Проблема межнационального согласия в узбекской этнокультуре

CC BY f
42-45
2
0
Поделиться
Нишанова, О. (2020). Проблема межнационального согласия в узбекской этнокультуре. in Library, 20(2), 42–45. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/21946
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Известно, что Узбекистан – многонациональная страна. Сегодня в нашей стране проживают представители 136 национальностей и народов. Есть также 16 религиозных конфессий. У представителей каждой нации, каждой конфессии есть свои ценности. Согласовать и защитить интересы всех из них — достаточно сложная задача.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ

42

http://tsue.uz/

мумкин. Шундагина оилавий низоларни, ажримларни олдини олишга, етим
болаларнинг камайишига ҳисса қўшилган бўлинади.

Адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом

эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд. - Т.: Ўзбекистон, 2017. 341-бет.

2.

Мирзиёев Ш. Нияти улуғ халқнинг иши хам улуғ, ҳаёти ёруғ ва

келажаги фаровон бўлади. 3-жилд. –Т.: Ўзбекистон, 2019. 10-бет.

3.

Оила энциклопедияси. Тузувчи. Ф.Акрамова ва бошқалар. -Т., 2019.

4.

Қаххорова М. Оила маънавияти ва уни ривожлантиришнинг

маърифий жихатлари. - Т., Маънавият, 2019.

5.

Маҳмудов Р., Исмоилов С. Ахлоқшунослик. Ўқув-услубий мажмуа.

- Т., 2012.

6.

Маҳмудов Р. Аёлларнинг бурчлари ва вазифалари. Ўқув қўлланма. -

Т., 2012.

7.

Маҳмудов Р. Фаросат надур? Ўқув қўлланма. Г., 2012.


ЎЗБЕК ЭТНОМАДАНИЯТИДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК

МАСАЛАСИ

Нишонова Озода Джалолитдиновна

1

,

1

ЎзМУ профессори, ф.ф.д.

Маълумки, Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат. Бугун юртимизда 136 та

миллат ва элат вакиллари яшайди. Шунингдек, 16 та диний конфессия мавжуд.
Ҳар бир миллатнинг, ҳар бир конфессия вакилларининг ўз қадриятлари бор.
Уларнинг барчасининг манфаатларини уйғунлаштириш, ҳимоя қилиш
бирмунча мураккаб вазифа саналади. Шу боис ҳам юртимизда мазкур масалага
катта эътибор берилади. Таъкидлаш ўринлики, жамиятда миллатлараро
тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш Ўзбекистон давлат сиёсатининг
устувор йўналишларидан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида
Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли фармони бу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди.
Фармонда

“Жамиятда

кўп

миллатли

катта

оила

ҳис-туйғусини,

республикамизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва
тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат
руҳида тарбиялаш, фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, уларнинг
конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўймаслик” каби
вазифалар белгилаб қўйилди .


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ

43

http://tsue.uz/

Бугун Ўзбекистонда 16 та диний конфессияга мансуб 2 минг 250 га яқин

диний ташкилот фаолият юритмоқда. Мазкур конфессиялар вакилларига ўз
диний эътиқодларини эмин-эркин амалга оширишлари учун барча шароитлар
яратилган. Жумладан, диний таълим муассасалари, ибодатхона, масжид,
черков, синагоглар фаолияти йўлга қўйилган.

140 га яқин миллий-маданий марказлар мавжуд. Мазкур марказларда турли

миллат вакиллари ўз миллий-маънавий эҳтиёжларини қондириш, ўз она
тиллари, миллий урф-одатлари, қадриятларини ўрганиш, асраш ва
ривожлантиришга оид фаолиятни амалга ошириб келмоқдалар.

Юртимизда асрлар мобайнида турли миллат ва дин вакиллари тинч-тотув

яшаб келишмоқда. Аммо бу мазкур масалада хотиржамликка берилиш мумкин,
дегани эмас. Глобаллашув шароитида доимий равишда сергак, ҳушёр
турилмаса, дунёда бўлиб ўтаётган миллатлар ва динлараро тўқнашувлар
мамлакатимизга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис бугун юртимизда
тинчлик, барқарорликни таъминлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш
масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада
самарали механизмлардан бири тарихий-маданий меросимизга мурожаат этиш
ва ёшларни миллий қадриятларимиз билан яқиндан таништириб боришдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида келтириб ўтилган ПФ-
5876-сонли фармонида ҳам “Ўзбекистон халқининг тарихи ва анъаналарини
ўрганиш бўйича таълим, ахборот ва маданий-маърифий чора-тадбирлар
комплексини амалга ошириш” таъкидланади. Зеро, тарих ундан сабоқ чиқариш,
муаммоларга ечим топиш учун ўрганилади.

Халқлар ўртасидаги дўстликни, иттифоқни, ўзаро ҳамкорликни куйлаш

ўзбек

этномаданиятига

хос

хусусиятлардандир.

Аслида,

ўзбек

этномаданиятининг генезиси, шу жумладан, этногенез ҳам, кенг миқёсдаги
интеграцияга, маданиятлардаги инновацияларни қабул қилиб, ўзлаштириб
ривожланишга мойил эканини тасдиқлайди. Бутун ўзбек халқи тарихи,
этномаданий ривожланиш босқичлари кенг интеграцион алоқалар маҳсулидир.
Ўзбек халқи, ҳатто, юртига бостириб келган босқинчилар (масалан, араб
истилочилари, Чор Россияси босқини)даги прогрессив, этник ривожланишига
ёрдам берадиган омилларни, фаолият турларини ўрганишдан, ўзлаштиришдан
ҳазар қилмаган. Халқимиз менталитети ва маънавий-руҳий оламига сингган
ушбу фазилат унинг этномаданиятида акс этмаслиги мумкин эмас эди .

Ўзбек этномаданиятининг идеогенези тор, синфий ёки айрим гуруҳлар

ғояларини, манфаатлари ва қизиқишларини қўллаб-қувватлашга қаратилмаган.
Синфийлик, оқимпарастлик, ҳатто ўз қарашларини догма даражасига кўтариб,
бошқа этносларни, элатларни уни қабул қилишга мажбурлаш унга ётдир. Ўзбек


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ

44

http://tsue.uz/

халқи ҳам, унинг этномаданияти ҳам бошқа халқларни ассимиляциялашга
интилмаган, турли этномаданиятларга ўзининг меросини, қадриятларини,
тушунчаларини зўрлаб киритмаган. Унга хос толерантлик мавжуд бадиий-
эстетик методлар ва тасвирлардан эркин фойдаланиш имконини берган.
Шунинг учун ўзбек этномаданий ва этноэстетик меросида юнон, эрон, араб,
мўғул, рус халқлари маданиятларига хос мотивлар, сюжетлар, услублар,
иборалар ва композициялар учрайди. Шу билан бирга, идеогенезга дуч келган
мавзулар ва тасвирий услублар кираверган, деб ҳам бўлмайди. Халқ
ўзлаштираётган моддий ва маънавий бойликларни, бадиий, эстетик
тажрибаларни ўзининг тарихий-маданий парадигмасидан, ғоявий ва маънавий
қадриятлари синтезидан ўтказган. Бу ўзбек этномаданиятига ёт, бузғунчи,
ғайримиллий қарашларнинг, даъват ва тажрибаларнинг кириб қолишига йўл
бермаган. Демак, биз ҳозир назарда тутаётган ғоявий иммунитет
этномаданиятимиздаги анъаналар, тажрибаларнинг тадрижий давомидир.

Ўзбек этномаданиятида халқлар, миллатлар, давлатлар ўртасидаги дўстона

муносабатларни, интеграцияни қўллаб-қувватловчи кўплаб ғоялар, сюжетлар
акс этган. “Алпомиш” достонининг деярли барча туркий халқларда тарқалгани,
“Уч оға-ини ботирлар” эртагининг кўплаб халқлар оғзаки ижодида учраши,
турли миллат вакилларининг дўстлигини куйлаган сюжетлар, ишқий
саргузаштлар халқаро кўчма тасвирлар экани халқ маданияти мудом
интеграция

таъсирида

бўлганини

кўрсатади.

Изолюционизм

халқ

маданиятларига хос ҳодиса бўлмаган, халқаро алоқалар ва мулоқотлар эса
этномаданий жараёнларга умуминсоний мотивлар, мавзулар, эстетик идеални
олиб кирган .

Этномаданиятдаги бадиий-эстетик тасвир ва идеалларда яқинлик,

айнанлик, бутун бошли асарлар, халқ китоблари, халқ қўшиқлари, куйлари ва
ўйинлари, нақш санъатининг бир-бирига яқинлиги мавжуддир. Масалан,
“Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам” достони ўзбек халқ оғзаки ижодида ҳам, туркман
халқ оғзаки ижодида ҳам, “Хоразмча лазги” бизда ҳам, озарбайжонларда ҳам
мавжуд. Нақшлардаги кўк, ҳаворанг, яшил бўёқлар ўзбек, тожик, қирғиз
халқларида кўпроқ учрашини кузатамиз. Туркман гиламларида қизил, саккиз
бурчакли нақшлар эса озар ва туркларда кўп қўлланилади.

Хуллас, ўзбек этномаданиятидаги кўпгина бадиий-эстетик тасвирлар,

сюжетлар узоқ ижтимоий-тарихий ривожланиш ва маданий интеграция
таъсирида шаклланган. Шунинг учун Ўрта Осиёдаги этномаданий жараёнлар
ўзига хос интеграция ҳосиласи сифатида кечган. Яъни, биринчидан, бундай
маданий интеграция тарихий ривожланишнинг бевосита таъсири эди;
иккинчидан, ўз тарихи ва динамикасига эга Ўрта Осиё цивилизациясининг


background image

ЎЗБЕКИСТОНДА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК, МИЛЛИЙ, ДИНИЙ ВА СИЁСИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ, ФАЛСАФИЙ МАСАЛАЛАРИ

45

http://tsue.uz/

асоси бўлган; учинчидан, минтақа халқлари учун умумий, универсал бўлган
маънавий бойликлар қарор топган . Шунинг учун ҳам минтақамиз халқлари
бир-бирининг маданиятларини, анъаналари ва бадиий-эстетик фикрларини,
ғояларини ҳеч қандай изоҳсиз, таржимонсиз тушунади, уларни бошқа
минтақалардаги этномаданиятлардан осонгина фарқлай олади. Куйларидаги
сертуйғулик ва ўйноқилик, рақсларидаги нафислик ва чаққонлик,
нақшларидаги сержилолик ва ранглар танлашда табиатга тақлидлик, оғзаки
ижодидаги эпиклик ва полистилистика, халқ байрамлари ва томошаларидаги
очиқлик ва синкретлик ўлкамиз халқлари маданиятидаги бадиий-эстетик ўзига
хосликлардир.


ЁШЛАР КАМОЛАТИДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРБИЯНИНГ

АҲАМИЯТИ: ТАРИХИЙ ТАҲЛИЛ (1997-2019 йй)

Эргашев

Қ.

1

,

1

ТДПУ профессори,

Хатамов Т.

2

,

2

ЎзХИА доценти

Миллатлараро тотувлик ғояси — умумбашарий қадрият бўлиб, турли хил

халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий
тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати
бўлиб хизмат қилади. Дунёдаги барча давлатлар аҳолиси миллий таркибига
кўра 2 гуруҳга бўлинади. Биринчиси моноэтник (аҳолиси асосан бир миллат
вакилларидан иборат) ва иккинчиси полиэтник (кўп миллатли) давлатлардир.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллатга мансуб

фуқароларимиз 16 та диний конфессияга эътиқод қилиб келмоқдалар.
Аҳолимизнинг миллий анъаналари ва диний эътиқоди. Мазкур йўналишларда
2200 дан зиёд диний ташкилот ва 140 га яқин миллий маданий марказларнинг
фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади.

Ҳозирги глобаллашув жараёнида диний бағрикенглик муаммоси жаҳон

ҳамжамияти давлатлари учун ғоят долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
1995 йил 16 ноябрда БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган
ташкилоти ЮНЕСКО томонидан Бағрикенглик принциплари декларациясининг
қабул қилиниши бунинг ёрқин далилидир. Бирлашган миллатлар ташкилоти эса
ҳар йилнинг 16 ноябрини «Бағрикенглик куни» деб эълон қилди.

Шунингдек, БМТ томонидан динлараро бағрикенглик ғоясини бутун

дунёга тарғиб этиш мақсадида 2011 йилнинг 1-7 февраль кунларини бутун

inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт. Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - Публикация статей и информации юридических и физических лиц по экономическому направлению. Журнал "Актуальные проблемы спортивной науки" MuviPoisk.net - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды Innovative Academy RSC - Услуги по публикации научных статей в журналах, включенных в список ВАК. SMARTY - Увеличение продаж вашей компании Еlecars - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане China Motors - Купи автомобиль своей мечты! БИОАРТРОН - Здоровье и гибкость суставов Nicefit - Онлайн марафон Nice Fit с Чемпионкой Мира по фитнесу