Реформы судебно-правовой системы для обеспечения верховенства закона

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
98-108
55
10
Поделиться
Расулев, А., & Тошев, О. (2021). Реформы судебно-правовой системы для обеспечения верховенства закона. in Library, 21(4), 98–108. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/9516
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описываются постепенные, поэтапные реформы, проводимые автором в судебной системе Республики Узбекистан с целью обеспечения верховенства закона. При этом подробно описывается правовая основа этих реформ и делается ссылка на признание этих позитивных изменений международными организациями и экспертами. Сравнивался опыт зарубежных стран, обсуждались перспективы реализации существующих позитивных реформ в нашей стране, и на их основе выдвигались предложения по дальнейшему совершенствованию существующих реформ. В статье также обсуждаются институциональные изменения в судебной системе и правах человека, которые являются результатом масштабных реформ.

Похожие статьи


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Reforms implemented in the judicial system for ensuring the rule
of law

Abdulaziz RASULEV

1

,

Otabek TOSHEV

2


The Research Institute for Legal Policy under the Ministry of Justice

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021

In this article judicial-legal reforms which were carried out in

the Republic of Uzbekistan in order to ensure the rule of law are
described step-by-step. Furthermore, the legal basis of these
reforms is described in detail, and the recognition of these
positive changes by international organizations and experts is
referred. The experience of foreign countries is analyzed and the
prospects for the implementation of foreign positive reforms to
our legal system are discussed. Proposals are made to further
improve the existing reforms based on these analyses. The article
also discusses institutional changes which are the product of
large-scale reforms in the judicial sphere and human rights.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

judicial sphere,
court,
judiciary,
reform,
judge,
rule of law,
criminal punishment,
“one court – one instance”,
preliminary hearing,
plea agreement,
fight against crime,
criminal procedure law,
criminal case.

Қонун устуворлигини таъминлаш борасида суд-ҳуқуқ
тизимида амалга оширилган ислоҳотлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

суд-ҳуқуқ соҳаси,
суд,
суд ҳокимияти,
ислоҳот,
судья,

Мақолада муаллиф томонидан қонун устуворлигини

таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида суд-
ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар босқичма-
босқич, тадрижий тарзда ёритиб берилган. Шунинг билан
биргаликда, мазкур ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари
батафсил келтириб ўтилган ҳамда бу ижобий ўзгаришларга

1

Doctor of Juridical Sciences, Professor, Deputy Director of the Research Institute for Legal Policy under the Ministry

of Justice. Tashkent, Uzbekistan.

2

Head of Division, the Research Institute for Legal Policy under the Ministry of Justice, Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

99

қонун устуворлиги,
жиноий жазо,
“бир суд – бир инстанция”,
кўрсатувларни
мустаҳкамлаб қўйиш
(депонирование),
дастлабки эшитув,
айбга иқрорлик тўғрисида
келишув,
жиноятчиликка қарши
курашиш,
жиноят-процессуал
қонунчилиги,
жиноят иши.

халқаро ташкилотларнинг, экспертларнинг эътирофи
ҳавола қилинган. Хорижий давлатларнинг тажрибаси
қиёсий

таҳлил

қилиниб,

уларда

мавжуд

ижобий

ислоҳотларни

бизнинг

мамлакатимизда

қўллаш

истиқболлари муҳокама қилинган ва уларга таянган ҳолда
амалдаги

ислоҳотларни

янада

такомиллаштиришга

қаратилган таклифлар илгари сурилган. Бундан ташқари
суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
борасида кенг кўламли ислоҳотлар маҳсули бўлган
институционал ўзгаришлар ҳақида ҳам мақолада сўз
боради.

Реформы судебно-правовой системы для обеспечения
верховенства закона

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

судебно-прававоя система,
суд,
судебная власть,
реформа,
судья,
верховенство закона,
уголовное наказание,
«один суд – одна
инстанция»,
депонирование,
предварительное
слушание,
соглашение о признании
вины,
борьба с преступностью,
уголовно-процессуальное
законодательство,
уголовное дело.

В

статье

описываются

постепенные,

поэтапные

реформы, проводимые автором в судебной системе
Республики Узбекистан с целью обеспечения верховенства
закона. При этом подробно описывается правовая основа
этих реформ и делается ссылка на признание этих
позитивных изменений международными организациями и
экспертами.

Сравнивался

опыт

зарубежных

стран,

обсуждались перспективы реализации существующих
позитивных реформ в нашей стране, и на их основе
выдвигались

предложения

по

дальнейшему

совершенствованию существующих реформ. В статье также
обсуждаются институциональные изменения в судебной
системе и правах человека, которые являются результатом
масштабных реформ.


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва

тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини
кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини
ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Мазкур
ислоҳотларнинг амалий натижасини ушбу йўналишларда янги қабул қилинаётган қонунлар,
жорий этилаётган таъсирчан ва аниқ механизмлар, тобора кўпайиб бораётган оқлов
ҳукмларида кўришимиз мумкин.

Сўнгги йиллар давомида суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ишлар жараёнига

назар солсак, мамлакатимизнинг бу борадаги ислоҳотлари босқичма-босқич, тадрижий йўл
билан соҳа истиқболига бевосита ҳисса қўшиб келаётганлигига гувоҳ бўламиз.

Хусусан, 1991–2000 йиллар суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг биринчи босқичи –

ўтиш даври ва миллий давлатчилик асосларини шакллантириш жараёнлари билан чамбарчас
боғлиқ бўлди.

Бу даврда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш борасида зарурий институционал ва

қонунчилик асослари яратилди, суд-ҳуқуқ тизимининг конституциявий кафолатлари ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

100

жиноят-процессуал механизмлари таъминланди. Миллий давлатчилигимиз давлат
ҳокимияти тизимида мустақил судлов ҳокимияти тизими ташкил этилиб, бевосита жиноят,
жиноят-процессуал ва жиноят-ижроия қонунчилигининг пойдевори шакллантирилди.
Жиноят процессида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича институтлар фаолияти йўлга қўйилди.
Суд жараёнида айблов ва ҳимоя тенглигини таъминлашнинг таъсирчан ҳуқуқий
механизмлари яратилди. Апелляция тартибида иш юритиш жорий этилди.

2001–2010 йилларни ўз ичига олган иккинчи босқич – фаол демократик янгиланишлар

ва мамлакатни модернизация қилиш, қонунчилик, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-гуманитар
соҳаларни изчил ислоҳ қилиш даври бўлди. Ушбу даврда миллий қонунчилигимиз
амалиётига биринчи марта жиноят ишларини судда кўриш жараёнида ярашилганлиги
муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этиш институти киритилди.

Мазкур даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил8 августдаги

“Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида” ги ПФ–3644-сон
Фармонига кўра, 2008 йил 1 январдан эътиборан қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи
судларга ўтказилди. Унинг асосида2007 йил 11 июлда “Қамоққа олишга санкция бериш
ҳуқуқи судларга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ–100-сон Қонуни қабул
қилиниб, ушбу қонунда қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқининг судлар томонидан
амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Шунинг баробарида, мол-мулкни мусодара қилиш жазоси бекор қилинди, “Хабеас

корпус” институти жорий этилиб, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди.
Бундан ташқари, ҳимоячининг ҳуқуқий мақоми такомиллаштирилиб, адвокатнинг ишда
иштирок этиш тартиби енгиллаштирилди ва унинг ваколат доираси кенгайтирилиб,
далиллар тўплаш ҳуқуқига эга бўлди.

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг навбатдаги босқичи 2011–2016 йилларни қамраб олган

бўлиб, ушбу босқичда суд ҳокимияти мустақиллигини кучайтириш ва судлов жараёнини
сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, судлар жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқига эга субъектлар доирасидан

чиқарилди. “Хабеас корпус” институти кенгайтирилиб, айбланувчини лавозимидан
четлаштириш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимос-номаларни кўриб
чиқиш судлар ваколатига ўтказилди. Суд мажлиси жараёнида айблов хулосасини суд эмас,
прокурор томонидан ўқиб эшиттирилиши белгилаб қўйилди. Бунда 2012 йил 18 сентябрда
қабул қилинган “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ–335-сон Қонуннинг муҳим аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлаб
ўтишимиз лозим.

Шунингдек, 2014 йил 4 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси-нинг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ–373-сон
Қонунига мувофиқ Жиноят-процессуал кодексининг 237-моддасида белгиланган эҳтиёт
чоралари доираси кенгайтирилди.

Миллий қонунчиликда уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси жорий этилиб, шахсга

нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда унинг муддатини узайтириш
судлар ваколатига берилди.

Ҳаттоки, қонун устуворлигини таъминлаш ва фуқароларнинг одил судлов тизимига

мурожаат этиш имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича халқаро эксперт

Жоанна


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

101

Брукс

(Буюк Британия) “Uzbekistan Today” газетасининг мухбири билан суҳбатида қуйидаги

фикрларни келтирганлиги қувонарли ҳол:

“2013 йилдаги Ўзбекистонга ташрифимдан кейинги давр мобайнида юртингиз суд

тизимида жиддий ютуқлар қўлга киритилганлиги ва қатор ислоҳот-лар амалга
оширилганлигининг гувоҳи бўлдим. Жумладан, судьяларни тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизими янада мустаҳкамланган, судьяларнинг мустақиллиги ва
холислигини таъминлашга қаратилган қатор чоралар кўрилган, судьяларнинг малакасига
нисбатан талаблар кучайтирилган, бир қанча туманлараро судлар ташкил этилган, “E-SUD”
миллий электрон ахборот судлов тизими жорий этилган ва ҳоказо. Ўзбекистон
Республикасининг бундай ютуқларга эришганлиги халқаро миқёсда ижобий баҳоланади”.

Суд-ҳуқуқ соҳасида эришилаётган самаралар халқаро кўламда ҳам эътироф этилмоқда.

Жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари, шунингдек, АҚШ Давлат
департаменти ўз ҳисоботларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган шиддатли
ўзгаришларга, хусусан, диний эътиқод эркинлигини таъминлаш ва одам савдосига барҳам
бериш борасидаги ислоҳотларга ижобий муносабат билдирди.

Мазкур соҳада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида сўз борганда, авваламбор, БМТнинг

судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-
Саяннинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи юзасидан ўз маърузасини БМТ Инсон
ҳуқуқлари кенгашининг навбатдаги сессиясига тақдим этганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ушбу маърузада Ўзбекистонда кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида эришилган ижобий
натижалар алоҳида таъкидланган.

БМТ Махсус маърузачиси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўз лавозимини

бажаришга киришган пайтидан бошлаб, амалга оширган муҳим ишлари қаторида, жумладан,
суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқшуносларнинг ўз касбий фаолиятини
янада эркин бажаришини таъминлашга қаратилган ислоҳотнинг 8 та амалий натижасини
бирма-бир санаб ўтган.

Биринчи натижа – суд ҳокимияти ва судлар хизматини ташқи сиёсий босимлардан

муҳофаза қилиш борасида кенг ваколатларга эга бўлган конституциявий орган сифатида
Судьялар олий кенгаши ташкил этилган.

Иккинчи натижа – суд тизими қайта тузилган, хусусан, Олий хўжалик судига тегишли

вазифалар Олий суд тасарруфига ўтказилган, маъмурий ишлар бўйича судларнинг янги
тизими яратилган ҳамда Адлия вазирлиги зиммасидаги судлар фаолиятининг маъмурий
жиҳатлари билан боғлиқ айрим маъмурий ва техник функциялар Олий суд ҳузурида янги
ташкил этилган Судлар фаолиятини таъминлаш бўйича департамент ихтиёрига берилган.

Учинчи натижа – жиноят ишлари бўйича оқлов ҳукмлари миқдори ортган ва изчил

равишда ортиб бормоқда.

Тўртинчи натижа – судьялик лавозимларига номзодларни саралаш ва тайинлашнинг

янги тартиб-таомиллари жорий этилган.

Бешинчи натижа – судьялар алмаштирилмаслиги кафолатларини мустаҳкамлаш

бўйича амалий чоралар кўрилган.

Олтинчи натижа – судьяларни бирламчи ва узлуксиз тайёрлаш тизимини

мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилган, шу жумладан, Судьялар
олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби очилган.

Еттинчи натижа – судлар чиқарган қарорлар Олий суд веб-сайтида мунтазам равишда

эълон қилиб борилмоқда ва одил судловдан фойдаланиш имкониятларини осонлаштириш


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

102

ҳамда бу борадаги шаффофликни оширишга қаратилган электрон тартиб-таомиллар
босқичма-босқич татбиқ этилмоқда.

Саккизинчи натижа – коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсат соҳасида бир қатор

жуда муҳим ислоҳотлар амалга оширилган, хусусан, Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисидаги қонун қабул қилинган ва бундай чораларни амалга ошириш учун таъсирчан
механизмлар яратилган.

Институционал ўзгаришлар:
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳаси ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг

кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов
жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.

БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус

маърузачиси Диего Гарсия-Саян мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ
ислоҳотларнинг ижобий томони сифатида Судьялар олий кенгашининг ташкил этилганлиги,
суд тизимининг қайта ташкил этилганлиги, судларда оқлов ҳукмлар сонининг кўпайганлиги
ва судьяларни танлаш ва тайинлашда янгича жараёнларнинг пайдо бўлганлигини
таъкидлади.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан суд ҳокимиятининг
чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифати ва
шаффофлигини ошириш, “Хабеас корпус” институтини қўллашни кенгайтиришга қаратилган
қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ

тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя
қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сонли Фармони
билан 2017 йилнинг 1 апрелидан жиноят, жиноят-процессуал, фуқаролик процессуал ва
бошқа қонун ҳужжатларига одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор
муҳим ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, қамоқ тарзидаги жиноий жазо тури тугатилди, жиноят содир этишда гумон

қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга, қамоққа олиш ва уй қамоғи
тарзидаги эҳтиёт чораларини қўллашнинг, шунингдек жиноят ишлари бўйича дастлабки
терговнинг энг кўп муддатлари 1 йилдан 7 ойга қисқартирилди.

Шунингдек, “Хабеас корпус” институти қўлланишини янада кенгайтириш доирасида

прокурорларнинг почта-телеграф жўнатмаларини хатлаб қўйишва эксгумация қилиш каби
тергов ҳаракатларини ўтказишга санкция бериш бўйича ваколатлари судларга ўтказилди.
Бундан ташқари, судларга қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш
рад этилганда муқобил эҳтиёт чораларини қўллаш ҳуқуқи берилди ва терговнинг тўлиқ
эмаслигини суд муҳокамаси жараёнида тўлдириш механизмларини жорий этиш орқали суд
томонидан жиноят ишини қўшимча тергов юритишга қайтариш институти бекор қилинди.

Ривожланган хорижий мамлакатлардан АҚШ, Англия, Франция, Япония каби

давлатларда ҳам бутун мамлакат миқёсида ягона судлов органининг мавжудлиги ҳуқуқни
қўллаш амалиётининг самарали тарзда кечишини кўрсатмоқда.

Бизда эса Суд ҳокимиятининг икки олий органи − Ўзбекистон Республикаси Олий суди

ва Олий хўжалик судининг мавжудлиги суд тизимини бошқариш вазифаларининг
такрорланишига, ягона суд амалиёти таъминланмаслигига олиб келаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон

Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

103

самарадорлигини

ошириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

ПФ–4966-сонли Фармони билан ягона суд амалиётини таъминлаш мақсадида Олий суд ва
Олий хўжалик суди фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иш юритуви соҳасида суд
ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий судига бирлаштирилди,
қуйи хўжалик судлар иқтисодий судларга айлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий судига эса фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий

суд иш юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органи мақоми берилди.
Маъмурий органлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларининг
кўрсатилиши муносабати билан улар ўртасида вужудга келадиган оммавий-ҳуқуқий
низоларни ҳал қилишга қаратилган янги ихтисослашган судлар – маъмурий судлар тузилди.

Маъмурий судларнинг ташкил этилиши ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини

давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга
шикоят қилиш орқали ҳимояланиш имкониятини кучайтирса, иқтисодий судларнинг
туманлараро, туман ҳамда шаҳар миқёсида ташкил этилиши ушбу маъмурий-ҳудудий
бирликлардаги тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш имкониятларининг
жойларда турган ҳолда амалга ошишига олиб келади.

Хорижий мамлакатлардан Австрия, Германия, Финляндия, Швецияда ҳам давлат

органлари ва мансабдор шахсларнинг фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор
бўлган хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан келтирилган шикоятларни кўриб чиқиш
ваколатига эга ихтисослашган маъмурий судларнинг фаолият юритаётганини кузатиш
мумкин.

Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд

ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга
кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши таъсис этилди.

Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан бир вақтда қабул

қилинган “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида” ги Қонун билан
Судьялар олий кенгашининнг фаолияти батафсил тартибга солиниши билан унинг
конституциявий мақоми янада мустаҳкамланди. Қонунга кўра, судьялик лавозимларига
номзодларни танлов асосида танлаш, энг малакали ва масъулиятли мутахассислар орасидан
судьяларни тайинлаш, судьялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни
амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашишнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар
кўриш Судьялар олий кенгашининг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди. Ушбу
тажриба 1985 йил 29 ноябрдаги БМТ Бош Ассамблеяси томонидан маъқулланган Суд
органлари мустақллигининг асосий тамойилларига тўлиқ мувофиқ келади.

Судьялар олий кенгашига конституциявий мақом берилди. Бугунги кунда бунга ўхшаш

ҳамжамиятларнинг мақоми Франция, Италия, Болгария, Польша, Украина, Қозоғистон,
Арманистон каби давлатларнинг конституцияларида, Нидерландия, Дания, Швеция,
Ирландия, Литва, Буюк Британия, Венгрия каби давлатларнинг қонунчилигида мустаҳкамлаб
қўйилганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги “Судьялик

лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта
тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаш-тириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4096-сонли Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Судьялар
олий кенгаши ҳузурида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

104

Қарорга мувофиқ судьялик лавозимларига 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб фақат

судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсларида ўқишни муваффақиятли
тамомлаган шахслар тайинланиши белгиланди.

Шунингдек, Конституцияга киритилган ўзгартиришларга кўра, судьялар биринчи

марта беш йиллик муддатга, навбатдаги ўн йиллик муддатга ва судьялик лавозимида
бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда тайинланади ёки сайланади.
Судьяларнинг бундай ваколат муддатига тайинланиши ёки сайланиши улар
мустақиллигининг янада кучайишига хизмат қилади.

Судлов ишларини юритиш самарадорлиги ва аҳолининг одил судловдан хабардорлик

даражасини

оширишга

йўналтирилган

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини судлар фаолиятида кенг қўллашни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 30 августда “Судлар фаолиятига замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3250-сонли Қарорқабул қилинди.

Ушбу

Қарор

асосида

судларга

масофадан

туриб

мурожаат

қилиш,

видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш орқали суд мажлисида иштирок этиш, судлар
томонидан кўриладиган ишларни судьялар ўртасида автоматик тақсимлаш, суд якуний
хулосаларини интернет тармоғида жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш ҳамда ижро
ҳужжатларини ахборот технология воситаларидан фойдаланиб электрон шаклда юбориш
амалиёти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини

янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–6034-сонли Фармони билан 2021 йил 1 январдан бошлаб
қуйидагилар жорий қилинди:

судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва

тарафларнинг тортишувчанлик тамойилини амалда рўёбга чиқариш мақсадида жиноят
ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилди;

прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими

ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган
ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш, давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда
реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш, судларда бошқа шахсларнинг
ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз
ташаббуси билан иштирок этишини истисно этилиши (қонунда назарда тутилган ҳоллардан
ташқари), ва шу билан бир қаторда “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилди.

Шунингдек, БМТнинг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича

махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян мамлакатимизда амалга оширилган суд-ҳуқуқ
ислоҳотларнинг ижобий томони сифатида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

“Жиноят процессида судьяларнинг роли айблов хулосасини баён қилишда прокурор

таклифларини автоматик равишда эълон қилиш билан чекланиб қолган вазият ва
адвокатларнинг самарали ёрдам кўрсатишининг чекланганиши билан боғлиқ вазиятлар
аста-секин ўзгармоқда.

Суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва адвокатлар томонидан

профессионал фаолиятни эркин амалга ошириш каби ўзгаришлар Олий суд кенгашини
тузиш, суд тизимини қайта ташкил этиш, янги маъмурий адлия тизимини яратиш,
судьяларни танлаш ва тайинлаш бўйича янги тартиб-қоидалар туфайли мумкин бўлди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

105

Натижада, жиноий ишлар бўйича оқловларнинг улуши ошди, махсус маърузачи буни

судьялар мустақиллигини мустаҳкамлаш кўрсаткичи деб атайди. Судлар фаолиятининг
очиқлиги суд қарорларининг Олий суд веб-сайтида мунтазам эълон қилиниши ва суд
процедураларининг электрон шакллари орқали таъминланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов

фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6041-сонли Фармони билан тезкор-қидирув
фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи
ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши
юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва
фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш, ўта оғир жиноят содир этганликда гумон
қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан
қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб
чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш ва бошқа бир қатор
тартиблар белгиланди.

Инвестициявий низолар бўйича йирик инвесторларнинг, рақобатга оид ишлар бўйича

тарафларнинг хоҳишига кўра, мазкур тоифадаги ишларнинг бевосита Олий суд томонидан
кўрилиши белгиланди.

Жиноят-процессуал кодексига янги очилган ҳолатлар туфайли жиноят иши бўйича иш

юритишни қайтадан бошлашнинг аниқ қоидаларини белгиловчи қўшимчалар киритилди.
Уларга кўра, ушбу ҳуқуқни илгари назарда тутилганидек нафақат прокурор, балки жиноят
процессининг бошқа иштирокчилари ҳам амалга ошириши мумкин.

Қонун билан “Кўрсатувларни мустаҳкамлаб қўйиш” (депонирование) деб номланган

янги амалиёт жорий этилди. Кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш – гувоҳ ва
жабрланувчини ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг илтимосига кўра сўроқ
қилиш бўлиб, суд томонидан амалга оширилади.

Жиноят ишини судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ва жабрланувчини оғир

касаллиги ёки узоқ муддатга чет давлатга чиқиб кетиш зарурати туфайли кечроқ сўроқ
қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, уларнинг кўрсатувларини гумон қилинувчи,
айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, прокурор ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра суд
томонидан тарафларнинг иштирокида олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование)
тартиби жорий қилинди.

Ўз навбатида, ушбу Фармонда айбига иқрорлик бўйича келишув институти жорий

қилинди. Бунда, айрим жиноятлар тоифалари бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида
арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва
келтирилган зарарни бартараф қилган ҳолларда суриштирув ва дастлабки тергов органлари
билан ёзма келишув тузилиши ҳамда унга нисбатан суд томонидан Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг
ярмидан кўп бўлмаган миқдори ёки муддатигача жазо тайинлаш амалиёти йўлга қўйилди.

Шунингдек,2020 йил 7 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти-нинг

“Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг
олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–6127-сонли
Фармони билан 2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш
бўйича имтиҳон жараёнларини интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб бориш
амалиёти йўлга қўйилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

106

Шунингдек, мазкур ҳужжатга кўра, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг

психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон
дастур ва судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф
баҳолашнинг аниқ мезонлари ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилади ҳамда судьялар
Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлигини ва коррупциянинг олдини олиш бўйича
суд инспекцияси тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг судлар томонидан ҳукм қилинган

шахсларни авф этиш каби конституциявий ваколатидан самарали фойдаланил-моқда. Бу эса
жиноят содир этганидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга ўз ота-оналари ва
оилалари бағрига қайтиш, ижтимоий ҳаётга тезда мослашиш ҳамда унда ўз ўрнига эга бўлиш
имконини бермоқда. Сўнгги йилларда жиноят содир этган шахсларни авф қилиш бўйича
эълон қилинган фармонлар асосида 4017 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.

Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий қилиш натижасида сўнги йилларда

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларни амалга ошириш ва
ҳаётга татбиқ қилишнинг аниқ механизмларини мустаҳкамланди.

Жумладан, Конституциянинг 2-моддасини белгинланган “Давлат халқ иродасини

ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар
жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар” нормасини амалга ошириш учун Ўзбекистон
Республикаси “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Давлат
хизматчиларининг онгида ва иш услубида халқ давлат идораларига эмас, балки давлат
идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган қараш шаклланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддасида белгинланган ҳар бир

шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор
шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга
шикоят қилиш ҳуқуқини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд
ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси қабул қилинди. Мазкур кодекс асосида фуқаролар
бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун мамлакатимизда янги ташкил этилган маъмурий
судларга шикоят қилиши мумкин бўлди.

Ўтган тўрт йил давомида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари соҳасидаги юқорида кўрсатилган туб

ўзгаришлар бугунги кунда ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Хусусан, ноҳақ айбланган
2,3 мингга яқин киши оқланди, адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан
маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-
қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз
оилалари бағрида қолдирилди.

2017–2021 йиллар давомида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

янги босқичга кўтарилди.

Лондон Иқтисодиёт ва тинчлик институтининг Global Terrorism Index

2017 рейтингига кўра, Ўзбекистон 0,077 балл билан 163 мамлакат орасида террор хавфи энг
паст мамлакатлар қаторидан 125-ўрин биланжой олди (балл қанча кам бўлса, террор хавфи
шунчалик паст деб баҳоланади).

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

14

мартдаги

ПҚ–2833-сон “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб,
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга
оширувчи

орган

ва

муассасалар

фаолиятини

мувофиқлаштириш

мақсадида


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

107

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноят-чиликка қарши курашиш бўйича республика
идоралараро комиссияси ташкил этилди.

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” этиб

белгиланиб, унда ижтимоий аҳамияти муҳим бўлган суд муҳокамалари бўйича сайёр суд
мажлисларини ўтказиш каби умумижтимоий профилактик тадбирларнинг ўтказилиши
назарда тутилди.

Бундан ташқари, бевосита маҳалланинг ўзида хавфсиз, жиноятдан холи муҳит яратиш

мақсадида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
фаолияти тизимли йўлга қўйилди.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва

жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар
органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаолиятини йўлга
қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва
қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш
чоралари кўрилди.

Хусусан, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг сабабларини

аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқалиҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва
жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш
амалиёти босқичма-босқич ижтимоий хаётга татбиқ этилмоқда.

Ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар ва

маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик билан
ҳамкорликда “жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва воситалар жалб
қилинмоқда.

“Республика – вилоят – туман – маҳалла” тизими асосида яхлит бошқарув ва узлуксиз

назорат қилиш механизмлари жорий этилиб, ички ишлар ва бошқа давлат органларининг
жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятини самарали мувофиқлаштириш
орқали мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни таъминламоқда.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва

жиноятчиликка қарши курашишнинг асосий қуйи бўғини сифатида ички ишлар
органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари босқичма-
босқич ташкил этилиб, ҳудуддаги ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари
ҳамда Миллий гвардия ва бошқа давлат органларининг фаолияти мувофиқлаштириладиган
масканга айлантирилмоқда.

Таклифлар
Суд-ҳуқуқ ислоҳатларини такомиллаштириш мақсадида хорижий давлатлар (АҚШ,

Германия, Россия Федерацияси) тажрибасидан келиб чиққан ҳолда судларнинг
мустақиллигини тўлиқ таъминлашга эришиш ҳамда қонунчилигимизда мавжуд
муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги таклифлар илгари сурилади.

судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқароларга интерфаол ҳуқуқий

хизматлар кўрсатиш тизимини янада ошириш мақсадида ахборот-коммуникация
технологияларни кенгроқ жорий қилиш, суд қарорларини электрон тарзда етказиш, ҳар бир
туман, шаҳар судларида ўзининг веб-сайтларини яратиш;

судларнинг

мустақиллигини

таъминлаш

ва

уларнинг

мақомини

оширишмақсадида“Судьялар мақоми тўғрисида” ги қонунни ишлаб чиқиш;

судларнинг ижро ҳокимияти органлари ва бошқа идораларнинг мансабдор шахслари

ҳар қандай ҳолатда ташқи таъсир ўтказмаслигини белгиловчи қоидаларни назарда тутувчи


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

108

Жиноят, Жиноят-процессуал кодекси ва “Судлар тўғрисида” ги қонунига ўзгартиришлар
киритиш;

суд раисларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ахборот бериши

ўрнига, ҳар бир вилоят судларида ташкил этиладиган веб-сайтлар орқали суд фаолиятига
доир ахборотларни даврий равишда мунтазам эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш
бўйича “Судлар тўғрисида” ги қонунига ўзгартириш киритиш таклиф этилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

“Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили” илмий-таҳлилий журнал, 3 / 2019, – Б. 80.

2.

“Газета.uz” электрон оммавий ахборот тармоғи.

3.

“Ўзбекистонда

қонун

устуворлиги

йўлида

ҳамкорлик”

лойиҳаси

ахборотномаси Махсус сон, Жоанна Брукс хоним (Буюк Британия) билан “Uzbekistan
Today” газетаси мухбирининг мулоқоти 2-бет;

Библиографические ссылки

“Узбекистон конунчилиги тахдили" илмий-тахдилий журнал, 3 / 2019, - Б. 80.

Тазета.иг” электрон оммавий ахборот тармоти.

"Узбекистонда к;онун устуворлиги йулида хдмкорлик” лойихдси ахборотномаси Махсус сон, Жоанна Брукс хоним (Буюк Британия) билан “Uzbekistan Today" газетаси мухбирининг мулок;оти 2-бет;

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов