Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
388
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
ЁШЛАРНИ МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ
ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ
О. К. Худоёрова
Тошкент тиббиѐт академияси,
педагогика фанлари номзоди, доцент.
АННОТАЦИЯ
В данной статье определены основные возможности, особенности,
содержание, способы, методы и инструменты для обучения молодежи
самостоятельному мышлению. Также есть научные и практические
рекомендации по правильному построению образовательного процесса при
самостоятельном мышлении молодежи.
АBSTRACT
This article identifies the main opportunities, features, content, methods,
methods and tools for teaching young people to think independently. There are also
scientific and practical recommendations for the correct construction of the
educational process in the independent thinking of young people.
Таълим-тарбия ишларини янгича ташкил этиш асосида ѐшларнинг мустақил
фикрлай олишини таъминлаш талаб этилади. Чунончи, мустақил фикрлаш
комилликнинг асосий белгисидир. У аввало, англаш, фикр юритишдан
бошланади. Мустақил фикр юритиш жараѐни ѐшларда фикр, мулоҳаза, ғоя, фараз,
мақсад кабиларни вужудга келтиради. Мустақил фикр юритишининг мустаҳкам
негизинишахсий эҳтиѐж, қизиқиш, майл, қобилият, истеъдод, салоҳият ташкил
этади. Айтиш мумкинки, ѐшларнинг ўзи фаоллик билан ҳаракат қилиши ва
мустақил фаолият кўрсатиши, ўз устида тинимсиз ишлаши натижасида
уларнинг лаѐқати, истеъдоди, қобилияти ўсиб боради.Бу борада давлатимиз
раҳбари таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор
топтириш, илм-фан инновацияларни тараққий эттиришга бўлган эътиборни
янада кучайтириш кераклигини алоҳида таъкидладилар.―Биз ўз олдимизга
мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни
қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар,
Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни
яратишимиз керак. Бунда аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом
турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
389
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим.
Ушбу мақсад йўлида ѐшларимиз ўз олдига катта марраларни қўйиб, уларга
эришишлари учун кенг имкониятлар яратиш ва ҳар томонлама кўмак бериш –
барчамиз учун энг устувор вазифа бўлиши зарур. Шундагина фарзандларимиз
халқимизнинг асрий орзу-умидларини рўѐбга чиқарадиган буюк ва қудратли
кучга айланади‖ [1, б. 15].
Ўзбекистонда
амалга
оширилаѐтган
демократик
ислоҳотлар
муваффақиятининг муҳим шарти халқимизнинг, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий
фаоллигига таянишдир. Шунга кўра, ѐшларнинг илмий тафаккур тарзи
даражаси, ижодий фикрлаш салоҳиятини такомиллаштириш давр талабидир.
Ёшлар янгича фикрлаш асосларини яхши эгаллаб олсагина, улар бой тарихий,
тарбиявий меросни ва замонавий, маънавий, инсоний сифатларни онгли
равишда ўзлаштирадилар.Сифатли таълим-тарбия ѐшларга бахту саодат, илм ва
тажриба, диѐнат, билимдонлик, гўзаллик, эзгуликни бахш этади ва тўғри йўлни
кўрсатади. Бунда ўқитувчи ўз фанини чуқур билиши ва ўқитишда худди шу
жиҳатларни ҳисобга олиши лозим. Шу ўринда таъкидлаш жоизки,
―Фарзандларнинг қалбига илм-фан зиѐсини сингдириб, сифатли ва мукаммал
таълим олишини таъминлаш асосида уларнинг эл-юртга муносиб баркамол
инсонлар этиб тарбияланишини муваффақиятли амалга оширишда заҳматкаш
устозлар меҳнати таҳсинга лойиқ‖ [2, б.18].
Мустақил фикрлайдиган ѐшлар маданийлашган онги ва ақли орқали
комилликка интилади, ҳаѐтининг мазмунини бойитади, шу асосида
жамиятининг гўзал ва фаровон бўлишига эҳтиѐж сезади. Мустақил фикрлаш ва
фаол изланиш, ҳурфикрлилик ва тафаккурнинг дунѐвийлашувига кенг йўл
очади ва унинг эркинлигини таъминлайди ҳамдаянгича дунѐқараш ва фикрлаш
тарзини намоѐн этади. Дунѐвийлик тафаккурнинг илмийликка таяниши орқали
таъминланади. Масъулият, ижодкорлик етишмаган жойда тафаккур ҳеч қачон
фаол ва мустақил бўлмайди. Мустақил фикрлаш ақлий фаолиятнинг юксак
шакли бўлиб, инсон тушунчасинин олий мақомидир ҳамда атроф муҳитни,
ижтимоий ҳодисаларни, воқеликни билиш қуроли бўлиб, шахс фаолиятини
амалга оширади. Абу Наср Форобий инсоннинг ақлини ривожлантириш орқали,
уни мустақил фикрлайдиган қилиб тарбиялаш масаласини жамият қуришнинг
муҳим шартларидан бири сифатида қараган."Ақл қуввати туфайли инсон гўзал
билан хунукни бир-биридан айира олади, санъат билан билимни яратади" [3,
б.149-150]. Ижтимоий ҳаѐтдаги ҳар қандай муносабат ва хатти - ҳаракатлар
мустақил фикрлаш ѐрдамида намоѐн бўлади. Фикр ҳаѐтий, табиий жараѐнларни
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
390
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
инсон миясида акс этиши, боғланиши ва ривожланишидир. Фикр босқичлари:
англаш, мушоҳада, шуур, тафаккурдан иборат ижодий ишлар, ихтиролар,
кашфиѐтлар тафаккурнинг маҳсулидир. Ақлий билиш ҳиссий билишдан озуқа
олиб, унинг мазмунини бойитади ва имкониятини кенгайтиради. Тафаккур,
мустақил фикр юритиш — соғлом инсон миясининг фаолияти, ажралмас
хусусияти, яшаш шаклидир. Фикр юритишнинг мустақиллиги деганда
ѐшларнинг ихтиѐрий равишда ўз олдига аниқ мақсад, янги вазифалар қўя
билиши, улар юзасидан амалий ва назарий фикр юритиши, натижани кўз
олдига келтира олиши, қўйилган муаммони ҳеч кимнинг кўмагисиз, ўз ақлий
изланиши туфайли турли йўл, усул, восита топиб, мустақил равишда ҳал
қилишдан иборат ақлий қобилиятни тушуниш керак.Фикр юритиш қобилияти
барча соғлом инсонларга хосдир. Мустақил фикрлаш ўз ўзини онгли англаш
орқали ҳар бир ишни олдиндан ўйлабамалга ошириш бўлиб,инсон ички руҳий-
маънавий изланишларининг натижасидир. Мустақил фикр юритиш инсоннинг
ақл-заковатини кенгайтиради ва мустаҳкамлайди. Мустақил фикрловчи эркин
шахс жамиятнинг бебаҳо хазинаси ва тараққиѐт манбаи, инсониятнинг буюк
маънавий бойлигидир. Мустақил фикрлаш ўзининг самарадорлиги,
долзарблиги,
универсаллиги
билан
ѐшларни
комиллик
сари
етаклайди.Уларнинг янги фикр, ғояларни ўзлаштиришларига кенг йўл очади ва
бахтли-саодатли бўлиб яшаш имкониятини таъминлайди. Маълумки,
Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун замонавий ижодкор ва янгича
фикрлайдиган тафаккур соҳибларини тарбиялаш энг муҳим вазифадир.
Ўзбекистон
Президенти
Ш.М.Мирзиѐев
―Ёшларимизнинг
мустақил
фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунѐ
миқѐсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб
камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва
имкониятларини сафарбар этамиз‖ , - деб таъкидлайди.
Ёшларнинг мавжуд интеллектуал салоҳиятидан самарали фойдаланиш
асосида уларнинг мустақил фикрлашини шакллантириш, масъулиятини
ошириш, ташаббускор, фидойи, ватанпарвар бўлишига эришиш мумкин. Ушбу
талабларни амалга ошириш учун таълим-тарбия жараѐнида илғор педагогик
технологиялардан кенг фойдаланиш, энг муҳими ѐшларнифаолиятли ѐндашув
асосида замонавий таълим жараѐнинингфаол субъекти, айнан ўз фаолиятининг
хукмдорига айлантириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ёшларни мустақил фикрлашга ўргатишда таълим-тарбия жараѐнини
тўғри лойиҳалаштиришга жиддий эътибор бериш зарур ҳисобланади. Бунда:
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
391
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
1.Ўқув
жараѐнларини
инновацион
бошқариш
ва
моделлаштириш,таълимда янгиликларни қўллаш.
2.Ёшларнинг мустақил ва ижодий фикрлаш қобилиятини ҳисобга олиш,
уларнинг ижодий ишлаши учун шароитлар яратиш.
3. Ёшларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги, ўз-ўзини ривожлантиришига
кенг йўл очиш ва уларнинг фаолияти давомида янги-янги ютуқларни қўлга
киритишига эришиш.
4. Бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ѐшларнинг интеллектуал
фаолияти,
фантазияси,
ихтирочилик
ва
яратувчанлик
қобилиятини
ривожлантириш, таълим жараѐнининг таъсирчанлигини ошириш.
5. Ёшларнинг ҳар қандай фаолиятга ижодий ѐндашув асосида мустақил
фикрлай олиши, дунѐқараши ва тасаввурини ўстириш, билиш фаолиятини
фаоллаштириш, уларнинг мустақил эркин ижодий фикр-мулоҳаза юритишида-
лаѐқати,
қобилияти,
истеъдоди
иқтидори
иштиѐқи,
қизиқиши
ва
интилишларини тўғри йўналтириш.
6.Ёшларнингюксак дунѐқараш, интеллектуал салоҳияти, мустақил билим
олиши ва ҳар қандай фаолиятга қизиқиши,мустақил ѐндашуви,
хатти-ҳаракати,ичкиҳис, туйғу, руҳияти, муваффақиятларини таҳлил
этиш асосида тадқиқотчилик ва ижодий фаолиятини кучайтириш.
7. Ёшларнинг жамият тараққиѐти ва фаровонлигига фақат маърифат
дунѐвий ва диний билим, замонавий илм-ҳунарларни чуқур эгаллаш орқали
эришиш мумкинлигини яхши ҳис этиш масъулиятини ошириш ва ҳоказо.
Хулоса шуки, Мустақил фикрлашда тилимиз-хазина, мулкимиздир.
Унинг софлигини муқаддас деб билиб, мустақил фикр юритайлик ва умумий
билимдонликка эришайлик. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Абдулла
Авлонийнинг асарларида фикр тарбиясига оид қуйидагича талқин берилган:
―Жамият тараққиѐти билан боғлиқ долзарб муаммоларнинг ечими эса мустақил
фикрлаш кўникмасига эга бўлган янги авлодга боғлиқ‖.
Ёшларнинг ватанига бўлган чинакам меҳри уларнинг мустақил ижодий
фикри ва ўз тилига бўлган муҳаббати билан белгиланади. Бунинг учун
ѐшларимиз ўз маърифатини билимига қараб юқори даражага кўтариши ва
нурли келажагини олдиндан кўра олиши керак бўлади. Шунга кўра, ѐшларнинг
онги ва қалбига инновацион ғояларни чуқур сингдириш ва уларнинг ижодий
ғоялари, ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, интеллектуал
ривожлантириш, мустақил фикрлаш қобилиятини тўлиқ амалга ошириш
зарурдир.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
392
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси 29.12.2020, 15-бет.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг Ўқитувчи ва
мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. 30 сентябрь
2020 йил. 18-бет.
3.
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. - Т.: Абдулла Қодирий номидаги
халқ мероси нашриѐти, 1993. - Б. 149-150.
4.
Khasanova, A. R., & Ismailova, N. I. Mutual coordination of sensorimotor activity
for physical development of children with autism spectrum disorders.
5.
Ismailova, N., & Grahova, S. Mythological stories about house-spirit: Themes,
structure, psychological particularities.
6.
Ismailova, N., Panfilov, A., Ljdokova, G., & Farhatovich, K. Gender aspects of
confounding factors in the preparation of powerlifters.
7.
Ismailova, N., & Grahova, S. Bylichkas in folklore for children: Psychology of
being.
8.
Gaifullina, N., Ismailova, N., Makarova, O., Panfilov, A., & Ljdokova, G.
Individual psychological singularities of persons with disabling diseases.
9.
Ismailova, N., Tsagarelli, Y., & Shumikhin, S. (2017). Computerised system to
rate junior athletes' psycho-emotional stability in team and individual sport
disciplines.
SCOPUS00403601-2017-8-SID85039420339
.
10.
Ismailova, N., Ljdokova, G., Panfilov, A., Gaifullina, N., & Makarova, O. (2015).
Individual psychological singularities of persons with disabling diseases.
SCOPUS-
2015-7-1-SID84922724007
.
11.
Tashkent, D. S., Abduazizova, V., & Komilova, G. (2021). Health-Saving
Problems of Children and Adolescents in Emergency Situations.
Biomedical Journal
of Scientific & Technical Research
,
38
(4), 30634-30636.
12.
Камилова, Н. Г., & Соипова, М. Л. (2020). Правовые и социокультурные
основы интеграции в общество детей с ОВЗ в Узбекистане. In
Инклюзивное
образование и психолого-педагогическое сопровождение лиц с ОВЗ и инвалидов:
от раннего возраста до профессиональной подготовки. Региональные
практики и модели
(pp. 96-103).
13.
Шарипова, Д. Д., & Камилова, Н. Г. (2020). Развитие действенной
мотивации к здоровому образу жизни у неорганизованной молодежи как
эффективный путь становления личности. In
Современная реальность в
социально-психологическом контексте-2020
(pp. 71-74).
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
393
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
14.
Комилова, Н. Г., & Шарипова, Д. Д. (2018). Повышение эффективности
формирования идеологического иммунитета у молодѐжи.
Наука и образование
сегодня
, (4 (27)), 58-59.
15.
Камилова, Н. Г., & Парпиева, Ш. А. (2018). Деформации ценностно-
смысловой системы как фактор дезадаптации личности подростка.
In
Образование как фактор развития интеллектуально-нравственного
потенциала личности и современного общества
(pp. 196-201).
16.
Камилова, Н. Г., & Инагамова, Л. У. (2016). Психологические особенности
конфликтности во взаимоотношениях студенческой молодежи. In
Личность в
современном мире
(pp. 109-113).
17.
Khayitov, O. E. (2022). Leading Factors in the Psyche of Adolescent Girls
Gymnasts.
International
Journal
of
Multicultural
and
Multireligious
Understanding
,
9
(1), 610-615.
18.
Khayitov, O. E. (2022). Socio-Psychological Views of Eastern Thinkers and
Scholars on Management.
International Journal of Social Science Research and
Review
,
5
(1), 184-189.
19.
Хайитов, О. Э. (2020). Моделирование психологической компетентности
руководителя: концептуальный эмпирический анализ.
Academic research in
educational sciences
, (3), 526-540.
20.
Ҳайитов,
О.
Э.
(2020).
Раҳбарда
психологик
компетентликни
ривожлантиришнинг комплекс модели.
Academic Research in Educational
Sciences
,
1
(2), 120-136.
21.
ҲАЙИТОВ, О. (2019). Психологик компетентликни шакллантиришга
замонавий ѐндашув (назарий жиҳат).
Фан-Cпортга
, (1), 59-64.
22.
Хайитов, О. Э. (2019). Научное обоснование формирования социального
статуса молодежи в контексте акмеологических взглядов.
Вопросы педагогики
,
(11-1), 261-264.
23.
Каримова, В. М., & Ҳайитов ОЭ, О. Г. Иқтисодий психология ва психологик
иқтисод тўғрисида.
Иқтисодиѐт ва таълим
,
2007
(4), 145-150.
24.
Hayitov, O. E., & Eshboev, A. O. (2019). Sports marketing in Uzbekistan:
problems and prospects.
Economics
, (5), 43.
25.
HAYITOV,
O.
E.
(2021).
CHARACTERISTIC
OF
STRUCTURAL
COMPONENTS
OF
PSYCHOLOGICAL
COMPETENCY
OF
A
LEADER.
International Journal of Philosophical Studies and Social Sciences
,
1
(1),
119-131.
Central Asian Research Journal for Interdisciplinary Studies (CARJIS)
«Психологические особенности развития современной
личности в годы устойчивого социально-
экономического развития общества»
―Жамиятнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий
ривожланиш йилларида замонавий шахс
ривожланишининг психологик хусусиятлари‖
Материалы международной конференции.
Ташкент. 24 ноября 2021г
394
Халқаро анжуман тўплами.
Тошкент 24 ноябрь 2021й.
26.
Ҳайитов, О. Э. (2021). РАҲБАР ПСИХОЛОГИК КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ
ТАРКИБИЙ КОМПОНЕНТИ: УСТУВОР ПСИХОЛОГИК СИФАТЛАРДАН
ИЖТИМОИЙ ЙЎНАЛГАНЛИК САРИ.
Academic research in educational
sciences
,
2
(6), 1212-1226.
27.
Эшбоевич, Ҳ. О. (2020). ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎРТА БЎҒИН
РАҲБАРИ
ПСИХОЛОГИК
КОМПЕТЕНТЛИГИНИ
ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ
КОМПЛЕКС
МОДЕЛИ.
Современное
образование (Узбекистан)
, (9 (94)), 38-47.
28.
Исаева, У., & Джалилова, С. (2018). The usage of new pedagogical
technologies in lessons.
Молодой ученый
, (5), 169-171.
29.
Халикова, Ш. Т.
(2021).
РОЛЬ
ЭМОЦИОНАЛЬНО-ВОЛЕВЫХ
ОСОБЕННОСТЕЙ
ЧЕЛОВЕКА
В
ЭКСТРЕМАЛЬНЫХ
СИТУАЦИЯХ.
Проблемы науки
,
9
(68), 62-64.
30.
Халикова, Ш. Т., & Саматова, З. К. (2021). ВЛИЯНИЕ КАЧЕСТВ
ЛИЧНОСТИ
НА
ФОРМИРОВАНИЕ
ПЕДАГОГИЧЕСКОЙ
ТОЛЕРАНТНОСТИ.
“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA
UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR, TAKLIFLAR VA YECHIMLAR”
, 503-
505.