Специфическая активность ППД туберкулинового диагноста

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
14-15
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рузимуродов, М. ., Мамадуллаев, Г., Тухлиев, А., & Рахимов, А. (2016). Специфическая активность ППД туберкулинового диагноста. in Library, 16(1), 14–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33655
Мухиддин Рузимуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заместитель директора по научной работе, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описана специфическая активность туберкулинового диагностического средства ППД при туберкулезе – заболевании сельскохозяйственных животных.

Похожие статьи


background image

14

#01 (98) 2016

Г.Х.Мамадуллаев, А.Т.Тухлиев,

А.Т.Рахимов, М.А.Рўзимуродов,

Ветеринария илмий-тадқиқот института

ППД ТУБЕРКУЛИН ДИАГНОСТИКУМИНИНГ МАХСУС ФАОЛЛИГИ

Аннотация

В

статье приводятся результаты лабораторных ис-

пытаний экспериментальной серии ППД туберкулин

диагностикума разработанного в ООО “Биоветпродукг”

совместно с лабораторией по изучению туберкулёза

ниив.

По результатам исследований препарат ППД тубер-

кулин обладает достаточной специфической активностью. В

опытах на морских свинках сенсибилизированных вакциной

БЦЖ активность туберкулина составила 49000 ТЕ

Ключевые слова:

туберкулёз, штамм, микобактерия,

бовис, доза, вакцина БЦЖ, аллергия, аллерген, титр,

диагностикум,

ППД

туберкулин, ТЕ, туберкулинизация,

сенсибилизация, папула, специфическая активность.

Мавзунинг долзарблиги.

Туберкулёз сурункали

кечадиган юқумли касаллик бўлиб, 55 турдан ортиқ қишлоқ
хўжалик ҳайвонлари, ёввойи ҳайвонлар ва мўйнали
ҳайвонлар ҳамда 25 турдаги парранда- ларда учрайди.
Касалликка чалинган ички аъзо ва тўқималарда махсус
тугунлар - бўртмачалар (туберку- лалар) ҳосил бўлади.
Туберкулёз одамлар орасида хам кенг тарқалган
касалликдир [6, 7].

Ветеринария амалиётида туберкулёз юққан хайвонларни

аниқлаш учуй туберкулин препарата ёрдамида аллергик
туберкулинизация

услуби

кўлланилади.

Туберкулин

препаратини хайвонга юбо- рипшинг бир неча хил усуллари
мавжуд. Жаҳон амалиётида тери орасига юбориш услубидан
кенг фойда- ланилади. Бу услуб сезгир, ишончли бўлиб, о
сон ба- жарилиши, оддийлиги ва тезлиги каби афзалликлари
оммавий текширишларда кенг қўлланилишига сабаб бўлади.
A

MMO

, туберкулинодиагностикада ўзига хос муаммблар

мавжуд [2, 8].

Туберкулёзга

аллергик

текширишнинг

моҳияти

туберкулёз қўзғатувчиси ёки бошқа турдаги микобак-
териялар юққан, сенсибилизацияланган хайвонларни
туберкулин синамаси ёрдамида аникдаш хисобланади.
Тирик организмга микобактериялар юққан вазиятда
организмда секин типдаги гиперсезувчанлик (СТГ) ҳосил
бўлади [8].

.

Қорамоллар туберкулёзига қарши курашиш ташкилий-

хўжалик, ветеринария-санитария чора- ларини амалга
оширишдан иборат. Бундай тадбир- ларнинг бирламчи
асосини ППД туберкулин препарата ёрдамида аллергик
диагностика килиш ташкил қилади [2]. Туберкулин
препарати 98 % гача касаллик юккан ҳайвонни аниқлаш
имконини беради. Мазкур препарат республикамизда ишлаб
чиқарилмайди ва катта с арф харажат, вахт ва меҳнат эвазига
чет дав- латлардан, асосан Россия Федерациясидан сотиб
оли- нади.

Республикамиз чорвачилигида И млн дан ортик қорамол

бўлиб, уларни йилда бир марта туберкули-

Summary

The article presents the results of laboratory tests of the

experimental series PPD tuberculin diagnostic developed in the
laboratory for the study of the laboratory tuberculosis Scientific-
research institute of veterinary.

According to the research PPD tuberculin drug has sufficient

specific activity. In experiments on guinea pigs sensitized with
BCG, the activity of tuberculin was 49000 ТЕ.

Key words:

tuberculosis, strain, mycobacterium, M.bovis,

dozes, BCG vaccine, allergy, allergen, diagnostic, PPD
tuberculin, tuberculinization, sensitization, papule, special
activity.

