Суд амалиётига татбиқ этилган янги тартиб самараси нимада?

Журнал:
Выпуск:
20
38
Поделиться
Рахмонова S. (2021). Суд амалиётига татбиқ этилган янги тартиб самараси нимада?. in Library, 21(1), 13–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/8901
Сурайё Рахмонова, Высшая школа судей

Заведующий кафедрой уголовного права, доктор юридических наук, доцент

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Амалдаги қонунчилигимизда судга келиб тушган жиноят иши бўйича терговда йўл қўйилган хато ва камчиликларни суд тергови бошлангунга қадар аниқлаш ҳамда бартараф этишнинг самарали механизмлари назарда тутилмаганди. Натижада кўплаб жиноят ишлари судда бир неча ой кўрилганидан кейин дастлабки терговдаги камчиликларни бартараф этиш учун прокурорга қайтариларди.

Похожие статьи


background image

ADVOKAT 3/2021

13

ДАСТЛАБКИ ЭШИТУВ

ИНСТИТУТИ:

суд амалиётига татбиқ этилган

янги тартиб самараси нимада?

Сурайё РАҲМОНОВА,

Судьялар олий мактаби

Жиноят ҳуқуқи кафедраси мудири,

юридик фанлар доктори, доцент

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шу йилнинг 24 июль куни

имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов
самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Фармонга асосан, 2021 йилнинг 18 февралидан бошлаб суд тергови жараёнида
инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тарафларнинг
тортишув тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят судларида
дастлабки эшитув босқичи жорий этилди. Мазкур институт нафақат англо-
саксон суд тизимида (АҚШ, Буюк Британия ва ҳ.к.), балки романо-герман суд
тизимида (Германия, Франция ва ҳ.к), шу жумладан МДҲ мамлакатларида
(Россия Федерацияси, Қозоғистон ва ҳ.к.) ҳам жорий этилган.

Амалдаги қонунчилигимизда судга ке-

либ тушган жиноят иши бўйича терговда йўл
қўйилган хато ва камчиликларни суд терго-
ви бошлангунга қадар аниқлаш ҳамда барта-
раф этишнинг самарали механизмлари на-
зарда тутилмаганди. Натижада кўплаб жино-
ят ишлари судда бир неча ой кўрилганидан
кейин дастлабки терговдаги камчиликларни
бартараф этиш учун прокурорга қайтари-
ларди.

Дастлабки эшитув – суд томонидан

алоҳида процессуал тартибда амалга оши-
риладиган муқобил суд муҳокамаси шакли
бўлиб, айнан ушбу жараёнда ҳимоя тарафи-
нинг процессуал ваколатлари кучайтирила-
ди ва судда айблов моҳиятидан номақбул
далилларни чиқариш имкони реал кафолат-
ланади.

ТАҲЛИЛ


background image

ADVOKAT 3/2021

14

ТАҲЛИЛ

Дастлабки эшитув ўзи нима?

Дастлабки эшитув – суриштирув ва даст-

лабки тергов органлари фаолияти устидан
бевосита суд назорати шаклларидан бири
ҳисобланиб, жиноят ишини судда кўриш
учун тайинлаш босқичида жиноят иши-
нинг келгуси ҳаракати масалалари торти-
шув принципини амалга ошириш орқали
ҳал этилишини назарда тутади. Дастлабки
эшитув суд томонидан амалга оширилади-
ган ишни суд муҳокамасига тайинлашнинг
муқобил шакли бўлиб, алоҳида процессуал
тартибда амалга оширилади. Тарихан олади-
ган бўлсак, жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлашнинг бир неча типик шакллари
(тафтиш-қидирув, тортишув-таъминловчи,
аралаш модель) мавжуд бўлиб, улардан энг
самаралиси – тортишув-таъминловчи моде-
ли алоҳида жиҳатлари билан фарқланади:

мазкур босқичдаги барча масалалар суд

муҳокамаси доирасида ҳал этилади;

жараён тортишув шаклида олиб борилади;

айбланувчи ва ҳимоячи иштироки шарт;

судья кенг ваколатларга эга, жумладан, у

шу босқичнинг ўзида ишни тугатиши мумкин.

Жиноят ишини судда кўриш учун тайин-

лаш босқичининг аҳамияти шундаки, маз-
кур босқичда жиноят процессининг янги
иштирокчиси – судланувчи пайдо бўлади ва
у айбланувчидан фарқли ўлароқ янги про-
цессуал мақомда тергов органлари томони-
дан илгари сурилган айбловни инкор этиш
орқали ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қону-
ний манфаатларини ҳимоя қилиш имкони-
ятларига эга бўлади.

Айнан жиноят ишини судда кўриш учун

тайинлаш босқичида муқобил тартиб – даст-
лабки эшитув институтининг жорий этили-
ши дастлабки тергов устидан суд назорати
функциясини янада мустаҳкамлашга, нати-
жада эса, суд, суриштирув ва тергов органла-
ри ҳамда фуқароларнинг вақти ва саъй-ҳа-
ракатларининг тежалишига, жиноят ишлари
юритувига жалб этилган шахсларнинг бу-
зилган ҳуқуқлари тез фурсатда тикланиши-
ни таъминлашга хизмат қилади.

Дастлабки эшитувга доир

хорижий тажрибалар

Айтиш жоизки, дастлабки эшитув инсти-

тути у ёки бу шаклда қатор хорижий дав-
латлар жиноят процессида амал қилади. Шу
нуқтаи назардан, дастлабки эшитувни мил-
лий қонунчиликка оптимал равишда татбиқ
этиш масаласини ҳал этиш учун мазкур тар-
тибнинг хорижий регламентацияси хусуси-
ятларини таҳлил этиш муҳимдир. Англо-сак-
сон ҳуқуқ тизимида намуна сифатида даст-
лабки эшитув (preliminary hearing)нинг клас-
сик шакли Буюк Британияда вужуд га кел-
ган. Жумладан, айблов акти асосида таъқиб
этиладиган жиноятлар тўғрисидаги ишлар
юзасидан дастлабки эшитув магистрат судья
томонидан олиб борилади. Бунда судья суд-
ланувчининг айбдорлиги масаласига тўх-
талмасдан, айнан мазкур шахс томонидан
жиноят содир этилганлигини тасдиқловчи
етарли далиллар тўпланганлиги; барча да-
лиллар мақбуллиги, яъни ҳуқуқ нормалари-
нинг бузилиши натижасида олинмаганлиги
тўғрисида дастлабки хулосага келади.

Инглиз жиноят процессида дастлабки

эшитув натижалари юзасидан суд қуйидаги

қарорлардан бирини қабул қилади:

агар магистратлар айблов томонидан тақ-

дим этилган далиллар “етарли” деб ҳисобла-

салар – айбланувчини судга бериш тўғрисида;

аксари ҳолатларда – жиноят иши юриту-

вини тугатиш тўғрисида.

Дастлабки эшитув айблов акти билан суд-

га юбориладиган жиноятлар бўйича амалга

оширилиб, унинг шартлари қуйидагича:

1. Дастлабки эшитувда айбланувчи ишти-

рокининг шартлиги;

2. Магистратлар фақат айблов тақдим эт-

ган далилларни кўриб чиқиши;

3. Ҳимоя тарафи исботлашни амалга

оширмаслиги;

4. Далилларнинг манбаи – гувоҳларнинг

кўрсатмалари ёки ёзма тушунтиришлари ҳи-

собланиши;


background image

ADVOKAT 3/2021

15

5. Судда айблов томонидан тақдим этил-

ган далилларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқи

сақланиши. (Бошқача айтганда, тақдим этил-

ган далилларнинг мазмунини кўриб чиқиш

тарафлар ўртасида низо мавжуд ёки йўқлиги

билан белгиланади, агар низо мавжуд бўлма-

са, жараён формал тусга эга бўлади.)

АҚШ магистрат судларида ҳам де-

ярли шунга ўхшаш жараён (preliminary
examination) амалга оширилади. Бироқ, иш-
нинг дастлабки эшитуви америкача шакли
инглиз шаклига таянса-да, айрим ўзига хос
жиҳатларга эга. АҚШда дастлабки эшитув
асосан қамоқ қўлланилиши мумкин бўлган
оғир жиноятлар (фелония) бўйича ўткази-
лади. АҚШда дастлабки эшитув махсус судья
томонидан айблов ҳужжати рўйхатга олин-
ган вақтдан бошланиб, унда эҳтиёт чораси
(одатда қамоқ, гаров ёки шахсий кафиллик)
қўлланилади; “айбни тан олиш тўғрисидаги
келишув” тузиш мумкинлиги, айбланувчи-
нинг қўшимча гувоҳларни чақириш ҳақида-
ги илтимосномаларини ҳал этиш, тарафлар-
нинг тўпланган далиллар билан қисман та-
нишуви тўғрисидаги масалалар кўриб чиқи-
лади.

Дастлабки эшитув натижалари ишнинг

кейинги ҳаракатига зарурат борми ёки йўқ-
ми, деган асосий саволга жавоб беради. Шу
тариқа, айбланувчини оғир жиноят учун жа-
вобгарликка тортиш асослари мавжуд деб
топилганда, магистрат-судья айблов ҳуж-
жатини ишни мазмунан кўриб чиқадиган
судга (trial court) юбориш тўғрисида қарор
қабул қилади. Алоҳида таъкидлаш зарурки,
АҚШ жиноят ишлари юритувида дастлабки
эшитув суд жараёнининг марказий майдони
ҳисобланиб, жиноят ишларининг 96 фоизи
(!!) айнан шу босқичда кўрилиб, ҳал этила-
ди, қолган 4 фоиз ишларгина Катта жюри су-
дигача (grand jury) етиб боради. Бу, албатта,
АҚШ суд юритувининг тарафлар ўртасида
ниҳоятда кучли тортишувга асосланганли-
гини англатади. Дастлабки эшитувда жино-

ят ишининг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш
устида эмас, балки айблов ва ҳимоя тарафи-
нинг позициялари ўртасида далилларнинг
“сифати” ва уларнинг процессуал “оқибати”
юзасидан гоҳида ўзаро жанг, гоҳида ўзаро
келишув шаклида муҳокама боради.

Континентал ҳуқуқ тизимига кирувчи

давлатлар, хусусан, Германия, Франция, Ис-
пания жиноят ишлари юритувида ҳам даст-
лабки эшитув тартиби амал қилиб, у ўзига
хос шаклга эга. Германияда суд ваколат до-
ирасининг ўзига хос модели амалда бўлиб,
судьяга назорат ва текширув функциялари
юкланади. Дастлабки эшитувнинг немис-
ча шакли айбланувчини таъқиб қилиш учун
асос ва зарурат мавжудлигини, ишни судда
асоссиз кўришнинг олдини олишни, айбла-
нувчида қўшимча далилларни тақдим этиш
юзасидан илтимосномалар киритиш имко-
нияти мавжудлигини аниқлашга хизмат қи-
лади.

Францияда дастлабки эшитув институти

аналоги сифатида дастлабки тергов тергов
камераларида амалга оширилиб, ишни суд-
га юбориш тўғрисидаги қарорни терговчи-
судья чиқаради. Бунда: терговчи-судьянинг
қарорлари устидан келиб тушган шикоят-
ларни кўриб чиқиш, суриштирув ёки бирин-
чи инстанция дастлабки тергови вақтида
қабул қилинган процессуал ҳужжатларни ва
амалга оширилган ҳаракатларни ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги масалалар ҳал
этилади.

Испанияда мураккаб бўлмаган, ўртача

оғир жиноятлар тўғрисидаги ишларни тер-
гов қилишда тезлаштирилган тартиб (Juicio
rapido) қўлланилиб, 72 соатдан кўп бўлмаган
муддатда терговчи-судья томонидан олиб
борилган текширув асосида тезлаштирилган
суд тартибини қўллаш тўғрисида қарорга ке-
линса, прокурор ва айбланувчи иштирокида
дастлабки муҳокама тайинланади ва унинг
доирасида ишни тугатиш ёки у бўйича суд
муҳокамасини ўтказиш масаласи ҳал эти-
лади. Юқоридаги қарор қабул қилинганида


background image

ADVOKAT 3/2021

16

ТАҲЛИЛ

прокурор айбловни ўқиб эшиттиради, судла-
нувчи эса айбловни тан олиши ёки уни рад
этиши ва ўз тушунтиришларини билдири-
ши мумкин. Агар судланувчи айбловга рози
бўлса, судья дарҳол ҳукм чиқаради. Қачонки,
судланувчи айбловни инкор этса, суд муҳо-
камаси куни тайинланиб, иш жиноят судига
кўриб чиқиш учун юборилади.

МДҲ давлатларининг ўрганилаётган ма-

салага оид тажрибаси таҳлили ҳам муҳим
аҳамият касб этади, зеро мазкур мамлакат-
лар Ўзбекистон билан ягона ўтмиш ва узоқ
йиллар мобайнида умумий сиёсий, иқтисо-
дий, ижтимоий манфаатларга эга бўлганли-
ги билан эътиборлидир. Қиёсий таҳлилларга
кўра, дастлабки эшитув Россия Федерацияси,
Қозоғистон, Қирғизистон (дастлабки эши-
тув), Озарбайжон (суд тайёрлов мажлиси),
Туркманистон (дастлабки муҳокама), Мол-
дова (дастлабки мажлис)да турлича атал-
са-да, моҳиятан деярли бир модель асосида,
яъни алоҳида ихтисослашган судья томони-
дан эмас, балки келгусида жиноят ишини
кўриб чиқадиган судьянинг ўзи томонидан
ўтказилади.

Хулоса қилиб айтганда, англо-саксон,

континентал ҳуқуқ тизимларида, шунинг-

дек, МДҲ давлатларида дастлабки эшитув

институтининг қуйидаги умумий белгилари

мавжуд:

—

дастлабки эшитув суд томонидан

(алоҳида процессуал тартибда) жиноят иши-

ни суд мажлисига тайинлашнинг муқобил

шаклидир; суднинг фаолияти дастлабки эши-

тув ўтказишга асос бўлган масалаларни маз-

мунан ҳал этишга қаратилади;

—

дастлабки эшитувни ўтказиш ташаб-

буси, унинг предмети ва доираси қонун ёки

тарафларнинг субъектив иродаси билан чега-

раланган бўлади;

—

дастлабки эшитув мобайнида тарафлар

ишни суд мажлисида кўриб чиқиш учун асос-

ларнинг етарли эканлиги, айблов ҳажми, да-

лилларнинг мавжудлиги ва судга қадар иш

юритиш босқичида қонун талаблари бажа-

рилганлигини муҳокама қиладилар;

—

дастлабки эшитувда тарафлар томони-

дан тақдим этилган ариза ва илтимосномалар

қаноатлантирилиши масаласи аниқланади;

—

дастлабки эшитув суд томонидан қарор

қабул қилиниши билан якунланади.

Қонунчилик ва суд амалиётида мавжуд

оғриқли муаммолар

Таъкидлаш зарурки, бу борада шу кунга

қадар ЖПКда амалда бўлган жиноят ишини
судда кўриш учун тайинлаш босқичи фор-
мал, янаям аниқроқ айтсак, “жонсиз” бўлиб,
унда судьяга қатор кенг ваколатлар қонун
билан тақдим этилган бўлса-да, мазкур вако-
латларни амалга ошириш учун судьяда реал
процессуал имкониятлар деярли мавжуд
эмас эди! Муаммо нимадалигини батафсил
кўриб чиқсак. Ишни судда кўриш учун та-
йинлаш босқичида судья унга келиб тушган
жиноят ишини суд муҳокамасига тайинлаш
имкони бор ёки йўқлигини, фактик ва юри-
дик асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги-
ни аниқлаши ҳамда ишни судда самарали
кўриш учун бошқа тўсиқлар йўқлигига оид
масалаларни ҳал этиши лозим. Судья жиноят
иши билан танишиши ва кенг доирадаги, ху-
сусан, иш мазкур суднинг судловига тегиш-
лилиги; ишни тугатиш ёки тўхтатишга сабаб
бўладиган ҳолатларнинг йўқлиги; ишни суд
мажлисида кўриб чиқиш учун асослар етар-
лилиги; суриштирув ва дастлабки тергов ўт-
казиш чоғида ЖПК талабларига риоя қилин-
ганлиги; ишни бирлаштиришда ёки ажра-
тишда ЖПК талабларига риоя этилганлиги;
айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси тўғри
танланганлиги; жиноят оқибатида етказил-
ган мулкий зарар қопланишини таъминлаш
чоралари кўрилганлиги; айблов хулосаси
ёки айблов далолатномаси процессуал қонун
талабларига мувофиқ тузилганлиги каби ма-
салаларни аниқлаши лозим.


background image

ADVOKAT 3/2021

17

Энди масалага қонунда декларация этил-

ган ваколатлар эмас, мавжуд реал вазият
нуқтаи назаридан ёндашсак. Аввал судья
жиноят ишини ўзи фаолият юритаётган суд
судловига тегишлигини аниқлади, дейлик.
Энди судьянинг олдида турган кейинги ма-
сала – жиноят ишини тугатиш ёки тўхта-
тишга сабаб бўладиган ҳолатларнинг мав-
жуд ёки йўқлигини аниқлаш. Мана шу ерда
ҳақиқий мураккаблик юзага келади. Гап
шундаки, судьяда якка тартибда, тарафлар
иштирокисиз жиноят ишини тугатиш ёки
тўхтатиш учун асослар бор ёки йўқлигини
аниқлашнинг реал имкони деярли мавжуд
эмас. Мисол учун, дейлик, эълон қилинган
амнистия актининг содир этилган жиноят
ёки шахсга дахлдорлиги ёки яна бир қизиқ
вазият – ЖПК 84-моддаси 5-қисмида кўрса-
тилган ҳолатлар (жиноят ишини шахснинг
розилиги билан унинг айблилиги ҳақидаги
масалани ҳал қилмай туриб тугатиш асо-
слари) мавжудлиги иш материалларидан
аниқланса. Биринчи ҳолатда ҳам, иккин-
чисида ҳам ишни тугатиш учун, энг муҳи-
ми, айбланувчининг ўзи ва унинг ўз айби-
га иқрорлиги ёзма равишда талаб этилади.
Хўш, судья якка ўзи бу масалани қандай ҳал
этарди? Суд амалиётида одатда бундай ва-
зиятда судья ишни тугатиш асоси мавжуд-
лигини яққол кўриб турса-да, ноилож бунга
кўз юмиб, жиноят ишини судда кўриш учун
тайинлайди, сўнг суд мажлисида тарафлар
иштирокида бу масалани ўрганиб, жиноят
ишини тугатиш ҳақида қарор қабул қила-
ди. Яъни, суд муҳокамасига тайёр бўлма-
ган “хом” ёки умуман “истиқболсиз” жино-
ят ишини судья, ўз формал ваколатларини
амалга оширишга имконсизлиги туфайли
суд мажлисида кўришга тайинлайди.

Судья томонидан аниқланиши лозим

бўлган яна бир ҳолат – жиноят ишини суд
мажлисида кўриб чиқиш учун асослар етар-
лими, деган масаладир. Ишни судда кўриш-
га “барча асослар етарли” дейиш учун ўзи
қандай шартлар бажарилган бўлиши зарур?

Асосларнинг етарлилиги айнан нима би-
лан белгиланади? Афсуски, қонунда ҳам,
суд амалиётида ҳам бунинг ягона мезо-
ни йўқ. Яна бир бор жорий суд амалиётига
мурожаат қиламиз. ЖПКнинг судья олдига
қўйилган мазкур талабини бажариш учун
судьяларимиз қандай йўл тутяпти? Қонун
талабининг мавҳумлиги туфайли, судья
иложсизликдан “ишни судда кўриш учун
тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг мавжуд
эмаслиги – ишни судда кўриш учун барча
асослар етарлилигини билдиради” деган
мантиққа таянади-да, жиноят ишини судда
кўриш учун тайинлаш тўғрисидаги қарори-
да айнан шундай баён қилади. Буларнинг
барчаси мазкур босқичнинг айрим муаммо-
ларига чизгилар холос. Ҳозирда ишни судда
кўриш учун тайинлашнинг амалдаги “каби-
нет шакли” тарафларнинг ҳуқуқини чекла-
моқда, бунда судья тарафларнинг фикрини
эшитмайди ва улар билан бевосита кўриш-
майди, бинобарин “умумий тартиб”дан сўнг
тарафларнинг тўлиқ ҳажмда ва бевосита
суд га мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудли-
гини назарда тутувчи суд муҳокамаси ўтка-
зилса ҳам вазият ўзгармайди.

Мазкур

масалаларнинг

демократик

тарзда, яъни ўзаро тортишув, прокурор ва
тарафларнинг иштирок этишига реал им-
кониятлар мавжуд шароитда дастлабки
эшитув тартибида кўриб чиқилиши мақ-
садга мувофиқ. Яъни, судья тарафларнинг
фикрларини тинглаши ва инобатга олиши,
эътирозлар мавжуд бўлганда эса ўз қарори-
ни очиқ асос лантириши лозим ва, албатта,
бунда судья мустақил бўлиб, унинг пози-
цияси бирон бир иштирокчи фикри би-
лан чегараланиши мумкин эмас. Кўрсатиб
ўтилган барча масалалар бўйича судьянинг
ажримлари устидан юқори турувчи судга
шикоят бериш имкони бўлиши зарур, бу эса
уларнинг қонунийлиги ва асослантирилган-
лигини кафолатлайди.

(Давоми кейинги сонда).

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана