Понятие и суть «Электронного правительства»

CC BY f
71-74
64
11
Поделиться
Аманиязова, С. (2022). Понятие и суть «Электронного правительства». Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции, 1(1), 71–74. https://doi.org/10.47689/978-9943-7818-1-8-MTDDFJ-2021-pp71-74
Света Аманиязова, Каракалпакский государственный университет

докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Развитие информационных и коммуникационных технологий привело к существенным изменениям в политической жизни общества, в частности в административно-правовых отношениях, возникающих при взаимодействии власти и граждан, в частности, большому и быстрому использованию текстов законопроектов, даже на начальном этапе наличие аналитических данных по этому вопросу; прозрачность информации о деятельности органов государственной власти и предоставление возможностей для сотрудничества с органами государственной власти.

Похожие статьи


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

71

Аманиязова Света Байниязовна

Қорақалпоқ давлат университети таянч докторанти

“ЭЛEКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ” ТУШУНЧАСИ ВА

МОҲИЯТИ

Amaniyazova Sveta Bayniyazovna

Karakalpak state university, doctorol student

CONCEPT AND ESSENCE OF “ELECTRONIC GOVERNMENT”

Аманиязова Света Байниязовна

Каракалпакский государственный университет

,

докторант

ПОНЯТИЕ

И СУТЬ «ЭЛЕКТРОННОГО ПРАВИТЕЛЬСТВА»

Ахборот ва коммуникация технологияларининг ривожланиши

жамиятнинг сиёсий ҳаётида, хусусан, ҳокимият ва фуқароларнинг ўзаро

ҳамкорлигидан келиб

чиқадиган маъмурий

-

ҳуқуқий муносабатларида ҳам

сезиларли ўзгаришларга олиб келмоқда, хусусан, қонун лойиҳалари

матнидан, ҳаттоки дастлабки ишлаб чиқиш босқичида ҳам катта ҳажмда

ва энг кўп одамларнинг тезкор фойдаланиши, шунингдек, ушбу масала

бўйича таҳлилий маълумотлар олиш имкониятининг мавжудлиги; давлат

ҳокимияти органлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг

шаффофлиги ва давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик

имкониятларининг таъминланиши каби ҳолатларни айтиш мумкин.

Шунингдек, фуқаролик жамият ҳаётида фуқароларнинг иштироки

ижро этувчи ҳокимиятнинг ошкоралик, демократик институтлар билан

ўзаро ҳамкорлик, жамоатчиликни қўллаб

-

қувватлашга йўналтирилганлиги,

ижтимоий муносабатларда низоларнинг олдини олиш каби муҳим

хусусиятларини таъминлашга имкон беради [1].

Яна бир ўзгариш сифатида давлат хизматларини электрон шаклда

олиш имкониятининг юзага келиши бўлиб, бу давлат органлари фаолиятини

ташкил этишнинг янги шакли сифатида ахборот

-

телекоммуникация

технологияларидан кенг фойдаланиш натижасида давлат хизматлари ва

давлат органлари фаолияти натижалари тўғрисидаги ахборотни олишда

самарадорликнинг сифат жиҳатидан янги даражаси ва қулайлигини

таъминламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил

9 январь куни давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш

масалалари бўйича йиғилишда

“...

“ягона дарча” тамойили тўлиқ ишлаши

учун барча давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши ва


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

72

маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги, шунингдек, электрон

давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача камида

5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга

ўтишни мақсад қилиб қўйиш

[2]

лозимлигини таъкидлаб ўтади.

Электрон давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ҳақида айтмасдан

аввал унинг моҳиятини ҳам таҳлил қиладиган бўлсак, давлат хизматлари

тушунчасига бир қатор фикрлар билдирилган бўлиб, унинг асосий

моҳиятига турлича таърифлар берилган. А.Е.

Шаститко:

Давлат билан

мурожаат қилувчи ўртасидаги муносабатда юзага келадиган

лицензиялаш, сертификатлаш, давлат рўйхатидан ўтказиш, маълумотнома

бериш, мулкни рўйхатдан ўтказиш каби давлатнинг оммавий

функцияларини ифодалайдиган давлат хизматлари

, дея таъриф бериб

ўтган [3]. Билдирилган фикрлар давлат хизматларига берилган таъриф

бирмунча умумий ва ўз табиатига кўра давлат кўрсатадиган барча

хизматларни ўзида акс эттирмайди.

Давлат хизматларининг аксарият қисми бир нечта давлат органлари

иштирокида амалга оширилиб, бунда давлат хизмати натижаси учун

масъул бўлган давлат органининг бошқа унга бўйсунмайдиган давлат

органлари билан идоралараро ҳамкорлик қилиши кўзда тутилади.

Бу жараён ҳужжатларни бирхиллаштириш (унификация) ва давлат

органлари

ўртасида

маълумотларни

тезкор

алмашиш,

ягона

идентификаторлардан фойдаланиш, ахборот тизимларини ўзаро

бириктириш (интеграция) ва идоралараро алоқаларни мувофиқлаштириш

орқали амалга оширилади.

Э.В.

Талапина ва Ю.А.

Тихомировалар эса бугунги кунда давлат

хизматларининг турлари, уларни тизимли ҳуқуқий тартибга солиш

бўйича олимлар ўртасида якдил фикр

-

мулоҳазалар мавжуд эмас ва

ҳаттоки

давлат хизматлари тушунчасининг ягона тушунчаси мавжуд эмас

[4] деб таъкидлайдилар.

Юридик адабиётларда давлат хизмати тушунчасининг кенг ва тор

доирада кўриб чиқилганлигини ҳам кўриш мумкин. Масалан, А.П.

Алехин

ва Ю.М.

Козлов давлат хизмати тушунчасига тўхталиб, кенг маънода

давлат хизматининг давлат хизматчилари томонидан давлат органлари,

муассасалари ва корхоналарида, тор маънода эса, фақатгина давлат

органларида амалга оширилишини кўрсатиб ўтадилар [5]

.

Давлат хизмати тушунчаси, албатта, қонун доирасида аниқ белгилаб

берилган бўлиши лозим. Чунки ҳар бир давлатда унинг хусусиятларидан

(давлат ва маъмурий

-

ҳудудий тузилиши, қонунчилиги, давлат ҳокимияти

ва бошқаруви ва ҳ.к.лардан) келиб чиқадиган ўзига хос жиҳатлари мавжуд.

Кўпгина давлатларда давлат

-

хизмат муносабатларини тартибга солишга

қаратилган қонунлар қабул қилинган.

Беларусь Республикасининг 2003 йил 14 июнда қабул қилинган

Беларусь Республикасида давлат хизмати тўғрисида

ги Қонуннинг

2-

моддаси[6]га биноан, давлат хизмати деганда давлат мансабини эгаллаб


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

73

турган ҳолда давлат

-

ҳокимият ваколатларини бевосита амалга оширишга

ва (ёки) давлат органлари функциялари бажарилишини таъминлашга

қаратилган профессионал фаолият тушунилади.

Қозоғистон Республикасининг 2015 йил 23 ноябрьда қабул қилинган

Давлат хизмати тўғрисида

ги Қонунининг 1

-

моддасида давлат хизмати

давлат ҳокимиятининг вазифалари ва функцияларини амалга оширишга

қаратилган мансаб ваколатларини бажариш бўйича давлат органларидаги

давлат хизматчиларининг фаолиятидир [7]

.

Қирғизистон Республикасининг 2004 йил 11 августда қабул

қилинган “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунига биноан, давлат хизмати

давлат хизматчиларининг давлат органларида профессионал асосда

амалга ошириладиган ҳамда Конституция ва бошқа норматив ҳужжатлар

билан белгилаб берилган ҳокимият вазифалари, функциялари ва

ваколатларини бажаришга қаратилган фаолиятдир [8]

.

Юқоридаги хорижий давлатлар қонун ҳужжатлари мазмунидан келиб

чиқадиган бўлсак, айрим давлатларнинг қонунчилиги давлат хизматини

айнан давлат органида маълум бир мансабни эгаллаб турган шахс

томонидан давлат (давлат органлари) вазифа ва функцияларини амалга

оширишга қаратилган профессионал фаолият сифатида белгилаб беради.

Шундай қилиб, қонун чиқарувчи таърифига кўра, давлат хизмати ва

электрон давлат хизмати ўртасида сезиларли фарқни кўрмаймиз.

«Электрон» сўзининг фойдаланилиши давлат хизмати тушунчасининг

моҳияти ва мазмунини ўзгартирмайди, фақат уни амалга ошириш

тартибининг инновацион хусусиятидан далолат беради.

Миллий қонунчилик доирасида ҳам давлат хизматларини

кўрсатишга нисбатан аниқ бир тушунча ёки муаллифлик таърифи

келтирилмаган бўлсада ўтган йил давомида бир қатор ишлар амалга

оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил

12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий

тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ

–5278-

сон Фармонига [9] кўра 2003 йилдан буён тадбиркорлик

субъектларини “ягона дарча” тамойили бўйича рўйхатдан ўтказиш

туманлар

(шаҳарлар)

ҳокимликлари

ҳузуридаги

тадбиркорлик

субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга

ошириб келинганлиги; 2016 йил 1 январдан бошлаб Инспекциялар

негизида Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари ташкил этилганлиги;

2017 йил 1 февралдан Ягона марказларнинг туманлар (шаҳарлар)

ҳокимликлари тузилмасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

тасарруфига ўтказилиши мазкур соҳани ривожлантириш бўйича кейинги

қадам бўлиб, вертикал бошқарувни шакллантириш, уларнинг самарали

фаолиятини ташкил этиш имконини берди. Шунингдек ушбу Фармон

билан давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ


background image

“Adliya sohasida raqamlashtirishni rivojlantirishning zamonaviy tendensiyalari”

xalqaro konferensiya materiallari (2021-yil 14-dekabr)

74

қилишнинг энг муҳим йўналишлари ҳам белгилаб берилиб, Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

(кейинги ўринларда

Агентлик) ташкил этилди.

Шундай қилиб, электрон давлат хизматлари деганда давлат

хизматларини кўрсатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

субъектининг давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ариза берувчи

билан ўзаро алоқасиз электрон имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда

ахборот телекоммуникация тармоқлари орқали амалга ошириладиган

фаолиятни тушуниш мумкин.

Қонунчилик нормалари нуқтаи назаридан таъриф берадиган бўлсак,

Ўзбекистон Республикасининг

Электрон ҳукумат тўғрисида

ги Қонунида

Электрон давлат хизмати

ахборот

-

коммуникация технологиялари

қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати

дея таъриф берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, электрон давлат хизматларининг

анъанавий тарзда кўрсатилаётган давлат хизматларидан ажралиб турадиган

хусусиятлари сифатида қўйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

ариза берувчи ва давлат хизматини кўрсатувчи субъект ўртасида

алоқанинг йўқлиги;

давлат

хизматларини

кўрсатишнинг

маъмурий

тартиб

-

қоидаларини электрон шаклга ўтказилиши;

исталган вақтда ва исталган жойдан давлат хизматларидан

фойдаланиш имконияти.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ноздрачев А. Ф. Гражданин и государство: взаимоотношения в XXI

веке // Журнал российского права.

– 2005. –

№ 9.

С. 14.

2.

Барча хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо

ишлаб

чиқилади (president.uz)

.

3.

Шаститко А.Е. Организационное рамки предоставления публичных

услуг // Вопросам экономики.

– 2004. –

№7 (Shastitko A.E. Organizational

framework for the provision of public services. – 2004. – No. 7)

4.

Талапина Э.В, Тихомирова Ю.А., Публичное функции в экономике //

Право и экономика.

– 2002. –

№ 6.

С.

4 (Talapina

E.V., Tikhomirova Yu.A., Public

functions in the economy // Law and Economics.

– 2002. –

№ 6.

– P. 4).

5.

Алехин

А.П., Козлов

Ю.М., Кармолицкий

А.А. Административное

право Российской Федерации. Москва, Зерцало, 1996

.

6.

Национальный правовой Интернет

-

портал Республики Беларусь

(pravo.by).

7.

https://online.zakon.k

z.

8.

Закон Кыргызской Республики «О государственной гражданской

службе и муниципальной службе»

Министерство юстиции Кыргызской

Республики (minjust.gov.kg)

.

9.

www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Ноздрачев А. Ф. Гражданин и государство: взаимоотношения в XXI веке // Журнал российского права. – 2005. – № 9. – С. 14.

Барча хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқилади (president.uz).

Шаститко А.Е. Организационное рамки предоставления публичных услуг // Вопросам экономики. – 2004. – №7 (Shastitko A.E. Organizational framework for the provision of public services. – 2004. – No. 7)

Талапина Э.В, Тихомирова Ю.А., Публичное функции в экономике // Право и экономика. – 2002. – № 6. – С. 4 (Talapina E.V., Tikhomirova Yu.A., Public functions in the economy // Law and Economics. – 2002. – № 6. – P. 4).

Алехин А.П., Козлов Ю.М., Кармолицкий А.А. Административное право Российской Федерации. Москва, Зерцало, 1996.

Национальный правовой Интернет-портал Республики Беларусь (pravo.by).

https://online.zakon.kz.

Закон Кыргызской Республики «О государственной гражданской службе и муниципальной службе» – Министерство юстиции Кыргызской Республики (minjust.gov.kg).

www.lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов