Логистические методы управления компрессорными станциями с газозаправочными станциями (АГТКС).

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
200-209
11
1
Поделиться
Иногамов, Н. (2018). Логистические методы управления компрессорными станциями с газозаправочными станциями (АГТКС). Экономика и инновационные технологии, (5), 200–209. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10665
Нодиржон Иногамов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложены современные методы развития и управления АГНКС и его значение в развитии экономики страны, дан анализ логистических методов управления АГНКС за рубежом

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

АВТОГАЗТЎЛДИРГИЧЛИ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯЛАРИ

(АГТКС) НИ БОШҚАРИШНИНГ ЛОГИСТИК УСУЛЛАРИ

Иногамов Нодиржон Нигматжанович,

ТДИУ тадқиқотчиси

E-mail:

nodir.inogamov@yandex.ru

Aннотация:

Мақолада

мамлакатимиз

иқтисодиёти

ривожланишида

АГТКСларни ривожлантиришнинг аҳамияти ва хорижда АГТКСларни бошқаришнинг
логистик усуллари таҳлил қилинган.

Aннотация:

В статье изложены современные методы развития и управления

АГНКС и его значение в развитии экономики страны, дан анализ логистических
методов управления АГНКС за рубежом.

Abstract:

The article describes modern methods and management of AGTKS in the

development of the country`s economy, study of logistics management methods of AGTKS
recommended abroad.

Калит сўзлар:

логистика, бошқарув усуллари, захира, моддий-техник

таъминот, норматив усул, моддий оқим, айланма маблағлар, моддий ресурс,
ишлаб чиқариш харажатлари, методик тавсиялар.

Кириш

Мамлакатимиз иқтисодиётининг ҳозирги аҳволи кўп жиҳатдан ёқилғи-

энергетика комплексидаги ишлар билан боғлиқ. Бу соҳанинг йўналишларидан бўлган
автотранспорт

воситалари

учун

ёқилғи

маҳсулотларининг

асосий

қисми

мамлакатимизга импорт қилинади, бу ўз ўрнида хорижий валюта сарфини тежаш ва
автоёқилғига талабни қондириш мақсадида қабул қилинган Фзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 815-сонли қарорида келажакда
аксарият автоуловлар учун ёқилғи сифатида ўзимизда ишлаб чиқарилаётган табиий
газ (метан)га ўтишни амалга ошириш орқали автоёқилғи танқислигига барҳам
берилишига эришиш кўзда тутилган. Шу мақсадда мамлакатимизда АГТКСларни
кўпайтириш ва ишлаш самарадорлигини ошириш талаб қилинади. Бунинг учун
уларни бошқаришнинг замонавий логистик усуллари тавсия этилади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мазкур мақола мавзусига оид бир қатор олимлар ўз илмий тадқиқот ишларини

олиб боришган. Жумладан, т.ф.н. А.Р. Радионовнинг илмий тадқиқот ишида ёқилғи-
энергетика

корхоналарининг

логистик

бошқарув

механизмини

такомиллаштиришнинг замонавий йўналишлари баён қилинган [1].

Ф.А. Давлетьяровнинг ишда *2+ нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тизимини

иерархик

таркибий

тузилма

ҳисобланиб,

уни

бошқариш

кенг

кўламли

оптималлаштиришнинг мураккаб кўп мезонли вазифаси сифатида қаралади. Бунда
"АГТКС - АГТКСлар тармоғи" кетма-кетлиги биринчи даража декомпозицияли нефть
газ маҳсулотлари билан таъминлаш тизимининг табиий таркибий тузилмасини
ифодалайди.

Яна бир олим А.А. Безродный ўз илмий тадқиқот ишида нефть газ маҳсулотлари

билан таъминлаш логистикасининг мазмунини ҳаммадан аниқроқ тижорат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

логистикаси нефть газ маҳсулотларини тақсим қилиш ва товар алмашиш соҳасидаги
иқтисодий оқимларни бошқариш билан боғлиқ фаолият сифатида белгиланадиган
амалий вариантда ифодалайди. Бунда нефть газ маҳсулотлари билан таъминлаш
логистикасининг тизим ҳосил қилувчи мақсадлари: нефть газ маҳсулотлари
оқимларини синхронлаштириш; нефть газ маҳсулотлари оқимларини бошқариш;
нефть газ маҳсулотлари билан таъминлашнинг узуқ-юлуқ элементларини
интеграциялаштириш сифатида қаралади *3+.

Нефть газ маҳсулотлари билан таъминлаш логистикасининг асосий тамойиллари

ва функциялари И.Г. Хазиуллиннинг тадқиқотида ифодаланган. Нефть газ
маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳудудий макро ва микрологистик тизимининг
ташкилий ва иқтисодий-математик моделлари таклиф қилинган *4+.

З.Д. Атажахов томонидан эса нефть газ маҳсулотлари билан таъминлашнинг

хусусиятлари логистик тизим сифатида белгиланган ва корпоратив бошқариш
самарадорлигини ва нефть газ маҳсулотлари билан таъминлаш сифатини оширишга
йўналтирилган иқтисодий инновацияларни яратиш ва жорий қилишнинг ташкилий-
иқтисодий шароитлари мотор мойлари мисолида ифодалаб берилган *5+.

Нефть газ маҳсулотларини халқаро ташишни темир йўл ва денгиз транспорти

туташиш жойларида логистикалаштириш масалалари А.Ю. Ахриев томонидан кўриб
чиқилган *6+ ва унда нефть газ маҳсулотлари ташишнинг оптимал ҳажмларини
башорат қилишнинг логистик модели ишлаб чиқилган, бунда асосий эътибор темир
йўл ва денгиз транспорти иши ритмларини мослаштиришга қаратилган.

Тадқиқот методологияси

Бозор иқтисодиёти шароитида исталган ташкилотнинг фаолиятида ноаниқлик ва

беқарорлик ҳолатлари бўлиб туради. Бошқарувда қўлланилган аввалги ғоялар янги
шароитларда ўзини оқлай олмаётганлиги хорижда яхши натижаларга олиб келаётган
автогазтўлдиргичли компрессор станциялари (АГТКС) нинг молиявий-хўжалик
фаолиятини бошқариш усулларига қизиқишни келтириб чиқармоқда.

Бугунги кунда вужудга келган иқтисодий вазият муносабати билан кўпгина

корхоналар бошқаришнинг логистик усулларига ўта бошладилар ёки яқин келажакда
шу усулга ўтиш имкониятларини кўриб чиқмоқдалар.

Экспертларнинг баҳолашича, логистика усулларини қўллаш захирадаги ёқилғи

даражасини 30-50 % га пасайтиришга ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари ҳаракати
вақтини 25-45 %га қисқартиришга имкон беради. Бу эса, АГТКСни бошқаришнинг
логистик усулини жорий қилишда ҳал этиладиган асосий мақсадлардан бири
ҳисобланади.

Логистика бизга бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлардан кириб келди.

Бу бошқарув усулининг афзалликларидан бири АГТКСда иқтисодий, моддий, ахборот
ва бошқа оқимларнинг ҳар бирини алоҳида эмас, балки бир бутун комплексда
оптималлаштиришдан иборат. Уларни биргаликда ташкил қилишнинг кўп вариантли
ҳисоб-китоблари йўли билан ушбу ҳамма оқимлар ва жараёнларни ташкил этиш
бўйича харажатларни камайтиришни таъминлайдиган шундай усул топилади.

Яқин келажакда бошқаришнинг логистик усулларига ўтишга мажбур бўлиб

қолишлари эҳтимол бўладиган АГТКСлар таъминотни, моддий ресурсларни ташишни,
тайёр маҳсулотни сотишни, моддий ресурслар захираларини шакллантириш ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ш.к.ларни ташкил қилишнинг ўзлари учун батамом янгича методологиясига дуч
келадилар.

Бу эса, ҳар бир АГТКСнинг ўзи учун энг жиддий стратегик вазифалардан бири

ҳисобланадиган ишончли таъминотчилар ва транспорт ташкилотларидан иборат
зарур логистик муҳитни шакллантиришини талаб этади. Бошқаришнинг логистик
усулларига ўтишда моддий-техник таъминот тузилмасининг кўп йиллар давомида
вужудга келган хусусиятлари тўсиқ бўлади, лекин у замон талабларига кўра ўзгариб
бориши лозим.

Таҳлил ва натижалар

Бошқаришнинг логистик усулини жорий қилиш босқичида келажакда

бошқаришнинг норматив усулини қўллаш талаб этилади. Шу муносабат билан
моддий оқимларни ва айланма маблағларни бошқаришдаги логистик ва меъёрий
бошқариш усулларидан иборат иккита ёндашувлар орасидаги боғлиқликларни кўриб
чиқамиз.

Аввал эса, логистикадаги асосий тушунча бўлган "оқим" атамасининг таърифини

аниқлаймиз. "Оқим - бирор вақт оралиғида яхлит бир бутун сифатида идрок
этиладиган ва жараён сифатида мавжуд бўлган объектлар йиғиндиси".

Ушбу мақолада молиявий оқимлардан фақат моддий оқимларнинг ҳаракатини

таъминловчиларни кўриб чиқамиз.

Хориж маълумотларига кўра, "... товарларни бирламчи етказиб берувчидан

охирги истеъмолчигача етказиб бериш учун сарфланадиган жами вақт циклидан
умумий ҳисобда 2 % - ишлаб чиқаришга, 5 % - транспорт воситасида ташишга, 8% -
тайёрлов-якунловчи операцияларга ва 85 % - материаллар ва маҳсулотларнинг
фойдаланилмасдан туриб қолиши вақтига тўғри келади." Шундай қилиб, моддий
ресурслар жами вақт циклидан 93 % ида (яъни 85 % + 8 %) захираларда бўлади. Яъни
моддий оқимлар вақтининг асосий улуши АГТКСнинг захираларидан иборат бўлади.

Норматив усул бу - захиралар, таъминот, сотиш ва ш.к. жараёнларни самарали

бошқаришдир. Нормалаштириш усули фақатгина жараёнлар тезлигини эмас,
уларнинг самарадорлигини ҳам оширишга эътибор қаратиш имконини беради. Бу
усулни бозор иқтисодиёти шароитида ва нормани бошқаришнинг логистик
усулларига ўтишда кенг қўлланилади. "Нормалар ва нормативлар тизими
фаолиятнинг ҳамма соҳаларида, аммо айниқса, ишлаб чиқариш логистикасида энг
жиддий эҳамиятга эга. Бу тизимга материаллар, энергия, ускуналардан фойдаланиш
харажатининг йириклаштирилган ҳамда батафсил нормалари киритилади. Амалиётда
логистикада ҳатто ҳужжатларни расмийлаштириш вақти нормалари, қарорлар қабул
қилиш вақти нормалари каби ва бошқа нормалар шакллари учрайди". Бу
нормаларнинг ҳар бири - зарур меъёрлардир. Улар моҳиятни ва заруратни
солиштириш имконини беради. Қўлланиладиган иқтисодий, техник-иқтисодий
нормалар бу - иқтисодиётнинг объектив қонунларини ўрганиш ва амалиётда қўллаш
учун фойдаланиладиган сонли катталикка эга бўлган меъёрлардир.

Бозор иқтисодиёти шароитида қўллаш имкониятини таъминлаган "Методик

тавсиялар"нинг алгоритмларига жойлаштирилган айланма маблағлар ва захираларни
меъёрлаштиришга саккизта принципиал жиҳатдан янги методологик ёндашувни
изоҳлаб ўтамиз. Уларни кўриб чиқишга киришишдан олдин эса, захиралар ва
айланма маблағларни бошқариш назариясининг айрим асосий қоидаларини эслатиб


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ўтамиз, чунки улар юқорида айтилганларни тушунтириш ва асослаш учун зарур
бўлади. Меъёрлаштиришга бундай ёндашувлар корхоналарда илгари қўлланилган ва
"Методик тавсиялар"да сақланган. Улардан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин:

-захиралар нормалари ва айланма маблағлар нормативларини ҳисоблашни

корхонада қўлланиладиган барча моддий ресурсларнинг ихтисослаштирилган
номенклатураси бўйича ўтказилади. Бунда ишлаб чиқариш захираларининг
ихтисослаштирилган (моддий ресурсларнинг маркалари бўйича) ҳамда турлари
бўйича нормалари аниқланади. Ихтисослаштирилган нормаларни норма ҳосил
қилувчи омиллар (НҲҚО - йил давомидаги ўзгаришлар: етказиб бериш ҳажмлари,
етказиб беришлар орасидаги интерваллар (кейинги ўринларда - интерваллар),
суткалик мол бериш ҳажмлари ва ш.к. ҳамда тайёргарлик операцияларини бажариш
учун вақтни ҳам ҳисобга олинади)ни ҳисобга олиш асосида ҳисоблаб чиқарилади;

-ишлаб чиқариш захираларининг турлари бўйича нормаларни моддий

ресурсларнинг

нормалаштирилаётган

турига

кирувчи

ҳисобланган

ихтисослаштирилган нормаларнинг агрегацияси билан, уларни натурал ҳолатда
тегишли ўртача суткалик харажатлар бўйича тортиб кўриш йўли билан аниқланади;

-ишлаб чиқариш захираларининг ихтисослаштирилган нормалари деб ишлаб

чиқариш жараёнининг узлуксиз таъминланиши учун энг кам зарур ва етарли
захиранинг ўртача қиймати олинади;

-ишлаб чиқариш захираларининг ихтисослаштирилган (ҳамда турлари бўйича)

нормаларни учта қўшилувчилар жорий, суғурта ва тайёргарликнинг йиғиндиси
сифатида

белгиланади.

Шу

таркибнинг

ўзида

айланма

маблағларнинг

нормативларини (ихтисослаштирилган, турлари бўйича, элементлар бўйича, баланс
ҳисоби моддалари бўйича ва жами айланма маблағлар бўйича) ҳисобланади. Ишлаб
чиқариш захираларини таркибий қисмларга ажратиш (жорий, суғурта ва тайёргарлик)
- бу шартли ҳисоблаш йўли бўлиб, норманинг шу қўшилувчиларида ҳар хил норма
ҳосил қилувчи омилларни ва ишлаб чиқариш захираларини шакллантиришнинг ҳар
турли шароитларини ҳисобга олиш учун қўлланилади;

-ишлаб чиқариш захиралари ихтисослаштирилган нормасининг жорий ва суғурта

қисмларини бир вақтда ва бир хил норма ҳосил қилувчи омилларни ҳисобга олиш
асосида ҳисобланади. Бунда жорий таркибий қисмни ҳар бир интервалда шу давр
учун етказиб бериш ҳажми билан жами харажат (яъни сотиш) орасидаги мувозанат
шартига мувофиқ ҳисобланади, суғурта қисмини эса, ушбу кўрсаткичлар орасидаги
мувозанатсизликдан ҳисобланади;

-захираларнинг ихтисослаштирилган ва турлари бўйича нормаларини ҳамда бу

нормаларнинг таркибий қисмларини натурал ҳолатда ва нисбий катталикларда -
натурал ҳолатдаги ўртача суткалик харажатлар, "кунлар" бўйича ҳисобланади.
Айланма маблағларнинг нормативларини баҳоси бўйича (минг сўм ҳисобида)
ҳисобланади, айланма маблағлар (ихтисослаштирилган, турлари бўйича, элементлар
бўйича, баланс ҳисоби моддалари бўйича ва жами айланма маблағлар бўйича)
нормативлари ва уларнинг таркибий қисмлари эса, нисбий катталикларда - баҳоси
бўйича ўртача суткалик харажатлар, "кунлар" бўйича ҳисобланади ва ш.к.

Юқорида айтилган асосий маблағ ва захираларни нормалаштиришнинг ишлаб

чиқилган методологиясига биринчи марта киритилган саккизта янги хусусиятларнинг
моҳиятини тушунтирамиз.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Биринчи янги ёндашув - ишлаб чиқилган методологияни ҳозирги шароитларда

қўллаш имконияти борлиги. "Методик тавсиялар"да келтирилган нормалаштириш
методлари 12 йилдан ортиқроқ илгари ишлаб чиқилган бўлишига қарамай, ҳозирги
кунда ҳам бозор иқтисоди шароитида корхоналарда айланма маблағлар ва ишлаб
чиқариш

захиралари

нормаларини

белгилашга

ярайди.

Ишлаб

чиқариш

захираларининг

ихтисослаштирилган

нормалари,

юқорида

кўрсатилгандек,

захираларнинг шаклланиши шартларини характерловчи - масалан, АГТКСга
келтирилган маълум маркадаги моддий ресурсларни тушириб олиш учун зарур
вақтни ҳисоблашда, норма ҳосил қилувчи омилларни ҳисобга олиш асосида
ҳисобланади ҳамда етказиб беришларнинг ҳажм ва интерваллар бўйича нотекислиги
ҳам ҳисобга олинади.

Бу норма ҳосил қилувчи омиллар илгари режали иқтисодиётда амал қилган

бўлса ҳам, ҳозирги бозор шароитида ишлаб чиқариш захираларини шакллантириш
шароитларини характерлайди. Лекин бунда ҳисобга олиш лозимки, ҳозирда кўпроқ
унумдор техникадан фойдаланишда тайёргарлик операцияларини бажаришга камроқ
вақт талаб қилинади (масалан, юк туширишга, қуритишга ва ш. к.га) ёки хўжалик
алоқаларини такомиллаштириш натижасида интерваллар бўйича етказиб беришнинг
нотекислиги аста-секин камайиб боради ва ш.к.

Бу ижобий тенденциялар ишлаб чиқариш захираларининг ҳисобланадиган

нормаларини ва уларга қўйилган айланма маблағларнинг пасайишига олиб келади.
Айланма маблағ ва захиралар нормативлари - қотиб қолган рақамлар эмас, улар ҳар
доим бозордаги талабнинг ўзгаришига ва АГТКС фаолиятининг ташқи ва ички
шароитлари ўзгаришларига мувофиқ адекват равишда ўзгариб боради. Масалан,
логистик занжирни ҳосил қилувчилар кўпроқ самарали ишлай бошлади, бунинг
сабаби эса, етказиб берувчиларни алмаштирилгани бўлди - натижада етказиб
беришлар интерваллари, етказиб беришларнинг ҳажм ва интерваллар бўйича
нотекисликлари камайди ва ш.к., шу билан бирга, тегишли ҳисоб-китобларда ишлаб
чиқариш захираларининг белгиланадиган нормалари ҳам ўзгаради.

Нормаларни белгилаш учун фақат бозор иқтисодиёти ривожланишининг муайян

вақтига захираларни шакллантириш бўйича келиб чиққан шартларни акс эттирувчи
норма ҳосил қилувчи омилларга асосланишдан бошқа альтернатива бўлмайди.

Иккинчи янги ёндашув - нормалаштириш методларининг бир хиллаштирилгани

(унификациялаштирилгани)дир. Мураккаб методологик масалаларни қолдириб,
турли тоифалар (ишлаб чиқариш захиралари) ва ҳар хил тур захираларини нормалаш-
тириш усулларини бирхиллаштириш имкониятларини асослаймиз. Уни қўллашнинг
зарурлигини захираларнинг хусусияти битта трубадан сув оқиб келаётган ва бошқаси-
дан оқиб чиқаётган ҳовуздаги сувнинг хусусиятига ўхшаш эканлиги билан тушунтириш
мумкин. Агар оқиб келаётган сув оқиб чиқаётган сувдан кўп бўлса, ҳовуздаги сувнинг
сатҳи кўтарилади ва аксинча.

Турли тоифа захиралар ҳам шунга ўхшаш хусусиятга эга, фақат уларнинг ҳар

бирида шу кирим-чиқим жараёнлари ҳар турли номланади. Ишлаб чиқариш
захираларида кирим жараёни йил давомида етказиб беришнинг ҳажми ва
интервалларининг вариациялари (ўзгаришлари, яъни уларнинг нотекислиги) билан,
чиқим жараёни эса, моддий ресурслар чиқимининг ҳажми ва интерваллари билан
характерланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Сотиладиган захираларда эса, кирим жараёни кўриб чиқилаётган йил давомида

тайёр маҳсулот партияларининг цехдан сотиш бўлими омборига кирими ҳажмлари ва
интерваллари билан, харажат жараёни эса, шу тайёр маҳсулотни омбордан
истеъмолчиларга жўнатиш ҳажми ва интерваллари билан характерланади. Яъни бу
ерда фақат терминологик фарқлар (кирим-чиқим жараёнларининг турли номлари)
мавжуд ва шунинг учун турли тоифадаги захиралар ва моддий ресурсларнинг турли
маркаларини нормалаштириш методларини бирхиллаштиришнинг принципиал
имконияти бор.

Нормалаштиришнинг ўзига хос хусусияти фақат захира нормаси тайёргарлик

таркибининг ҳосил қилувчисини аниқлашда намоён бўлади (масалан, арраланадиган
ёғоч материалларни қуритиш учун, бурғилаш трубаларини зичлаштириш ва ш.к. учун
зарур вақтни ҳисобга олиш керак). Аммо, тайёргарлик таркибининг ҳосил
қилувчисини ҳисоблаш алоҳида қийинчилик туғдирмайди, чунки уни кетма-кетликда
амалга ошириладиган тайёргарлик операцияларини бажариш учун зарур вақт
даврларининг

йиғиндиси

сифатида

ҳисоблаб

чиқарилади.

Бу

йиғинди

детерминациялаштирилган усул билан ҳисобланади, яъни у ёки бу тайёргарлик
операциясини бажариш учун зарур вақт тўғрисидаги маълумотларни корхонада
амалда бўлган технологик регламентлар ва ш.к.дан олиш мумкин.

Норманинг жорий ва суғурта таркибий қисмларини кирим ва чиқим

жараёнларини характерловчи норма ҳосил қилувчи омилларнинг ҳар йиллик
вариациялари (етказиб беришларнинг ҳажми ва интерваллари, суткалик мол бериш
ҳажмлари ва ш.к.) асосида аниқланади. Бу таркибий қисмларни ҳисоблаш учун
эҳтимоллар назарияси усулларини қўллаш талаб қилинади, бу, биринчидан,
дастлабки маълумотни таъминот ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилишда
йўл қўйилган қоида бузишларни акс эттирувчи маълумотлардан тозалаш имконини
беради, иккинчидан эса, нормалаштирилаётган моддий ресурслар маркаси
захирасини шакллантиришнинг стохастик (тасодифий, ёки эҳтимолий) характерини
ёки унинг норма ҳосил қилувчи омиллари орасида корреляцион боғлиқлик
мавжудлигини ҳисобга олиш имконини беради.

Шу билан бир вақтда, нормалаштиришда бир томондан - захира натурал

ҳолатда қанча бўлиши кераклиги, иккинчи томондан - унга қанча айланма маблағ
қўйиш талаб қилиниши аниқланади. Шу муносабат билан ҳисоблашда захиранинг
белгиланаётган

нормаси

ва

айланма

маблағларнинг

нормативини

(ихтисослаштирилган, турлари бўйича) ўзаро мувофиқлаштириш, битта дастлабки
маълумотнинг ўзидан фойдаланиш, ушбу нормаларни ҳисоблашни бир мартада
ўтказиш зарур. Бунда албатта, захиралар нормаларини ва айланма маблағлар
нормаларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш лозим. Захира
нормасининг жорий ва суғурта таркибий қисмларини аниқлаш учун фақат
нормалаштирилаётган моддий ресурс маркасининг ҳаракати тўғрисида маълумот -
ҳисобот йили (чорак ва ш.к.) давомидаги сана ва ҳажмлар бўйича кирим-чиқим
тўғрисидаги маълумот талаб қилинади.

Учинчи ёндашув - захираларнинг ҳисобланган нормаларини (шунингдек,

айланма маблағлар нормаларини) таъминотнинг ишончлилиги даражаси билан
мувофиқлаштиришдан иборат. Нормалаштиршнинг ишлаб чиқилган усуллари
нормаларнинг аниқланадиган қийматларини захиралар (ёки айланма маблағлар)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

билан таъминлашнинг ишончлилиги даражаси билан мувофиқлаштириш имконини
беради. Яъни моддий ресурсларнинг ҳар бир маркаси (ёки тури) учун захира (ёки
айланма маблағ) нормасининг фақат қиймати эмас, ишончлилик даражасига
функционал боғлиқлиги ҳам аниқланади. Бу биринчидан - моддий ресурсларнинг ҳар
бир маркаси учун захираларни бошқаришнинг керак стратегиясини танлаш (ўз
айланма маблағлари ёки ўзининг ва қарз олинган маблағларнинг ҳисобига
шакллантириш) имконини беради, бу эса, захираларни ва уларга қўйилган айланма
маблағларни оптималлаштириш имконини беради.

Захира (ёки айланма маблағ) билан таъминлаш ишончлилиги деб корхона

моддий ресурс маркаси захираси билан ўрнатилган нормада таъминланадиган
кунларнинг йилдаги нисбий сони тушунилади. 100 %га тенг ишончлиликда корхона
йилдаги 365 кунда, 99,7 % ишончлиликда - 364 кунда захира билан таъминланган
бўлади. Корхонага бир кунга захиралар етмаслиги хавфи 0,3 % га тенг [365 x (0,3 % /
100 %) = 1 кун]. Ишончлилик 99% бўлганда - 361 кун учун ишончлилик бўлади. Бу
ҳолда корхонага захиралар тўрт кунга етмаслиги хавфи даражаси 1 % га тенг ва ш.к.
бўлади. Бунда захиралар ёки айланма маблағлар билан таъминлаш ишончлилигининг
қабул қилинган даражаси қанчалик юқори бўлса, ҳисобланган норманинг қийматини
шунчалик катта ўрнатиш ва аксинча бўлиши лозим.

Тўртинчи янгича ёндашув - айланма маблағлар нормаси ва захиралар

нормаларини мувофиқлаштиришдан иборат. Айланма маблағларнинг ихтисослашти-
рилган (жорий, суғурта) нормаларининг таркибий қисмларини ўзининг қайсидир
норма ҳосил қилувчи омиллари орқали ҳисобланмайди, балки уларни захиранинг
"кунлар"да ҳисобланган ихтисослаштирилган нормасининг ташкил қилувчиларига
тенглаштириш йўли билан аниқланади. Баланс ҳисоби моддалари ва жами айланма
маблағларнинг элементлар бўйича нормаларини қуйи даражага мўлжалланган
айланма маблағларнинг (айланма маблағларни шундай ҳам таърифланади) тегишли
ўртача суткалик харажатлари бўйича баҳоси кўринишида нормаларини тортиб кўриш
билан топилади.

Бешинчи ёндашув. Ишлаб чиқилган методология айланма маблағларнинг

корхонанинг моддий ва молиявий оқимларини нормалаштириш ва бошқаришда ҳал
қилувчи ролини кўрсатади. Молиявий топ-менежер фақат нормалаштириш ёрдамида
айланма маблағларга умумий эҳтиёжни аниқлаш ёрдамида айланма маблағлар
захираларининг

корхонада

қўлланиладиган

моддий

ресурсларнинг

барча

ихтисослаштирилган номенклатураси бўйича реал норма ва нормативларини тасдиқ-
лашга ёндашиши мумкин. Юқорида кўрсатилган ҳисобланган функциялар корхона-
нинг молиявий топ-менежерига нормаларни ўрнатиш бўйича асосланган қарор қабул
қилиш имконини беради. Бунда у, биринчидан - корхонадаги ҳақиқатда мавжуд ўз
айланма маблағларига асосланади, иккинчидан - ишончлиликнинг турли даражалари
учун ишлаб чиқариш (сотиладиган, товар) захиралари, моддий ресурслар ва тайёр
маҳсулотнинг бутун ихтисослаштирилган номенклатураси бўйича тугалланмаган
ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги учун тайёрлаб қўйилган ярим маҳсулот билан
таъминлаш нормаларини ҳисоблаш бўйича олинган натижаларга асосланади, бунда:

- агар корхона айланма маблағлар билан тўлиқ таъминланган бўлса, корхонада

қўлланиладиган ва ишлаб чиқариладиган барча моддий ресурслар ва тайёр маҳсулот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

бўйича захира ва айланма маблағлар нормаларини таъминотнинг юқори ишончли-
лиги даражасида, масалан 99,7% ўрнатиш мумкин;

- айланма маблағларнинг катта бўлмаган танқислиги мавжуд бўлганда моддий

ресурслар ва тайёр маҳсулотнинг ҳар бир позицияси бўйича ишончлиликнинг пастроқ
даражасини, масалан, 98% ўрнатиш мумкин;

- айланма маблағларнинг ҳисоб-китобларга нисбатан катта танқислиги мавжуд

бўлганда табақалаштирилган нормалар ўрнатилади. Моддий ресурсларнинг
аҳамиятли маркалари бўйича ("А" гуруҳига кирувчи - масалан, асосий материаллар ва
ш.к.га тегишли) 99,7 % ишончлилик даражаси билан, "В" гуруҳи маркалари учун –
90 % даража билан, "С" гуруҳи маркалари учун эса, (масалан, махсус кийим ва ш.к.) –
85 % даража билан, бунда улар бўйича ҳисобланган айланма маблағлар нормативи
корхонанинг мавжуд имкониятларига мувофиқ бўлиши керак;

- айланма маблағлардаги танқисликни қоплаш учун қарз маблағлардан

фойдаланиш мумкин. Бундай ҳолда моддий ресурслар ва тайёр маҳсулотнинг барча
позициялари бўйича захиралар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш тўхтаб қолмаслиги
учун тайёрлаб қўйилган ярим маҳсулот нормаларини таъминотнинг юқори
ишончлилиги даражасида (масалан, 99,7%) ўрнатиш, ўз айланма маблағларидаги
етишмаётган эҳтиёжни эса, қисқа муддатли кредитлар ҳисобига қоплаш керак. Фз
айланма маблағларининг ҳақиқий мавжудлигидан келиб чиқиб, айланма маблағлар
нормаларини, масалан, 90% ишончлилик даражасида ўрнатиш, айланма маблағларга
қолган бошқа эҳтиёжни эса, жалб қилинган кредитлар ҳисобидан қоплаш керак.

Таъкидлаш керакки, ечимларнинг бу ҳамма вариантлари учун ҳеч нарсани

янгидан қайта ҳисоблаш керак эмас, чунки захиралар ва айланма маблағлар билан
таъминлашнинг ҳар хил ишончлилик даражалари учун барча нормалар захираларни
нормалаштириш бўйича илгари ҳисобланган маълумотлар базасида мавжуд.

Олтинчи ёндашув. Нормалаштиришда ҳар бир норма ҳосил қилувчи омил

алоҳида ҳисобга олинади. Бу ихтисослаштирилган нормаларни ҳисоблаш учун
фойдаланиладиган дастлабки ахборотни назорат қилиш, зарур бўлганда унга
тузатишлар киритиш имконини беради. Қўлланилган бу методологик усул
таъминотни ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил қилишда йўл қўйилган қоида
бузишларни акс эттирувчи барча ахборотни ҳисоб-китоблардан чиқариб ташлаш ва
иқтисодий асосланган айланма маблағлар нормативлари ва ишлаб чиқариш
захиралари нормаларини олиш имконини беради.

Еттинчи ёндашув. Ишлаб чиқилган методология бўйича нормалаштирилаётган

моддий ресурслар маркаларининг захираларини шакллантириш шартларини - йил
давомида етказиб беришнинг ҳажми ва интерваллари, суткалик мол чиқариш ҳажм-
лари ва ш.к. ларнинг норма ҳосил қилувчи омиллари вариациялари нотекислигини
характерловчи кўрсаткичлар тизими ҳам аниқланади. Бу кўрсаткичларни ҳисоблаш
таъминот ва сотиш жараёнларига тезкор таъсир кўрсатиш учун ҳисобланадиган
захиралар даражасига таъсир қилувчи норма ҳосил қилувчи омилларни таҳлил қилиш
имконини беради. Натижада етказиб берувчига кейинги даврда, масалан, етказиб
беришнинг интерваллар бўйича нотекислигини камайтиришни таклиф қилиш ва бу
захиралар даражасининг қанчалик пасайишига олиб келишини ҳисобланган кўрсат-
кичлар билан асослаш ва ш.к.лар мумкин бўлади. Бундан ташқари, ҳисобланаётган
захираларни шакллантириш шароитлари кўрсаткичлари тизими захираларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

9

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

бошқаришда иқтисодий механизмлар тизимини ишга тушириш ва ш.к.лар имконини
беради.

Саккизинчи ёндашув. Нормалаштиришда эҳтимоллар назарияси усуллари

қўлланилади. Бу ҳисобот йилининг дастлабки ахборотига (моддий ресурсларнинг
нормалаштирилаётган маркаларининг саналар ва ҳажмлар бўйича ҳаракати
тўғрисидаги) ишлов бераётганда унинг учун режа даврига иқтисодий асосланган
ишлаб чиқариш захиралари нормасини олиш имконини беради.

Юқорида кўрсатилган методология асосида компьютер дастурларининг иккита

типовой пакети (КДТП) ишлаб чиқилган: биттаси - турли тоифадаги захиралар ва шу
захираларга қўйилган айланма маблағларни нормалаштириш бўйича, иккинчиси -
АГТКС захиралари ва айланма маблағларини бошқариш учун.

Нормалаштириш бўйича КДТП АГТКСда қўлланиладиган моддий ресурсларнинг

бутун номенклатураси бўйича

захиралар ва айланма маблағлар билан

таъминлашнинг ишончлилиги даражасига боғлиқ равишда барча таркибий
тузилмалар даражалари учун чиқиш шаклларини ва захиралар ва айланма
воситаларнинг ҳисобланган нормаларини турли таҳлилий кесимларда тақдим қилиш
имконини беради.

Хулоса

АГТКСда ҳал этиладиган логистик масалалар комплексида, ишлаб чиқариш

захираларини бошқаришнинг (доимий ҳажмларда ёки тенг интерваллар оралиғида,
оптимал партиялар билан етказиб бериш) фақат стандарт логистик усулларини ишга
тушириш билан чекланиш мумкин эмас. Чунки ҳар бир АГТКСга тегишли ҳар турли
реал вазиятларни ҳисобга олган ҳолда бошқаришнинг логистик усулларини амалда
қўллаш орқали кутилган самарадорликка эришиш мумкин.

АГТКСни бошқаришнинг логистик усулларини амалиётга жорий этиш ҳозирги

тараққиёт даражасининг талаби ҳисобланади. АГТКСлар фаолиятининг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни бошқаришда логистиканинг норматив
усулини қўллаш мақсадга мувофиқ. Бу - захиралар, таъминот, сотиш ва ш.к.
жараёнларни самарали бошқаришдир. Нормалаштириш усулини бозор иқтисодиёти
шароитида ва нормани бошқаришнинг логистик усулларига ўтишда кенг
қўлланилишининг сабаби шундаки, бу усул фақатгина жараёнлар тезлигини эмас,
уларнинг самарадорлигини ҳам оширишга хизмат қилади.

Бу ишларни амалга ошириш учун тегишли мутахассисларни қайта тайёрлаш,

малакасини ошириш, улар учун зарур методик тавсиялар ишлаб чиқиш, меъёрий
ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда амалиётга жорий этиб бориш талаб
қилинади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Логистическая система управления запасами и оборотными средствами.

Радионов А.Р., к.т.н., научный руководитель ООО "Норматив Консалтинг".
"Финансовый менджмент", №5/2013.

2. Давлетьяров Ф.А. Нефтепродуктообеспечение/ Ф.А.Давлетьяров, Е.И.Зоря,

Д.В.Цагрели. - М.: ИЦ "Математика", 1998. 662 с.

3. Безродный А.А. Оптимизация структуры управления процессами предприятия

нефтепродуктообеспечения/ А.А.Безродный, Р.В.Новиков, А.Ф.Резчиков // Электро-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

10

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

технические комплексы и силовая электроника. Анализ, синтез и управление:
межвуз. науч. сб. - Саратов: Сарат. гос. техн. ун-т, 2003. - С. 66-79.

4. Хазиуллин И.Г. Оптимизация системы нефтепродуктообеспечения региона

(Логист. подход) автореф. дисс. канд. экон. наук: 08.00.06/ Хазиуллин Ильдар
Гельмибоянович, Ростовский гос. строй. ун-т. - Ростов н/Д, 1997. 19 с.

5. Атажахов

З.Д.

Логистические

основы

нефтепродуктообеспечения.

/З.Д.Атажахов // Инфраструктура рынка: проблемы и перспективы: учён. зап. Вып. 10
/ РГЭУ "РИНХ". - Ростов н/Д, 2004. С. 43-52.

6. Ахриев

А.Ю.

Логистические

резервы

повышения

качества

нефтепродуктообеспечения: автореф. дисс. канд. экон. наук: 08.00.05/ Ахриев Адам
Юсупович; Ин-т исслед. товародвижения и конъюнктуры оптового рынка. - Москва,
2005. 18 с.

Библиографические ссылки

Логистическая система управления запасами и оборотными средствами. Радионов А.Р., к.т.н., научный руководитель ООО "Норматив Консалтинг". "Финансовый менджмент", №5/2013.

Давлетьяров Ф.А. Нефтепродуктообеспечение/ Ф.А.Давлетьяров, Е.И.Зоря, Д.В.Цагрели. - М.: ИЦ "Математика", 1998. 662 с.

Безродный А.А. Оптимизация структуры управления процессами предприятия нефтепродуктообеспечения/ А.А.Безродный, Р.В.Новиков, А.Ф.Резчиков // Электро-технические комплексы и силовая электроника. Анализ, синтез и управление: межвуз. науч. сб. - Саратов: Сарат. гос. техн, ун-т, 2003. - С. 66-79.

Хазиуллин И.Г. Оптимизация системы нефтепродуктообеспечения региона (Логист, подход) автореф. дисс. канд. экон, наук: 08.00.06/ Хазиуллин Ильдар Гельмибоянович, Ростовский гос. строй, ун-т. - Ростов н/Д, 1997. 19 с.

Атажахов З.Д. Логистические основы нефтепродуктообеспечения. /З.Д.Атажахов // Инфраструктура рынка: проблемы и перспективы: учён. зап. Вып. 10 / РГЭУ "РИНХ". - Ростов н/Д, 2004. С. 43-52.

Ахриев А.Ю. Логистические резервы повышения качества нефтепродуктообеспечения: автореф. дисс. канд. экон, наук: 08.00.05/ Ахриев Адам Юсупович; Ин-т исслед. товародвижения и конъюнктуры оптового рынка. - Москва, 2005.18 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов