Barcha maqolalar
Ҳуқуқбузарликлар содир этилиши оқибатида етказилган зарарларни қоплаш институтини такомиллаштиришга оид мулоҳазалар
Мақолада ҳуқуқбузарликлар оқибатида жабрланувчига етказилган зарарларни қоплаш тартиби, усуллари ва чораларини такомиллаштиришга оид мулоҳазалар билдирилган.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасинининг ҳуқуқий асослари ва амалга ошириш бўйича илғор ҳорижий тажрибалар
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги муҳим йўналишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентди Шавкат Мирзиеёв: “Биз “Адолат – қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз. Бу борада ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида “Ижтимоий профилактика” тушунчаси ва уни амалга оширишдаги чора-тадбирлар тизими
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасида субъетларининг фаолиятини ташкил этиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси:ислоҳот, натижа ва истиқбол
Ҳуқуқ-тартибот органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги: асосий принциплари ва шакллари
Мақолада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг самарали алоқаларини йўлга қўйишда улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик принциплари ва шаклларини илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан таҳлили амалга оширилган. Таҳлил натижасида муаллиф томонидан тегишли таклиф ва хулосалар ишлаб чиқилган.
Ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимлар
Ҳуқуқ тизимида халқаро хусусий ҳуқуқнинг ўрнига доир айрим назарий масалалар
Мақолада муаллиф томонидан халқаро хусусий ҳуқуқнинг ҳуқуқ тизимидаги ўрнига доир назарий масалалар таҳлил қилинган. Маыоланинг асосий қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқининг кичик тизими сифатидаги халқаро хусусий ҳуқуқнинг бошқа норматив-ҳуқуқий тузилмалар билан ўзаро нисбати кўрсатиб ўтилган. Муаллиф фикрига кўрса ҳуқуқий тартибга солиш
жараёнининг ривожланиши ва янги элементлар билан бойишига қараб халқаро хусусий ҳуқуқнинг ички тузилиши ҳам ўзгариб боради.
Ҳуқуқ нормаларини татбиқ этиш тушунчасининг мазмун-моҳияти
Қонунчилик ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги, самарадорлиги, ушбу актларни ташкил қилувчи ҳуқуқ нор- маларни доимий ва қатъий равишда татбиқ этилишига боғлиқ. Бироқ давлат томонидан ўрнатилган ҳуқуқий нормалар уларни амалга оширишнинг мураккаб механизмларисиз тартибга солиш ролини бажара олмайди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, «Қонун қабул қилиш - бу ишнинг ярми холос. Уларнинг ҳаётга тўла татбиқ қилинишига эришиш даркор. Бунинг учун қабул қилинган қонунларнинг кундалик турмушимизда амалга ошишини таъминловчи таъсирчан механизмини яратиш лозим»
Ҳуқуқ нормаларидаги мақсадлар: нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш мисолида
Ҳуқуқ нормалардаги мақсадлар
Масалан, қадимдан инсоният овчилик, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Булардан мақсад инсоннинг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш эди. Кейинчалик, инсониятнинг фаолият турлари кўпайди ҳамда инсониятнинг содда ҳаёни аста-секин ривожланиб ва мураккаблашиб борди. Энди инсониятнинг мураккаб ва турли туман муносабатларини тартибга солиш учун хуқуқ нормаларга зарурат туғилди.
Ҳуқуни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролар ва жамоатчилик вакилларида коррупцияга қарши курашишда муросасиз муносабатни шакллантириш масалалари
Фан, техника, санъат ёки касб соҳалари ривожланиши билан инсон имкониятлари доираси ҳам кенгайиб боради. Табиийки глобалашган дунёда хавф-ҳатарлар сони ҳам шунча ортади. Ҳозирги даврда содир этилаётган жиноятлар охирги ўн йилги жиноятлардан ўзининг техник, тактик ва методик усуллари билан кескин фарқ қилади. Хусусан, коррупция билан боғлиқ жиноятлар жумласидан. Тадқиқотнинг методологик асосини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ПФ–60-сон фармони, шунингдек, жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришга доир раҳбарий кўрсатмалар асосида ишлаб чиқилган. Шунингдек, мазкур мақоланинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашишнинг ўзига хос анъанавий ва янги методологик асосларини ишлаб чиқиш, шунингдек бошқарув тартибига қарши жиноятларга барҳам беришда қонунчиликка илмий асослантирилган назарий хулосалар, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир
Ҳукуматни шакллантиришда сиёсий партиялар иштирокининг айрим ҳуқуқий ва ташкилий масалалари
Мақолада мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар кўрсатиб берилади. Шунингдек, парламент ва ҳукуматнинг ўзаро муносабатларида фракцияларнинг ўрни, ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратининг аҳамияти ва Республика ҳукуматини шакллантиришда сиёсий партияларнинг иштироки билан боғлиқ қонунчилик тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор таклиф ва мулоҳазалар келтирилган.
Ҳужжатларнинг техник-криминалистик тадқиқотларини ўтказишда далилий аҳамиятига эга ҳолатларни аниқлаш
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...» 53 . Шу жиҳатдан ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси ва ҳужжатлар тадқиқотларининг натижалари кўрилаёт- ган жиноят иши бўйича исботлов ва қидирувга оид маълумотларнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳужжатларнинг реквизитлари ва материаллари, шунингдек уларнинг тайёрлашда ишлатилган техник воситалар ўрганилар экан эксперт, кўрилаётган жиноят иши доира- сида ҳужжатнинг қалбакилаштириш ҳолати ва усулларини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди. Экспертиза хулосалари турлича маълумотлар, масалан, тахминий ижрочи ёки жиноятчининг тусмол қилинаётган касби, полиграфия, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимлари даражаси ёки жиноятчиларни қидирув фаолиятини мақсадга йўналган тарзда олиб боришга имкон берувчи бошқа шарт шароитлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. Турли ҳуж- жатлардаги қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш зарурати даст- лабки давлатлар вужудга келиши билан мавжуд бўлган, масалан ҳали қадимги Рим давлатида ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлик бел-гиларини аниқлашга ихтисослашган махсус мутахассислар фаолият юритган. Ўша даврларда қалбаки ҳужжатларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлардаги ёзувлар билан бирга ҳужжатнинг турли реквизитлари текширила бошланган. Ҳужжатларни турли жиноят ишлари бўйича тадқиқотлари машҳур криминалист олим Е.Ф. Буринский номи билан боғлиқ. Айнан Е.Ф.Буринский томонидан турли қалбаки ҳужжатлар- даги «қўшиб ёзиш», «тозалаш ва ўчириш»лар, муҳр ва штампларнинг акслари, матннинг бажарилган вақтини аниқлаш ва бошқа шу кабиларни аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилган ва ижобий натижаларга эришилган.
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини такомиллаштириш
Мақолада секторлар фаолияти учун масъул бўлган тузилмалар, шу жумладан, ички ишлар органларининг секторлар бўйича фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор чоратадбирлар таҳлил қилиниб, амалий илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳудудлар самарадорлигини баҳолаш бўйича Россия федерацияси ва Ўзбекистон республикаси тажрибаси: қиёсий ҳуқуқий тахлил
Ушбу мақолада асосий эътибор Россия Федерациясида ҳудудлар самарадолигини баҳолашнинг қонуний асосларини ва методологиясини ўрганишга қаратилган. Шунингдек, мақолада бу борада Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ишлар ва тизимнинг афзалликлари ёритилган.
Ҳомиладор аёлларни жазони ижро этиш муассасаларида сақлашнинг долзарб масалалари (пенитенциар тизим)
Мақолада пенитенциар муассасаларда хомиладор маҳкум аёллар ва ёш болали маҳкум аёлларни сақлашнинг айрим
масалалари ва муаммолари, шунингдек ушбу тоифадаги маҳкумларни сақлаш шароитларини яхшилашнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилади, бундан ташқари тегишли хулосалар ва таклифлар берилади.
Ҳокимиятларнинг бўлиниши тизимида суд ҳокимиятининг ўрни
Мақолада ҳокимият тармоқларида суд ҳокимиятини ўрни ва аҳамияти ёритилган, шунингдек, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлашда муаммолари ва уларнинг ечими кўрсатилган.
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш билан боғлиқ жиноятларда объектив белгиларининг жиноий-ҳуқуқий хусусиятлари
Мақолада ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятининг ижтимоий хавфлилиги, мазкур турдаги жиноятнинг объектив белгилари, хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг объекти ва объектив томон белгилари бир қатор олимларнинг илмий хулосалари, хорижий давлатлар қонунчилиги асосида очиб беришга ҳаракат қилинган.
Ҳокимият вакилига ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарлик
Ҳозирги кунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилинишини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш, ўз йўлини танлаган хар қандай давлатнинг ажралмас белгиси бўлиб ҳисоблана- ди. Унинг амалга оширилиши шахснинг, ҳуқуқ-тартибот ҳамда жиноятчиликка қарши кураш соҳасида давлат ва унинг органлари билан вужудга келадиган муносабатларини, инсоннинг ҳаёти учун жуда муҳим бўлган соҳаларига аралашувлардан сақланишини таъминлашга қаратилган.
Ҳоким қарорларининг ҳуқуқий табиати ва уларни ҳуқуқий экспертиза қилишнинг аҳамияти
Мазкур мақола маҳаллий давлатҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини экспертизадан ўтказиш тизими таҳлил қилинган ва уни такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ҳоким фаолияти устидан депутатлик назоратининг ҳуқуқий механизмини такомиллаштиришнинг назарий масалалари
Мақолада муаллиф ҳуқуқий мехнизм сифатида депутатлик назоратини олиб бориш самарадорлигини асослашга уринган. Муаллиф “депутатлик назоратини ҳуқуқий мехнаизми” тушунчасига таъриф беришга ва унинг оммавий фаолият сифатида мазмунини очишга ҳаракат қилган.
Ҳозирги даврда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг социологик хусусиятлари
замонавий жамият тараққиётида алоҳида роль ўйнай бошлади. 2016 йилдан буён Ўзбекистонда “ахборот жамияти”нинг кўплаб кўрсаткичлари бўйича сезиларли ютуқларга эришилди. Шу муносабат билан мақолада “гибрид урушлар”нинг замонавий воқеликларига асосланиб, ахборот хавфсизлигининг турли ижтимоий жиҳатлари кўриб чиқилади. Ҳозирги даврда жамиятнинг глобаллашуви ва компьютерлашуви шароитида ахборот-коммуникация технологиялари таъсирида шахснинг шаклланиши ҳамда виртуал тармоқларда ижтимоий алоқалар ўзгаришининг асосий жиҳатлари ҳамда улар билан боғлиқ муаммолар таҳлил қилинади. Хулосада Ўзбекистон Республикаси мисолида ахборот
хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилиш бўйича муаллифнинг қарашлари келтирилади
Ҳиндистон ва Бангладешнинг анклав масалаларини ҳал қилиш тажрибаси: тссессия ва ҳудудни ижарага бериш
Мазкур мақолада Ҳиндистон ва Бангладеш давлатлари ўртасидаги анклав масалаларини ҳал қилишнинг тарихий ва замонавий ҳолати батафсил таҳлил қилинган.Ўрганиш жараёнида изланивчининг асосий эътибори музокоралар давомида томонлар томонидан халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойиллари ва нормалари ва инсон ҳуқуқлари риоя этилишига қаратилди. Шу билан бирга, унда ихтисослашган ҳудудларга нисбатан цессия ва ҳудуд ижарасини қўллашнинг методлари ва услублари ўрганилди.