Направления активизации участия населения во внутренних инвестициях через политику доходов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
43-49
21
3
Поделиться
Аймухаммедова, А. (2018). Направления активизации участия населения во внутренних инвестициях через политику доходов. Экономика и инновационные технологии, (4), 43–49. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10561
Амина Аймухаммедова, Ташкентский государственный педагогический университет имени Низами.

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье исследованы проблемы активизации участия населения во внутренних инвестиционных процессах путем совершенствования структуры доходов и проведения эффективной политики доходов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ДАРОМАД СИЁСАТИ ОРҚАЛИ ИЧКИ ИНВЕСТИЦИЯЛАРДА АҲОЛИ

ИШТИРОКИНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Аймухаммедова Амина Какаджановна,

Низомий номидаги ТДПИ ўқитувчиси

E-mail:

aymukhammedovaa@mail.ru

Аннотация:

Мақолада

Ўзбекистонда

аҳоли

даромадлари

таркибини

такомиллаштириш ва самарали даромад сиёсати орқали унинг ички инвестиция
жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш муаммолари тадқиқ этилган.

Аннотация:

В статье исследованы проблемы активизации участия населения во

внутренних инвестиционных процессах путем совершенствования структуры доходов и
проведения эффективной политики доходов.

Abstract:

The article explores the problems of activating the participation of the population

in internal investment processes by improving the revenue structure and implementing an effective
revenue policy.

Калит сўзлар:

даромад, даромад сиёсати, ички инвестиция, мол

-

мулкдан олинган

даромадлар.

Кириш

Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган жадал ижимоий

-

иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади аҳолининг турмуш даражасини оширишга, унинг
даромадларини

ошириб,

турмуш

кечириш

сифатини

такомиллаштиришга

қаратилмоқда. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган даромадлар
сиёсати даромад турларини диверсификациялаш, тадбиркорлик

фаолияти ва мулкий

эгалик ҳуқуқларидан фойдаланиш жараёнларини янада эркинлаштириш орқали
аҳоли даромадлари таркибий тузилмасини оптималлаштиришни рағбатлантирмоқда.
Айниқса, аҳолининг ўз бўш турган маблағ ва ресурсларини инвестиция жараёнларига
йўналтириш орқали даромадларини ошириш учун реал шарт

-

шароитлар

яратилмоқда.

Ислоҳотларнинг юқорида қайд этилган йўналишлари узоқ йиллар давомида,

айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгунга қадар ҳукм сурган маъмурий

-

буйруқбозлик тизимининг салбий таъсири натижасида вужудга келган муаммоларни
ҳал этиш зарурати туфайли олиб борилмоқда. Аҳоли даромади таркибининг етарли
даражада самарали ва оптимал эмаслиги, олиб борилаётган даромад сиёсати
таркибида молиявий бозорларда иштирок учун даромадларни рағбатлантириш
тадбирларининг сустлиги, ички инвестицияларда аҳоли иштироки фаол эмаслиги
каби муаммолар шулар жумласидандир.

Масалан, кейинги йилларда аҳоли даромадлари ҳажмининг ошиши яққол

намоён бўлса

-

да, бу ўсишда инвестициялардан олинган даромадларнинг улуши жуда

паст. Аҳолининг умумий даромадлари ҳажми сезиларли даражада ошиши асосан
умумий даромадлар таркибида 59,6 фоиз улушга эга бўлган меҳнат фаолиятидан
олинган даромадлар (ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва мустақил равишда банд
бўлишдан олинган даромадлар) ва 32,2 фоизни ташкил этувчи трансфертлардан
олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган

[1].

Аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган

даромадлар сезиларли улушни ташкил этади. 2018 йилнинг январь

-

март ойлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

дастлабки маълумотларга кўра меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг
умумий даромадлар таркибидаги улуши 59,6 фоизни ҳамда

номинал ўсиш суръати

2017 йилнинг мос даврига нисбатан 117,1 фоизни ташкил этди. Меҳнат фаолиятидан
олинган даромадларнинг аҳоли умумий даромадлари таркибидаги бундай улуши ва
ўсиш суръати аҳоли умумий даромадларининг 11,6 фоизга ошишини таъминлади

[2].

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда аҳоли бўш маблағларидан фойдаланиш

бўйича таъсирчан механизмининг яратилмагани, айниқса, қимматли қоғозлар
бозори, инвестиция институтларининг етарли даражада самарали ташкил
этилмагани, бир томондан, аҳоли томонидан мулкий ва тадбиркорлик даромадини
кенгайтириш имконига эга бўлмаслик ҳолатини келтириб чиқарса, бошқа томондан
иқтисодиётимиздаги инвестицияларнинг қўшимча ички манбалари чекланишига
сабаб бўлиб келмоқда. Мазкур ҳолатларга танқидий ёндашган ҳолда, Президентимиз
Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида “Иқтисодиётни
ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида
ҳаракатга келтириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим
вазифаларимиздан биридир” [3] деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Мазкур вазифаларни

амалга ошириш мамлакатимизда амалга оширилаётган даромад сиёсати орқали ички
инвестицияларда аҳоли иштирокини фаоллаштириш йўналишларини белгилаб
олишни тақозо этади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистонда

аҳоли

даромадлари

таркибини

такомиллаштириш

муаммоларининг тадқиқи натижалари республикамиздаги қатор олимлар ва
мутахассисларнинг илмий ишларида изчил баён этиб келинмоқда. Жумладан,

Н.И.Рустамов ўз тадқиқотларида Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини

ошириш имкониятларини тадқиқ қилар экан, “Мамлакатимизда аҳоли даромадлари

-

нинг таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора
ортиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бу борадаги кўрсаткич 10,6 фоиздан 52
фоизга ўсди. Бу кўрсаткич Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида ўртача

20-

25 фоиздан ошмайди”

[4]

, деб таъкидлайди. Бироқ тадқиқотчи аҳоли даромад

-

лари таркибида инвестицион фаолиятдан даромадларнинг улушини баҳолашга
эътибор қаратилмаган.

Шунингдек, Ю.Урунбаева ўз илмий изланишларида

аҳоли даромадларини

ошириш йўллари тадқиқига асосий эътибор қаратган

[5].

Ж.Ҳакимов

Ўзбекистонда

аҳоли турмуш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари, уларнинг шаклланишида
даромад ҳажми ва таркибининг тутган ўрнини таҳлил қилган

[6]

. Бироқ ушбу

муаллифларнинг ишларида ҳам аҳоли маблағларини иқтисодиётдаги турли
инвестиция объектларига йўналтириш ва шу орқали унинг даромадларини ошириш
жараёнлари эътибордан четда қолган.

Мазкур муаммо хорижлик олим ва тадқиқотчиларнинг илмий ишларида кенг

таҳлил қилинган. Жумладан, А.Н.Никушина, Т.М.Катаева томонидан аҳоли
жамғармаларининг ички инвестиция ресурси сифатида фойдаланиш зарурлиги
асосланган. Кейинги бир неча йил давомида аҳоли

пул жамғармаларининг асосий

таркибий қисмлари ҳажмидаги ўзгаришлар статистик маълумотлар асосида таҳлил
қилиб

чиқилган.

Таҳлиллар

асосида

жисмоний

шахслар

маблағларини

инвестициялашнинг мавжуд нисбатан самарали усуллари тавсифланган. Аҳоли
шахсий жамғармаларидан инвестиция сифатида самарали фойдаланиш борасидаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чора

-

тадбирлар белгиланган

[7].

Е.Б. Гончарова ва Е.А. Гонзюх миллий иқтисодиёт ошишини рағбатлантириш

мақсадида аҳоли жамғармаларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил
қилган. Инвестицияларнинг ички манбалари салоҳиятини баҳолаш асосида аҳоли
маблағларини капитал бозорига жалб этишнинг истиқболлари тадқиқ этилган. Уй
хўжаликларининг

молия

бозоридаги

индивидуал

фаолликларини

рағбатлантиришнинг асосий воситаси сифатида индивидуал инвестиция счетлари
тизимининг имконият ва истиқболларига алоҳида эътибор қаратилган

[8].

А

.

Н

.

Никушина

ва

Т

.

М

.

Катаева ички инвестиция ресурси сифатида аҳоли

жамғармаларидан фойдаланиш зарурлигини асослаб берган. Жисмоний

шахсларнинг

шахсий маблағларини инвестициялашнинг самарали воситалари тавсифланган. Аҳоли
шахсий жамғармаларидан инвестиция сифатида самарасиз фойдаланиш муаммолари
аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чора

-

тадбирлар таклиф этилган

[9].

Т.И.

Овчинникова

ва

И.Н.

Булгакова

томонидан

аҳоли

даромадлари,

жамғарма

-

лари

ва

инвестиция

фаолиятидаги

иштироки

ўзаро

боғлиқлигининг

замонавий

моделлари

турли

назарий

қарашлар

асосида

таҳлил

этилган

ва

тегишли

назарий

хулосалар

ишлаб

чиқилган

[10]

.

Л.Л

.

Игонина

томонидан аҳоли жамғармалари салоҳиятидан инвестицион

жараёнларни

молиялаштиришнинг

ички

манбаи

сифатида

фойдаланиш

имкониятлари

ёритиб

берилган,

жамғармаларнинг

аккумуляцияси

ва

инвестицияларга трансформациясига тўсқинлик қилувчи омиллар аниқланган.
Мазкур жараёнларни тартибга солиш имконини берувчи мақсадга мувофиқ дастур
ишлаб чиқишнинг зарурлиги асослаб берилган

[11].

А.Н.

Суховерхова

ва А.И.

Леонидова

томонидан

аҳоли

омонатларининг

инвести

-

цияларга

трансформациялашуви

таҳлил

қилиниб,

уй

хўжаликларининг

инвестицион

фаоллигини

ошириш

йўллари

белгилаб

берилган

[12].

Бироқ ушбу олим ва мутахассисларнинг илмий тадқиқотларида аҳоли

даромадларининг ички инвестиция ресурслари сифатида қўшимча даромад
келтириш тавсифига эга турлари салмоғини оширишнинг аниқ механизмларига
етарли даражада эътибор қаратилмаган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида илмий абстракциялаш, анализ ва синтез, тизимли ёндашув

каби усуллардан фойдаланилган. Шунингдек, иқтисодий таҳлилнинг қатор усуллари,
жумладан, тизимли, таққослама, мантиқий, иқтисодий

-

статистик и таркибий

-

динамик

усулларидан фойдаланилган

.

Тадқиқот учун зарур ахборотлар асосан статистик маълумотлар кўринишида

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси расмий маълумотларидан
олинган. Муҳим хулосаларни шакллантиришда мазкур соҳа бўйича экспертларнинг
ёндашув ва қарашлари умумлаштирилган.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистонда кейинги йилларда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларнинг

асосий мақсади устувор равишда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уни
муносиб ҳаёт шароитлари билан таъминлашга қаратилмоқда. Натижада 2017 йилда
аҳоли умумий даромадлари 186,2 трлн. сўмни ташкил этиб, олдинги йилга нисбатан

22,8

%га ўсди. Даромадларнинг реал ошиши 12,2 %ни ташкил этди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш жоизки, йилдан

-

йилга умумий даромадларнинг таркиби ҳам

ўзгариб, сифат жиҳатидан такомиллашиб бормоқда. Буни 2017 йилдаги
мамлакатимиз аҳолисининг умумий даромадлари таркиби орқали кузатиш мумкин

(1-

расм).

1-

расм. 2017 йилда Ўзбекистонда аҳоли умумий даромадлари

таркиби, фоизда

[13]

Жадвал маълумотларига кўра, аҳоли умумий даромадлари таркибида бозор

даромадларининг улуши деярли 40 фоизни ташкил этмоқда. Бу эса, бир томондан,
мамлакатимизда тадбиркорлик ва

меҳнат фаолияти эркинлигининг ошиб бориши,

бошқа томондан эса, даромадлар диверсификацияси натижасида унинг анъанавий
турлари қаторига янги турларининг кириб келиши орқали изоҳланади.

Бироқ ўз ўрнида таъкидлаш зарурки, айрим даромад турларининг салмоғи ҳали

жаҳон амалиётида таркиб топган ўртача даражадан сезиларлича ортда қолмоқда.
Масалан, мол

-

мулкдан олинган даромадлар жами даромадларнинг атиги 4,2

фоизини ташкил этиши ҳали олдимизда ўрта мулкдорлар қатламини таркиб
топтириш ва ривожлантириш борасида муҳим ишларни амалга ошириш вазифаси
турганлигидан далолат беради.

Мазкур даромад тури таркибини янада чуқурроқ таҳлил қилиб кўрайлик (2

-

расм).

Аҳоли умумий даромадлари ҳажмининг ўзгаришига мол

-

мулкдан олинган

даромадларнинг таъсири сезиларли даражада эмас. Агар кузатилаётган даврда аҳоли
умумий даромадлари ҳажмининг ошиши 22,8 %ни ташкил этган бўлса, шундан 1,4 %
мол

-

мулкдан олинган даромадлар ҳиссасига тўғри келади

[15].

Бундан кўринадики, мазкур ҳолат мамлакатимизда аҳоли даромадлари

сиёсатида жиддий ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этади. Бу, аввало, аҳоли
учун барқарор ва муҳим даромад манбаи билан бирга унинг мамлакат иқтисодиёти

-

даги ижобий ўзгаришлардан манфаатдорлигини таъминлаши лозим.

2,2

4,2

24,8

34,3

34,5

0

5

10

15

20

25

30

35

40

Шахсий истеъмол учун ўзида ишлаб

чиқарилган хизматлардан олинган

даромадлар

Мол

-

мулкдан олинган даромадлар

Трансфертлардан даромадлар

Ёлланма ишчиларнинг даромадлари

Мустақил равишда банд бўлишдан

олинган даромадлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

2-

расм. 2017 йилда Ўзбекистонда мол

-

мулкдан олинган даромадлар

таркиби, фоизда

[14]

Шунингдек,

мамлакатдаги

ички

инвестицияларда

аҳоли

иштирокини

фаоллаштириш даромад сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланиши
зарур. Бу борада 2017

-

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш

-

нинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилга
мўлжалланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб

-

қувватлаш йили” давлат дастурининг 90

-

бандида аҳолининг бўш пул маблағларини

иқтисодиётнинг реал секторига жалб этиш мақсадида корхоналар томонидан
чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш вазифаси белгилаб
берилган.

Ушбу вазифани амалга ошириш жараёнида 2018 йил 1 майга қадар Қимматли

қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Давлат рақобат
қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, унда аҳолининг бўш пул маблағларини
иқтисодиётнинг реал секторига жалб этишни рағбатлантиришни таъминлаш учун
жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган
маблағларини даромад солиғидан озод этиш назарда тутилган

[16].

Бироқ, фикримизча, аҳоли маблағларини иқтисодиётдаги турли инвестиция

объектларига йўналтириш ва шу орқали унинг даромадларини ошириш бўйича
сезиларли натижага эришиш учун тизимли ишларни йўлга қўйиш, хусусан, мазкур
жараёнларнинг мақсадга мувофиқ тарзда боришини таъминловчи

таъсирчан

механизмларни жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Яна бир эътиборли жиҳат –

аҳоли ўз даромадларидан инвестиция тавсифидаги

йўналишларда фойдаланиш ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланганлик
даражасига боғлиқ бўлиб, бу борада ўта юқори нотекисликни кузатиш мумкин.

2017 йилда мол

-

мулкдан олинган даромадлар ҳажмининг учдан икки қисми

Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 69,1 %ни ташкил этгани, навбатдаги юқори
улушга эга ҳудудлар Тошкент (6,9 %), Фарғона (3,9 %) ва Самарқанд (3,6 %)
вилоятлари ҳисобланиши бунинг яққол далилидир. Бу эса аҳоли маблағларини ички
инвестиция манбаи сифатида йўналтирилишини таъминловчи ҳудуд билан боғлиқ

0,1

12,0

28,4

59,5

Муаллифлик ҳақи

Облигациялар, депозитлар ва бошқа

қимматли қоғозлар бўйича фоизлар

Дивидендлар

Бошқа мулкий даромадлар

0

10

20

30

40

50

60

70


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

чора

-

тадбирларни кучайтириш, маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа мутассади

идораларнинг бу борадаги ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиши ва изчил амалга
ошириши зарурлигини кўрсатади.

Хулоса ва таклифлар

1. Ўзбекистонда ижтимоий

-

иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини

таъминлаш аҳоли реал даромадларини оширишга йўналтирилган даромадлар
сиёсати билан узвий боғлиқ

.

2. Кейинги йилларда олиб борилаётган ижтимоий сиёсат чора

-

тадбирлари

таъсирида аҳоли умумий даромадлари таркибан ўзгариб, сифат жиҳатидан
такомиллашиб бормоқда.

3. Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик

ва мол

-

мулкдан олинган даромадлар улушини сезиларли равишда оширишга ўрта

мулкдорлар қатламини таркиб топтириш ва ривожлантиришга йўналтирилган
вазифаларни ҳал этиш орқали эришиш мумкин.

4. Аҳоли даромадлари таркибий тузилишининг ҳозирги ҳолати мамлакатимизда

аҳоли даромадлари сиёсатида барқарор ва муҳим даромад манбаи билан бирга
унинг мамлакат иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлардан манфаатдорлигини
таъминлашга йўналтирилган жиддий ўзгаришларни амалга оширишни тақозо этади.

5. Аҳоли маблағларини иқтисодиётдаги турли инвестиция объектларига

йўналтириш ва шу орқали унинг даромадларини ошириш бўйича сезиларли натижага
эришиш учун мазкур жараёнларнинг мақсадга мувофиқ тарзда боришини
таъминловчи таъсирчан механизмларни жорий этиш мақсадга мувофиқ.

6. Аҳоли ўз даромадларидан инвестиция тавсифидаги йўналишларда

фойдаланиш ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва ривожланганлик даражасига
боғлиқ бўлиб, бу борада ўта юқори нотекислик мавжуд. Мазкур муаммони бартараф
этиш

учун

аҳоли

маблағларининг

ички

инвестиция

манбаи

сифатида

йўналтирилишини таъминловчи ҳудуд билан боғлиқ чора

-

тадбирларни кучайтириш,

маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқа мутассади идоралар томонидан ҳудудий
дастурларни ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш зарур.

Аҳоли даромадлари сиёсатини мамлакат бўйича яхлит ҳолда, шунингдек

ҳудудлар бўйича алоҳида ҳолда олиб боришда ички инвестиция ресурслари сифатида
қўшимча даромад келтириш тавсифига эга турларига устуворлик бериш ҳамда уларни
рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш пировардида аҳоли
турмуш даражаси ва сифатини оширишга сезиларлича таъсир кўрсатади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистонда

аҳоли

ўрта

ҳисобда

қанча

даромад

олади?

-

http://uza.uz/uz/society/o-zbekistonda-o-rta-hisobda-aholi-qancha-daromad-oladi-16-04-
2018

2.

Ўзбекистонда

ёлланма

ишчиларнинг

даромадлари

ўсди.

-

http://uza.uz/oz/society/zbekistonda-yellanma-ishchilarning-daromadlari-sdi-16-04-2018

3.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёевнинг

Олий

Мажлисга

Мурожаатномаси. –

Халқ сўзи, 2018 йил 23 декабрь.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

4. Рустамов Н.И. Аҳоли турмуш даражаси ва Ўзбекистонда уни ошириш

имкониятлари.

-

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон

журнали. № 5, сентябрь

-

октябрь, 2015 йил.

5.

Урунбаева

Ю.

Аҳоли даромадларини ошириш йўллари

. - http://www.biznes-

daily.uz/ru/birjaexpert/43392-aholi-daromadlarini-oshirish-yullari - 28.07.2016,

№6(102)

-

2016.

6. Ҳакимов Ж.

Ўзбекистонда аҳоли турмуш даражасини баҳолаш кўрсаткичлари.

-

http://www.biznes-daily.uz/ru/mening-mulkim/55486-aholi-turmush-darajasini-

baholash-kursatkichlari

7. Никушина А.Н., Катаева Т.М. Проблемы привлечения сбережений населения в

качестве

инвестиций

в

экономику

России.

-

http://www.gramota.net/materials/1/2015/6/29.html.

8.

Гончарова Е.Б., Гонзюх Е.А. Внутренние сбережения как фактор

интенсификации инвестиционного процесса // Фундаментальные исследования. –

2015.

№ 11

-1.

С. 133

-137.

9.

Никушина А

.

Н

.

, Катаева Т

.

М

.

Проблемы привлечения сбережений населения в

качестве

инвестиций

в

экономику

России

.

-

www.gramota.net/materials/1/2015/6/29.html.

10.

Овчинникова

Т.И.,

Булгакова

И.Н.

Доходы

и

потребление

населения

в

рыночной

модели

инвестиционной

и

безопасной

деятельности

.

URL:

http://www.fundamental-research.ru/ru/article/view?id=39297

.

11.

Игонина

Л.Л

.

Инвестиционная

значимость

сбережений

населения

в

российской

экономике

. - https://cyberleninka.ru/article/n/investitsionnaya-znachimost-

sberezheniy-naseleniya-v-rossiyskoy-ekonomike.

12.

Суховерхова

А.Н.,

Леонидова

А.И.

Сбережения

населения

как

инвестиционный

источник

экономики

России

.

-

https://cyberleninka.ru/article/n/sberezheniya-naseleniya-kak-investitsionnyy-istochnik-
ekonomiki-rossii.

13.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон

Республикасининг 2017 йил статистик ахборотномаси. –

Тошкент, 2018.

- 162-

б.

14.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси. Ўзбекистон

Республикасининг 2017 йил статистик ахборотномаси. –

Тошкент, 2018.

- 163-

б.

15.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон

Республикасининг 2017 йил статистик ахборотномаси. –

Тошкент, 2018.

- 164-

б.

16.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг «

2017-

2021 йилларда Ўзбекистон

Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб

-

қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат

дастури тўғрисида»ги

фармони.

2018 йил 22 январь, ПФ

-5308-

сон.


Библиографические ссылки

Узбекистонда а^оли урта ^исобда цанча даромад олади? http://uza.uz/uz/society/o-zbekistonda-o-rta-hisobda-aholi-qancha-daromad-oladi-16-04-2018

Узбекистонда ёлланма ишчиларнинг даромадлари усди. http://uza.uz/oz/society/zbekistonda-yellanma-ishchilarning-daromadlari-sdi-16-04-2018

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Халк, сузи, 2018 йил 23 декабрь.

Рустамов Н.И. А^оли турмуш даражаси ва Узбекистонда уни ошириш имкониятлари. - "Ик,тисодиёт ва инновацион технологиялар" илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2015 йил.

Урунбаева Ю. А^оли даромадларини ошириш йуллари. - http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/43392-aholi-daromadlarini-oshirish-yullari - 28.07.2016, №6(102)-2016.

Хакимов Ж. 'Узбекистонда ах,оли турмуш даражасини бахдлаш курсаткичлари.

http://www.biznes-daily.uz/ru/mening-mulkim/55486-aholi-turmush-darajasini-baholash-kursatkichlari

Никушина А.Н., Катаева Т.М. Проблемы привлечения сбережений населения в

качестве инвестиций в экономику России.

http://www.gramota.net/materials/l/2015/6/29.html.

Гончарова Е.Б., Гонзюх Е.А. Внутренние сбережения как фактор интенсификации инвестиционного процесса // Фундаментальные исследования. -2015.-№ 11-1.-С. 133-137.

Никушина А.Н., Катаева Т.М. Проблемы привлечения сбережений населения в

качестве инвестиций в экономику России.

www.gramota.net/materials/l/2015/6/29.html.

Овчинникова Т.И., Булгакова И.Н. Доходы и потребление населения в рыночной модели инвестиционной и безопасной деятельности. URL: http://www.fundamental-research.ru/ru/article/view?id=39297.

Игонина Л.Л. Инвестиционная значимость сбережений населения в российской экономике. - https://cyberleninka.ru/article/n/investitsionnaya-znachimost-sberezheniy-naseleniya-v-rossiyskoy-ekonomike.

Суховерхова А.Н., Леонидова А.И. Сбережения населения как

инвестиционный источник экономики России.

https://cyberleninka.ru/article/ri/sberezheniya-naseleniya-kak-investitsionnyy-istochnik-ekonomiki-rossii.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси. Узбекистон Республикасининг 2017 йил статистик ахборотномаси. -Тошкент, 2018. - 162-6.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика к,умитаси. Узбекистон

Республикасининг 2017 йил статистик ахборотномаси. - Тошкент, 2018. -163-6.

Узбекистон Республикаси Давлат статистика цумитаси. Узбекистон

Республикасининг 2017 йил статистик ахборотномаси. - Тошкент, 2018. - 164-6.

Узбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион тоялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тутрисидалги фармони. 2018 йил 22 январь, ПФ-5308-сон.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов