На пути к инновационной эффективности в медицинском образовании

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
76-81
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Буранова, Д. (2023). На пути к инновационной эффективности в медицинском образовании. in Library, 18(4), 76–81. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/20952
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Постановлением Президента Республики Узбекистан PQ-3775 «О дополнительных мерах по повышению качества образования в высших учебных заведениях и обеспечению их активного участия в реализуемых в стране комплексных реформах» принято 5 июня текущего года. новая почва для Комплексность этого решения позволяет полностью обновить систему высшего образования.

Похожие статьи


background image

Ма

териа

лы на

учно-практиче

ск

ой к

онференции Т

ашк

ент

ск

ог

о

пе

диа

триче

ск

ог

о ме

дицинск

ог

о инстит

ут

а

76

Бабарахимова С.Б., АбдуллаеваВ.К.

ХУЛҚ-АТВОР БУЗИЛИШЛАРИ БОР ЎСМИР-ҚИЗЛАРНИНГ АУТОАГРЕССИВ

ҲАРАКАТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Калит сўзлар:

ўсмирлар, аутоагрессив ҳулқ-атвор, дромомания синдроми, хулқ-атвор

бузилишлари

Ўсмирларда кузатиладиган аутоагрессив

хулқ-атвор турлари орасида интраперсонал

зиддиятлар натижасида ҳамда ҳулқ-атвор

бузилиши ва стресс билан боғлиқ намойиш-

кор-шантаж суицидал хулқ-атвор кўпроқ уч-

райди. Ўсмирлардаги аутодеструктив ҳара-

катларнинг клиник хусусиятларини ўрганиш

ўсмирлар орасида суицидал ҳаракатлар хав-

фини аниқлашга ёрдам беради. Ўсмирларда

аутодеструктив харакатларнинг клиник хусу-

сиятларини ўрганиш аҳоли орасида суицидал

тайёгарлик хавф гуруҳларини аниқлаш имко-

нини беради.

Babarahimova S.B., AbdullaevaV.K.

PECULARITES OF AUTOAGGRESSIVE BEHAVIOR OF ADOLESCENT GIRLS WITH

BEHAVIORAL DISORDERS

Key words:

adolescents, autoaggressive behavior, escapes and vagrancy syndrome, behavioral

disorders

The study of autoaggressive behavior

determined that adolescents were often observed

with demonstrative-blackmail suicidal behavior,

being formed as a result of intrapersonal conflicts

and main problem of behavioral and stress-

related disorders. The study clinical features

of autodestructive actions in adolescents with

behavioral disorders allowed to identify the

risk groups on suicidal readiness among that

contingent of population.

Буранова Д.

ТИББИЙ ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН САМАРАДОРЛИК САРИ

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

Жорий йилнинг 5 июнида қабул қилин-

ган Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Олий таълим муассасаларида таълим

сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда

амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳот-

ларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ

– 3775 сонли Қарори мамлакатимизда Олий

таълимни янги сифат даражасига олиб чиқиш

учун янгича замин яратди. Бу Қарорнинг ҳар

томонлама асосланганлиги Олий таълим тизи-

мини мутлақо янгилаш имконини беради.

Мазкур Қарор Республикамиздаги барча

Олий таълим муассасалари учун, хусусан Соғ-

лиқни Сақлаш вазирлиги тасарруфидаги Олий

таълим даргоҳлари учун дастуриламал ҳисо-

бланади. Ундаги ҳар бир банд, барча бўғин

ва параграф Олий таълим тизимида хизмат

қилаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар,

институт ходимларининг фаолиятини тубдан

ўзгартиришга хизмат қилади.

Қарорда кўрсатиб ўтилган муаммолар

таълим сифатини оширишга, соҳага ижтимо-

ий - иқтисодий ўзгаришлар киритишга, олий

таълим муассасасида кенг қамровли ишлар-

ни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган

эди. Фикримизни тасдиқлаш учун Қарорнинг

учинчи бандига мурожаат қиламиз:

“2018/2019 ўқув йилидан бошлаб таянч

(етакчи) олий таълим муассасалари томонидан

тегишли таълим йўналишлари ва мутахассис-

ликлари бўйича ўқув режалари ва дастурла-

рини кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжла-

ридан келиб чиқиб, мустақил равишда ишлаб

чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан кели-

шилган ҳолда тасдиқлаш тартиби жорий этил-

син”.

Эндиликда кадрларни ижодий фикрлов-

чи мутахассис сифатида тайёрлаш, касбнинг,

соҳанинг ўзига хосликларига эътибор бериш

имконияти пайдо бўлди. Истиқболда олий

маълумотли мутахассис иш қидирмайди. Ак-

синча, иш берувчи ташкилот, корхона, муасса-

са ўз мутахассисини ўзи ҳоҳлагандай тайёр-

лаб олади, унинг диплом олишини кутади, энг


background image

77

Ма

териа

лы на

учно-практиче

ск

ой к

онференции Т

ашк

ент

ск

ог

о

пе

диа

триче

ск

ог

о ме

дицинск

ог

о инстит

ут

а

мақбул шартлар асосида ишга қабул қилади.

Самара ҳам кутилгандек бўлади. Зеро Қарор

ана шундай муҳим ўзгаришлар қилиш учун

қабул қилинган. Корхонанинг яхши мутахас-

сисни қидириши, ўқитиши, ундан самарали

фойдаланиши – давр талаби. Бу – Олий таълим

муассасаси заҳматкаш олимларининг, талаб-

чан профессор-ўқитувчиларининг, “Устоз-шо-

гирд” тизимининг реал истиқболидир.

3775 - сонли Президент Қарори соҳамиз-

нинг барча муаммоларини эркин ҳал этиш,

илмий изланишлар олиб бориш, чет эл тажри-

басини ўрганиш имконини яратади. Ўрни кел-

ганда таъкидлаш жоизки, ҳозирда институти-

миз дунёнинг бир қатор мамлакатлари билан

илмий ва амалий ҳамкорликни олиб бормоқда.

Жумладан, ҳозирда олийгоҳда ҳалқаро тажри-

ба алмашиниш ва хорижлик мутахассисларни

жалб қилиш борасида изчил фаолият олиб

борилиб, ТошПТИ ҳузурида хорижий экс-

пертлар билан ҳамкорликда конференциялар,

семинарлар, мастер-класслар ва бошқа турда-

ги тадбирлар ташкил этиб борилмоқда, бунда

АҚШ, Европа, Россия давлатларидан тиббиёт

соҳасидаги олим ва мутахассислар билан хам-

корлик ижобий йўлга қўйилган.

Шунингдек, институт докторант ва хо-

димлари билан бир қаторда бакалаврият ва

магистратура талабалари ҳамда клиник орди-

наторлари ҳам халқаро малака ошириш учун

хорижий мамлакатларнинг тиббий олийгоҳла-

ри ва муассасаларига мунтазам равишда ста-

жировка ва малака оширишга жалб этилиб,

йилдан йилга бу кўрсаткичлар ошиб бормоқда.

Олийгоҳда ҳорижлик талабаларнинг сони

ҳам кўпайиб бормоқда. Жумладан, 2017-2018

ўқув йилида институтда 22 та хорижлик та-

лаба таҳсил олган бўлса, 2018-2019 ўқув йи-

лининг бошига келиб уларнинг сони 37 тага

кўпайди. Бугунги кунда Россия, Қозоғистон,

Тожикистон, Туркманистон, Жанубий Корея,

Израиль, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар-

дан келган бакалаврият ва магистратура тала-

балари ҳамда клиник ординаторлар ўзининг

билими, салоҳияти, интилиши ва меҳнати би-

лан институтимизнинг фаол талабалари қато-

ридан ўрин олмоқда.

Мазкур йўналишдаги фаолиятни янада

кенгайтириш, ҳорижда тегишли тайёргарлик-

дан ўтиб келган институт ходимларини, шу-

нингдек хорижлик мутахассисларнинг ўқув

машғулотларини олиб бориш жараёнига кенг

жалб қилишни янада кенгайтириш, машғулот-

ларни ривожланган давлатлар олий таълим

муассасаларида бугунги кунда фойдаланила-

ётган замонавий ўқув адабиётлари асосида

ўқитилишини фаоллаштириш институтнинг

долзарб вазифаларидан бири.

Фан, техника тараққиёти ва ютуқлари асо-

сида таълим тизимини ислоҳ қилишда давр

синовларидан ўтган илғор тажрибаларни ўр-

ганиш ҳамда миллий ва умуминсоний қадри-

ятларни эътиборга олган ҳолда уларнинг жо-

рий этилишини таъминлаш рақобатбардош

кадрлар тайёрлашнинг муҳим омили санала-

ди. Тиббиёт соҳаси учун мутахассис кадрлар-

ни тайёрлаш ўзига хос долзарб жараён бўлиб,

таълим тизимининг сифатли кўрсаткичларига

эришиш йўлида таълим берувчининг фаолли-

ги, ўз касби ва соҳасига садоқат, улкан салоҳи-

ят ва замон билан ҳамнафаслик каби кўрсат-

кичларни талаб қилади.

Тиббиёт олий таълим муассасаларидаги

фаолият, республикадаги барча таълим муас-

сасалари каби, таълим жараёнининг глобалла-

шуви ҳамда жаҳон андозаларига асосланган

инновацион усулларни тадбиқ этишни тақо-

зо этади. Бунда фаолиятни ташкиллаштириш

замонавий технологиялар ва услубларни қўл-

лаган ҳолда ташкилий бошқарув тизимининг

ўзига хос туридир. Унга кўра, чет тилларини

ўзлаштириш ўқув-услубий ва илмий фаолият-

нинг маълум йўналишларида белгиланади.

Ўқитувчиларнинг чет тиллари бўйича би-

лим ва кўникмаларини тартибга солувчи да-

стурлар ва бошқа норматив ҳужжатлардан ке-

либ чиққан ҳолда, ОТМ педагог кадрларининг

инглиз тили бўйича саводхонлиги даражасини

белгилаш бугунги кунда Европа Кенгашининг

“Чет тилини эгаллаш умумевропа компетен-

циялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш” тўғри-

сидаги умумэътироф этилган халқаро меъёр-

лари (CEFR – Common European Framework

of Reference) талаблари асосида ўтказилиши

мақсадга мувофиқдир. Унда белгиланган чет

тилини билиш даражасининг тўртта кўрсат-

кичи, яъни тинглаб тушуниш, оғзаки мулоқот,

ўқиш вафикрни ёзма баён этиш доирасида тил

эгаллашга қўйиладиган талаблар ва мезонлар

ўз ифодасини топган.

Шу билан бирга, English for Specific

Purpose (ESP) - махсус йўналишларда қўлла-

нилишни тақозо этувчи инглиз тилидастури

алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бунда турли фан

соҳалари, мутахассисликлар, йўналишлар-

да қўлланилувчи инглиз тили, яъни касбга


background image

Ма

териа

лы на

учно-практиче

ск

ой к

онференции Т

ашк

ент

ск

ог

о

пе

диа

триче

ск

ог

о ме

дицинск

ог

о инстит

ут

а

78

йўналтирилган инглиз тили айни муддаодир.

Таълим соҳасида ESP дастури мутахассисли-

ги чет тили бўлмаган педагог кадрлар учун

мўлжалланган бўлиб, унинг мақсади чет тил-

ларини ўзлаштиришда тил структурасининг

грамматик жиҳатларига эмас, балки тилнинг

ўзига, мутахассислик ва касб нуқтаи назари-

дан келиб чиққан ҳолда ўзлаштирилишига эъ-

тиборни қаратади.

Чет тилларини ўзлаштиришга қаратилган

мазкур ёндошув тиббиёт олий таълим муасса-

салари учун айни муддао бўлиб, турли соҳа ва-

киллари учун ўз касбий маҳоратларини янада

такомиллаштиришда чет тилларидан унумли

фойдаланишлари учун самарали ҳисобланади.

ТошПТИ Чет тиллар, педагогика ва пси-

хология кафедрасида фаолият ўқув-услубий,

илмий, маънавий йўналишларда тегишли

меъёрий ҳужжатлар ва бугунги кун таълим ти-

зимининг талаблари асосида амалга ошириб

келинмоқда. Замонавий ўқитишнинг илғор ус-

лубларидан фойдаланган ҳолда ўқитилаётган

“тиббиётда хорижий тил” фани бакалаврият

ва магистратура йўналишида таҳсил олувчи

талабалар учун бугунги кун стандарт ва тала-

блари асосида олиб борилмоқда. Машғулот-

лар давомида интерфаол усуллар, инновацион

технологиялар, ахборот коммуникация воси-

талари ҳамда мультимедиа таълим ресурсла-

ридан кенг фойдаланилмоқда.

Кафедрада замонавий таълим технология-

лардан самарали фойдаланиш ҳам яхши йўлга

қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Вазир-

лар Маҳкамасининг 27.05.2013 йил 143-сонли

“2013 - 2016 йилларда таълим муассасалари-

нинг чет тиллари кабинетларини замонавий

ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник

воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш

(қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чо-

ра-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига му-

вофиқ кафедрада чет тилларини ўқитиш хо-

налари замонавий ахборот-коммуникация ва

ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари

билан жиҳозланган. Шунингдек, кафедрада

амалий машғулотлар олиб боришда фойдала-

ниш учун 5 компьютер синфи (65 та компью-

тер, 5 та саббуфер, 5 та проектор, 5 та махсус

доска), 2 видео синфи ва 7 та мультимедиа

синфи мавжуд.


background image

79

Ма

териа

лы на

учно-практиче

ск

ой к

онференции Т

ашк

ент

ск

ог

о

пе

диа

триче

ск

ог

о ме

дицинск

ог

о инстит

ут

а

Чет тилларини ўрганишда мулоқот муҳи-

тини такомиллаштириш мақсадида талабалар

учун клуб ва тўгараклар шаклида қўшимча

чора-тадбирлар ташкил этилган. Жумладан,

кафедра қошида “Conversation Club” инглиз

тили тўгараги фаолият кўрсатиб, иқтидорли

ва чет тилларини мукаммал эгалловчи талаба-

лар билан қатор тадбирлар ўтказилади.

Шу билан бирга, кафедрада институт педа-

гог ходимларини инглиз тилига ўқитиш ҳам

йўлга қўйилган бўлиб, мазкур фаолият мута-

хассис кафедралар учун ихтиёрий равишда,

тегишли модуллар босқичларида ихтисослик

йўналиши, малака даражаси ва касбий эҳтиё-

жи каби хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда

кенгайтирилиб борилади.

Машғулотлар тренинг шаклида амалга

оширилиб, улардан кўзда тутилган асосий

мақсад – тиббиёт соҳаси учун инглиз тили-

ни ўзлаштиришнинг “Listening”, “Speaking”,

“Reading”, “Writing” компетенциялари бўйича

билимларини такомиллаштиришдан иборат.

Тингловчиларнинг чет тилларини мукам-

мал ўзлаштиришини таъминлаш учун замо-

навий самарали услублар, кенг интерфаол

машғулотлар, АКТ воситалари, инновацион

технологиялардан унумли фойдаланиш орқа-

ли чет тилларига ўқитиш машғулотлари сўн-

гида кафедрада оғзаки ва ёзма баҳолаш тизи-

ми жорий этилган. Малака ошириш якунида

профессор-ўқитувчиларнинг чет тиллари бўй-

ича билим даражаси CEFR тизимининг теги-

шли даражаларини эгаллашига қаратилган.

ТошПТИ ўқув жараёнида чет тилларни

кенг қўллаш ва янада такомиллаштириш бора-

сида амалга оширилаётган фаолият доирасида

ютуқлар билан бир қаторда қуйидаги долзарб

масалаларни ечиш бугунги кунда алоҳида аҳа-

мият касб этмоқда:

Талабаларни ўқитишда сифат кўр-

саткичларига эътибор берган ҳолда, “касбга

йўналтирилган инглиз тили” соҳасига оид

коммуникатив компетенция ҳосил қилишдаги

муаммолар ҳамда янги адабиётлар яратишга

эҳтиёж муаммоси.

ТошПТИ мутахассислик кафедралари

профессор-ўқитувчиларининг чет тиллари са-

водхонлигини ошириш бўйича камчиликлар;

Чет тили, педагогика ва психология кафедраси

қошидаги курслар фаолиятида мавжуд муам-

молар юзасидан талабнинг сустлиги.

Узоқ ҳорижий давлатларга малака

оширишга жалб этилаётган ходимларнинг со-


background image

Ма

териа

лы на

учно-практиче

ск

ой к

онференции Т

ашк

ент

ск

ог

о

пе

диа

триче

ск

ог

о ме

дицинск

ог

о инстит

ут

а

80

нини кўпайтириш, бунинг учун уларнинг чет

тиллари бўйича билим ва кўникмаларини ҳо-

сил қилиш йўлидаги вазифалар.

ТошПТИ ўқув жараёнининг барча

босқичларида таълим олувчиларни чет тилла-

рига ўқитиш сифатига эътиборни кучайтириш,

чет тилларида мутахассислик бўйича эркин

сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш

тизимини тубдан такомиллаштириш.

Замонавий таълим ресурсларидан

унумли фойдаланиш ҳамда “тиббиётда чет

тили” йўналишида янги адабиётларни яратиш,

бу борада энг янги ютуқлар, замонавий ёндо-

шувлар, соҳадаги халқаро тажрибани қўллаш.

Мутахассислик фанларини чет тил-

ларида ўқитишда фаолият кўрсатаётган про-

фессор-ўқитувчиларнинг янги билим, амалий

кўникма ва малакаларини ривожлантириш,

кўпроқ ёш ўқитувчиларни бу жараёнга жалб

қилиш, магистратура битирувчиларини тайёр-

лаб бориш каби мақсадли вазифалар мажмуи-

ни ишлаб чиқиш.

Ҳозирги глобаллашув жараёнларида чет

тилларини ўзлаштиришга қаратилган иннова-

цион ёндашувнинг ижтимоий-педагогик зару-

рияти қуйидагилар билан ўлчанади:

Фан-техника тараққиёти ва ижтимо-

ий-иқтисодий янгиланиш, узлуксиз таълим

тизими, хусусан, олий таълим муассасалари-

даги ўқув жараёнининг илғор ҳорижий тажри-

баларини ўрганиш, таълимдаги инновацион

ёндашувлар ва ахборот технологияларидан

фойдаланган ҳолда такомиллаштириш;

Педагог ходимларнинг маълумотли-

лик даражаси, интелектуал салоҳияти, ижти-

моий фаоллиги, ижодкорлик кўникмаларини

ривожлантиришга хизмат қилувчи шахсга

йўналтирилган ўқитишнинг самарали ташки-

лий шакллари, технологияларини яратиш ва

амалиётга татбиқ этиш;

Педагогик инновацияларни ўзлашти-

риш ва уни татбиқ этишга нисбатан ўқитув-

чининг касбий-инновацион компетентлигини

ривожлантириш зарурати.

Замонавий педагогик технологияларнинг

ривожланиш даражаси ва ўсиб бораётган ин-

новацион саводхонлик замонавий технологи-

ялар асосида фаолият юрита олувчи сифатли

мутахассисларга бўлган эҳтиёжни белгилай-

ди. Ушбу жараён эса чет тилларини ўзлаштир-

ган, янги стандарт ва усуллардан фойдалана

оладиган кадрларга бўлган талабни айниқса

кучайтиради. Тиббиёт олий таълим муассаса-

лари педагог ходимлари ўзларининг фаолият-

ларида чет тиллари бўйича билим ва кўник-

малар ҳосил қилишлари ва мунтазам равишда

такомиллаштиришлари уларнинг илмий ва

ўқув-услубий фаолиятига оид тажрибаси-

ни оширишга мустаҳкам пойдевор яратади.

Чет тилларини эгаллаш уларнинг замонавий

тиббиёт йўналишидаги илмий кашфиётлар

ҳамда янгиликлардан бохабар бўлишлари,

мутахассисликнинг замонавий босқичига

кўтарилишидаги салоҳиятининг мукаммал

шаклланиши каби долзарб вазифаларни ба-

жаришларидаги яна бир муҳим қадамлардан

эканлиги аён бўлади.

Таълим тизимида бўлажак тиббиёт соҳаси

мутахассисларига таълим бериш жараёнида

мутахассислик бўйича чет тилларини эгал-

лашларининг аниқ кўникмаларини ҳосил қа-

лиш тиббиёт олий таълим муассасалари учун

айниқса муҳим бўлиб, мутахассислар ўзла-

рининг фаолиятларида соҳа бўйича малака-

ларини оширишлари ҳамда соҳага оид жаҳон

тажрибасини ўзлаштириши, янги ахборотлар,

илмий янгиликлар ва ишлаб чиқаришга оид

замонавий билимларга эга бўлиши, касбий

маданият, коммуникативлик ва креативлик

асосларини мукаммал ўрганишлари айни муд-

даодир. Шунингдек, хорижий тилларни ўрга-

ниш жараёнида тиббиёт соҳасининг мазму-

ни, мақсади ва вазифаларидан қелиб чиққан

ҳолда замонавий мутахассис билиши зарур

бўлган фаннинг қонун-қоидаларини ва фанга

тегишли бўлган асосий тушунчаларни, жаҳон

тажрибасига асосланган дунё олимлари томо-

нидан берилган изоҳни ҳамда фандаги янги-

ликларни асл нусхада ўзлаштириш зарурияти

бугунги кунда яққол кўзга ташланмоқда.

Шу сабабли, исталган соҳа мутахассисла-

рининг чет тилларини мукаммал ўзлаштири-

ши зарурлиги барчага маълум. Бўлажак мута-

хассис кадрларни мазкур талабларга биноан

тайёрлаш жараёни эса, ўз навбатида, олий таъ-

лим муассасалари педагог ходимларининг тил

компетенциясини ривожлантириш билан чам-

барчас боғлиқ. Шундай экан, бугунги кунда

чет тилларини ўрганиш жараёни бутун олий

таълим тизимини қамраб олмоқда.

Мамлакатни модернизациялаш ҳам сон,

ҳам сифат нуқтаи назаридан тўла шаклланган,

салоҳиятли кадрлар масаласига бўлган эъти-

бор таълим жараёнинингг асосий йўналишла-

рини белгилаб олиш учун имконият яратади.

Ёш авлодни тарбиялаш, уларни янгича билим


background image

81

Ма

териа

лы на

учно-практиче

ск

ой к

онференции Т

ашк

ент

ск

ог

о

пе

диа

триче

ск

ог

о ме

дицинск

ог

о инстит

ут

а

ва тафаккур эгалари қилиб вояга етказиш

муҳим сиёсий, ижтимоий ва маърифий аҳа-

миятга эга. Бугунги жамият тараққиёти замо-

навий ривожланишининг барча босқичларида

меҳнат бозорида юқори малакали ҳамда рақо-

батбардош мутахассисларга бўлган талабнинг

кундан-кун ошиб бораётганлиги, уларнинг

жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё

ахборот ресурсларидан кенг кўламда фой-

даланишлари муҳимлиги ва мамлакатимиз-

нинг дунё ҳамжамиятига интеграциялашуви

суръатларининг ўсиб боришини ҳисобга олар

эканмиз, мутахассисларимизнинг чет тилла-

рини эгаллаш динамикасига янгича ёндошув

замон талабига айланганлиги шубҳасиздир.

Бугунги ҳаёт барча соҳалар учун кутил-

ган ва кутилмаган янгиликлар, кашфиётлар,

инновацион технологиялар даври ҳисобла-

нади. Педиатр шифокорлар амалиётига ҳам

янги, истиқболли, юқори даражадаги техно-

логиялар кириб келмоқда. Биз бугунги дунё

тажрибасига суяниб Ўзбекистонда педиатрия

илмини ривожлантиришимиз зарур. Дунё ил-

мини чуқур ва мукаммал ўрганиш учун тил

билишнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Хусу-

сан лотин тилини, инглиз ва немис тилларини,

рус ва яна бошқа жаҳон тилларини ўрганишга

эҳтиёж сезилмоқда.

Ўзбекистон Президентининг 3775-сонли

Қарори ўзининг қамрови билан Олий таъ-

лим муассасаларининг мамлакат тақдирига

фаол қатнашиш, амалга оширилаётган чуқур

ислоҳотларда иштирок этиш имконини ярат-

ди. Замон талабларига мувофиқ равишда фа-

олият юритиш мураккаб ҳамда прогрессив

янгиланишларга олиб келувчи муҳим омил

ҳисобланиб, бунда ўрганувчининг билими, ду-

нёқараши, мақсадлари ва талаблари асосида

ташкиллаштирилган фаолият юқори самарага

эришишнинг асосий шарти ҳисобланади.

Буриев М.Н., Кушабаев А.Н., Норбеков Х.М.

СТИМУЛЯЦИЯ ПЕРИАЦЕТОБУЛЯРНОГО ОСЕТОГЕНЕЗА ПРИ ЛЕЧЕНИИ

ОСТАТОЧНОЙ ДИСПЛАЗИИ ТАЗОБЕДРЕННОГО СУСТАВА У ДЕТЕЙ

Ташкентский педиатрический медицинский институт

Цель исследования.

Оценка стимули¬рующего влияния периацетабулярной спицевой туннелизации

на доразви¬тие костей тазобедренного сустава у детей c остаточной дисплазией тазобед¬ренного сустава.

Материалы и методы.

Основой для проведения исследования послужили результаты обследования

26 детей в клинике ТашПМИ.

Результаты.

Хороший результат выявлен у 9 детей до 2 лет (40.1%), удовлетворительный - у 12 детей

(54.5%), неудовлетворительный (13%) – у 3 детей, у которых было отмечена инвалидность.

Дисплазия тазобедренного сустава и

врожденный вывих бедра - наиболее распро-

страненная патология среди всех врожденных

пороков развития опорно-двигательного ап-

парата. Частота встречаемости дисплазии и

врожденного вывиха бедра составляет 25-30

случаев на 1000 новорожденных, а в эколо-

гически неблагоприятных районах в 5-7 раз

чаще, поэтому для ортопедов эта проблема

является актуальной [1,3,7,9]. Под дисплазией

тазобедренного сустава понимают нарушение

развития всех элементов, образующих тазо-

бедренный сустав: костно-хрящевые основы

и окружающие мягкотканные образования

– связки, капсулы, мышцы, суставов, нервов

[2,4,5]. Поэтому при лечении этой патологии

в каких-то элементах тазобедренного суста-

ва остаются проблемы, которые проявляются

остаточной дисплазией. Внедряющиеся в по-

следние годы современные методы и способы

ультразвуковой допплерографии открывают

широкие перспективы для оценки состояния

кровообращения в тазобедренном суставе.

Некоторые

исследователи

(Сапарова

К.Г,1996; Джалилов А.П. 2005; Кралина С.Э.,

2002) изучали качественные показатели крово-

обращения в нижней конечности и тазобедрен-

ном суставе. Однако отсутствуют объективные

сведения об изменениях кровообращения в со-

судах тазобедренного сустава в динамике ле-

чения. Наиболее часто первичную дисплазию

сосудов данного бассейна вызывает наруше-

ние микроциркуляции и венозный стаз, что в

последующем приводит к задержке развития

костных структур. Концепция трофостимули-

рующего эффекта туннелизации и остеопер-

форации, репаративного неоангиогенеза после

применения этих методик при ишемических

заболеваниях конечностей привлекает внима-

ние многих исследователей.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов