Электр энергияси саноати ҳар бир мамлакатда саноатнинг таянч асоси бўлиб, иқтисодий ўсишни таъминлашни ишлаб чиқарилаётган электр энергияси ҳажмининг ўсишисиз тасаввур этиб ҳам, таъминлаб ҳам бўлмайди. Шу жиҳатларни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “…янги электр энергия ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ва мавжудларини модернизaция қилиш, паст кучланишли электр тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш асосида аҳолини электр энергияси ҳамда бошқа ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш”2 муҳим вазифа эканлиги белгилаб олинган эди.