низация килиш учун камида 11 млн. доза туберкулин
диагностикуми керак бўлади. 1 доза сотиб олинадиган
туберкулин ўртача 250-350 сўм баҳоланади. “Ветеринария
тўғрисида”ги қонунга мувофиқ хўжаликлардаги туберкулёз
бўйича эпизоотик вазиятга кўра, бир йилда соғлом фермалар
1 марта, ҳайвон маҳсулотларини реализация қилувчи
фермалар 2 марта, қорамоллар туберкулёзи бўйича носоғлом
фермалар 6 мартагача ППД туберкулин ёрдамида аллергик
текширилиши лозим [2,8].

Шунинг учун республикамизда маҳаллий захира- лардан

фойдаланиб, ўз миллий туберкулин препера- тини ишлаб
чиқариш технологиясини яратиш ва ветеринария хизматига
жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги замонда препаратнинг эталон биологи к

фаоллиги тери синамаларига асосланган бўлиб, бунда
нафақат препаратнинг, балки организмнинг сенсиби-
лизацияланганлиги (СТГ) ва махсус аллергик жавоб реакция
сига ҳам боғлиқ [4].

Туберкулин — протеинлар, пептидлар, полисаха-

ридлар, нуклеин кислоталар ва липидлардан иборат, Шундан
оқсил 73-90 %, полисахаридлар 4-5 %, нуклеин кислоталар
1-2 % ва липидлар 11 % ни ташкил қилади [1,4].

2004 йилда аллергик диагностик текшириш режа- сини

бажариш учун Украинадан қўшимча 115 литр (1150000 доза)
туберкулин препарати олиб келинди. Келтирилган
препаратнинг назорати Республика Дав- лат Ветеринария
Бош Бошқармасининг топширигига мувофиқ Ветеринария
илмий-тадқиқот института ва Ветеринария предаратлар.ини
назорат қилиш Давлат илмий лабораториясига юклатилди.

Препаратнинг махсус фаоллиги ВИТИ туберкулёз- ни

ўрганиш лабораториясида ва ишлаб чиқариш шаро- итида
Қорақалпоғистон Республикасида қорамоллар туберкулёзи
бўйича носоғлом хўжаликларда синов- дан ўтказилди ва
мазкур импорт препарати амалдаги Техник Шартлар
талабига жавоб бериши аниқланди. Бу тадбирлар ўз
навбатида маълум мивдорда вақт, мехнат, сарф харажатлар
ва бошқа муаммолар билан бевосита боғлиқ.

ЮҚУМЛИ КЛСАЛЛИКЛАР

УДК 619.616.61724.8.559.59


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ:

#01 (98) 2016

15

Шунинг учун мазкур диагностикумни республи-

камизда ишлаб чиқариш давлат маблағини тежаш им-
конини беради.

Тадқиқотларнинг материал ва услублари.

Ту-

беркулин ишлаб чиқариш учун M.bovis-8-ОЗ штам- мидан
фойдаланилди. Штамм катти қ тухумли сунъ- ий электив
озиқа муҳитларига кўчириб экиб бориш йўли билан
кўпайтирилди. Туберкулин тайёрлаш учун M.bovis-8-ОЗ
штамми

аспарагин

ва

лимон

кислотали

модификациялаштирилган

Сотой

озиқа

муҳитидан

фойдаланилди [1, 3]. Бу озиқа муҳити са- марали ўсишни
таъминлайди. 1 литр озиқадан 600 мг дан ортиқ
туберкулопротеин ва 13 гр бактериал масса олиш мумкин.
Бундай мухитда штамм 8 генерацияга қадар диссоциацияга
учрамайди. 45-60 кун давомида термостатда +37° С
хароратда ўстирилган бактериал масса автоклавда
стерилизация қилиб фаолсизланти- рилди. Культурал
суюқликдан бактериал масса центрифуга орқали ажратиб
олинди. Олинган бактериал масса сувда эритилди ва кайта
олтингугурт

нордон

аммоний

эритмаси

ёрдамида

чўктирилди. Водопровод сувида туз ва бошқа хил
кўшимчалардан ювиб тоза- ланди. 10% аммиак эритмасида
ишқорсизлантирилди, фильтрланди ва қадоқланди.

Тайёрланган туберкулин препарата қуйидаги фи-

зикавий ва биологик параметрлар талабига жавоб бе- риши
шарт:

ташқи кўриниши

-

тиник рангсиз ёки тиниқ кўнғир;

водород ионлари концентрацияси

-

(PH) - Рн 7,0

+

0,5;

оқсил микдори - (0,8 ±0,2) мг/см

3

;

натрий хлор микдори

-

(0,85 ±0,05) %;

фенол микдори

-

( 0,3 ± 0,1) %;

глицерин микдори - (10,0

±

1,0)

%.

Шунингдек, препарат

±

50000 ТБ махсус фаоллик- ка эга

бўлиши керак.

Тадкиқот натижалари.

ППД туберкулиннинг махсус

фаоллигини аникдаш учун альбинос соглом, тирик вазни
350-400 гр бўлган денгиз чўчқачалари БЦЖ вакцинаси билан
1 мг дозада сон мускулига эм- ланди. БЦЖ вакцина штамми
16 кун давомида Левен- штейн-Йенсен озиқа муҳитида
ўстириб олинди ва эм- лаш учун фойдаланилди.

Эмлангандан сўнг 30 кун ўтгач ППД туберкулин

препаратининг махсус фаоллигини аниқлаш учун денгиз
чўчқаларининг қорин деворига инъекция қилинди.

Назорат сифатида махсус фаолликни солиштириш учун

Россия Федерациясининг ФГУП «Курск био- фабрикаси» да
(23.11.2014

йил)

ишлаб

чиқарилган

«Туберкулин

очищенный (ППД) для млекопитающих в стандартном
разведении» (Серия 5, Назорат 5) диа- гностикумидан
фойдаланилди.

Дастлаб ишлаб чиқариладиган ва назорат туберку-

линининг 1; 2; 3 ва 4 титрли эритмалари тайёрланди. Ҳар бир
эритма учун алоҳида шприц, игна ва асбо- блардан
фойдаланилди.

Туберкулиннинг махсус фаоллигини текшириш учун

куйидаги усулда туберкулин эритмалари тайёрланди: 5
флакон туберкулин олиниб, аралаштирилгач, ундан 1 мл
олинди ва 9 мл стерил физиологик эритма- га солиб
аралаштирилди. Ҳосил бўлган аралашмадан яна 1 мл олинди
ва 4 мл физиологик эритма солинган идишга куйилди. Ҳосил
бўлган эритма яна 1:10 нис- батда суюлтирилди. Идишларда
ҳар 1 мл эритмада 1000 ME ва 100 ME титрли туберкулин
ҳосил бўлди. Назоратдаги 3 ва 4-эритмалар концентрацияси

хам шу усулда тайёрланди.

Тажриба ва назорат туберкулинлари денгиз чўчқалари

қорин деворининг икки ён томонидан 4-нуқтага тери орасига
юборилди. Инъекция жой- идаги жун бармоқлар ёрдамида
юлиб тозаланди ва 70" спиртда дезинфекцияланди.
Инъекция қилинган денгиз чўчқалари бўёкда бел'гиланди
(бўёқсиз, бош қисми, орқа томони ва дум кисми).

Тажриба ва назорат туберкулинлари юборилган- дан

сўнг 24 соат ўтгач, реакция натижаси ўлчанди. Бунинг учун
инъекция жойида ҳосил бўлган папула контурлари ўлчами
рангсиз целлофан пленка орқали чизиб олиниб, сўнг қоғозга
кўчириб олинди (1-жад- вал).

1-жадвал.

Денгиз чўчқалари терисида туберкулин ҳосил крлган

папулалар ўлчами

Денгиз

чўчқаларининг

шартли рақами ва

бўёқ ўрни

1000 ME ва 100 ME дозада инъекция

қилинган туберкулин дозалари ҳосил

қилган папула ўлчами, мм

ВИТИ-Биовет-

продукт туберку-

лин (08.05.2015)

«Курск» «Тубер-

кулин очищенный

(ППД)». Серия 5,

23.11.2014

1000

МЕ/мл

100

МЕ/мл

1000

МЕ/мл

100 МЕ/

мл

1 бўёксиз

21

8

20

11

2 бош

24

8

23

12

3 орқа

16

9

16

8

4 дум

17

10

22

13

5 бўёксиз

20

12

18

10

6 бош

19

9

14

9

7 орқа

21

11

23

10

8 дум

26

11

28

11

9 бош

21

10

20

13

10 орқа

20

10

20

10

Жами

205

98

204

107

Аллергенлар юборилган жойда ҳосил бўлган папулалар

диаметри куйидаги формула ёрдамида ҳисобланди:

A

=

(d,±d

2

)x50000

А - махсус фаоллик кўрсаткичи,
D - тажриба туберкулини ҳосил қилган папула ўлчами,
D, - назорат туберкулини ҳосил қилган папула ўлчами,
50000 - 1 см

3

эритмадаги асосий ТБ (туберкулин

бирлиги) микдори.

Олинган махсус фаоллик кўрсаткичлари формула- га

қўйилгач, тажрибадаги туберкулин препаратининг махсус
фаоллик кўрсаткичи аниқланди.

DI

-205+98= 303

^2

= 204+107 = 311

A

=

(303 ± 311) x 50000 = 48713

=

49000

Текшириш натижасига кўра, ВИТИ-Биоветпро- дукт

ППД туберкулини 49000 ТБ махсус фаоллик кўрсаткичига

эга бўлди. Бу кўрсаткич Ts-23516953- 07:2015 ташкилот

стандарта талабларига жавоб беради.

ЮҚУМЛИ К AC AJ ПИКЛ АР

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов