Анализ научных и практических проблем электронного административного правосудия в Узбекистане

CC BY f
212-223
15
6
Поделиться
Нематов, Ж. (2022). Анализ научных и практических проблем электронного административного правосудия в Узбекистане. Актуальные вопросы и перспективы цифровизации судебно-правовой деятельности, 1(01), 212–223. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/combating-offenses/article/view/14491
Журабек Нематов, Институт государства и права Академии наук

Главный научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Маъмурий одил судлов давлат органлари билан фуқаролар ўртасида оммавий-ҳуқуқий муносабатларни самарали ҳал қилишга қаратилган маъмурий ҳуқуқ институти бўлиб, Ўзбекистонда унинг ривожи охирги йилларда маъмурий судлар тизимининг жорий этилиши билан янги босқичга кўтарилди, деб айтишимиз мумкин.

Похожие статьи


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

212

Нематов Жўрабек Нематиллоевич

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти

бош илмий ходими

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН МАЪМУРИЙ ОДИЛ

СУДЛОВНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МУАММОЛАРИ ТАҲЛИЛИ

Нематов Журабек Нематиллоевич

Главный научный сотрудник Института государства и права

Академии наук

АНАЛИЗ НАУЧНЫХ И ПРАКТИЧЕСКИХ ПРОБЛЕМ

ЭЛЕКТРОННОГО АДМИНИСТРАТИВНОГО ПРАВОСУДИЯ В

УЗБЕКИСТАНЕ

Nematov Jurabek

Chief Scientific Officer of the Institute of State and Law Academy of Sciences

ANALYSIS OF SCIENTIFIC AND PRACTICAL PROBLEMS OF

ELECTRONIC ADMINISTRATIVE JUSTICE IN UZBEKISTAN


Маъмурий одил судлов давлат органлари билан фуқаролар ўртасида

оммавий-ҳуқуқий муносабатларни самарали ҳал қилишга қаратилган

маъмурий ҳуқуқ институти бўлиб, Ўзбекистонда унинг ривожи охирги

йилларда маъмурий судлар тизимининг жорий этилиши билан янги

босқичга кўтарилди, деб айтишимиз мумкин.

Маъмурий одил судловнинг Ўзбекистонда ривожини илмий жиҳатдан

тўғри тушуниш учун аввало мазкур институтнинг совет даври ва

мустақилликнинг илк йилларида бўлган ҳозиргача ривожланиш тарихига

ҳам назар ташлаш керак бўлади.

Мазкур мақолада формал-юридик таҳлил ҳамда маъмурий юстиция

борасидаги қонунчиликнинг ривожланиб бориш тарихини таҳлил қилиш

асносида Ўзбекистондаги қонунчиликнинг ўзгариш динамикасини

кўрсатиб бериш мавжуд муаммоларга ечимларни таклиф этади.

Собиқ совет даврида бевосита маъмурий суд иш юритувининг

ҳуқуқий тавсифи масаласига қарайдиган бўлсак, ушбу масаланинг

маъмурий юстиция тушунчаси асосида тушунилганини кўришимиз
мумкин. Бироқ ушбу маъмурий юстиция институти узоқ пайт давомида рад

этилганини таъкидлаш ўринлидир[1, 64-66-б.].


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

213

Маъмурий юстиция ёки маъмурий судловнинг совет даврининг илк

йилларида рад этилганига ушбу тизимнинг буржуа давлатига хос тушунча

сифатида тушунилгани асосий сабаб бўлган[1, 65-б.].

Совет даврида маъмурий судловнинг ривожига прокурор назорати

асосидаги шикоят тизими ҳам сабаб бўлган дейиш мумкин[2, 70-б.].

Социалистик қонунчиликнинг асосий қўриқчиси суд эмас, балки

прокуратура органлари бўлгани боис, шикоятларни прокуратурага бериш

кенг тарқалган амалиёт эди.

Совет даврида маъмурий судловнинг ривожига жиддий тўсиқ бўлган

омиллардан яна бири бу давлат ва фуқаролар ўртасидаги манфаатлар

қарама-қаршилиги(антогонизм)нинг рад этилиши ҳам сабаб бўлган деб
айтиш мумкин[3, 25-б.]. Яъни маъмурий органлар (давлат) ва фуқаролар

ўртасидаги манфаатлар юзасидан низо ёки келишмовчилик бўлиши

социалистик мафкурага зид деб қаралган.

Бироқ бундай қарашнинг нотўғри эканлиги 1970 йиллар охирида

Сиренконинг илмий қарашлари асосида исботлана бошланди. Сиренко ўз

илмий қарашларида маъмурий органларнинг манфаатлари турли шарт-

шароит, тарихий ривожланиш, ресурслар тақчиллигидан келиб чиқиб,

барча фуқароларнинг манфаатлари билан доим ҳам мос тушмаслигини

табиий ҳол сифатида тушуниш тўғри бўлишини таъкидлаган[4, 32-34-б.].

Бундай илмий қараш кўпчилик олимлар томонидан секин-аста тан

олиниб, совет давлатида ҳам маъмурий судловнинг тан олинишига туртки

бўлди[5, 206-б.].

Маъмурий судловнинг маъмурий тартибдаги шикоят тизимидан бир

неча афзалликлари мавжудлиги таъкидлана бошланди. Жумладан,

маъмурий судловда фуқаролар учун кўпроқ процессуал кафолатлар

мавжудлиги[6, 30-б.] [7, 10-б.], маъмурий тартибдаги шикоятларда қабул

қилинадиган қарорларнинг кўпроқ декларатив характерда эканлиги ва суд

томонидан чиқариладиган қарорларнинг юридик мажбурлов кучи

борлиги[8, 2-б.], маъмурий тартибдаги шикоятни кўриб чиқиш холис ва

мустақил ёндашув асосида қарор қабул қилишни кафолатламаслиги[9, 26-
б.] [10, 41-б.], шикоят қилиш тартибининг хилма-хиллиги фуқаролар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш имкониятларини ҳам кенгайтириши[11, 6-б.]

асосий омиллар сифатида саналганини кўриш мумкин[1, 71-б; 12, б-37-54.].

Бу каби илмий қарашлар таъсирида коммунистик тузум қарашларида

ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди ва илк маротаба 1977 йилги СССР

Конституцияси 58-моддаси иккинчи қисми билан давлат органлари ва

мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилганда

қонунда ўрнатилган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига оид

норманиннг киритилишига олиб келди.

Бироқ ушбу конституциявий норма ўлик норма („деад леттер”[13,

499-б.] [14, б-167-268]) сифатида қарийб 10 йил давомида амалий

ифодасини топмаган. Чунки судга шикоят қилиш бўйича алоҳида


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

214

процессуал тартиб қонунчилик билан ўрнатилмаган эди. 1987 йил

30 июндаги қонун

(Закон СССР от 30 июня 1987 г. № 7287-ХИ «О порядке

обжалования в суд неправомерных действий должностных лиц,

ущемляющих права граждан»)

билан мансабдор шахслар устидан барча

ҳолатларда судга шикоят қилишнинг ва 1989 йил 2 ноябрдаги қонун

(Закон

СССР от 2 ноября 1989 г. № 719-И «О порядке обжалования в суд

неправомерных действий органов государственного управления и

должностных лиц, ущемляющих права граждан»)

асосида эса нафақат

мансабдор шахслар, балки маъмурий органлар устидан ҳам айрим

масалаларни истисно этган ҳолда судга шикоят қилиш имконияти илк бор

вужудга келди. Бироқ ушбу ўзгариш ва янгиликлар 1991 йил СССРнинг

тугатилиши билан ўзининг амалий ва илмий ривожини топа олмади[1, б-79.].

Совет олимлари томонидан маъмурий судловнинг кўпроқ

процессуал-ҳуқуқий кафолат сифатида эмас, балки фуқароларнинг турли

моддий эҳтиёжларини таъминлаш муҳимроқ эканлиги[10, б-13.], бошқа

томондан эса ҳуқуқий кафолатлар ҳам муҳимлиги таъкидланган [15, б-32.]

[16, б-124.] [17, б-75-77.]. Маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар доирасида

ҳуқуқ ва мажбуриятлар мавжудлиги[18, 47-б.] [7, б-4.], аниқ мажбуриятнинг

мавжуд эмаслиги эса ҳуқуқнинг шунчаки сароб (фикция)га айланишига[15,

б-55.] ҳам олиб келиши мумкинлиги таъкидланган[17, 75-77-б.] [19, б-105.]

[20,

б-71-76.] [21, б-43.]. Юқорида таъкидлаганимиздек, маъмурий судловнинг

узоқ вақт давомида ривожланмаслигига ҳокимиятлар бўлиниши

принципининг СССР Конституциясида мавжуд бўлмагани ҳамда суд

тизимининг ижро ҳокимиятидан мустақил бўлмагани ҳам таъсир

кўрсатган деб айтиш мумкин.

Жоҳн Ҳазард таъкидлашича, маъмурий ҳуқуқни тушуниш ҳам совет

давлатида фарқли жиҳатларга эга бўлиб, ушбу соҳа коммунизмга эришишга

хизмат қиладиган соҳа сифатида қаралган[22, б-28.]. Бироқ, ғарбий Европа

ва АҚШда маъмурий ҳуқуқ маъмурий органлар ваколатини қонунлар

чегарасида (доирасида) назорат қилишга қаратилганлиги билан ажралиб

туради[23, б-4-5.] [24, б-4-5.]. Шу каби омиллар таъсирида ҳам юқорида

келтирилган 1987 ва 1989 йилги СССР қонунларининг қабул қилиниши

кечга қолган ва маъмурий судловнинг совет давлатида етарлича

ривожланишига йўл қўймаган.

Юқорида совет ҳуқуқида маъмурий процесс қандай маъно-мазмунда

кўриб чиқилгани тўғрисидаги назарий фикрларга тўхталиб ўтдик.

Мухтасар қилиб шуни айтиш мумкинки, совет маъмурий ҳуқуқида

замонавий маъно-мазмундаги маъмурий суд иш юритуви институти

ўзининг тўлақонли ривожини топишга улгурмаган эди. Маъмурий процесс

деган умумий тушунча асосида давлат бошқарувида ижро-фармойиш

берувчи органларнинг барча фаолиятининг маълум бир нормалар билан

тартибга солиниши назарда тутилган. Совет маъмурий ҳуқуқининг

юқорида келтирилган бундай илмий қарашлари, албатта, Ўзбекистон


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

215

мустақилликка эришганидан кейин ҳам маълум бир маънода ўзининг

таъсирини сақлаб қолган[25, б-87-89.].

Бу борада Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларида ҳам

бир қанча муҳим ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаш

ўринлидир. Аввало 1992 йил 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси қабул қилиниши ва Конституциянинг 11-моддасига

мувофиқ ҳокимиятлар бўлиниши тамойили ўрнатиб қўйилди. Шунингдек,

ижро ҳокимияти фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи “Вазирлар

Маҳкамаси тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунлар қабул қилинди.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек тадбиркорлик

субъектларининг қонуний манфаатларини бузадиган ғайриқонуний

маъмурий ҳаракатлар юзасидан суд тартибида шикоят, ариза келтириш

(низолашиш) тартиби – маъмурий юстиция шакллана борди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач 1992 йил 8 декабрда

Конституциянинг 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва

эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор

шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари

устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланиши мустаҳкамлаб

қўйилди.

Шундан сўнг, 1995 йил 30 августдаги “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга

шикоят қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 108-И-сонли

Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг

2018 йил 11-октабрдаги ЎРҚ-496-сонли “Ўзбекистон Республикасининг

айрим

қонун

ҳужжатларига

одил

судловни

амалга

ошириш

самарадорлигини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва

қўшимчалар киритиш, шунингдек “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва

эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга

шикоят қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида”ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.

1997 йил 30 августдаги 477-И-сонли Қонун билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик-процессуал кодексида “Давлат

органлари ва бошқа органлар, шунингдек, мансабдор шахсларнинг хатти-

ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоят ва аризалар бўйича иш

юритиш”(264-278 моддалар) деб номланган 3-кичик бўлим мавжуд бўлиб,

маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ва

бир тарафи фуқаро бўлган шикоятларни фуқаролик суд иш юритуви

доирасида маъмурий судловнинг айрим ўзига хос хусусиятларини инобатга

олган ҳолда кўриб чиқилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 477-И-сонли

“Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексини

тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил

29 январдаги ЎРҚ-463-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун

ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни билан


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

216

ўз кучини йўқотганлиги сабабли мазкур Кодекс ҳам 2018 йил 1 апрелдан ўз

кучини йўқотган.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996

йил 19 июлдаги 18-сонли “Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини

бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан келтирилган

шикоятларни судларда кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарори ҳам мавжуд

бўлган.

1997 йил 30 августдаги 477-И-сонли қонун билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси 3-кичик

бўлими ўз навбатида 3 та бобдан (27, 28, 29-боблар) иборат бўлган ҳамда

мазкур Кодекс 264-моддасига кўра, давлат органлари ва бошқа органлар,
шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари)

устидан берилган шикоятлар бўйича ишларга қуйидагилар киритилган

эди: 1) фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузувчи хатти-

ҳаракатлар ва қарорлар устидан берилган шикоятлар (ФПКнинг 27-боби

(“Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-

ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятлар”); 2) нотариуснинг, фуқаролик

ҳолати актларини қайд қилиш органларининг ҳаракатларни бажаришни

рад этганлиги ёхуд уларни нотўғри бажарганлиги устидан берилган

шикоятлар(ФПКнинг

28-боби

“Нотариуснинг,

фуқаролик

ҳолати

актларини қайд қилиш органининг муайян ҳаракатларни бажаришни рад

этганлиги

ёки

нотўғри

бажарганлиги

устидан

шикоятлар”);

3) прокурорнинг ҳуқуқий актни ғайриқонуний деб топиш тўғрисидаги

аризаси бўйича ишлар (ФПКнинг 29-боби “Прокурорнинг ҳуқуқий

ҳужжатни ғайриқонуний деб топиш ҳақидаги аризаси”).

Бир тарафи тадбиркорлик субъекти бўлган маъмурий-ҳуқуқий

муносабатлардан келиб чиқадиган низолар хўжалик судлари томонидан

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 478-И-сонли

“Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини тасдиқлаш

тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган Хўжалик процессуал кодекси

24-моддаси биринчи қисми 9-банди, яъни давлат органлари ва фуқаролар
ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ

бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан

қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки

қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахсларнинг шундай

ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги

низолар доирасида кўрилган.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги 478-И-сонли

“Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексини тасдиқлаш

тўғрисида”ги Қонуни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги

ЎРҚ-463-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонуни билан ўз кучини


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

217

йўқотганлиги сабабли мазкур Кодекс ҳам 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини

йўқотган.

Юқоридагилардан кўриниб турганидек, маъмурий судлов Ўзбекистон

мустақилликка эришгач бирмунча ривожланган бўлса-да, Фуқаролик

процессуал кодекс ҳамда Хўжалик процессуал кодекс доирасида фуқаролик

ишлари бўйича судлар ва хўжалик судлари томонидан кўрилган. Иккита

алоҳида суд ва иккита алоҳида процессуал тартибда маъмурий

низоларнинг судда кўрилиши маъмурий судловнинг тўлақонли ривожига

тўсиқ бўлиб келаётган эди. Шунга кўра, Ўзбекистонда маъмурий

судловнинг илмий-назарий асослари ҳам етарлича ривожланмаган эди деб

айтишимиз мумкин.

2017 йил 1 июндан Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба

фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлардан алоҳида бўлган маъмурий

судларнинг жорий этилиши, шунингдек, Ўзбекистон тарихида биринчи

маротаба 2018 йил 8 январда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий

тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг, 2018 йил 25 январда эса

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг (МСИЮтК)

қабул қилиниши билан Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқ ривожининг мутлақ

янги, муҳим босқичи, даври бошланди, десак ҳеч муболаға қилмаган

бўламиз. Чунки ушбу янгиликлар ривожланган хорижий давлатлар

стандартлари даражасида ҳамда миллий қонунчиликнинг ўзига хос

жиҳатларини инобатга олган ҳолда, маъмурий органлар билан

муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг

ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашнинг энг замонавий

қоидаларини мамлакатимизда жорий этди [26, б-96-102], [27, б-29-38.].

Маъмурий судлар тизимининг Ўзбекистонда бундан кейин ҳам

такомиллашиб боришига мамлакатимизда суд-ҳуқуқ ислоҳотларни

мутлақо янги босқичга олиб чиқиш ва мавжуд муаммолар ечимини мақсад

қилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги

“Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов

самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

ПФ–6034-сон фармони ҳам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конститусияси 107-моддасининг биринчи

қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-671-

сонли

Қонуни

таҳририда

ўзгартирилди

ҳамда

Ўзбекистон

Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли “Судлар

тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Натижада вилоят даражасидаги

жиноят, фуқаролик ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар умумий

юрисдикция судлари сифатида бирлаштирилди. Маъмурий судлар эса

умумий юрисдикция судларидан алоҳида судлар сифатида сақлаб қолинди.

Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб маъмурий

ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий

судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди [28, б-359-364.].


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

218

Маъмурий судлар фаолиятига назар ташлайдиган бўлсак, 2018 йилда

жами кўрилган ишлар сони 17427 тани шундан қаноатлантирилганлар

сони 12404 (71 %), 2019 йилда жами кўрилган ишлар сони 16255 тани,

шундан қаноатлантирилганлар сони 11142 (69 %), 2020 йилда жами

кўрилган ишлар сони 15066 тани, шундан қаноатлантирилганлар сони

10130 (67 %), 2021 йилда жами кўрилган ишлар сони 15143 тани, шундан

қаноатлантирилганлар сони 7876 (52 %) тани ташкил этган[30].

Ушбу статистик маълумотлардан шуни тушуниш мумкинки,

Ўзбекистонда маъмурий судлар маъмурий-ҳуқуқий муносабатлар

доирасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини самарали ҳимоя қила оладиган тизимга айланиб бормоқда.

Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда маъмурий одил судловнинг бундан

кейин ҳам ислоҳотларнинг марказида туришини англатади.

2022 йил 29 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик

субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда

аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ-107-Қарори қабул қилинди.

Президент Қарори билан маъмурий судлар томонидан фуқаролар ва

тадбиркорлик субъектларининг маъмурий органлар билан бўладиган

маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрнини жиддий равишда ошириш

назарда тутилмоқда.

Янги жорий этилган маъмурий судлар ўз навбатида назарий ва

амалий жиҳатдан янги муаммо ва ижобий ўзгаришларни ҳам юзага

келтирди. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг ПҚ-107-қарори билан

маъмурий судлов тизимидаги бир неча муаммолар ечимига қаратилган

вазифалар белгиланмоқда.

Биринчидан,

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини

юритиш тўғрисидаги кодексда ва умуман олганда маъмурий судларнинг

мавжуд суд амалиётида юқорида санаб ўтилган даъво талабларини
киритиш учун нафақат просессуал қонун, балки узоқ йиллар давомида

шаклланган суд амалиёти, судъяларнинг иш услуби ҳам жиддий равишда

ўзгариши керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг

ПҚ-107-қарори билан суд тизими олдига айнан мана шундай

трансформасия амалга ошириш вазифаси қўйилаётганини ҳам кўришимиз

мумкин.

Иккинчидан,

маъмурий судловнинг Ўзбекистонда тўлақонли

ривожига тўсиқ сифатида судга тааллуқлилик масаласидаги жиддий

муаммолар ҳам сабаб бўлиб калаётганини инкор этиб бўлмайди. Фуқаролар

ва тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларинини ҳимоя қилиш ўрнига судлар томонидан айрим ҳолларда

жуда формал ёндашиш оқибатида ариза талабларидаги майда хатоларни


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

219

деб ариза(шикоят)ларни судга тааллуқли бўлмаган иш сабаби билан иш

юритишга қабул қилишни рад этиш ёки иш юритишни тугатиш ҳоллари

мавжудлигини кўриш мумкин.

Маъмурий судларнинг янги жорий этилиши судга тааллуқлилик

масаласида кўпгина саволларни юзага келтириши табиий. Бироқ ушбу

муаммога ечимни фақат юқори инстанция судларининг кўрсатмаси ва

амалиёти билан эмас, балки бу борада халқаро даражада бой тажрибага эга

бўлган мамлакатлар ҳамда маъмурий ҳуқуқнинг илмий-назарий

асосларига мурожаат қилиш асносида топиш тўғри бўлади. Чунки

маъмурий судлов хоҳ у юқори инстанция, хоҳ у қуйи инстанция судлари

бўлсин, ҳамма судъяларимиз учун ҳам янгилик [29, б-48.].

Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентнинг

ПҚ-107-қарори билан маъмурий суд ишларини юритишда энг баҳсли

мавзулардан бири бўлмиш судга тааллуқлилик масаласида ҳам мавжуд

муаммоларнинг

ечимини

топиш

вазифасига

алоҳида

эътибор

қаратилганини кўришимиз мумкин.

Учинчидан,

Ўзбекистонда мавжуд маъмурий суд иш юритуви ва

фуқаролик суд иш юритуви(иқтисодий суд иш юритуви)нинг фарқини

тўғри тушунмасликдан просессуал қонунлардаги қоидаларнинг нотўғри

ўрнатилиши юзага келмоқда.

Бу борада маъмурий суд иш юритувининг фуқаролик суд иш

юритуви(иқтисодий суд иш юритуви)дан фарқини Ўзбекистон

Республикаси

Президентнинг

ПҚ-107-қарори

2-банди

билан

қонунчилигимизга жорий этилиши назарда тутилаётган янги тамойил,

маъмурий суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили

асосида амалга ошириш белгиланмоқда. Ўзбекистон Республикаси

Президентнинг ПҚ-107-Қарори 2-банди билан “бунда маъмурий судларга

ишнинг ҳақиқий ҳолатларини аниқлаш учун ўз ташаббуси билан

далилларни йиғиш мажбуриятини юклаш, ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки

тадбиркорлик субъектига эса далилларни йиғишда фақат ўз имконияти

доирасида иштирок этишга шароит яратиш” кўзда тутилмоқда.

Амалдаги просессуал қонунларимиздаги тарафларнинг тортишуви ва

тенг ҳуқуқлилиги принципининг МСИЮтК 11-модда, ИПК 9-модда,

ФПК 10-моддаларида, шунингдек, исботлаш мажбуриятига оид МСИЮтК

67-моддаси (исботлаш мажбурияти), ФПК 72-моддаси (Исботлаш ва

далилларни тақдим этиш мажбурияти), ИПК 68-моддаси (Исботлаш

мажбурияти)да деярли бир хил мазмундаги қоидаларнинг ўрнатилиши

нотўғри ҳисобланади. Чунки бу уч суд иш юритувининг алоҳида просессуал

қонун билан тартибга солиниши суд иш юритуви тартибида ҳам фарқ

бўлишини назарда тутиши лозим. Агар ушбу жиҳатда фарқ бўлмаса,

алоҳида просессуал қонун эмас, ягона қонун асосида ҳам мазкур
масалаларни тартибга солиш мумкин бўлар эди.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

220

Аслида эса маъмурий суд иш юритуви ўз просессуал қоидаларига кўра,

фуқаролик суд иш юритуви(иқтисодий суд иш юритуви)дан фарқ қилади.

Ушбу фарқни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири бу маъмурий

суд ишларини юритишни “суднинг фаол иштироки” тамойили асосида

амалга ошириш билан боғлиқдир. Ушбу тамойил “инквизицион” тамойил

деб ҳам номланади. Инквизицион тамойил суд иш юритувининг

тарафларнинг нотенглиги, исботлаш мажбуриятининг маъмурий орган

зиммасига юклатилиши кабилар билан ҳам тавсифланади. Бу эса ўз

навбатида МСИЮтКнинг принциплар, суд иш юритиш тартиби, далиллар ва

исботлаш билан боғлиқ қоидаларига жиддий ўзгартиришларни

киритишни тақозо этади.

Маъмурий одил судловнинг замонавий босқичида рақамлаштириш ва

электрон иш юритуви масалалари ҳам долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Бунда судьялар ўртасида иш тақсимоти масаласи, суд иш юритувида

электрон иш юритишни тўлиқ жорий этиш, судьялар фаолияти

самарадорлиги ва касбий ривожланиши масалаларини рақамлаштириш

кабилар муҳим аҳамият касб этади.

Жумладан, аппеляция, кассация инстанцияларида ҳам судьялар

ўртасида

судьяларнинг

маълум

бир

иш

тоифалари

бўйича

ихтисослашувини инобатга олиб, электрон иш тақсимотини жорий этиш

таклиф этилади.

Судга келиб тушадиган ариза (шикоят)лар ва улар асосида

йиғиладиган ҳужжатларни электрон форматга ўтказиш ҳам маъмурий одил

судловни рақамлаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда электрон маъмурий одил судловни

бундан кейин такомиллаштиришда тегишли қонунларга қўшимча ва

ўзгартишлар киритиш асносида мазкур ислоҳотларни амалга ошириш

талаб этилади. Олий суднинг тегишли кўрсатма ёки пленум қарорлари

асосида эмас, балки бевосита процессуал кодекс, қонунларга ўзгартишлар

киритилса, мазкур янгиликлар ўзининг мустаҳкам ҳуқуқий асосига эга

бўлган бўлар эди.

Умид қиламизки, 2022 йил 29 январдаги Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва

тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини

таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-107-қарори қабул қилиниши билан

юқорида санаб ўтилган муаммоларга тўғри ечим топиш йўлида маъмурий

ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган тадқиқотчилар ва

амалиётдагилар бирлашиб мамлакатимизда маъмурий судлар томонидан

фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг маъмурий органлар билан

бўладиган маъмурий-ҳуқуқий муносабатларда уларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрнини жиддий равишда

оширишга муносиб ҳиссасини қўшади.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

221

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Доналд Д. Баррй: Административе жустиcэ: тҳе роле оф Совиет

cоуртс ин cонтроллинг административе аcтс, ин: Георге Гинсбургс (эд.):

Совиет Административе Лаw: Тҳеорй анд Полиcй, 1989, пп 64-66.

2. Петер Соломон, Тодд Фоглесонг: Cоуртс анд Транситион ин Русциа.

Тҳе Чалленге оф Жудиcиал Реформ, Wэствиеw Пресс, 2000, п 70.

3. Антон Леонидович Бурков. Акты судебного нормоконтроля как

источник административного права, [Аcтс оф жудиcиал нормативе cонтрол

ас а соурcэ оф административе лаw, Дис. ...cандидате оф легал сcиенcэс],

Тюмен, 2005, паге 25.

4.В.Ф. Сиренко. Проблема интереса в государственном управлении,

[Тҳе проблем оф интерест ин публиc администратион], "НАУКОВА ДУМКА",

Киев, 1980, пп. 32-34.

5. Константин Симис: „Тҳе Макинг оф тҳе Неw Совиет Cонститутион:

Cонфлиcт овер Административе Жустиcэ”, ин Совиет Унион, вол. 6, парт 2

(1979), п 206.

6.

П.Ф.

Элисеикин. Судебный

надзор за деятельностью

административных органов [Жудиcиал супервисион овер тҳе аcтивитиес

оф административе бодиес]. Проблемс оф стате анд лаw ат тҳе пресент

стаге, Владивосток, 1963, п. 30.

7. А.И. Столмаков. Административно-правовые и судебные методы

охраны субъективных прав граждан СССР [Административе-легал анд

жудиcиал метҳодс оф протеcтинг тҳе субжеcтиве ригҳтс оф cитизенс оф тҳе

УССР], Автреф.cан.жу.с.], Мосcоw, 1971, п. 10.

8. Н.Н. Гук. Теоретические и прикладные проблемы реализации

конституционного права советских граждан на обжалование действий

(актов) государственных, общественных органов и должностных лиц

[Тҳеоретиcал анд апплиед проблемс оф тҳе имплементатион оф тҳе

cонститутионал ригҳт оф Совиет cитизенс то аппеал агаинст тҳе аcтионс

(аcтс) оф стате, публиc бодиес анд оффиcиалс, Абстраcт оф тҳе тҳесис. дис.

...cандидате оф легал сcиенcэс], Киев, 1991, паге 2.

9. П.Э. Недбайло. О юридических гарантиях правильного

осуществления советских правовых норм [Он Легал Гуарантеэс фор тҳе

Cорреcт Имплементатион оф Совиет Легал Нормс], Совиет Стате анд Лаw,

1957, Но. 6, п. 26.

10. В.Т.Квиткин. Судебный контроль за законностью действий

органов государственного управления [Жудиcиал cонтрол овер тҳе

легалитй оф тҳе аcтионс оф говернмент бодиес, Дис. ...cандидате оф легал

сcиенcэс]. Мосcоw, 1967, паге 41.

11. А.Т.Боннер, В.Т.Квиткин. Судебный контроль в области

государственного управления [Жудиcиал cонтрол ин тҳе фиелд оф публиc
администратион]. Техтбоок, Эд. Мосcоw Университй, 1973, п. 6.


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

222

12. Гордон Смитҳ: Тҳе Совиет Проcураcй анд тҳе Супервисион оф

Администратион, Сижтҳофф & Ноордҳофф Пбл., 1978, пп 37-54.

13. О. С. Иоффе: Административе лаw ин тҳе Совиет легал сйстем:

cонcлудинг ремаркс, ин: Георге Гинсбургс (эд.): Совиет Административе

Лаw: Тҳеорй анд Полиcй, 1989, п 499.

14. Жüрген Кусс: Геричтличе Верwалтунгсконтролле ин Остеуропа,

Берлин Верлаг, 1990, пп 167-268.

15. Д.М.Чечот. [Проблемы защиты субъективных прав и интересов в

порядке неисковых производств советского гражданского процесса]

Проблемс оф протеcтион оф субжеcтиве ригҳтс анд интерестс ин тҳе ордер

оф нон-cлаим проcэедингс оф тҳе Совиет cивил проcэсс, Дис. ... Доcтор оф

Лаw, Ленинград, 1969, паге 32.

16. Н.С. Малеин. Судебный контроль за законностью правовых

актов[Жудиcиал cонтрол овер тҳе легалитй оф легал аcтс], Совиет Стате анд

Лаw, 1975, Но. 5, п. 124.

17. Н.Ю.Кҳаманева. Право жалобы граждан в европейских

социалистических странах [Тҳе ригҳт то cомплаин оф cитизенс ин тҳе

Эуропеан соcиалист cоунтриес] Эд. "НАУКА", Мосcоw, 1984, п. 75-77.

18.

Б.Н. Юрков. Процессуальные гарантии прав граждан при

рассмотрении и разрешении судом жалоб на действия административных

органов[Проcэдурал гуарантеэс оф тҳе ригҳтс оф cитизенс wҳен

cонсидеринг анд ресолвинг cомплаинтс агаинст тҳе аcтионс оф

административе бодиес бй тҳе cоурт. Дис. ... cанд. Журиспруденcэ]. Кҳарков

1974, паге 47.

19.

Н.В. Березина. Судебная зашита прав в сфере собственно

административно-правовых отношений [Жудиcиал протеcтион оф ригҳтс

ин тҳе спҳере оф "пропер" административе-легал релатионс. Дис.

...cандидате оф легал сcиенcэс]. Ленинград, 1984, паге 105.

20. Д.М. Чечот. Административная юстиция (Теоретические

проблеми) [Административе жустиcэ (Тҳеоретиcал проблемс)], Л., 1973, п.

71.76, 98-99.

21. Д.М. Чечот. Судебный контроль за административной

деятельностью в СССР [Жудиcиал cонтрол овер административе

аcтивитиес ин тҳе УССР]”, Совиет Стате анд Лаw, 1972, Но. 1, п. 43.

22. Жоҳн Н. Ҳазард: Wҳат кинд оф пропаганда ин Административе

Лаw, ин: Георге Гинсбургс (эд.): Совиет Административе Лаw: Тҳеорй анд

Полиcй, 1989, п 28.

23. Бернард Счwартз, Роберто Л. Cоррада, Ж. Роберт Броwн:

Административе Лаw: а cасебоок, 7

тҳ

эд., Аспен Публишерс, 2010, пп 4-5.

24. Wиллиам Wаде, Чристопҳер Форсйтҳ: Административе Лаw,

Охфорд Университй Пресс, 2000, пп 4-5.

25. Катсуя Ичиҳаши, "Оутлине анд Чараcтеристиcс оф тҳе

Административе Проcэдуре Аcт оф Соcиалист Cоунтриес," Лаw Буллетин
Вол. 65, Но. 6, пп. 87-89.[

市橋克哉「社会主義国の行政手続法の概要と特色」

法律時報

65

6

87-89

]


background image

Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида рақамлаштириш

223

26. Нематов Ж. Соме иссуэс оф перcэптион, интерпретатион оф

административе лаw анд легал эдуcатион ин модерн Узбекистан. Ревиеw

оф Лаw Сcиенcэс. – 2019. – № 1. – П. 96–102.

27. Нематов Ж. Неw административе лаw реформс ин Узбекистан:

проблемс анд тҳеир солутионс.// Интернатионал Cооператион Департмент

Ресеарч анд Траининг Институте Министрй оф Жустиcэ (Жапан). ИCД Неwс

2018 № 75 (2018/6) – П. 29-38.

28. Нематов Ж., Астанов Ш. Ўзбекистонда маъурий ҳуқуқбузарлик

тўғрисидаги ишларни судда кўришни ислоҳ қилиш масалалари [Иссуэс оф

реформинг тҳе жудиcиал проcэсс оф административе оффенсес ин

Узбекистан] // Жоурнал оф Легал Ресеарч. — 2020. — № СИ2. — П. 359–364

29. Нематов Ж. Мамурий суд иш юритувида судловга тааллуқлилик

[Жудиcиал релеванcэ ин административе проcэедингс] Cритериа оф

фаирнесс. — 2020. — № 6. — П. 48.

30.

https://stat.sud.uz/file/2022/17-01/mamuriy-2021-12oy.pdf

(20.02.2022 йил)

Библиографические ссылки

Доналд Д. Баррй: Административе жустиcэ: тҳе роле оф Совиет cоуртс ин cонтроллинг административе аcтс, ин: Георге Гинсбургс (эд.): Совиет Административе Лаw: Тҳеорй анд Полиcй, 1989, пп 64-66.

Петер Соломон, Тодд Фоглесонг: Cоуртс анд Транситион ин Русциа. Тҳе Чалленге оф Жудиcиал Реформ, Wэствиеw Пресс, 2000, п 70.

Антон Леонидович Бурков. Акты судебного нормоконтроля как источник административного права, [Аcтс оф жудиcиал нормативе cонтрол ас а соурcэ оф административе лаw, Дис. ...cандидате оф легал сcиенcэс], Тюмен, 2005, паге 25.

В.Ф. Сиренко. Проблема интереса в государственном управлении, [Тҳе проблем оф интерест ин публиc администратион], "НАУКОВА ДУМКА", Киев, 1980, пп. 32-34.

Константин Симис: „Тҳе Макинг оф тҳе Неw Совиет Cонститутион: Cонфлиcт овер Административе Жустиcэ”, ин Совиет Унион, вол. 6, парт 2 (1979), п 206.

П.Ф. Элисеикин. Судебный надзор за деятельностью административных органов [Жудиcиал супервисион овер тҳе аcтивитиес оф административе бодиес]. Проблемс оф стате анд лаw ат тҳе пресент стаге, Владивосток, 1963, п. 30.

А.И. Столмаков. Административно-правовые и судебные методы охраны субъективных прав граждан СССР [Административе легал анд жудиcиал метҳодс оф протеcтинг тҳе субжеcтиве ригҳтс оф cитизенс оф тҳе УССР], Автреф.cан.жу.с.], Мосcоw, 1971, п. 10.

Н.Н. Гук. Теоретические и прикладные проблемы реализации конституционного права советских граждан на обжалование действий (актов) государственных, общественных органов и должностных лиц [Тҳеоретиcал анд апплиед проблемс оф тҳе имплементатион оф тҳе cонститутионал ригҳт оф Совиет cитизенс то аппеал агаинст тҳе аcтионс (аcтс) оф стате, публиc бодиес анд оффиcиалс, Абстраcт оф тҳе тҳесис. дис. ...cандидате оф легал сcиенcэс], Киев, 1991, паге 2.

П.Э. Недбайло. О юридических гарантиях правильного осуществления советских правовых норм [Он Легал Гуарантеэс фор тҳе Cорреcт Имплементатион оф Совиет Легал Нормс], Совиет Стате анд Лаw, 1957, Но. 6, п. 26.

В.Т.Квиткин. Судебный контроль за законностью действий органов государственного управления [Жудиcиал cонтрол овер тҳе легалитй оф тҳе аcтионс оф говернмент бодиес, Дис. ...cандидате оф легал сcиенcэс]. Мосcоw, 1967, паге 41.

А.Т.Боннер, В.Т.Квиткин. Судебный контроль в области государственного управления [Жудиcиал cонтрол ин тҳе фиелд оф публиc администратион]. Техтбоок, Эд. Мосcоw Университй, 1973, п. 6.

Гордон Смитҳ: Тҳе Совиет Проcураcй анд тҳе Супервисион оф Администратион, Сижтҳофф & Ноордҳофф Пбл., 1978, пп 37-54.

О. С. Иоффе: Административе лаw ин тҳе Совиет легал сйстем: cонcлудинг ремаркс, ин: Георге Гинсбургс (эд.): Совиет Административе Лаw: Тҳеорй анд Полиcй, 1989, п 499.

Жüрген Кусс: Геричтличе Верwалтунгсконтролле ин Остеуропа, Берлин Верлаг, 1990, пп 167-268.

Д.М.Чечот. [Проблемы защиты субъективных прав и интересов в порядке неисковых производств советского гражданского процесса] Проблемс оф протеcтион оф субжеcтиве ригҳтс анд интерестс ин тҳе ордер оф нон-cлаим проcэедингс оф тҳе Совиет cивил проcэсс, Дис. ... Доcтор оф Лаw, Ленинград, 1969, паге 32.

Н.С. Малеин. Судебный контроль за законностью правовых актов[Жудиcиал cонтрол овер тҳе легалитй оф легал аcтс], Совиет Стате анд Лаw, 1975, Но. 5, п. 124.

Н.Ю.Кҳаманева. Право жалобы граждан в европейских социалистических странах [Тҳе ригҳт то cомплаин оф cитизенс ин тҳе Эуропеан соcиалист cоунтриес] Эд. "НАУКА", Мосcоw, 1984, п. 75-77.

Б.Н. Юрков. Процессуальные гарантии прав граждан при рассмотрении и разрешении судом жалоб на действия административных органов[Проcэдурал гуарантеэс оф тҳе ригҳтс оф cитизенс wҳен cонсидеринг анд ресолвинг cомплаинтс агаинст тҳе аcтионс оф административе бодиес бй тҳе cоурт. Дис. ... cанд. Журиспруденcэ]. Кҳарков 1974, паге 47.

Н.В. Березина. Судебная зашита прав в сфере собственно административно-правовых отношений [Жудиcиал протеcтион оф ригҳтс ин тҳе спҳере оф "пропер" административе-легал релатионс. Дис. ...cандидате оф легал сcиенcэс]. Ленинград, 1984, паге 105.

Д.М. Чечот. Административная юстиция (Теоретические проблеми) [Административе жустиcэ (Тҳеоретиcал проблемс)], Л., 1973, п. 71.76, 98-99.

Д.М. Чечот. Судебный контроль за административной деятельностью в СССР [Жудиcиал cонтрол овер административе аcтивитиес ин тҳе УССР]”, Совиет Стате анд Лаw, 1972, Но. 1, п. 43.

Жоҳн Н. Ҳазард: Wҳат кинд оф пропаганда ин Административе Лаw, ин: Георге Гинсбургс (эд.): Совиет Административе Лаw: Тҳеорй анд Полиcй, 1989, п 28.

Бернард Счwартз, Роберто Л. Cоррада, Ж. Роберт Броwн: Административе Лаw: а cасебоок, 7тҳ эд., Аспен Публишерс, 2010, пп 4-5.

Wиллиам Wаде, Чристопҳер Форсйтҳ: Административе Лаw, Охфорд Университй Пресс, 2000, пп 4-5.

Катсуя Ичиҳаши, "Оутлине анд Чараcтеристиcс оф тҳе Административе Проcэдуре Аcт оф Соcиалист Cоунтриес," Лаw Буллетин Вол. 65, Но. 6, пп. 87-89.[市橋克哉「社会主義国の行政手続法の概要と特色」 法律時報65巻6号87-89頁]

Нематов Ж. Соме иссуэс оф перcэптион, интерпретатион оф административе лаw анд легал эдуcатион ин модерн Узбекистан. Ревиеw оф Лаw Сcиенcэс. – 2019. – № 1. – П. 96–102.

Нематов Ж. Неw административе лаw реформс ин Узбекистан: проблемс анд тҳеир солутионс.// Интернатионал Cооператион Департмент Ресеарч анд Траининг Институте Министрй оф Жустиcэ (Жапан). ИCД Неwс 2018 № 75 (2018/6) – П. 29-

Нематов Ж., Астанов Ш. Ўзбекистонда маъурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни судда кўришни ислоҳ қилиш масалалари [Иссуэс оф реформинг тҳе жудиcиал проcэсс оф административе оффенсес ин Узбекистан] // Жоурнал оф Легал Ресеарч. — 2020. — № СИ2. — П. 359–364

Нематов Ж. Мамурий суд иш юритувида судловга тааллуқлилик [Жудиcиал релеванcэ ин административе проcэедингс] Cритериа оф фаирнесс. — 2020. — № 6. — П. 48.

https://stat.sud.uz/file/2022/17-01/mamuriy-2021-12oy.pdf (20.02.2022 йил)

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов