Теоретические основы оценки финансовой грамотности населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
56-65
29
4
Поделиться
Дусмухамедов, О., & Дусмухамедова, Ш. (2020). Теоретические основы оценки финансовой грамотности населения. Экономика и инновационные технологии, (5), 56–65. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11775
Ойбек Дусмухамедов, Координация деятельности филиалов АО «Трастбанк», Национального университета Узбекистана

начальник отделения, Независимый исследователь

 

Ш Дусмухамедова, Международная исламская академия Узбекистана

Доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной научной статье описываются методологические подходы различных стран и международных финансовых институтов для определения уровня финансовой грамотности населения, а также теоретические взгляды ученых. Проведен сравнительный анализ результатов исследования, проведенного Всемирным банком и Организацией экономического сотрудничества и развития (ОЭСР) для определения уровня финансовой грамотности населения в разных странах. Были также проанализированы результаты опроса, проведенного в странах с высокими, средними и низкими доходами на душу населения. В научной статье представлены научные предложения и практические рекомендации, направленные на формирование финансовой
грамотности населения нашей страны и создание механизмов для ее реализации и повышения ее эффективности.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

43

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ

БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Дусмуҳамедов Ойбек Суръатбекович

“Трастбанк” ХАБ Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш

департаменти директори,

Ўзбекистон Миллий Университети мустақил тадқиқотчиси

E-mail:

o.dusmuhamedov@trustbank.uz

Ш.А. Дусмухамедова

Ўзбекистон халкаро ислом академияси доценти, п.ф.н.

Аннотация

:

Ушбу илмий мақолада аҳолининг молиявий саводхонлик

даражасини

аниқлашнинг

турли давлатлар ва халқаро молия ташкилотларининг

методологик ёндашувлари

ҳамда

олимларнинг назарий қарашлари баён этилган.

Жаҳон банки ҳамда Иқтисодий Ҳамкорлик ва

Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) томонидан турли мамлакатларда аҳолининг

молиявий саводхонлиги

даражасини

аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари қиёсий таҳлил этилган.

Шунингдек аҳолининг жон бошига даромади юқори, ўрта ва паст бўлган давлатларда ўтказилган
сўровнома натижалари таҳлил этилган

.

Илмий мақолада муаллиф томонидан мамлакатимиз

аҳолисининг молиявий саводхонлигини шакллантириш ва унинг амалга ошириш механизмларини
яратиш ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган илмий

таклиф ва амалий тавсиялар

берилган

.

Калит сўзлар:

Молиявий саводхонлик, молиявий саводхонлик мезонлари ва уларни баҳолаш

индикаторлари, давлат дастурлари, молиявий таълим, режалаштириш, молиявий билим, кўникма
ва

хулқ

-

атвор, молиявий

маҳсулот ва

хизматлар, молиявиявий режалаштириш, банк

ва молиявий

ташкилотлар

.

Аннотация

:

В данной научной статье описываются методологические подходы различных

стран и международных финансовых институтов для определения уровня финансовой
грамотности населения, а также теоретические взгляды ученых. Проведен сравнительный анализ
результатов исследования, проведенного Всемирным банком и Организацией экономического
сотрудничества и развития (ОЭСР) для определения уровня финансовой грамотности населения в
разных странах. Были также проанализированы результаты опроса, проведенного в странах с
высокими, средними и низкими доходами на душу населения. В научной статье представлены
научные предложения и практические рекомендации, направленные на формирование финансовой
грамотности населения нашей страны и создание механизмов для ее реализации и повышения ее
эффективности.

Ключевые слова:

финансовая грамотность, критерии

финансовой грамотности

и

индикаторы их оценки, государственные программы, финансовое образование, планирование,
финансовые знания, навыки и поведение, финансовые продукты и услуги, финансовое планирование,
банковские и финансовые учреждения.

Abstract:

This scientific article describes the methodological approaches of various countries and

international financial institutions to determine the level of financial literacy of the population, as well as the
theoretical views of scientists. A comparative analysis of the results of a study conducted by the World Bank
and the Organization for Economic Cooperation and Development (OECD) to determine the level of financial
literacy of the population in different countries is carried out. The results of a survey conducted in countries
with high, medium and low per capita incomes were also analyzed. The scientific article presents scientific
proposals and practical recommendations aimed at the formation of financial literacy of the population of
our country and the creation of mechanisms for its implementation and increase its effectiveness.

Keywords:

financial literacy, financial literacy criteria and indicators for their assessment, government

programs, financial education, planning, financial knowledge, skills and behavior, financial products and
services, financial planning, banking and financial institutions.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

44

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилнинг 23 июлида қабул

қилинган “Микромолиявий хизматлар оммабоплигиин ошириш чора тадбирлари
тўғрисидаги”ги ПҚ

-4400

сонли Қарорида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

томонидан аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш соҳасидаги илғор халқаро
тажрибани ҳисобга олган ҳолда аҳоли молиявий хизматлар оммабоплигини
кенгайтиришни ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий саводхонлик даражасини
оширишни, молиявий хизматлар кўрсатишда истеъмолчилар

ҳуқуқларини ҳимоя

қилишни назарда тутувчи “Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий
стратегияси”ни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган

.[1]

Шунингдек 2020 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.М.Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган “Тадбиркорликни ривожлантириш орқали
камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора

-

тадбирлар”

бўйича видеоселектор

йиғилишида “Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш,
ёппасига кредит бериш дегани эмас. Бунинг учун энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш,
молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш,
инфратузилмани яхшилаш, фарзандларни ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли
нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак” деб таъкидладилар.

Бугунги кунда аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш глобал

аҳамият касб этувчи масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Аҳолининг молиявий
саводхонлиги даражасини баҳолашнинг турли методологик ёндашувлар бўйича қатор

халқаро молиявий ташкилотлар иқтисодчи экспертлари томонидан турли
йўналишлардаги тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотлар аҳолининг
молиявий саводхонлиги даражасини баҳолаш орқали уй хўжаликлари, оила ва
индивиднинг (шахснинг ўзи) ўз ихтиёридаги молиявий ресурсларини бошқара олиши
ва уларни тўғри йўналтиришдаги самарали қарорларини баҳолашга қаратилади. Шу
билан бир қаторда, аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасининг аҳоли турмуш
даражасига таъсири ҳам баҳоланади. Бунда монетар кўрсаткичлар орқали уй
хўжаликлари, оила ёки шахснинг монетар характеристикаси шакллантирилади.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини баҳолашнинг назарий ва амалий

жиҳатлари узоқ ва яқин хорижлик

A.K. Sen,

С. С. Артемьева, В. В. Митрохин,

Е.Н.

Алифанова, Ю.С. Евлахова

,

С.М.Вдовин, О. И. Аверина,

А. Чаплинска

каби

иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида таҳлил этилган. Шунингдек Ўзбекистон
иқтисодчи олимлари Вахабов А.В., Ташматов Ш.А., Хайдаров Н.Х., Вахабов А.В.,
Таджибаева Д.А. томонидан тадқиқ этилган. Бундан ташқари Иқтисодий Ҳамкорлик ва
Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) ва Жаҳон банки экспертлари томонидан мазкур
йўнаишда мамлакатлар ўртасида тадқиқотлар ўтказилган

.

Ушбу олимларнинг

ҳамда

халқаро молия ташкилотлари экспертларининг илмий ишлари

ва тадқиқотлари

таҳлилини келтирамиз.

A. Atkinson and F. Messy

Measuring Financial Literacy: Results of the OECD

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (OECD) раҳбарлиги остида фаолият
юритаётган Молиявий таълим бўйича халқаро тармоқ (INFE)

томонидан 14 та

мамлакатда молиявий саводхонлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқот
натижалари таҳлили келтирилган. Таҳлил мамлакатлардаги молиявий билимлар,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

45

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий муносабатлар ва молиявий ҳулқ

-

атвор мезонлари асосида ўтказилган

тадқиқот натижалари

давлатлараро

ҳамда

давлатларнинг ўзидаги ижитимоий

-

демографик кўрсактичлар асосида қиёслаш

амалга оширилган.

Susan L. Rutledge.

“Consumer Protection and Financial Literacy” Жаҳон банки

томонидан нашр этилган мазкур ишчи ҳужжатда

даромади

ўрта даража бўлган еттита

мамлакат Азарбайжон, Болгария, Хорватия, Чехия, Латвия, Литва, Руминия,

Россия

Федерацияси ва

Словакия мамлакаталари аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш

ҳамда

уларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қатор илғор

методлар асосида

амалга оширилган тадқиқотлар қиёсий таҳлили амалга оширилган.

Е. Н. Алифанова, Ю.С. Евлахова “

Анализ методических подходов к разработке

индикаторов финансовой грамотности населения” илмий мақолада маҳаллий ва
хорижий олимлар томонидан ишлаб чиқилган аҳолининг

молиявий саводхонлик

даражасини ўлчаш усуллари тизимлаштирилган ва таҳлил қилинган. Аҳолининг
молиявий саводхонлик даражасининг аниқлашнинг турли методик ёндашувлари ва
хорижий мамлакатларда аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини аниқлаш
бўйича ўтказилган тадқиқотлари натижалари қиёсий таҳлил этилган.

А. Чаплинска

“Оценка финансовых знаний молодежи в Латвии” илмий

мақолада 2018 йилда Латвияда молиявий саводхонликни оширишга масъул бўлган
миллий координатор “Молия ва капитал бўйича комиссия”

томонидан ишлаб

чиқилган аҳоли молиявий саводхонлик даражасини баҳолаш

тизими ва ўтказилган

сўровнома якунларини ҳисоблаш методологияси таҳлили амалга оширилган.

Вахабов А.В., Ташматов Ш.А., Хайдаров Н.Х., Вахабов А.В.

томонидан ёзилган

“Молиявий саводхонлик асослари” ўқув қўлланмасида “молиявий саводхонлик”
тушунчасининг мазмун ва

моҳияти, молиявий саводхонликни оширишнинг жаҳон

тажрибаси,

хонадон

хўжалиги

даромадларининг

шаклланиш

манбалари,

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва оилавий тадбиркорлик ривожлантириш,
оила бюджетини тузиш ва фавқулотда ҳолатлар учун захираларни режалаштириш
ҳамда банк молия йўналишларининг муҳим жиҳатлари ёритилган.

Тадқиқот методологияси

Ушбу илмий мақолада

турли давлатлар ҳамда халқаро молия ташкилотларининг

аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини баҳолашдаги ёндашувлар

таҳлили

методларидан фойдаланилган

.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти

ҳамда Жаҳон банкининг аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини турли
индикаторлар ёрдамида аниқлашдаги илмий ёндашувлари, сўровнома ишлаб чиқиш
методологияси ҳамда мазкур сўровномалар орқали дунёнинг турли мамлакатларида
ўтказилган тадқиқот натижаларини

ўзаро қиёсий таҳлил методалари асосида

ўрганилган

.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки мамлакатларда аҳолининг молиявий

саводхонлигини ошириш бўйича давлат даструларини ишлаб чиқишдан олдин,
молиявий саводхонлик даражасини баҳолашнинг турли кўрсаткичларини ишлаб
чиқиш муҳим ҳисобланади. Мазкур йўналишда халқаро молия ташкилотлари
Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) ва Жаҳон банки катта тажрибага
эга.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

46

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) экспертлари томоидан

амалга оширилган тадқиқотларда “молиявий таълим” иқтисодий категориясига
алоҳида эътибор қаратилади. Бунда мамлакатда аҳолининг молиявий саводхонлиги
даражасини оширишга қаратилган молиявий таълимнинг йўлга қўйилганлиги назарда
тутилади. ИҲТТ экспертлари томонидан берилган хулосаларга кўра, молиявий таълим
мамлакат аҳолисининг ўз даромадини тўғри режалаштира олиши, молиявий
маҳсулотларни тўғри баҳолаши, молиявий рискларни инобатга ола билиши, қабул
қилинган қарор ёки истеъмол жараёнида амалга оширилган танловнинг ўзи учун
юқори даражадаги фойдалилигини таъминлаши бўйича билим ва кўникмаларни
шакллантиришда ёрдам беради. Молиявий таълим мамлакатдаги аҳолининг
молиявий саводхонлик даражасини оширишда муҳим омил ҳисобланади.

ИҲТТ экспертлари томнидан аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини

баҳолашга қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш жараёнида респондентларнинг
молиявий билимлари, молиявий хулқлари ва узоқ муддатли молиявий
режалаштиришни амалга оширишлари баҳоланади. Бунда интервью методи
ёрдамида респондентга унинг молиявий билимларини баҳолашга қаратилган 8 та,
молиявий хулқ

-

атворини баҳолаш бўйича 9 та ва узоқ муддатли молиявий

режалаштиришга оид 3 та саволлар берилади. Респондентлар томонидан берилган
жавобларга кўра мамлакатларни ўзаро молиявий саводхонлик даражалари бўйича
таққослаш мумкин бўлади.

[3] [4]

Сўровномада аҳолининг молиявий билимларини баҳолашга қаратилган 8

та саволлар жуда оддий, мураккаб бўлмаган саволлардан ташкил топади. Молиявий
хулқ атворни баҳолаш бўйича саволлар харид жараёнлари олдидан ҳисоб

-

китобларни

амалга ошириш, тўловларни тўлаш, шахсий бюджетни тузиш ва уни режалаштириш
каби жараёнлар билан боғлиқ ҳолда тузилади. Бунда аҳолининг жамғармаларга
бўлган муносабатлари ҳам баҳоланади ва бешта саволдан учтасига ижобий жавоб
берган (розилик билдирган) тақдирда режалаштиришга оид блокдан юқори
баҳоланади. Берилаётган саволларга респондент тўлиқ рози ёки мутлақо норози
эканлигини билдириши кифоя бўлади.

ИҲТТ экспертлари томонидан мамлакатларда аҳолининг молиявий саводхонлиги

даражасини баҳолаш

борасида амалга оширган тадқиқотлари натижаларида айрим

мамлакатлар бўйича қиёсий таҳлил амалга оширилган бўлиб, ушбу натижалар 1

-

жадвалда ўз аксини топади. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, ушбу сўровнома меҳнатга
лаёқатли ёшдан катта бўлган аҳоли ўртасида ўтказилган

.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Германия ва Малайзия мамлакатлари ҳар уч

компонент бўйича 50 фоизлик кўрсаткичдан юқори натажани қайд этди. Ирландия
мамлакатида фақатгина узоқ муддатли режалаштириш бўйича кўрсаткич 49 фоизни
ташкил этган бўлса, қолган компонентлар кўрсаткичлари 50 фоиздан юқори
ҳисобланади. Аҳолининг молиявий билимларга эгалиги бўйича энг юқори кўрсаткични
Венгрия (69 %) мамлакати қайд этган бўлса, энг паст кўрсаткич Жанубий Африка (33%)
мамлакати хиссасига тўғри келди. Узоқ муддатли режалаштириш бўйича таҳлил
натижаларида энг юқори кўрсаткич Перу (71%) мамлакатига тўғри келса, энг паст
кўрсаткични Арманистон (11%) мамлакати қайд этди

[5].



background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

47

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-

жадвал

ИҲТТ томонидан ўтказилган тадқиқотда мамлакатлар аҳолисининг молиявий

саводхонлиги кўрсаткичларининг қиёсий таҳлили

[5]

Мамлакатлар

Юқори даражадаги

молиявий

билимларга эга

бўлган аҳоли улуши

Юқори (позитив)

молиявий хулқ

атворга эга бўлган

аҳоли улуши

Узоқ муддатли

режалаштиришга

ижобий муносабатда

бўлган аҳоли улуши

Албания

45

39

69

Арманистон

46

41

11

Чехия

57

48

62

Эстония

61

27

46

Германия

58

67

63

Венгрия

69

38

69

Ирландия

60

57

49

Малайзия

51

67

53

Норвегия

40

59

57

Перу

41

60

71

Полша

49

43

27

Жанубий Африка

33

43

54

Буюк Британия

53

51

49

ИҲТТ экспертлари томонидан жаҳон мамлакатларида аҳолининг молиявий

саводхонлиги даражасини баҳолаш жараёнида фойдаланиладиган ушбу кўрсаткичлар
тизими ўзаро алоқадор бўлиб, аксарият мамлакатлар қайд этган кўрсаткичлар
ўртасидаги фарқ у даражада катта эмаслигини

кўрсатди

.

Халқаро даражада мамлакатлардаги аҳолининг молиявий саводхонлиги

даражасини баҳолаш ва уни мониторингини амалга оширишга қаратилган
тадқиқотларда ИҲТТ билан бир қаторда Жаҳон банки гуруҳи ҳам

муҳим аҳамият касб

этади. Жаҳон банки гуруҳи методолгиясига мувофиқ молиявий саводхонлик
даражасини баҳолашда икки хил ёндашув мавжуд: “Молиявий саводхонлик” ва
“Молиявий компетентлилик”

[4].

Биринчи ёндашувга кўра, молиявий саводхонликнинг уч таркибий

компонентларини баҳолашга қаратилган сўровнома орқали тадқиқотлар амалга
оширилади. Сўровнома таркибий жиҳатдан уч блокка ажратилган ҳолда тегишли
саволлардан ташкил топган ҳолда, биринчи блок кўникма, иккинчи блок билим ва
сўнгги учинчи блок малакавий саволлардан ташкил топади.

Респондентларнинг молиявий кўникмалари уларнинг элементар ҳолатларда

қабул қиладиган тўғри ёки нотўғри бўлган қарорлари билан тавсифланади. Молиявий
кўникмалар инсоннинг умри давомида шаклланиб ва ортириб борилиш хусусияти
билан характерланади. Инсоннинг ёши катта бўлган сари у ўзининг шахсий ёки
оилавий бюджетини режалаштириши жараёнларида дастлабки қарорларини қабул
қилиши ва ундаги хатоликларни ўзи англаб етиб бориши билан боғлиқ жараён
ҳисобланади.

Аҳолининг молиявий билимларини баҳолаш жараёнида респондентларга

бериладиган саволларда асосан молиявий бозор ва унинг сегментлари, молиявий
товар ва хизматларнинг хусусиятлари, молия бозори функциялари ва вазифалари,
унинг амал қилиш механизмини англаши, иқтисодий хулқ билан боғлиқ ҳолатлар ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

48

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

респондент томонидан қабул қилинган қарорларнинг унинг учун юқори даражадаги
даромадлилигини баҳолай олиши ва тушуниши, кредит, солиқ, мураккаб фоизларни
ҳисоблаш ва молиявий товар ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида тузилган
шартномаларнинг моҳияти, уларда кўрсатилган мажбуриятларни тўғри англаши билан
боғлиқ бўлади.

Сўровноманинг учинчи блокидаги молиявий малака бўйича саволларда

респондентларнинг молиявий маҳсулот ва хизматлардан

тўғри фойдалана олиши,

мазкур

бозордаги ҳолатларни кузатиб бориши ва таҳлил қилиши ҳамда

уларни

истеъмол қилиш жараёнида қабул қилинадиган қарорларда кўрсатилаётган хизматлар
ва товарларнинг алтернатив вариантлари билан ўзаро солиштирган ҳолди энг
мақбулини танлай олиши, тузилган молиявий шартномаларда кўрсатилган ҳолатлар
бўйича ўз ҳақ

-

ҳуқуқларини тушуниши ва уларни ҳимоя қила олиш каби қобилиятлари

бўйича саволлар берилади

[5].

Жаҳон банки экспертлари томонидан амалга оширилган аҳолининг молиявий

саводхонлигини баҳолашнинг “Молиявий компетентлилик” ёндашувига асосланган
тадқиқотлар молия тизими беқарор бўлган мамлакатларда амалга оширилиши қатор
қийинчиликларни вужудга келтирди. Бундай мамлакатларда аҳолига таълим
тизимининг турли ёки айрим босқичларида молиявий билимлар бериб борилган
бўлиши ва аҳолида молия бозорига оид элементар тушунчалар моҳиятини тушуниши
лозим бўлади. Масалан, фуқаро йиллик 11 фоиз ҳисобида банк ёки молия ташкилотига
депозит қўяди ва бир неча ойдан сўнг мамлакатдаги юқори инфляция ҳисобга у олиши
мумкин бўлган даромадини ва ўз маблағининг қадрини тушиб кетиши ҳисобига
молиявий зарар кўради. Фуқаро бундай вазиятда ҳам банк ёки молиявий ташкилотда
ўз депозити шакллантирса, унинг молиявий компетентлилик, яъни саводхонлиги
даражаси паст ҳисобланади. Амалиётда бу турдаги мамлакатларда аҳолининг банк ва
молия ташкилотларига ишончи паст бўлади. Мамлакатдаги амалга оширилаётган
иқтисодий, молиявий ва суғурта тизимидаги ислоҳотларидан аҳоли кўзланган
даражада фойда кўрмайди. Аҳоли даромадлари ортиб боргани билан унинг харид
қобилияти паритети тушиб бораверади. Аҳолининг даромади сезиларли даражада
ортгани билан уларнинг истеъмоли ҳажми ва сифати ўзгармайди. Натижада
мамлакатдаги яширин иқтисодий муносабатлар ривожланади. Бундай мамлакатларда
аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича чора

-

тадбирлар

кутилган самрани бермаслиги мумкин. Чунки респондентлар сўровнома ўтказиш
жараёнида ўз молиявий имкониятларини беркитишга ҳаракат қиладилар. Бу эса
натижалардаги хатоликларни юқори бўлишига сабаб бўлади

[4].

Жаҳон банки экспертлари халқаро миқёда аҳолининг молиявий саводхонлиги

даражасини мамлакатлараро қиёсий таққослаш бир мунча мураккаб вазиятлигини
таъкидлайдилар. Бунинг сабаби мамлакатларнинг молия тизимининг амал қилиш
механизмларидаги фарқли ҳолатларнинг

мавжудлиги билан тавсифланади. Ушбу

вазиятни инобатга олган ҳолда Жаҳон банки гуруҳи экспертлари томонидан базавий
уч кўрсаткич бўйича аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини мамлакатлараро
қиёсий таққослашга қаратилган тадқиқотлар амалга оширилган ва улар
қуйидагилардан ибораnт

:

фоиз ставкаси ва уни ҳисоблаш бўйича саволлар бланки;

инфляцияга оид саволлар бланки;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

49

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молиявий рискларга оид саволлар бланки.

Юқорида кўрсатилган кўрсаткичларни ўзида мужассамлаштирган ва уч блокдан

иборат сўровнома мамлакатлар

молиявий тизимининг ривожланганлиги даражаси ва

миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда саволлар билан шакллантирилади. Бу
эса мамлакатларни ўзаро қиёсий таққослаш имконини беради (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Жаҳон банки томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини

аниқлаш бўйича

ўтказилган тадқиқот натижалари

[5]

Мамлакатлар

(сўровнома

ўтказилган йил)

Саволларга тўғри жавоб

берган респондентларнинг

жами респондентлардаги

улуши, фоизда

Манба

М

ур

ак

ка

б

фо

из

Ифнл

яц

ия

Рис

кл

ар

ни

д

ивер

сиф

и

-

ка

ц

иял

аш

Аҳоли жон бошига даромади юқори бўлган мамлакатлар

АҚШ (2009)

65

64

52

Lusardi and Mitchell (2011). Financial Literacy
Around the World: An Overview. CeRP Working
Papers. Center for Research on Pensions and
Welfare Policies, Turin (Italy), March

Италия (2006)

40

60

45

Financial Literacy and Pension Plan Participation in
Italy. CeRP Working Papers. Center for Research
on Pensions and Welfare Policies, Turin (Italy),
March

Германия (2009)

82

78

62

Bucher-Koenen and Lusardi (2011). Financial
Literacy and Retirement Planning in Germany.
CeRP Working Papers. Center for Research on
Pensions and Welfare Policies, Turin (Italy),
January

Швеция (2010)

35

60

68

Almenger and Save-Soderbergh (2011). Financial
Literacy and Retirement Planning in Sweden. CeRP
Working Papers. Center for Research on Pensions
and Welfare Policies, Turin (Italy), January.

Япония (2010)

71

59

40

Sekita (2011) Financial Literacy and Retirement
Planning in Japan. CeRP Working Papers. Center
for Research on Pensions and Welfare Policies,
Turin (Italy), January.

Янги Зелландия

(2009)

86

81

27

Crossan et al (2011). Financial Literacy and
Retirement Planning in New Zealand. CeRP
Working Papers. Center for Research on Pensions
and Welfare Policies, Turin (Italy), January

Нидерландия

(2010)

85

77

52

Alessie et al (2011). Financial Literacy,

RetirementPreprtion.and.pension.Expecttions.in.t
he. Netherlands. CeRP Working Papers. Center for
Research on Pensions and Welfare Policies, Turin
(Italy), March.

Аҳоли жон бошига даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатлар

Россия (2009)

36

51

13

Klapper and Panos (2011). Financial Literacy and
Retirement Planning in View of a Growing Youth


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

50

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Demographic: The Russian Case. CeRP Working
Papers. Center for Research on Pensions and
Welfare Policies, Turin (Italy), March

Руминия (2012)

24

43

-

Word Bank CPFL program

Озарбайжон (2009)

45

41

-

Word Bank CPFL program

Чили (2006)

2

26

46

Behrman al. (2010) Financial Literacy, Schooling,

and Wealth Accumulation. ‖ National Bureau of

Economic Research Working Paper Series No.
16452 (October)

Аҳоли жон бошига даромади ўртадан паст бўлган мамлакатлар

Индонезия (2007)

78

61

28

Cole et al. (2010). Financial Literacy and
Mineworkers: Using a randomized control trial to
determine the impact of financial education on
mineworkers: Findings from the baseline survey.
Financial Education Fund, December 9

Хиндистон (2006)

5

25

31

Cole et al (2010). Financial Literacy and
Mineworkers: Using a randomized control trial to
determine the impact of financial education on
mineworkers: Findings from the baseline survey.
Financial Education Fund, December 9

Жадвал маълумотлари қиёсий таҳлили асосида қуйидаги хулосалар олинди.

Биринчидан, аҳоли жон бошига даромади юқори мамлакатлар гуруҳида АҚШ,
Германия ва Янги Зеландия мамлакатларида респондентларнинг 50% дан ортиғи,
барча саволларга тўғри жавоб берди. Янги Зелландия респондентлари молиявий
рисклар ва уларни диверсификациясига оид саволларда бир мунча қийинчиликларга
дуч келдилар (респондентларнинг 27% тўғри жавоб берди, бу гуруҳдаги
мамлакатларорасида энг кам улуши бўлган).

Иккинчидан, аҳоли жон бошига даромади ўртадан юқори бўлган мамлакатларда

саволларга тўғри жавоб берганларнинг умумий сони барча респондентларнинг 50%
дан кам бўлган кўрсаткични қайд этган. Айрим мамлакатларда (Руминия ва
Озарбайжон) молиявий рисклар ва уларни диверсификацияси бўйича бирорта аниқ
жавоб олинмаган. Жумладан, Чилида фоиз ставкалари бўйича саволларга
респондентларнинг 2 фоизигина тўғри жавоб берганлигини кузатишимиз мумкин.

Учинчи, аҳоли жон бошига даромади ўрта даражадан паст бўлган мамлакатлар

гуруҳида ҳам молиявий рисклар ва

уларни диверсификацияси бўйича саволларга

жавоб беришда респондентлар бир мунча қийинчиликка дуч келишган. Қолган
пунктларда нисбатан ижобий жавоб бера олишган.

Халқаро ташкилотлар экспертлари томонидан амалга оширилган тадқиқотлар

жараёнида уй хўжаликлари (оила, ёки шахс) даромад ва харажатлари ўзаро ўриндош
кўрсаткичлар сифатида қўлланилади. Масалан, Европа Комиссияси эксперти А.Б.
Аткинсон томонидан амалга оширилган тадқиқотларда уй хўжаликлари даромади
уларнинг молиявий саводхонлиги даражасини баҳолашда етарли омил бўла
олмаслиги ўз исботини топган. Аксарият иқтисодий ривожланиш даражаси пастроқ
бўлган мамлакатларда аҳоли даромадлари орқали мамлакатдаги аҳоли турмуш
даражаси кўрсаткичи баҳоланади. Бу эса ўз навбатида нисбатан мукаммал бўлмаган
ва хатолик юқори бўлган натижага эришишга олиб келади. Амалиётда ҳар доим ҳам
аҳолининг ойлик даромадлари уларнинг бир ой давомидаги харажатларини тўлиқ
қоплай олмайди. Айрим ҳолатларда аҳоли қарз олиш (банк кредитлари, ломбард,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

51

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

яқинлардан қарз олиш ва бошқалар) ёки ўз жамғармаларини ишлатиш каби ҳолатлар
учраб туради. Бундай вазиятда кейинги ойлардаги турмуш даражаси кўрсаткичи
нисбатан пасаяди. Чунки қарздорликни ёпиш зарурияти ёки жамғарма маблағнинг
сарфланиши натижасида аҳоли ўз даромадларини маълум бир қисмидан тўлиқ
фойдалана олмаслиги ҳолати сабабли, уларнинг истеъмолидаги маълум бир
чекловларни вужудга келишига олиб келади

[6].

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳудудлар кесимида

даромадлари даражаси бўйича таснифланган аҳоли гуруҳларига нисбатан
инфляциянинг таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотда даромад даражаси нисбатан
юқори аҳоли гуруҳларида (даромадлари 3 млн.сўмгача бўлган уй хўжаликлари бундан
мустасно) умумий даромадлари уларнинг умумий харажатлари миқдоридан
юқорилигини кўрсатмоқда ва бу уй хўжаликларига ўз даромадалрининг бир қисмини
тежаш имконини беради

[7].

Ва аксинча харажатлари миқдори даромадларидан юқори бўлган уй хўжаликлари

истеъмолининг бир қисмини қисқа муддатли қарз мажбуриятлари билан қопланиши
маълум бўлди. Мазкур вазиятдан келиб чиқиб, мамлакатмизда аҳолининг молиявий
саводхонлик даражасини баҳолаш бўйича мезонлар ишлаб чиқиш, шу асосда
сўровнома ўтказиш ва натижаларига асосан тегишли чора

-

тадбирлар ишлаб чиқиш

муҳим ҳи

c

обланади.

Хулоса ва таклифлар

Мамлакатимизда аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини оширишда

халқаро молиявий ташкилотлар томонидан аҳолининг молиявий саводхонлиги
даражасини баҳолаш амалиётини инобатга олган ҳолатда давлатнинг мақсади
дастурларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ. Бунда қуйидагиларга эътиборни
қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз:

аҳолининг молиявий маҳсулотлар ва хизматлар, молия бозори ва унинг

таркибий компонентлари тўғрисидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш;

молиявий хизматлар ва маҳсулотларни сотиб олиш жараёнида тузиладиган

шартномаларнинг

моҳиятини

англаб

етиши,

уларда

қўлланиладиган

терминологияларни тушуниши ва ўз ҳақ

-

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича аҳоли

ўртасида тарғибот ишларини амалга ошириш;

уй хўжаликлар, оилалар ва шахсларга ўз бюджетларини шакллантириш,

режалаштиришга оид билим ва кўникмаларни мунтазам бериб боришнинг универсал
усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

молиявий ташкилотлар билан турли низоли ҳолатлар вужудга келиши вазиятида

фуқароларни ўз ҳақ

-

ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари ва ўзларини

қандай тутишлари

лозимлиги борасидаги молиявий хулқларини шакллантириш;

аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари учун мўлжалланган молиявий

саводхонлик ва унинг таркибий компонентларини такомиллаштириш бўйича турли
информацион ва таълим дастурларини ишлаб чиқилиши ва уларни мунтазам тегишли
аҳоли қатламлари учун етказиб бориш ва бошқалар.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Микромолиявий хизматлар

оммабоплигиин ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги” ги ПҚ

-

4400 сонли қарори,

23.07.2019й.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 5, sentyabr-oktyabr, 2020 yil

52

5/2020

(№

00049)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

2.

A.V.Vaxabov, Sh.A.Tashmatov, N.X.Xaydarov, A.V.Vaxabov. Moliyaviy savodxonlik

asoslari: o’quv qo’llanma/

- Toshkent: Baktria Press.2013. 288b.

3.

Atkinson A. and F. Messy. Measuring Financial Literacy: Results of the OECD //

International Network on Financial Education (INFE) Pilot Study, OECD Working Papers on
Finance, Insurance and Private

Pensions. 2012. № 15. OECD Publishing. URL:

http://dx.doi.org/10.1787/5k9csfs90fr4-en

4.

Susan L. Rutledge. Consumer Protection and Financial Literacy .Lessons from Nine

County Studies: The World Bank, Europe and Central Asia Region, Finance and Private Sector
Department

(June

2010).URL:

http://www-

wds.worldbank.org/external/default/WDSContentServer/IW3P/IB/2010/06/03/000158349
_20100603082853/Rendered/PDF/WPS5326 .pdf

5.

Алифанова Е. Н., Евлахова Ю. С. Анализ методических подходов к разработке

индикаторов финансовой грамотности населения//.Финансы и кредит. 12 (540) –

2013.С 23.

6.

Atkinson, A.B. (1983). The economics of inequality. Oxford: Clarendon Press.

7.

“Турмуш даражаси ва инфляция” Ахборот

-

таҳлилий маълумот Ўзбекистон

Республикаси Марказий банки, Тошкент

2020

й.

11

б.

8.

А. Чаплинска “Оценка финансовых знаний молодежи в Латвии”

Банкаўскі

веснік, ЛIСТАПАД 2019

. C. 47.

9.

С. С. Артемьева, В. В. Митрохин Оценка финансовой грамотности российской

и зарубежной молодежи и рекомендации по ее

повышению/ИНТЕГРАЦИЯ

ОБРАЗОВАНИЯ. Т. 22, № 1. 2018

.C 46.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг "Микромолиявий хизматлар оммабоплигиин ошириш чора тадбирлари тугрисидаги" ги ПК.-4400 сонли кдрори, 23.07.2019Й.

A.V.Vaxabov, Sh.A.Tashmatov, N.X.Xaydarov, A.V.Vaxabov. Moliyaviy savodxonlik asoslari: o'quv qo'llanma/ - Toshkent: Baktria Press.2013. 288b.

Atkinson A. and F. Messy. Measuring Financial Literacy: Results of the OECD//

International Network on Financial Education (INFE) Pilot Study, OECD Working Papers on Finance, Insurance and Private Pensions. 2012. № 15. OECD Publishing. URL:

http://dx.doi.org/10.1787/5k9csfs90fr4-en

Susan L. Rutledge. Consumer Protection and Financial Literacy .Lessons from Nine

County Studies: The World Bank, Europe and Central Asia Region, Finance and Private Sector Department (June 2010).URL: http://www-

wds.worldbank.org/external/default/WDSContentServer/IW3P/IB/2010/06/03/000158349 _20100603082853/Rendered/PDF/WPS5326 .pdf

Алифанова E. H., Евлахова Ю. С. Анализ методических подходов к разработке индикаторов финансовой грамотности населения//.Финансы и кредит. 12 (540) -2013.С23.

Atkinson, А.В. (1983). The economics of inequality. Oxford: Clarendon Press.

"Турмуш даражаси ва инфляция" Ахборот-тахдилий маълумот Узбекистон Республикаси Марказий банки, Тошкент 2020 й. 116.

А. Чаплинска "Оценка финансовых знаний молодежи в Латвии" Банкауск! BecHiK, Л1СТАПАД 2019. С. 47.

С. С. Артемьева, В. В. Митрохин Оценка финансовой грамотности российской и зарубежной молодежи и рекомендации по ее повышению/ИНТЕГРАЦИЯ ОБРАЗОВАНИЯ. Т. 22, № 1. 2018.С 46.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов