Процесс планирования доходов бюджета, методы и направления их совершенствования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Министерство финансов Республики Узбекистан, Главное управление государственного бюджета
CC BY f
127-134
61
8
Поделиться
Усмонов, К. (2014). Процесс планирования доходов бюджета, методы и направления их совершенствования. Экономика и инновационные технологии, (4), 127–134. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8171
К Усмонов, Министерство финансов Республики Узбекистан, Главное управление государственного бюджета

заместитель начальника отдела

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается процесс, существующих методов прогнозирования доходов бюджета, и мировой опыт в этой сфере, также рекомендации по совершествованию.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Қ.А. Усмонов,

ЎзР Молия вазирлиги, Давлат бюджети бош бошқармаси

бўлими бошлиғи ўринбосари

БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИ,

УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В данной статье рассматривается процесс, существующих методов

прогнозирования доходов бюджета, и мировой опыт в этой сфере, также
рекомендации по совершествованию.

This paper describes the process, existing methods of state budget revenues

forecasting and world pratice in this field, as well as provides proposals on
improving.

Калит сўзлар:

бюджет даромадларини режалаштириш, экзоген

кўрсаткичлар, эндоген кўрсаткичлар, бюджет даромадларини режалаштириш
модели, “Экспертлар баҳоси” усули, Naïve модели, детерминистик тренд
модели,

ARMA,

ARIMA

(Box-Jenkins)

модели,

VAR/VECM

модели,

экстраполяция, эконометрик усуллар.

Бюджети даромадлари давлат вазифаларини бажариш, иқтисодий

барқарорликни таъминлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш каби
жамиятдаги асосий мақсадларни амалга оширишнинг молиявий асосидир.
Қолаверса, бюджет даромадларининг шаклланишида муҳим ўрин тутувчи,
солиқ сиёсати ҳам макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий
ўсишга эришишни таъминловчи асосий омиллардан биридир.

Президентимиз

Ислом Каримов томонидан солиқ сиёсатини янада такомиллаштиришнинг
принципиал устувор вазифа сифатида белгиланиши, иқтисодиётнинг
барча соҳаларидаги устувор вазифаларнинг бажарилиши айнан солиқ
сиёсатини такомиллаштириш билан бевосита боғлиқлиги алоҳида
таъкидлаб ўтилгани ҳам ушбу фикримизнинг исботидир[

1].

Шунингдек, жаҳонда юз бераётган молиявий инқироз айрим

мамлакатларда солиқ-бюджет сиёсати йўналишларини қайта кўриб чиқиш
масаласи долзарб мавзулардан бири эканлиги оммавий ахборот воситаларида
тез-тез учраб турибди.

Бюджет-солиқ сиёсатини оқилона йўналиш ишлаб чиқиш ва унинг

самарали ижросини таъминлаш, энг аввало, бюджет даромадларини аниқ ва
сифатли

режалаштириш

билан

боғлиқ.

Бюджет

даромадларини

режалаштиришнинг аҳамияти тўғрисида кенгроқ тўхталадиган бўлсак,
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ:

-

ХХ асрнинг етук иқтисодчиларидан бири Д. Кейнс назариясига

мувофиқ, иқтисодиётда давлатнинг режалаштирилган харажатлари мамлакат
ялпи ички маҳсулотини оширишдаги асосий манбалардан биридир.[2] Давлат
харажатларининг режаси эса бюджет даромадларини режалаштириш билан
чамбарчас боғлиқ;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

-

солиқ ва божхона сиёсати йўналишларини ишлаб чиқиш, шунингдек,

уларни асослаш бюджет даромадларини режалаштириш орқали амалга
оширилади;

-

давлатнинг узоқ муддатли харажатларини (жумладан, инвестицияларни)

самарали ва оқилона амалга ошириш давлат ихтиёрига молиявий
маблағларнинг барқарор равишда келиб тушишини талаб этади. Бу эса ўз
навбатида бюджет даромадларини режалаштиришга алоҳида эътибор
қаратишни талаб этади;

-

бюджет даромадларини режалаштириш ривожланаётган мамлакатларда

солиқ

маъмурчилигини

яхшилашдаги

асосий

воситалардан

бири

ҳисобланадиp[3].

Бу борадаги адабиётлар шарҳи шуни кўрсатадики, хорижий олимлар ва

мутахассислар ҳам бюджет даромадларини режалаштириш молиявий сиёсат
юритишда асосий омиллардан бири эканлигини таъкидлаб ўтишган. Хусусан,
Халқаро валюта жамғармаси мутахассислари Стефан Даннингер, Марко
Кангиано ва Аннетте Кйобеларнинг (2005) қайд этишича, бюджет даромадлари
режасини қайта кўриб чиқиш бюджет харажатлари ва бошқарувда жиддий
муаммоларни келтириб чиқаради, молиявий сиёсатга ишончни йўқотади.[4]
Шунингдек, С.Г. Аюпова (2010) иқтисодиётни самарали бошқаришда бюджет
даромадлари режасининг роли катта эканлиги тўғрисида хулосага келган.[5]
Умуман олганда, иқтисодий адабиётлар мазкур масалага бағишланган кўплаб
илмий ишлар ва мақолалар мавжуд бўлиб, уларда бюджет даромадларини
режалаштириш атрофлича ўрганилган ва муҳим аҳамиятга эканлигига баҳо
берилган. Жорий йилда бюджет даромадлари тўғри режалаштирилмаганлиги
оқибатида Болгарияда[6] ва Украинада[7] тасдиқланган бюджет қайта кўриб
чиқилаётганлиги ва бу билан боғлиқ қатор муаммолар юзага келаётганлиги
ушбу фикримизнинг яна бир тасдиғидир.

Бюджет даромадларини режалаштиришни назарий жиҳатдан иқтисодий

моделлаштириш деб аташ мумкин. Таниқли иқтисодчи олим Н.Г. Мэнкью
томонидан тайёрланган иқтисодий моделнинг умумий кўриниши[8] асосида
муаллиф томонидан ишлаб чиқилган 1-чизма орқали бюджет даромадларини
режалаштириш моделининг умумий кўринишини кузатишимиз мумкин.

1-чизма

Бюджет даромадларини режалаштириш жараёнининг умумий кўриниши

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.

Экзоген кўрсаткичлар

(

ташқаридан олинадиган турли иқтисодий-статистик

маълумотлар, коэффициентлар ва бошқа кўрсаткичлар

)

Бюджет даромадларини режалаштириш модели

Эндоген кўрсаткичлар

(

бюджет даромадлари режаси

)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-чизмадан кўринишича, бюджет даромадларини режалаштириш:
экзоген кўрсаткичлардан (масалан, кутилаётган ялпи ички маҳсулот

ҳажми, инфляция даражаси, ...) фойдаланган ҳолда;

олинган маълумотлар ва бюджет даромадлари ўртасидаги илгари

кузатилган ёки иқтисодий-математик боғланиш қонуниятларидан келиб чиқиб
(тузилган модел ёрдамида);

эндоген кўрсаткичларни (бюджет даромадларини солиқ турлари бўйича,

ҳудудлар кесимида, турли муддатлар учун режаларини) ҳисоб-китоб қилишдан
иборат.

Ушбу соҳадаги адабиётлар ва бу жараённи амалдаги ҳолатини

умумлаштирган ҳолда, бюджет даромадларини режалаштиришни бир неча
босқичларга бўлиш мумкин (2-чизма).

2-чизма

Бюджет даромадларини режалаштириш босқичлари

Манба: Муаллиф томонидан тузилган.


1-босқичда

бюджет даромадларини режалаштириш учун зарур

маълумотлар йиғилади. Бунда маълумотлар тегишли манбалардан (масалан,
статистика идоралари, турли вазирлик ва идоралар, ишлаб чиқариш
корхоналари ва ҳ.к.) иқтисодий-статистик кўрсаткичлар (корхона ва
ташкилотларнинг фойдаси, савдо корхоналарининг товар айланмаси, инфляция
даражаси, аҳоли реал даромадларининг ўсиш суръатлари ва бошқалар)
олинади.

2-босқичда эса йиғилган маълумотлар режалаштириш моделини тузиш

учун қайта ишланади. Масалан, айрим кўрсаткич динамикасида реал ўсишни
аниқлаш учун ҳақиқий маълумотларни солиштирма нархларга айлантириш

1-босқич

Маълумотлар йиғиш

2-босқич

Маълумотларни қайта ишлаш

3-босқич

Модел тузиш ва уни баҳолаш

4-босқич

Модел асосида режа кўрсаткичини ҳисоблаш

5-босқич

Режа кўрсаткичини баҳолаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

талаб қилинади ёхуд кўплаб маълумотларни таҳлил қилган ҳолда ўртача
кўрсаткичлар ҳисобланиши мумкин.

Шунингдек, бу босқичда маълумотларнинг тўғрилиги ва ўзаро

мувофиқлиги ўрганиб чиқилади. Албатта, бу барча олинган маълумотларни
қайта текшириб чиқиш дегани эмас, балки маълумотлар ўртасида
номутаносибликларни ёки мантиқий жиҳатдан шубҳа туғдирувчи ахборотларни
қайта кўриб чиқишдан иборат. Зарур ҳолларда, ҳақиқий маълумотлар ўрнига
шартли маълумотлар фойдаланилиши мумкин.

3-босқичда бюджет даромадларини режалаштириш учун модель (балки

бир нечта) тузилади ва бу тузилган модел(лар) мавжуд усуллар орқали баҳолаб
кўрилади.

4-босқичда тузилган модел ёрдамида келгуси давр учун режа

кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилади.

5-босқичда эса ҳисобланган режа кўрсаткичлари баҳоланади. Бунда режа

кўрсаткичлари ўтган йилдаги ҳақиқий кўрсаткичлар билан ўзаро солиштириб
кўрилади, зарур ҳолларда эса, қўшимча таҳлиллар ўтказилади.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ўнлаб даромад турларини (солиқ

ва йиғимлар) ҳудудлар кесимида ва ҳар хил даврлар учун (йиллик, чораклик,
ойлик) кўрсатиб ўтилган босқичларда режалаштириш ўзига хос мураккаб ва
кўплаб омиллар ва ҳисоб-китобларни талаб қилувчи жараён ҳисобланади.
Шунингдек, ҳар бир босқичда амалга оширилган ҳисоб-китоб ва хулосалар
сифати кейинги босқич натижалари учун ҳал қилувчи омил эканлиги сабабли,
бюджет даромадларини тўғри ва сифатли режалаштириш учун бу жараённинг
ҳар бир қадамига масъулият билан ёндашиш талаб қилинади.

Бюджет

даромадларининг

келгусидаги

миқдорини

аниқлаш

қўлланиладиган режалаштириш усулига чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда
бюджет даромадларини режалаштиришнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд
бўлиб, улар ичида мукаммали йўқ ҳамда барча ёндашувларнинг бошқаларига
нисбатан устун ва камчилик томонлари мавжуд. Илмий адабиётларда кўп
учрайдиган ва амалиётда кенг қўлланиладиган усулларнинг моҳияти, уларнинг
устунликлари ва камчиликлари тўғрисида 1-жадвал орқали танишишимиз
мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Бюджет даромадларини режалаштириш усуллари

Усуллар номи

Моҳияти

Ижобий томонлари

Камчилиги

“Экспертлар баҳоси” усули

Мазкур усулда келгуси даврда солиқ
солиш объектлари, даромадлар тушиши
миқдори тўғрисида аниқ маълумотга эга
бўлган мутахассислар (ёки корхона ва
ташкилотлар) маълумотлари, фикрлари,
хулосаларидан фойдаланилади.

Қисқа даврга мўлжалланган режалар
учун аниқлик даражаси ортиқ.
Даромадлар тушуми динамикасидаги
ўзгаришларни тушунтириш осон.

Барча

даромад

турлари

учун

фойдаланиш қийин.
Субъектив характерга эга.

Naïve (тасодифий ҳаракат) модели

Бунда келгусидаги бюджет даромадлари
миқдори жорий даврдаги миқдорга тенг
деб олинади. Бошқача айтганда,:

y

t

=y

t

+u

t

,

u

t

~ NI (0, σ

2

)

E

t

[y

t+1

]=y

t

+E

t

[u

t+1

]=y

t

бу ерда,

y

t

– t-

давр учун бюджет

даромадлари

u

t

даромадлардаги

маълум

бир

вариацияга эга бўлган тасодифий
ўзгаришлар

Оператив режалаштиришда бу усулдан
фойдаланиш осон.
Қисқа даврга мўлжалланган режаларда
аниқлик даражаси юқори бўлади.

Омиллардаги

ўзгаришлар

ҳисобга

олинмайди.
Трендга эга бўлган даромадлар турини
режалаштиришда

фойдаланиш

имконияти йўқ.

Детерминистик тренд модели

Мазкур усул трендга эга бўлган
даромад

турларини

режалаштириш

имконини

беради

ва

қуйидаги

кўринишда амалга оширилади:

y

t

1

2

t+u

t

,

u

t

~ NI (0, σ

2

)

E

t

[y

t+1

]= α

1

2

(t+1) + E

t

[u

t+1

] = α

1

+

α

2

(t+1)

y

t

– t-

давр учун бюджет даромадлари

α

1

- константа

α

2

- бюджет даромадлари миқдорининг

давр бирлигига нисбатан эластиклик
коэффициенти

u

t

даромадлардаги маълум бир

вариацияга эга бўлган тасодифий
ўзгаришлар

Тушумлар динамикаси трендга эга
бўлган

тушумларни

оператив

режалаштиришда

бу

усулдан

фойдаланиш осон.
Экзоген кўрсаткичлар талаб қилмайди.

Омиллардаги

ўзгаришлар

ҳисобга

олинмайди.

ARMA, ARIMA (Box-Jenkins)
моделлари

Бу усулда эса:
ўтган даврлардаги ҳақиқий тушумлар
динамикаси асосида (AR қисми),
ўтган даврлардаги ҳақиқий тушумлар
билан

модел

асосида

кутилган

тушумлар

ўртасидаги

хатоликлар

Экзоген кўрсаткичлар талаб қилмайди.
Модел ёрдамида кутилган ва ҳақиқий
тушумлар ўртасидаги фарқлар ҳам
ҳисобга олинади.

Омиллардаги

ўзгаришлар

ҳисобга

олинмайди.
Кўп миқдордаги кузатишлар сони талаб
қилинади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Усуллар номи

Моҳияти

Ижобий томонлари

Камчилиги

миқдорини инобатга олиб (МA қисми)
даромадлар режалаштирилади.

VAR/VECM моделлари

VAR/VECM моделига киритилган ва
ўзаро боғлиқ бўлган кўрсаткичларни
(масалан, солиқ солиш объекти ва
даромад

тушуми)

биргаликда

режалаштирилади.

Экзоген кўрсаткичлар талаб қилмайди.
Солиқ солиш объектларининг (ёки
бошқа

солиқ

турлари

бўйича

тушумларнинг) келгусидаги прогнози
экзоген кўрсаткич сифатида эмас, балки
режалаштирилаётган

даромад

тури

миқдори таъсири остида ўзгариши
билан биргаликда режалаштирилади.

Омиллардаги

ўзгаришлар

ҳисобга

олинмайди.
Кўп миқдордаги кузатишлар сони талаб
қилинади.

Эконометрик моделлар

Регрессия

тенгламалари

ёрдамида

бюджет даромадларига таъсир қилувчи
омилларни

ҳисобга

олган

ҳолда

режалаштирилади.

Омиллардаги

ўзгаришлар

ҳисобга

олинади.

Кўп миқдордаги кузатишлар сони талаб
қилинади.
Мураккаб

ҳисоб-китоблардан

фойдаланилади.

Манба: Муаллиф томонидан Бирлашган Вена Институтида (Австрия) “Макроиқтисодий режалаштириш” мавзусида

26.11.2012-07.12.2012й.да бўлиб ўтган семинар маълумотлари асосида тайёрланган.
















background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Мақоланинг мақсади ва ҳажмидан келиб чиқиб, бу жадвалда усулларнинг

моҳияти ва бошқа жиҳатлари тўғрисида жуда қисқа маълумотлар берилмоқда,
шунингдек ARMA, ARIMA (Box-Jenkins) VAR/VECM моделларидаги
формулалар келтирилмади.

Бюджет даромадлари режаси бўйича таваккалчилик даражасини

камайтириш, зарур маълумотлар ва солиқ тизимидаги ўзгаришларни инобатга
олиш мақсадида, амалиётда кўрсатиб ўтилган усуллар аралаш ҳолда
қўлланилади. Аннете Кйобе ва Степан Даннингер (Халқаро валюта жамғармаси
мутахассислари)

томонидан

жаҳондаги

34 та

мамлакатида

бюджет

даромадларини режалаштириш ҳолати ўрганиб чиқилиб, мазкур давлатларнинг
29 тасида оддий экстраполяция усулидан, 4 тасида эконометрик усуллардан
фойданилаётганлиги тўғрисида хулоса берилган[9].

Бюджет

даромадларини

режалаштириш

иқтисодиётдаги

бошқа

макроиқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаштириш билан ҳамда бу жараёнда
қатнашувчи вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятига
бевосита боғлиқ. Масалан, ялпи ички маҳсулот ҳажми ва иқтисодиётдаги
нархлар ўсиш даражаси бюджет даромадларига катта таъсир кўрсатиши
сабабли, ушбу кўрсаткичларни тўғри режалаштириш давлат хазинасига келиб
тушадиган маблағлар миқдорини тўғри баҳолай олиш имконини беради.
Қолаверса, йирик солиқ тўловчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари
прогнозининг тўғри тузилиши ва ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигига тақдим қилиниши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳозирги кунда бюджет даромадларини

режалаштиришни такомиллаштириш йўналишлари сифатида қуйидагиларни
санаб ўтиш мумкин:

- бюджет даромадларини режалаштириш учун зарур маълумотлар

базасини етарли ва сифатли даражада шакллантириш;

- бу борадаги ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва бюджет

даромадларини режалаштириш жараёни тартиби, усуллари, муддатлари ҳамда
иштирокчилар вазифаларини аниқ кўрсатиб берувчи ҳуқуқий ҳужжат қабул
қилиш;

- илмий асосланган ва жаҳоннинг ривожланган давлатлари амалиётида

қўлланиладиган усулларни татбиқ қилиш;

- олий

ўқув юртлари ва мутахассислар малакасини ошириш

муассасаларда зарур мутахассислар тайёрлашни такомиллаштириш.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юртимизда ўтказилаётган ижтимоий-

иқтисодий ислоҳотларнинг самараси, макроиқтисодий барқарорлик ва аҳоли
турмуш фаровонлигини ошириш бюджет даромадларини тўғри режалаштириш
билан чамбарчас боғлиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов.

И.А.

Бизнинг

бош

мақсадимиз

жамиятни

демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. –
Т.: Ўзбекистон, 2005. - 218 б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

2.

Мэнкью Н.Г. Макроэкономика. Пер. с англ. – М.: Издательство МГУ,

1994. – 736с.

3.

Stephan Danninger. Revenue Forecasts as Performance Targets (IMF

Working paper WP/05/14). Washington, DC, International Monetary Fund, 2005,
21p.

4.

Stephan Danninger, Marco Cangiano, and Annette Kyobe. The Political

Economy of Revenue-Forecasting Experience from Low-Income Countries. (IMF
Working paper WP/05/2). Washington, DC, International Monetary Fund, 2005, 31p.

5.

Аюпова, С. Г.. Методологические аспекты прогнозирования

бюджетных доходов с учетом оценки степени риска поступлений. Экономика.
Вып. 26.С. 81-85. (Вестник Челябинского государственного университета. 2010
№6 (187)), с. 4.

6.

http://www.novinite.com/view_news.php?id=152070 дан 25.09.2013й. да

олинган

7.

http://ubr.ua/finances/macroeconomics-ukraine/kabmin-reshilsia-na-

sekvestr-budjeta-251255 дан 25.09.2013й. да олинган.

8.

Мэнкью Н.Г. Макроэкономика. Пер. с англ. – М.: Издательство МГУ,

1994. – 736с.

9.

Annette Kyobe and Stephan Danninger. Revenue Forecasting—How is it

done? Results from a Survey of Low-Income Countries (IMF Working paper
WP05/24).Washington, DC, International Monetary Fund, 2005, 23p.

Библиографические ссылки

Каримов. И.А. Бизнинг бош максадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислох этишдир. -Т.: Узбекистан, 2005. - 218 б.

Мэнкью Н.Г. Макроэкономика. Пер. с англ. - М.: Издательство МГУ, 1994.-736с.

Stephan Danningcr. Revenue Forecasts as Performance Targets (IMF Working paper WP/05/14). Washington, DC, International Monetary Fund, 2005, 21p.

Stephan Danninger, Marco Cangiano, and Annette Kyobe. The Political Economy of Revenue-Forecasting Experience from Low-Income Countries. (IMF Working paper WP/05/2). Washington, DC, International Monetary Fund, 2005, 31 p.

Аюпова, С. Г.. Методологические аспекты прогнозирования бюджетных доходов с учетом оценки степени риска поступлений. Экономика. Вып. 26.С. 81-85. (Вестник Челябинского государственного университета. 2010 №6 (187)), с. 4.

http://www.novinite.com/view_news.php7idH 52070 дан 25.09.2013й. да олинган

http://ubr.ua/finances/macroeconomics-ukraine/kabmin-reshilsia-na-sekvestr-budjeta-251255 дан 25.09.2013й. да олинган.

Мэнкью Н.Г. Макроэкономика. Пер. с англ. - М.: Издательство МГУ, 1994.-736с.

Annette Kyobe and Stephan Danninger. Revenue Forecasting—How is it done? Results from a Survey of Low-Income Countries (IMF Working paper WP05/24).Washington, DC, International Monetary Fund, 2005, 23p.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов