Институт уголовных проступков: зарубежный опыт и возможности их применения в законодательстве Республики Узбекистан

Журнал:
Выпуск:
CC BY f
9-11
12
7
Поделиться
Абдурасулова, К., & Расулев, А. (2020). Институт уголовных проступков: зарубежный опыт и возможности их применения в законодательстве Республики Узбекистан. in Library, 20(2), 9–11. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/9505
Кумринисо Абдурасулова, Академия МВД Республики Узбекистан

заведующий кафедрой криминалистики, доктор юридических наук, профессор

Абдулазиз Расулев, Академия МВД Республики Узбекистан

профессор кафедры по предупреждению преступности, доктор юридических наук, профессор

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье на основе опыта уголовного законодательства зарубежных стран проанализированы возможности и перспективы введения института уголовных проступков в уголовное законодательство Республики Узбекистан.

Похожие статьи


background image

I.

KONSTITUTSIYA, INSON HUQUQLARI, JAMOAT TARTIBI VA XAVFSIZLIGI

O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti axborotnomasi. – 2020. –№2.

9

Абдурасулова Қумринисо Раимқуловна,

ИИВ Академияси Криминология кафедраси бошлиғи,

юридик фанлар доктори, профессор;

Расулев Абдулазиз Каримович,

ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

кафедраси профессори, юридик фанлар доктори, профессор

НОЖЎЯ (ЖИНОИЙ) ҚИЛМИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ТАЖРИБАСИ ВА УЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИДА ҚЎЛЛАШ

ИМКОНИЯТЛАРИ

ИНСТИТУТ УГОЛОВНЫХ ПРОСТУПКОВ: ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ И ВОЗМОЖНОСТИ ИХ ПРИМЕНЕ-

НИЯ В ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВЕ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

INSTITUTE OF CRIMINAL MISDEMEANORS: FOREIGN EXPERIENCE AND POSSIBILITIES OF THEIR

APPLICATION IN THE LEGISLATION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

Аннотация: ушбу мақолада хорижий давлатларнинг жиноят қонунчилигини ўрганиш асосида

Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилигига жиноят (ножўя) институтини жорий этиш

имкониятлари ва истиқболлари таҳлил қилинган.

Калит сўзлар: жиноят қонунчилиги, қилмиш, жиноят, жиноятни таснифлаш, квалификация

қилиш, жиноят қонуни нормаларини такомиллаштириш.

Аннотация: в данной статье на основе опыта уголовного законодательства зарубежных стран

проанализированы возможности и перспективы введения института уголовных проступков в уго-

ловное законодательство Республики Узбекистан.

Ключевые слова: уголовное законодательство, проступок, преступления, классификация, со-

вершенствование норм уголовного законодательства.

Annotation: this article analyzes the possibilities and prospects of introducing the institution of

criminal offenses into the criminal legislation of the Republic of Uzbekistan based on the experience of

criminal legislation of foreign countries

Жиноят қонунчилигини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири жиноят ва

жазо каби муҳим таркибий институтлари тубдан қайта кўриб чиқишдан иборат бўлиб, бунда

жиноятга оид тушунча ва қоидаларни такомиллаштириш асосий ва фундаментал аҳамиятга эга.

Шунингдек, жиноятларни таснифлаш содир этилган муайян қилмишнинг ижтимоий хавфлилигини

ҳуқуқий баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14 майдаги ПҚ-3723-сонли Қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини

такомиллаштириш Концепциясида жиноий жавобгарлик ва жазо тизимини такомиллаштиришнинг

энг муҳим йуналиши сифатида жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятини

белгиловчи муқобил кўрсаткичларни жорий этиш орқали жиноятлар таснифи ва мезонларини

қайта кўриб чиқиш кўрсатилган. Шу муносабат билан жиноятларни таснифлашга оид

ёндашувларни тубдан ўзгартириш жиноий жавобгарлик институтини янада такомиллаштириш

устувор вазифалардан биридир.

Хорижий мамлакатлар тажрибаси ва Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилиги бу

борадаги ёндашувларни иккига ажратиш имконини беради:

биринчиси – жиноятларни хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига қараб унча оғир

бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятларга бўлиши;

иккинчиси – жиноий ҳуқуқбузарликни ножўя қилмиш ва жиноятларга бўлиниши.

Бугунги кунда айрим хорижий мамлакатларнинг тажрибаси бизни иккинчи ёндашувнинг

истиқболларини баҳолашга имкон беради. Бироқ, табиий савол туғилади: бу тасниф Ўзбекистон

Республикасининг жиноят қонунчилигига қанчалик самарали? Хорижий мамлакатлар тажрибасини

кўриб чиқамиз.

Австрияда бу таснифга кўра, жиноий ҳаракатлар

жиноят ва қилмишларга бўлинади

. Уч

йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан

жазоланадиган қасддан содир этилган қилмишлар жиноят тоифасига киради. Бошқа барча жиноий

харакатлар, шу жумладан эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноят қилмиш деб

баҳоланади[1].

Испания ЖКнинг 13-моддасига кўра, бўйича жиноий ҳаракатлар уч қисмга: оғир, унча оғир

бўлмаган жиноятлар ва қилмишларга бўлинади. Оғир жиноятларга қонунда оғир жазо тури назарда


background image

I.

KONSTITUTSIYA, INSON HUQUQLARI, JAMOAT TARTIBI VA XAVFSIZLIGI

O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti axborotnomasi. – 2020. –№2.

10

тутилган жиноятлар киради. Унча оғир бўлмаган жиноятлар ҳуқуқбузарлик, деб эътироф этилади,

улар учун қонунда унча оғир бўлмаган жазо чораси назарда тутилган. Қонунчиликда енгил жазо

тури назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар жиноят деб эътироф этилади. Оғир ёки унча оғир

бўлмаган жазо чоралари тенг равишда тайинланиши мумкин бўлган ҳолларда, жиноят барча

ҳолатларда оғир ҳисобланади[2].

Италия ЖКда жиноий хатти-ҳаракат қуйидаги тоифаларга ажратилган: «Жиноий

ҳуқуқбузарликлар, ушбу кодексга мувофиқ, уларни содир этганлиги учун тайинланган жазо

турларига қараб жиноят ва қилмишга бўлинади» (Италия ЖКнинг 39-моддаси). Шу билан бирга,

оғир жиноятларга умрбод озодликдан маҳрум қилиш, озодликдан маҳрум қилиш ва жарима билан

боғлиқ бўлган жазо чоралари тайинланиши белгиланган. Қилмишлар эса ҳибсга олиш ёки пул

ундириш билан жазоланади (Италия ЖК 17-моддаси)[3].

1810 йилги Франция ЖК тарихида биринчи марта (1-модда) жиноий ҳаракатлар уч туркумга

ажратилган: жиноят, қилмиш ва ҳуқуқбузарликлар, шу билан бирга, азоб-уқубат ёки шармандали

жазо, ахлоқ тузатиш жазолари ёки полиция санкциялари назарда тутилган. Шунга ўхшаш ёндашув

1992 йилги Франция ЖКда ҳам сақланиб қолган, бироқ, ушбу Кодексда ушбу ҳаракатларнинг

таснифи «уларнинг оғирлик даражасига қараб» (111-1-модда) амалга оширилганлиги ҳақида

тўғридан-тўғри маълумот берилган[4].

Жиноят ва ножўя қилмишнинг тушунчаси қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилиб, қонунда

айбдорга нисбатан қўлланиладиган жазолар белгиланади, ҳуқуқбузарликлар эса (кўпинча

«полиция бузилиши» деб аталади, чунки белгиланган қоидалар бузилади) қонунбузарларга

нисбатан қўлланиладиган жазолар белгиланадиган қоидаларнинг қайси банди ва қай даражада

бузилганлиги билан аниқланади (қонунда белгиланган фарқлар доирасида ва унга мувофиқ) (ЖК

111-2-моддаси). Жиноий ҳаракатнинг оғирлигининг қонунни фарқлаш мезонлари сифатида

кўрсатиш жиноят-ҳуқуқий таъсир кўрсатиш орқали ҳимояланган муайян ижтимоий

муносабатларга тажовуз қилишда ижтимоий хавфнинг табиати ва даражасини акс эттиради[5].

Ҳуқуқбузарликнинг бўлиниши бундай ҳаракатни содир этганлик учун тайинланиши мумкин

бўлган жазо тури ва муддатига боғлиқ бўлиб, ГФР Жиноят кодексининг 12-параграфида жиноят ва

қилмиш қуйидагича ажратилади: «Жиноят ҳуқуқга хилоф хатти-ҳаракат ҳисобланиб, улар учун энг

кам жазо сифатида бир йил ёки ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси

қўлланилади[6]. Қилмиш ҳуқуқга қарши хатти-ҳаракатлар ҳисобланиб, унинг учун қисқа муддатга

озодликдан маҳрум қилиш ёки жарима жазоси назарда тутилган»[7]. Германия ЖКда, Умумий қисм

қоидаларида кўзда тутилган оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатлар, ва ўта оғир ва унча

оғир бўлмаган ҳолатлар қилмишни фарқлашда ҳисобга олинмайди (3 қисм 12§), деб таъкидланган.

Швейцария ЖК матнида фақат жиноят ва қилмишлар атамаси ишлатилган бўлиб, бу жиноий

ҳаракатларнинг

икки хил таснифини

кўрсатади. Швейцария ЖКда жиноят оғир меҳнат билан

жазоланадиган жиноий қилмиш сифатида, қилмиш эса қамоқ билан жазоланадиган жиноий ножўя

қилмиш сифатида таъкидланган[8]. Ушбу таърифлардан кўриниб турибдики, қонун чиқарувчи,

уларни шакллантиришда, фарқлашнинг мезони сифатида формал белги – жиноят ёки қилмиш учун

тайинланган жазо турига асосланган.

Собиқ иттифоқ ҳудудида Латвия, Литва, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг Жиноят

кодексларида ножўя қилмишлар мавжуд. Қозоғистон ва Литвада ножўя қилмиш ижтимоий хавфли

ҳаракат бўлиб, унинг содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазоси

қўлланилмайди. Латвия ЖКда ножўя қилмиш деганда ушбу қонунда назарда тутилган ҳаракат учун

икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ундан енгилроқ жазо назарда

тутилган қилмиш тушунилади[9].

Қирғизистон Республикаси ЖКдаги қоидалар алоҳида қизиқиш уйғотади. Мазкур давлат,

қонун чиқарувчи органи икки кодификацияланган акт – Жиноят кодекси ва Жиноий (ножўя)

қилмишлар кодексини тузиш йўлидан борди. Қирғизистон Республикасининг ножўя қилмишлар

тўғрисидаги кодексида, жавобгарлик белгиланган шахс, жамият ёки давлатга зарар етказувчи ёки

зарар етказиш хавфини вужудга келтирувчи субъект томонидан содир этилган айбли, ҳуқуққа

хилоф қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) деб таъриф берилган[10].

Қирғизистон Республикасининг танлаган стратегиясида жиноятларни таснифлашда баъзи

муаммолар мавжудлиги туфайли жуда амалий аҳамиятга эга эмас, деб ўйлаймиз:

биринчидан,

ножўя қилмиш ва жиноят қонунчилигининг тузилиши жуда ўхшашлиги учун

улар ўртасидаги фарқ аниқ эмаслиги боис бундай фарқ амалий аҳамиятга эга эмас;

иккинчидан,

ушбу қонун ҳужжатлари нормаларининг амалга татбиқ этилиши жиноят-

процессуал қонунчилигида муаммоли бўлиб қолмоқда, чунки аслида ножўя қилмиш ва

жиноятларни тергов қилиш тубдан фарқ қилиши керак (масалан, хорижий давлатларнинг жиноят-

процессуал қонунчилиги жиноятларни тергов қилишнинг қисқартирилган муддатлари,

материалларни судга ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилади);


background image

I.

KONSTITUTSIYA, INSON HUQUQLARI, JAMOAT TARTIBI VA XAVFSIZLIGI

O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Harbiy-texnik instituti axborotnomasi. – 2020. –№2.

11

учинчидан,

бундай таснифлаш ва кодексларни алоҳида ажратиш билан жазо чораларини

қўллашда муаммолар бўлиши мумкин (масалан, Ножўя қилмиш тўғрисидаги кодексда озодликни

чеклаш жарима жазоси билан алмаштирилиши мумкин, уларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси

тубдан фарқ қилади).

Шу билан бирга, айрим муаммолар билан бир қаторда, ножўя қилмишнинг қонунда алоҳида

берилиши илмий-назарий ва академик доираларда бир қатор афзалликларга эга эканлиги

таъкидланмоқда.

Ҳаёт жиноят қонунчилигида янги, сифат жиҳатидан ижтимоий хавфлилик даражаси турлича

бўлган, яъни кундалик ҳаётда, илмий муомала ва қонун ҳужжатларида кенг қўлланиладиган

«жиноят» ва «жиноий қилмиш» тушунчаларини уларга умумий бўлган «жиноий ҳаракат»

тушунчасидан ножўя қилмишни ажратиш зарур[11]. Тавсия этилаётган норма жиноий

ҳаракатларнинг мавжуд объектив равишда дифферинциациа қилиниши ва жиноий

жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади. У жиноят ва жиноят-процессуал

қонунчилигининг ички алоқадорлик тизимини ва мантиғини мустаҳкамлайди. «Ножўя қилмиш»

концепциясини жорий этиш билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш институтининг аниқ ва

ҳуқуқий табиати ва унинг моддий асослари ҳуқуқбузарнинг ҳаракати ва шахсияти ҳақидаги

маълумотларнинг маълум бир тўплами бўлиб қолади.

Ушбу қонунчилик акцияси етказилган зарарнинг миқдори, содир этилган ҳаракатнинг ху-

сусияти ва жамоатчилик фикрига мувофиқ амалга оширилиши керак. Етказилган ижтимоий зарар

хатти-ҳаракатни баҳолаш қоида тариқасида, озодликдан маҳрум қилиш ёки бошқа таъсир чорала-

рининг қўлланилишига асос бўлади.

Содир этилган қилмишнинг хусусиятини эътиборга олиш унинг ғайриижтимоий моҳиятини

чуқур тушуниш, қилмиш содир этилган вақтдаги етказилган зарарни аниқлаш, ижтимоий муноса-

батларга етказиладиган зарари миқдоридан келиб чиқиб унга тўғри баҳо бериш, жиноят ва ножўя

қилмишни бир-биридан фарқлаш имконини беради[12].

Юқоридаги масалани ҳал этишда жамоатчилик фикри ҳам катта аҳамиятга эгадир. Шубҳасиз,

ушбу мезон моҳиятан субъективдир, аммо фуқароларнинг у ёки бу қилмишини жиноят деб топиш

ҳақидаги фикрларини эътиборга олиш, ижтимоий хавфлилик мезонини тўлдиради. Қонун ёки

ҳуқуқий ҳодисаларнинг муаммолари бўйича жамоатчилик фикри (масалан, республика, туман,

шаҳарда жиноятчиликка қарши кураш ҳолатини баҳолаш) ижтимоий аҳамиятга эга. Шунингдек

жамоатчилик фикри, ўз навбатида, жамиятнинг иқтисодий асослари бўйича ҳуқуқий устқурманинг

ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳуқуқий тартибга солишнинг турли масалаларини ҳал этишда, шу-

нингдек ижтимоий зарарли қилмишни жиноят ва ножўя қилмиш деб дифферинциация қилишда

ҳам жамоатчилик фикрининг аҳамияти қонун чиқарувчи орган томонидан эътиборга олинмаслиги

мумкин эмас.

Юқоридагиларни инобатга олиб, жиноят ва ножўя қилмишни ажратиш масаласини келажак-

да яна бирор ўйлаб кўриш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Австрия Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

2.

Испания Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

3.

Италия Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

4.

Франция Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

5.

Германия Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

6.

Швейцария Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

7.

Қозоғистон Жиноят кодекси (https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31575252).

8.

Литва Жиноят кодекси (www.pravo.vuzlib.su/book_z794_33.html).

9.

Латвия Жиноят кодекси (www.alex-lawyer.lv/ugolovnijzakonlatviirus.pdf).

10.

Кодекс Кыргызской Республики о проступках. (base.spinform.ru/show_doc.fwxrgn=94418)

11.

Jeremy H. Limits of Criminal Misconduct (www.oxfordscholarship.com).

12.

Рогова Е. В. Уголовный проступок в системе категоризации преступлений // Российский

следователь. 2011. № 16. С. 26-29.

Библиографические ссылки

Австрия Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

Испания Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

Италия Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

Франция Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

Германия Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

Швейцария Жиноят кодекси (https://www.twirpx.com).

Козогистон Жиноят кодекси (https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=31575252).

Литва Жиноят кодекси (www.pravo.vuzlib.su/book_z794_33.html).

Латвия Жиноят кодекси (www.alex-lawyer.lv/ugolovnijzakonlatviirus.pdf).

Кодекс Кыргызской Республики о проступках. (base.spinform.ru/show_doc.fwxrgn=94418)

Jeremy Н. Limits of Criminal Misconduct (www.oxfordscholarship.com).

Рогова E. В. Уголовный проступок в системе категоризации преступлений // Российский следователь. 2011. № 16. С. 26-29.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана