Международный опыт управления налоговыми рисками

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
49-59
9
2
Поделиться
Мамадаминов, Н. (2019). Международный опыт управления налоговыми рисками. Экономика и инновационные технологии, (1), 49–59. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10679
Назар Мамадаминов, Банковская-Финансовая академия

магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведены современные понятия налогового риска и их виды, а также объективная необходимость управления ими, и передовой зарубежный опыт и практика в этой сфере.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

1

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

СОЛИҚ РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ

Мамадаминов Назар Юсупович,

БМА магистранти,

E-mail:

nazarbek_yusupovich_1985@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада солиқ рискининг замонавий тушунчаси ва турлари

ҳамда корхоналарда уларни бошқаришнинг объектив зарурлиги, шунингдек, бу борадаги
илғор хориж тажрибаси ва амалиёти келтирилган.

Калит сўзлар:

Солиқ рисклари, солиқ юки,

солиқ тўловчилар,

солиқ сиёсати, солиқ

маъмурчилиги, солиқ маслаҳатчилари, офшорлар, икки ёқламала солиққа тортишни
олдини олиш, битимлар.

Аннотация:

В данной статье приведены современные понятия налогового риска и их

виды, а также объективная необходимость управления ими, и передовой зарубежный
опыт и практика в этой сфере.

Ключевые слова:

Налоговые риски, налоговое бремя, налоговая политика, налоговое

администрирование, налоговые консультанты, офшоры, избежание от двойного
налогообложения, соглашения.

Abstract:

In given clause the modern concepts of tax risk and their kinds and also objective

necessity of management by them, both advanced foreign experience and practice in this sphere are
given.

Keywords:

Tax risks, tax burden, tax politics, tax administration, tax advisers, offshore,

avoidance from the double taxation, agreement.

Кириш

Бугунги кунга келиб мамлакатимизда солиқ тизимини янада такомиллаштириш,

солиқларни рағбатлантирувчи ролини ошириш, хўжалик юритувчи субъектлар
зиммасидаги солиқ юкини камайтириш масалаларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017—2021

йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги иқтисодиётни ривожлантириш ва
либераллаштириш номли учинчи устувор йўналишида солиқ юкини камайтириш ва
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш сиёсатини давом эттириш, тегишли
рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш, инвестиция муҳитини такомиллаштириш,
мамлакат иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестицияларни фаол жалб қилиш
каби муҳим вазифалар белгилаб берилди [1].

Шунингдек, мамлакатимиз Президенти таъкидлаганидек: “Барча бизнес

тоифалари учун солиқ юкини камайтириш ва қулайлаштириш, шу асосда ишлаб
чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш зарур” [2]. Давлат солиқ
хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси
сифатидаги янги имиджини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага
айлантириш, ҳар бир ходим томонидан "Солиқ хизмати - инсофли солиқ
тўловчиларнинг ишончли ҳамкори" деган мақсадли вазифани сўзсиз бажариш
Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштиришнинг
энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланиши белгиланган [3].

Бундан

ташқари,

Ўзбекистон

Республикасининг

солиқ

сиёсатини

такомиллаштириш Концепцияси тўғрисидаги Фармонда [4]: иқтисодиётда солиқ юки
даражасини камайтириш, шунингдек солиқ солишнинг соддалаштирилган ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

2

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи
субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш
солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари этиб
белгиланди.

Миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлашда

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқлар нечоғлик аҳамиятли
бўлса, мазкур солиқларни мунтазам, ўз вақтида ва тўлиқ бюджетга келиб тушишини
таъминлаш мақсадида, корхоналарда солиқ рискларини бошқариш ҳам шу даражада
муҳимдир. Шунинг учун мазкур мавзу бўйича тадқиқотлар амалга оширган ҳолда бу
борадаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий
таклиф ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқиш зарурлиги ҳозирда муҳим ва долзарб
масалалардан бирига айланган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодчи олим Гарбарино фикрига кўра, солиқлар корхоналар учун жиддий

харажат ҳисобланади. Шунинг учун солиқларни камайтириш даромадлиликни
оширади. Солиқлар бошқа операцион харажатлар каби камайиши мумкин бўлган
бошқариладиган харажатдир. Корхоналар миқёсида солиқлар бўйича пул оқимларини
бошқаришнинг аҳамиятини солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тежаш орқали
хўжалик субъектлари иқтисодий тараққиёти ва молиявий барқарорлигини
таъминлашда ўз аксини топади. «Корпоратив солиқ менежменти – корхона ва
ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг ажралмас қисми бўлиб, солиқ тўловчи
томонидан солиқ юкини камайтиришнинг қонуний воситасидир» [5].

Корхоналарда солиқлар бўйича пул оқимларини бошқаришнинг муҳим

йўналишларидан бири солиқларни режалаштириш ҳисобланади. Солиқларни
режалаштириш тушунчаси айрим иқтисодчи олимлар томонидан “Хўжалик
субъектларида солиқларни режалаштириш – хўжалик субъектлари ягона иқтисодий
тараққиёт стратегияси доирасидаги молиявий-хўжалик фаолиятини бошқаришнинг
ажралмас қисми бўлиб, ресурсларнинг чекланганлиги шароитида корхонанинг
келажакдаги молиявий ҳолатини белгилаш учун оптимал қонуний солиқ тўлаш
усуллари ва методларидан ҳамда солиқ тўлашнинг мумкин бўлган муқобил
вариантларидан фойдаланиш тизимидаги жараёнларни ўзида акс эттиради” деб
таъкидланса, рус олимлари “қонуний тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланиш
орқали солиқларни айланиб ўтишнинг қонуний усуллари ва солиқ мажбуриятларини
камайтириш йўллари” сифатида талқин этишади [6].

Яна айрим иқтисодчилар томонидан эса “солиқларни режалаштириш

ташкилотнинг молиявий ресурсларини оширишга, солиқ базаси таркиби ва миқдорини
тартибга солишга, бошқарув қарорлари самарадорлигига таъсир этишга ҳамда
амалдаги қонунчилик бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида
таъминлашга йўналтирилган режали фаолиятлар йиғиндиси сифатида” [7], инглизча-
русча банк энциклопедик луғатида “молиявий режалаштиришнинг таркибий қисми
бўлган солиқ тўловларини кечиктириш натижасида инвестицияларга эга бўлиш,
солиққа тортилмайдиган қимматли қоғозларни харид қилиш ва бошқа турли хил
солиқлардан қочиш йўлларидан фойдаланишни режалаштириш орқали солиқ юкини
минималлаштириш” сифатида, бизнес атамалар луғатида “жорий ва келгуси
даврларда солиқ мажбуриятларини минималлаштиришга йўналтирилган турли хил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

3

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

солиққа тортишнинг муқобил вариантларини тизимли таҳлил қилиш” деб тариф
берилган [8].

Солиқ рискига бирмунча кенгроқ таъриф Евстигнеев томонидан таклиф этилган

бўлиб, «конкрет солиқ тўловчи учун солиққа тортиш соҳасида пайдо бўлиши мумкин
бўлган ноқулай оқибатларни баҳолаш» солиқ риски сифатида акс эттирилади, лекин бу
мулоҳаза солиқ санкцияси қўлланилиши билан боғланади [9]. Бошқа томондан солиқ
рискларини аниқлашда солиқ санкцияларидан ташқари молиявий йўқотишлар ҳам
бўлиши мумкинлиги ҳақида Тихонов ва Липниклар алоҳида тўхталиб, бунда «солиқ
риски пул эквивалентида акс этадиган солиқларни тўлаш ва оптималлаштириш
жараёни билан боғлиқ йўқотиш» сифатида тушунтирилади [10].

Махсус адабиётларда солиқ риски тушунчасининг терминологик асослари

йўқлиги солиқ рискларини баҳолашнинг назарий асосларини турли хил нуқтаи
назарлардан кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ қилиб қўяди. Баъзан солиқ рискларини
ташкил этувчи ташқи жиҳатлар алоҳида олиниб, солиқ риски сифатида янги солиқ
тўловларининг амалга киритилиши, тўлов шартлари ва ставкаларининг ўзгариши,
солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва бошқа шу кабилар билан боғлиқ равишда
пайдо бўладиган рисклар тушунилади [11].

Бироқ, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, солиқ рискларининг пайдо бўлиши

нафакат ташқи, балки қатор ички омилларга ҳам боғлиқ равишда намоён бўлиши
мумкин. Солиқ хатолари сифатида шундай ички омилларни ҳам ҳисобга олганда
“Солиқ риски, - изоҳлайди Филин, - солиқ қонунчилигидаги ноқулай ўзгаришлар билан
боғлиқ ёки солиқ тўловларини ҳисоблаш вақтида йўл қўйилган хатолар билан боғлиқ
молиявий йуқотиш сифатида баҳоланади” [12].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, динамикада ўрганиш, маълумотларни гуруҳлаш,

илмий мушоҳада, абсракт-мантиқий фикрлаш, индукция ва дедукция усулларидан
фойдаланилди. Шу билан бирга, тадқиқотда интернет тармоғидаги расмий сайтлардан
олинган иккиламчи маълумотлардан ҳам фойдаланилди. Мазкур маълумотлар
асосида корхоналарда солиқ рискларини бошқариш зарурати ва аҳамияти, шунингдек
илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда уларнинг ижобий жиҳатларини мамлакатимиз
корхоналарида қўллаш имкониятлари тадқиқ этилган.

Таҳлил ва натижалар

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, солиқ хизматлари ўзининг фаолияти

давомида солиқ рискларини бошқариш заруратига тўқнаш келадилар, бу ўз навбатида
солиқ тизимининг барча даражаларида риск бошқарувининг самарали жараёнларини
яратишни тақозо этади.

Хорижий давлатларнинг солиқ идоралари томонидан фискал аҳамияти бўйича

рискларни мақбуллаштириш, тартиблаш ва баҳолаш учун турли ёндашувлардан
фойдаланилади. Биз томонимиздан амалга оширилган таҳлил шундан далолат
берадики, алоҳида давлатларнинг солиқ органлари томонидан тизимли ва комплекс
асосда рискларни солиқ мониторингдан ўтказилади.

Энг

аввало

солиқ

рискларини

бошқариш

тушунчасининг

замонавий

таърифларидан бирига тўхталсак, солиқ рискларини бошқариш – бу ижобий ёки
салбий натижа келиб чиқишини прогнозлаш ва риск даражасини олдиндан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

4

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

пасайтиришга чора кўришдир. Солиқ риски молиявий йўқотишларни ифодаловчи
эҳтимолий кўрсаткичлар билан аниқланади.

1-расм.

Солиқ рискларини бошқаришда юзага келадиган ҳаракатлар [13]


Таъкидлаш жоизки, солиқ мониторингининг энг ривожланган ва очиқ

тизимларидан бири Австралияда мавжуд. Австралия солиқ хизмати ҳар йили солиқ
маъмурчилиги тизимининг адекватлигини баҳолаш жараёни орқали рискни бошқариш
тизимини амалга оширади.

Бу ишнинг натижаси ҳар йили нашр этиладиган солиқ тўловчиларнинг маълум

бир сегментига ва солиқ маъмурчилининг алоҳида йўналишларига нисбатан солиқ
назоратининг асосий муаммоларини ўз ичига оладиган “Солиқ интизомини баҳолаш
дастури” ҳисобланади.

Австралиянинг солиқ интизомини баҳоловчи дастури солиқ тўловчиларнинг турли

сегментлари бўйича ташкил этилганлигини қуйидаги 2-расм орқали кўришимиз
мумкин.

Австралия солиқ идораси йирик компанияларга нисбатан қуйидаги асосий солиқ

рискларини алоҳида қайд этади:

- бизнес бирлашиши (консолидацияси) билан боғлиқ ҳаражатлар;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

5

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

- бизнес бирлашишида (консолидацияси) компания гуруҳларига ўтказиладиган

ташкилот зарарлари;

- чет эл юрисдикцияларида фойдаларнинг кўчирилиши (Австралия тузилмаларида

бажариладиган реал функцияларга номувофиқлиги);

- пул маблағларини жалб қилиш учун гибрид молиявий инструментлар (солиққа

тортиш мақсадлари учун узоқ муддатли мажбуриятлар ва бухгалтерия ҳисоби
мақсадлари учун устав капиталига қўйилма сифатида кўриб чиқиладиган)

- инвестицион компаниялар томонидан йирик инфраструктура лойиҳаларини

амалга ошириш;

- офшор компанияларнинг битимларида иштирок этиш;
- чет эл компаниялари иштирокидаги мураккаб молиявий битимлар

(харажатларнинг икки марта қабул қилиниши ҳамда Австралияда ва контрагент
рўйхатга олинган мамлакатда декларацияланмаган даромадлар риски).

2-расм. Солиқ интизомини баҳоловчи дастурида солиқ тўловчиларни турли

сегментлари бўйича ташкил этилиши [14]

Солиқ рисклари рўйхати ҳар йили назорат тадбирлари натижалари

мониторингини, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни ва ундаги аниқланган
тирқишларни бартараф этилганлигини, шунингдек солиқ маслаҳатчилари хизматининг
мунтазам кузатилиши ва ахборотни мажбурий ошкор этиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари доирасида “ноқонуний солиқ схемалари” потенциал провайдерлардан
олинадиган

ахборотлар

асосида

ўтказиладиган

солиқ

режалаштиришнинг

тенденцияларини ҳисобга олинган ҳолда кўриб чиқилади.

Солиқ рисклари рўйхати ва мумкин бўлмаган солиқ схемалари рўйхати нашр

этилар экан, давлат томонидан солиқ эътирозлари эҳтимолини пасайтиришга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

6

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

интиладиган австралия солиқ идораси бизнес учун “ўйин қоидасини” шакллантиради
[14].

1-жадвал

Хорижий мамлакатлар бўйича асосий солиқ рисклари зоналари

[14],[15], [16], [17], [18], [19], [20], [21], [22].

Мамлакат

Солиқ рискларининг асосий зоналари

Австралия

Хизматларга олдиндан тўлаш вариантидан фойдаланган ҳолда солиқ солишдан

бўйин товлашга йўналтирилган солиқ схемалари; янги молиявий инструментлардан

фойдаланиши; компания активларини ўстиришга йўналтирилган схемалар

(меҳнатга ҳақ тўлашни ўзгартириш, офшорлардан фойдаланиш, «нозик

капитализация» инструменти)

Буюк Британия

Зарарларни сунъий яратмоқ; актив ва даромадларни яшириш мақсадида

офшорларнинг банк ҳисобварақларидан фойдаланиш

Германия

Даромадларни паст солиқли юрисдикцияларга ўтказиш; икки ёқлама солиққа

тортишни олдини олиш ҳақидаги битимларни суиистеъмол қилиш; доимий

ҳукуматларнинг хорижий ташкилотлар томонидан солиқлардан қочиши

Ирландия

Офшорлардан фойдаланиладиган схемалар; даромадларни яшириш ва

капиталнинг ўсиши; зарарларни сунъий яратиш ёки ошириб кўрсатиш; икки ёқлама

солиққа тортишни олдини олиш ҳақидаги битимларни суиистеъмол қилиш

Испания

Мулк схемалари; офшорлардан фойдаланиш; солиқларни режалаштириш

Италия

Офшор ва трастлар (ишончли мулк) дан фойдаланиладиган схемалар, миллий ва

халқаро даражадаги комплекс шартомавий схемалар; икки ёқлама солиққа

тортишни олдини олиш ҳақидаги битимларни суиистеъмол қилиш

Канада

Даромадларни сунъий пасайтиришга ва активлар қийматини сунъий оширишга

йўналтирилган битимлар, харажатларни ошириб кўрсатиш, зарарларни ошириш;
икки ёқлама солиққа тортишни олдини олиш ҳақидаги битимларни суиистеъмол

қилиш; солиқ имтиёзларини ноқонуний қўллаш; офшорлардан фойдаланиш,

трансферт нархларни шакллантириш; қасддан банкротликка олиб келиш

Жанубий Корея

«Савдо битимларидан» фойдаланиладиган схемалар; офшорлардан фойдаланган

ҳолда солиқ солишдан бўйин товлаш; сунъий зарарларни пайдо қилишга ва

солиқларни тўлашни кечиктиришга йўналтирилган қалбаки қимматли қоғозлар

схемасидан фойдаланиш

Нидерландия

Солиқ базасини нотўғри кўрсатишга йўналтирилган схемалар; офшорлар; юқори

даромадга эга жисмоний шахслар ва салмоқли қийматга эга уларнинг мулклари

Янги

Зелландия

Даромадларни парчалаш ва сунъий зарарларни пайдо қилиш (жисмоний шахслар

учун); молиявий инструментлардан мунтазам фойдаланган ҳолда солиқ қонун

ҳужжатларидаги «тирқишлар» фойдаланиш (компаниялар учун)

Норвегия

Оффшорлардан фойдаланиладиган схемалар

АҚШ

Солиқ қонунчилигининг камчиликларидан фойдаланиладиган схемалар; даромад

яшириш учун офшор тузилмалардан фойдаланган ҳолда солиқлардан бўйин

товлаш, сунъий харажатлар ва зарарларни пайдо қилиш

Франция

Жуда катта миқдорда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар, айниқса халқаро даражада;

иқтисодий фаолиятни декларация қилмаслик

Швеция

Офшорлар, банк карталари ва чет эл холдинг компаниялардан фойдаланиладиган

схемалар, (жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнесга); тижорат мулклари,

заёмлари билан схемалар (компаниялар)

Япония

Хорижий давлатларнинг солиқ тизимидаги имтиёзли ҳолатлар ва икки ёқлама

солиққа тортишни олдини олиш ҳақидаги битимларни суиистеъмол қилишга

асосланган солиқларни режалаштиришнинг халқаро схемалари; хорижий «бир

кунлик фирмалар»дан фойдаланиш; схемаларда янги молиявий инструментлардан

фойдаланиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

7

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча, Австралия тажрибасини амалиётда қўллаш жоиз ва давлат солиқ

хизмати органлари томонидан мумкин бўлмаган солиқ схемаларини очиқ нашр этиш
керак. Бу биринчидан солиқ тўловчиларнинг солиқларни мақбуллаштиришдаги
ноқонуний инструментлардан фойдаланишга мойиллигини пасайтиришга олиб келса,
иккинчидан солиқларни режалаштиришнинг қонуний доирасини яратишга имкон
беради.

Австралиядан ташқари худди шундай тизимлар Буюк Британияда, Янги

Зеландияда ва АҚШда амал қилади. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш
ташкилотининг материаллари таҳлили ва чет эл давлатлари солиқ идораларининг
нашрлари фискал органлар тўқнаш келадиган асосий “солиқ риски зоналари”ни
алоҳида кўрсатишга имкон беради.

1-жадвалда барча давлатларда солиқ рискининг асосий манбаи сифатида солиқ

тўловчилар

томонидан

офшор

компаниялар

иштирокидаги

схемалардан

фойдаланишлари келтирилмоқда. Бундан ташқари, аксарият мамлакатлар икки
ёқлама солиққа тортишни олдини олиш ҳақидаги битимларни суиистеъмол қилиш,
зарарларни сунъий пайдо қилиш ва солиқ қонун ҳужжатларидаги камчиликлардан
фойдаланишни риск сифатида кўриб чиқишмоқда.

Солиқ рискини баҳолаш тизими кўп томонлама ҳисобланади ва солиқ

идораларининг ташкилий ва операцион тузилмаларидан келиб чиққан ҳолда турли
жиҳатлари кўриб чиқилиши мумкин. Айрим давлатлар рискларни солиқ
тўловчиларнинг алоҳида сегментларга ажратади (жисмоний шахслар, кичик ва ўрта
бизнес, йирик корхоналар, йирик даромадга ва салмоқли мулк қийматига эга
жисмоний шахслар), бошқалари эса рискларни - солиқларнинг режалаштириш
инструментларидан фойдалашнинг қонунийлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқади (икки
ёқлама солиққа тортишни олдини олиш ҳақидаги битимлардан фойдаланиш –
солиқларни мақбуллаштиришнинг қонуний усули, бироқ, бюджет учун юқори
даражадаги солиқ риски билан; даромадлар ва мулкларни декларация қилмаслик –
солиқларни мақбуллаштиришнинг ноқонуний усуллари).

Солиқ мониторингининг таркибий асоси ҳисобланган солиқ рискларини

тизимлаштириш ва сегментларга ажратиш, солиқ маъмурчилиги тизимининг муносиб
ва самарали қуришнинг аниқлаштирувчи омиллари ҳисобланади.

Ўганилган хориж тажрибаси шуни кўрсатдики, жаҳон тажрибасида солиқ

рискларини аниқлаш тизимида солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар (промоутерлар)
томонидан солиқларни режалаштиришнинг агрессив схемалари учун миллий
қонунчиликларга молиявий санкциялар режимини жорий қилиш муҳим аҳамият касб
этади. Бу каби мажбуриятлар Австралия, Буюк Британия, Канада, Янги Зелландия ва
АҚШ қонун ҳужжатларида ўз аксини топган.

Солиқ маслаҳатчилари ва аудиторлар учун молиявий санкциялар жорий қилинган

кундан бошлаб, Австралия солиқ хизмати солиқ солишдан бўйин товлаш схемаларини
аниқлаш бўйича янги дастакка эга бўлди [14].

Бундай шароитларда асосий эътибор солиқ схемаларга қарши курашишга

йўналтирилган промоутерларнинг схема ишларига берилади. Солиқ схемаларини
татбиқ этилишига қарши кураш стратегияси қуйидаги комплекс чораларни ўз такибига
олади:

- солиқ схемаларини дастлабки ишлаб чиқиш босқичларида аниқлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

8

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

- алоҳида солиқ схемаларидан фойдаланишнинг ноқонунийлиги ҳақида солиқ

тўловчиларни огоҳлантириш;

- барча иштирокчиларга нисбатан солиқ солишдан бўйин товлаш схемаларидан

фойдаланганлиги ҳақидаги ишларни солиқ хизматлари томонидан ҳар томонлама ва
адолатли кўриб чиқилиши;

- промоутерларнинг схемаларига нисбатан қатъий санкциялар.
Янги Зелландия солиқ хизмати асосий промоутерлар сифатида юридик, аудитор

компаниялар, тижорат ва инвестиция банкларини келтиради. Хизматларнинг асосий
истеъмолчилари давлатманд фуқаролар ва йирик компаниялар. Бунда, мулк ва
клиентларнинг

инвестицион

портфелини

бошқариш

бўйича

операциялари

битимларидан ташқари солиқ схемаларини яратишга ва амалга оширишга одатда
хусусий молиявий маслаҳатчилар жалб қилинмаган [17].

Янги Зелландия амалиёти шуни кўрсатадики, солиқ рискларини бошқариш

тизими қуйидаги тамойилларга асосланади:

- солиқ тўловчилар ҳақидаги ахборотларнинг турли манбаларини солиқ

органларига очиқлиги таъминланганлиги;

- турли манбаларидаги ахборотларнинг тизимлаштирилиши;
- ноқонуний солиқ схемаларини тан олиш қоидаларини қонун ҳужжатларида

мавжудлиги;

- солиқларни режалаштириш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қонун

ҳужжатларида қўшимчалар қабул қилиниши.

АҚШ солиқ идоралари фаолиятини таҳлили шуни кўрсатдики, АҚШнинг ички

даромадлар хизмати томонидан қуйидаги икки асосий муаммоларни ҳал қилиш
бўйича охирги йиллар давомида жиддий қадам қуйилган. Биринчиси солиққа
тортишнинг асосий тамойилларидан аъло натижаларга олиб келадиган АҚШ Солиқ
кодексидаги камчиликларга асосланган кенг тарқалган солиқ солишдан бўйин товлаш
схемаларидан фойдаланган компанияларга боғлиқ муаммодир. Бу схемалар
аудиторлик ва юридик компаниялар, молиявий маслаҳатчилар ва профессионал солиқ
маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилади. Иккинчи муаммо, аксарият ҳолларда
жисмоний шахслар билан боғлиқ, яъни, даромадларни ноқонуний яшириш ва сунъий
харажат ва зарарлар пайдо қилиш схемалари билан боғлиқдир. Одатда улар офшор
компаниялардан фойдаланишни эҳтимол қиладилар [20].

АҚШнинг ички даромадлар хизмати томонидан амалга ошириладиган юқорида

келтирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чоралар, компанияларни солиқ
текширишида,

промоутерларни

текширишда,

шунингдек,

ахборотларнинг:

профессионал журналлар, газеталар, мақолалари, интернет-нашрларнинг ташқи
манбалари таҳлилида солиқ промоутерлар томонидан ахборотларни ошкор этиш
ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меъёрларга асосланади.

Бундан ташқари, АҚШ ички даромадлар хизматининг амалдаги ташкилий

тузилмаси солиққа оид қонун ҳужжатлари ва солиқ маъмурчилигидаги муаммоларни
самарали аниқлашга имкон бермоқда. Йирик ва ўрта бизнес, кичик бизнес ва
тадбиркорлар, давлат ва нотижорат ташкилотларнинг ҳар бир департаментлари солиқ
тўловчиларнинг алоҳида сегментларида солиқларни режалаштириш схемаларини
аниқлаш бўйича ўзларининг дастурларини амалга оширадилар. Бунда Хизмат Олий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

9

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

кенгашнинг юридик қўллаб-қувватлашида департаментларнинг ўзаро ишлари кенг
мувофиқлаштирилиб борилади.

Россия Федерациясида интернет сўровлари орқали амалиётда кўп учрайдиган

солиқ рискининг таркибий қисми ҳисобланган молиявий йўқотишлар сабабчиси бўлган
солиқ хатоларини баҳолаш ўтказилган. Унда корхоналарнинг бухгалтерия бўйича
фаолият кўрсатадиган 55 та ходими иштирок этган бўлиб, сўров натижалари қуйидаги
2-жадвалда акс эттирилган.

2-жадвал

Амалиётга кўп учрайдиган солиқ хатолари [23]

Солиқ хатолари турлари

Берилган овозлар
сонда

Фоизда

1

Бирламчи ҳужжатларнинг йўқлиги ёки солиққа тортиш нуқтаи
назаридан нотўғри расмийлаштирилиши

22

40

2

Солиқ қонунчилигини шартли равишда нотўғри талқин қилиш
натижасидаги хатолар

9

16.4

3

Солиқ қонунчилигидаги қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар билан
боғлиқ хатолар

30

54.5

4

Арифметик хатолар (ҳисоб-китоблардаги) хатолар

7

12.7

5

Солиққа тортишдаги ўзгаришларга ўз вақтида жавоб қайтармаслик
(ўзгаришларни ўз вақтида ҳисобга олмаслик)

15

27.3

6

Солиқ инспекциясига ҳисобот ҳужжатларини ўз вақтида тақдим
этмаслик

2

3.6

7

Солиқларнинг тўлов муддатларини ўтказиб юбориш

3

5.5

Юқоридаги 2-жадвал маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, бирламчи

ҳужжатларнинг

йўқлиги

ёки

нотўғри

расмийлаштирилиши

ҳамда

солиқ

қонунчилигидаги қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар билан боғлиқ хатолар бошқа
хатоларга нисбатан юқори баҳоланган. Корхоналарда солиқларни бошқаришнинг
асосий йўналишларидан бири сифатида ички солиқ назорати ўтказилиши билан бирга
солиқ таҳлили ҳам ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

Хулоса

ва

таклифлар

Юқоридаги таҳлиллар ҳамда илғор чет эл тажримаси ва амалиётидан келиб

чиққан ҳолда қуйидаги хулосалар шакллантирилиб, амалий тавсия ва илмий
таклифлар ишлаб чиқилди.

Ривожланган мамлакатларнинг солиқ хизматлари ўз фаолиятларини солиқ

рискларини комплекс баҳолаш орқали амалга оширади. Риск бошқаруви
элементларига асосланган солиқ мониторинги тизими, солиққа оид қонун ҳужжатлари
ва маъмурчилигидаги муаммоларни, уларнинг бошланғич босқичларида аниқлаш
имконини беради.

Бундан ташқари, фикримизча, ахборотларни ошкор этиш бўйича комплекс

чоралар кўрилиши ҳамда солиқ идораларининг ташкилий тузилмаси ва асосий
функциялари солиқ рискларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни муносиб бошқариш
ҳисобланган солиқ мониторинги махсус бўлинмаларини ташкил этилиши давлат солиқ
сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.

Таъкидлаш

жоизки,

Ўзбекистон

шароитида

давлат

солиқ

сиёсатини

муваффақиятли амалга оширишда, жумладан солиқ рискларини аниқлаган ҳолда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

10

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

уларни адолатли ва муносиб бошқаришда илғор хориж тажрибасида кенг татбиқ
этилиб, қўлланилган ва чет эл амалиётида натижадорлиги юзасидан ўз исботини
топган самарали дастакларни қўлланилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Солиқ рискларини самарали бошқаришни ташкил этиш учун солиқ рискларини

аниқлаш ва баҳолаш, уларга таъсир этиш, яъни камайтириш чора-тадбирларини кўриш
муҳим аҳамият касб этади. Бунда солиқ қонунчилигидаги мунозарали ҳолатларни
ўрганиб чиқиш, мавжуд рисклар мониторингини олиб бориш, рискларнинг
таснифланиши ва унинг оқибатларини таҳлил қилиш зарур ҳисобланади.

Бундан ташқари, солиқ рискларига таъсир этишда рискларни камайтирувчи

усулларни ишлаб чиқиш, мавжуд рискларни турли хил ўхшаш ҳолатлар билан
солиштириш ва мақбулини танлаш, рискларнинг камайишини таъминловчи энг яхши
ва самарали усулларни амалиётга жорий этилиши солиқ рискларини бошқаришда
сезиларли ижобий натижаларга олиб келади.

Фойдаланилган адабиётлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида”ги
ПФ-4947-сонли фармони.

2. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан – Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент. // Халқ сўзи. 2017 йил 22 декабрь.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ

хизмати

органлари

фаолиятини

тубдан

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги ПҚ-3802 қарори.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон

Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-
5468-сонли фармони.

5. Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 3-е изд. – СПб.: Питер, 2009. – 223

С.

6. Сердюков А.Э., Вылкова Е.С, Тарасевич А.Л. Налоги и налогообложение. –

Санкт-Петербург.: «Питер», 2008. - 502. С

7. Федоров Б.Г. Англо-русский банковский энциклопедический словарь. СПб.:

“Лимбус Пресс”, 1995. - стр. 263.

8. Фридман Ж.П. бизнес атамалар луғати. “Барронс эдукатионал сериес”., 2000. –.

736 С.

9. Евстигнеев Е.Н. Основы налогового планирования. – Санкт-Петербург.: «Питер»,

2004. –. 196С.

10. Тихонов Д.Н., Липник Л.Г. Налоговое планирование и оптимизация налоговых

рисков. – М.: Альпина Бизнес Букс, 2004. –. 105 С.

11. Козенкова Т.А. Налоговое планирование на предприятии. – М.: АиН, 1999. – С.

15.

12. Филин С.А. Финансовый риск и его составляющие для обеспечения процесса

оценки и эффективного управления финансовыми рисками при принятии финансовых
управленческих решений // Финансы и кредит. 2002. №3. С.21-31; №4. С. 9-23.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил

11

1/2019

(№

00039)

www.iqtisodiyot.uz

13. Кирина Л.С. Международный опыт осуществления мониторинга налоговых

рисков налоговыми органами. Экономика. Налоги. Право. - М. 2012. С. 130-133.

14. Австралия солиқ бошқармаси материаллари - http://www.ato.gov.au
15.Буюк

Британия

солиқ

хизмати

материаллари

-

http://www.inglandгevenue.gov.uk

16. Германия федератив республикасининг молия бўйича федерал идораси

материаллари - http://www.bff-online.de

17. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти маълумотлари -

http://www.oecd.oгg

18. Испания солиқ агентлиги материаллари - http://www.aeat.es
19. Канада божхона ва солиқ агентлиги материаллари - http://www.ccгa-adrc.gc.ca
20.АҚШ

ички

даромадлари

хизматининг

материаллари

-

http://www.irs.ustгeas.gov

21.Франция

солиқ

бош

бошқармасининг

материаллари

-

http://www.finances.gouv.fг/DGI

22. Швеция давлат солиқ бошқармасининг материаллари - http://www.rsv.se
23. Бухгалтерия. Общая бухгалтерия. Бухучёт и налогообложение. Налоговые

ошибки. – www.klerk.ru

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича Хдракатлар Стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли фармони.

Мирзиёев Ш.М. Узбекистон Республикаси Президенти томонидан - Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Тошкент. // Халк сузи. 2017 йил 22 декабрь.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги "Давлат солиц хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида"ги П1-3802 царори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Узбекистон Республикасининг солнц сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тутрисида"ги ПФ-5468-сонли фармони.

Евстигнеев Е.Н. Налоги и налогообложение. 3-е изд. - СПб.: Питер, 2009. - 223 С.

Сердюков А.Э., Вылкова Е.С, Тарасевич А.Л. Налоги и налогообложение. -Санкт-Петербург.: «Питер», 2008. - 502. С

Федоров Б.Г. Англо-русский банковский энциклопедический словарь. СПб.: "Лимбус Пресс", 1995. - стр. 263.

Фридман Ж.П. бизнес атамалар лугати. "Барронс эдукатионал сериес"., 2000. 736 С.

Евстигнеев Е.Н. Основы налогового планирования. - Санкт-Петербург.: «Питер», 2004. -. 196С.

Тихонов Д.Н., Липник Л.Г. Налоговое планирование и оптимизация налоговых рисков. - М.: Альпина Бизнес Букс, 2004. -. 105 С.

Козенкова Т.А. Налоговое планирование на предприятии. - М.: АиН, 1999. - С.

Филин С.А. Финансовый риск и его составляющие для обеспечения процесса оценки и эффективного управления финансовыми рисками при принятии финансовых управленческих решений // Финансы и кредит. 2002. №3. С.21-31; №4. С. 9-23.

Кирина Л.С. Международный опыт осуществления мониторинга налоговых рисков налоговыми органами. Экономика. Налоги. Право. - М. 2012. С. 130-133.

Австралия солнц бошцармаси материаллари - http://www.ato.gov.au

Буюк Британия солнц хизмати материаллари

http://www.inglandrevenue.gov.uk

Германия федератив республикасининг молия буйича федерал идораси материаллари - http://www.bff-online.de

Ицтисодий цамкорлик ва ривожланиш ташкилоти маълумотлари -http://www.oecd.org

Испания солиц агентлиги материаллари - http://www.aeat.es

Канада божхона ва солиц агентлиги материаллари - http://www.ccra-adrc.gc.ca

АК.Ш ички даромадлари хизматининг материаллари

http://www.irs.ustreas.gov

Франция солиц бош бошцармасининг материаллари

http://www.finances.gouv.fr/DGI

Швеция давлат солиц бошцармасининг материаллари - http://www.rsv.se

Бухгалтерия. Общая бухгалтерия. Бухучёт и налогообложение. Налоговые ошибки. - www.klerk.ru

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов