19
Naqqoshlik hunari ustaxonasi uchun katta va kichik xona ajratilgan bо‗lishi maqsadga
muvofiqdir. Chunki katta xonada dars о‗tiladi, kichikroq xonada esa asbob-uskunalar va ba‘zi bir
duradgorlik ishlari bajariladi.
Foydalanilgan adabiyotlar.
1.
Muslimov N.A., Sharipov SH.S., Qо‗ysinov O.A. О‗rta maxsus, kasb-hunar va oliy
ta‘lim integratsiyasi. Metodik qо‗llanma. – T.: Nizomiy nomidagi TDPU. 2006. – 47 b.
2.
Pedagogik amaliyot. Metodik qо‗llanma / Sharipov SH.S., Ismoilova M., Sanaqulov X.,
Mullaxmetov R., Qо‗ysinov O.A. – T.: Nizomiy nomidagi TDPU. 2006. – 28 b.
3.
Sayidaxmedov N. Pedagogik amaliyotda yangi texnologiyalarni qо‗llash namunalari. –
Toshkent: RTM, 2000. – 46 b.
4.
Sharipov Sh.S., Shonazarov R., Qо‗ysinov O.A., Nasriddinova G. Kasb tanlashga
yо‗llash fanidan laboratoriya mashg‗ulotlari. Metodik qо‗llanma – Toshkent: Nizomiy nomidagi TDPU,
2007. – 48 b.
5.
http://www.istedod.uz/
6.
http://www.pedagog.uz/
7.
http://www.Abduqodirov.pbnet.ru/
8.
http://www.disser.h10.ru/pedagog.html
АЁЛ БИЛИМ ВА МАЪРИФАТИ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Н. Б. Абдуллаева
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. Ўзбекистон Республикаси
Маълумки, ҳар бир давлат ривожини баҳолашдаги муҳим мезонлардан бири бу
аѐлларнинг жамиятдаги мавқеи ва уларнинг ижтимоий фаоллик даражасидир. Аѐлларнинг
жамиятдаги мавқеи ва ўрнини кўтариш давлатимизнинг устувор ва асосий йўналишларидан бири
бўлиб келмоқдаки, бу юртимизда аѐлларнинг ижтимоий ҳуқуқлари кафолатланганлиги ва
муҳофазаланганлигидан далолат беради. Чиндан ҳам аѐлни улуғлаган, авайлаб -асраган юртнинг
келажаги порлоқдир. Ҳар қайси давр ва ҳар қайси жамиятда ҳам аѐл жамият тараққиѐтининг
асосий таянчи бўлиб келган. Тарих саҳифаларидан бизга маълумки, ҳукмдорлар, бўлгуси
шаҳзодаларнинг тарбияси иймонли, фозила аѐлларга топширилган. Фарзандлар уларнинг ўгит,
сабоқларидан куч олиб ақли етук бўлиб улғайган. Давлатга, миллат маънавиятига бош бўлган.
Тўмарисдан матонатни, Сароймулкхоним, Нодирабегим ва Зулфияхонимдан ақлу зако,
оилапарварлик мерос қилиб олган ўзбек аѐллари салоҳияти билан қандай миллатнинг вакиласи
эканини ҳар қадамда намоѐн этмоқда. Шунинг учун хотин- қизлар маърифати масаласи инсоният
тарихида ҳамиша ўзига хос мураккаб муаммо бўлиб келган. Яқин тарихга мурожаат қиладиган
бўлсак, жадид маърифатпарварлари ўзининг дастурида биринчи бўлиб аѐлларга сайловларда
қатнашиш ҳуқуқини бериш масаласини қўйган. М.Беҳбудий, А.Фитрат, Ф.Хўжаев, А.Чўлпон,
А.Авлоний каби тараққийпарварлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ниҳоятда юқори
баҳолаб, уларни ижтимоий озодликка чиқариш зарурлигини таъкидлаган эдилар. Уларнинг
фикрича, жамиятни ўзгартириш маънавий ва маданий-маиший ҳаѐтнинг тубдан ислоҳ қилишдан
бошланиши керак. Яъни хотин-қизларни жамиятнинг тўлақонли аъзолари сифатида қабул
қилмасдан, оила масаласини тўғри ҳал қилмасдан, ѐш авлодни тўғри йўлда тарбияламасдан туриб,
жамиятни ислоҳ қилиш, унинг ривожини тараққиѐт сари йўналтириш мумкин эмас, охир оқибатда
миллат тақдири унинг аѐллари ва оиласининг ҳолатига боғлиқдир.
Айниқса, Маҳмудхўжа Беҳбудий аѐлларни билимли ва маърифатли масаласи хусусида
алоҳида таъкидлайди. ―Қисқа қилайлик, бошқа миллатларни бойлари фақир ва етимлар учун
мактаб ва дорилфунунлар соладурлар, фақир ва етимларни ўқумоғи учун вақф «истипендия»лар
таъйин қилур. Бошқа миллат милўнерлари мактаби ила истипендиясила, идора қилатургон газет
ва мажалласила, бино қилган доруложизин (аѐллар университети — Я. О.), барпо қилган
жамъияти хайрияси-ла фахр қиладур.[1]
Аѐлларнинг билими ва савияси ҳақида гапирганда Абдулла Қодирий ―Меҳробдан чаѐн‖
асарида 17 ѐшли Раънонинг саводи ҳақидаги қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир. "Раъно
Нигор ойимнинг тўнғучи, бу йил ўн етти ѐшни тўлдурадир. Саводни отасидан ўқуб, ўн тўрт
20
ѐшида ибтидоий мактаб прўғрамида бўлған барча дарсларни битирган, масалан: диний қисмдан –
―Ҳафтияк‖, ―Қуръон‖, ―Чаҳор китоб‖, ―Сўфи Оллоѐр‖, ―Маслаки муттақин‖, адабиѐтдан –
Навоийнинг барча асарлари, девони Фузулий маъа, Лайли Мажнун; Амирий, Фазлий ва шулардек
чиғатой-ўзбек катта шоирларининг асарлари; форсийдан – Хожа Ҳофиз Шерозий ва Мирзо Бедил,
хусни хат, иншо ва бошқалар. Бу кунларда бўлса бир томондан қизларға сабоқ бериб онасиға
кўмаклашса, иккинчи тарафдан отасида кофия (араб наҳв ва сарфи) ҳамда Шайхи Саъдийнинг
―Гулистон‖идан дарс оладир ва шунинг қаторида ўзи яхши кўрган чиғатой-ўзбек шоирларининг
бадиъа асарларидан алоҳида бир мажмуъа тузиб юрийдир."[2] Бу эса ўзбек оиласида аѐлларнинг
билим ва маърифатли бўлишга катта эътибор қаратилганини кўрсатади.
Ижтимоий ҳаѐтда аѐллар маърифати, илмий салоҳиятининг юксак бўлиши жамиятда
барқарорликни мустаҳкамлаш омилларидан биридир. Ўзбекистонимизда бу борада жуда катта
ислоҳотлар амалга оширилди. Мамлакатимизнинг сиѐсий ҳаѐтида, давлат ва жамият
бошқарувида, иқтисодиѐтимиз тармоқларида, маданият, илму фан, халқ таълими, соғлиқни
сақлаш, спорт каби ижтимоий соҳаларда аѐлларимизнинг роли ортиб бораѐтганига барчамиз
гувоҳмиз.
Жамият қурилишида фаоллик кўрсатаѐтган хотин-қизларнинг меҳнати ҳукуматимиз
томонидан юксак қадрланмоқда. Турли соҳаларда ўзининг ҳалол меҳнати билан жамиятимиз
тараққиѐтига муносиб улушини қўшаѐтган аѐлларимиз, юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, турли
давлат мукофотлари билан тақдирланмоқдалар. Чунки, улар жамиятнинг етакчи куч, моҳир ва
уддабурон ва оқила тарбиячилардир. Бу борада гап кетганда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг хотин-қизларни сиѐсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга
қаратилган 2018 йил 2 февралдаги ―Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини
мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги
Фармонини алоҳида эътироф этиш лозим. Фармонда аѐлларнинг ижтимоий-сиѐсий фаоллигини
кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўѐбга чиқариш, оила
институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб чора-
тадбирлар белгиланди. Ушбу Фармондан келиб чиқиб, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси томонидан ―Мўътабар аѐл‖ кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида қарор
қабул қилинди. ―Мўътабар аѐл‖ кўкрак нишони билан жамият ва давлат ҳаѐтида фаоллик ва
ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва
фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган,
жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб
этиш борасида ибратли фаолият олиб бораѐтган хотин-қизлар муносиб кўрилмоқда. Талаба
қизларимиз турли кўрик–танловлар, фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаб
келмоқдалар, республикамиз сарҳадларидан ташқарида ҳам илмий ишлар чоп эттирмоқдалар.
Жорий йилнинг 8 август куни Вазирлар Маҳкамасининг «Оқила аѐллар» ҳаракати
фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [437-cон] қарори қабул қилинди, «Оқила
аѐллар» ҳаракати ташкил қилинди. Ҳаракат фаолияти хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
тизимини янги босқичга кўтариш ва аѐлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш
ва мустаҳкамлашга қаратилган ―Олима аѐллар жамияти» ташкил этилиб ҳаракат аъзолари фаол
ва ташаббускор аѐллардан иборат бўлиб улар ѐш қизларда оилага садоқатни сингдириш, хотин-
қизларга қабул қилинаѐтган ҳужжатлар мазмун-моҳиятини халқчил тилда тушунтириш
ва бошқалар билан шуғулланиши белгиланди.
Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиѐев мамлакатимиз олдида турган устувор
вазифаларни амалга оширишда, юртимиз эришган ва дунѐ ҳамжамияти тан олаѐтган марраларни
эгаллаш йўлида бутун халқимиз қатори аѐлларимизнинг ҳеч нарса билан қиѐслаб бўлмайдиган
ҳиссаси борлигини чуқур миннатдорчилик билан эътироф этади: «Иложи борича, аѐлларимизнинг
дардини, ташвишларини севинч ѐшига, ғалаба ѐшига, муваффақият ѐшига, натижа ѐшига
айлантиришга ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қиламиз. Битта қиз фарзандни ўқитсангиз — бутун
оилани ўқитган бўласиз деб ота-боболаримиз бежиз айтишмаган.
Илм-фан билан шуғулланиш,
илмий янгилик яратиш — бу игна билан қудуқ қазишга баробар. Мен ўзим шу соҳадан чиққаним
учун бу ишнинг нақадар қийин ва мураккаб эканини яхши биламан. Шунинг учун ҳам оила
ташвишлари ва фарзанд тарбиясини илмий тадқиқот билан бирга олиб бораѐтган, бу борада
амалий ютуқ ва натижаларга эришаѐтган олима аѐлларни шахсан мен чинакам матонат ва жасорат
соҳибалари деб биламан ва юксак қадрлайман».[3]
21
Янги Ўзбекистон тараққиѐт стратегиясида ҳам аѐлларга муносиб шароит яратиш,
уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масаласини энг муҳим йўналишлардан бири
сифатида бежизга белгиланган. 2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини
қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади. Дастур доирасида аѐлларимиз улуши паст бўлган
аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши
ҳозирги
24 фоиздан 40 фоизгача етказилади .
Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба
бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун
мақсадли ажратилади.Янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиѐтган
қизларга таълим контрактларини тўлаш учун,
илк маротаба, 7 йил муддатга фоизсиз кредит
бериш
жорий қилинди.
Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар
яратилди,
магистратурада ўқиѐтган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади. Ҳар
йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага
юборилади; ҳар бир вилоятда эҳтиѐжманд оила вакиллари, ота ѐки онасини йўқотган 150 на нафар
қизларнинг таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади; ѐш фарзанди бор талаба-
қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади; докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар
йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
Ушбу имкониятлар аѐлга янада руҳ беради, унинг эртанги кунига умид уйғотади, янги-
янги режалар тузиб, янада самарали фаолият олиб боришга ундайди. Аѐлларимиз,
қизларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш, эзгу интилишларини қўллаб-
қувватлаш борасида олиб борилаѐтган кенг кўламли ишларнинг натижаси ҳисобланади. Зеро,
аѐли эъзозланган юртнинг ҳамиша шону-шарафи баланд, кунлари тинч, осойишта, фарзандлари
соғлом, келажаги порлоқдир. Аѐл доно бўлса – оилада ҳам, жамиятда ҳам ҳамжиҳатлик, ўсиш,
юксалиш бўлади.
Аѐлга эътибор унинг маънавий, руҳий жиҳатдан юксалишига имкон яратади. Шу боис
бугун ўзбек аѐлининг ўрни нафақат оилада, балки жамиятда ҳам катта мавқега эгалиги яққол
кўринмоқда. Хотин-қизларга бўлган муносабат, ҳурмат-эҳтиромни давлатнинг уларга бўладиган
муносабатида белгилаш мумкин. Шу нуқтаи назардан қаралса, аѐлларни улуғлаб, ардоқлаб,
бошига кўтариб яшайдиган халқ ўзининг юксак маданияти ва олижаноб қадриятларини амалда
намоѐн қиладиган миллат сифатида ҳурмат қозонади.
Адабиѐт:
1.
Беҳбудий. Танланган асарлар. Беҳбудий М.Т ан лан ган а с а р л а р // Т ў пло вчи ,
сўзбо ш и ва изоҳлар: Б. Қ о си м о в,— 3 - н аш р и . тузатилган ва тў лд и р и лган .— Т.: «М
аънавият» , 2006,—Б 202
2.
Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаѐн. Тошкент: ―Ғафур Ғулом‖ нашриѐти. 1994. Б. 395
3.
https://www.gazeta.uz/uz/2022/03/07/womens/
ROLE OF GENDER LINGUISTICS IN UZBEK PAREMIOLOGY
N. E. Abdullaeva
National University of Uzbekistan. Republic of Uzbekistan
In Modern Linguistics, year by year, feminist scholars in linguistics and in other fields have
realized that we must ask how empirical gaps in the field come to be investigated. Feminist scholars have
discovered ―that many gaps were there for a reason, i.e. that existing paradigms systematically ignore or
erase the significance of women‘s experiences and the organization of gender‖ (Thorne and Stacey,
1993). The task of feminist scholarship thus goes beyond simply adding discussions of women and
women's experiences into our disciplines, to encompass the broader task of interrogating and
transforming existing conceptual schemes. In history, for instance, feminist and other radical scholars
have challenged the assumption that history is primarily about politics, public policy, and famous
individuals. The inclusion of women has led to a rethinking of the notion of historical periodization
itself, since historical turning points are not necessarily the same for women as for men. In literature,
feminist scholars have extended their project from the critique of texts by male authors and the recovery
of texts written by female authors to asking questions about how literary periods and notions of dominant