Развитие сфер услуг на основе цифровой трансформации экономики

CC BY f
134-136
2
0
Поделиться
Бобаназарова, Ж., & Рашидов , А. (2023). Развитие сфер услуг на основе цифровой трансформации экономики. Информатика и инженерные технологии, 1(1), 134–136. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/computer-engineering/article/view/25317
Жамила Бобаназарова, Джизакский Политехнический институт

и.ф.д., проф.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича олиб рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар
масалалари ёритиб берилган, олиб борилган тадқиқот натижасида муаллифлар томонидан амалий тавсиялар илгари сурилган.

Похожие статьи


background image

134

ИҚТИСОДИЁТНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯЛАШУВИ

АСОСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

и.ф.д., проф. Бобаназарова Жамила Холмуродовна

Жиззах политехника институти

Рашидов Аброр Рашид ўғли

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали

jamilabobanazarova@bk.ru

Аннотация.

Мазкур мақолада рақамли иқтисодиёт тушунчаси, рақамли

иқтисодиётга хос бўлган технологик ўзгаришлар, хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантириш бўйича олиб рақамлаштириш соҳасидаги ўзгаришлар
масалалари ёритиб берилган, олиб борилган тадқиқот натижасида муаллифлар
томонидан амалий тавсиялар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

рақамлаштириш, рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши,

хизматлар соҳаси, рақамли трансформация, ахборот индустрияси.


Жаҳонда

рақамли

иқтисодиётнинг

ривожланиши

иқтисодий

тараққиётнинг ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда
рақамли ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қўшимча қиймат
эга билим ва ахборот салмоғининг ошиб боришига кенг имкониятлар яратади.
Жаҳон банки маълумотларига асосан, «Рақамли иқтисодиёт ҳозирги мавжуд
соҳаларнинг ярмидан кўпроғида беқиёс ўзгаришлар келтириб чиқариши
кутилмоқда.

Жумладан,

тадқиқотларга

асосан

тезроқ

Интернетдан

фойдаланувчилар сонининг 10 %га кўпайтирилишининг ўзиёқ миллий
иқтисодиёт ялпи ички маҳсулоти ҳажмини ҳар йили 0,4-1,4 %га ошиши
имкониятини беради». Бу эса, ўз навбатида, рақамли иқтисодиётни
ривожлантириш шароитида инсон капиталини бошқариш тизимини
такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Рақамли иқтисодиёт бу ишлаб чиқариш комплекси инсонлар учун

қулайликларни таъминлайдиган маҳсулот ва хизматларни яратадиган виртуал
муҳит бўлиб, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда иқтисодий ишлаб
чиқариш тизимидир. Шунингдек, рақамли иқтисод расмийлаштирилиши
мумкин бўлган барча нарсани қамраб олиши мумкин, яъни мантиқий схемаларда
намоён бўлади. Улардан фойдаланиш самарадорлиги ортиб бораётган билимга
айлантирилди ва ижтимоийиқтисодий алоқалар тобора кенгайиб бормоқда.
Бозор субъектларининг фаолиятида рақамли трансформацияларнинг асосий
омили рақамли маданиятни ривожлантиришдан иборат.

Зеро “Рақамли иқтисодиёт - иқтисодий интернет фаолияти, шунингдек,

шакллари, усуллари, воситалари ва уни амалга ошириш алоқа муҳитидир”.
“Рақамлаштириш - бу бизнинг фикрлаш тарзимиз, ҳаракатимиз, атроф-муҳит ва
бир-биримиз билан алоқа қилишимизнинг парадигмал ўзгариши” Яъни,
рақамлаштиришни алоқа ва ўзаро муносабат парадигмасининг ўзгаришидир. Бу
фикрни давом эттирган О.Умаровнинг фикрича “Рақамли иқтисод, ноёб


background image

135

функциянинг айрим хусусиятларининг мавжудлиги сабабли классик иқтисодга
хос бўлган чекловларни енгишга имкон беради:

1. Бир нечта одамлар моддий маҳсулотлардан фойдалана олмайдилар,

чунки рақамли маҳсулотларнинг бундай тўсиқлари йўқ: нусха кўчириш ва чексиз
одамлар доирасига тақсимланиши мумкин.

2. Материаллардан фойдаланиш пайтида фойдаланиш тақиқланади.

Рақамли маҳсулотлар асл хусусиятларини йўқотмайди, шунингдек, бу
хусусиятлар биргаликда ишлаш ёки алмашинув жараёнида яхшиланиши
мумкин.

3. Ахборот-коммуникация майдончалари одатий савдо биноларида мавжуд

бўлган майдонларнинг ҳажмига чекловлар ва шу билан бирга бир вақтнинг ўзида
хизмат

кўрсатадиган

мижозларнинг

сони

ва

миқдори

жиҳатидан

чекланишларини олдини олади.

Мамлакатимизда кейинги йилларда хизматлар соҳасида рақамли

трансформацияни

қўллаб-қувватлашнинг

ташкилий

ва

иқтисодий

механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт

стратегияси”да муҳим соҳаларни рақамлаштирилишга алоҳида эътибор
қаратилиб, давлат хизматлари, суд тизими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари,
йўл ҳаракати бошқаруви тизими, соғлиқни сақлаш тизими, ижтимоий
хизматлар, банк ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва миллий иқтисодиётнинг
бошқа асосий соҳаларига янги технологияларни жорий қилиш белгиланган.
Хусусан, “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, электрон давлат
хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш, давлат хизматларини
рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш, давлат
хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID
тизимини жорий қилиш, шунингдек, “Фуқароларнинг рақамли паспорти” ва
«Рақамли идора» лойиҳаларини амалга ошириш каби бир қатор вазифалар кўзда
тутилмоқда.

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикасининг

ижтимоий-иқтисодий

ривожланиши ва келгуси тараққиётини илм-фан, илмий, ижтимоий-гуманитар
технологиялар, рақамли иқтисодиёт асосида бошқариш ташкил этади. Бу тизим
рақамли технологияларнинг жадал ривожланиши, ахборот соҳасида инқилоб ва
иқтисодиётнинг глобаллашув жараёнларини тезлаштириш билан ажралиб
туради. Мазкур соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш учун 2020 йил 8 апрелда
“Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда корхона ва ташкилотлар ўзларининг иш фаолиятига IT

технологияларини қўллаш натижаларида қулайликларга эришишлари учун
қуйидаги таклиф ва тавсияларни илгари сурамиз:

- хизматлар соҳасида рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлашнинг

ташкилий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш;


background image

136

-рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантиришнинг ғояларини тарқатиш

ва амалга ошириш;

- истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, воситачилар ўртасидаги ахборот

маҳсулотлари бозорини масофавий ишлашига эришиш;

- бевосита яқин мулоқотда ишлайдиган юқори малакали мутахассислар

ёрдамида янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш;

- ахборот-коммуникацион тизимларни яхшилаш, амалга оширилаётган

инвестиция лойиҳалари ва имкониятлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш;

- ахборот индустриясининг устунлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш ва

хизматлар соҳаси борган сари билимга асосланган ва инновацион асосида
ривожланишига эришиш. Умуман олганда, бугунги кунда рақамли
технологиялар жаҳон иқтисодий тизимининг барча субъектлари ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётининг ажралмас қисми ҳамда ижтимоий
тараққиёт асосидир.

Ўзбекистон, дунёнинг аксарият мамлакатлари сингари, ҳаётнинг барча

соҳаларида билим, фан, техника ва ахборотнинг муҳим роли билан ажралиб
турадиган бошқа технологик инқилоб, янги цивилизациянинг пайдо бўлиши
арафасида. Зеро, ҳозирги иқтисодий ислоҳотлар шароитида анъанавий
иқтисодиётни имкон қадар замонавий ахборот, интеллектуал, рақамли
иқтисодиётга айлантириш жуда муҳимдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Goldin, I. (2021). COVID-19 Is Increasing Multiple Kinds of Inequality.

Here's What We Can Do about It. World Economic Forum

2.

Калужский М.Л. Маркетинговые сети в электронной коммерции:

институциональный подход / М.Л. Калужский. – М.; Берлин: Директ-Медиа,
2014. – 402 с.

3.

Marey A. Tsifrovizatsiya kak izmenenie paradigmy [Elektronnyy resurs].

Rezhim dostupa:

https://www.bcg.com/ru-ru/about/bcg-review/digitalization.aspx

.

4.

Умаров

О.

Рақамли

иқтисодиёт

ва

унинг

ривожланиш

тенденциялари.“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон
журнали 2018 йил. № 3, 4- бет. www.iqtisodiyot.uz.







Библиографические ссылки

Goldin, I. (2021). COVID-19 Is Increasing Multiple Kinds of Inequality. Here's What We Can Do about It. World Economic Forum

Калужский М.Л. Маркетинговые сети в электронной коммерции: институциональный подход / М.Л. Калужский. – М.; Берлин: Директ-Медиа, 2014. – 402 с.

Marey A. Tsifrovizatsiya kak izmenenie paradigmy [Elektronnyy resurs]. Rezhim dostupa: https://www.bcg.com/ru-ru/about/bcg-review/digitalization.aspx.

Умаров О. Рақамли иқтисодиёт ва унинг ривожланиш тенденциялари.“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали 2018 йил. № 3, 4- бет. www.iqtisodiyot.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов