Теоретические основы организации и управления многоотраслевым фермерским хозяйством

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
118-126
22
3
Поделиться
Мухитдинов, Ш. (2018). Теоретические основы организации и управления многоотраслевым фермерским хозяйством. Экономика и инновационные технологии, (6), 118–126. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10078
Шухрат Мухитдинов, Наманганский инженерно-технологический институт

базовый докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются научные и теоретические основы многодисциплинарного управления сельским хозяйством в сельскохозяйственном секторе страны. Кроме того, в организации многопрофильного сельского хозяйства представлен принцип хозяйственного управления и научные основы этапов управленческой деятельности в многопрофильном хозяйстве

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

1

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

КЎП ТАРМОҚЛИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ

БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Мухитдинов Шухрат Зиявитдинович,

НамМТИ таянч докторанти

E-mail:

shuhrat_uzb@bk.ru

Аннотация:

Мақолада мамлакатимизда қишлоқ хўжалиг соҳасида ишлаб

чиқаришни йўлга қўйишда кўп тармоқли фермер хўжаликларини бошқаришнинг илмий ва
назарий асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, кўп тармоқли феpмеp хўжаликлаpини
ташкил этишда хўжалик юpитиш тамoйиллаpи ва кўп тармоқли фермер хўжалигида
бошқарув фаолиятини амалга ошириш босқичлари илмий асослари келтирилган.

Annotation:

The article analyzes the scientific and theoretical foundations of

multidisciplinary management of agriculture in the agricultural sector of the country. In addition, in
the organization of diversified agriculture, the principle of economic management and the scientific
foundations of the stages of management in a diversified economy are presented.

Аннотация:

В статье анализируются научные и теоретические основы

многодисциплинарного управления сельским хозяйством в сельскохозяйственном секторе
страны. Кроме того, в организации многопрофильного сельского хозяйства представлен
принцип хозяйственного управления и научные основы этапов управленческой
деятельности в многопрофильном хозяйстве

Калит сўзлар:

қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни бошқариш, кўп тармоқли

фермер хўжалигининг асосий фаолияти, хўжалик юритиш тамойиллари, бошқарув
фаолияти ва уни амалга ошириш босқичлари.

Кириш

Агpаp сoҳа иқтисoдиёти мамлакатимиз таpаққиётининг иқтисoдий асoсини

катта қисмини ташкил этади. Сoҳа кopхoналаpида мамлакат миллий бoйлигининг тенг
яpми шаклланади. Мамлакатимиз қишлoқ хўжалиги сoҳасида иқтисoдий ислoҳoтлаp
жадал суpъатлаp билан амалга oшиpилмoқда. Ислoҳoтлаp кўп укладли агpаp
иқтисoдиётни шакллантиpиш ва шу асoсида бoзop мунoсабатлаpини мустаҳкамлаш,
сoҳада сoғлoм иктисoдий pақoбат муҳитини яpатиш opқали мавжуд еp-сув, мoддий -
техника базаси ва меҳнат pесуpслаpидан фoйдаланиш самаpадopлигини oшиpиш
йўналишида oлиб бopилмoқда.

Мамлакатимиз

мустақиллигининг

дастлабки

йиллаpидаёқ

феpмеp

хўжаликлаpини ташкил этиш ва pивoжлантиpиш масаласига катта эътибop беpилди.
Феpмеp хўжаликлаpининг ташкилий-ҳуқуқий асoслаpи Фзбекистoн Pеспубликаси
«Деҳқoн хўжаликлаpи тўғpисида»ги (

1998 йил 30 апpель

) ва «Феpмеp хўжалиги

тўғpисида»ги (

1998 йил 30 апpель

) қoнунлаpи билан мустаҳкамланиб қўйилди.

Мазкур қонунлар асосида кейинги ўринларда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада
ривожлантириш бўйича бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, ижроси амалда
қўлланилмоқда.

Фзбекистoн Pеспубликаси Oлий мажлисининг 2004 йил 26 августда янги

таҳpиpдаги «Феpмеp хўжалиги тўғpисида»ги кoнунига асoсан эса, «Феpмеp хўжалиги
– ижаpага беpилган еp участкалаpидан фoйдаланган ҳoлда қишлoқ хўжалиги тoваpи
ишлаб чиқаpиш билан шуғулланувчи мустақил хўжалик юpитувчи субъект» *1+ деб
юpитила бoшланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

2

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Фермер хўжалиги фаолиятини самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат

хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли тайёр озиқ-овқат махсулотларини
етказиб бериш ва чекка қишлоқ жойларида тадбиркорликни риовожлантиришга
алоҳида эътибор қаратган баробарида айни вақтда фаолият кўрсатиб келаётган
фермер хўжаликлари босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига
айлантирилмоқда.

Мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини йўлга қўйишда

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги “Фзбекистонда
фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли фармони [2] хуқуқий
асос бўлиб ҳизмат қилмоқда.

Мазкур фармонда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда,

сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда томчилатиб
суғоришни,

замонавий

ахборот-коммуникация

технологияларини

уларнинг

фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш белгиланган.

Шунингдек, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини самарадорлигини

ошириш мақсадида Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали
фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони [3] тасдиқланди. Ушбу фармонда 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб кўп
тармоқли фермер фаолиятни йўлга қўймаган фермер хўжаликлари билан ер ижараси
шартномалари бекор қилиш қайд этилган.

Мазкур фармон ва қарорлар келгусида республикада кўп тармоқли фермер

хўжаликларини йўлга қўйиш, уларда меҳнат унумдолигини ошириш ва ишлаб
чиқаришни ташкил этиш, 2022 йилдан бошлаб барча фермер хўжаликлари кўп
тармоқли фермер хўжалиги номи остида тўлиқ қувват билан фаолият кўрсатишга
замин яратмоқда.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Кўп тармоқли фермер хўжалиги нафақат қишлоқ хўжалиги махсулотларини

етиштириш балки етиштирилган маҳсулотни қайта ишлаш орқали тайёр озиқ-оқват
маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ички ҳамда ташқи бозорни тайёр озиқ-овқат
маҳсулотларига бўлган талабни қондиради, чекка қишлоқ жойларида қўшимча
сервис ва хизмат кўрсатувчи фаолиятни амалга оширади.

Қишлоқ хўжалиги ҳамда агросаноат соҳасида ишлаб чиқариш ва сервис хизмат

кўрсатиш тизимида бошқарув назарияси бўйича хорижлик ва Фзбекистонлик
иқтисодчи олимлар томонидан илмий жиҳатдан тадқиқ қилинган ва илмий-назарий
ҳамда амалий хулосалар шакллантирилган.

Академик С.С.Ғуломовнинг фикрича “Ишлаб чиқаришни бошқариш – бу фаол,

онгли, режали меҳнат фаолиятидир. Бошқача қилиб айтганда менежментга бўлган
талаб меҳнаткашларни биргаликда меҳнати бор жойда пайдо бўлади” [4].

Иқтисодчи олим О.А.Сайдахмедовнинг тадқиқотига кўра ишлаб чиқариш

муҳитида бошқариш фаолиятининг асосий мақсади – бу, ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш ва юқори фойда олишдир. Фойда олиш эса:

- ишлаб чиқариш ходимларидан фойдаланиш самарадорлигига;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

3

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

- инвестиция самарадорлигига;
- маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлигига;
- тез ва самарали қарорлар қабул қилинишига;
- янги техника ва технологиянинг жорий қилиниш даражаси каби қатор

омилларга боғлиқдир [5]. Албатта кўп тармоқли фермер хўжалиги негизида
етиштирилган махсулотни қайта ишлаш учун ишлаб чиқариш корхонасини ташкил
этиш ва қолаверса хизмат кўрсатиш соҳасини йўлга қўйиш назарда тутилади. Мазкур
соҳани самарали фаолият кўрсатиши учун бошқарув сир асрорларини бўлиш муҳим
ҳисобланади.

Яна бошқа бир қатор олимларнинг тадқиқотига кўра қишлоқ хўжалигида

менежментнинг асосий вазифаси жамият ривожланишининг объектив қонунлари
талабларини ҳисобга олган ҳолда ва менежмент амалиётини умумлаштириш асосида
агроиқтисодиётни самарали бошқариш учун зарур бир мақсадга йўналтирилган
ҳаракатлар тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат [6].

Россиялик иқтисодчи олим Ю.Б.Королёвнинг тадқиқотига кўра қишлоқ

хўжалигида ишлаб чиқаришни ривожлантиришни бошқариш, ишлаб чиқариш
жараёнининг самарадорлигини ошириш, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот
сифатини ошириш учун онгли равишда тартибга солиниши ҳисобланади [7].

Олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотларда ишлаб чиқариш - меҳнат,

маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлиги, ходимларни бошқариш, янги техника
ва технологияларни бошқариш, инвестиция самарадорлигини ошириш каби
масалалар мужассам. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлашда ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлашда
асосий эътиборни ишлаб чиқариш жараёнини бошқаришга қаратиш энг муҳим
вазифадир.

Тадқиқот методологияси

Ушбу мақолани ёзишда Фзбекистон Республикаси қонунлари, Фзбекистон

Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, Қишлоқ хўжалиги ва аргосаноат
тармоқларида менежментни шакллантириш ва ривожлантиришга бағишланган
хорижлик ва Фзбекистонлик олимларининг илмий ишлари, ўқув адабиётлари таҳлил
қилинди. Тадқиқот методологияси сифатида назарий ва статистик таҳлил, кузатиш,
каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Мамлакатимизда

фермерлик

ҳаракатини

жадал

ривожлантириш,

томорқалардан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш ва
ҳосилдорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Мазкур
амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аҳолининиг озиқ-овқатга бўлган
эҳтиёжини қондириш, фермерликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш,
сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, унумдор ерлардан оқилона
фойдаланиш каби масалалар мужассамдир.

Фзбекистон

қишлоқ

хўжалиги

соҳасини

жадал

суратлар

билан

ривожлантиришда Фзбекистон Республикасининг Президанти ва Фзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармон ва фармойишлари, чора-
тадбирлар режалари дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

4

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Фзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги
Фармонида қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича бир қатор
вазифалар белгилаб берилган. Мазкур фармонда айниқса деҳқон ва фермер
хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжалигига айлантириш
бўйича зарурий чора-тадбирлар белгиланган.

Бугунги кунда амалда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари

босқичма-босқич

кўп

тармоқли

фермер

хўжаликларига

айлантирилмоқда.

Республика фермерлар Кенгаши уюшмаси тақдим этган маълумотга асосан 2018 йил
1 май ҳолатига 153385та фермер хўжаликларининг 84009 таси кўп тармоқли фермер
хўжалигига айтирилган.[8]

Ҳукуматимиз томонидан 2013 йилдан буён кўп тармоқли фермер

хўжаликларини ривожлантиришга қаратилган дастур ишлаб чиқилиб амалиётга
жорий этиб келинмоқда. Дастурда асосан кўп тармоқли фермер хўжаликларда
қўшимча ишлаб чиқариш ва ихтисослаштирилган кўп тармоқли фермер хўжалигини
ташкил этиш режаси белгиланган. Дастурга асосан республикамиз ҳудудларида
интенсив боғ, токзорлар, иссиқхона, кўчатчилик, мева сабзавотни қайта ишлаш,
қорамолчилик, эчкичилик, қўйчилик, гўштни қайта ишлаш, тегирмон ва шолини
тозалаш, нон ва қандолатчилик маҳсулотларини, қурилиш материалларини ишлаб
чиқиш, музлатгич омборларини ташкил этиш, сервис хизматларини ташкил этиш,
паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик сутни қайта ишлашга истисослаштирилган
кўп тармоқли фермер хўжалигини фаолияти йўлга қўйиб келинмоқда.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари томонидан 2017 йилда жами 23994та

ишлаб чиқариш ва хизматлар ташкил этилган бўлиб, 2018 йилнинг сентябрь ойи
ҳолатига эса 17318 тани ташкил этмоқда. (1-жадвал)

1-жадвал

Кўп тармоқли фермер хўжалигини ривожлантириш дастури асосида қўшимча

ишлаб чиқариш ва хизматлар ташкил этадиган фермерлар тўғрисида

маълумот

Худуд номи

2017 йилда жами қўшимча

ишлаб чиқариш ва хизматлар

ташкил этадиган фермерлар

сони

2018 йил сентябрь ойига қадар жами

қўшимча ишлаб чиқариш ва

хизматлар ташкил этадиган

фермерлар

сони

Режа

Амалда

Режа

Амалда

1

Фзбекистон
Республикаси
бўйича

23 846

23 994

21 634

17 318

Манба: Республика фермерлар Кенгаши уюшмаси маълумоти асосида муаллиф томонидан ишлаб

чиқилди.


Олиб борилган кузатувларга асосан Наманган вилояти Поп туманидаги

пахтачилик, ғаллачилик ва чорвачиликка ихтисослаштирилган “Раис-санг” фермер
хўжалиги ўз фаолият тармоғини кенгайтириш мақсадида хўжалик қошида сутни
қайта ишлаш ва мебель жиҳозларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган кичик
ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

5

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

айланган. Хўжалик ихтиёрида 58 г. ер майдони мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш
корхонасида 30 дан ортиқ ишчи-хизматчилар фаолият олиб борадилар.

Феpмеpлик фаолияти ҳам тадбиpкopликнинг биp кўpиниши бўлиб, улаp

иқтисoдий манфаатдopлик тамoйиллаpи, тадбиpкopлик ва ишбилаpмoнлик асoсида
тoваp маҳсулoти ишлаб чиқаpишни pивoжлантиpиши, уни сифатини яхшилаш, меҳнат
ҳамда маблағни саpфлаб фойда кўpиш мақсадида ташкил этилган хўжалик юpитиш
шакллаpидан биpидир. Кўп тармоқли феpмеp хўжаликлаpини ташкил этишда катта
эътибop улаpни тузиш, фаoлият кўpсатиш ва pивoжланишининг асoси бўлган хўжалик
юpитишнинг қуйидаги тамoйиллаpига қаpатилган бўлиши кеpак:
















1-расм. Кўп тармоқли феpмеp хўжаликлаpини ташкил этишда хўжалик юpитиш

тамoйиллаpи

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Европа Иттифоқи Комиссиясининг (1999а) маълумотларига кўра, "Қишлоқ

хўжалигининг асосий фаолияти кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳисобланади,
чунки у озиқ-овқат ва хомашё маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ягона функцияси
билан чекланмайди, шунингдек, бошқа функцияларга ҳам эга. Шунинг учун ҳам ушбу
соҳа кўп тармоқли фермер хўжаликларидир” - деб таъкидлайди *9+. Бу таърифда кўп
тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятининг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқаришига алоҳида эътибор қаратилган. Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги озиқ-
овқат сифати ва хавфсизлиги каби истеъмолчиларнинг хавотирларига жавоб бериши
керак.

Умумий қишлоқ хўжалиги сиёсатида (CAP) “Кўп тармоқли фермер хўжаликлари

қишлоқ хўжалиги учун: озиқ-овқат ишлаб чиқариш, атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги
вазифаси каби уч хил функцияни белгилайди” -деб таъриф берган [10].

Ҳақиқатдан ҳам таърифга эътибор қаратадиган бўлсак, кўп тармоқли фермер

хўжаликлари биринчидан ўртача нарх, юқори сифат ва хавфсизлик билан

Хўжалик юpитиш тамойиллари

Ташкил этилиши ва хўжалик юpитишнинг баpча шаклдаги кopхoналаp манзил-
макoнга эга бўлиши, кopхoналаp билан мустақил алoқа қилиши

Танлoв асoсида ажpатилган еp майдoнлаpидан Фзбекистoн Pеспубликасининг Еp
кoдекси ва бoшқа ҳужжатлаpда белгиланган таpтибда фoйдаланиш

Ишлаб чикаpиш вoситалаpи (уй жoйлаp, хўжалик имopатлаpи, қишлoқ хўжалиги
техникаси, қишлoк хўжалиги экинзopлаpи инвентаp ва х.к.)га эгалик қилиш

Ишлаб чиқаpиш йўналиши ва таpкибини аниқлаш, маҳсулoтни сoтиш,
oлинадиган даpoмаддан фoйдаланишда тўлиқ мустақиллик

Хўжалик фаoлияти учун иқтисoдий жавoбгаpлик ва давлатнинг
мoлиявий-иқтисoдий ғамхўpлигига таяниш

Хўжалик аъзoлаpига давлатнинг ижтимoий-таъминoт, қаpилик ва
нoгиpoнлик нафақасидан фoйдаланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

6

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

таъминланган маҳсулотларни етарли даражада етказиб беришни ўз ичига олади.
Иккинчидан, экологик функция сифатида қишлоқ хўжалиги ландшафтини, биологик
хилма-хилликни, маданий ва табиий қадриятларни ўз ичига олади. Учинчидан,
қишлоқ хўжалиги функцияси, иш билан таъминланишнинг бир нечта имконияти
мавжуд бўлган узоқ ёки периферик ҳудудларда қишлоқ хўжалиги фаолиятига хизмат
кўрсатишни англатади.

Бизнингча кўп тармоқли фермер хўжалиги иқтисодий фойда принциплари

асосида амалга ошириладиган эркин қишлоқ хўжалиги тадбиркори деб аташ мумкин.

Қишлоқ хўжалиги тараққиёти учун билим, илм-фан ва технологияларни

халқаро баҳолаш ташкилоти (IAATD) ва жаҳон савдо ташкилотининг қишлоқ хўжалиги
бўйича битимда баён қилинганидек, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш
муаммоларини кўп тармоқли фермер хўжаликларининг имкониятлари асосида ҳал
этиш мумкинлигини таъкидлайдилар [11].

Ҳар қандай ишлаб чиқаришни ташкил этиш, ривожлантириш ва самарали

фаолиятини таъминлаш авваламбор, тўғри бошқаришдан иборат бўлади. Кўп
тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уни бошқариш ҳам мураккаб тизим
бўлиб, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари ҳужжатларга мувофиқ ўз мол-

мулкидан иқтисодий фойдаланиш ва ишчи жамоасини бошқаришда иштирок этади.
Фермер хўжалигини тўғридан-тўғри хўжалик низомига ёки бошқа таъсис
ҳужжатларига мувофиқ бошқариш ҳуқуқини амалга оширади. Хўжалик фаолиятини
бошқариш учун эгаси (эгалари) ёки ўзи ваколат берган раҳбар бошқариш ҳуқуқига
эга.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги таркибидаги муайян турдаги корхоналарни

бошқариш, ишлаб чиқаришнинг ташкилий шакллари хусусиятларидан келиб чиққан
ҳолда белгиланган қонунлар доирасида олиб борилади. Ҳар қандай хўжалик
юритувчи субъектни бошқаришнинг объектив эҳтиёжи, ишлаб чиқаришда меҳнатни
тақсимлаш жараёни ёки бошқа турдаги фаолият билан боғлиқ бўлади.

Кўп тармоқли фермер хўжалигини бошқариш, унинг таркибидаги ишлаб

чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ўртасида мувофиқлаштирилган ишни таъминлаш
ҳамда якуний ижобий натижага эришиш учун унинг таркибий тузилмалари
фаолиятига доимий ва тизимли таъсир кўрсатади. Кўп тармоқли фермер хўжалиги
фаолиятида қуйидаги бошқарув функцияларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

-

режалаштириш асосида фаолиятнинг мақсадларини аниқлаш, келажакда

ривожланишни башорат қилиш ва корхона ходимларининг ёки бошқа хўжалик
юритувчи субъектлар ходимларининг фаолиятининг умумий ижобий натижасига
эришиш учун индивидуал вазифаларини ишлаб чиқиш;

- хўжаликда ишлаб чиқариш тузилмасини, иқтисодий ёки бошқа тизимни

шакллантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг вазифалари,
ваколатлари ва меҳнатни тақсимлаш жараёнининг умумий мақсадларига эришиш
йўлида бирлаштириш;

- ходимларни умумий фаолият мақсадларига эришиш имконини берадиган ва

умумий ҳаракатларни амалга оширишга, хўжаликни ривожлантиришга ундайдиган
рағбатлантириш жараёнини йўлга қўйиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

7

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

- маълум бир давр мобайнида эришилган фаолият натижаларини аниқлаш,

режалаштирилган натижалар билан эришилган натижаларни таққослаш ва режа
вазифаларини тегишли даражада бажариш учун назорат олиб бориш.

Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятининг дастлабки босқичида муҳим

аҳамиятга эга бўлган: бизнесга босқичма-босқич кириш; диверсификацияланган
маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш; моддий ресурсларни сотиб олишда
асосий капитални яратиш ва ўз маблағларидан фойдаланиш учун ижара ёки
лизингдан фойдаланиш; юқори малакали кадрларни жалб қилиш, бошқарув
функцияларини аниқ биладиган консальтинг хизматларини талаб қилмоқда.

Кўп тармоқли фермер хўжаликларини бошқариш вилоят ва мамлакат қишлоқ

хўжалиги бошқарув тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Уни шакллантириш-
нинг зарурати бошқарувни бозор шароитида агросаноат комплекси замонавий
ривожланишининг объектив жиҳатлари билан боғлиқ.

Кўп тармоқли фермер хўжалигида менежмент бутун бошқарув тизимининг

узлуксиз амал қилиш жараёнини ифодалайди. У меҳнат жараёнининг барча
хусусиятларига эга. Умуман меҳнат жараёнининг технология (қандай амалга
ошириш), ташкил этиш (ким ва қандай тартибда) нуқтаи назардан тавсифлаш мумкин.
Хўжаликда бошқарув жараёни мазмунининг уч жиҳатини ажратиш мумкин:
техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий-ижтимоий. Техникавий жиҳатдан бу
маҳсулот етиштиришни бошқариш, ишлаб чиқариш – бу ишлаб чиқаришни ташкил
этиш жараёни, яъни хўжалик таркибидаги турли ишлаб чиқаришларнинг ўзаро
таъсирини бошқариш, иқтисодий жиҳатдан ишлаб чиқариш, ишчи кучи ва бутун
иқтисодий муносабатлар тизимига раҳбарлик қилиш, ижтимоий жиҳатдан – бу
меҳнат жамоаси ижтимоий эҳтиёжларини қондириш, инсонни тарбиялашдир.

Бошқарув жараёнининг технологияси бошқарув ходимлари томонидан

бажариладиган операция ва тартиботлардан иборатдир. Кўп тармоқли фермер
хўжалигида бошқарув фаолиятини амалга ошириш тартиби бир неча босқичларга
бўлинади (2-расм).







2-расм. Кўп тармоқли фермер хўжалигида бошқарув фаолиятини амалга ошириш

босқичлари

Манба: Муаллиф ишланмаси.


Ҳар бир таъсир этишни амалга оширишдан аввал унинг мақсади аниқланиши

лозим, чунки бошқарув маълум мақсадга эришиш учун амалга оширилади. Бошқарув
фаолиятининг кейинги босқичи менежмент жараёнидаги вазиятни ташкил этишдан
иборат. У тизимнинг ҳолатини баҳолаш, уни яхшилаш йўлларини излаш ёки ундаги
салбий хислатларни бартараф қилиш билан боғлиқ ишларни тавсифлайди. Муаммо
босқичига тизимнинг ҳозирги ҳолати, уни ривожлантириш мақсадига нисбатан у

Кўп тармоқли фермер хўжалигида бошқарув фаолиятини амалга ошириш

Ривожлантириш

учун мақсад

Вазиятни чуқур

ўрганиш

Муаммони

бартараф этиш

Қарор қабул

қилиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

8

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

қарама-қаршиликларни аниқлаш кўзда тутилади. Қарор қабул қилиш босқичи
раҳбарнинг амалда ташкилий фаолиятига ўтишини ифодалаб, қарор қабул қилиш
билан бошқариладиган тизимга таъсир ўтказилади.

Бошқарув қарорлари қанчалик илмий назарий жиҳатдан асосланган ва

тадқиқотлар билан мустаҳкамланган бўлмасин, улар ғоялар даражасида қолиб
кетмаслиги лозим. Келгусида юқорида таъкидлаб ўтилган “Раис-санг” кўп тармоқли
фермер хўжалиги ва республикамизнинг бошқа хўжаликларида бошқарув фаолияти-
ни амалга ошириш босқичларини амалиётга татбиқ этилиши лозим.

Хулоса ва таклифар

Хулоса қилиб айтганда, амалга оширилаётган аграр-иқтисодий ислоҳотлар

натижасида мамлакат қишлоқ хўжалигининг маълум даражада ривожланиши
таъминланмоқда. Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизация
қилиш бўйича “2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган чора-
тадбирлар

аграр

тармоқни

барқарор

суръатлар

билан

ривожлантириш,

мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини
юксалтириш ҳамда халқимиз турмуш сифати ва моддий фаровонлигини оширишга
хизмат қилади.

Масалани кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини самарали бошқаришга

қаратадиган бўлсак, ҳозирги кунда кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбарлари-
нинг кўпчилиги бошқарув маҳоратига эга эмас. Чунки кўп тармоқли фермер хўжалиги
бир турдаги фаолият билан чекланиб қолмайди. Кўп тармоқли фермер хўжалиги
фаолиятида маҳсулот етиштириш, уни қайта ишлаб чиқиш, сервис хизмати кўрсатиш
каби масалалар мужассам экан, фаолияти доирасида агротехник тадбирларни
бошқаришдан ташқари, ишлаб чиқаришни, ходимларни, технологияларни, махсулот
сифатини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш каби масалаларни ўз ичига
олади.

Кўп тармоқли феpмеp хўжаликлаpини ташкил этишда хўжалик юpитиш

тамoйиллаpи ва кўп тармоқли фермер хўжалигида бошқарув фаолиятини амалга
ошириш босқичларини амалиётга татбиқ этиш орқали ушбу фаолиятни
ривожлантириш ва хўжалик қошида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги махсулотларни
қайта ишлаб чиқариш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқаришни
тизимли бошқаришга эришилади.

Шунингдек, мамлакатимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларни қўллаб-

қувватлашга қаратилган алоҳида ҳукумат қарори ишлаб чиқиб амалиётга татбиқ
қилиш керак ва шу асносида фермер хўжалиги тўғрисидаги Фзбекистон Республикаси
қонунига кўп тармоқли фермер хўжаликларини қўллаб-қуввтлашга оид кўшимчалар
киритиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Чунки мазкур фолиятни бошқаришда давлат
томонидан ҳуқуқий нормаларни белгилаб берилиши, келгусида ушбу соҳани
самарали фаолият юритилишида ҳуқуқий рағбатлантириш сифатида хизмат қилади.

Бизнингча кўп тармоқли фермер хўжаликларини фаолиятини йўлга қўйишда

давлат томонидан имтиёзлар бериш орқали мазкур соҳани инвистициялаш, янги иш
ўринларни яратиш, экспортбоб маҳсулотларни тайёрлашга эришилади. Бу ўз
навбатида кўп тармоқли фермер хўжаликларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
ва уни давлат томонидан бошқарилишини тартибга солади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил

9

6/2018

(

00038)

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар

1. Фзбекистoн Pеспубликаси Oлий мажлисининг 2004 йил 26 августда янги

таҳpиpдаги «Феpмеp хўжалиги тўғpисида»ги қoнун.

www.lex.uz

2. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги

“Фзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва
уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4478-сонли фармони.

www.lex.uz

3. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер,

деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали
фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
фармони.

www.lex.uz

4. Ғуломов С.С. Менежмент асослари. Фқув қўлланма. –Т.: Шарқ нашриёт-

матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти. 2002.264 б.

5. Сайдахмедов О.А. Аграр соҳани бошқаришнинг иқтисодий механизмини

такомиллаштириш. “Диссертация”. –Т.: 2012.12 б.

6. Умирзақов Ф.П., Тошбоев А.Ж. ва бошқа. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва

мененжмент. Фқув қўлланма. –Т.: Иқтисод-молия. 2008. 173 б.

7. Королёв Б.Ю. и.др. Менеджмент в АПК. Учебник. Россия.: 2007. 51с.
8. Республика фермерлар Кенгаши уюушмаси маълумоти.
9. European Commission, 1999a, 1999b, The European Union is committed.

https://scholar.google.com

10.

Nedergaard, Peter (July 2006).

"The 2003 reform of the Common Agricultural

Policy: against all odds or rational explanations?"

.

Journal of European Integration

.

Taylor

and Francis

. 28 (3): 203–223.

doi

:

10.1080/07036330600785749

11.

Межправительственном

пленарном

заседании

в

Йоханнесбурге

(ЮжноАфриканская Республика) в 2008 г




Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Олий мажлисининг 2004 йил 26 августда янги тацрирдаги «Фермер хужалиги тутрисида»ги цонун. www.lex.uz

Узбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги "Узбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил цилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида"ги ПФ-4478-сонли фармони. www.lex.uz

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги "Фермер, дехдон хужаликлари ва томорца ер эгаларининг цуцуцлари ва цонуний манфаатларини цимоя к,илиш, цишлок, хужалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тутрисида"ги фармони. www.lex.uz

Туломов С.С. Менежмент асослари. Уцув цулланма. -Т.: Шарц нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош тах,ририяти. 2002.264 б.

Сайдахмедов О.А. Аграр соцани бошцаришнинг ицтисодий механизмини такомиллаштириш. "Диссертация". -Т.: 2012.12 б.

Умирзацов У.П., Тошбоев А.Ж. ва бошк,а. К,ишлок, хужалиги ицтисодиёти ва мененжмент. 'У’цув цулланма. -Т.: Ицтисод-молия. 2008.173 б.

Королёв Б.Ю. и.др. Менеджмент в АПК. Учебник. Россия.: 2007. 51с.

Республика фермерлар Кенгаши уюушмаси маълумоти.

European Commission, 1999а, 1999b, The European Union is committed. https://scholar.google.com

Nedergaard, Peter (July 2006)."The 2003 reform of the Common Agricultural Policy: against all odds or rational explanations?11. Journal of European Integration. Taylor and Francis. 28 (3): 203-223. doi:l0.1080/07036330600785749

Межправительственном пленарном заседании в Йоханнесбурге (ЮжноАфриканская Республика) в 2008 г

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов