Олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш масалалари

CC BY f
256-259
24
10
Поделиться
Янгиева, Н. (2018). Олий таълим муассасаларида таълим сифатини таъминлаш масалалари. in Library, 18(1), 256–259. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/14662
Нодира Янгиева, Ташкентский государственный стоматологический институт

Заведующий кафедрой хирургических наук, к.м.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳоннинг барча олий таълим муассасаларида олий таълим сифати, яъни сифатли кадрлар тайёрлаш ҳамма вақт ҳам долзарб масала бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади [5]. Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим соҳасида амалга оширилган муҳим ўзгаришларнинг  барчаси  таълим  сифатини  таъминлашга  қаратилганлигини қайд этиш мумкин [1].

Похожие статьи


background image

256

К вспомогательным материалам, не требующим аппаратуры относятся:

картинки, предметы, игрушки, таблицы, раздаточный материал в виде
иллюстрированных

и

неиллюстрированных

карточек

с

заданиями,

учитывающими и не учитывающими индивидуальные особенности студентов.

Однако особое внимание хотелось бы уделить современным средствам

обучения, таким как компьютерные и мультимедийные технологии (компьютер,
проектор, Интернет и др.).

Таким образом, преподавателю, работающему в современном вузе,

необходимо не только знать номенклатуру имеющихся средств и их
дидактическое назначение. Но и эффективно использовать каждое из средств.
Так как лишь полноценно используя не только основные, но и вспомогательные
средства обучения можно достичь поставленных целей обучения иностранному
языку.

Список литературы:

1.

Азимов Э.Г., Самуйлова Н.И., Шамши Л.Б. ТСО на современном этапе

развития методики преподавания русского языка как иностранного // Русский
язык за рубежом. 1998. № 2.

2.

Ботвенко М.А. Компьютерная лингводидактика: учеб, пособие. М., 2005.

112 с.

3.

Щукин А.Н. Обучение иностранным языкам: теория и практика. 3-е изд. М.,

2007. 186 с.

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ТАЪМИНЛАШ

МАСАЛАЛАРИ

Янгиева Нодира Рахимовна

ТДСИ жаррохлик йўналишдаги фанлар кафедраси мудири, т.ф.н.

Жаҳоннинг барча олий таълим муассасаларида олий таълим сифати, яъни

сифатли кадрлар тайёрлаш ҳамма вақт ҳам долзарб масала бўлиб келган ва
шундай бўлиб қолади [5].

Кейинги йилларда мамлакатимиз таълим соҳасида амалга оширилган муҳим

ўзгаришларнинг барчаси таълим сифатини таъминлашга қаратилганлигини
қайд этиш мумкин [1].

Шундай экан энг аввало,

“сифат”, “таълим сифати”, “таълим сифатини таъминлаш

жараёни”

тушунчаларини аниқлаштириб олишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Сифат тушунчаси олий таълимдан манфаатдор гуруҳлар ва турли ваколатли

ташкилотлар томонидан турлича қабул килиниши мумкин.

Халқаро аҳамиятга эга бўлган манбаларда сифатни уч компоненти ҳақида

маълумотлар учрайди:

1.

Таълим субъектлари, улар қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: таълим

ташкилотчилари - ректор, деканат, ўқув бўлими, кафедралар киради;

таълим хизматларини кўрсатувчи шахслар - профессор- ўқи-тувчи,

методист, маслаҳатчи, лаборант, дастур ва ўқув адабиётлари киради;

таълим хизматларидан баҳраманд бўлувчи шахслар - талаба ва

тингловчилар киради.

2.

Таълимнинг меъёрий ҳужжатлари, уларга таълим концепциялари ва

парадигмалари, ўқитиш технологиялари, ўқув адабиётлари, сифатли


background image

257

/

билимларни бериш ва назорат қилиш методлари киради.

3.

Таълим муҳити, унга ижтимоий. маданий, психологик муҳитлар киради

[2,4].

Юқоридаги компонентларга кирган ҳар бир қисмдаги тайёргарлик даражаси

пировардида олий таълим сифатини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси
олий таълим муассасаси фаолиятида юқоридаги компонентлар мавжуд, лекин
уни сифат даражасига кўтариш лозим. Бунда хорижий тажрибаларни ўрганиш
шу соҳада такомилга эришиш учун асос бўлади [3].

Олий таълим соҳасида сифатнинг таьминланиши пировардда етук кадрлар

тайёрлашга сабаб бўлади. Бу исбот талаб қилмайдиган аксиома бўлиб, у
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Олий ва ўрта махсус таълим ва Соғликни
сақлаш вазирликлари, олий таълим муассасаларининг бош масаласига
айланган. Албатта, ўқув жараёни сифати ва кадрлар тайёрлаш сифати бир-
бирини тақозо қиладиган категориялардир.

Таълим сифати - жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини

ҳамда шахснинг касбий компетентлигини шаклланиши ва ривожланишини
жамият талаби ва эҳтиёжига мос келишини аниқлайди.

Таълим сифати - таълимнинг (натижа сифатидаги, жараён сифатидаги,

таълим тизими сифатидаги) ўрнатилган эҳтиёжларга, мақсадларга.талабларга,
меъёрларга(стандартларга)

нисбатан

барқарорлашган

тарздаги

мувофиқлигидир. Таълим сифати таълим муассасасининг ўқув-тарбиявий
фаолиятини турли қирраларини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи орқали
баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларга даре бериш сифати, илмий-педагогик
кадрлар сифати, таълим дастурлари сифати, материал-техник базасининг ва
ахборот- таълим муҳитининг сифати, таълим олувчиларсифати, таълим
бошқаруви сифати кабилар киради. Таълим сифати икки жиҳатга эга ва бу икки
жиҳат таълим сифатини таъминловчи кўрсаткич бўлиб ҳисобланади:

-

Давлат таълим стандартларига мослик;

-

истеъмолчи талабларига мослик [3,6].

Таълим сифатини замонавий таъминлаш жараёни АКТ кенг қўлланилган

ҳолда профессор-ўқитувчи ва талабанинг фан доирасидаги ҳаракатининг
касбий фаолият объектлари талабларига мос келишига қаратилган интилиш
сифатида қарашдир (1.1-расм).

1.1. -

раем. Таълим жараёнининг схематик кўриниши

Таълим сифатини таъминлаш жараёнини

ички

ва

ташқи

омилларга бўлиш

мумкин.

Биринчи навбатда ички омилларни кўриб чиқамиз. Таълим муассасасининг

моддий-техник базаси ва молиялаштирилиши, ўқув- тарбиявий жараённи
ташкил этиш, илмий-тадқиқот ишларини ва ишланмаларни яратиш учун зарур
бўлган бино ва иншоотлар, машина ва қурилмалар, лабораториялар, ахборот
ресурс маркази фонди билан таъминланганлиги асосида белгиланади. Бунда
молиялаштириш ҳисобига замонавий ўқув лаборатория хоналари ва жиҳозлари
ҳамда адабиётлари билан таъминланиши ва янгиланиб борилиши таълим
сифатини таъминлашга юқори даражада таъсир этади.

Ўқув-услубий баъза, ўқув дастурлари ҳамдаадабиётлар сифати давлат

таълим стандарти талаблари доирасида ўқув-услубий манбаалар, дастурлар ва
адабиётлар билан таъминланганлиги асосида белгиланади.


background image

258

Ўқув дастурлари давлат таълим стандарти талабларига жавоб бериши билан
бирга уларнинг мазмунини инновацион характерда бўлиши билан ҳам
баҳоланади. Ўқув дастурлари ва адабиётлари мазмуни ва сифати таълим
сифатини оширишни таъминловчи омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.

Таълим сифатини таъминлаш кўп жиҳатдан профессор- ўқитувчиларининг

илмий салоҳияти ҳамда касбий компитентлигига боғлиқ. Профессор-
ўқитувчилар фанни талабага етказиб бера олиши даражаси таълим сифатини
таъминлашд аасосий куч ҳисобланади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг инновацион фаоллиги ва таълим

муассасида инновацион жараёнларни татбиқ этилиши бевосита таълим
жараёнини замон талабларига мос равишда бошқариш, бошқаришнинг сифат
кўрсаткичлари билан баҳоланади.

Таълимни бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари қуйидаги принциплар орқали

белгиланади:

1.

Илмий-техник тараққиёт ва халқаро таълим стандартларини ҳисобга

олган ҳолда таълим менежментини тушуниш ва унинг талабларини тўлиқ
бажаришга эришиш;

2.

Истеъмолчилар талабларини билиш ва меҳнат бозоридаги кучли

рақобатбардошликни таҳлил қилаолиш;

3.

Мониторинг натижалари асосида таълим жараёнини мунтазам

такомиллаштириб бориш.

Демак, таълим муассасаси раҳбариятининг инновацион фаоллиги таълим

сифатини таъминлашда муҳим ўрин эгаллайди.

Кейинги навбатда ташқи омилларни кўриб чиқамиз.

Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини тартибга солиш

бўйича қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари таълим сифатини таъминлашни
рағбатлантирувчи кўрсатма вазифасини бажаради. Айниқса, “Таълим
тўғрисида” қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” таълим сифатини
таъминлашни ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Қонун ости ҳужжатлар эса таълим
сифатини таъминлашнинг услубий асослари ҳисобланади. Шу кунга қадар
таълимга оид бир неча меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, халқаро талаблар
даражасида ҳуқуқий асос шакллантирилган .

Таълим муассасасини аттестация ва аккредитациялаш таълим сифатини

таъминлашни назорат қилиш вазифасини амалга оширади.

Таълим олувчилар билим ва кўникмалари савияси таълим сифатини

таъминловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Таълим жараёни
марказидаайнан билим истеъмолчилари - таълим олувчилар туради. Шу
сабабли таълим сифатини белгилашда таълим олувчилар сифатига ҳам
эътибор қаратиш зарур ва шартдир. Чунки, таълим жараёни натижасида айнан
ана шулар охирги сифатли интеллектуал маҳсулот бериши лозим.

Таълим олувчилар савиясини қуйидаги кўрсаткичларга боғлиқ:

-

ўқиётган йўналиши бўйича касбий билим даражаси;

-

ахборот технологияларини билиш даражаси ва чет тили бўйича билими;

муайян йўналиш бўйича ўқишга иштиёқи, қизиқиши;

маънавияти, иқтидори, хотира қобилияти ва бошқалар.

Таълим муассасаси рейтинги ҳам маълум даражада таълим сифатини

таъминлашга хизмат қилади.


background image

259

Бугунги кунда таълим сифатини таъминлашниь"

э~' замонавий

кўриниши

икки босқични ўз ичига олади: тегишли

оли/

_

аъ.

_

."-

‘ муассаси

томонидан

ўтказиладиган ички ўз-ўзини баҳолаш; автонсм

ва 'л.стақил

агентлик томонидан

ўтказиладиган ташқи баҳолаш [7].

Хулоса қилиб айтганда, бу каби вазифаларнинг самарали

са:<ар.тиши

ҳозирги кундаги асосий масалалардан бири бўлган

таълим -аа

сифат

мониторингини ўтказиш ва назорат қилиш ҳамда бу

жарае-лаа-■

олиб боришда

ахборот-коммуникация технологиялардан фойдала- янги механизмларини
жорий этишни тақозо этади.

Адабиётлар:
1.

Беляев А.Н., Котарев А.В., Тришина А.В. Информационные

технологии

как

ресурс

повышения

качества

образования.//Вестни-:

Воронежского гос. аграрного университета. 2015. № 2 (45). С. 72 - 75.

2.

Иванушкина Н.В. Современные информационные коммуникативные

технологии как фактор повышения качества образования в вузе. // Вестник
Самарского гос. университета 2010 №1(75) с. 207-211стр.

3.

Қурбонов Ш., Сейтхалилов Э. Таълим сифатини бошқариш.Т.:

маънавият, 2006.

4.

Лутфуллаев П.М. Олий таълимда сифатнинг мазмуни ва моҳияти

http://erasmusplus.uz/files/downloads/heres_sbornik_2013_final.pdf

, Oliy ta’lim

taraqqiyoti istiqbollari: To'plam/ M

as’ul muharrir M.A. Rahmatullayev. -T.: ООО “E-

LINE PRESS”, 2013.104 бет.

5.

Система оценивания качества образовательного процесса в

европейских странах (Великобритания, Дания, Нидерланды, Норвегия,
Финляндия, Швеция) и США [Электронный ресурс] - Электрон, дан. М.: 2009.
Режимдоступа:^Ь:ЬНр:/Аллмл/.pssw.vspu.ru/

other/science

/

publicati

ons/klicheva_ merkulova/chaperl_quality.htm

6.

Ярошенко C.H. Конкурентоспособность выпускников вуза и

противоречия ее формирования //Вестник Челябинского гос. педагогического
университета. 2012. №2. С. 180-188.

7.

Рахимова У.А. Сифат менежменти ва унинг олий таълим тизимидаги

ўрни. Таълим, фан ва информация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий
журнал.2015.№4.10-13.

ПРЕПОДАВАНИЕ ПРЕДМЕТА ИНФОРМАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В

МЕДИЦИНЕ

Абдуганиева Шохиста Ходжиевна

Ташкентский государственный стоматологический институт

Кафедра «Биофизика, информатика и организационное управление»

Стремительное развитие информационных технологий широко применяется

в медицине. Большой поток информации обрабатываемый

за

короткий

промежуток времени намного упрощает работу медицинского персонала.
Также расширился доступ для получения нужной информации, проведения
консилиумов и консультаций в режиме ONLINE,

каким

является телемедицина,

поскольку позволяет реализовывать наглядное обучение и образование,
дистанционное консультирование, наблюдение за состоянием больных,
проведения форумов и вебинаров, консилиумов

с

практически неограниченным

числом участников, находящихся в

разных

местах.

Библиографические ссылки

Беляев А.Н., Котарев А.В., Тришина А.В. Информационные технологии как ресурс повышения качества образования.//Вестни-: Воронежского гос. аграрного университета. 2015. № 2 (45). С. 72 - 75.

Иванушкина Н.В. Современные информационные коммуникативные технологии как фактор повышения качества образования в вузе. // Вестник Самарского гос. университета 2010 №1(75) с. 207-211стр.

Курбонов Ш., Сейтхалилов Э. Таълим сифатини бошкариш.Т.: маънавият, 2006.

Лутфуллаев П.М. Олий таълимда сифатнинг мазмуни ва мо^ияти http://erasmusplus.uz/files/downloads/heres_sbornik_2013_final.pdf, Oliy ta’lim taraqqiyoti istiqbollari: To'plam/ Mas'ul muharrir M.A. Rahmatullayev. -T.: ООО “E-LINE PRESS", 2013.104 бет.

Система оценивания качества образовательного процесса в европейских странах (Великобритания, Дания, Нидерланды, Норвегия, Финляндия, Швеция) и США [Электронный ресурс] - Электрон, дан. М.: 2009. Режимдоступа:лЬ:ЬНр:/Аллмл/.pssw.vspu.ru/ other/science / publicati ons/klicheva_ merkulova/chaperl_quality.htm

Ярошенко C.H. Конкурентоспособность выпускников вуза и противоречия ее формирования //Вестник Челябинского гос. педагогического университета. 2012. №2. С. 180-188.

Рахимова У.А. Сифат менежменти ва унинг олий таълим тизимидаги урни. Таълим, фан ва информация. Маънавий-маърифий, илмий-услубий журнал.2015. №4.10-13.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов