Специфическая активность туберкулиновой диагностики ВИТИ-Биовет

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
50-54
0

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Рузимуродов, М. ., Мамадуллаев, Г., Саидов, А., Файзиев, У., Журакулов, О., & Арзимурадова, Р. (2024). Специфическая активность туберкулиновой диагностики ВИТИ-Биовет. in Library, 21(2), 50–54. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/33651
Мухиддин Рузимуродов, Ветеринарный научно-исследовательский институт

Ветеринарный научно-исследовательский институт, заместитель директора по научной работе, профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены результаты лабораторных испытаний специальной активности экспериментальной серии туберкулина «ВИТИ-БИОВЕТ», произведенной в сотрудничестве ученых Научно-исследовательской лаборатории туберкулеза ВИТИ и научных сотрудников ООО «БИОВЕТ». По результатам исследования установлено, что выпускаемый туберкулиновый диагност обладает достаточной специфической активностью. Туберкулиновая диагностика показала удельную активность 49 000 ТБ (туберкулиновых единиц) в организме морских свинок, вакцинированных вакциной БЦЖ.

Похожие статьи


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК БЮЛЛЕТЕНИ

|

ВЕСТНИК ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВА

|

BULLETIN OF VETERINARY AND LIVESTOCK

№2 | 2021

50

УДК 619.616.61724.8.559.59

Мамадуллаев Г.Х.,

Рўзимуродов М.А.,

Саидов А.А.,

Файзиев У.М.,

Жўрақулов О.К.,

Ветеринария илмий

тадқиқот институти.

Арзимурадова Р.Э.,

Самарқанд ветеринария

медицинаси институти

ВИТИ-БИОВЕТ ТУБЕРКУЛИН ДИАГНОСТИКУМИНИНГ МАХСУС ФАОЛЛИГИ


http://dx.doi.org/10.26739/2181-1008-2021-2-9


АННОТАЦИЯ

Мақолада ВИТИ туберкулёзни ўрганиш лабораторияси олимлари ва БИОВЕТ МЧЖ

илмий ходимлари томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган “ВИТИ-БИОВЕТ” туберкулин
тажриба-экспериментал сериясининг махсус фаоллигини лаборатория синовлари натижалари
келтирилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, ишлаб чиқарилган туберкулин диагностикуми етарли

махсус фаолликка эга эканлиги аниқланган. БЦЖ вакцинаси билан эмланган денгиз
чўчқачалари организмида туберкулин диагностикуми 49000 ТБ (туберкулин бирлиги) махсус
фаоллик кўрсатди.

Калит сўзлар.

Туберкулёз, штамм, микобактерия, бовис, доза, вакцина БЦЖ, аллергия,

аллерген, титр, диагностикум, ППД туберкулин, ТБ, туберкулинизация, сенсибилизация,
папула, махсус фаоллик.

Мамадуллаев Г.Х.,

Рузимуродов М.А.,

Саидов А.А.,

Файзиев У.М.,

Журакулов О.К.,

Научно-исследовательский

институт ветеринарии

Арзимурадова Р.Э.,

Самарқандский институт

ветеринарной медицины

СПЕЦИФИЧЕСКАЯ АКТИВНОСТЬ ВИТИ-БИОВЕТ ТУБЕРКУЛИНА


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК БЮЛЛЕТЕНИ

|

ВЕСТНИК ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВА

|

BULLETIN OF VETERINARY AND LIVESTOCK

№2 | 2021

51

АННОТАЦИЯ

В статье приводятся результаты лабораторных испытаний опытной серии туберкулина

“НИИВ-БИОВЕТ” разработанного в лаборатории по изучению туберкулёза НИИВ совместно
с сотрудниками ООО “Биовет”.

По

результатам

исследований

препарат

туберкулин

обладает

достаточной

специфической активностью. В опытах на морских свинках сенсибилизированных вакциной
БЦЖ активность туберкулина составило 49000 ТЕ.

Ключевые слова.

Туберкулёз, штамм, микобактерия, бовис, доза, вакцина БЦЖ,

аллергия, аллерген, титр, диагностикум, ППД туберкулин, ТЕ, туберкулинизация,
сенсибилизация, папула, специфический активность.

Mamadullaev G.Kh.,

Ruzimuradov M.A.,

Saidov A.A.,

Fayziev U.M.,

Jurakulov O.K.,

Scientific-research institute of veterinary

Arzimuradova R.I.,

Samarcand Institute of Veterinary Medicine

THE SPECIFIC ACTIVITY OF TUBERCULIN SRIV-BIOVET

SUMMARY

The article presents the results of laboratory tests of the experimental series tuberculin SRIV-

Biovet diagnostic developed in the laboratory for the study of the laboratory tuberculosis Scientific-
research institute of veterinary.

According to the research tuberculin drug has sufficient specific activity. In experiments on

guinea pigs sensitized with BCG, the activity of tuberculin SRIV-Biovet was 49000 TE.

Key words:

tuberculosis, strain, mycobacterium, M.bovis, dozes, BCG vaccine, allergy,

allergen, diagnostic, PPD tuberculin, tuberculinization, sensitization, papule, special activity.

КИРИШ.

Ветеринария амалиётида туберкулёз юққан ҳайвонларни аниқлаш учун

туберкулин препарати ёрдамида аллергик туберкулинизация услуби қўлланилади.
Туберкулин препаратини ҳайвонларга юборишнинг бир неча хил усул ва услублари мавжуд.
Жаҳон амалиётида туберкулин препаратини тери орасига юбориш услуби кенг қўлланилади.
Бу услуб сезгир, ишончли ташхис услуби бўлиб, ўзининг осон бажарилиши, оддийлиги,
тезлиги ва оммавий текширишларда кенг қўлланилиши билан афзалликка эга (2; 3). Аммо,
туберкулинодиагностикада ҳам ўзига хос муаммолар мавжуд.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Туберкулёз аллергияси - иммунологиянинг

классик мисоли бўлсада, хусусан туберкулёз касаллигида аллергия масаласи тўлиқ
ўрганилмаган ва мавҳум муаммо бўлиб келмоқда. Фанда туберкулёз аллергияси ҳақида ҳали
маълумотлар кам, секин типда чақириладиган аллергия субстрати ҳозирча номаълум (6).

Туберкулёзга аллергик текширишнинг моҳияти шундан иборатки, туберкулёз

қўзғатувчиси ёки бошқа турдаги микобактериялар юққан ҳайвонларни туберкулин синамаси
ёрдамида аниқлаш ҳисобланади (1).

Симультан

текширишни

қўллаш

аллергия

махсуслигининг

тур

бўйича

мутаносиблигига асосланган бўлиб, ҳайвонларда сенсибилизация чақирган ва авлод
жиҳатидан бир-бирига яқин микобактерияларга яққол жавоб реакцияси бериш билан
ифодаланади (5). Ҳайвонларда туберкулинга нисбатан жавоб реакциясини баҳолашда тери
реакциясининг пайдо бўлиш тавсифи ҳайвоннинг умумий физиологик ҳолати ва организмни
қайси тур микобактериялар билан сенсибилизацияланганлигига ва ўша турга оид
туберкулинга жавоб реакцияси натижаси билан баҳоланади (4).


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК БЮЛЛЕТЕНИ

|

ВЕСТНИК ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВА

|

BULLETIN OF VETERINARY AND LIVESTOCK

№2 | 2021

52

Cўнгги йилларда ВИТИ туберкулёзни ўрганиш лабораторияси ва Тошкент шаҳрида

жойлашган “Биовет” МЧЖ билан ҳамкорликда маҳаллий ППД туберкулин диагностикуми
ишлаб чиқарилди. Препаратнинг махсус фаоллиги ВИТИ туберкулёзни ўрганиш
лабораториясида синовдан ўтказилди.

Материал ва методлар.

Туберкулин ишлаб чиқариш учун туберкулёзнинг қорамол

тури штамми қаттиқ тухумли ёки картошкали сунъий электив озиқа муҳитларига кўчириб
экилди. Штамм экилган ва озиқа муҳитларида етиштирилган колониялар ҳужайраларнинг
типик, культурал ва тинкториал хусусиятлари, озиқа муҳитидаги ўсиш тавсифи текширилди.
Штаммнинг вирулентлиги, туберкулиногенлиги, ифлосланмаганлиги ва колониянинг ўсиш
маҳсулдорлиги назорат қилинди. ВИТИ туберкулёзни ўрганиш лабораторияси музейида
мавжуд М.вovis 8-03 штаммининг культурал-морфологик, тинкториал ва бошқа хусусиятлари
солиштирма равишда ўрганилди. Культурал услуб билан колонияларни ўсиш тезлиги ва
ҳосилдорлиги аниқланди. Бунинг учун электив Левенштейн-Йенсен, Гелберг ва Сотон (суюқ
синтетик) озиқа муҳитларидан фойдаланилди. Микобактерияларнинг морфологияси Циль-
Нильсен услубида бўялган суртмаларида ўрганилди.

Туберкулёз микобактерияси штаммларининг дифференциацияси метил кўк бўёғини

рангсизлантириш, пигмент ҳосил қилиш, ҳар хил ҳароратда ўсиш тезлигини ўрганиш,
лаборатория

ҳайвонлари

учун

патогенлиги

ва

бошқа

хусусиятлари

ўрганилди.

Туберкулин тайёрлаш учун бовис 8-03 штамми аспарагин ва лимон кислотали

модификациялаштирилган Сотон озиқа муҳитидан фойдаланилди. Бу озиқа муҳити самарали
ўсиш ҳосилдорлиги (1 литр озиқадан 600 мг -дан 13 гр. бактериал масса) беради. Бундай
муҳитда штамм 8 генерацияга қадар диссоциацияга учрамайди. 2 ой давомида термостатда
+37

0

С

ҳароратда ўстирилган бактериал масса автоклавда стерилизация қилиниб

фаолсизлантирилди, ишқорсизлантирилди, фильтрланди ва “Биовет” МЧЖ туберкулин ишлаб
чиқариш цехида қуйилди ва қадоқланди.

Тадқиқотларнинг натижалари ва уларнинг тахлили.

Туберкулиннинг тажриба

сериясини тайёрлаш учун дастлаб электив Левенштейн-Йенсен озиқа муҳитида
микобактерияларнинг морфологияси Циль-Нильсен услубида бўялган суртмаларида
ўрганилди. Штаммни матрли колбаларга экиш учун бактериал масса дастлаб қаттиқ озиқа
муҳитларида 12-18 кун давомида ўстириб олинди. Пробиркаларда ўсиб чиққан туберкулёз
колонияларидан бокс шароитида суспензия тайёрланди ва матрли колбаларга Пастер
пипеткалари ёрдамида экилди ва

t=+37°С

ҳароратда термостатда инкубацияга қўйилди ва 60-

90 кун муддатгача сақланди. Экилган колбалар бир ҳафтада бир марта тафтиш қилиб борилди.

Матрли колбаларга экилган штамм озиқа муҳити юзасида дастлаб юпқа нозик пленка

ҳосил қилиб ўсди. Кейинчалик бу пленка аста секин қалинлашиб бурамасимон кўринишга эга
бўлди. Инкубация охирида озиқа муҳити юзасида қалинлашган ажинсимон кўринишли
массага айланди ва оқ-қўнғир рангга эга бўлди. Озиқа муҳитининг ранги тиниқлигича қолди,
баъзан тўқ сариқ ёки тўқ қўнғир рангга киради.

Колонияларнинг ўсиш ҳосилдорлиги 2-3 плюс

(20-100 ва 100-200) колония даражасида бактериал масса олинди. Культурал суюқликдан
бактериал масса центрифуга орқали ажратиб олинди. Олинган бактериал культурал масса 2
атм. босим 110

0

С ҳароратда 10 минут давомида автоклавда фаолсизлантирилди. Сўнгра

t=+4°С

ҳароратда 2 ҳафтагача совутгичда сақланди.

Культурал суюқликдан фильтрат 50% учхлорсирка кислота ёрдамида чўктириш (4-5%

гача пасайгунича) йўли орқали ажратилди (50 мл фильтратга 0,1-0,2-0,3 мл). Сўнгра оқсил
преципитати центрифуга ёрдамида ажратиб олинди. Олинган масса сувда ювиб олинди
(диализ) ва яна олтингугурт нордон аммоний эритмаси ёрдамида чўктирилди. Тўқ қўнғир
рангли чўктирилган фильтрат ва устки пленка қисми ажратиб олинади ва яхшилаб
аралаштирилиб (3000 айл.мин) 10-15 минут давомида центрифуга қилинди ва чўкма ажратиб
олинди. Ҳосил бўлган тўқ қўнғир рангли туберкулин спиртда (96°) 1:3 нисбатда 3 марта
центрифуга ёрдамида ювиб олинди ва оч-қўнғир рангга эга бўлди. Кейинги босқичда
туберкулин физиологик эритма ёрдамида фильтрация орқали ювиб олинди ва флаконларга
қадоқланди.


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК БЮЛЛЕТЕНИ

|

ВЕСТНИК ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВА

|

BULLETIN OF VETERINARY AND LIVESTOCK

№2 | 2021

53

Ишлаб чиқарилган туберкулиннинг махсус фаоллигини аниқлаш ва стандартлаштириш

учун лабораторияда мавжуд альбинос, соғлом, тирик вазни 350-400 гр бўлган 15 бош денгиз

чўчқачалари БЦЖ вакцинаси билан 0,2 мг 0,1 см

3

дозада қорин териси орасидан эмланди.

Бунинг учун Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган (Serum inst. Of INDIA PVT LTD №10, сақлаш
муддати 2021 йил февралигача) лиофилизацияланган тирик БЦЖ вакцинасидан
фойдаланилди. Серия B.NO.:0378 G 190. Лиофиллаштирилган вакцина қути ичида ампулада
жойлаштирилган 0,9% физиологик эритма билан суюлтирилди.

Ушбу денгиз чўчқачаларида “ВИТИ–«BIOVET»” ППД туберкулин тажриба–

экспериментал сериясининг (Серия №4, 2020 йил июл ойида ишлаб чиқарилган; Ts 28346332-
01:2019) махсус фаоллиги текширилди. Эмлангандан сўнг 40 кун ўтгач “ВИТИ BIOVET”
стандарт эритмали туберкулин препарати денгиз чўчқаларининг қорин деворига тери
орасидан иньекция қилинди.

Назорат сифатида махсус фаолликни солиштириш учун Россиянинг ФГУП «Курск

биофабрикаси»да ишлаб чикарилган «Туберкулин очищенный (ППД) для млекопитающих в
стандартном разведении». Серия №08, 07.06.2019 й. ишлаб чикарилган, яроқлилик муддати
07.06.2021 й. гача бўлган диагностикумидан фойдаланилди.

Ташкилот

стандарти

талабига

мувофиқ

ишлаб

чиқарилган

ва

назорат

туберкулинларининг 1; 2; 3 ва 4 титрли эритмалари тайёрланди. Ҳар бир эритма учун алоҳида
шприц, игна ва асбоблардан фойдаланилди. Туберкулиннинг махсус фаоллигини текшириш
учун қуйидаги усулда туберкулин эритмалари тайёрланди:

М.бовис-8-03 штаммидан тайёрланган туберкулиндан 5 флакон олинди ва ҳар бир

флакондан 1,0 мл.дан стерил шприц ёрдамида олиб, бир флаконга солиб аралаштирилди.
Тайёрланган эритма 1:10 нисбатда суюлтирилди Ҳосил бўлган аралашмадан яна 1 мл олинди
ва 4 мл физиологик эритма солинган идишга қуйилди. Ҳосил бўлган эритма яна 1:10 нисбатда
суюлтирилди. Идишларда ҳар 1 мл эритмада 1000 МЕ ва 100 МЕ титрли туберкулин ҳосил
бўлди. Назоратдаги 3 ва 4–чи эритмалар концентрацияси ҳам шу усулда тайёрланди.

Тажриба ва назорат туберкулинлари денгиз чўчқалари қорин деворининг икки ён

томонидан 4-нуқтага 0,1 мл дан тери орасига юборилди. Иньекция жойи жунидан бармоқлар
ёрдамида юлиб тозаланди. Иньекция қилинган денгиз чўчқалари рангли фуксин бўёғида
белгиланди (биринчи денгиз чўчқаси - бўёқсиз, иккинчиси бош қисми, учинчиси орқа томони
ва тўртинчисининг дум қисми бўёқ билан белгиланди).

Жадвал.

Денгиз чўчқалари терисида туберкулинлар ҳосил қилган папулалар ўлчами.

Денгиз

чўчқаларининг

шартли рақами

ва бўёқ ўрни

1000 МЕ ва 100 МЕ дозада иньекция қилинган туберкулин дозалари

ҳосил қилган папула ўлчами, мм

“ВИТИ–«BIOVET»” ППД

туберкулин, Серия №4, 2020 йил

июл ойида и./ч.

«Курск» «Туберкулин

очищенный (ППД)». Серия

№08, 07.06.2019 й. и./ч.

1000 МЕ/мл

100 МЕ/мл

1000 МЕ/мл

100 МЕ/мл

1 бўёқсиз

21

8

20

11

2 бош

24

8

23

12

3 орқа

16

9

16

8

4 дум

17

10

22

13

5 бўёқсиз

20

12

18

10

6 бош

19

9

14

9

7 орқа

21

11

23

10

8 дум

26

11

28

11

9 бош

21

10

20

13

10 орқа

20

10

20

10

Жами

205

98

204

107


background image

ВЕТЕРИНАРИЯ ТИББИЁТИ ВА ЧОРВАЧИЛИК БЮЛЛЕТЕНИ

|

ВЕСТНИК ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВА

|

BULLETIN OF VETERINARY AND LIVESTOCK

№2 | 2021

54

Тажриба ва назорат туберкулинлари юборилгандан сўнг 24 соат ўтгач реакция

натижаси ўлчанди. Бунинг учун инекция жойида ҳосил бўлган папула контурлари ўлчами
рангсиз целофан орқали қоғозга кўчириб олинди ва диаметрлари ўлчанди (жадвал).
Аллергенлар юборилган жойда ҳосил бўлган папулалар диаметри формула ёрдамида
ҳисобланди ва тажрибадаги туберкулин препаратининг махсус фаоллик кўрсаткичи
аниқланди.

D

1= 205+98= 303;

D

2 = 204+107 = 311;

А = (303

÷ 311) х 50000 = 48713 ≈ 49000

Текшириш натижасига кўра, ишлаб чиқарилган “ВИТИ–«BIOVET»” ППД туберкулини

49000 ТБ махсус фаоллик кўрсаткичига эга бўлди.

Хулосалар.

1.

БЦЖ вакцинаси денгиз чўчқалари организмини сенсибилизациялади ва аллергик
реакция ҳосил қилди;

2.

Эмланган денгиз чўчқалари терисида “ВИТИ–«BIOVET»” туберкулинига нисбатан
секин типда ҳосил бўладиган юқори сезувчанлик ҳосил бўлди;

3.

“ВИТИ–«BIOVET»” ППД туберкулини 49000 Туберкулин Бирлигида (ТБ) махсус
фаоллик кўрсатди.

4.

“ВИТИ-Биовет ППД туберкулин” Ts 28346332-01:201 Ташкилот стандартлари
талабларига жавоб беради.


Иқтибослар/ Сноски/ References:

1. Авербах М.М., Литвинов В.И. Иммунобиологические основы противотуберкулёзной
вакцинации. – М.: Медицина, 1970. – 221 с.
2. Абдыраманова Т. Д. Выявляемость реагирующего на туберкулопротеин крупного ротатого
скота и микобактериальная подтверждаемое реакций при лабораторных исследованиях в
Челябинской области //Материалы международной конференции, посвященной 75-летию
УГАВМ,- Троицк, 2005, С 121-123
3. Агапова М.Ф. Микобактериальные и немикобактериальные факторы сенсибилизации
организма в проявлении неспецифических туберкулиновых реакций у крупного рогатого
скота // Материалы 5–й международной научно-практической конференции «Научное
обеспечение АПК Сибири, Монголии, Казахстана, Беларуси и Башкортостана». – Абакан,
2002. – С. 371-373.
4. Головченко, М.В. Результаты сравнительного испытания питательных сред с добавлением
различных стимуляторов при выращивании микобактерий //Ветеринарная патология. 2002. -
№ 1-2. - С. 113-115.
5. ГОСТ 32306-2013 Туберкулины очищенные (ППД) для животных. Технические условия
ГОСТ

32306-2013

МЕЖГОСУДАРСТВЕННЫЙ

СТАНДАРТ

ТУБЕРКУЛИНЫ

ОЧИЩЕННЫЕ (ППД) ДЛЯ ЖИВОТНЫХ ТУ. Purified tuberculins (PPD) for animals.
Specifications, 24 с.
6. Прокопьева Н.И., Былгаева А.А., Обоева Н.А.,

Федотов И.Р./ Этиология туберкулиновых

реакций у крупного рогатого скота //Сибирский вестник с.-х. науки. – 2007. – № 11. – С. 51-
55.

Библиографические ссылки

Авербах М.М., Литвинов В.И. Иммунобиологические основы противотуберкулёзной вакцинации. – М.: Медицина, 1970. – 221 с.

Абдыраманова Т. Д. Выявляемость реагирующего на туберкулопротеин крупного ротатого скота и микобактериальная подтверждаемое реакций при лабораторных исследованиях в Челябинской области //Материалы международной конференции, посвященной 75-летию УГАВМ,- Троицк, 2005, С 121-123

Агапова М.Ф. Микобактериальные и немикобактериальные факторы сенсибилизации организма в проявлении неспецифических туберкулиновых реакций у крупного рогатого скота // Материалы 5–й международной научно-практической конференции «Научное обеспечение АПК Сибири, Монголии, Казахстана, Беларуси и Башкортостана». – Абакан, 2002. – С. 371-373.

Головченко, М.В. Результаты сравнительного испытания питательных сред с добавлением различных стимуляторов при выращивании микобактерий //Ветеринарная патология. 2002. - № 1-2. - С. 113-115.

ГОСТ 32306-2013 Туберкулины очищенные (ППД) для животных. Технические условия ГОСТ 32306-2013 МЕЖГОСУДАРСТВЕННЫЙ СТАНДАРТ ТУБЕРКУЛИНЫ ОЧИЩЕННЫЕ (ППД) ДЛЯ ЖИВОТНЫХ ТУ. Purified tuberculins (PPD) for animals. Specifications, 24 с.

Прокопьева Н.И., Былгаева А.А., Обоева Н.А., Федотов И.Р./ Этиология туберкулиновых реакций у крупного рогатого скота //Сибирский вестник с.-х. науки. – 2007. – № 11. – С. 51-55.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов