“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
1
2/2019
(№
00040)
КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ҲАМДА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯРАТИШ
Арипов Ойбек Абдуллаевич
НамДУ докторанти, и.ф.н., доц.
E-mail:
Аннотация
:
Мақолада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг
ривожланиши қайд этилган. Ишбилармонлик муҳитини яхшилашга доир мулоҳазалар
келтирилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни эркин
фаолиятлари учун ишбилармонлик муҳитини янада қулайлаштириш борасидаги чора
-
тадбирлар тўғрисида муаллиф ёндашувлари баён этилган. Ушбу секторда шаклланган
муаммолар таҳлил этилади. Шунингдек, уларни ҳал этиш учун айрим таклифлар ишлаб
чиқилган.
Калит сўзлар:
ишбилармонлик муҳити; кичик бизнес; хусусий тадбиркорлик; кичик
бизнес субъектлари; манфаатлар.
Аннотация
:
В статье отмечено
развития
малого бизнеса и частного
предпринимательства
.
Обсуждаются вопросы к улучшению деловой среды. Автором
приведен подходы к мерам по дальнейшему улучшению деловой среды для развития
малого бизнеса и частного предпринимательства и их свободной деятельности.
Анализировано существующие
проблемы
в этой секторе. А также,
разработаны
некоторые рекомендации по их решению.
Ключевые слова
:
деловая среда
;
малый бизнес
;
частное предпринимательство
;
субъекты малого бизнеса
;
интересы.
Abstract:
The article notes the development of small business and private
entrepreneurship. Questions are discussed for improving the business environment. The author
presents approaches to the measures to further improve the business environment for the
development of small business and private entrepreneurship and their free activity. The existing
problems in this sector are analyzed. And also, some recommendations for their solution have been
worked out.
Keywords:
business environment; small business; private entrepreneurship; small business
entities; interests.
Кириш
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши ва
мазкур секторни
давлат томонидан тартибга солиниши
янада фаоллашиб бормоқда.
Мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг тобора кенгайиши кичик бизнес
субъектларининг рағбат асосидаги фаолиятини таъминлашга олиб келмоқдаки,
деярли барча тармоқлардаги кичик бизнес субъектлари йилдан
-
йилга миқдор
жиҳатидан ортиб бормоқда.
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 2019 йилни “Фаол инвестициялар ва
ижтимоий ривожланиш йили” деб эълон қилиниши, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш йўлида тадбиркорлик манфаатларига алоҳида
эътибор қаратиш зарурлигини тақазо этади. Чунки «...ишбилармонлик муҳитини
яхшилаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада қулай
шароитлар яратишга қаратилган чора
-
тадбирларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш
зарурлигини барчамиз албатта яхши тушунамиз» [
7
; 7 б.].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
2
2/2019
(№
00040)
Мамлакатда қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун янада кенг шарт
-
шароитлар яратиш, уларни эркин
фаолиятини таъминлаш ва амалга ошаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
либераллаштиришга йўналтирилган чора
-
тадбирлар ўз аксини топган
[1; 2].
Хусусан,
2017-
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
давлат томонидан тартибга солиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида
“иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш
ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
ривожини рағбатлантиришга каратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни
давом эттириш”дек
[3; 3.4-
банд
]
устувор вазифалар белгиланган бўлиб, уларни
амалга
ошириш
бўйича
чора
-
тадбирларни
тадбиқ
этиш
шу
кундаги
ислоҳотларимизнинг мазмунини касб этади
.
Аслида бундай “
...
ислоҳотларнинг асосий мақсади –
аҳоли учун муносиб ҳаёт
даражаси ва сифатини таъминлашдир”
[5
; 6 б.]
.
Шундай экан, бугунги кунда кичик
бизнес ва
хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш ва
ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш масалалари ўзига хос долзарблик касб
этади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Ҳозирга қадар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда
ишбилармонлик муҳитини қулайлаштириш масалалари
хорижий давлатлар
иқтисодчилари томонидан
турлича ёндашувлар асосида ўрганиб келинган. Масалан,
E.Staley, R.Morse [22]
, А.Bruno
, T.Tyebjee [17], W.Garther [20], K.Manning S.Birley,
D.Norburn [21
] кабилар ишбилармонлик
муҳитини мамлакат ёки ҳудуд миқёсида
тадбиркорликни ривожланишига олиб келувчи шарт
-
шароитлар сифатида тадқиқ
қилган бўлсалар
, L.Dana [18], P.Davidsson [19], D.Swanson, L.Webster [23]
кабилар
эса
ўз эътиборларини тадбиркорлик муҳитига таъсир этувчи ташқи
омилларни ўрганишга
қаратганлар.
Россиялик иқтисодчилардан Е.Быкова
[9,
С.10.], Б.Жихаревич
[12]
, Н.Симионова
[15]
кабиларнинг
тадбиркорлик
фаолияти
ва
ишбилармонлик
муҳитини
ривожлантиришга доир кўплаб илмий мақолалари чоп этилган.
Айни пайтда мамлакатимизда чоп этилган ўзбек тилидаги иқтисодий илмий
манбаларда “ишбилармонлик муҳити” тушунчасининг моҳиятини ифодалайдиган
таърифлар келтирилмаган бўлса
-
да, унга яқин фикрлар билдирилган. Масалан,
таниқли иқтисодчи С.С.Ғуломовнинг “Тадбиркорлик ва кичик бизнес” номли ўқув
қўлланмасида тадбиркорлик муҳитига ички ва ташқи омилларнинг таъсири ва
уларнинг ўзгарувчанлиги тўғрисида қисқа фикр берилган
[25,
71 б.
].
Б.Ю. Ходиев, М.С.
Қосимова, А.Н. Самадов каби иқтисодчилар “тадбиркорлик фаолиятини самарали
олиб бориш учун маълум бир ишчи муҳити бўлиши керак” деб қайд этадилар.
Уларнинг мулоҳазаларига кўра “...тадбиркорлик муҳити асосан қуйидаги тўртта омил:
ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг ўзаро боғлиқлиги натижасида
амалга оширилади” [
16,
25 б.
].
Иқтисодчи М.Расулов эса тадбиркорликни
“...ривожланиши учун маълум шароитлар талаб этилиб...”
[13,
227 б.
]
бу шароитлар
иқтисодий, сиёсий, руҳий ва ҳуқуқий асослардан иборат эканлигини қайд этади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
3
2/2019
(№
00040)
Иқтисодчи Б.Салимов эса “ишбилармонлик муҳити” иборасини ишлатмаган
бўлса
-
да, “ҳар қандай бизнес маълум муҳитда фаолият
кўрсатади” [
14,
131 б.
]
деб айтади. Унинг фикрича, ўша “маълум муҳит” “йўл” қўйса, корхона ўз ҳаракати
туфайли олдига қўйилган мақсадга эришиши мумкин.
Хусусан, У.В.Гафуровнинг
[10]
кичик бизнес
ва тадбиркорликни давлат
томонидан
тартибга
солиш
масалаларига
ва
ишбилармонлик
муҳитини
кенгайтиришга доир илмий диссертацияси бу борада қилинган сўнгги ишлардан
биридир. Бироқ, ушбу масалани ўз ичига қамраган илмий изланишлар давом
эттирилмоқда.
Тадқиқот методологияси
Илмий мақолани ёритишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришга
йўналтирилган
Ўзбекистон
Республикасининг
қонунлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Президенти асарлари, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий соҳалардаги
таниқли олимларнинг илмий асарлари, уларнинг мазмун, моҳияти ўрганилиб, мазкур
секторни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини қулайлаштиришни
ифодаловчи мавжуд кўрсаткичлар статистик таҳлил қилинди.
Шу билан бирга, тадқиқот жараёнида мавзуга оид статистик маълумотлар ва
назарияларни ўрганишда мантиқий фикрлаш, илмий мушоҳада, тизимли ёндашув,
статистик ҳамда қиёсий таҳлил каби усуллари
қўлланилган. Мавзуни ёритишда илмий
техникавий ахборот манбаларидан, яъни дарсликлар, ўқув қўлланмалар, хорижий
адабиётлар, даврий матбуот, тадқиқот ҳисоботлари (Doing Business), илмий
-
амалий
анжуман тўпламлари ва интернет маълумотларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Ўзбекистонда, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларига бир қатор қулайликлар яратилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг якунига
келиб мамлакатда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошловчилар учун
“ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш тобора
кенгайтирилди. Бу эса “ягона дарча” марказларини самарали бошқариш, уларнинг
фаолиятини ва бошқа давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга
нисбатан тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини берди (1
-
расмга қаранг).
120 минг
100 минг
76 минг
1 млн.дан ортди
5 млн.га якин
0
1000
2000
3000
4000
5000
6000
2016
й
ил.
1 о
ктя
брь
2017
й
ил.
1ок
тя
брь
2017
й
илд
а
2018
й
ил.
апр
.-июнь
2018
й
илд
а
1-
расм. Ўзбекистонда “ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатилган
хизматлар сони
Муаллиф томонидан турли манбалар (http://www.xabar.uz) асосида тузилган.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
4
2/2019
(№
00040)
Натижада 2018 йил якунига келиб мамлакатда бизнесни юритиш кўламларида
“ягона дарча” тизими фаолиятининг янада фаоллашуви туфайли кичик бизнес
субъектларининг эркин фаолият юритиши бўйича сезиларли ўсиш тенденциялари
намоён бўлди.
Далил сифатида Ўзбекистонда бизнес юритишнинг халқаро
рейтингидаги мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришларини келтиришимиз мумкин.
Хусусан,
Жаҳон банки “Doing Business” (DB) гуруҳининг йиллик ҳисоботларида
ишбилармонлик муҳитининг ривожланиши бўйича Ўзбекистонга тегишли рейтинг
кўрсаткичлари сезиларли ўзгариб бормоқда. Масалан, “Doing Business” (DB)
гуруҳининг 2010 йилдаги ҳисоботида (DB
-
2010) Ўзбекистон рейтинги 150
-
ўринда деб
белгиланган бўлса, DB
-2019
ҳисоботида жаҳоннинг 190 та мамлакатлари орасида
Ўзбекистон рейтинги 76
-
ўринга тўғри келмоқда (1
-
жадвал).
Жаҳон банки “Doing Business” (DB) гуруҳининг тадқиқотларида Ўзбекистонда
фаолият кўрсатаётган “ягона дарча” марказларининг самарали фаолияти алоҳида
қайд этилди. “Doing Business” (DB) гуруҳининг 2018 йилга тегишли ҳисоботларига кўра
(DB-
2018) корхоналарни рўйхатга
олиш индикатори (11
-
ўрин) 14 поғонага кўтарилган
бўлиб,
бундан
ташқари
юртимизда
бизнес
юритишдаги
қулайликлар
кенгайтирилганлиги тўғрисида мулоҳазалар келтирилган.
1-
жадвал
Жаҳон банки “Doing Business” гуруҳининг тадқиқотлари асосида
МДҲ
таркибидаги мамлакатларнинг тегишли йиллардаги рейтинги
Мамлакатлар
20
18
йилдаг
и
р
ейт
ин
ги
20
17
йилга
н
ис
б
ат
ан
ўз
гар
иш
DB
-20
1
0
DB
-20
1
1
DB
-20
1
2
DB
-20
1
3
DB
-20
1
4
DB
-20
1
5
DB
-20
1
6
DB
-20
1
7
DB
-20
1
8
DB
-201
9
Грузия
1
+3
11
12
16
9
8
15
24
16
9
6
Литва
2
+2
26
23
27
27
17
24
20
21
16
14
Эстония
3
−
4
24
17
24
21
22
17
16
12
12
16
Латвия
4
27
24
21
25
24
23
22
14
19
19
Қозоғистон
5
−
8
63
59
47
49
50
77
41
35
36
28
Россия
6
+4
32
38
22
23
25
30
12
10
35
31
Озарбайжон
7
+32
38
54
66
67
70
80
63
65
57
25
Белоруссия
8
+1
58
68
69
58
63
57
44
37
38
37
Молдова
9
−
3
94
90
81
83
78
63
52
44
44
47
Арманистон
10
−
4
43
48
55
32
37
45
35
38
47
51
Қирғизистон
11
+7
41
44
70
70
68 102 67
75
77
70
Украина
12
+5
142 145 152 137 112 96
83
80
76
71
Ўзбекистон
13
−
2
150 150 166 154 146 141 82
87
74
76
Тожикистон
14
−
5
152 139 147 141 143 166 132 128 123 128
Туркманистон
Рейтинги (рўйхатда) мавжуд эмас
Жадвал муаллиф томонидан Жаҳон банкининг “Doing Business” гуруҳи тадқиқотлари рейтинги асосида
тузилди.
Манба:
https://ru.wikipedia.org/wiki/
Доклад «Ведения бизнеса»
Агар
DB-2017
ҳисоботида МДҲ
давлатлари орасида Ўзбекистон 13
-
ўринни
эгаллаган бўлса, DB
-2018
ҳисоботи бўйича МДҲ
давлатлари орасида Ўзбекистоннинг
ўрни 11
-
ўринга ва DB
-2019
ҳисоботи бўйича яна 13
-
ўринга тўғри келганлигини 1
-
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
5
2/2019
(№
00040)
жадвалдан кўриш мумкин. Жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистон рейтинги
сўнгги йилларда кўтарилмоқда. Масалан, давлатимиз рейтингининг тебранишлари
2010-2015
йиллар оралигида 1
3-14-
ўринларни ташкил этган бўлса
(тебраниш фақат 1
-
поғонада рўй берган)
, 2015-
2019 йиллар оралигида рейтинг тебранишлари 11
-13-
ўринларни
(тебраниш 3
-
поғона оралигида рўй берган) кўрсатмоқда.
Бозор муносабатлари тобора кенгайиб бораётган ва иқтисодий ислоҳотларнинг
янгича ёндашувларда олиб борилаётган Ўзбекистон учун бу каби иқтисодий
кўрсаткичлар
ижобий мазмун касб этса
-
да, мамлакатимизда
ҳали қатор ўз ечимини
кутаётган
муаммолар борлигини аниқлаш қийин эмас.
Буни МДҲ
мамлакатларининг
эгаллаган ўринлари қаторида Ўзбекистоннинг
эгаллаган ўрни ҳам кўрсатиб турибди
(2-
жадвал).
2-
жадвал
МДҲ
мамлакатларнинг Жаҳон банки “Doing Business” гуруҳи
рейтингида эгаллаган ўринлари
Мамлакатлар
20
18
йилдаг
и
р
ейт
ин
ги
20
17
йилга
н
ис
б
ат
ан
ўз
гар
иш
DB
-20
1
0
DB
-20
1
1
DB
-20
1
2
DB
-20
1
3
DB
-20
1
4
DB
-20
1
5
DB
-20
1
6
DB
-20
1
7
DB
-20
1
8
DB
-201
9
Грузия
1
+3
1
1
1
1
1
1
5
4
1
1
Литва
2
+2
3
3
5
5
2
4
3
5
3
2
Эстония
3
−
4
2
2
4
2
3
2
2
2
2
3
Латвия
4
4
4
2
4
4
3
4
3
4
4
Қозоғистон
5
−
8
10
8
6
7
7
9
7
6
6
5
Россия
6
+4
5
5
3
3
5
5
1
1
5
6
Озарбайжон
7
+32
6
9
8
9
10
10
10
10
10
7
Белоруссия
8
+1
9
10
9
8
8
7
8
7
7
8
Молдова
9
−
3
11
11
11
11
11
8
9
9
8
9
Арманистон
10
−
4
8
7
7
6
6
6
6
8
9
10
Қирғизистон
11
+7
7
6
10
10
9
12
11
11
13
11
Украина
12
+5
12
13
13
12
12
11
13
12
12
12
Ўзбекистон
13
−
2
14
14
14
14
14
13
12
13
11
13
Тожикистон
14
−
5
13
12
12
13
13
14
14
14
14
14
Жадвал муаллиф томонидан Жаҳон банкининг “Doing Business” гуруҳи тадқиқотлари рейтинги асосида
тузилди.
Манба: муаллиф томонидан келтирилган 1
-
жадвал маълумотлари.
Эндиликда “Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланганидек, 2021 йилга бориб
мамлакатдаги бизнес юритишдаги шаффофликни янада юқорига кўтариш чора
-
тадбирларини амалиётга жорий этиш ўзига хос долзарблик касб эмоқда.
Эътироф этиш керакки, сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини
қулайлаштириш натижасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг
фаолияти янада фаоллашди. Ишбилармонлик муҳитини кенг ривожлантиришга
жиддий эътибор қаратилиши, рақобат муҳитини кенгайишига, маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмининг ошишига, умуман, кичик бизнес субъектларининг ўзаро
иқтисодий муносабатларининг диверсификация бўлишига олиб келди.
Демак, ишбилармонлик
муҳити –
бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналарининг фаолиятига ижобий таъсир этувчи зарур муҳит бўлиб, Ўзбекистонда
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
6
2/2019
(№
00040)
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг нафақат миқдор жиҳатидан
кўпайишига, балки сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилишига олиб келади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан
тартибга солиш ва уларга қулай шарт
-
шароитлар яратиб бориш бўйича амалга
оширилаётган чора
-
тадбирлар натижасида уларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда.
2017 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес
субъектлари сони (деҳқон ва фермер хўжаликларидан ташқари) 218170 тани ташкил
этиб, 2000 йилга нисбатан 118731 тага ёки 2,2 баробар кўпайган
[27].
Жумладан, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
ривожланиши 2017 йилда ўзига хос бўлди. Бу даврга келиб, Республика бўйича жами
233292 та кичик корхоналар ва микрофирмалар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг
218170 таси фаолият кўрсатди. Бу эса жамига нисбатан олганда, 93,5 фоизни ташкил
этди (2
-
расм).
94,9% (01.12.2018
ҳолатида)
93,5%
91,6%
88,8%
85,9%
86,7%
80
82
84
86
88
90
92
94
96
2012 й.
2013 й.
2014 й.
2016 й.
2017 й.
2018 й.
2-
расм. Ўзбекистонда кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг жами рўйхатдан
ўтгандагига нисбатан фаолият кўрсатганларининг йиллардаги динамикаси
Муаллифнинг статистик маълумотлар асосида ишланмаси. Статистик маълумотлар Ўзбекистон
Республикаси Давлат статистика қўмитасидан олинган.
Олиб борган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мамлакат ҳудудларида кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг ривожланишида у ёки бу жиҳатдан
фарқлар мавжуд, яъни айрим ҳудудларда ривожланиш даражалари кучли бўлса,
баъзи вилоятларда сустроқ
натижаларга эришилган.
Жумладан, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик корхоналарининг 97,5 фоизи фаолият кўрсатди. Бу эса мамлакат
бўйича қайд этилган ўртача кўрсаткичга нисбатан 4 пунктга катта эканлигини кўрсатиб
турибди. Худди шундай Фарғона (97,9%), Хоразм (96,8%), Навоий (96,3%), Қашқадарё
(94,
4%) ва Андижон (94,3) вилоятларида ҳам кичик бизнес ва тадбиркорлик
корхоналарининг рўйхатдан ўтганга нисбатан фаолият кўрсатганлари, республикадаги
ўртача кўрсаткичдан (яъни 93,5 фоиздан) юқори бўлган. Бу каби ҳудудларда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришдаги ўзига хос тажрибаларнинг
шаклланганлиги алоҳида аҳамиятга молик.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
7
2/2019
(№
00040)
Нисбатан кам ҳолат Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон
Республикасида
кузатилди. Бу ҳудудларда
рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва
тадбиркорлик корхоналарининг 92,9
-
93,4 фоизи фаолият кўрсатди.
Фикримизча,
Ўзбекистон
бўйича
кичик
бизнес
ва
тадбиркорлик
субъектларининг 2014
-
2017 йиллардаги фаол ҳаракатларини таҳлил қилинишига
кўра, уларнинг улушида фаолият кўрсатганлари йилдан
-
йилга ошган. Бошқача
айтганда, мамлакатда ишбилармонлик муҳитининг қулайлашиб бораётганлиги
сезилди
(3-
жадвал)
.
3-
жадвал
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган ҳамда фаолият кўрсатган кичик корхоналар ва
микрофирмалар сонининг йиллардаги динамикаси
Ҳудудлар
2014 й.
2015 й.
2016 й.
2017 й.
Рў
йха
тд
ан ў
тга
н
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ан
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ани
р
ўйха
тд
ан ў
тга
н
га
н
исб
ата
н
, %д
а
Рў
йха
тд
ан ў
тга
н
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ан
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ани
р
ўйха
тд
ан ў
тга
н
га
н
исб
ата
н
, %д
а
Рў
йха
тд
ан ў
тга
н
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ан
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ани
р
ўйха
тд
ан ў
тга
н
га
н
исб
ата
н
, %д
а
Рў
йха
тд
ан ў
тга
н
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ан
Фа
о
л
ият
к
ўр
сатг
ани
р
ўйха
тд
ан ў
тга
н
га
н
исб
ата
н
, %д
а
Қорақалпоғис
-
тон Респуб
.
10173
8383
82,4
10609
9327
87,9
10617 9642
90,8
10800 10092 93,4
Вилоятлар:
Андижон
21413 19966
93,2
22802 20872
91,5
23848 21982
92,1
23580 22229 94,3
Бухоро
11907
8724
73,2
12420
9386
75,5
12571 11141
88,6
13104 12123 92,5
Жиззах
8181
7183
87,8
8625
7505
87,0
9200
7881
85,6
9542
8482
88,8
Қашқадарё
20430 16087
78,7
17492 15808
90,3
15890 14870
93,6
15180 14327 94,4
Навоий
6599
6219
94,2
6798
6309
92,8
7089
6728
94,9
7222
6959
96,3
Наманган
14447 12292
85,0
15122 13080
86,5
15731 14094
89,9
16524 15122 91,5
Самарқанд
14218 12648
88,9
15096 12860
85,1
15375 13840
90,0
16208 14790 91,2
Сурхондарё
10700 10590
98,9
11344
9062
79,8
10292 9061
88,0
10669
9914
92,9
Сирдарё
6781
6143
90,5
7072
6403
90,5
7281
6499
89,2
7978
7261
91,0
Тошкент
19971 17848
89,3
21741 19009
87,4
23102 19546
84,6
23936 20276 84,7
Фарғона
17954 16113
89,7
18036 16920
93,8
18775 18108
96,4
18783 18390 97,9
Хоразм
10344
9911
95,81
10762 10393
96,6
10737 10298
95,9
11093 10740 96,8
Тошкент ш.
40525 37760
93,1
43221 39080
90,4
45490 43414
95,4
48673 47465 97,5
Республика
бўйича
213643 189867
88,8
221140 196014 88,6
225998 207104 91,6
233292 218170 93,5
Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси статистика бошқармаси маълумотлари асосида
ҳисоблаб тайёрланган. Маълумотлар берилган йилнинг 1 январь ҳолатига тўғри.
Аммо, айрим ҳудудларда фаолият кўрсатаётган корхоналар улуши юқоридаги
каби вилоятларга нисбатан камроқ
бўлди. Масалан, Сирдарё, Самарқанд, ва
Наманган вилоятларида жами рўйхатдан ўтган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
корхоналари сонида фаолият кўрсатганлари 91,0 фоиздан 91,5 фоизгача бўлди (3
-
жадвалга қаранг). Бу ҳудудларнинг ушбу кўрсаткичлари республикадаги ўртача
кўрсаткичга солиштирилганда 2 пунктгача пастроқ
бўлди. Бироқ, Тошкент (84,7%) ва
Жиззах (88,8%) вилоятларида бу каби кўрсаткичларнинг жуда паст тенденциялари
кузатилди.
Бошқача
айтганда,
фаолият
кўрсатган
кичик
корхоналар
ва
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
8
2/2019
(№
00040)
микрофирмалар республикадаги ўртача кўрсаткичдан деярли 4,7
-
8,8 пунктгача
камайган.
Демак, мамлакатимиз вилоятларидаги мавжуд ишбилармонлик муҳитининг
қулайлигини бир хил деб ҳисоблай олмаймиз. Сабаби, бир ҳудудда мавжуд шарт
-
шароитлар бошқа ҳудудда нисбатан торроқ
шаклланганлиги сезилиб турибди.
Бунинг учун ўша ҳудудда ишбилармонлик муҳитининг қулайлашувига ҳарақит
бераётган салбий омилларни бартараф этишга тўғри келади. Тадбиркор ёки
ҳунармандларнинг хатти
-
ҳаракатларида иқтисодий жараёнлар чексиз амалга
ошириладики, бунинг учун қулай ишбилармонлик муҳити жуда муҳимдир.
Фикримизча, ишбилармонлик муҳити –
тадбиркорлик субъектларини эркин ва
равон фаолиятларини таъминлаш ва уларга шарт
-
шароитлар яратиш борасида
кўриладиган чора
-
тадбирлар йиғиндисини англатади. Бундай муҳитда ҳар бир
корхона ўзининг фойдасини максимал даражада кўпайтиришга ҳаракат қилади.
Бироқ
шунга қарамай жойларда у ёки бу тарзда шаклланган муаммоларга дуч
келиш мумкин. Бу муаммолар қуйидагиларни ўз ичига қамраб олган:
−
кичик
бизнес
ва
хусусий
тадбиркорлик
субъектларида
ҳуқуқий
маданиятнинг яхши шаклланмаётганлиги, жойларда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш механизмининг суст ишлаётганлиги;
−
мамлакатнинг экспорт муносабатларида кичик бизнес субъектларининг суст
иштироки,
хусусан,
фермер
ва
деҳқон
хўжаликларида
етиштирилаётган
маҳсулотларни экспортбоп сифатини таъминлашда ўзига хос муаммоларнинг
мавжудлиги;
−
саноат тармоғидаги кичик бизнес субъектлари
фаолиятига доир
муаммолар, масалан, ишлаб чиқариш соҳасидаги кичик бизнес корхоналарида газ
ёки электр тармоғига уланишдаги муаммоларни маҳаллий (вилоятлар) шароитда ҳал
этилмаётганлиги ва бундай муаммоларни ҳал этишда тадбиркорлардан юқори
бошқарув органларининг рухсатномалари талаб этилаётганлиги;
−
туман
ва
вилоятларда
ижтимоий
инфратузилма
таъминотидаги
носозликлар, яъни электр энергия, газ таъминотида узилишларнинг рўй бериши, бу
каби муаммолар кичик бизнес субъектлари фаолиятидаги узлуксизликни таъминлай
олмайди;
−
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий, моддий
-
техника
ресурслари билан таъминлашда чекловларнинг мавжудлиги;
−
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун сифатли хизмат
кўрсатишда бозор инфратузилмалари фаолиятида рақобатнинг сустлиги ва ҳоказо.
Масалан, Наманган вилоятидаги кичик бизнес субъектларидан иборат
респондентлардан
,
тадбиркорлик ривожига тўсиқ
бўлаётган муаммолар тўғрисида
сўралганда,
уларнинг
аксарияти
айланма
маблағларнинг
етишмаслиги,
кредитларнинг чекланганлиги, ҳом ашёни келтиришга доир қийинчиликларнинг
борлиги,
электр ва газ таъминотида тез
-
тез узилишлар бўлаётганлиги
туфайли ўз
бизнесларини равон юрита олмаётганликларини қайд этишган
[26].
Бу каби муаммолар ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларининг йиллар бўйича ўсиш динамикасига ҳам ўзининг салбий
таъсирини
кўрсатиши табиий. Масалан, аниқ
статистик маълумотларга асосланадиган бўлсак,
2016 йилда 2015 йилга нисбатан кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарининг
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
9
2/2019
(№
00040)
фаолият кўрсатганлари 11090 тага кўпайган
.
2017 йилда эса бундай кичик бизнес
субъектлари 11066 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари
динамикасида
24
тага камайишни кўриш мумкин
.
Хулоса ва таклифлар
Фикримизча, юқоридаги мулоҳазалар ўз навбатида ўринли бўлиб, кичик
бизнес субъектлари йўлида тўсиқ
бўлаётган муаммоларни ҳал этиш бугунги кунда
долзарб ҳисобланади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар давомида кичик бизнес
субъектларини ривожлантириш жабҳаларидаги
муаммоларни ҳал этиш
ва тегишли
чора
-
тадбирларини кўриб бориш ҳар биримизнинг вазифамизга айланиши керак.
Шу нуқтаи назардан олганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш ва уларни эркин фаолиятлари учун ишбилармонлик муҳитини янада
қулайлаштириш борасида қуйидаги чораларни қўриш мақсадга мувофиқдир, хусусан:
−
ҳар бир ҳудудий миқёсдан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бошқарув
идоралари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва
ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган чора
-
тадбирларни қўллаш;
−
кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маҳсулот экспортини
кучайтириш ва бу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш;
−
кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари учун инвестициялар жорий
этишни янада кенгайтириш ва бунга кўмаклашиш;
−
2019
йил бошига қадар ва ҳозирги кунда «ноль»
қиймати бўйича сотилган
объектларни тўла
-
тўкис ишга тушириш чораларини кўриш ва бу борадаги муаммолар
ечимини топиш;
−
хорижий инвестицияларни киритишда салоҳиятли инвесторларга эътибор
қаратиш ва улардан модернизация жараёнларида унумли фойдаланиш;
−
хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва давлат томонидан
уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлашга эришиш.
Булардан ташқари,
тадбиркорлар учун қулайликни ошириш мақсадида
айниқса, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қурилиш учун
рухсатномалар олиш, электр таъминоти тизимига уланиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш,
миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш, халқаро савдо, контрактлар ижросини
таъминлаш соҳаларида ислоҳотларни изчил давом эттириш зарур. Бу борада жорий
йилнинг 5 феврал кунидан Республика Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро
молия корпорациясининг «Бизнес юритиш»
йиллик ҳисоботида
Ўзбекистон
Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида»
ПҚ
-4160-
сонли қарори кучга кирганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.
Юқоридагилардан
иборат чора
-
тадбирлар мамлакатимизда ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилашга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади деб ҳисоблаймиз.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни фаоллаштиришга, инновацион ғояларни кенг жорий
этишга ва технологияларни қўллаб
-
қувватлашга жиддий эътиборни қаратиш бу каби
муаммоларни бартараф этишга олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни.
“Тадбиркорлик фаолиятининг жадал
ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора
-
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
10
2/2019
(№
00040)
тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”. –Т.:
2016
йил
29
декабрь,
№ЎРҚ
-418.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони. “Тадбиркорлик
фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама
ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир
қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”. –Т.:
2016
йил
5
октябрь,
ПФ
-4848-
сон.
3.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
Фармони.
“Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”. –
Т.:
2017
йил
7
февраль
,
ПФ
-4947-
сон.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. “Жаҳон банки ва
Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон
Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”.
–Т.:
2019
йил
5
февраль,
ПҚ
-4160-
сон.
5.
Мирзиёев Ш.
М.
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб
-
интизом ва шахсий
жавобгарлик –
ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Т.:
Ўзбекистон, 2017. –
104 б.
6.
Мирзиёев Ш.
М.
Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1
-
жилд. –Т.: Ўзбекистон, НМИУ, 2017. –
572 б.
7.
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш –
устувор вазифамиздир (Ўзбек ва рус тилларида). –Т.: Ўзбекистон,
2010.
8.
Арипов О.А. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат
томонидан тартибга солиш. –Т.: Фан, 2012. –
272 б.
9.
Быкова Е.С. Методологические основы оценки институциональной среды
предприятия при формировании интеграционных процессов. //
Ж. Вестник
Саратовского государственного социально
экономического университета. №5. 2013.
С.10.
10.
Гафуров У.В. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш: иқт. фан. док. дисс. –Т.: 2017. –
309 б.
11.
Дятлов А.Н. Общий менеджмент: концепции и комментарии: Учебник
.
/ А.
Н. Дятлов, М. В. Плотников, И. А. Мутовин. –М.: Альпина Бизнес Букс, 2007.
12.
Жихаревич Б.С. “Методы оценки параметров хозяйственного климата и
разработки программы его улучшения”
. // http://www.myshared.ru/slide/95848
13.
Расулов М. Бозор иқтисодиёти асослари: Дарслик. –Т.: Ўзбекистон, 1999.
14.
Салимов Б.Т. Салимов Б.Б. Тадбиркорликни ривожлантиришга стратегик
ёндашув. // “Миллий иқтисодиёт соҳаларида халқаро тажрибани ўрганиш ва уни
кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда татбиқ
этиш” мавзусидаги
илмий
-
амалий анжуманнинг маърузалар тўплами. –Т.: ТДИУ, 2004.
15.
Симионова
Н.
Е.
Понятие
бизнес
-
среды
предприятия.
http://www.involveman.ru/kars-572-1.html // involveman:
привлечение
менеджмента.
16.
Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов
А.Н. Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. –Т.: ТДИУ, 2010.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил
11
2/2019
(№
00040)
17.
Bruno A.V., Tyebjee T.T. The environment for entrepreneurship in C.A. Kent, D.L.
Sexton, K.H.Vesper (Eds.),
Encyclopedia of entrepreneurship
, pp. 288-307. Englewood Cliffs,
NJ. Prentice Hall.
18.
Dana L.P. The spirit of entrepreneurship and the commonwealth government of
Australia.
Journal of Small Business Management,
26(1), pp. 63-65.
19.
Davidsson P. Continued entrepreneurship. Ability, need, and opportunity as
determinants of small firm growth.
Journal of Business Venturing, 6,
pp. 405-429.
20.
Garther W.B. A conceptual framework for describing the phenomenon of new
venture creation
Academy of Management Review
, 10 (A), pp. 696-706.
21.
Manning K., Birley S., Norburn D. Developing new ventures strategy
Entrepreneurship Theory and Practice,
14 (1), pp. 69-76.
22.
Staley E., Morse R. Developing entrepreneurship: Elements for a program in
P.Kilby (Ed)
Entrepreneurship and economic development
, pp. 357-384.
23.
Swanson D., Webster L.
Private sector manufacturing in the Czech and Slovak
Republic: A survey of firms.
Washington, DC: The World Bank.
24.
Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик. // Статистик тўплам. –Т.: 201
7.
–
190
б.
25.
Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. –Т.: ТДАУ, 1998.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга
нималар тўсиқ
бўлмоқда? / O’zLiDeP Матбуот хизмати
.