда бўш иш ўринлари мавжуд бўлмаган.

5. Пенсия ёши бўйича амалга оширилаётган ислоҳатлар.

ХХ аср ўрталаридан илк бора, яъни 1950 йиллардан бери, Хитой

хукумати томонидан пенсия ёшини кўтариш тўғрисида чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда, бунинг сабабларидан бири шун-
даки, иқтисодий фаол аҳолининг сони камайишини қисқартиришга
қаратилгандир. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, яъни
Хитойнинг меҳнат ресурслари ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазири-
нинг ўринбосари Ху Сяои, ушбу ҳолат аста-секинлик билан, яъни
босқичма-босқич амалга оширилади. Бугунги кунда пенсия
муддати аёллар учун 50 ёшдан бошланади, эркакларнинг асосий
қисми учун 60 ёшдан бошланади ва бу ҳолатда ўртача яшаш даври
77-72 ёшни ташкил этмоқда.

Вазирликнинг таклифига кўра 2016 йилнинг иккинчи ярмидан

ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бошланиши режа-
лаштирилган ва уларнинг тахминларига кўра 2045 йилга келиб 65
ёшгача етказиш мўлжалланган. Шунингдек, тадқиқотларга кўра
ушбу чора-тадбирлар 93% аҳолига жуда ёқмаган ва қаршиликлар
билан қабул қилинган.

Шунингдек, Блумберг агентлигининг хабар беришича, хукумат

томонидан ушбу чора-тадбирлар жадаллаштирилиши режалаш-


background image

204

тирилмоқда ва 2020 йилга келиб аёллар 55 ёшдан ва эркаклар 65
ёшдан пенсияга чиқишлари режалаштирилган. Айнан ушбу чора-
тадбирлар ҳисобига меҳнатга лаёқатли аҳолининг қисқариши
олдини олиниш мумкин.

Пенсия ёшини ошириш бўйича яна бир гуруҳ мутахассис-

ларнинг фикрларига кўра бу энг мақбул йўл ҳисобланади, чунки
туғилишни қисқартиришга нисбатан пенсия ёшини кўпайтириш
афзалроқ сабаби биринчиси меҳнат бозорига бевосита таъсир
кўрсатади .

Сўнгги йилларда Хитойда меҳнат ресурсларнинг сифатини

оширишга катта эътиборлар қаратилмоқда. Ушбу ҳолатда асосий
ривожланиш инсон ва инсоннинг эҳтиёжлари, талаблари ва аниқ
қизиқишлари намоён бўлмоқда. Маълумки, Хитойнинг энг катта
меҳнат ресурслари уни жаҳон меҳнат бозорида пешқадамга
айлантирган ва шу билан бирга мамлакатнинг демографик ҳолати
ҳар доим биринчи масалалар қаторида бўлиб келган.

Аммо меҳнат ресурсларининг сифати ва меҳнат ресурслардан

оқилона фойдаланиш кўрсаткичлари доимо паст бўлиб келган.
Масалан, мутахассисларнинг фикрига кўра катта ёшдагилар ора-
сида саводсизлик даражаси 19%ни ташкил этган бўлса, талаба-
ларнинг улуши 6%ни ташкил этган. Шунинг учун Япония, Жану-
бий Корея мамлакатларига нисбатан меҳнат ресурсларининг
сифати нисбатан паст кўрсаткични ташкил этган. Албатта ушбу
ҳолат нафақат иқтисодиётнинг ривожланишига тўсқинлик қилган,
балки, самарасиз меҳнат ресурсларини кўрсаткичини ўсишига олиб
келган таркибий ўзгаришларга хам таъсир қилиниши ва натижада
ишсизликнинг ошишига олиб келади.

6. Хитойнинг ЖСТга аъзо бўлганидан сўнг, меҳнат ресурс-

ларининг сифатини ошириш борасидаги ислоҳатлар.

Мутахассисларнинг эътирофларига кўра, Хитойнинг ЖСТга

аъзо бўлганидан сўнг меҳнат ресурсларида ижобий сифат
ўзгаришлар ҳам кузатилган. Лекин шунга қарамасдан сифатли
меҳнат ресурсларини жалб қилиш бўйича ҳам тўлиқ ечимини
топмаган масалалар ва қийинчиликлар ҳам мавжуд. Ҳали хануз
малакасиз меҳнат ресурсларининг аксарият қисми қишлоқ
ҳудудларида жойлашган. Масаланинг ижобий жиҳатлари шундан
иборатки, корхоналар ўртасида сифатли меҳнат ресурсларини ишга
жалб қилиш бўйича рақобатнинг кучайганлиги кузатилади ва
айниқса замонавий компъютер технологияларидан фойдаланиш


background image

205

имкониятига эга бўлган ходимларга талаб юқори даражада ва бунга
мос равишда, мутахассисларнинг таъкидлашларича компъютер
технологияларини биладиган ходимларнинг маошлари икки ва уч
баробат миқдорида ошганлиги кузатилади.

Шу билан бирга мутахассисларнинг эътирофларига кўра,

Хитойнинг ЖСТга аъзо бўлганидан сўнг сифатли меҳнат ресурс-
ларининг бошқа юртлардан қайтиб келиш ва уларни жалб қилиш
тенденцияси кузатилмоқда. Шунингдек юқори технологик
тармоқларига бўлган инвестиция оқимлари ортиб бориши кузатил-
моқда ва ўз навбатида компаниялар ҳам сифатли меҳнат
ресурсларини сақлаб қолиш ва уларни рағбатлантириш масалалари
кенг кўриб чиқилмоқда. Шунингдек компаниялар томонидан ишчи-
ларнинг соғлиғини сақлаш ва уларнинг меҳнат хавфсизликларига
ҳам катта эътибор қаратмоқдалар. Бу эса Хитойнинг аксарият
корхоналарида корпоратив маданиятнинг тобора ривожлана-
ётганлигидан далолат бермоқда.

Адабиётлар

1.

Коротаева А.В., Исаев Л.М. К прогнозированию динамики

трудовых ресурсов КНР // Аналитический материал. 2013 г. С. 353.
(Анализировано на основе UNPopulationDivision 2013.

2.

Чу Яньхун. Особенности и противоречия развития трудовых

ресурсов в Китае // Наука. 2012. С. 66-67.

3.

БРИКС. Совместная статистическая публикация. 2015;

Бразилия, Россия, Индия, Китай, ЮАР/Росстат. –М.: ИИЦ. 2015.
С.20.


ИНСОН КАПИТАЛИНИНГ ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИНИ

БАҲОЛАШ УСЛУБИ

Кариева Л.С., катта ўқитувчи

Абдусаматов И., Абдусаматов У., бакалавр

Тошкент давлат техника университети

Инсон иқтисодий субъект сифатида икки қобилиятга эга ҳисоб-

ланади: инсоннинг меҳнат қобилияти ва инсоннинг тадбиркорлик

Библиографические ссылки

Коротаева А.В., Исаев Л.М. К прогнозированию динамики трудовых ресурсов КНР // Аналитический материал. 2013 г. С. 353. (Анализировано на основе UNPopulationDivision 2013.

Чу Яньхун. Особенности и противоречия развития трудовых ресурсов в Китае // Наука. 2012. С. 66-67.

БРИКС. Совместная статистическая публикация. 2015; Бразилия, Россия, Индия, Китай, ЮАР/Росстат. –М.: ИИЦ. 2015. С.20.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов