Философия человека в произведениях Чехова

CC BY f
194-198
2
1
Поделиться
Абдуллаева, Н. (2023). Философия человека в произведениях Чехова. in Library, 22(2), 194–198. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21741
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Становится все более очевидным, что эффективность социальных реформ, проводимых в нашей стране, зависит от человека, его мировоззрения, духовного облика. Действительно, «Когда меняется человек, меняется и общество» [1,39]. Поэтому человеческая философия, человек, его уникальное качество и безграничность возможностей, творческая деятельность, вместе с тем индивидуализм, эгоизм (эгоизм), своекорыстие, взгляды на то, что в природе человека тоже есть важные точки, где разделяются одни и те же интересы человечества, будут никогда не теряют своей актуальности.

Похожие статьи


background image

Вестник КГУ им. Бердаха. № 2(56) 2022

194

ЧЕХОВ АСАРЛАРИДА ИНСОН ФАЛСАФАСИ

Абдуллаева Н. Б.

Узбекистон Миллий Университети

Кириш. Мавзунинг долзарблиги

. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар самара-

сининг инсонга, унинг дунёқараши, маънавий қиёфасига боғлиқлиги тобора кўпроқ аён бўлиб бормоқда.
Дарҳақиқат, «Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради»[1,39]. Шунинг учун инсон фалсафаси, инсон, унинг ўзига хос
сифати ва имкониятларининг чексизлиги, бунёдкорлик фаолияти, айни пайтда индивидуализм, эгоизм
(худбинлик),

манфаатпарастлик, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг бир хил манфаатлари

муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги тўғрисида қарашлар ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди.

Инсон фалсафаси фалсафанинг энг қизиқарли айни пайтда мураккаб масалаларидан саналади. Фалсафа

тарихида шахс табиатини тадқиқ қилишга доир кўплаб назарий ёндашувлар ҳукм сурган. Бадиий адабиётда
ҳам инсон фалсафаси турли ракурсларда тасвирланган бадиий асарлар кўплаб топилади. Уларнинг бирида инсон
шахсининг бир жиҳатига эътибор берилган бўлса, бошқасида мутлақо ўзга атрибутларга диққат қаратилади.

Рус ёзувчиси Чехов асарлари унинг жанри, қачон ёзилганидан қатъий назар инсоннинг хато ва

камчиликлардан холи бўлмаган ҳатти ҳаракатларини тушуниш, инсонийлик, бағрикенглик ғоялари билан
замонавий аҳамият касб этади. Чеховнинг фалсафий қарашлари, адабиёт фалсафасига қўшган ҳиссаси ҳали тўла
тадқиқ этилмаган, зеро адибнинг давлат, жамият, халққа оид инсонпарварлик тасаввурлари, тинчликпарварлик
позицияси, маънавий-ахлоқий мезонларини таҳлил қилиш замонавий фалсафани бойишига билан бирга
одамларни доимий муросага келтириш ва умумий мақсадлар йўлида бирлаштиришга хизмат қилади. Шу нуқтаи
назарда адиб фалсафий дунёқарашини таҳлил қилиш, инсон маънавияти ва ижтимоий муҳит ўзаро алоқадорлиги
хусусидаги қарашларини тадқиқ этиш долзаб масалалардан саналади. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун
қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: Чехов дунёқарашига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш; Чехов
асарларида инсон индивидуаллигини намоён этувчи жиҳатларни асослаш; Чехов асарларида инсон ахлоқий
табиатининг ўзига хослигини таҳлил қилиш.

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Чехов асарларидаги инсон, унинг ўзига хос сифати ва

имкониятларининг чексизлиги, индивидуализм, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг бир хил манфаатлари
муштараклашадиган жиҳатлари мавжудлиги хусусидаги қарашлардан инсон фалсафасига доир олиб борилаётган
тадқиқотлар учун назарий-методологик манба сифатида фойдаланиш мумкин.

Методлар.

Чехов асарларида инсон фалсафасини ўрганишда тарихийлик ва мантиқийлик, анализ ва

синтез, умумлаштириш, таққослаш каби мантиқий усуллардан фойдаланилган.

Илмий муаммони қўйилиши.

Чеховнинг дунёқараши, диний-фалсафий қарашлари баҳсли ва ҳали тўла

ўрганилмаган бўлсада аммо рус олимлари томонидан ёзувчи ижодига доир кўплаб тадқиқотлар олиб борилган.
Жумладан, П.М. Бицилли, В.Е. Хализевлар Чехов ижоди, услуби ва унинг ўзига хос жиҳатлари, адиб фалсафий
қарашлари ва асарларидаги фалсафий ғоялар, С.Г.Бочаров, В.Б. Катаев, Л.Кубасов, Л.Кройчик, Б.И. Лазерсон,
В.Я.Линков, О.И.Родионовалар томонидан таҳлил этилган.

1

Ўзбекистонда инсон фалсафаси, шу билан бир қаторда шахс, шахс ва жамият ўртасидаги муносабатлар

А.Чориев, С.Чориев, Н.Шермуҳамедовалар томонидан тадқиқ этилган. Аммо Чехов асарлари фалсафий
тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Чехов асарлари Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор, Мирзакалон Исмоилий,
Наби Алимуҳамедов, Зуҳриддин Исомиддиновлар томонидан таржима қилинган. Наим Каримов, Иброҳим
Ғафуров, Хуршид Дўстмуҳаммад, Иқбол Қўшшаева каби филолог олимлар, адабиётшунослар томонидан адиб
ижодининг бадиий-услубий ва эстетик жиҳатларига доир мақолалар эълон қилинган

2

.

Асосий қисм. Бугун маданият фалсафаси, санъат фалсафасига оид бир қатор тадқиқотлар мавжуд бўлсада

адабиёт фалсафаси, ҳали файласуфлар томонидан ҳам адабиётшунос олимлар томонидан ҳам махсус
ўрганилмаган. Шундай экан жаҳон ва ўзбек мумтоз адабиёти, замонавий адабиёти фалсафасида ўрганиш керак
бўлган масалалар талайгина. Чехов ижодининг фалсафий жиҳатлари деярли тадқиқ этилмаган, кўп жиҳатлари
ҳали ўртага ташланмаган.

Чехов инсон нима учун дунёга келган, ҳаётнинг маъноси нимада, инсоннинг мақсади нима, инсон тақдири,

инсоният тақдири каби экзистенциал саволларни ўртага ташаган, асарлари орқали инсон маънавий ҳаётининг
динамикасини кузатиш ва бу масалалар хусусида хулоса чиқаришни китобхонга қолдириши билан у ўзига хос
фалсафий позицияга эгалигини намоён қилган. Хусусан, замонавий психология тилида натижа атрибути деб
аталадиган ҳодисаларни батафсил тавсифлаб, баён қилган адиб ижоди ва фалсафий қарашларини ўрганиш ва
таҳлил этиш фалсафани ҳам адабиёт фалсафасини ҳам бойитишга хизмат қилади.

1

Бицилли П. М. Трагедия русской культуры. Исследования. Статьи. Рецензии. М., 2000. С. 215. Бочаров С. Г.: Чехов и философия

Поэтика

Чехова. М., 1970;

В.Б.

Катаев В. Б. Чехов плюс...: Предшественники, со-временники, преемники/ В. Б. Катаев. – М., 2004. – С. 82.4. Линков

В. Я. Скептицизм и вера Чехова/ В. Я. Линков. – М. : Изд-во Моск. гос. ун-та, 1995. – 78 с.

В. Кубасов

/Проза А.П. Чехова: искусство

стилизации. Екатеринбург, 1999.

Л. Кройчик

. Неуловимый Чехов: этюды о творчестве писателя. Воронеж, 2007,

Лазерсон Б. И. Примечания/

Б. И. Лазерсон// Чехов А. П. Полное собрание сочинений и писем: в30 т.: Сочине-ния: В18 т. Т. 7 / А. П. Чехов. – М. : Наука, 1985. – С. 669 –
680

Родионова, Ольга Ивановна. А.П. Чехов как мыслитель. Религиозные и философские идеи : диссертация ... кандидата философских наук

: 09.00.03 / Родионова Ольга Ивановна; [Место защиты: Моск. гос. ун-т им. М.В. Ломоносова].- Москва, 2013.-212с.

2

Чориев А. Инсон фалсафаси. Мустақил шахс. Иккинчи китоб.- Т.: Чинор, 2002. Н.Шермуҳамедова .Инсон фалсафаси. –Т.: Ношир 2016.

https://ziyouz.uz/jahon-nasri/anton-chexov/

https://ziyouz.uz/jahon-nasri/anton-chexov/

А.П.Чехов.

Бўйинга осилган Анна.Ўқитувчи нашриёт

матбаа ижодий уйи. Тошкент. 2018.304 бю

Сочиненеияhttps://saviya.uz/ijod/nasr/anton-chexov-yozuvchi-monologi/?imlo=k


background image

Вестник КГУ им. Бердаха. № 2(56) 2022

195

Чеховнинг кўплаб замондошлари (Д. Григорович, В. Вересаев, В. Короленколар) ноширлар, муҳаррирлар

(А. Суворин, И. Сытин, А. Тихонов ва бошқалар), театр арбоблари (К. Станиславский, Вл. Немирович-Данченко)
ёш ёзувчилар (М. Горький, И. Бунин, А. Куприн, Н. Телешов ва бошқалар)га ёзган мактуб ва ёзишмаларида
кўплаб файласуфларнинг номи тилган олинган. «Чеховнинг кутубхонасида Марк Аврелийнинг «Мулоҳазалар»
A. Шопенҳауернинг «Афоризмлар ва ҳикматлар», Н. Минскийнинг» Виждон нури»китобларини кўриш мумкин.
Хат ва асарларида М.Аврелий, Диоген, Демосфен, Конфуций, Суқрот, Эзоп, Цицерон, Лессинг, Декарт, Дидро,
Руссо, Кант, Ницше, Шопенгауэр, Эмерсон, Герцен, Белинский кабиларни номларини, асарларини кўплаб тилган
олиб ўтганлиги, файласуфлар фикрларидан келтиргани, уларга мурожаат қилинганини таъкидлаш лозим.[2, 168].
Бу Чеховнинг фалсафий билими, дунёқараши чуқур ва кенглиги, инсон фалсафасини теран билганлигини
кўрсатади. Шунингдек, унинг бадиий асарлари ва мактубларида мотив ва мотивация ўртасида аниқ чегара
қўйилади. Чехов рус фалсафаси учун муҳим бўлган айрим муаммоларга, масалан, жамият ва зиёлиларнинг ролига
эътибор қаратар экан зиёлилардаги ҳам ижобий ҳам салбий жиҳатларни бир-бирига қарама-қарши
хусусиятларини очиб беради.

Антон Павлович Чехов «Семиз ва ориқ», «Чиновникнинг ўлими», «Буқаламун», «Ниқоб», «Унтер

Пришибеев», «Ориқ ва семиз», «Хамелеон» каби ҳикоялари, «Чайка», «Ваня амаки», «Уч опа-сингил»,
«Олчазор» пьесалари билан ўзбек китобхонлари қалбидан жой олган. Чехов асарларини асосан ҳазил-мутойиба
тарзида ёзган бўлсада унда ҳаётнинг дабдабали ва ғариб, фожиали ва кулгили томонлари, инсоний муносабатлар
ишонарли, самимий тасвирланган. Маълумки, инсон шахсининг шаклланиши жараёнига энг салмоқли таъсир
кўрсатадиган объектив шарт-шароит вазифасини ижтимоий муҳит ўтайди. У шахс онги ва фаолиятига бевосита
ва билвосита таъсир ўтказади. Бир томондан, жамиятдаги ижтимоий муносабатларнинг ўзи (макромуҳит)
шахсни шакллантирувчи қудратли шарт-шароитдир. Чунки инсон жамиятда яшар экан, унда қабул қилинган
қадриятлар, меъёрларни турли каналлар орқали ўзлаштиради ва уларга мос равишда фаолият кўрсатишга
одатланади. Иккинчи томондан, ижтимоий муҳит шахс истиқомат қилаётган манзилдаги, оиладаги, у меҳнат
қилаётган жамоадаги, у одатда ташриф буюрадиган муассасалардаги вазиятга (микромуҳит) таъсир ўтказади.
Шу орқали инсон табиатининг ҳам бир хил эмаслиги, айни пайтда инсон билан инсониятнинг манфаатлари
муштараклашадиган муҳим нукталар борлиғи тўғрисида хулосалар чиқариш, ҳар одамнинг у шаклланган
ижтимоий шароитларга нақадар боғлиқлигини кўриш мумкин.

Чехов яшаган давр, ижтимоий муҳит адиб қаҳрамонлари полициячилар, доялар, актёрлар, тикувчилар,

маҳбуслар, ошпазлар, тақводорлар, тарбиячилар, заминдорлар, руҳонийлар, цирк ходимлари (ўша давр таъбири
билан айтганда циркчилар), барча идоралардаги турфа амалдорлар, шимолий ва жанубий губернияларнинг
деҳқонлари, генераллар, ҳаммомчилар, муҳандислар, от ўғрилари, монастир хизматчилари, савдогарлар,
ҳофизлар, аскарлар, совчилар, фортепьяно созловчилар, ўт ўчирувчилар, суд терговчилари, дьяконлар,
профессорлар, подачилар, адвокатлар, хуллас жамиятнинг турфа қатламига мансуб кишилар ва улар ўртасидаги
инсоний муносабатлар, тўқнашувлар орқали очиб берилади. Чехов асарларида оилада, қаҳрамонлар меҳнат
қилаётган, ёки кўча кўйда содир бўлган воқеалар қизиқарли ва ишонарли тасвирланган, ижтимоий муҳитнинг
кишига таъсири, инсоннинг лоқайдлиги, баъзан бебурдлиги нафақат маънавий-психологик балки ижтимоий
жиҳатдан ҳам тадқиқ этилган. Масалан, деярли барча ўзбек китобхонига таниш бўлган, «Хамелон», «Семиз ва
ориқ», «Чиновникнинг ўлими» ҳикояларида Порфирий, Очумелов, Червяков образлари инсон бебурдлиги
ҳаққоний кўрсатиб берилган. Ёзувчи кулги ёрдамида ҳаётни, воқеа ва ҳодисаларни, ижтимоий муносабатлар ва
маиший тўқнашувларни ихчам ва лўнда тасвирлайди, шу орқали жамиятнинг қиёфасини шафкатсизлик билан
очиб ташлайди.

Ёзувчи асарларининг фалсафий моҳияти умидсизлик, зерикиш ва иложсизлик билан тўла инсон

мавжудлигининг экзистенциал фожиасини чуқур акс эттириши билан ўзига хосдир. Жумладан, «Ҳасрат»
Чеховнинг ёрқин ижтимоий-психологик ҳикояларидан бири бўлиб 1886 да ёзилган. Ёзувчи ёлғиз ўғлининг
ўлими ҳақидаги ҳасратини ҳеч ким эшитмаган извошчининг ғами, дард ва ёлғизлигини катта маҳорат билан
тасвирлаган. Ҳикоянинг бошида Чехов қиш манзараси, ёғаётган қор тагида ҳаракатсиз турган Иона ва отини
тасвирлайди. Ёлғизлик, ҳаракатсизлик, оқшом, ҳўл қор. «Извошнинг курсисидан букчайиб қимир этмай ўтирган
Иона Потаповнинг ҳаммаёғи оппоқ, худди арвоҳга ўхшайди. Агар устига катта қор уюми босиб тушганида ҳам
қоқиб ташламайдиган кўринар эди..»[3, 304]. Иона елкасидаги қор уюмига ҳам эътибор қилмайди, уни қоқиб
ташламайди ҳам. Дарҳақиқат, унининг елкасини босиб турган ғам юки олдида бу қор ҳеч нима эмас. У бу шаҳарда
ёлғиз, унга ҳеч ким муҳтож эмас, ҳеч ким уни тушунмайди. Ионанинг ёлғизлигини, айниқса, унинг ўғли ҳақида
турли одамларга мурожаат қилган оддий, қайғули сўзларни эшитганда ва унинг қайғусига атрофдагиларнинг
бефарқлиги, камтар одамнинг жим, чуқур, сокин ҳасратлари ва сершовқин шаҳар, ёрқин чироқлар, қаттиқ
қийқириқлар бир бирига қарама-қарши ҳолатлар тасвирланган. Ёлғизлик таассуроти, ғам-андуҳ айниқса
ҳикоянинг охирида теран ифодасини топган. Унинг ягона содиқ дўсти от, барча ҳасратини унга айтади, у эса жим
тинглайди. Адиб шундой сершовқин шаҳарда Иона ҳасратини ёлғизгина от жимгина тушунгандек тинглаганини
тасвирлар экан қаҳрамонига ачиниш билан бирга китобхонни оддий, кичкина бир одамнинг тақдири ҳақида
ўйлашга мажбур қилади.

Ҳикоянависликда юксак ўринларда турган ҳаёт ҳақиқатини, қаҳрамонлар руҳиятидаги ўзгаришларни

маҳорат билан тасвирлаган Чехов ижоди Л.Толстой, В.Короленко, М.Горький, И.Бунин сингари ёзувчилар
эътирофига сазовор бўлган. Улар адиб ижоди ва шахсига доир кўплаб мақолалар ёзишган. Жумладан, С. Н.
Булгаков Ялтада ва Санкт-Петербургда (1904) ёзувчининг вафот этган йилида қилган «Чехов мутафаккир» номли


background image

Вестник КГУ им. Бердаха. № 2(56) 2022

196

маърузасида адиб ижоди ҳақида атрофлича фикр билдирган ва таҳлил қилган. Булгаков рус бадиий адабиётининг
рус фалсафаси билан органик алоқасини таъкидлар экан, Достоевский ва Toлстой каби «инсон руҳияти таҳлил
қилган гигантлар»ларнинг вориси сифатида Чеховни кўрсатади. «Чехов адабиётимизнинг муносиб намояндаси
энг яхши анъаналарининг давомчиси, у ҳар иккала ёзувчи билан ҳам умумийликка эга ва улардан кейин асарлари
катта фалсафий аҳамиятга эга ёзувчи»[4, 138].

Ўша давр сиёсий тузуми, турли партиявий-сиёсий йўналишлар ёзувчи дунёқарашига камдан-кам

мустақиллик берган бир пайтда у маънан мустақил ёзувчи сифатида ўзини намоён этган. Чеховнинг
қаҳрамонлари турли табақа ва ижтимоий қатламларга хос бўлиб адиб уларни руҳий ҳолати, инсон ва муҳит
муносабатларини самимий, ишонарли, ҳаққоний ёритади. Унинг қаҳрамонлари ҳар доим ҳаракатда, ҳаракат
билан бевосита боғлиқ бўлган фикр ва ҳис-туйғуларда намоён бўлади. У инсонни хатти-ҳаракати орқали ўрганди.
Чехов прозасида объектив ҳикоячилик услубини ривожлантирди. Унинг ҳикоясида муаллиф-ҳикоячи
қаҳрамонлари ёки тасвирланаётган нарса ҳодисага очиқдан очиқ ўз баҳосини бермайди. У яширин бўлиб, ўқувчи
унинг нуқтаи назарини сюжетдан, асардан, қаҳрамонларнинг ҳатти ҳаракатидан сезиб олади. Зоҳиран
тасвирланган нарса қаҳрамон қарашлари орқали берилади. Унинг яна бир ўзига хос хусусияти ижобий
қаҳрамонларига салбий хусусиятлари, салбий қаҳрамонларига эса ижобий хусусиятлар беради.

«Чеховни Toлстой ва Достоевскийдан кейин кашф қилган ўқувчи бутунлай бошқа дунёда тушиб қолади:

яхлитлик ва уйғунлик ўрнига парчаланганлик ва баъзан бетартиблик; чуқур имон ўрнига шубҳа ва скептизм;
қаҳрамонларнинг ҳаётий, амалий эътиқоди ўрнига догмалар ва иллюзиялар; бирдамлик ўрнига парчаланиш ва
ёлғизлик»[7,133]. Адиб буни « Ғилоф бандаси»,»Болохонали уй», «Менинг ҳаётим», «Лайча етаклаган хоним»
каби асарларида ижтимоий муносабатлар ва маиший тўқнашувлар орқали акс эттиради.

Инсон ва жамият, киши туғилган ва шаклланган давр, у мансуб бўлган халқнинг маданият даражаси, у

тааллуқли бўлган ижтимоий гуруҳнинг турмуш тарзи -буларнинг ҳаммаси индивид ҳатти - ҳаракатига ўз
таъсирини кўрсатади. Шунинг учун инсонга хос бўлган жуда кўп сифатлар, шу жамият ва муҳит таъсирида
шаклланади. Чехов ҳам қаҳрамонлари орқали жамиятнинг инсон маънавиятига таъсирини кўрсатади, лекин,
ижтимоий муҳит кишиларнинг хатти -ҳаракатларини узил - кесил белгиламайди чунки, ҳар қандай шароитда ҳам
инсон ўз қилмишлари учун маъсулиятни тўла англаши ва жамият олдидаги мажбуриятларини тўла ҳис этиши
лозимлигини, ҳар қандай шароит ва муҳитда инсонийлигини сақлаб қолиши лозим ва мумкинлигини
қаҳрамонлари мисолида очиб беради. «Қадрдон гўшада,» «Печенег», «Аравада», «Танишларникида»,» Ионич»,»
«Кичкина трилогия» каби ҳикояларида заиф одам билан катта дунё ўртасидаги тўқнашув, кичкина одамнинг
катта дунёдан ҳимояланиш учун бурчакларга яширинишга ҳаракат қилиши, катта олам ва кичик инсон
тақдирининг номутаносиблигини, «воқелик ғашини келтирган, қўрқитган кишининг ташқи таъсирларда
қўрийдиган бир ғилоф яратиш йўлидаги ҳаракати» [3, 272]

тасвирланади. Адиб ҳаётни тасвирлаш билангина

чекланмайди, у ҳаётни тубдан ўзгартиришни хоҳлайди ва тор манфаатпарастлик туйғуларига қарши курашиш
учун энг аввало ўзини ана шу иллатлардан поклаш зарурлигини англаб етган эди. Унинг назарида
манфаатпарастлик илдиз отган инсон вужудида икки иллат яшайди: бири такаббурлик қилиб ўзидан ожизларни
таҳқирлаш бўлса, иккинчиси ўз қадр-қимматини ерга уриб, кучли одамлар олдида эгилиб-букилиб яшаш. У айнан
ана шу иллатлардан холи бўлишган қарор қилади. Қўполлик, такаббурлик, кибр-ҳаво, димоғдорлик, кеккайиш,
манманлик, мақтанчоқлик, ўринсиз ғурур сингари турли шакл-шамойилда намоён бўладиган иллатларни
образлар орқали кўрсатади ва ижтимоий ахлоқ, ҳар бир киши юксак ақидаларга таянгандагина кучли бўлиши
таъкидлайди. Ўзини тарбиялаш, ўзига юксак маънавий талаблар қўйиш ва уларни қандай бажараётганини қатъий
назорат қилиш −инсон ҳаётининг мазмунини шунда кўрди ва ўзини-ўзи тарбиялаб бориш ва муросасиз ички
тарбиячи туфайли шахсияти камолга етиш мумкинлигини ўз ҳаёти орқали намоён қила олди. Чехов ҳеч қачон
шахсий ахлоқни ижтимоий ахлокдан ажратиб қараган эмас. Шахсий ҳаётда бахтсиз бўлган одамлар Чеховнинг
эътиқодига

кўра,

ижтимоий

адолат

учун

оташин

курашчи

бўла

олмайдилар.

«Жамият эҳтиёжларига кўра ахлоқий жиҳатдан сайқалланиб борса, у ижтимоийлашади[8, 229].

Чеховнинг табиатига хос саховат, меҳмондўстлиги, ҳаётсеварлиги, ҳар қандай одам билан бир лаҳзада тил

топишиб кета олиши асарларида кўплаб қаҳрамонларнинг юзага келишига сабаб бўлган. Унинг барча ҳикоялари
қаҳрамонларга бой ва уларнинг таржимаи ҳоли, гап сўзлари ишонарли ва ҳаётий очиб берилган. Қаҳрамонлари
ясама эмас ўзи ҳаётда кўрган билган, суҳбатлашган, гўё сиз ҳам уларни танийсиз, ҳамсуҳбат бўлгандек таассурот
қолдиради.

Адиб ҳикояларидаги ҳар бир қаҳрамонларининг қиёфасини, ҳатти ҳаракати, юриш туриши, қилиқларини,

ишонарли, бетакрор тасвирлайди. Чунки қаҳрамонлари ичида яшаб, уларнинг дард ҳасратларини тинглади,
уларга қўлдан келгунча ёрдам берди. «Орден» , «Жарроҳлик», «Йилқибоп фамилия», «Альбион қизи», «Қопдаги
бигиз», «Тирик солнома», «Дорихоначи аёл», «Аёллик бахти» ва яна бошқа кўплаб ҳикоялари китобхонни кулиб
туриб кўз ёш тўкишга мажбур қилади, қайғудошлик, ҳамдардлик уйғотади. Ғазаб ва нафрат, муҳаббат ва садоқат,
кулги ва ҳасрат адиб асарларида доим ёнма ён юради. Бугунги даҳшатли воқеалар, қўрқинчли саҳналардан иборат
асарлардан фарқли равишда ҳазин, мунгли ҳикоялари билан одамларни бугун ҳам йиғлатади. «Антон Павлович
Чехов ҳикояларидаги кулсанг ўзинг хижолат чекадиган, йиғласанг ҳақинг кетадиган персонажлар
маърифатпарвар рус зиёлисининг ҳасратлари, кўзойнаги шишасини намлаган милт-милт кўзёшлари эди.
Чеховдаги гўзал ички маданият қаҳрамонлари устидан қаҳ-қаҳ отиб кулдиришга, ожиздан ожиз одамларни
масхаралатишгача олиб бормайди»[12].


background image

Вестник КГУ им. Бердаха. № 2(56) 2022

197

Адибнинг инсон фалсафасида ҳаётга муҳаббат, борлиқдаги барча ҳодисаларни икир-чикирларигача

билишга туганмас иштиёқ намоён бўлади ва бу инсон туйғуларининг қарама-қарши қутбларини моҳирона
тасвирлашга ёрдам беради. Чехов фалсафасида бунёдкорлик, яратувчанлик қаҳрамонларининг табиатни,
инсонни, ҳаётни севиши боғбонлар, ўрмончилар каби бир қанча образлар орқали кўринади. Чеховнинг ўзи ҳам
табиатан меҳнаткаш инсон бўлган, ерни севиши, ўз ҳовлисида бир неча туп узум кўкартиргани, унинг соясида
ўтириб дам олишни жуда яхши кўргани, бўш ётган ерларга олча кўчати, кесилиб кетган ўрмонзор ўрнини арча,
четан, арғувон, қайрағоч, қарағай, дуб ва заранг дарахтлари экканини ҳақида замондошлари кўп бор таъкидлаб
ўтишган. У асарларида ҳам инсон иллатларини ерга, табиатга бўлган муносабати орақали кўрсатади. Масалан
«Дуэл» асарида текинхўр Лаевскийнинг тубанлигини кўрсатар экан, ўз боғига «лоақал биронта кўчат экмагани
ва биронта майсани ундирмагани»[13] учун қаттиқ қоралайди. Ўз хатларида боғбонлик − энг севимли
машғулотим» деб таъкидлайди.

Толстой «Инсонга қанча ер керак?» ривоятида одам бепоён ҳудудларни эгаллашни хоҳласа ҳам аслида унга

дафн учун ажратиладиган уч аршин ер етади, деб айтиб ўтган. Аммо Чехов бу шафқатсиз мулоҳазани катта
эҳтирос билан рад этади.»Уч аршин тирикка эмас, ўликка керак, − деб ёзади у «Малиназор»да. − Одамга уч аршин
ер, чорбоғ эмас, бутун ер шари, борлик, табиат керак, токи у ана шу кенгликларда ўзининг кимлигини, ўз руҳий
эркинлигини тўла намоён эта олади». [5, 212]

Чехов Владивосток, Гонконг, Цейлон, Сингапур, Ҳиндистон, Истамбул, Вена, Венеция, Рим, Неапол,

Монте-Карло, Париж каби кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларга саёҳат қилган. Бу эса унинг инсон ҳақидаги
қарашларни бойитди. Сахалин саёҳатида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, тарихи, этнографиясига доир
материалларни ҳамда оролдаги турмалар тарихи билан батафсил танишди, пухта билимдон олим сифатида
намоён бўлади. Ҳар бир ёзувчи, шоир ёки файласуф ўз ғоялари ва интилишларидан келиб чиқиб, хилма-хил
жараёнлар, инсонлар фаолияти, нарса-ҳодисаларни яхши-ёмон, фойдали-зарарли, савоб-гуноҳ кабиларга
ажратади, уларни баҳолайди. Чехов фалсафасининг ўзига хослиги ўқувчиларига мустақил фикрлаш, баҳолаш
имконини бериши, инсон ички оламини ранг-баранглигини, оддий инсон ва унинг ҳаёти, тақдири, катта олам ва
кичик инсон муносабатларидаги номутаносиблик масалаларида кўринади. «Чехов турли табақа ва ижтимоий
қатламларга назар ташлаб, ўз қаҳрамонининг руҳий уйғониш, муҳитга қаршилик кўрсатиш, ҳаётини қайта қуриш
қобилиятини муттасил равишда текшириб туради.»[11].

Чеховнинг қариндошлари, дўстлари ва танишларига йўллаган тўрт ярим мингга яқин хатлари бизгача етиб

келган. Бу мактублар орасида даврининг буюк ёзувчилари, оиласи билан бирга оддий китобхонлар, ёш ёзувчилар
билан ёзишмаларнинг борлиги унинг бағрикенглиги, инсонни ўрганиш, унинг ички оламини кашф қилишга
нақадар ташна эканлигини кўрсатади. Шу ўринда Чехов услубининг ўзига хос жиҳатларини ҳам таъкидлаб ўтиш
лозим. Чехов қисқа ҳикояларда инсоннинг бутун ҳаётини, ҳаёт оқимини етказишга муваффақ бўлди, кичик ҳикоя
эпик ҳикоя даражасига кўтарилди. Чехов янги адабий тур - қисса, романни ўзига сингдириб олган кичик ҳикоя
яратувчисига айланди, унинг асарларида лўнда ва ифодали гаплар, услуб формулалари пайдо бўлди. Қисқа ва
лўндалик Чеховнинг ажойиб маҳоратининг моҳиятини белгиловчи хусусиятдир.У адабиётда, қаҳрамонлар
характерини тасвирлашда қисқа ва лўндалик орқали шаклнинг кенглигига эришди, тилнинг мислсиз
имкониятларга эга эканлигини исботлади. Ҳар қандай мавзу, ҳар қандай одам ҳақида Чехов жуда содда ва шу
билан бирга ундан бошқа ҳеч ким айтмаган янги, ноанъанавий сўзни айта олди. Чеховнинг ўзбек адабиётига
таъсирини Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Қаҳҳор ижоди орқали ҳам сезиш мумкин. Чеховнинг бир қанча
насрий асарлари ва пьесалари ўзбек тилига таржима этилиб, пьесалари республикадаги ўзбек ва рус театрларида
саҳналаштирилган. Бугун мактаб дарсликларида унинг кўплаб ҳикоялари киритилган.

«Адабиёт ва фалсафа инсоният тарихи ва тадрижининг умумий ҳосиласи, фалсафий ва бадиий

тафаккурнинг уйғунликда намоён бўладиган яхлит натижаси, бирининг мавжудлиги иккинчисининг зарурлигини
албатта тақозо этадиган, ўзаро чамбарчас боғлиқ феноменал ҳодисалардир. Бу эса, бадиий тафаккурни фалсафа,
фалсафий ғоя ва қарашлардан айрича қараш, узвий алоқадор бўлган бу ҳодисаларни бир-биридан ажратишнинг
ниҳоятда хато эканлиги ва салбий натижаларга олиб келиши мумкинлигидан далолат беради»[9]. Чехов ижоди
ҳам бадиий тафаккур кенгликларини очиб бериш, қисқа ҳикояларда инсоннинг бутун ҳаётини, ҳаёт оқимини
етказишга муваффақ бўлди.

Хулоса қилганда, биринчидан, Антон Павлович Чехов фалсафасида инсон ички оламининг ранг-

баранглиги, оддий инсон ва унинг ҳаёти, тақдири, катта олам ва кичик инсон муносабатларидаги номутаносиблик
масалалари ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ ҳолда ёритиб берилган; Иккинчидан, Чеховнинг воқеа ва ҳодисаларни,
ижтимоий муносабатлар ва маиший тўқнашувларни ижтимоий жиҳатларини очиб бериш орқали инсон
бунёдкорлиги, яратувчан кучларининг ҳаётни ижобий томонга ўзгартиришга қодир эканлигини кўрсатади;
Учинчидан, Чехов инсон экзистенцияси орқали маънавий ҳаётининг динамикасини кузатиш ва бу масалалар
хусусида хулоса чиқаришни китобхонга қолдириши билан уни фалсафий мушоҳадага ундайди, бу эса ўқувчини
фаол фалсафий позицияга эга бўлишига ёрдам беради; Тўртинчидан, ижтимоий ахлоқ ҳар бир киши юксак
ақидаларга таянгандагина кучли бўлиши, инсон ҳаётининг мазмуни ўзини тарбиялаш, ўзига юксак маънавий
талаблар қўйиш ва уларни қандай бажараётганини қатъий назорат қилиш, ўзини-ўзи тарбиялаб бориш ва
муросасиз ички тарбиячи туфайли шахсияти камолга етиш мумкинлигини ўз ҳаёти орқали намоён қила олди.

АДАБИЁТЛАР

1.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Нияти улуғ халқнинг
иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. Ж. 3.- Т.:Ўзбекистон, 2019.- Б.39.


background image

Вестник КГУ им. Бердаха. № 2(56) 2022

198

2.

Философия Чехова: Материалы Международной научной конференции (Иркутск, 27 июня– 2 июля2006 г.) / Под ред. А.
С. Собенникова. – Иркутск: Изд-во Иркут. гос. ун-та, 2008. С.168.

3.

Чехов А П. Бўйинга осилган Анна .Ўқитувчи нашриёт матбаа ижодий уйи. Тошкент. 2018.304 б.

4.

Булгаков С.Н.Чехов как мыслитель // Булгаков С.Н. Соч.: В 2 т. М., 1993. Т. 2.с.136

5.

Чехов А.П. Сочинения. Москва. Художественная литература.1982, с.212.

6.

Чехов А.П. Полн. собр. соч. и писем: В 30 т. М., 2009: Письма. Т. 5, 8; Соч. Т. 17.

7.

Линков В. Я. История русской литературы XIX века в идеях: учеб. пособие/ В. Я. Линков. – М. : Изд-воМГУ, 2002. – С.
133.

8.

Клаханов К.Х. Зеркало для человека, Введение в антропологии. – Спб. Евроазия, 1998. –С. 229.

9.

Назаров Қ. Адабиёт фалсафаси.»Жаҳон адабиёти», 2016 йил, 7-сон

10.

П. Чехов: pro et contra: Творчество А.П.Чехова в русской мысли кон-ца XIX — начала XX в. (1887—1914): Антология.
−СПб., 2002.

11.

Наим Каримов. Антон Павлович Чехов

https://ziyouz.uz/jahon-nasri/anton-chexov/

12.

Иқбол Қўшаева .

https://saviya.uz/ijod/nasr/anton-chexov-yozuvchi-monologi/?imlo=k

13.

https://www.100bestbooks.ru/files/Chekhov_Duel.pdf

Чехов асарларида инсон фалсафаси

Абдуллаева Н. Б. Узбекистон Миллий Университети

Резюме.

Мақолада рус ёзувчи ва драматурги Антон Павлович Чехов асарларининг фалсафий моҳияти таҳлил қилинган.

Ёзувчининг инсон фазилатлари ва имкониятларининг чексизлиги, бунёдкорлик фаолияти, айни пайтда индивидуализм,
эгоизм, манфаатпарастлик, инсон табиатининг ҳам инсониятнинг манфаатлари муштараклашадиган муҳим нуқталар борлиги
тўғрисида қарашлари кўрсатиб берилган. Инсон бунёдкорлиги, яратувчан кучларининг ҳаётни ижобий томонга ўзгартиришга
қодир эканлиги, ҳар бир киши юксак ақидаларга таянгандагина кучли бўлиши, инсон ҳаётининг мазмуни ўзини тарбиялаш,
ўзига юксак маънавий талаблар қўйиш ва уларни қандай бажараётганини қатъий назорат қилиш, ўзини-ўзи тарбиялаб бориш
ва муросасиз ички тарбиячи туфайли шахсияти камолга етиш мумкинлигини ўз ҳаёти орқали намоён қила олганлиги таҳлил
қилинган.

Таянч сўзлар:

инсон фалсафаси, инсон ички олами, ижтимоий ҳаёт, ижтимоий муносабатлар, адабиёт фалсафаси,

экзистенциализм, дунёқараш, ўзликни англаш.

Философия человека в произведениях Чехова.

Абдуллаева Н. Б. Национальный университет Узбекистана

Резюме.

В статье анализируется философская сущность произведений русского писателя и драматурга Антона

Павловича Чехова. Изучаются взгляды писателя на необъятность человеческих качеств и возможностей, творческую
активность, в то же время индивидуализм, эгоизм, своекорыстие, существование важных нюансов, в которых объединены
интересы, как человеческой природы, так и человечества. Было проанализировано способности творческих сил человека,
которое может изменить жизнь в положительную сторону, что каждый может быть сильным только тогда, когда, опираясь на
высокие убеждения, может воспитывать себя, предъявлять к себе высокие моральные требования и строго контролировать,
как он их выполняет, заниматься самообразованием и развивать личность благодаря бескомпромиссному внутреннему
воспитателю.

Ключевые слова.

философия человека, внутренний мир человека, социальная жизнь, социальные отношения,

философия литературы, экзистенциализм, мировоззрение, самосознание.

Philosophy of man in the works of Chekhov.

Abdullaeva N. B. National University of Uzbekistan

Summary

. The article analyzes the philosophical essence of the works of the Russian writer and playwright Anton Pavlovich

Chekhov. The author's views on the immensity of human qualities and capabilities, creative activity, at the same time individualism,
selfishness, self-interest, the existence of important nuances in which the interests of both human nature and humanity are united are
studied. It was analyzed the abilities of a person's creative forces that can change life in a positive way, that everyone can be strong
only when, relying on high beliefs, he can educate himself, make high moral demands on himself and strictly control how he fulfills
them, engage in self-education and develop personality thanks to an uncompromising inner educator.

Key words.

philosophy of man, inner world of man, social life, social relations, philosophy of literature, existentialism,

worldview, self-awareness

_____________________________________________________________________________________



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАРКИБИДАГИ ҲУҚУҚИЙ МАҚОМИ

Айтмуратов Р.Б.

Қорақалпоқ давлат университети

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, Қорақалпоғистоннинг мақоми суверен республика

даражасигача кўтарилди. Бу мақом Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган
Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган.

Ҳар икки республика ўртасидаги сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва маданий муносабатлар Ўзбекистон ва

Қорақалпоғистон Конституцияларида ўз ёрқин аксини топди. Натижада, икки томонлама ҳурмат асосида
қорақалпоқ халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаши, мустақил тараққиёт ҳамда миллий давлатчиликни
мустаҳкамлашдаги роли ошди. Келажакка қатъий ишонч билан қарайдиган, олис истиқболни яратишнинг
кафолатини берадиган ҳуқуқий мақомга эга бўлди.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. Ж. 3.- Т.:Ўзбекистон, 2019.- Б.39.

Философия Чехова: Материалы Международной научной конференции (Иркутск, 27 июня– 2 июля2006 г.) / Под ред. А. С. Собенникова. – Иркутск: Изд-во Иркут. гос. ун-та, 2008. С.168.

Чехов А П. Бўйинга осилган Анна .Ўқитувчи нашриёт матбаа ижодий уйи. Тошкент. 2018.304 б.

Булгаков С.Н.Чехов как мыслитель // Булгаков С.Н. Соч.: В 2 т. М., 1993. Т. 2.с.136

Чехов А.П. Сочинения. Москва. Художественная литература.1982, с.212.

Чехов А.П. Полн. собр. соч. и писем: В 30 т. М., 2009: Письма. Т. 5, 8; Соч. Т. 17.

Линков В. Я. История русской литературы XIX века в идеях: учеб. пособие/ В. Я. Линков. – М. : Изд-воМГУ, 2002. – С. 133.

Клаханов К.Х. Зеркало для человека, Введение в антропологии. – Спб. Евроазия, 1998. –С. 229.

Назаров Қ. Адабиёт фалсафаси.»Жаҳон адабиёти», 2016 йил, 7-сон

П. Чехов: pro et contra: Творчество А.П.Чехова в русской мысли кон-ца XIX — начала XX в. (1887—1914): Антология. −СПб., 2002.

Наим Каримов. Антон Павлович Чехов https://ziyouz.uz/jahon-nasri/anton-chexov/

Иқбол Қўшаева .https://saviya.uz/ijod/nasr/anton-chexov-yozuvchi-monologi/?imlo=k

https://www.100bestbooks.ru/files/Chekhov_Duel.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов