Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
254
Иззатуллаев Бобиржон Иззатуллаевич
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти,
ЖИДУ таянч докторанти
ТАШҚИ СИЁСАТ ВОСИТАСИ СИФАТИДА РАҚАМЛИ
ДИПЛОМАТИЯ ГЕНЕЗИСИ
Иззатуллаев Бобиржон Иззатуллаевич
Исследовательский институт правовой политики при Министерстве
юстиции, докторант УМЭД
ГЕНЕЗИС ЦИФРОВОЙ ДИПЛОМАТИИ КАК
ВНЕШНЕПОЛИТИЧЕСКИЙ ИНСТРУМЕНТ
Izzatullaev Bobirjon
The Research Institute of Legal Policy under the Ministry of Justice. Doctoral
student of UWED
THE GENESIS OF DIGITAL DIPLOMACY AS A FOREIGN POLICY
TOOL
1860 йилда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лорд Палмерстон
биринчи телеграф хабарини олгандан сўнг, “дипломатиянинг тугаш вақти
келди”, деб таъкидлаган эди. Вақт ўтиши билан радио, телефон, телевизор
ва факс каби бошқа технологик янгиликлар пайдо бўла бошлади.
ХIХ асрнинг охирида телефоннинг пайдо бўлиши хорижий давлатлар
ва дипломатик муассасалар ўртасидаги алоқаларнинг самарадорлигини
оширишга ёрдам берган блса-да, инглиз дипломати Гаролд Николсон
телефоннинг пайдо бўлиши ахборот узатиш учун хавфли восита бўлиб
чиқди дея таъкидлаган эди[1].
1980 йилдан сўнг ҳужжатлар ва тасвирларни бир неча дақиқа ичида
дунёнинг бир бурчагидан бошқасига ўтказиш имконини берувчи факс
тизими ишлаб чиқилди. Бу халқаро муносабатларда мулоқотни
мустаҳкамлашга катта ёрдам берди[2].
Рақамли дипломатия соҳасида эксперт И.Манорнинг сўзларига кўра
дунё сиёсатидаги учта воқеа дипломатия тариф ва амалиётида катта
ўзгариш қилишга олиб келди. Биринчиси, радионинг кенг оммалашуви ва
ундан фойдаланиш. Иккинчидан, 1917 йилда Россияда большевиклар
революцияси,
1933
йил
Германияда
миллий-социалистларнинг
ҳокимиятга келиши. Учинчидан, большевиклар ва нацистлар томонидан
радио орқали бошқа давлатларни революция қилишга тарғиб этиш эди[3].
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
255
Интернетнинг ривожланиши давлат олдида турли хил ички ва ташқи
сиёсат масалаларини амалга ошириш учун кўплаб йўлларни очди. Ушбу
технологик ютуқлар дипломатияни янги муҳитга мослашишга олиб кела
бошлади. Рақамли дипломатиянинг илмий асосланган консепцияси ҳали
ишлаб чиқилмаган бўлса-да, айрим мамлакатларнинг ташқи сиёсат
идоралари ва илмий доираларида ушбу атамани аниқ белгилаш учун баъзи
уринишлар мавжуд.
Рақамли дипломатия тариф беришдан олдин, дунёда содир бўлган
баъзи жараён ва воқеаларда рақамли дипломатиянинг ўрнини аниқлаш
лозим. Чунки айнан қуйидаги уч муҳим ҳодисада рақамли дипломатия
воситаларидан фойдаланиш катта таъсирга эга бўлди:
1) “Араб баҳорида” (2010-2011 йилларда) рақамли дипломатия
воситаларининг таъсир кучи бутун бир минтақани қамраб олди. Жанубий
Калифорния университети профессори Филипп Саибнинг таъкидлашича,
ташқи сиёсат идоралари араб қўзғолонларидан ҳайратда қолган[4]. Ушбу
жараёнларда ижтимоий тармоқлар ундан фойдаланувчиларни давлат
сиёсатига нисбатан норозилигини очиқ ифода этиш учун бирлаштирадиган
“майдон” бўлиб хизмат қилди.
Ижтимоий медиа фойдаланувчилари “араб баҳори” атрофидаги
воқеалар ҳақида халқаро жамоатчилик фикрини шакллантириш учун
турли гуруҳларни яратдилар. Ижтимоий тармоқларда гуруҳлар инглиз ва
араб тилида сўзлашадиган фуқаролар, шунингдек, Ғарб томошабинларига
қаратилган бўлиб, улар содир бўлган воқеалар ҳақида барча керакли
маълумотларни тезда олардилар.
“Араб баҳори” даврида ижтимоий тармоқлар ахборот-мафкуравий
таъсир воситаси сифатида хизмат қилган. Миср, Тунис ва Яман каби
мамлакатларда ижтимоий тармоқлар цензурасиз ахборот тарқатиш учун
бир платформа бўлиб хизмат қилди. Оммавий ахборот воситалари “араб
баҳори” фаолларига қўрқувнинг психологик тўсиқларини йўқ қилишга
ёрдам бериб, кўпчиликка маълумот алмашишга ёрдам берди[5].
“Араб баҳори”дан сўнг+ турли мамлакатлар ташқи ишлар
вазирликлари Bнтернетдан, биринчи навбатда, ижтимоий тармоқлардан
хорижий мамлакатлардаги жараёнлар ва воқеаларни тезкор ҳамда ва
самарали кузатиб бориш, таҳлил қилиш ва шарҳлаш учун фаол фойдалана
бошлади.
2) Рақамли дипломатия воситалари дунё сиёсатида аҳамиятини
оширган яна бир омиллардан бири бу – террористик ва экстремистик
гуруҳларнинг улардан фойдаланиши бўлди. Бугунги кунда жангари
гуруҳлар томонидан турли давлатлардан одамларни ўзига жалб этиш
мақсадида замонавий ахборот-коммуникация воситаларида, айниқса,
ижтимоий
тармоқларда
турли
видеохост,
постлар,
аудио
ва
видеоматериаллар жойламоқда. Бу кўплаб давлатларга, шу жумладан,
АҚШга рақамли маконда террористик гуруҳларга қарши курашиш учун
рақамли дипломатиядан фойдаланишга олиб келди.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
256
3) Хорижий давлат элчилари томонидан замонавий ахборот-
коммуникация воситларидан кенг фойдаланиш ва оммавий ахборот
воситаларига, шунингдек, жамоатчилик фикрини шакллантиришга
ҳаракат қилиш бошланди. Юқорида келтириб ўтилган жараёнлар
замонавий ахборот-коммуникация воситаларининг дипломатияда ўрни
қанчалик ўсганлигини кўрсатади.
Замонавий халқаро муносабатлар тизимида рақамли дипломатиядан
кенг фойдаланиш жараёнлари ўсиб бориш билан биргаликда, унинг
тарифи, ижтимоий дипломатиядан фарқи ва ташқи сиёсий вазифаларни
амалга оширишдаги имкониятлари борасида соҳа экспертлари томонидан
турли хулосалар билдирилди.
Рақамли дипломатиянинг ўрни ва ролини таҳлил қилар экан,
Ф.Хансон ўзининг “revolution@state: the Spread of Ediplomasy” тадқиқот
ишида АҚШ Давлат Департаменти электрон дипломатия воситаларидан
фойдаланиш бўйича дунёда етакчи давлат, дея таъкидлайди. Унинг
фикрича, рақамли дипломатия замонавий давлат сиёсатини ўзгартириб
юбормоқда. Рақамли дипломатия борасида ягона тариф йўқлигига
қарамасдан, дипломатик вазифаларни амалга оширишда “Интернет ва
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш” таърифи энг
кенг тарқалган атамадир[6].
Ф.Ҳансон ўз тадқиқотларида АҚШнинг бир қатор давлат идоралари
томонидан самарали амалга ошириладиган рақамли дипломатия
дастурларини санаб ўтади. Ушбу дастурларни 8 та мавзу тоифасига қараб
қуйидагича таснифлаш мумкин:[7]
1) Маълумотни бошқариш: ҳукумат ва вазирликлар томонидан
тўпланган билимлардан давлат манфаати учун максимал самарадорлик
билан фойдаланиш.
2) Халқ дипломатияси: ахборот-коммуникация технологиялари ва
Интернетнинг замонавий воситалари орқали хорижий аудиторияга
долзарб ахборотни тарқатиш ва унга онлайн тарзда таъсир кўрсатиш.
3) Ахборотни бошқариш: сиёсий қарорлар қабул қилиш учун
ахборотдан фойдаланиш, шунингдек, таҳдид ва уларнинг олдини олиш
бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
4) Ташқи ишлар вазирликлари орқали консуллар билан мулоқот
қилиш: мамлакатдан чиқиб кетаётган фуқаролар билан тўғридан-тўғри ва
шахсий алоқа каналларини ўрнатиш, шу жумладан, инқироз ҳолатларида
ёрдам кўрсатиш.
5) Фавқулодда ҳолатларда чоралар: табиий офатлар ва бошқа
фавқулодда
вазиятларда
замонавий
ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланиш.
6) Интернет эркинлигини таъминлаш: барча фойдаланувчилар учун
бепул ва очиқ Интернетга кириш имконини берувчи ахборот
технологияларини яратиш.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш
257
7) Ташқи ресурслар: хорижий экспертларни жалб қилиш ва миллий
манфаатларни илгари суриш учун улар тажрибасидан фойдаланиш
имконини берувчи рақамли воситаларни яратиш.
8) Стратегик режалаштириш: стратегик режалаштиришни амалга
ошириш, халқаро муносабатлар соҳасида турли давлат органлари
фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва режалаштириш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Hocking, B., & Melissen, J. (2015). Diplomacy in the digital age.
Clingendael,
Netherlands
Institute
of
International
Relations.
https://www.clingendael.nl/sites/default/fi
les/Digital_Diplomacy_in_the_Digital%20 Age_Clingendael_July2015.pdf
2.
L. Ritto, Diplomacy and its practice vs Digital Diplomacy.
http://www.diplomatmagazine.nl/2014/10/18/diplomacy-practice-vs-digital-
diplomacy-
3.
I.Manor. From Magic Bullets to Bots: How Diplomats Conceptualize Social
Media. https://digdipblog.com/2017/10/01/from-magic-bullets-to-bots-how-
diplomats-conceptualize-social-media/
4.
Philip Seib. Real-Time Diplomacy: Politics and Power in the Social Media
Era. New York: Palgrave-Macmillan, 2012. P. 86
5.
Kassim, 2012 Kassim, S. (2012). Революция в Twitter: как арабской
весне
помогали
социальные
сети.
Получено
с
http://www.policymic.com/articles/10642/twitter-revolution-how-the-arab-
spring-washelped-by-social-media
6.
F. Hanson, Revolution @ State: The Spread of E-diplomacy, March 2012
7.
F. Hanson, Revolution @ State: The Spread of E-diplomacy, March 2012
8.
Расулев, Абдулазиз, and Баходир Исмоилов. "Организационно-
правовые аспекты применения цифровых технологий в противодействии
коррупции: зарубежный опыт правоприменительной практики." Общество
и инновации 1.2 (2020): 300-320.