230
600,9±74,41 услуг, в день – до 20,03±3,46 услуг, что на 18,4 % выше, чем при
неизмененном режиме работы учреждения.
Результаты изменения графика работы положительно повлияло на повышение
доступности ветеринарных услуг и способствовало увеличению прибыли учреждения.
До внедрения нового режима работы клиники в среднем в месяц было востребовано
507,72±12,81 услуг, с учѐтом среднего чека 1000 руб., доход клиники «ЗооДоктор» в
месяц составлял 507720 руб. При изменении графика работы количество оказываемых
услуг увеличилось, а доход, с учетом средней стоимости услуг, равной 1000 руб., был
получен в размере 600900 руб., что на 93180 руб., или 18,4 % выше, чем при
неизмененных условиях работы учреждения.
Для улучшения работы коммерческих ветеринарных учреждений и повышения
уровня
дохода
рекомендуем
составлять
оптимальный
график
работы,
предусматривающий возможность посещения в вечернее время
Выводы
. Внедрение мероприятий по совершенствованию ветеринарного
обслуживания мелких непродуктивных животных в условиях ветеринарной клиники
«ЗооДоктор» за счѐт изменения времени работы учреждения способствовало
увеличению спроса на ветеринарные услуги на 18,4 %, или на 93,2 услуги в месяц.
Внедрение мероприятий по совершенствованию ветеринарного обслуживания мелких
непродуктивных животных за счѐт увеличения режима работы клиники «ЗооДоктор»
способствовало повышению дохода на 18,4 % выше, чем при неизмененных условиях
работы учреждения.
Использованная литература
1.
Василевский, Н.М. Организация работы сети коммерческих ветеринарных
клиник в условиях мегаполиса / Н.М. Василевский, П.П. Ершов, Р.А. Семченко, А.И.
Осадчая // Ветеринария, зоотехния и биотехнология, 2014. – №7. – С. 6 – 12.
2.
Ершов, П.П. Сущность франчайзинга и его роль в развитии ветеринарного
предпринимательства / П.П. Ершов, Н.М. Василевский // Российский ветеринарный
журнал: мелкие домашние и дикие животные, 2012.– № 6. – С. 19 – 21.
3.
Коломиец К.К.,
Пряхина И.В., Журавель
Н.А. Качество обслуживания клиентов в
коммерческих ветеринарных учреждениях города Челябинска.
Научно-технический
прогресс в сельскохозяйственном производстве
. Сборник докладов
XII Международной
научно-практической конференции молодых учѐных, в 2-х томах. 2017. С. 135-139.
4.
Николаева Е.Н.,
Журавель Н.А. Рейтинг коммерческих ветеринарных учреждений
г. Лимассола республики Кипр. Научно-технический прогресс в сельскохозяйственном
производстве
: материалы XII Международной научно-практической конференции
молодых учѐных, в 2-х томах. 2017. С. 144-148.
5.
Семченко, Р.А. Организация сервиса в сети ветеринарных клиник на основе
компьютерных технологий // Р.А. Семченко, П.П. Ершов, Н.М. Василевский, С.А.
Салихов, О.А. Подскребкина // Ученые записки Казанской государственной академии
ветеринарной медицины им. Н.Э. Баумана, 2015. – Т. 223. – № 3. – Семченко Р.А., С.
170– 174.
УЎТ: 619.616:002.8.636
СУТЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ҚОРАМОЛЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИГА
БЎЛГАН ВЕТЕРИНАРИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА БУ БОРАДАГИ ТАВСИЯЛАР
А.Д.Улуғмурадов, А.А.Саидов, М.А.Рўзимуродов
Ветеринария илмий-тадқиқот институти
Аннотация.
Ушбу
тезисда
қорамолчилик
йўналишидаги
чорвачилик
хўжаликлари ветеринария мутахассислари ҳамда чорвашунослари учун хўжаликда
ҳайвонларни парваришлаш, юқумли касалликларга, жумладан бруцеллѐз касаллигига
231
қарши кураш тадбирлари, бундан ташқари йил давомида олиб борилиши
режалаштирилган намунавий эпизоотик тадбирлар тўғрисида материаллар берилган.
Калит сўзлар:
дезобарьер, дезомат, бруцеллѐз, карантин, изолятор,
диспансеризация, идентификация, серонегатив гуруҳ.
Кириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 июлдаги
―Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада
ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ги ПҚ-4406-сон
қарорида Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш,
Республиканинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги
салоҳиятини янада ошириш, олиб борилаѐтган ислоҳотлар ва замон талабига тўлиқ
жавоб берадиган ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, стандартлаш ҳамда агробизнес
йўналишида консалтинг, маркетинг хизматларини ривожлантириш ва илмий
тадқиқотларга асосланган интенсив агросаноат тизимини ташкил қилиш, озиқ-овқат
саноатини янада ривожлантириш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш
ва аграр соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш белгиланган.
Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига (гўшт,
сут) бўлган талабини доимий таъминлаш, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш
ҳажмларини янада кўпайтириш устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Ҳозирда
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаѐтган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ялпи улушининг
44% ни чорвачилик тармоғи маҳсулотлари ташкил этмоқда. Республикамиз
чорвачилиги соҳасида қорамолчилик, айниқса, сутчилик йўналишида, етакчи ўринни
эгаллайди. Худди шу тармоқда гўштнинг 63 – 65% ва сутнинг 98 – 99%
етиштирилмоқда. Наслли қорамолларнинг ҳар биридан йилига ўртача 3500 кг сут, 250
кг гўшт, 25 кг тери ва 10 тоннагача органик ўғит олиш мумкин. Қорамол терисидан
қимматли чарм хом ашѐси тайѐрланади. Қорамоллар сўйилганда олинадиган қўшимча
маҳсулотлар – қон, суяк, шох, жун ва ҳоказолар керакли мақсадларда ишлатилади.
Қорамоллар чиқиндилари деҳқончиликда ерлар унумдорлигини ошириш мақсадида
органик ўғит сифатида кенг ишлатилади. Шу туфайли ҳам бу тармоқни
ривожлантириш, кўпайтирилаѐтган ва хориждан келтирилаѐтган қорамол зотларининг
маҳсулдорлик, наслдорлик, технологик хусусиятларини такомиллаштириш, наслли
қорамоллар бош сонини кўпайтириш, сунъий қочиришни кенг жорий қилиш, селекция
ишларини мақсадли юритиш, сермаҳсул сигирлар подаларини яратиш, жаҳон
генофондига мансуб наслдор буқалари уруғидан фойдаланиш, озуқа базасини
мустаҳкамлаш,
қорамолларни
тўла
қийматли
рационда озиқлантириш
ва
парваришлашни таъминлаш ҳамда сифатли ветеринария тадбирларини олиб бориш
натижасида турли юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистоннинг табиий яйловларга бой бўлган тоғ олди ва тоғлик
минтақаларида, лалмикор адирларида, дарѐ ва дарѐ олди кенг ўтлоқларида
қорамолларнинг сергўшт зотлари парвариш қилинади. Пахтачилик, ғаллачилик,
сабзавот-полизчилик ва боғдорчиликка мослашган суғориладиган майдонлардаги
жамоа, ширкат, фермер ва аҳолининг шахсий хўжаликларида қорамолларнинг серсут ва
сут-гўшт маҳсулдорли зотлари урчитилади. Республикамизда гўштга топшириладиган
ҳар бир қорамолнинг ўртача тирик вазнини 380-400 килограммга етказиш имконияти
мавжуд. Илғор тажриба гўштга топширилган қорамолларнинг тирик вазнини 450-500
килограммга ва сигирлардан соғиб олинган сут миқдорини 4000-4200 килограммга
етказиш мумкинлигини кўрсатмокда.
Тадқиқот мақсади –
Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиѐт жамғармаси,
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш
агентлиги томонидан ―Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиѐт жамғармаси
Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш‖
лойиҳаси доирасида Ветеринария илмий-тадқиқот институти бир гуруҳ илмий
232
ходимлари томонидан Республиканинг Қашқадарѐ ва Жиззах вилоятларида аҳоли
шахсий
хўжалигида
қорамолчиликни
ривожлантиришда
етакчи
давлатлар
чорвачилигининг илғор технологияларини тадбиқ қилишдан иборат.
Қуйида қорамолчилик йўналишидаги хўжаликларга бўлган ветеринария
талаблари баѐн қилинган.
Чорвачилик фермаларига қўйиладиган айрим ветеринария-санитария
талаблари.
Чорвачилик фермасига техника воситалари кирадиган жойларда дезобарьер
бўлиши ва у доимо дезинфекцияловчи эритма билан тўлдирилган ҳолатда бўлиши
шарт. Дезобарьер ўлчамлари (ўртача): узунлиги - 6 м, эни -4 м, чуқурлиги -0,6 м ни
ташкил этади.
Инсонлар кириб чиқадиган эшиклар олдида дезоматлар бўлиб, доимий равишда
дезинфекцияловчи эритмалар билан намланиб турилади, шунингдек, дезотўшамалар
ҳам ишлатилиши тавсия этилади.
Хўжалик талаблари:
1. Сут фермалари ва молхоналар ветеринария-санитария ва гигиена талабларига
жавоб бериши лозим, жумладан туташ ҳудудлардан бошлаб (йўлларга қаттиқ қоплама
ва ҳ.к.) молхоналаргача (сақлаш жойлари ва ҳ.к.).
2. Сифатли сув билан таъминланиши лозим (сувнинг етарли миқдорда
мавжудлиги).
3. Сутчилик, совутиш жиҳозлари ва бошқа қурилмалардан самарали
фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг мавжудлиги.
4. Ювиш, дезинфекция қилиш, механик тозалаш воситаларини ва бошқа зарур
чораларни таъминлаш ва қўллаш зарур.
Сутчилик фермасига бегона шахслар кириши тавсия қилинмайди.
Ветеринария талаблари:
Ҳайвонларни парваришлаш ва озиқлантириш шароитлари қанча яхши бўлса,
уларнинг касалликларга чидамлилиги шунча юқори бўлади. Зоогигиена талабларига
риоя қилиш ва эпизоотик касалликларга қарши самарали чораларни амалга ошириш
имкониятлари ҳар қандай чорвачилик иншоотини қуришни режалаштиришда ҳисобга
олиниши лозим.
Сигирлар мунтазам равишда ветеринария соҳаси мутахассислари томонидан
кўрикдан ўтказилиши, сил, бруцеллѐз, лейкоз, мастит ва бошқа касалликларга
текширилиши керак. Касалликдан келиб чиқиб, сут йўқ қилиниши, қайнатиш йўли
билан зарарсизлантирилиши ѐки пастеризация қилиниши мумкин.
Йирик хўжаликда профилактика мақсадида карантин қилиш учун алоҳида хона
бўлиши лозим, унда янги келтирилган ҳайвонлар маълум муддат алоҳида ва қатьий
кузатув остида сақланади.
Касал ва касаллик бўйича шубҳа туғдираѐтган ҳайвонлар учун алоҳида
ажратилган хоналар (изолятор) зарур. Ветеринария хизмати вакиллари ҳайвонлар
хўжаликка келтирилганда, парваришлаш жараѐнида ва фойдаланишда уларнинг
аҳволини назорат қилишни таъминлайдилар.
Режали диспансеризация ҳам муҳим аҳамиятга эга. Хўжаликда ҳайвонларни
оммавий равишда диагностика текширувидан ўтказиш (айниқса, бруцеллѐз) касал ва
касаллиги шубҳа қилинаѐтган қорамолларни ўз вақтида аниқлаш имконини беради.
Инфекцион касалликлар олиб кирилишининг олдини олишга ҳар бир хўжаликни
шахсий фойдаланишда бўлган бошқа чорвачилик объектлари ва ҳайвонлардан имкони
борича изоляция қилиш орқали эришилади. Ветеринария мутахассислари бу
ҳайвонларни сотиб олишни кузатадилар, улар олиб келинган жойларнинг аҳволи
тўғрисидаги ҳужжатларни текширадилар, режали диагностик текширувлар ва
профилактик эмлашларни ўтказадилар.
233
Чеклашлар жорий қилиш ва карантин ўрнатиш
. Инфекцион касаллик
аниқланган хўжалик ва фермалар аҳволи яхши эмаслиги эълон қилинади, уларга
карантин ѐки чеклашлар жорий этилади. Бу чоралар пайдо бўлган эпизоотик ўчоқни
бартараф этишга ва касаллик қўзғатувчининг соғлом хўжаликларга олиб кирилишига
йўл қўймасликка қаратилади. Карантин ѐки чеклашларнинг амал қилиш муддати
касаллик қўзғатувчисининг тури, инкубацион даври ва унинг касалланган ҳайвонлар
организмида сақланиш давомийлигига боғлиқ. Кўпчилик ҳолатларда хўжаликлардан
карантин олингач, маълум муддатга чеклашлар сақланиб турилади. Карантин касаллик
бартараф қилингач, молхоналар яхшилаб тозалангач ва бир неча бор дезинфекция
қилингач, бекор қилинади.
Алиментар механизмли (озуқа, сув орқали) юқадиган касалликлар пайдо
бўлганида яйловга ҳайдаб боқиш тўхтатилади. Касаллик қўзғатувчиларининг юқишини
тўхтатиш учун ҳайвонларга ҳашарот ва каналарни ҳайдовчи моддалар билан ишлов
берилади, баъзан, боғлаб боқишга ўтказиш ҳам ѐрдам беради.
Жинсий йўл билан юқадиган касалликлар пайдо бўлганда қорамолларни табиий
йўл билан қочириш қатъиян тақиқланади. Касаллик қўзғатувчисини зарарсизлантириш
ѐки унинг юқиш омилларини бартараф этишда дезинфекция ва дезинсекция катта
аҳамиятга эга.
Инфекцион касалликларга қарши курашда ўзига хос профилактика – вакцина ва
зардоблар ѐрдамида иммунитетни ҳосил қилиш ҳамда озиқлантириш ва парваришлаш
шароитларини
яхшилаш
ҳисобига
ҳайвонларнинг
касалликларга
умумий
чидамлилигини ошириш жуда муҳимдир.
Қорамолларни идентификациялаш
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сонли қарорига мувофиқ барча ҳайвонлар
идентификациядан ўтказилиши шарт. Зоотехник ҳисоботни юритиш фақат маълум
белгилар (сонлар) билан тамғалангандагина аниқ олиб бориш имконияти яратилади.
Ҳайвонлар идентификацияси эпизоотик барқарорликни, ҳайвонлар касалликларига
самарали қарши курашишни ва чорвачилик озиқ - овқат маҳсулотларининг
хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бузоқ туғилган куни кирим
далолатномасини расмийлаштириш билан унга қарорда белгиланган тартибда
индивидуал идентификация тартиб рақами ҳам берилади.
Қорамоллар учун хўжаликда бўлиши шарт бўлган ветеринария аптечкасининг
қуйидаги намунавий таркиби тавсия этилади:
Препарат номи
Вазифаси
Дозаси
Анальгин
Оғриқ қолдирувчи восита
3,0-6,0 г в/и
Борат кислота
Яраларни,
кўзнинг
шиллиқ
пардаларини, оғиз бўшлиғини ювиш
2-3 % эритма,
5-10% малҳам
Глюкоза
Қон кетишини тўхтатиш
30-150 мл в/и
Темир
препаратлари
Алиментар анемия профилактикаси
1-3 г/бош
Ихтиол
Бижғишга қарши восита сифатида
20-40 г/ичириш
Яллиғланишга қарши восита
10%
малҳам/сиртга
Камфора
Марказий асаб тизимини қўзғатиш
20-40 мл , т/о
Канакунжут мойи
Ич сурувчи
250-800 мл, ичга
Кофеин
Марказий асаб тизимини қўзғатиш
3-5 мл т/о
Лизол
Хоналарни дезинфекциялаш
5% сувли эритма
Бижғишга қарши восита
10-25 мл ичга
Новокаин
Оғриқ қолдирувчи восита
2 мл т/о, м/о, в/и
Водород пероксид
Йирингли яраларга ишлов бериш
3% эритма
Сульфадиметоксин
Микробларга
қарши
препарат
(кокцидиоз, пастереллѐз, энтероколит
ва ѐш қорамоллар зотилжами)
50-60 мг/кг тана
вазнига ичга
234
Магний сульфат
Бузоқлардаги
тетанияда
тинчлантирувчи восита. Ич сурувчи.
Фтор, қўрғошин, барий, симоб,
маргимушдан заҳарланганда заҳарга
қарши препарат
20-25% эритма.
50-100 мл в/и,
м/о. 1% эритма
ошқозонни ювиш
учун
Натрий сульфат
Ич сурувчи
500-1000 г/бош,
ичга
Мис сульфат
Қайт қилдирадиган препарат
2-10 г/ ичга
Танин
Заҳарга
қарши
препарат.
Қон
оқишини тўхтатиш
5-20 г 0,1-0,3%
сувли эритма
Уротропин
Сийдик ҳайдовчи восита
5-20 г
Формалин
Антисептик
восита:
хоналарни
дезинфекциялаш.
20 мл 1%
эритма/1м
3
Бижғишга қарши восита
10-25 мл ичга
Фуразолидон
Ошқозон-ичак,
гинекологик
касалликларни
даволаш
ва
профилактика қилиш
5 г/1 кг тирик
вазнга
Фурациллин
Йирингли
яраларни
даволаш,
бўшлиқларни ювиш, паразитларга
қарши восита сифатида
0,2 г/1 л қайноқ
сувга
Кальций хлорид
Шамоллашга қарши восита, туғруқ
парезида,
туғиш
фаолиятини
кучайтириш ва йўлдошни тушириш
учун
30-60 г
ичга
Қорамолларнинг бруцеллѐз касаллиги.
Бруцеллѐз - сурункали кечувчи
инфекцион касаллик бўлиб, ҳайвонларда кўпроқ ҳолатларда ҳомила ташлаш, йўлдош
ушланиб қолиш, эндометрит, туғиш фаолиятининг бузилиши билан намоѐн бўлади.
Бруцеллѐзда зотли бўғоз сигирларда оммавий аборт (ҳомила ташлаш) кузатилади,
сигирлар сут бериш миқдори кескин пасаяди, хўжаликда наслли ишлар билан
шуғулланиш издан чиқади, бузоқ олиш камаяди, карантин ва хўжаликни
соғломлаштириш тадбирларига жуда катта маблағ сарфланади.
Бруцеллѐз билан инсонлар ҳам касалланади. Бруцеллѐз ҳайвондан инсонга
юқади. Инсонларга бруцеллѐз касаллигининг юқиш йўллари: контактли – юқиш
инсоннинг бевосита касал ҳайвон билан контактида, уни парваришлаѐтганида, инсон
терисининг шикастланган жойлари ва шиллиқ пардаларига касаллик қўзғатувчи
бактериялар тушган ҳолларда юз беради. Юқтиришнинг иккинчи йўли бруцеллѐз билан
зарарланган ҳайвон маҳсулотлари, пастеризация қилинмаган сут, пишлоқ, творог, хом
ѐки чала пиширилган касал ҳайвон гўшти истеъмол қилинганида юз беради. Бундан
ташқари камроқ ҳолларда аэроген юқтириш йўли ҳам учрайди (лаборатория
ходимлари).
Б
У
Р
С
235
Олдини олиш. Бруцеллѐз бўйича соғлом хўжаликларда хўжалик раҳбарлари ва
ҳайвон эгалари ҳайвонларнинг бруцеллѐзга чалинмаслигини олдини олиш мақсадида
қуйидагиларни бажаришга мажбурдирлар:
- ветеринария мутахассисининг рухсатисиз хўжаликка бошқа хўжалик ва аҳоли
пунктларидан ҳайвонларни киритмаслик ҳамда хўжаликда ҳайвонларни бир жойдан
иккинчи жойга ўтказмасликни таъминлаш;
- сотиб олинадиган ҳайвонларни ушбу касаллик бўйича соғлом хўжаликдан
олиш, келтирилган молларни 30 кунлик профилактик карантинда сақлаш, у даврда
уларни бруцеллѐзга серологик текшириш ва фақат бруцеллѐзга серонегатив гуруҳ
ҳайвонларни подага қўшиш;
- ферма ва аҳолига тегишли ҳайвонларни, ҳатто, яйловда умумий суғориш
жойида бошқа ҳайвонлар билан қўшмаслик;
- бузоқларни пастеризацияланган сут билан боқиш, фермани мунтазам
дезинфекция, дезинсекция ва дератизация қилиш, фермадаги барча тур ҳайвонларга
тўйимли озуқалар бериш, уларни режали равишда бруцеллѐзга қарши диагностик
текширувлардан ўтказиш.
Қорамолларнинг асосий инфекцион, паразитар ва бошқа касалликларига қарши
йил давомида ўтказиладиган асосий эпизоотик тадбирлар намунавий рўйхати
қуйидагича:
№
Касалликлар номи
Тадбирни ўтказиш муддати
Мавсуми
Инфекцион касалликлар (диагностик текшириш)
1 Бруцеллѐз
Ҳайвонлар йилига камида икки марта,
соғин сигирлар ҳар 3 ойда бир марта
текширилади
ҳудудий ветеринария
мутахассиси режасига
биноан
2 Туберкулѐз
Ҳайвонлар йилига камида бир марта,
сигирлар икки марта текширилади
– //-
Инфекцион касалликлар (эмлаш)
3 Оқсил
Йилига икки марта
Ҳудудий ветеринар иш
режасига биноан баҳор ва
кузда
4 Қорасон
Йилига икки марта
Ҳудудий ветеринар иш
режасига биноан баҳор ва
кузда
5 Лептоспироз
Йилига икки марта
Ҳудудий ветеринар иш
режасига биноан баҳор ва
кузда
Қон паразитар ва гижжа касалликларига қарши ишлов бериш
6 Тейлериоз
мавсумий
март-ноябр
7 Фасциолез
доимий
ҳар чоракда
Дезинфекция, дезинсекция ва дератизация
8
Биноларни дезинфекция
қилиш
доимий
ҳар чоракда
9 Каналарга қарши кураш
мавсумий
март, ноябр
10
Кемирувчиларга қарши
кураш
доимий
ҳар чоракда
Хулосалар:
1.
Ўзбекистон шароитига мос қорамол зотларини белгиланган рацион асосида
боқилиб, ҳамда талаб этиладиган ветеринария-санитария талабларидан келиб чиқиб,
зарурий диагностик ва профилактик эпизоотияга қарши тадбирлар ўз вақтида ва
режали ташкил этилганда, қорамоллардан соғлом насл ҳамда юқори сифатли
236
чорвачилик маҳсулотлари олиш имкони яратилади. Бу эса ўз навбатида хўжаликнинг
иқтисодий кўрсатгичларининг яхшиланишига олиб келади.
2.
Хўжаликларда юқумли касалликлар, жумладан бруцеллѐз касаллигига қарши
доимий диагностик тадбирларни олиб бориш қорамолларнинг, хусусан инсонларнинг
ҳам мазкур касаллик билан касалланишининг олди олинади ҳамда қорамоллардан
олинадиган чорвачилик маҳсулотларининг сифат даражаси ошиши ҳисобига қайта
ишлаш, маҳсулотларни экспорт қилишга кенг йўл очилади.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
1.
Ҳайвонлар бруцеллѐз касаллигининг диагностикаси бўйича илмий асосланган
ТИЗИМ. //Утверждена Госудраственном ветеринарном комитетом Р.Уз. 2018 г.
2.
Ҳайвонлар бруцеллѐз касаллигининг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича
ЙЎРИҚНОМА. //Утверждена Госудраственном ветеринарном комитетом Р.Уз. 2016 г.
3.
Алтухов Н.М., Афанасьев В.И., Башкиров Б.А. ―Краткий справочник
ветеринарного врача‖ - Москва: Агропромиздат, 1990 - с.562.
4.
Слуцкий И. ―Полный справочник животновода» АСТ. Москва. 2014.
5.
Носиров
У.Н.
―Қорамолчилик‖
Тошкент
«Узбекистан
миллий
энциклопедияси» 2001. 384 б.
6.
Косилов И.А., Димов С.К., Дегтяренко Л.В. Профилактика и ликвидация
бруцеллѐза курпного рогатого скота (методические рекомендации) //СО, ВАСХНИЛ,
ИЭВСиДВ-Новосибирск, 1986.-55 с.
7.
Здрадовский П.Ф. «Бруцеллѐз» //Современное учение применительно к
патологии человека. М.изд. 1953. С. 264
8.
Климанов А.И., Шумилов К.В., Рузимуродов М.А. и др. Совершенствование
средств серологической диагностики бруцеллѐза сельскохозяйственных животных.
//Актуальные вопросы профилактики бруцеллѐза и организация медицинской помощи
больным. Тез.докладов Всесоюзной Конференции, Новосибирск., М.1989. с. 133.
УЎК: 591.082:636.39
ОРОЛ БӮЙИ МАҲАЛЛИЙ ЭЧКИЛАРИНИНГ АЙРИМ БИОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
А.У.Торешова
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
Аннотация:
Ушбу мақолада
Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий
хухдларида урчитиладиган маҳаллий эчкиларнинг физиологик ва гематологик
кӯрсаткичлари ӯрганилган. Шу билан бир қаторда мавсумга боғлиқ ҳолда эчкилар
қонининг морфологик таркиби ӯрганилган.
Калит сӯзлар:
тана ҳарорати, нафас олиш тезлиги, пульс частотаси,
эритроцит, гемоглобин, лейкоцит.
Аннотация:
В данной статье предусмотривается физиологические и
гематологические показатели местных коз разводимых в северной части Республики
Каракалпакстан. Также дается характеристика по изучение морфологического
состава крови коз, в зависимости от сезона года.
Ключевое слово:
Температура тела, частота дыхания, частота пульса,
эритроцит, гемоглобин, лейкоцит.
Annotation:
this article presents physiological and hemological indicators of local
goats bred in the northern part of the Republic of Karakalpakstan. It also provides a
description of the study of the morphological composition of the blood of goats, depending on
the season of the year.
Keywords:
div temperature, respiratory rate, pulse rate, erythrocyte, hemoglobin,
leukocyte.