Эконометрические модели распределения инвестиций по отраслям экономики Республики Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
262-269
65
5
Поделиться
Байхонов, Б. (2015). Эконометрические модели распределения инвестиций по отраслям экономики Республики Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (6), 262–269. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8569
Б Байхонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Автор на основе анализа производства в экономической сфере разработал конкретные эконометрические модели и рекомендации по распределению инвестиций между отраслями и развитию экономики.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.Т. Байхонов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ТАРМОҚЛАРАРО ИНВЕСТИЦИЯ ТАҚСИМЛАНИШИНИНГ

ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАРИ

Автор на основе анализа производства в экономической сфере разработал

конкретные эконометрические модели и рекомендации по распределению
инвестиций между отраслями и развитию экономики.

The author, based on the analysis of production in the economic sector has

developed specific econometric models and recommendations for the distribution of
investment among industries and economic development.

Калитли сўзлар:

ЯИМ, ЯММ, инвестиция, эконометрик моделлар,

экспоненциал миқдор, тармоқлар баланси.


Миллий иқтисодиѐтда рўй бераѐтган жараѐнларни баҳолашда, албатта,

макроиқтисодий томондан ѐндашилади. Демак, бутун мамлакат миқѐсида рўй
бераѐтган ўзгаришлар кузатилади ва таҳлил қилинади. Жамият тараққиѐтини
таъминлаш учун олдимизда турган энг муҳим вазифалардан бири иқтисодиѐтда
жами ишлаб чиқариш натижаларини ҳисоблаб боришдир. Бунинг учун миллий
ҳисоб-китоблар тузиш борасида керакли бўладиган баъзи муаммоларни ҳал
қилиш лозим. Бир бутун иқтисодиѐт учун ҳам ижтимоий ҳисоб-китобларнинг
заруриати ана шунга мисол бўла олади. Миллий иқтисодиѐт жараѐнларини
баҳолашга макроиқтисодий ѐндашув уни барқарорлаштириш, миллий
валютамизни мустаҳкамлаш, капитал қуриш дастури, иқтисодиѐтнинг таркибий
жиҳатдан янгиланиш йўлини давом эттириш режасини янгилаш, қонунчилик
ѐки ҳуқуқий тартибни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаганда кўпгина давлатлар АҚШ

даражасини стандарт сифатида қабул қилиб, ишлаб чиқариш омиллари ва
ривожланишнинг турлича шароитлари иқтисодий ривожланиш даражасини
қандайдир битта нуқтасидан туриб баҳолашга имкон бермайди. Булардан энг
муҳими, аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ (ЯММ) кўрсаткичидир. Бу
кўрсаткичга мувофиқ мамлакат халқаро стандарт бўйича ривожланаѐтган ѐки
ривожланган давлатлар категориясига киритилади.

Бу

борада

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

И. Каримов

таъкидлаганларидек, “Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, биринчи
навбатда, иқтисодиѐтимиз ва унинг етакчи тармоқларини ривожлантириш
борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришганимизни таъкидлаш жоиз”
[1]. Жумладан, 2014 йил якунига кўра, мамлакатда ялпи ички маҳсулот 8,1
фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз ва чакана савдо айланмаси
ҳажми 14,3 фоизга ошди. Шуниси эътиборга лойиқки, ишлаб чиқарилган


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган
тайѐр товарлар ташкил этди.

Ушбу эришилган ижобий натижалар мустақиллигимизнинг ўтган даври

мобайнида Ўзбекистон ҳукумати макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш,
аҳоли турмуш даражасини ошириш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш,
тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кичик ва ўрта бизнесни
ривожлантиришга қаратилган оқилона сиѐсат олиб борилганлигидан
далолатдир[2]. Ўз навбатида, бундай ислоҳотлар ҳозирги кунда ҳам аграр,
мулкий муносабатлар, молия-кредит, ташқи иқтисодий алоқалар, нарх-наво ва
ижтимоий соҳаларда ҳам амалга оширилмоқда.

Пухта

ўйланган

иқтисодий

ислоҳотлар

ва

макроиқтисодий

барқарорлаштириш сиѐсати ўз самарасини бермоқда. Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиѐтида реал ЯИМнинг ўсиши барча иқтисодий тармоқларнинг
ривожланиш ва тараққий этиши билан боғлиқ, чунки ҳар бир тармоқнинг
улушини ўзида мужассамлаштиради (1-жадвал).

1-жадвал

2000-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси ЯИМда тармоқлар

улушининг ўзгариш динамикаси

Йиллар

2000

йил

2004

йил

2008

йил

2013

йил

2013 йилнинг 2000 йилга

нисбатан ўзгариши (-,+)

1

2

3

4

5

6

ЯИМ

100

100

100

100

-

Саноат тармоғи улуши

14,2

17,1

23,1

24,2

10,0

Қишлоқ хўжалиги

тармоғи улуши

30,1

26,8

19,7

16,8

-12,5

Қурилиш тармоғи

улуши

6,0

4,5

5,6

6,4

0,4

Хизмат кўрсатиш

тармоғи улуши

37

37,2

43,0

50,6

13,3

Бошка тармоғлар улуши

12,7

14,4

8,6

2,0

-10,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланган.

2013 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти ҳажми

ўтган 2000 йилга нисбатан 97,7 фоизга ўсиб, 118986,9 млрд.сўмга етди. Албатта
бундай ижобий натижаларга эришишда юқорида таъкидланганидек, етакчи
иқтисодий тармоқлардаги ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишларни таъкидлаш
ўринли. Жумладан, 2013 йилнинг 2000 йилга нисбатан ялпи ички маҳсулотда
саноат тармоғи улуши 10 фоиз, қурилиш тармоғи улуши 0,4 фоиз ва хизмат
кўрсатиш тармоғи улуши 13,3 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, изчил юқори ўсиш суръатлари

билан бирга 1-жадвал маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг умумий
ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улушининг камайиш тенденциясини
кузатиш мумкин. Масалан, 2000 йилда бу борадаги кўрсаткич 30,1 фоизни
ташкил этган бўлса, 2013 йилда фақатгина 16,8 фоизни ташкил этди. Буни
авваламбор, иқтисодиѐтимизда амалга оширилаѐтган чуқур таркибий


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ўзгаришларнинг, мамлакатимиз бир пайтлардаги аграр республикадан
босқичма-босқич равишда саноати ривожланган замонавий давлатга айланиб
бораѐтганининг яққол тасдиғи сифатида қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.

Лекин қишлоқ хўжалигининг ўзида амалга оширилган кенг кўламли

ўзгаришлар ва сифат жиҳатдан янгиланишлар натижасида 2013 йилда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2000 йилдагига нисбатан 2,3
баробар кўпайди. Фақат ўтган йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқариш 6,8 фоизга ўсди. Тармоқлардаги бундай ўзгаришлар албатта
ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсишини таъминлади (1-расм).

1-расм. Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот ҳажмининг

ўзгаришини эконометрик модели.

1-расмда келтирилган маълумотларга кўра, 2000 йилдан 2007 йилгача ялпи

ички маҳсулот ҳажмининг ўзгариш графиги билан эконометрик модель (y=
3047,2e

0,272x

R² = 0,9938) графиги устма-уст тушганлигини кўриш мумкин.

Аммо ҳақиқатдаги ялпи ички маҳсулот қийматлари(2008 йилда -38969,8 млрд.
сўм, 2009 йилда -49375,6млрд. сўм ва 2010 йилларда 62388,3млрд. сўм),
эконометрик модель орқали ҳисобланган қийматларидан (мос равишда3 728,3
млрд. сўм, 3118,1 млрд. сўм ва 1 671,3млрд. сўм)ўсганлиги аниқланди.

2012-2013 йилларда эса аксинча, эконометрик модель орқали ҳисобланган

қийматлар (2012 йилда -104608,3 млрд. сўм ва 2013 йилда 137307,5 млрд.
сўм)дан, мос равишда 6679,0 млрд. сўм ва 18320,6 млрд. сўмга камайгани
аниқланди.

Ўзбекистон иқтисодиѐтининг изчил ривожланиши экстенсив омиллар,

жаҳон бозорида нефть, газ ва бошқа хомашѐ ресурсларининг нархи тинимсиз
ўсиб бораѐтган бир шароитда ўсиш суръатлари буларнинг ҳисобидан
таъминланаѐтгани йўқ. Бундай иқтисодий ўсишга эришишда, авваламбор, кенг
кўламли тизимли бозор ислоҳотларини жорий этиш ва хорижий
инвестицияларни жалб қилиш, экспортга ихтисослашган янги тармоқ ҳамда
корхоналар барпо этиш, бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал
ривожлантиришга қаратилган, ҳар томонлама пухта ўйланган сиѐсатнинг
амалга оширилаѐтгани принципиал аҳамиятга эгадир.

y = 3047,2e

0,272x

R² = 0,9938

Мл

рд

. сўм

Ò³

исобид

а

Йиллар

Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўзгариши

ЯИМ

Экспоненциальная (ЯИМ)


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Жами капитал қўйилмалар ўзгаришининг эконометрик модели

2-расмда кўринганидек, 2000-2007 йилларда жами капитал қўйилмаларни

графиги билан эконометрик модель (y = 651,55e

0,2787x

R² = 0,9912) графиги

устма-уст тушган. Аммо, 2008-2010 йиллар мобайнида Ўзбекистон
Республикаси жами капитал қўйилмалари ҳажми экспоненциал миқдордан
(2008 йилда–1554,0 млрд. сўм, 2009 йил–1958,5 млрд. сўм ва 2010 йилда–1366,8
млрд. сўм) ошганлиги аниқланди. 2012-2013 йилларда эса аксинча, жами
капитал қўйилмалар ҳажми экспоненциал қийматдан (2012 йилда – 1599,4 млрд
сўм ва 2013 йилда –

3543,4 млрд. сўм) камайганлиги аниқланди.

Бундай ижобий натижаларга эришишнинг асосий боиси, мамлакатда

инвестицион фаолиятни такомиллаштирилганлиги ва фойдаланилаѐтган
инвестициялар самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни тўғри
олиб борилаѐтганлигидан ҳамда иқтисодий тармоқларда олиб борилаѐтган
ислоҳотларни авваламбор, етакчи тармоқларга қаратилаѐтган эътиборда дейиш
мумкин.

4-жадвал

Саноат тармоқларига киритилган инвестицияларнинг эконометрик

модель қийматлари ва улардан ҳақиқатдаги қийматларининг фарқи

Йиллар

Киритилган инвестициянинг

ҳисобланган қиймати (млрд. сўм)

Модель қийматидан фарқи

(млрд. сўм)

2000 й.

276,9

55,4

2004 й.

852,9

89,5

2008 й.

2626,5

-667,3

2012 й.

8088,7

294,7

2013 й.

10715,2

901,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланган.


4-жадвалда келтирилган маълумотлар ҳамда тадқиқот натижаларига кўра,

2000 йилдан 2007 йилгача саноат тармоқларига ҳақиқатда киритилган
инвестициялар ҳажмини графиги эконометрик модел(y=209,06e

0,2812x

R²=0,9848)

y = 651,55e

0,2787x

R² = 0,9912

Млрд

. сўм

ҳисоби

да

Йиллар

Жами капитал қўйилмалар

Жами капитал қўйилмалар, У

Экспоненциальная (Жами капитал қўйилмалар, У )


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

графиги билан деярли устма-уст тушганлиги аниқланди. Аммо 2007-2009
йиллар мобайнида экспоненциал модель графигидан ҳақиқатда киритилган
инвестициялар ҳажми ортган яъни, 2008 йилда 2223,2 млрд сўм ва 2009 йилда
эса 3293,8 млрд сўмга тенг бўлган. Эконометрик модель қиймати мос равишда
1982,7 млрд. сўм ва 2626,5 млрд. сўмга тенг бўлиб, улар ўртасидаги фарқ 2008
йилда 240,5 млрд. сўм ҳамда 667,3 млрд. сўмни ташкил этди.

2013 йилда 2002 йилга нисбатан саноат тармоқларига киритилган

инвестиция ҳажми 44,3 баробар ортиб, 9813,4 млрд. сўмни ташкил этди. Аммо
таҳлил натижаларидан шу жиҳат ҳам маълумки, 2013 йилда киритилган
инвестициянинг ҳақиқатдаги қиймати, эконометрик модел қиймати(10715,2
млрд.сўм)дан901,8 млрд. сўм камайгани аниқланди.

Бу соҳада олиб борилган ислоҳотлар ва киритилган инвестициялар

ҳисобидан, 2013 йилда саноат корхоналари томонидан жами ишлаб чиқариш
ҳажмининг ҳақиқатдаги қиймати 2000 йилга нисбатан 34,1 фоизга ошиб,
64355,0

млрд.

сўмга

етган

бўлса-да,

экспоненциал

модель

(y=1982,9e

0,2609x

R²=0,9814)нинг қийматидан 12135,0 млрд. сўмга камайганлиги

аниқланди.

Тадқиқот

натижаларига

кўра,

2000-2012

йилларда

Ўзбекистон

Республикаси иқтисодиѐтида яратилган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
графигини эконометрик модель (y=1444,3e

0,226x

; R²=0,9882) графиги билан

устма-уст тушган бўлиб, бу ўз навбатида аграр соҳада олиб борилган
ислоҳотлар ва белгиланган вазифаларни ўз вақтида изчиллик билан амалга
оширилганликнинг самарали натижаси деб қараш мумкин.

2012 йилдан кейинги ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари графигини

эконометрик модель графигидан фарқи бу соҳада белгиланган вазифаларни
амалга оширишда оз бўлса-да четланиш юз берганидан далолатдир. Ушбу
фарқни эконометрик модель бўйича ҳисобланган қийматидан(34179,46 млрд.
сўм) ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қийматини(30849,4 млрд. сўм)
айириш орқали кўриш мумкин. Бу фарқ 3330,1 млрд. сўмга тенг бўлади. Шуни
алоҳида таъкидлаш лозимки, албатта, ушбу моделда барча таъсир этувчи
омиллар назарда тутилмаган ҳамда ҳозирги кун ҳолатидан келиб чиқиб
аниқланган.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиѐтига киритилган инвестициялар ҳажмида ҳам

худди шундай фарқни 5-жадвалдан кўриш мумкин.

5-жадвал

Қишлоқ хўжалигига киритилган инвестицияларнинг эконометрик модель

қийматлари ва улардан ҳақиқатдаги қийматларининг фарқи

Yillar

Киритилган инвестициянинг

ҳисобланган қиймати (млрд. сўм)

Модел қийматидан фарқи (млрд.

сўм)

2000 й.

44,7

2,1

2004 й.

122,5

8,9

2008 й.

335,7

75,0

2012 й.

919,7

-168,2

2013 й.

1183,3

-150,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланган


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

5-жадвал маълумотларидан шуни англаш мумкинки, 2012 йилда ҳақиқатда

киритилган инвестиция ҳажми модель қийматидан 168,2 млрд. сўмга, 2013
йилда эса 150,7 млрд. сўм миқдорда кам киритилгани аниқланди. Ушбу фарқ
албатта, юқорида келтириб ўтилган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
ишлаб чиқариш ҳажмини модель қийматидан камайишига олиб келди.

Энди мамлакат ижтимоий-иқтисодиѐтини ривожлантиришда муҳим

тармоқлардан бири ҳисобланган қурилиш соҳасида амалга оширилаѐтган
инвестицион жараѐнларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

6-жадвал

Қурилиш тармоқларига киритилган инвестицияларнинг эконометрик

модель қийматлари ва улардан ҳақиқатдаги қийматларининг фарқи

Йиллар

Киритилган инвестициянинг

ҳисобланган қиймати (млрд. сўм)

Модел қийматидан фарқи (млрд.

сўм)

1

2

3

2000 й.

3,8

0,2

2004 й.

9,2

-10,3

2008 й.

221,3

34,1

2012 й.

355,4

77,9

2013 й.

541,9

119,1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланган.

Ҳисоб-китоб натижаларига кўра, 2000-2008 йилларгача бўлган даврларда

қурилиш тармоқларига киритилган инвестиция ҳажмининг графиги сонли
қатор (y=0,0096x

6

-0,3813x

5

+5,6209x

4

-38,021x

3

+122,79x

2

-173,3x+87,102 ; R² =

0,9487) функциясининг графиги билан деярли устма-уст тушган бўлиб, 2008
йилда киритилган инвестиция миқдори аниқланган эконометрик модель
графигига нисбатан 34,1 млрд. сўмга кам бўлиб, 187,2 млрд. сўмни ташкил
этди.

Худди шундай камайиш ҳолатлари 2010 ва 2012 йилларда ҳам кузатилиб,

мос равишда 106,6 млрд. сўм, 77,6 млрд. сўм ва 119,6 млрд. сўмга камайганлиги
аниқланди. 2013 йилда эса қурилиш тармоқларига киритилган инвестиция
ҳажмининг графиги сонли қатор функциясининг графиги билан устма-уст
тушиб, 422,8 млрд сўмни ташкил этди. Бундан кўринадики, республикада олиб
борилаѐтган инвестицион сиѐсат нафақат илмий жиҳатдан балки амалий
жиҳатдан тўғрилиги ўз исботини топмоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, 2000-2008 йиллар мобайнида қурилиш

ишларининг бажарилишини графиги аниқланган экспоненциал модель графиги
билан устма-уст тшган. Аммо 2009, 2010 ва 2011 йилгача бўлган даврларда
экспоненциал модель (y=284,19e

0,2909x

; R²=0,9895) натижаларидан қурилиш

ишларининг ҳақиқатда бажарилиш қийматлари анчагина (мос равишда 1855,6
млрд. сўм, 1274,6 млрд. сўм ва 179,6 млрд. сўм) ошиб кетганлиги аниқланди.
2012-2013 йилларда қурилиш ишларининг ҳақиқатда бажарилиш ҳажми
экспоненциал модел натижалари қийматидан мос равишда 719,7 млрд. сўм ва


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

1465,9 млрд. сўмга камайиб, ҳақиқатда 11754,0 млрд. сўм ва 15219,3 млрд.
сўмлик иш бажарилди.

Хизмат кўрсатиш тармоқларининг жадал ривожланиб бориши ўз

навбатида, тобора кўпроқ ишчи кучининг банд бўлишини таъминлаш билан
бирга, давлат бюджетига солиқ тушумлари, валюта захирасига қатъий валюта
тушумларининг кўпайишига ҳисса қўшмоқда. Айниқса аҳолига пуллик хизмат
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ички истеъмол бозорида мутаносибликка
эришишда, иқтисодий ўсишнинг муҳим шарти бўлган ички талабни
кенгайтиришда муҳим роль ўйнайди.

7-жадвал

Маиший хизмат кўрсатиш тармоқларига киритилган инвестицияларнинг
эконометрик модел қийматлари ва улардан ҳақиқатдаги қийматларининг

фарқи

Йиллар

Киритилган инвестициянинг

ҳисобланган қиймати (млрд. сўм

Модель қийматидан фарқи (млрд.

сўм)

1

2

3

2000

85,1

8,7

2004

320,9

-82,7

2008

1209,8

-583,6

2012

4561,6

1163,3

2013

6356,5

1948,8

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари

асосида тайёрланган.

Тадқиқот натижаларидан кўринадики, 2000 йилдан 2007 йиллар мобайнида

маиший хизмат кўрсатиш тармоқларига киритилган инвестициялар ҳажмининг
графиги билан эконометрик модель(y=307,78e

0,3016x

; R² = 0,9976) графиги

устма-уст тушган бўлиб, киритилган инвестиция миқдори билан эконометрик
модель қийматлари деярли бир хил қийматни ифодалайди.

Аммо, 2008 ва 2010 йилларда ҳақиқатда киритилган инвестиция ҳажми

эконометрик модель орқали ҳисобланган қийматлардан мос равишда 583,6
млрд. сўм ва 1166,5 млрд. сўмга камайгани аниқланди. Ўз навбатида 2012 йил
ва 2013 йилларда эконометрик модель орқали ҳисобланган қийматлардан
хизмат кўрсатиш тармоқларига киритилган инвестиция миқдори мос равишда
1163,3 млрд. сўм ва 1948,8 млрд. сўмга камайган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, тадқиқот натижалари барча

тармоқларга киритилган инвестициялар ҳажми маълум бир даврларда
меъѐрлардан камайганлиги аниқланди. Бу эса, ўз навбатида, ишлаб чиқариш
ҳажмининг камайишига олиб келди. Ушбу ҳолат киритилаѐтган инвестиция
миқдори, ишлаб чиқариш ҳажмига ва имкониятининг чекланганлик даражасига
мос келиши лозим бўлади. Чунки инвестиция тақсимотида сармоянинг
фойдасиз туриб қолиши ва етишмовчилигини олдини олиш, ўз навбатида
инвестициядан самарали фойдаланишнинг асосий негизини ташкил этади.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1.

“2015 йилда иқтисодиѐтимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга

ошириш, модернизация ва диверсификация жараѐнларини изчил давом эттириш
ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир”.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг

мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. // Халқ сўзи. №11. 17.01.2015 й.

2.

Н.Х. Жумаев, Р.Х. Алимов, Б.Т. Байхонов, М.А. Бекмирзаев,

Ж.О. Имомов Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт йўлида. Ўқув
қўлланма – T.: 2011, 213–бет.

Библиографические ссылки

“2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш х,исобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш -устувор вазифамиздир”. Узбекистон Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мух,им устувор йуналишларига батишланган Вазирлар Махдсамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халк сузи. №11. 17.01.2015 й.

Н.Х. Жумаев, Р.Х. Алимов, Б.Т. Байхонов, М.А. Бекмирзаев, Ж.О. Имомов Узбекистон ижтимоий-иктисодий тараккиёт йулида. Укув кулланма - Т.: 2011, 213-бст.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов