Определение и прогнозирование эффективности предпринимательства в пищевой промышленности

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
43-52
49
9
Поделиться
Умаров, И. (2017). Определение и прогнозирование эффективности предпринимательства в пищевой промышленности. Экономика и инновационные технологии, (2), 43–52. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9218
Илхомжон Умаров, Налоговая академия

старший преподаватель, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В контексте модернизации и иверсификации экономики, пищевой промышленности, а также оценить эффективность прогноза зависит от используемых моделей. Кроме того, в пищевой промышленности для оценки эффективности методов и факторов, влияющих на оптимальный уровень, принимая во внимание важность точного прогнозирования. Эта статья является оценка эффективности пищевой промышленности и бизнеса эконометрических моделей процедур прогнозирования. В результате исследований, проведенных в пищевой промышленности для оценки эффективности научных выводов и рекомендаций, разработанных.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ОЗИҚ-ОВҚАТ САНОАТИДА ТАДБИРКОРЛИКНИНГ ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ АНИҚЛАШ ВА ПРОГНОЗЛАШ

Умаров Илҳомжон Юлдашевич,

Солиқ академияси катта ўқитувчиси, и.ф.н.

E-mail:

umarov_iyu@rambler.ru

Аннотация:

Ўзбекистонда

иқтисодиётни

модернизациялаш

ва

диверсификациялаш шароитида озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик
самарадорлигини баҳолаш ва прогноз қилишда қўлланиладиган моделларга
боғлиқдир. Шунингдек, озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик самарадорлигини
баҳолаш услублари ва таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда оптимал
даражада тўғри прогнозлаш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур мақолада
озиқ-овқат

саноатида

тадбиркорлик

самарадорлигини

баҳолаш ва

эконометрик моделлар орқали прогноз қилиш тартиби кўриб чиқилган. Олиб
борилган тадқиқот натижасида озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик
самарадорлигини баҳолаш бўйича илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В контексте модернизации и диверсификации экономики,

пищевой промышленности, а также оценить эффективность прогноза
зависит от используемых моделей. Кроме того, в пищевой промышленности
для оценки эффективности методов и факторов, влияющих на оптимальный
уровень, принимая во внимание важность точного прогнозирования. Эта
статья является оценка эффективности пищевой промышленности и бизнеса
эконометрических моделей процедур прогнозирования. В результате
исследований, проведенных в пищевой промышленности для оценки
эффективности научных выводов и рекомендаций, разработанных.

Abstract:

In the context of modernization and diversification of the economy, the

food industry and to assess the effectiveness of the forecast depends on the models
used. In addition, the food industry to assess the effectiveness of the methods and
factors affecting optimal level, taking into account the importance of accurate
forecasting. This article is to evaluate the efficiency of the food industry businesses
and econometric models forecasting procedures. As a result of research carried out
in the food industry to assess the effectiveness of the scientific conclusions and
recommendations developed.

Калит

сўзлар:

прогноз,

озиқ-овқат

саноатида

тадбиркорлик

самарадорлиги, баҳолаш, экстраполияция усули, регреция коэффициенти,
миллий даромаднинг ошиши, тадбиркорлик субъектлари сонини ўсиши.

Кириш

Тадбиркорликнинг ҳар қандай шакли, хусусан, озиқ-овқат саноати

тадбиркорлиги ҳам энг аввало иқтисодиётни эркинлаштирилиши ва рақобат
муҳити қарор топиши шароитида юзага келади. Айни пайтда у бозор
муносабатларига асосланган жамиятда, ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган
тизимда ривожлана олади. Эркин иқтисодиёт ўзининг моҳиятига кўра ишлаб
чиқаришни ҳар томонлама ривожлантиришни рағбатлантирувчи восита
ҳисобланади. Шунингдек, аҳолини озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж товарларига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

нисбатан харид қувватини ошириш учун ички истеъмол бозорини
мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар билан мунтазам ва
ишончли тарзда тўлдириш лозим бўлади. Ушбу вазифани ҳал қилиш мақсадида
республика саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажмида истеъмол
товарлар улуши яқин беш йил ичида 60 фоизга етказилиши мақсадга
мувофиқдир. Бунинг учун, миллий иқтисодиётнинг истеъмол моллари ишлаб
чиқариш соҳа ва корхоналар фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш
механизмини янада такомилаштириш талаб этилади.

Зеро, иқтисодий таълимот нуқтаи назаридан қараганда ҳам “энг илғор

иқтисодий тизим – бу одамларни улар энг муҳтож бўлган нарсаларни юқори
даражада қондиришни таъминлайдиган тизимдир” (Гелбрейт К. Джон., 1979).
Аммо, буни амалга ошириш ресурсларни самарали тақсимлаш асосида
иқтисодий ўсишга эришишни талаб этади, яъни бутун иқтисодиёт кўламида,
хусусан тўлиқ ва самарали бандлик ҳамда тўлиқ ҳажмдаги ишлаб чиқариш
фаолияти юритилиши талаб этилади.

Демак, тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги аввало, иқтисодий ўсиш

тезлигига, аҳолини ҳаёт кечириш даражасининг ошишига, ишсизлик ва
инфляциянинг

камайишига,

меҳнат

қилиш

шарт-шароитларининг

яхшиланишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Бироқ бозор иқтисодиёти шароитида
фаолият олиб борилиши, бир томондан, жамият эҳтиёжининг чексизлиги ва
айни пайтда ресурсларнинг чекланганлиги, шу сабабли камёб захиралардан
тежамли ва мақсадли фойдаланиш муаммолари вужудга келади. Иккинчи
томондан, ишлаб чиқариш замонавий омилларининг мавжудлиги ва уларни
тегишли технологиялар орқали оптимал (оқилона) бириктириш зарурати,
тадбиркорлик фаолияти иқтисодий самарадорлигини ошириш муаммосини
келтириб чиқаради. Бунда ишлаб чиқаришнинг ҳажми ишлаб чиқариш
даражасидан юқори бўлсагина иқтисодий самарадорликка эришиш мумкин
бўлади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик самарадорлигини баҳолаш ва

эконометрик моделлар орқали прогноз қилиш:

Тадбиркорлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда дунё олимлари,

иқтисод илми мутахассислари турфа хил қарашларга эга. Бугунги кунда ҳам
улар нафақат тадбиркорлик субъектлари, балки корхона ишлаб чиқариш
объектлари, фирмалар, фермер хўжаликлари самарадорлигини ўрганиш бўйича
ҳам тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Бироқ, бу муаммолар бўйича ягона нуқтаи
назар учрамайди. Қатор иқтисодчи олимлар корхона ишлаб чиқариш
самарадорлигини аниқлашда умумий ва алоҳида кўрсаткичларни ўз ичига олган
ягона мезон зарур деб ҳисобласалар, бошқалар фақат кўрсаткичлар тизимидан
фойдаланишни таклиф этадилар.

Шунингдек, айрим тадқиқотларда тадбиркорлик самарадорлигини бозорга

корхоналарнинг кириш ва чиқиши сифатида қаралса, бошқаларида
тадбиркорлик субъектлари сонининг ўсиши сифатида қаралган. Жумладан,
L.Klapper, L.Laeven, R.Rajan ва S.Djankovларнинг изланишларида тадбиркорлик
фаолияти самарадорлиги корхоналарнинг бозорга кириши сифатида ўрганилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

(Klapper, L., Laeven, L., and Rajan, R., 2004, Djankov, S., La Porta, R., Lopes De
Silanes, F. and Shifler A., 2002).

M.Desai, P.Gompers ва J.Lernerлар илмий ишларида тадбиркорлик

фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун қуйидаги кўрсаткичларни тавсия
этганлар (Desai, M., Gompers, P., and Lerner, J., 2003): корхоналарнинг бозорга
кириш ва ундан чиқиш коэффициентлари, корхонанинг ўртача ҳажми,
корхоналарнинг ўртача баҳоланган ёши ва корхоналарнинг ҳажми бўйича
ўлчанган. Шунингдек, самарадорликка эришиш мамлакатнинг тараққий
этишига олиб келади ва у қуйидагиларда намоён бўлади: иқтисодий ўсишга
эришиш (ялпи ички маҳсулотнинг кўпайиши); аҳоли фаровонлигининг ошиши
(миллий даромаднинг ошиши); аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг кучайиши
(давлат бюджети даромад қисмининг кўпайиши); аҳолининг товар ва
хизматларга бўлган эҳтиёжининг қондирилиши; самарали бандликка эришиш,
ишсизлик даражасининг камайиши; инфляциянинг камайиши; меҳнат
шароитининг яхшиланиши; сармоялашнинг қудратли манбаи ҳисобланган ички
жамғаришни кенгайтириш ва бошқалар.

T.Ovaska ва R.S.Sobel

ларнинг ишида эса тадбикорлик фаолияти

самарадорлиги янги корхоналарнинг патентлар ва савдо маркаларининг сонини
ўсиши сифатида тавсифланган. Бу кўрсаткичлар иқтисодий ўсиш, бойлик ва
юқори технологиялар соҳасидаги патентлар билан боғлиқдир. Шунингдек,
уларнинг илмий изланишларида постсоциалистик мамлакатларда тадбиркорлик
фаолияти самарадорлиги ўсиши ўрганилган бўлиб, улар янги корхоналар
сонининг ўсишига давлат органларида коррупция даражасининг пастлиги,
ҳокимият ва суд органларининг корхоналар фаолиятига аралашуви камлиги,
солиқ

устамаларининг

пастлиги,

бевосита

хорижий

инвестициялар

миқдорининг кўплиги, кредит ресурсларини олишни осонлиги ва соғлом молия
кредит тизими ижобий таъсир кўрсатади деган хулосага келганлар. Бунда
бевосита хорижий инвестициялар савдо маркалари ва патентлар сони
кўпайишига кучли таъсир қилса, коррупция даражасининг пастлиги ва давлат
назоратининг енгиллиги корхоналар сони кўпайишига таъсир қилади деган
фикрни билдирганлар (

Ovaska, T., Sobel, R.S., 2004)

.

J.Robinson ва G.B.Fairchildларнинг ишларида янги рақобатчиларни бозорга

кириб келишига халақит берувчи институционал ва ижтимоий тўсиқлар
кўрсатиб ўтилган (Robinson, J., Fairchild, G.B., 2002): Жумладан, институционал
тўсиқлар формал, маданий ва қонуний тўсиқларга бўлинади. Формал
тўсиқларга давлат, қонунчилик, молия бозори ва кредит ташкилотлари
фаолиятидаги салбий жараёнлар киради. Маданий тўсиқларга эса тил, этика,
кийиниш маданияти билан боғлиқ муаммолар киритилган. Қонуний тўсиқлар
тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг амалда кучга эга бўлган қадриятлар
ва жамият томонидан қабул қилинган қонунларга мос келиши ёки
келмаслигидир.

S.Kaya ва Y.Ucdogrukларнинг илмий изланишларида асосан Туркия

иқтисодиётининг қайта ишлаш тармоқларида тадбиркорлик фаолияти
самарадорлигини янгича методология асосида ўрганган (Kaya, S., Ucdogruk, Y.
2002). Улар таҳлил учун корхоналарнинг бозорга кириш ва бозордан чиқиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

коэффициентларини корхоналар умумий сонига нисбатан пропорция сифатида
ҳисоблаганлар. Бунда қуйидаги кўрсаткичлар баҳоланган: фойда ҳажми, бойлик
кўпайиш даражаси, ўсиш суръатлари, меҳнат унумдорлиги, ўртача иш ҳақи
даражаси, реклама фаолиятининг интенсивлиги ва ишлаб чиқаришнинг
капитал сиғими.

S.Kaya ва Y.Ucdogrukлар илмий ишидаги олинган натижалари қуйидагича:

корхоналар бозорга киришида фойда ҳажми, ўсиш суръатлари, бойлик кўпайиш
даражаси, ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими ижобий роль ўйнаса, бозордан
корхоналар чиқишига асосан бойликни кўпайиш даражаси, ўсиш суръати ва
ишлаб чиқаришнинг капитал сиғими таъсир қилади деган фикрни
билдирганлар.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолада республикамиз ва хорижий иқтисодчи олимларнинг озиқ-

овқат саноатида тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва прогноз
қилиш бўйича моделлар ўрганилган.

Бир

гуруҳ

хорижий

иқтисодчи

олимларнинг

кўрсаткичлардан

фойдаланилган ҳолда О.Дашкевич тадқиқотларида тадбиркорлик фаолиятини
кичик бизнес субъектлари сони ортиши ва хусусий секторни мамлакат ЯИМга
нисбати ортиб бориши сифатида қараган. Бунда у қўшимча кўрсаткич сифатида
шартнома шартларини бажариш имкониятини ҳам моделга қўшган.
Шунингдек, у ғарблик тадқиқотчиларнинг (Klapper, L., Laeven, L., and Rajan, R.
2004) хулосаларига асосланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига баҳо бериш
учун эконометрик модель кўрсаткичларидан фойдаланади. Бунда асосий
эътибор тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий омилларнинг таъсирини ҳисобга
олишга қаратилган ва умумий кўриниши қуйидагича бўлган модель яратган
(Ольга Дашкевич, 2006):

it

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

u

CDPpc

ECOST

EDAY

EPROCED

CAPIT

COST

DAY

PROCED

ENTERP

8

7

6

5

4

3

2

1

0

(1)

Бу ерда :

-

ENTERP – мамлакатдаги тадбиркорлик субъектлари сони;

-

PROCED – тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнлари

сони;

-

DAY – рўйхатдан ўтиш учун кетадиган ўртача вақт харажатлари-кун;

-

COST – рўйхатдан ўтказишнинг расмий харажатлари (% ҳисобида аҳоли

жон бошига тўғри келадиган даромадга нисбатан);

-

CAPIT – бошланғич капиталнинг минимал қиймати (аҳоли жон бошига

тўғри келадиган даромадга нисбатан);

-

EPROCED

суд фаолиятини регламентация қилувчи процедуралар сони,

у томонлар ўртасида бўладиган мулоқотни кўзда тутади;

-

EDAY

судларда жанжалли ҳолатларни ҳал қилиш учун кетадиган вақт–

кун;

-

ECOST

шартнома шартларини бажаришнинг расмий харажатлари (қарз

мажбуриятлари суммасига нисбатан % ҳисобида);

-

GDPpc

аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-

β

0

, β

1

, β

2

, β

3

, β

4

, β

5

, β

6

, β

7

, β

8

регрессион коэффициентлар.

Формулада қуйи индексдаги (i) белгиси

қайси мамлакат ёки

давлатлигини билдиради ва (t) вақт ёки даврни англатади.

Тадбиркорлик тузилмалари ривожланишининг самарадорлик даражасини

аниқлаш учун ишда уларни баҳолаш модели таклиф қилинган бўлиб, бу модель
О.Дашкевичнинг эконометрик моделининг такомиллаштирилган варианти
ҳисобланади. Бу моделда тадбиркорлик тузилмаларининг миқдор жиҳатдан
ўсишига институтционал ва иқтисодий кўрсаткичлар таъсир қилади. Моделда
иқтисодий кўрсаткич фақат битта – аҳоли жон бошига тўғри келадиган
даромад. Ушбу моделдаги кўрсаткичлар назарий жиҳатдан тўғри
жойлаштирилган бўлса-да, фикримизча, тадбиркорлик фаолиятида иқтисодий
мазмунга эга кўрсаткичларнинг таъсири яхши эътиборга олинмаган. Иқтисодий
омилларнинг аҳамиятини кучайтириш мақсадида моделдаги “аҳоли жон
бошига тўғри келадиган даромад” кўрсаткичини, “тармоқдаги ишлаб чиқариш
ҳажми” (Q) кўрсаткичи билан алмаштирилди:

it

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

Q

ECOST

EDAY

EPROCED

CAPIT

COST

DAY

PROCED

ENTERP

8

7

6

5

4

3

2

1

0

(2)

Q

кўрсаткичи қуйидагича ҳисобланади:

)

Ln(

*

6

TAX)

-

Ln(1

*

5

Ln(P)

*

4

Ln(Epl)

*

3

)

Ln(GDP/POP

*

2

Ln(POP)

*

1

0

)

(

Q

Ln

(3)

Бу ерда:

Q

ишлаб чиқариш ҳажми;

POP

истеъмолчилар сони;

POP

GDP

/

аҳоли даромади;

Epl

тармоқдаги бандлик;

P

тайёр маҳсулот нархи;

TAX

даромад ва фойда солиқлари;

инфляция даражаси;

6

5

4

3

2

1

,

,

,

,

,

регрессион коэффициентлар;

кўрсаткичлар танланмаси бўйича ўртача хатолик.

Юқоридаги кўрсаткичларнинг 13 йиллик маълумотлар асосида таъсир

этувчи омиллар прогноз қилинди ҳамда регрессион таҳлил амалга оширилди.

Таҳлил ва натижалар

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи асосий озиқ-овқат маҳсулотлари

истеъмол даражаси талаб тенденцияси асосида ҳисоблаб чиқилди. Бу
кўрсаткичларнинг истиқболдаги миқдорини биз таклиф этаётган омилларни
ҳисобга олган ҳолда моделлаштирилди (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари томонидан алоҳида турдаги озиқ-

овқат маҳсулотлари истеъмолини эконометрик башоратлаш

Маҳсулотлар номи

Прогноз учун энг қулай функция

R

2

F-статистика

1

2

3

4

5

1

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари:

Чизиқли функция

Y

go’sht

=25,81+0,921*t

i

0,88

53,2

2

Сут ва сут маҳсулотлари:

Чизиқли функция

Y

sut

=154,13+4,26*t

i

0,86

52,5

3

Нон ва нон маҳсулотлари:

Чизиқли функция

Y

non

=151,12-1,13*t

i

0,68

15,2

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида муаллиф ҳисоб-китоби.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

R

2

корреляция коэффициенти. У 0 ва 1 орасидаги сон бўлиб t

i

ва y

i

қийматларининг чизиқли боғлиқлик даражасини кўрсатади. Прогноз учун энг
қулай функция бу чизиқли функциядир. Ушбу функциядан фойдаланган ҳолда
гўшт, сут, нон маҳсулотлари истеъмоли учун корреляция коэффициенти
ҳисобланди. Чизиқли тенглама бўйича гўшт маҳсулоти учун R

2

=0,88, сут

маҳсулотлари учун R

2

=0,86, нон маҳсулотлари учун эса R

2

=0,68 бўлди.

Юқоридаги таклиф этилган моделлар таҳлил натижаларини кўриб чиқамиз.

Маълумки, О. Дашкевич ва бошқалар томонидан яратилган эконометрик
модель асосида тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартибининг
2020 йилгача бўлган муддат учун прогнози ишлаб чиқилди. Ҳисоб-китоблар
натижасида олинган миқдорий қийматлар қуйидаги 2-жадвалда келтирилган.
Моделда 8 та кўрсаткич иштирок этади. Кўрсаткичлар қийматларидаги
ўзгаришлар натижасида келажакда тадбиркорлик субъектлари сонининг
ортишига таъсир қилувчи омиллар тўғрисида қуйидаги хулоса ва фикрларни
баён қилиш мумкин.

2-жадвал

Ўзбекистонда тадбиркорлик фаоллигини оширишнинг прогноз

кўрсаткичлари

Йиллар

ENTERP

PROCED

DAY

COST

CAPIT

EPROCED

EDAY

ECOST

Q %

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

2003

22,9

9

35

17

21,9

35

368

18,1

92,4

2004

23,8

9

35

15,5

20,2

35

368

18,1

105,7

2005

25,2

8

29

14,1

20,2

42

195

22,2

112,2

2006

27,2

8

29

14,1

24,7

42

195

22,2

112,2

2007

31,9

7

13

14,2

25,3

42

195

22,2

103,8

2008

33,0

7

13

12,9

25,8

45,5

165

24,2

114,0

2010

36,1

6

8

11,5

28,1

32

74

23,4

112,1

2017

40,9

6

3

10,1

33,7

30

60

26,7

116,8

2020

42,8

6

3

9,2

37,7

28

56

29,2

121,5

Манба: SME Survey. Uzbekistan. 1998, 2000, 2004. IFC. www.ifc.org., Doing Business
2015 Uzbekistan // The World Bank., 2016. www.doingbusiness.org,
Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика кўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан
ҳисобланган.

Биринчидан, моделда келтирилган 8 та кўрсаткичдан фақатгина учтаси –

яъни процедуралар сони, бошланғич капитал ҳажми ва суддаги низоларни ҳал
қилишга сарфланадиган маблағлар ҳажми тадбиркорлик фаоллигига энг кучли
таъсир кўрсатади.

Бу қуйидаги модель кўринишига келади, яъни регрессия коэффициентлари

қўйилгандан кейинги ҳолати:

it

t

i

t

i

t

i

t

i

t

i

Q

EDAY

EPROCED

CAPIT

DAY

ENTERP

12

,

0

005

,

0

*

08

,

0

44

,

0

34

,

0

4

,

14

(5)

Биринчидан, юқорида ажратиб кўрсатилган учта энг муҳим кўрсаткич

миқдорини бир фоизга камайтирсак, тадбиркорлик субъектлари сони сезиларли
даражада ортиши кузатилмоқда. Иккинчидан, жадвал кўрсаткичларига кўра,
процедуралар сони камайганда, яъни процедуралар сони 7 дан 6 гача
камайганда рўйхатдан ўтиш учун сарфланадиган кун ҳисобидаги харажат ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

унинг қиймати кескин камаймоқда. Бу кўрсаткич DAY миқдорида олинганда 13
дан 3 гача камаймоқда, EDAY ҳисобидаги қиймати эса 165 дан 56 гача
қисқармоқда. Демак, процедуралар сонидаги ўзгариш тадбиркорлик
субъектлари сонининг ўсишига асосий таъсир қилувчи омил бўлиб
ҳисобланади. Учинчидан, процедуралар сони камайишидаги ўзгаришлар
тадбиркорлик субъектлари ялпи сонининг ўсишига ижобий таъсир қилса-да,
лекин прогноз бўйича у кейинги йилларда ўсиш суръатининг бироз пасайишига
олиб келмоқда. 2017 йил кўрсаткичи 2010 йилга таққосланганда тадбиркорлик
субъектларининг сони 1,09 % га ўсади, мутлақ сони эса 3,1 мингга тенг бўлади,
2020 йил 2017 йилга таққосланганда бу кўрсаткичлар ўз навбатида 1,13 % ни,
абсолют кўрсаткичда 4,8 мингни ташкил этади. Бундан келиб чиқадиган хулоса
шуки, ўрта ва узоқ муддатли даврда тадбиркорлик фаолиятининг ўсишига
процедуралар сони эмас, иқтисодий мазмунга эга кўрсаткичлар кучли таъсир
этади.

Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат маҳсулотлари жон бошига тўғри

келадиган истеъмол даражасини башорат қилиш бўйича ҳисобланган
натижалар 1-расмда келтирилган.

40,1

41

41,8

42,7

224,4

226,7

229,3

232,2

131,7

130,5

129,3

128,1

0

50

100

150

200

250

2017

2018

2019

2020

Гўшт ва гўшт

маҳсулотлари

Сут ва сут

маҳсулотлари

Нон ва нон

маҳсулотлари

1-Расм. Ўзбекистон Республикасида аҳоли жон бошига озиқ-овқат

маҳсулотларини истеъмол қилишни башоратлаш (кг)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

Ўзбекистон Республикаси бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан

ишлаб чиқарилган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш аҳоли жон бошига
2017 йилга бориб 40,1 кг. ни, сут маҳсулотлари истеъмоли мос равишда 224,4
кг, нон маҳсулотлари эса 131,7 кг ни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар 2020
йилда эса сезиларли даражада гўшт маҳсулотлари 42,7 кг, сут маҳсулотлари
232,2 ва нон маҳсулотлари 128,1 кг бўлган, яъни уларнинг ичида истеъмол
меъёридан юқори бўлган кўрсаткич сут маҳсулотлари бўлиб, гўшт ва нон
маҳсулотлари истеъмоли меъёр даражасидадир.

Илмий ишда тайм тренд усули асосида озиқ-овқат маҳсулотларини

инқироздан кейинги даврда ишлаб чиқаришга оид ҳолатини таҳлил қилиш учун
чизиқли модель таклиф этилган. Ушбу модель бўйича ўтказилган ҳисоб-
китоблар натижаси қуйидагича (3-жадвал):


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотларини келгуси даврдаги

ишлаб чиқаришга оид олинган натижалар бўйича чизиқли модель

Озиқ-овқат

маҳсулот

лари

Модель кўриниши

R

2

F-

статистика

Стандарт

хатолик

1

2

3

4

5

Гўшт ва гўшт
маҳсулотлари

LN(Q)=6,45 + 0,16*LN(POP) –
0,1*LN(GDP/POP) - 0,28*LN(Epl) - 0,044*LN(P)
+ 2,2*LN(1-TAX) -4,68 *LN(π) + µ

0,97

42,0

0,04

Полиз
экинлари ва
сабзавот
маҳсулотлари

LN(Q)=71,64 - 8,1*LN(POP) + 0,61*LN(GDP/
POP) - 1,1*LN(Epl) + 0,34*LN(P) -0,84*LN(1-
TAX) + 0,001*LN(π) + µ

0,99

25,8

0,06

Нон ва нон
маҳсулотлари

LN(Q)=238,6 - 30,3*LN(POP) + 1,38*LN(GDP/
POP) - 0,71*LN(Epl) - 0,37*LN(P) + 2,35*LN(1-
TAX) + 0,08*LN(π) + µ

0,93

54,5

0,11

Сут ва сут
маҳсулотлари

LN(Q)=-16,06 + 3,05*LN(POP) -0,16*LN(GDP/
POP) - 0,21*LN(Epl) + 0,16*LN(P) + 0,49*LN(1-
TAX) - 0,016*LN(π) + µ

0,96

78,5

0,05

Манба: Муаллиф ҳисоб-китоблари

2020 йилдан кейинги иқтисодиётдаги ўзгаришларни ҳисобга олиб, таклиф

этилаётган модель орқали 4 та турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари прогнози
ишлаб чиқилган. Ушбу прогноз кўрсаткичларида гўшт ва сут маҳсулотлари
ҳамда полиз экинлари ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб,
нон маҳсулотлари камайганлигини кўриш мумкин (4-жадвал). Прогноз
натижаси бўйича 2017 йилга нисбатан 2020 йилда гўшт ва гўшт маҳсулотлари
15,1 %, полиз экинлари ва сабзавот маҳсулотлари 22,2 %, сут маҳсулотлари
ишлаб чиқариш 14,0 % га ошади, аммо нон маҳсулотлари 6,2% га камаяди.

4-жадвал

Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш прогноз кўрсаткичлари

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Кўрсаткичлар

Гўшт ва гўшт

маҳсулотлари

Полиз экинлари

ва сабзавотлари

Нон ва нон

маҳсулотлари

Сут ва сут

маҳсулотлари

2017

2020

2017

2020

2017

2020

2017

2020

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ишлаб чиқариш
ҳажми (минг тонна)

99,5

114,5

940,0

1148,4

40,3

37,8

569,4

649

Истеъмолчилар сони
(Минг киши)

2695

2854,6

2695

2854,6

2695

2854,6

2695

2854,6

Ахоли даромади (минг
сўм)

1344,4

1759,4

1344,4

1759,4

1344,4

1759,4

1344,4

1759,4

Тармоқдаги бандлик
(киши)

2120

2237,1

1950

1989,4

2328

2632

1381

1443,4

Тайёр маҳсулот нархи
(сўм)

9658

12473

710

923,8

582,1

738,1

674,2

859,8

Солиқлар (%)

5,0

4,0

5.0

4,0

5.0

4,0

5.0

4,0

Инфляция
коэффициентда

0,27

0,29

0,74

0,94

0,84

1,02

0,37

0,45


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

9

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Шунингдек,

гўшт

маҳсулотлари

ишлаб

чиқаришнинг

ўсишига

истеъмолчилар сони, аҳоли даромадлари, тармоқдаги бандлик, тайёр маҳсулот
нархи ва инфляция ўсиши таъсир этган. Нон маҳсулотлари камайишига бошқа
турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ошиши таъсир кўрсатган.
Озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ва таклиф мутаносиблиги аҳоли турмуш
даражаси билан боғлиқ. Аҳоли турмуш даражаси паст бўлганида нон ва нон
маҳсулотлари истеъмоли кўпроқ бўлиши ҳаммага маълум, чунки бошқа турдаги
озиқ-овқат маҳсулотларига пул етмайди. Акс ҳолларда эса нон ва нон
маҳсулотларини истеъмол қилиш камайиб, оқсил ва ёғга бой бўлган озиқ-овқат
маҳсулотларини истеъмол қилиш ортади.

Хулоса ва таклифлар

Ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичи натижалари асосида қуйидагича

хулоса чиқарилди:

озиқ-овқат хавфсизлиги ва жаҳон молиявий инқирозининг глобал

таъсиридан сақланишнинг иқтисодий омилларини узлуксиз ўрганиб бориш
ҳамда озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик самарадорлигини оширишга
қаратилган чораларни қўллашнинг маҳаллийлаштириш тамойиллари асосида
йўлга қўйиш;

республикадаги демографик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат

саноати тадбиркорлигини ривожлантириш истиқболини илмий асослаш;

2020 йилдан кейинги иқтисодиётдаги ўзгаришлар бўйича озиқ-овқат

маҳсулотлари импорти ва экспортига салбий таъсирнинг олдини олиш
механизмини такомиллаштириб бориш;

озиқ-овқат

саноатида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг

иқтисодий негизи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта
ишлашни мунтазам такомиллаштириб бориш;

қишлоқ хўжалигида тадбиркорликнинг ўзига хос шакли бўлган (деҳқон)

фермер хўжаликлари фаолиятини янада кенгайтириш;

иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар шароитда озиқ-овқат маҳсулотлари

тайёрловчи

тадбиркорларни

янги

ишлаб

чиқариш

технологиялари,

минитехникалар билан таъминлашда давлат кўмагини мунтазам ташкил этиш;

тадбиркорлик

фаолиятини бозор инфратузилмаси тармоқларини

ривожлантириш билан узвий ҳолда олиб бориш;

хорижий

инвестицияларни озиқ-овқат саноати тадбиркорлигини

юксалтиришга йўналтириш;

озиқ-овқат саноатида тадбиркорлик фаолиятининг давлатга қарашли

йирик ишлаб чиқариш субъектлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Гелбрейт К. Джон. Экономическая теория и цели общества. М.:

Прогресс, 1979,

С. 27.

2.

Хел Р.Вэрнон.

Микроэкономика.

Промежуточный

уровень.

Современный подход.–М.:ЮНИТИ, 1997,

С.29.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

10

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3.

Simeon Djankov, Rafael La Porta, Florencio Lopez-de-Silanes, and Andrei

Shleifer

(2002) The Regulation of Entry, Quarterly Journal of Economics, 117, 1-

37.

4.

Desai, M., Gompers, P., and Lerner, J. (2003) Institutions, Capital

Constraints, and Entrepreneurial Firm Dynamics: Evidence from Europe, Harvard
HOM Research Paper, 59.

5.

Ovaska, T., Sobel, R.S. (2004) Entrepreneurship in Post-Socialist

Economies,

West Virginia University, Department of Economics Working Paper, 6

6.

Robinson, J., Fairchild, G.B. (2002)

Social and Institutional Barriers to

Market

Entry.

7.

Kaya, S., Ucdogruk, Y. (2002) The Dynamics of Entry and Exit in Turkish

Manufacturing Industry, Middle East Technical University,

Economic Research

Center Working Paper

, September.

8.

Klapper, L., Laeven, L., and Rajan, R. (2004) Business Environment and

Firm Entry: Evidence from International Data, June.

9.

Ольга Дашкевич Бизнес-среда и предпринимательская активность.

Эковест (2006) 5, 1, – С.112

134.

10.

Ўзбекистон Республикаси йиллик статистик тўплам. –Т.: 2015 йил, -

200 б.

11.

SME Survey. Uzbekistan. 1998, 2000, 2004. IFC. www.ifc.org., Doing

Business 2015 Uzbekistan // The World Bank., 2016.

Библиографические ссылки

Гелбрейт К. Джон. Экономическая теория и цели общества. М.: Прогресс, 1979, -С. 27.

Хсл Р.Вэрнон. Микроэкономика. Промежуточный уровень. Современный подход.-М.:ЮНИТИ, 1997, -С.29.

Simeon Djankov, Rafael La Porta, Florencio Lopez-dc-Silancs, and Andrei Shleifer (2002) The Regulation of Entry, Quarterly Journal of Economics, 117, 1-37.

Desai, M., Gompers, P., and Lerner, J. (2003) Institutions, Capital Constraints, and Entrepreneurial Firm Dynamics: Evidence from Europe, Harvard HOM Research Paper, 59.

Ovaska, T., Sobel, R.S. (2004) Entrepreneurship in Post-Socialist Economies, West Virginia University, Department of Economics Working Paper, 6

Robinson, J., Fairchild, G.B. (2002) Social and Institutional Barriers to Market Entry.

Kaya, S., Ucdogruk, Y. (2002) The Dynamics of Entry and Exit in Turkish Manufacturing Industry, Middle East Technical University, Economic Research Center Working Paper, September.

Klapper, L., Laeven. L., and Rajan, R. (2004) Business Environment and Finn Entry: Evidence from International Data, June.

Ольга Дашкевич Бизнес-среда и предпринимательская активность. Эковест (2006) 5, 1,-С.112-134.

Узбекистан Республикаси йиллик статистик туплам. -Т.: 2015 йил, -200 б.

ll.SME Survey. Uzbekistan. 1998, 2000, 2004. 1FC. www.ifc.org.. Doing Business 2015 Uzbekistan // The World Bank., 2016.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов