Факторы, влияющие на развитие туризма в регионах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-148
9
2
Поделиться
Азизтоева, Ф. (2018). Факторы, влияющие на развитие туризма в регионах. Экономика и инновационные технологии, (5), 141–148. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10653
Феруза Азизтоева, Джизакский политехнический институт

ассистент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В условиях экономических реформ известный туризм развитие приобретает все большее значение в экономической и социальной жизни страны. Это обеспечение занятости местного населения наряду с развитием экономики,тем самым повышая уровень жизни, привлекая иностранных туристов, знакомя мир с нашей страной, сохраняя наши древние города и исторические памятники расширяет возможность внести значительный вклад в добрые дела, такие как В статье приведены основные факторы индустрии туризма в Узбекистане, территориальная специфика ее развития, экологическая защита местного населения, а также предложения по мерам по устранению некоторых проблем в связи с этим.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДЛАРДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ТАЪСИР

КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

Азизтоева Феруза Алпомишевна,

Жиззах политехника институти ассистенти

E-mail:

feruzaaziztoeva@mail.ru

Аннотация:

Иқтисодий

ислоҳотлар

шароитида

маълумки

туризмнинг

ривожланиши мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. У
иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш,
шу орқали турмуш даражасини яхшилаш, хорижий туристларни жалб қилиш, юртимизни
дунёга танитиш, қадимий шаҳарларимиз ва тарихий ёдгорликларимизни асраб авайлаш
каби хайрли ишларга салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини кенгайтиради. Мақолада
Ўзбекистонда туризм соҳасининг асосий омиллари, уни ривожлантиришнинг ҳудудий
ўзига хослиги, маҳаллий аҳолини атроф - муҳитни муҳофаза қилиши, бу борада айрим
муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича таклифлар берилган.

Калит сўзлар:

туризм, туризм инфратузилмаси, туризм индустрияси, сайёҳлик

логистикаси, замонавий дам олиш ҳудудлари, туристик хизмат бозори, маънавий озуқа,
таассуротлар, туризмнинг жозибадорлиги, туризм саноати.

Кириш

Бугунги кунда халқаро туризм тармоғига дунё бўйлаб яратилаётган ҳар ўн

иккинчи янги иш ўрни тўғри келиб, кейинги ўн йилликда дунё миқёсида 120 миллион
кишининг (ишсиз аҳолининг 3,5 фоизи) ушбу тармоқда иш билан таъминланиши
кутилмоқда. У мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда
инвестиция оқимини таъминлаш учун муҳим восита бўлиб ҳисобланади.

Эътироф

этиш

керакки,

истиқлол

йилларида

Фзбекистонда

туризм

инфратузилмаси ривожланиб, туристлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар
томонлама мақбуллиги, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ва умуман, сайёҳлик
логистикаси билан боғлиқ барча хизматларнинг қулайлиги, хавфсизлиги, замонавий
ахборот технологияларининг жорий этилганлиги таъминланди.

Фзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида туристик имкониятлар ҳақида қуйидагича таъкидланди: “Ҳозирги
кунда миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан
бири бу туризмдир. Фзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган давлат
ҳисобланади. Юртимизда 7 минг 300 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд
ва уларнинг аксарияти ЮНЕСКО рўйхатига киритилган” [1].

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, туризм жаҳон савдосининг энг йирик

тармоғига айланиб бормоқда, ҳозирги кунда ер юзидаги жами товар ва хизматлар
экспортида даромад келтириш бўйича иккита йирик тармоқ-нефть қазиб олиш ва
автомобиль саноатидан кейинги учинчи ўринда туради. Туризм соҳаси жаҳонда
бўладиган жами экспортнинг 10 фоизини беради, хизматлар савдосининг эса 35
фоизи туризмга тўғри келади. Буюк ипак йўлида жойлашган, асрлар давомида
қадимий шаҳарлари билан машҳур, тарихий ва маданий ўтмишга эга Фзбекистон
Республикаси туризм тармоғини ривожлантириш учун реал имкониятларга эга.

Республикамиз халқаро туризм соҳасидаги имкониятларининг катталиги билан

қўшни мамлакатлардан тубдан фарқ қилади. Фзбекистоннинг географик ўрни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ниҳоятда қулай, ажойиб табиий- иқлим шароитига эгалиги инсоният маданий
тараққиётида ҳам катта ўрин тутади. Фзбекистон иқтисодий барқарор давлатлар
қаторига кириб, нодир тарихий архитектура ёдгорликларига, ширин-шакар мевалар,
хилма-хил таомлар, ажойиб миллий анъана, урф-одатга эга, ҳалқи эса
меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Буларнинг барчаси чет эллик туристлар
эътиборини тортади ва туристик саёҳатларга чиқишга ундайди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодиётда туризм ва унинг иқтисодий моҳиятини кўрсатувчи таълимотлар,

назариялар жуда кўп бўлган. Хусусан, Н.Тўхлиевнинг “Экономика большого туризма”
китобида “Туризм (frans. тour – сайр, саёҳат) сайёдлик-саёҳат (сафар) қилиш, фаол
дам олиш турларидан бири. Туризм деганда жисмоний шахснинг доимий истиқомат
жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий амалий ёки бошқа мақсадларга
борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмайдиган
ҳолда жўнаб кетиши тушунилади деб таърифланади [2,15].

И.Енджейчик фикрича эса туризмнинг иқтисодий моҳияти кўп жиҳатдан

туризмда кенг қамровли бўлган мультипликатив самара таъсирига асосланади.
Мультипликатив самара таъсири натижасида туризмдаги битта иш ўрни туризм
билан ҳамкорлик тизими орқали боғланган бошқа соҳа ва секторларида еттита янги
иш ўрнини яратади. Шу хусусияти сабабли, туризм Фзбекистоннинг кўпгина, айниқса
катта рекреацион имкониятлари мавжуд минтақалари ривожланиши учун сифат
жиҳатидан янги давр бошланишига туртки бўлиши мумкинки, туризм ҳисобига
нафақат ўзларининг ривожланиш тезлигини ошириши балки, йиғилиб қолган
ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳам ҳал этиши мумкин *3+.

Иқтисодчи олим О.Х.Хамидовнинг эътироф этишича “Туризм мураккаб, кўп

қиррали тушунча бўлиб, у экологик барқарор ривожланиш йўналиши сифатида ўзаро
боғлиқ тармоқлар мажмуаси, бир вақтнинг ўзида фаолият тури, рекреация шакли,
миллий иқтисодиёт тармоғи ва бўш вақтни кўнгилли ўтказиш усули бўлиб, кўплаб
янги иш ўринлари, қўшимча даромадлар яратиш ва тадбиркорликни ва минтақалар
иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим манбаи сифатида, бой ва хилма-хил
табиат, маданий-тарихий объектлардан табиат муҳофазаси ва экологик хавфсизликни
таъминлаш асосида томоша қилиш орқали самарали фойдаланиш йўналишларини
белгилайди *4, 252.+.

Демак, туристик хизмат бозори бу туристик маҳсулот ишлаб чиқарувчиси ва

истеъмолчиси ўртасидаги иқтисодий муносабатлар пайдо бўладиган жойдир.
Туристик маҳсулотнинг ҳар бир ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчиси ўзининг иқтисодий
манфаатларига эга. Манфаатлар мос келмаслиги ҳам мумкин, лекин улар мос келса
туристик маҳсулотнинг савдо-сотиқ акти амалга оширилади. Шунинг учун бозор бу
ишлаб чиқариш ва истеъмолчи қизиқишларини қондирадиган ўзига хос қурол бўлиб,
мазкур хўжалик юритувчи ҳукмрон туристик субъект учун субъектнинг туристик
маҳсулотига қизиққан ва уни эртами-кеч харид қилишга маблағи етадиган
истеъмолчилар йиғиндисини намоён этади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда туризм иқтисодиёти бўйича мавжуд назариялар ўрганилди ва

мамлакатимиздаги унинг ривожланиш жараёнлари таҳлил қилинди.Тадқиқотни
амалга оширишда анализ ва синтез, қиёсий баҳолаш ҳамда илмий абстракция


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

усулларидан фойдаланилди. Тизимли таҳлил қилишда 2005-2017 йиллардаги
статистик маълумотлар қўлланилди. Статистик манба сифатида, Фзбекистон
Республикаси

Давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотларидан

кенг

фойдаланилди.

Бутун дунёдаги каби республикамизда ҳам хизмат кўрсатиш тармоғининг

жадал ривожланаётган энг истиқболли соҳаларидан бири туризм ҳисобланади.
Шунингдек, туризмнинг ривожланиш тарихи жуда қадим замонларга бориб
тақалгани ҳолда, туризм халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга
хизмат қилган. Бундан ташқари, одамлар янги ўлкаларни кашф этиш, дунёни кўриш
ва билиш, савдо-сотиқни ривожлантириш, маданий ва дипломатик алоқаларни
ўрнатиш мақсадида саёҳат қилишган. Қадимда савдо-сотиқ карвонлари йўллари
кесишган, маданиятлар ва цивилизациялар туташган чорраҳада жойлашгани учун
Марказий Осиё минтақаси бу жараёнда муҳим ўрин тутган. Мустақиллик йилларида
Фзбекистонда мазкур соҳани меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, нафақат
мамлакатимиз, балки унинг минтақалари даражасида ҳам туризмни, туризм
инфратузилмасини янада ривожлантиришга қаратилган Президент фармонлари
қонунлар, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ қилиниб келинмоқда.

Бундан

ташқари

2017-2021

йилларда

Фзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида
туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини
ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш,
туризм инфратузилмасини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган *5,7+.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Фзбекистон

Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Фзбекистон Республикаси Президентининг “2018-
2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 16 августдаги қарори туризмни ривожлантириш-
нинг яхлит концепциясини шакллантириш ва изчил амалга оширишда муҳим
аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда яратиладиган ялпи ички маҳсулотда,
маҳаллий бюджет даромадларида туризмнинг улушини кўпайтириш, иш билан
бандликни таъминлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича
тизимли чора-тадбирларни амалга оширишда, туризм индустрияси жадал
ривожланиши учун қисқа муддатда энг қулай шарт-шароит, иқтисодий, маъмурий ва
ҳуқуқий муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Таҳлил ва натижалар

Туристик хизматларни диверсификация қилиш ва янги туристик маршрутларни

яратиш, жумладан: мамлакат барча ҳудудининг туристик имкониятини ўрганиш ва
туристик маҳсулот, маршрутларни шакллантириш, аҳоли учун турлар ва экскурсиялар
ўтказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, ички маршрутлар
бўйича янги авииловалар очиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асосида ҳудудий
ва халқаро йўналишлар бўйича чартер рейсларини ташкил этиш мақсадида янги
туристик маршрутларни яратиш, туризмнинг замонавий турларини ривожлантириш,
уларнинг

жозибадорлигини

кучайтиришга

оид

ислоҳотларни

янада

такомиллаштириш бўйича тадбирлар Ҳаракатлар стратегиясидан жой эгаллагани
туристик хизматлар кўрсатувчи субъектларнинг имкониятларини янада кенгайтиради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Туристик хизматлар ҳажмини ошириш кўп жиҳатдан археологик ёдгорликларга

ҳам боғлиқ. Фзбекистонда тарихий-маданий, меъморий, археологик жиҳатдан
қизиқарли бўлган 7,0 мингдан ортиқ объект бор. Ана шулар хорижликларни
оҳанрабодек ўзига тортади. Тадқиқотчи Б. Тўраевнинг таъкидлашича, “археологик
ёдгорликлардан 545 меъморчилик, 575 тарихий, 1457 санъат ёдгорликлари, 5500 дан
ортиқ объект археологик жиҳатдан қадрли ҳисобланади. Лекин туристик талабга
улардан атиги 140 таси жалб қилинган. Юқорида санаб ўтилган объектлардан 200
тадан ортиқроғи таъмирланмоқда, 500 таси таъмирталаб. Уларга ҳар йили катта
миқдорда маблағ сарфлаш лозим бўлади. Бошқа мамлакатларнинг тажрибаси шуни
кўрсатадики, кўплаб туристлар учун ўша таъмирлаш жараёнининг ўзи ҳам қизиқарли
[6,22].

Бундай чора-тадбирларни амалга ошириш туризмнинг ўзига хос томонларини

кўрсатиб беради жумладан, туристлар учун хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини
баҳолаш мумкин бўлса ҳам, ҳеч қандай ўлчовлар билан баҳолаб бўлмайдиган
“самаралар” таассурот, маънавий озуқа, қониқиш, эстетик завқ-шавқ кабилар ўзига
хос аҳамият касб этади Шу ўринда тадқиқотда республикамизда туризмнинг
ривожланиш кўрсаткичлари таҳлили амалга оширилди.

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида 2005-2016 йиллар давомида туризмнинг ривожланиш

кўрсаткичларининг ўзгариши

Кўрсаткичлар

2005 й

2007 й

2009 й

2010 й

2014 й

2016 й

Туристик хизматлар

ҳажми (млрд.сўм,
номинал нархларда)

50,5

78,2

120,2

153,8

293,9

318,8

(реал нархларда)

50,5

64,6

102,0

129,8

261,0

296,5

Хорижий фуқароларга

хизмат кўрсатиш

(минг киши

)

330,1

903,1

1294,4

1055,4

1938,0

2196,1

Хорижий туристларга

хизмат кўрсатиш

(минг киши)

3,8

80,2

149,6

129,6

155,9

205,5

Фзбекистон

фуқароларининг чет элга
чиқишлари (минг киши)

22,6

108,5

252,0

230,1

357,8

543,7

Фзбекистон

Республикасида туристик
фаолият ва жойлаштириш
хизматлар экспорти (минг
АҚШ долларида)

23143,7

29287,2

39347,6

50483,5

58337,2

60337,7

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан ҳисобланган.


1-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, туристик хизматлар ҳажми

318,8 млрд.сўм, хорижий фуқароларга хизмат кўрсатиш 2196,1 минг киши,
Фзбекистон Республикасида туристик фаолият ва жойлаштириш хизматлар экспорти
60337,7 минг АҚШ долларига тенг бўлди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Шу ўринда биз тадқиқот давомида туризм иқтисодиёти ривожланишининг

ҳудудий жиҳатларини ўрганишга эътибор қаратдик. Жиззах вилояти юқори
суръатларда ўсиб бораётган ишлаб чиқариш салоҳиятига эга, қулай табиий-иқтисодий
шароитга эга эканлиги билан ажралиб туради. Вилоят ҳудудини учта йирик зонага
бўлиш мумкин: Тўлиқ ўзлаштирилган чўл зонасида жойлашган туманлар юқори
иқтисодий потенциалга эга туманлар, қисман ўзлаштирилган чўл ва адирлик
зонасида жойлашган туманлар, ўртача иқтисодий потенциалга эга туманлар, адирлик
ва тоғлик зонасида жойлашган туманлар-паст иқтисодий потенциалга эга туманлар.

Вилоятда туризмни ривожлантириш ва йирик курорт зонасини ташкил этиш

бўйича кенг имкониятлар мавжуд. Табиий шароитларнинг ўзига хос хусусиятларига
кўра, яъни тоғли, чўл зоналарига бўлинишига кўра, оби-ҳавосининг барқарорлигига
кўра Жиззах вилоятининг аҳолиси асосан воҳаларда яшаб келмоқда.

Фзбекистон Республикасининг Президенти томонидан “2018-2019 йилларда

туризм

соҳасини

ривожлантириш бўйича биринчи

навбатда

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги қарорига кўра Жиззах вилояти Фориш ва Арнасой туманларида Айдар-
Арнасой кўллари соҳилида бешта янги замонавий дам олиш ҳудудлари ташкил этиш
режалаштирилган.

Бизнингча, мазкур ҳудудда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш

мақсадга мувофиқ:

тоғли ҳудудлардан доривор ўсимликларни етиштириш, йиғиш ва

қадоқлаш;

сайёҳларга хизмат кўрсатиш уйлари, махсус хонадонлар ташкил қилиш;

ташкил қилинган хонадонларни миллий сўзаналар, адрас, атлас ва бошқа

миллий матолар билан безатиш;

меъёр даражасида санитария-гигиена ҳолатлари асосида тартибга

келтириш;

миллий урф-одатлар билан яқиндан таништириш имкониятларини

яратиш;

миллий таомларни тайёрлаш, жумладан “Қозон патир”, “Жиззали патир”,

“Ғилминди”, “Аччиқ юпқа”тайёрлаш сир-асрорларини тарғиб қилиш лозим.

Тадқиқот натижаларининг муҳокамаси

Кўпгина мамлакатларда айнан туризм йўналиши эвазига янги ишчи ўринлар

яратилади, аҳоли яшаш шароитларининг юқори даражаси сақланиб туради,
давлатнинг тўлов баланси яхши томонга ўзгариши учун шарт-шароитлар яратилади.
Туризм соҳасини ривожлантиришга бўлган заруратт таълим сифати даражаси
кўтарилиши, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизими такомиллашуви, ахборот
тарқатишнинг янги воситаларини татбиқ этиш ва ҳ. к. учун замин яратади.

Туризм маданий потенциални сақлаб қолиб, уни ривожлантиришга таъсир

ўтказади, турли давлатлар ва ҳалқлар ўртасидаги муносабатлар уйғунлашувига олиб
боради, ҳокимият, жамоат ташкилотлари ва савдо тузилмаларини атроф муҳитни
ҳимоя қилиш ишларида қатнашишга мажбур қилади. Фзбекистонда туризмнинг кенг
қамровлиги ва муҳимлиги унинг давлат иқтисодиётининг стратегик тармоқлар
қаторига киришидан далолат беради. Бу эса ҳудудий ва тармоқлараро
мутаносибликни таъминлаш, аҳоли бандлиги сиёсатини асослаб бериш, бюджет
даромадлари ўсишини ҳамда тўлов баланси ҳолатни бошқаришни таъминлаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

мақсадида унинг бевосита давлат томонидан режалаштирилишини талаб этади.
Шундай қилиб, туризм иқтисодиётнинг даромадли соҳаси бўлиб, туризм бизнесида
муваффақиятга эришиш учун истеъмолчиларнинг туристик хизматларга бўлган
эҳтиёжларига асосланган ҳолда турмаҳсулотни ишлаб чиқариб уни сотишни
ташкиллаштириш, ҳалқаро ҳуқуқ нормалари ва қоидалари, туристик менежмент ва
маркетинг соҳаларидаги амалиёт, ҳамда туризм хизмат бозори коньюнктураси
ҳақида яхши билим талаб этилади.

Ҳудудни

гуруҳлаштиришда

қўриқланадиган

табиий

манзилларни

режалаштириш, унда туризмни ривожлантириш эҳтиёжларини ҳисобга олиш ва
табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига ҳалақит бермаслик лозим.

Туристнинг хоҳишидан ва бор имконият–табиий муҳит, диққатга сазавор

объектлар, иқтисодий муҳитдан келиб чиқиб, фирмалар туристик маҳсулотлар
рўйхатини ишлаб чиқади ва бозорларга таклиф этади. Давлат эса солиқ ва божхона
сиёсати, кредитлар, мутахассислар тайёрлаш, инвестиция орқали уларни
рағбатлантириб боради. Чунки, ҳукумат туризмга иқтисодиётнинг муҳим соҳаларидан
бири, солиқлар орқали бюджетга маблағ туширадиган ва иш билан бандликни,
халқаро муносабатларни яхшилайдиган йўналишлардан бири сифатида қарайди.

Туризм соҳасини ривожлантириш кўплаб омилларга боғлиқ. Масалан,

макроиқтисодий муҳит (солиқлар, рағбатлантириш, кредитлаш, инвестициялар,
молиялаш), сиёсий муҳит (қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар, назорат органлари ва
текширувлар, ҳудудлар ва тармоқларни режалаштириш, турли шахслар ва
ҳудудларнинг манфаатлари), ижтимоий-маданий муҳит (мамлакат ва ҳудудда қабул
қилинган анъаналар, турмуш тарзи, маданият, дин, дунёқараш, менталитет, тарих,
санъат), технологик муҳит (технологиялар, техника, жиҳозлар, транспорт,
жойлаштириш, энергетика, коммуникация), экологик муҳит (инсоннинг биологик
муҳитга таъсирини, сув ва ер ресурсларининг муҳофазасига, атмосферанинг
ифлосланишига таъсирини ҳисобга олиш).

Яқин келажакда туризм хизматлар бозорининг қуйидаги ривожланиш

стратегияси кутилмоқда:

-

туристлар ташриф буюрадиган мамлакатларнинг туристлик (табиий, маданий

ва тарихий) ресурслари ҳолатини ҳисобга оладиган мавжуд бўлган туристик хизмат ва
бозорларини ривожлантириш ҳамда янгиларини яратиш;

-

туристик фаолиятнинг режалаштириш ва ривожлантиришга маҳаллий

жамоатчилик ва маҳаллий ҳокимиятни жалб қилиш ҳамда унинг хавфсизлигини
таъминлаш;

-

ҳар бир томоннинг эҳтиёжи ва уларни қондиришга эришиш мақсадида саёҳат

ташкилотчилари

билан

маҳаллий

тузилмалар

ўртасидаги

алоқаларни

ривожлантириш;

-

маҳаллий аҳоли фаровонлиги ошиши, солиқ, божхона ва бошқа туризм

ривожланишига тўсқинлик қиладиган қийинчиликларни енгиб ўтиш, бунда асосий
диққатни туризм соҳасидаги хизматлар нархини туристлар учун маъқул ва туристик
саноат учун фойда келтирадиган даражада сақлаб қолишга қаратиш;

-

маблағларни инвестиция қилишда атроф-муҳит ҳимояси масалаларини

(қурилиш, архитектура, антропоген юкламалар) ҳисобга олиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

-

аниқ маркетингни амалга ошириш ва хизматларни юргизиш учун кўпрок

миқдорда ресурслар ажратиш, муайян гуруҳларга кирувчи туристларни излаш ва улар
учун таклиф килинаётган хизматларнинг манзили бўйича маълумотларни ташкил
этиш;

-

туризм саноатида фаолият юритувчи ходимларнинг касбий савиясини

ўстириш;

-

гуруҳ-гуруҳ бўлиб дам олиш (таймшер) турини эгаллаш тизимини

ривожлантириш.

Хулоса ва таклифлар

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Фзбекистон Республикасининг Президенти

томонидан 2016 йил 2 декабрда қабул қилинган “Фзбекистон Республикасининг
туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда”ги
фармони //(Халқ сўзи 2016 йил, 7 декабрь) мамлакатимизда мазкур соҳани
ривожлантириш ва уни бошқаришни такомиллаштришни янги босқичга ўтказишга
муҳим асос бўлди. Фармон туризм тармоғини жадал ривожлантиришни таъминлаш,
уни миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомига эга соҳасига айлантириш,
туризмни иқтисодиётни барқарор ўстириш ва минтақаларда мавжуд улкан
салоҳиятдан фойдаланиш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг
қудратли воситасига айлантиришга йўналтирилган.

Фикримизча, ҳудудларда туризмни ривожлантиришга қуйидаги омиллар

таъсир кўрсатади: экотуристик ташкилотларда туристларни кўпроқ жалб қилиш
механизми ишлаб чиқилиши ва амалиётга татбиқ этилишини, хорижий давлатлар
билан экотуризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиши, экотуристик
ташкилотлар

ва

турагентларнинг

республикамиздаги

сифатли

туристик

маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш ва сотиш фаолияти қатъий йўлга
қўйилиши, туристлар учун камида бир неча хил тилдаги йўл бeлгиларини
кўпайтириш, маълумот бeрувчи марказлар, интeрнeт порталини кўпайтириш, аҳволи
гавжум жойларда туристик хариталарни осиш, йўл чeтига туристик объeктлар ҳақида
маълумот бeрувчи йўл бeлгиларини ўрнатишни кўпайтириш, ягона интeрнeт
порталида шаҳарларда мавжуд бўлган барча туристик ташкилотлар, диққатга
сазовор жойлар, дўконлар ва ҳоказолар ҳақидаги барча маълумотларни ўз вақтида
янгилаш.

Фйлаймизки, юқоридаги тавсия ва таклифларни ҳаётга татбиқ этиш туризм

инфратузилмасини янада ривожланиши, унинг жозибадорлигини ошириб, туристлар
оқимининг кўпайишига олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. Олий Мажлисга Мурожаатнома. http:// www.gov.uzо

2.

Тўхлиев Н., Таксанов А., Экономика большого туризма. Тошкент, 2001. -15 с.

3.

http://www.tourlib.columb.net.ua/Lib/Books_tourism/ bogolubov.htm.

4.

Хамидов О. Фзбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошқариш

механизмини такомиллаштириш. Иқт.фан. док. диссертацияси. Тошкент, 2017. -252 б.

5.

Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-

сонли Фармонига 1-ИЛОВА 2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси.
http://strategy.gov.uz. -7 Б.

6.

Тўраев Б. Туристик фаолиятда менежмент тизимини такомиллаштириш. иқт.

фан. номз. дисс. Самарқанд, 2005. -22 б.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Олий Мажлисга Мурожаатнома. http:// www.gov.uzo

Тухлиев Н., Таксанов А., Экономика большого туризма. Тошкент, 2001. -15 с.

http://www.tourlib.columb.net.ua/Lib/Books tourism/ bogolubov.htm.

Хамидов О. Узбекистонда экологик туризмни ривожлантиришни бошкдриш механизмини такомиллаштириш. Ик,т.фан. док. диссертацияси. Тошкент, 2017. -252 б.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ 4947-сонли Фармонига 1-ИЛОВА 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси. http://strategy.gov.uz. -7 Б.

Тураев Б. Туристик фаолиятда менежмент тизимини такомиллаштириш. ицт.

фан. номз. дисс. Самарканд, 2005. -22 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов