Потенциал производства продуктов питания в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
21-29
44
6
Поделиться
Умаров, И. (2018). Потенциал производства продуктов питания в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (6), 21–29. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10068
Илхомжон Умаров, Андижанский государственный университет

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется потенциал производства продуктов питания в Республике Узбекистан и группировка по объему его производства в регионах. Кроме того, были разработаны предложения и рекомендации по улучшению производственных мощностей

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИ

Умаров Илхомжон Юлдашевич,

Андижон давлат университети доценти, и.ф.н.

Email:

umarov_iyu@rambler.ru

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистон

Республикасида

озиқ-овқат

саноати

маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳияти ва унинг ҳудудлар кесимида ишлаб чиқариш
ҳажмининг гуруҳлаштириш асосида таҳлили ишлаб чиқилган. Шунингдек, озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В статье анализируется потенциал производства продуктов питания

в Республике Узбекистан и группировка по объему его производства в регионах. Кроме
того, были разработаны предложения и рекомендации по улучшению производственных
мощностей.

Abstract:

The article analyzes the potential of food production in the Republic of Uzbekistan

and grouping based on the volume of its production in the regions. Also, proposals and
recommendations on improving the food production capacities have been developed.

Калит сўзлар:

ишлаб чиқариш салоҳияти, озиқ-овқат саноати таркиби, тузилмаси,

ишлаб чиқариш воситаларининг тежамкорлиги; ишлаб чиқариш миқёси, ресурслар
чекланганлиги, истеъмол бозори, саноат маҳсулотлари, ихтисослашуви.

Кириш

Фзбекистон Республикаси иқтисодиётининг эркинлашуви ва ислоҳотларнинг

чуқурлашуви ҳамда ижтимоий йўналтирилган бозор муносабатига ўтиш фан ва
амалиёт олдига аҳолини кундалик истеъмол товарлари билан таъминлаш соҳасида
янги вазифаларни қўяди. Бунда бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш,
қишлоқ хўжалигида турли хил мулкчилик шаклидаги ишлаб чиқариш субъектларини
шакллантириш ва ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосини тубдан
ўзгартириш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон соғлиқни

сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840 млн.дан ортиқ
киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб овқатланмаяпти, сайёрамиз
аҳолисининг 30 фоиздан зиёди тўлақонли равишда овқатланмаслик, энг асосий
микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошдан кечирмоқда. Ана
шундай сабаблар туфайли 160 млн.дан ортиқ бола бўйининг ўсиши, жисмоний ва
интеллектуал ривожланишга доир камчиликлардан азият чекмоқда [2].

Фзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаб

ўтганидек, “Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари юқори суръатлар билан
ишлаб чиқарилаётганлигидан кўнглимиз тўқ бўлиши учун бугун бизнинг барча
асосларимиз бор. Фтган 10 йил давомида юртимизда мева ва сабзавот, полиз
маҳсулотлари ва узум етиштириш бўйича эришилган ўсиш суръатлари айнан шундан
далолат беради. …2004-2013 йилларда сабзавот етиштириш АҚШ доллари ҳисобида
7,7 баробар, мева етиштириш 5,1 карра, полиз маҳсулотлари 7,8 марта, узум 8,7
баробар ўсди. Бизнинг ҳисоб китобларимиз бўйича, 2020 йилда мева ва сабзавот,
узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта
кўпайтиришни мўлжалламоқда” [3].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Шу ўринда хўжалик юритишнинг янгича тизимида айниқса гўшт ва сут

маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда юзага келган шароитларда
бозор субъектларининг алоҳида ривожланиш тенденцияси билан бирга, мазкур
турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришда иштирок этувчи барча ҳамкорлар ўртасида
ўзаро алоқаларни жадаллаштиришни кўзда тутувчи интеграция жараёнлари ҳам
ривожланиб бормоқда [4]. Қишлоқ хўжалигидан гўшт, сут ва бошқа маҳсулотлар
кўринишидаги бирламчи хомашёнинг керакли миқдорда олинишини таъминлашдан
ташқари ишлаб чиқариш – қайта ишлаш – етказиб бериш – сотиш, истеъмол қилиш
занжирида фаолият юритувчи хўжалик субъектлари, тадбиркорлар учун қулай
шароитлар

яратувчи

ҳамда

уларни

Фзбекистоннинг

озиқ-овқат

билан

таъминланишида иқтисодий хавфсизликни таъминловчи ўзаро боғлиқ барқарор
тизимига бирлаштирувчи турини яратиш объектив заруратга айланди. Жумладан,
2016 йил 18-фефралда «Республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил
этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2492-сонли
қарори, 2016 йил 5 мартдаги “2016-2020 йилларда хомашё базасини янада
ривожлантириш, мева-сабзавот, гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш Дастури”
ПҚ-2505-сонли қарори, Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги “Фзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги фармонида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини
янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун
шарт-шароитлар яратиш *1+, мамлакатни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча
соҳаларини либераллаштириш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш бўйича устувор
йўналишлар белгиланди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳияти масалаларига хорижий

олимлардан M.Desai, P.Gompers ва J.Lernerлар салоҳиятни аниқлаш учун қуйидаги
кўрсаткичларни тавсия этганлар: корхоналарнинг бозорга кириш ва ундан чиқиш
коэффициентлари, корхонанинг ўртача ҳажми, корхоналарнинг ўртача баҳоланган
ёши ва корхоналарнинг ҳажми бўйича ўлчанган [5].

J.Robinson ва G.B.Fairchild

ларнинг

ишларида эса янги рақобатчиларни бозорга кириб келишига халақит берувчи
институционал ва ижтимоий тўсиқлари мавжуд деб таърифлашган бўлса [6], R.P.Kolsa
ва J.N.Yulaлар АҚШ озиқ-овқат бозоридаги истеъмол даражалари ва унинг ҳажми
масалаларига илмий, амалий ҳамда назарий ёндашганлар[7].

А.А. Кудряшова ва О.П. Пресняковалар фикрича, озиқ-овқат мустақиллигига

эришган мамлакатлар ўз аҳолисини жорий истеъмоли ҳамда фавқулоддаги ҳолат
ва мақсадлар учун захираларни миллий ишлаб чиқариш тармоқлари ҳисобидан
тўлиқ таъминлай оладилар. Ушбу мамлакатлар – Канада, Янги Зеландия, АҚШ,
Франция, Германия, Италия ва Испанияда озиқ-овқат маҳсулотларининг 80-90
фоизи ишлаб чиқарилади [8]. Шунингдек, кўплаб тадқиқотчилар давлатнинг озиқ-
овқат мустақиллиги аҳоли истеъмолининг умумий ҳажмида миллий ишлаб
чиқаришнинг ҳиссаси 80 фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина таъминланади, деб
ҳисоблайдилар[9]. Хусусан, В.Денисовнинг илмий изланишларида асосан озиқ-овқат
бозорларининг тури, уларни ташкил этишнинг самарали йўлларини, А.Алферьев эса
аграр бозорнинг хусусиятларини ва инфратузилмасини шакллантиришнинг назарий
ва услубий томонларини ўрганганлар.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Б.Носиров минтақавий озиқ-овқат

бозорини шакллантириш ва ривожлантиришнинг хусусиятларини[10], И.Бобоев эса
Фзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати тармоқларида маҳаллийлаштириш
асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш стратегиясини шакллантириш
масалаларини [11] ҳамда А.Абдуллаев Хоразм вилоятида озиқ-овқат саноати ҳудудий
кластерини яратиш, тармоқ ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш, иқтисодий-
географик хусусиятларини ўрганган [12]. Лекин Фзбекистон Республикаси озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳияти етарли даражада ўрганилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш салоҳиятини

аниқлаш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришнинг мушоҳада, индукция
ва дедукция, динамик қаторлар, иқтисодий-статистик, анализ ва синтез, статистик
гуруҳлаш, монографик тадқиқ этиш, тизимли таҳлил, таққослаш ва бошқа
усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда мамлакат озиқ-овқат саноатида 10 мингта корхона

3 минг турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда[13]. Жумладан,
республикамиздаги озиқ-овқат маҳсулотларининг 33,4 фоизи “Фзбекозиқовқат-
холдинг” холдинг компанияси, 14,5 фоизи “Фздонмаҳсулот” компанияси, 8,9 фоизи
«Фзшаробсаноат» АЖ, 43,2 фоизи эса хусусий корхоналар ва бошқалар хиссасига
тўғри келади. Айни пайтда мамлакатимизда озиқ-овқат саноати стратегик муҳим ва
етакчи саноат тармоқларидан бири ҳисобланиб, 2016 йилда саноат маҳсулотлари
тайёрлашда озиқ-овқат саноатининг улуши 18,2 фоизни ташкил этди. Пировардида
2017 йилга келиб озиқ-овқат саноатида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш
субъектлари сони 10 мингтага етди. Ваҳоланки, 1991 йилда бу кўрсаткич 1000 тадан
иборат эди.

2003

2017 йилларда Фзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган озиқ-

овқат саноати корхоналари ишлаб чиқариш ҳажмининг ялпи ички маҳсулотдаги
улуши қуйидаги тартибда ўзгарган (1-расм).

1-расм. Озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг умумий саноатга ва

ЯИМга нисбати (% ҳисобида)[14]

Озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг ялпи ички маҳсулотга нисбати

2003

2016 йиллар оралиғида 11,2 % дан 11,9 % гача ва умумий саноатга нисбати эса

11,2

9,7

8,3

8,2

7,4

7,8

7,6

7,9

8,5

7

8,5

7,9

11,3 11,9 11,9

12,3

9,5

8,2

8,9

9,3

10,7 11,4

12,8

14,1

13,2

14,3 14,9

15,6

16,1 16,1

0

5

10

15

20

25

30

35

2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017

Озиқ-овқат саноати
ишлаб чиқариш
хажмининг умумий
саноатга нисбати

Озиқ-овқат саноати
ишлаб чиқариш
хажмининг ЯИМга
нисбати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

12,3 %дан 16,1%га ошган. Бунга сабаб, ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми
2003

2007 йилларга қараганда, 2008

2017 йиллар оралиғида 45,2 % га

кўпайганлигидир. Жумладан, ўсиш асосан саноат ишлаб чиқариши эвазига юз берган
бўлиб, бу ерда озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми аслида
камаймаган. Бу абсалют кўрсаткичларда ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан секин
ўсганлигини кўрсатади (1-жадвал).

1- жадвал

Республика озиқ-овқат саноатининг мулк шаклига кўра ялпи ички ишлаб

чиқаришдаги кўрсаткичлари

Кўрсаткичлар

2009

2010

2011

2012

2013

2016

Озиқ-овқат саноатида ишлаб

чиқариш ҳажми, млрд.сўм

3729,8

4917,6

6664,6

7790

9905,3

14834,4

%

100

100

100

100

100

100

Шу жумладан:

“Фздонмаҳсулот” компанияси,

млрд.сўм

805,6

968,8

1146,3

1285,

4

1436,3

1692,3

%

21,6

19,7

17,2

16,5

14,5

11,4

“Фзвиносаноатхолдинг”

компанияси, млрд.сўм

425,2

521,3

686,5

740,1

881,6

1008,7

%

11,4

10,6

10,3

9,5

8,9

6,8

Озиқ-овқат саноати корхоналари

уюшмаси, млрд.сўм

1074,2

1470,4

2072,7

2492,

8

3308,4

Х

%

28,8

29,9

31,1

32

33,4

Х

“Фзбекозиқовқатхолдинг”

холдинг компанияси, млрд.сўм

Х

Х

Х

Х

Х

5161,3

%

Х

Х

Х

Х

Х

34,8

Хусусий корхоналар ва бошқалар,

млрд.сўм

1424,8

1957,2

2759,1

3271,

8

4279,1

6972,1

%

38,2

39,8

41,4

42

43,2

47

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Жадвал маълумотларига кўра, озиқ-овқат саноатида ишлаб чиқариш ҳажми

2009

2016 йиллар оралиғида 3,98 баробар ошган. Жумладан, “Фздонмаҳсулот”

компаниясида

2,1 баробар, “Фзвиносаноатхолдинг” компаниясида – 2,4 баробар,

озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасида – 3,1 баробар ҳамда 2016 йилдан
“Фзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси 4,8 баробарган, хусусий корхоналар ва
бошқаларда – 4,9 баробарга ўсган. Озиқ-овқат саноатида “Фзбекозиқовқатхолдинг”
ХКнинг 2016 йилдаги улуши 34,8 фоизни ҳамда хусусий ва бошқа корхоналарнинг
улуши 47 фоизни ташкил этган.

Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, соҳа ривожи учун қулай муҳит яратиш

борасида ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос бўлган хусусиятларни ҳисобга олиш ҳам тақозо
этилади. Ушбу ҳолатни республика озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш ҳажмининг
ЯИМ, саноат ишлаб чиқариши ва аҳоли бандлигидаги улушларини вилоятлар бўйича
гуруҳлашимиз мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал

Республика ҳудудларининг озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш улуши бўйича

гуруҳланиши

Гуруҳлаш

мезони

Гуруҳлаш

даражаси

Гуруҳлар таркиби (вилоят ва шаҳар) ҳамда

улуши (%) 2017 йилда

Ҳудуд озиқ-

овқат

саноатидаги

улуши

Энг юқори

Тошкент шаҳри (16,3%), Самарқанд (14,3%), Тошкент
вилояти (12,1%)

Юқори

Андижон (10,8), Фарғона (9,0%), Қашқадарё (8,4%)

Фртача

Сурхандарё (8,2%), Бухаро (7,8%), Наманган (6,7%)

Паст

Хоразм (6,5%), Жиззах (5,3%), Сирдарё (4,2%)

Фта паст

Навоий (3,6%), Қорақалпоғистон Республикаси (3%)

Ҳудуд аҳолиси

бандлигидаги

улуши

Энг юқори

Наманган (14,1%), Тошкент ш. (12,3%),

Юқори

Самарқанд (11,9%), Қорақолпоғистон Республикаси
(10,2%), Жиззах (10,1%), Тошкент вил (10,3%), Бухоро
(10,3%), Қашқадарё (10,7%)

Фртача

Сирдарё (9,7%), Фарғона (9,3%), Сурхандарё (9,1%),
Андижон (8,7%)

Паст

Хоразм (6,5%), Навои (6,3%)


Республика ҳудудларининг озиқ-овқат саноати ишлаб чиқариш улуши бўйича

гуруҳланиши натижасида ҳудуд саноати кўрсаткичи энг юқори бўлган Тошкент шаҳри
(16,3%), Самарқанд вилояти (14,3%), Тошкент вилояти (12,1%) ҳамда ўта паст
кўрсаткич Навоий вилояти (3,6 %), Қорақалпоғистон Республикаси (3%)га тўғри келган.
Шунингдек, ўртача ўсиш кўрсаткичи 2017 йилда 8,1% ни ташкил этган. Бундан
кўриниб турибдики, вилоят ва шаҳарлар ўртасида гуруҳлаштириш ўрганилиши якуни
бўйича озиқ-овқат саноати тадбиркорлик субъектлари сонининг кўпайгани
республикада меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашда
ижобий таъсир кўрсатди. Шу сабабли 2017 йилда республика иқтисодиёти
бандлигида озиқ-овқат тадбиркорлигининг ўртача улуши 12,3 %ни ташкил этган.
Жумладан энг юқори кўрсаткич Наманган вилояти (14,1%)га, Тошкент шаҳри (12,3%)
ҳамда паст кўрсаткич Хоразм (6,5%), Навоий (6,3%)ни ташкил этган.

Ушбу ҳолат озиқ-овқат тармоғининг республика саноатидаги улуши тармоқлар

ва соҳалардаги улушининг ўзгаришида ҳам кузатилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

2017 йилда ҳудудлар кесимида асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб

чиқариш, (минг тонна/фоиз ҳисобида)

Манба: http://qishloq-xojaligi-yanvar-dekabr-uz.pdf

Деҳ

қ

о

нчи

л

ик

ва

чо

р

ва

чил

ик

м

аҳс

ул

о

тла

р

и

но

м

и

Ў

збекис

то

н

Рес

пу

бл

икас

и

Қо

р

ақ

ал

по

ғис

то

н

Рес

пу

бл

икас

и

Анд

и

жо

н

вил

о

ят

и

Бухо

ро

В

ил

о

ят

и

Ж

из

за

х

вил

о

ят

и

Қа

шқ

ад

ар

ё

В

ил

о

ят

и

На

во

ий

В

ил

о

ят

и

На

м

анган

В

ил

о

ят

и

С

ам

ар

қ

анд

в

ил

о

ят

и

С

ур

ха

нд

ар

ё в

ил

о

яти

С

ир

д

ар

ё

В

ил

о

ят

и

То

шкент

вил

о

ят

и

Ф

ар

ғон

а

вил

о

ят

и

Х

о

р

аз

м

вил

о

ят

и

Дон

8116,5

100 %

303,5

3,7%

638,1

7,9%

632,6

7,8%

559,7
6,9%

1028,1
12,7%

280,4
3,5%

549,0
6,8%

886,4
10,9%

664,1
8,2%

596,1
7,3%

701,9

8,6%

788,7

9,7%

487,9

6,0%

Картошка

3014,6

100 %

60,3

2,0%

337,5

11,2%

200,9

6,7%

68,8
2.3%

183,4
6,1%

76,3
2,5%

261,4
8,7%

639,9
21,2%

279,7
9,3%

58,3
1,9%

429,5

14,2%

299,4

9,9%

119,2

4,0%

Савзавотлар

11433,6

100 %

256,5

2,2%

1668,2

14,6%

694,8

6,1%

417,3
3,6%

519,9
4,5%

283,8
2,5%

741,5
6,5%

1777,2
15,5%

984,0
8,6%

299,4
2,6%

2272,9

19,9%

890,1

7,8%

628,0

5,5%

Полиз

2094,8

100 %

132,5

6,3%

132,2

6,3%

144,8

6,9%

281,4
13,4%

151,3
7,2%

78,5
3,7%

69,8
3,3%

128,4
6,1%

231,8
11,1%

366,0
17,5%

163,4

7,8%

78,1

3,7%

136,6

6,5%

Мева ва

резаворлар

3076,3

100 %

48,0

1,6%

645,2

21,0%

269,6

8,8%

88,8
2,9%

153,3
5,0%

116,1
3,8%

249,6
8,1%

416,3
13,5%

154,9
5,0%

42,9
1,4%

218,9

7,1%

477,3

15,5%

195,4

6,4%

Узум

1748,9

100 %

7,0

0,4%

79,0

4,5%

189,0

10,8%

32,4
1,9%

107,0
6,1%

85,2
4,9%

119,9
6,9%

615,5
35,2%

135,9
7,8%

14,4
0,8%

162,2

9,3%

156,6

9,0%

44,8

2,6%

Гўшт

2281,1

100 %

101,5

4,4%

135,0

5,9%

222,2

9,7%

203,3
8,9%

281,7
12,3%

151,6
6,6%

132,2
5,8%

265,4
11,6%

177,7
7,8%

63,6
2,8%

251,1

11,0%

150,0

6,6%

145,8

6,4%

Сут

10083,2

100 %

364,4

3,6%

898,2

8,9%

907,1

9,0%

568,6
5,6%

1088,2
10,8%

442,2
4,4%

666,8
6,6%

1238,1
12,3%

810,0
8,0%

325,8
3,2%

866,4

8,6%

934,2

9,3%

973,2

9,7%

Тухум, млн.д

6605,5

100 %

257,9

3,9%

504,5

7,7%

365,4

5,6%

244,9
3,7%

470,7
7,2%

282,2
4,3%

465,8
7,1%

1234,4
18,8%

320,5
4,9%

159,3
2,4%

1497,0

22,8%

358,0

5,4%

408,9

6,2%


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвалга кўра, 2017 йилда асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик

озиқ-овқат

маҳсулотлари

ҳудудлар

кесимида

ишлаб

чиқарилиши

дон

маҳсулотлари энг юқориси Қашқадарё вилоятига, энг пасти эса Навоий вилоятига
тўғри келган. Картошка маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича энг юқори
Самарқанд вилоятига (21,2 %), энг пасти Сирдарё вилоятига (жамига нисбатан
1,9%), шунингдек, гўшт, сут ва тухум озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда
ҳам энг паст кўрсаткич Сирдараё вилояти (2,8%; 3,2%; 2,4%)га тўғри келган.
Тошкент, Самарқанд, Андижон, Сурхандарё, Фарғона вилоятларида асосий
турдаги деҳқончилик ва чорвачилик озиқ-овқат маҳсулотларини

ишлаб

чиқаришдаги ва экспорт-импортдаги улушлари республика миқёсидаги даража-
лардан юқорироқ.

Республика иқтисодиётининг тармоқ таркиби ва ихтисослашуви, табиий

шароити ва ресурслари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма
объектлари, демографик вазият ва меҳнат салоҳияти билан боғлиқ ҳолда
ҳудудлар кесимида асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик озиқ-овқат
маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмида фарқлар мавжуддир. Шунинг учун
тадқиқот доирасида ушбу жараённи ҳудудлар кесимида таҳлил қилиш учун 2017
йилдаги ишлаб чиқариш ҳажми олинган. Бу эса яқин ва ўрта муддатга қаратилган
концепциялар, доимий амалга оширилаётган чора-тадбирларни кенгроқ
ўрганишни талаб этади.

Жадвалга киритилган 9 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб

чиқариш ҳажмлари ва ўсиш суръатларидаги юқори кўрсаткичлар Самарқанд
вилоятида кузатилади. Айниқса, узум етиштириш 2017 йилда 615,5 минг тоннани
ёки республикада етиштирилган жами узумнинг 35,2 фоизини ташкил этади. Узум
етиштириш бўйича ҳудудлар кесимида Самарқанд вилояти республикада
биринчи ўринда туради.

Гўшт ишлаб чиқариш ҳажмида Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент

вилоятлари, сут ишлаб чиқариш бўйича эса Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм,
Фарғона, Бухоро, Андижон вилоятлари бир мунча юқори кўрсаткичга эга. Тошкент
ва Самарқанд вилоятлари тухум етиштириш соҳасида ўсиш суръатлари республика
кўрсаткичларига нисбатан (22,8 % ва 18,8 %) устунлиги билан тавсифланади.
Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашуви
ҳисобига ўсиш суръатларининг ўртасидаги фарқни юқорилиги билан ўзини-ўзи
таъминлаш сиёсати ва қишлоқ хўжалигидаги институционал ислоҳотлар натижаси
сифатида кўриш мумкин. Маълумки, ички ишлаб чиқариш имкониятларини
сафарбар қилиш ҳисобига ҳудудлараро товар ҳаракатининг такомиллашуви
республикани озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли таъминлашнинг зарур
воситаси бўлиб ҳисобланади.

Ушбу боғлиқлик бир ҳудуддан бошқасига озиқ-овқат оқимлари орқали

амалга оширилади. Натижада иқтисодий алоқаларни ривожлантириш асосида
маҳсулотнинг етишмаётган турларини ишлаб чиқариш ва ҳудуд эҳтиёжлари
таркибига йўналтирилган озиқ-овқат ресурсларини оқилона тақсимлаш бозорни
ҳаракатлантирувчи кучи бўлади. Бунда озиқ-овқат маҳсулотларининг муайян
турларини четдан олиб келувчи (импорт ҳисобига) ва четга чиқарувчи (экспорт
ҳисобига) ҳудуд учун ўзини-ўзи таъминлаш коэффициентини аниқлаш керак


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

бўлади. Ишлаб чиқариш ҳажмини аҳоли сонининг минимал истеъмол бюджети
меъёрларига нисбати бўйича коэффициент 1 га тенг бўлса тўлиқ ўзини-ўзи
таъминланганликни, 1 дан паст коэффициент маҳсулот етарли эмаслигини ва 1
дан юқориси маҳсулотнинг ортиқчалигини билдиради. Бунинг натижасида қайси
ҳудудларда гўшт, сут, тухум маҳсулотларини ишлаб чиқариш таъминланган ёки
таъминланмаганлиги ҳамда ортиқчалигини аниқлаш мумкин. Шунингдек,
таъминланмаган

ҳудудларга

ортиқча

ишлаб

чиқарилган

ҳудудлардан

етказилинади ёки ортиқча ишлаб чиқарилиши экспорт имкониятларини
кенгайтиради.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосага

келдик:

тадбиркорлик субъектларида маҳаллий хом ашёлар асосида озиқ-овқат

маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда тайёр маҳсулот кўринишида
етказишни таъминлаш учун молиявий рағбатлантиришни кучайтириш зарур;

якка тартибда гўшт маҳсулотлари сотувчиларининг бозордаги йиллик

рационал меъёрга мос келувчи оптимал сотув ҳажмини ошириш;

жамиятдаги иқтисодий янгиланишлар, аҳолининг ўсиш суръатларини

ҳисобга олиб озиқ-овқат саноати тадбиркорлигини маҳаллий шароитда
етиштирилган хомашёни қайта ишлашга мўлжалланган ишлаб чиқаришни ташкил
этишга йўналтириш;

ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришга

ихтисослашуви ҳисобига ўсиш суръатларининг ўртасидаги фарқни юқорилиги
билан ўзини-ўзи таъминлаш сиёсати ва қишлоқ хўжалигидаги институционал
ислоҳотлар натижаси сифатида кўриб, ички ишлаб чиқариш имкониятларини
сафарбар қилиш ҳисобига ҳудудлараро товар ҳаракатини такомиллаштириш ҳамда
республикани озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли таъминлаш зарур;

республикада импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулот ишлаб

чиқариш ҳудудий имкониятлари аниқ белгиланиши;

қишлоқ хўжалиги соҳасида гўшт, сут ва бошқа маҳсулотлар кўринишидаги

бирламчи хомашёнинг керакли миқдорда олинишини таъминлашдан ташқари
ишлаб чиқариш – қайта ишлаш – етказиб бериш – сотиш, истеъмол қилиш
занжирида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда
уларни Фзбекистон озиқ-овқат саноатида иқтисодий хавфсизликни таъминловчи
ўзаро боғлиқ барқарор тизимига бирлаштириш зарур;

тадбиркорлик субъектлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

қайта ишлаш мавсумийлигини узайтиришни ва озиқ-овқат саноати тармоқларида
қўшимча иш жойлари яратилишини рағбатлантириш механизмларини яратиш;

республика озиқ-овқат саноатида ҳудудий кластерини яратиш, тармоқ ва

ҳудудий таркибини такомиллаштириш зарур.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Фзбекистон Республикаси Президентининг “Фзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони.
2017 йил7 февраль. http://press-service.uz/uz/document/5482/.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

2.

Каримов И.А. “Мамлакат тараққиёти, иқтисодиёт барқарорлиги ва

фаровонликнинг мустаҳкам асоси”. // Халқ сўзи, 2014 йил 7 июнь, №110 (6040), 8 б.

3.

Каримов И.А. “Фзбекистонда Озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг

муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги
нутқи. Манба: http://uza.uz/oz/politics/32665/

4.

Абдуҳалилова Л.Т. Гўшт ва сут маҳсулотлари маркетинги стратегияси: Иқт.

фан. ном дис... автореф. – Т.: ТДИУ, 2005, – Б. 3.

5.

Desai, M., Gompers, P., and Lerner, J. (2003) Institutions, Capital Constraints,

and Entrepreneurial Firm Dynamics: Evidence from Europe, Harvard HOM Research
Paper, 59.

6.

Robinson, J., Fairchild, G.B. (2002)

Social and Institutional Barriers to Market

Entry

7.

Kolsa R.P., Yula J.N. “Food marketing”, USA, 2007. – p. 44.

8.

Кудряшова А.А., Пресняковалар О.П. Продовольственной безопасность:

показатели, критерии, категории и масштабы. // Ж. Пищевая промышленность. –
М.: 2007. № 8. С. 18-21.

9.

Каламбет А. О продовольственной безопасности России. -

http://www.armiavn.ru.

10.

Носиров Б.З. Минтақавий озиқ-овқат бозорини шакллантириш ва

ривожлантиришнинг хусусиятлари (Андижон вилояти мисолида): иқт. фан. ном.
дисс... автореф. – Т.: МУФМУ, 2004. – 26 б.

11.

Бобоев И.Ҳ. Маҳаллийлаштириш асосида рақобатбардош маҳсулотлар

ишлаб чиқариш стратегиясини шакллантириш (Фзбекистон Республикаси озиқ-
овқат саноати тармоқлари мисолида): Иқт. фан. ном дис... автореф. – Т.: ФзРФАИИ,
2008, – 22 б.

12.

Абдуллаев А.Г. Озиқ-овқат саноати ривожланиши ва жойланишининг

иқтисодий-географик хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида): Гео. фан. фал. док.
автореф. – Т.: ФзМУ, 2017, – 44 б.

13.

Сотволдиев Н.Ж. Озиқ-овқат хавфсизлиги тушунчаси ва унинг илмий-

назарий концепцияси. // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил, 8 б.

14.

Фзбекистон Республикаси йиллик статистика тўплами.

Т.: 2013.,

Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2016 год.
Ташкент 2017.

15.

http://qishloq-xojaligi-yanvar-dekabr-uz.pdf

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича хдракатлар стратегияси тугрисида»ги фармони. 2017 йил7 февраль, http://press-service.uz/uz/document/5482/.

Каримов И.А. "Мамлакат таракдиёти, ик,тисодиёт барцарорлиги ва фаровонликнинг муста^кам асоси". // Халк, сузи, 2014 йил 7 июнь, №110 (6040), 8 б.

Каримов И.А. "Узбекистонда Озиц-овцат дастурини амалга оширишнинг му^им захиралари" мавзусидаги халцаро конференциянинг очилиш маросимидаги нут^и. Манба: http://uza.uz/oz/politics/32665/

Абдухдлилова Л.Т. Гушт ва сут ма^сулотлари маркетинги стратегияси: Ик,т. фан. ном дис... автореф. - Т.: ТДИУ, 2005, - Б. 3.

Desai, М., Gompers, Р., and Lerner, J. (2003) Institutions, Capital Constraints, and Entrepreneurial Firm Dynamics: Evidence from Europe, Harvard HOM Research Paper, 59.

Robinson, J., Fairchild, G.B. (2002) Social and Institutional Barriers to Market Entry

Kolsa R.P., Yula J.N. "Food marketing", USA, 2007. - p. 44.

Кудряшова A.A., Пресняковалар О.П. Продовольственной безопасность: показатели, критерии, категории и масштабы. // Ж. Пищевая промышленность. -М.: 2007. № 8. С. 18-21.

Каламбет А. О продовольственной безопасности России. -http://www.armiavn.ru.

Носиров Б.З. Минтацавий озиц-овк,ат бозорини шакллантириш ва ривожлантиришнинг хусусиятлари (Андижон вилояти мисолида): ицт. фан. ном. дисс... автореф. - Т.: МУУМУ, 2004. - 26 б.

И.Бобоев И.Х,. Ма^аллийлаштириш асосида рацобатбардош ма^сулотлар ишлаб чицариш стратегиясини шакллантириш (Узбекистон Республикаси озик,-овцат саноати тармокдари мисолида): Ицт. фан. ном дис... автореф. - Т.: УзРФАИИ, 2008, - 22 б.

Абдуллаев А.Г. Озиц-овцат саноати ривожланиши ва жойланишининг ицтисодий-географик хусусиятлари (Хоразм вилояти мисолида): Гео. фан. фал. док. автореф. - Т.: УзМУ, 2017, - 44 б.

Сотволдиев Н.Ж. Озиц-овкдт хавфсизлиги тушунчаси ва унинг илмий-назарий концепцияси. // "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил, 8 б.

Узбекистон Республикаси йиллик статистика туплами. -Т.: 2013., Экономика Узбекистана: информационно-аналитический бюллетень за 2016 год. Ташкент 2017.

http://qishloq-xojaligi-yanvar-dekabr-uz.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов