Пути совершенствования методологии управления персоналом промышленных предприятий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
131-138
43
9
Поделиться
Азларова, Д. (2015). Пути совершенствования методологии управления персоналом промышленных предприятий. Экономика и инновационные технологии, (2), 131–138. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8302
Д Азларова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена приоритетным направлениям деятельности промышленного сектора экономики, а также сформированных научных подходов к совершенствованию методологии управления персоналом на промышленных предприятиях.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.А. Азларова,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ПЕРСОНАЛИНИ БОШҚАРИШ

УСЛУБИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Статья

посвящена

приоритетным

направлениям

деятельности

промышленного сектора экономики, а также сформированных научных
подходов к совершенствованию методологии управления персоналом на
промышленных предприятиях.

The article focuses on the priority aspects of the industrial sector of the

economy as well as formed scientific approaches to improve the methodology of
personnel management in the industrial enterprises.

Калитли сўзлар:

иқтисодиёт, саноат, тармоқ, персонал, бошқарув,

ишлаб чиқариш, технология, инновация.


Саноат республикамиз иқтисодиётининг миллий маҳсулот яратиш

соҳасидаги асосий тармоқларидан бири ҳисобланиб, у ўзининг қўшимча қиймат
яратиши орқали аҳоли эҳтиёжларини самарали қондириш имкониятига эга. Шу
сабабли, моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоғи сифатида мамлакат
иқтисодиётининг барқарор суръатлар билан ривожланишида саноатнинг ўрни
муҳим аҳамият касб этади. Саноат соҳасининг афзалликларини қуйидагиларда
кўриш мумкин:

Биринчидан, саноат моддий ишлаб чиқариш соҳасининг бирламчи тармоғи

бўлиб, истеъмол товарлари бозори конъюнктурасининг миллий ва жаҳон
бозоридаги мавқеини таъминлайди. Натижада бозорлар истеъмол товарлари
билан таъминлангани ҳолда аҳоли эҳтиёжлари қондирилади. Бу эса ўз
навбатида, миллий иқтисодиётнинг пул айланиш даражасига ўзининг ижобий
таъсирини кўрсатади.

Иккинчидан, саноат қўшимча қиймат яратишга қаратилган иқтисодиётнинг

улкан локомотивидир. Чунки саноат соҳасида қазиб олинган, экиб ўстирилган
барча ресурсларни қайта ишлаш, улардан янгидан-янги маҳсулотлар ишлаб
чиқариш,

ассортимент

ва

номенклатуранинг

кўпайиши

ҳисобига

диверсификациялашув жараёнлари такомиллашади.

Учинчидан, саноат тармоғи йирик ишлаб чиқариш институти бўлиши

билан биргаликда, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш жойларини
ташкил этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда республикамиздаги жами банд бўлган ишчи-ходимлар

меҳнат ресурсларининг қарийб 14 фоизини ташкил қилади. Саноат
тармоғининг иш билан таъминлаш аҳоли бандлигини оширишдаги яна бир
муҳим хусусияти қайта ишлаш ва қўшимча қиймат яратишдаги фаоллиги
ҳисобига юзага чиқади. Яъни қайта ишловчи корхоналарнинг кўпайиши ва
қўшимча қийматнинг ортиши саноатда банд бўлган ходимлар сонининг
ортишига олиб келади. Бундан кўринадики, қўшимча қиймат ва қайта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ишлашнинг ўсиши билан саноатда банд бўлган ходимлар сонининг ўзгариши
ўртасида тўғри пропорционал боғлиқлик мавжуддир.

Тўртинчидан, саноат жаҳон иқтисодиётида иштирок этаётган давлатлар

ўртасидаги иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш ва
иқтисодиёт тармоқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга ёрдам беради.

Натижада, барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий

ресурслари, фан-техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдаланиш
имкониятлари юзага келади.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда саноат тармоқларида ишлаб

чиқарилаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш борасида ҳукуматимиз
томонидан қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Зеро, Президентимиз Ислом
Каримов таъкидлаганларидек, “Маҳаллийлаштириш дастурларини амалга
ошириш борасида тўплаган тажрибамиз бизнинг ташқи омилларга
боғлиқлигимизни

камайтириш,

ички

талабни

шакллантириш

ва

бозорларимизни зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи маҳсулотлар билан
тўлдириш, ташкил этилган ишлаб чиқариш қувватларининг тўлиқ фаолият
юритишини таъминлаш, валюта ресурсларини тежаш ва улардан оқилона
фойдаланиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим роль ўйнашини
амалда тасдиқламоқда. Саноат ишлаб чиқаришида маҳаллийлаштирилган
маҳсулотлар ҳажмининг жадал ўсиб бораётгани бунинг амалий тасдиғидир.
2005 йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар 9,2 фоизни ташкил этган бўлса,
2014 йилда бу кўрсаткич қарийб 20 фоизга етди”[1].

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015

йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор
йўналишлари тўғрисида”ги 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарорига
асосан, 2011-2015 йиллар учун умумий қиймати 47,5 млрд. АҚШ доллари
миқдорида 519 та лойиҳа тасдиқланганлигини алоҳида таъкидлаш лозим[2].

Саноат тармоғини юқорида келтириб ўтилган, ўзига хос афзалликларидан

ташқари, ижтимоий меҳнат тақсимотини рағбатлантириш, бозор рақобатини
ривожлантириш каби бир қатор устувор тарафлари ҳам мавжуд.

Республикамизда, саноатнинг ривожланиши ва нуфузини оширишда

хусусан, персонални ҳам самарали бошқариш орқали ёқилғи-энергетика, кимё
саноати, озиқ-овқат ва енгил саноат, фармацевтика ва қоғоз-целлюлоза саноати
ҳамда қора ва рангли металлургия, машинасозлик ва автомобильсозлик каби
ўнлаб тармоқ ва юзлаб саноат соҳалари ишлаб чиқариш қувватларини
модернизациялаш, ўз навбатида, малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш орқали мамлакат иқтисодиётининг жаҳон бозоридаги ўрнининг янада
мустаҳкамланишига эришилмоқда.

Буни 2009-2014 йилларда эришилган мамлакатимиздаги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичларнинг мунтазам ўсиб бориш тенденцияларида ҳам
кўриш мумкин (1-жадвал).





background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1- жадвал

2009-2014 йилларда эришилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар

динамикаси (фоизда)

Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар,

%да

2009 й. 2010 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. 2014 й.

1

2

3

4

5

6

7

Ялпи ички маҳсулот

8,1

8,5

8,3

8,2

8,0

8,1

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

9,0

8,3

6,3

7,7

8,8

8,3

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқариш

5,7

6,8

6,6

7

6,8

6,9

Хизмат кўрсатиш ҳажми

12,9

13,4

16,1

15,0

13,5

15,7

Чакана савдо айланмаси

16,6

14,7

16,4

13,9

14,8

14,3

Давлат бюджетининг бажарилиши

+0,2

+0,3

+0,4

+0,4

+0,3

+0,2

Инфляция даражаси

7,4

7,3

7,6

7,0

6,8

6,1

Иқтисодиёт бўйича ўртача иш ҳақининг
ошиши

40

32

26,5

26,5

20,8

Аҳоли жон бошига реал даромадлар
миқдори

26,5

23,5

23,1

17,5

16,0

10,2


Манба: ЎзР Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан шакллантирилди.

Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2014 йилда саноат маҳсулотлари

ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга нисбатан 8,3 фоизга, 2009 йилга нисбатан
эса, 46 фоизга ўсган. Саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан ортиғи юқори
қўшимча қийматга эга, рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлаётган қайта ишлаш
тармоқлари ҳиссасига тўғри келади.

2014 йилда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг таркибий ўсишига

назар ташласак, бунда энг юқори ўсиш тенденцияси енгил саноат (16,1 фоиз)
маҳсулотларига тўғри келганини кўриш мумкин. Кейинги ўринларда
Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (13,5 фоиз), Қурилиш материаллари
(10,7 фоиз) ва Озиқ-овқат саноати (9 фоиз)ни ташкил этган (1-расм).

1-расм. 2014 йилда саноат тармоқларининг ўсиши, фоизда

Манба: ЎзР Давлат Статистика Қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф

томонидан шакллантирилди.

116,1

113,5

110,7

109

104

106

108

110

112

114

116

118

Енгил саноат

Машинасозлик ва металлни қайта ишлаш

Қурилиш материаллари

Озиқ-овқат саноати


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Фикримизча,

республикада

саноат

тармоғини

келгусида

янада

ривожлантириш, ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳамда ишлаб чиқаришнинг чуқур
ихтисослашуви персонални бошқариш даражасига боғлиқ, ушбу вазифани
муваффақиятли ҳал этиш корхоналарга, биринчидан, бошқарув тизими
самарадорлигини оширишга, иккинчидан, харажатларни камайтириш ва ишлаб
чиқариш фаолиятининг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга имкон яратади.

Ҳукуматимиз томонидан малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласига

доимий эътибор қаратиб келинади, жумладан Президентимиз И.А. Каримов
“энг асосийси, олий ўқув юртлари ўртасида соғлом рақобат ва мусобақа
муҳитини шакллантириш, шунингдек, ишимиздаги эътибордан четда қолиб
келаётган жиҳатлар ва резервларни баҳолаш, юқори малакали кадрлар
тайёрлаш даражаси ҳамда сифатини янада ошириш бўйича аниқ таклифларни
ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлади[3]”, деб мазкур масалага ўз
маърузаларида алоҳида тўхталиб ўтганлар.

Малакали кадрларни тайёрлаш бевосита кадрлар сиёсатига боғлиқ. Бизга

маълумки, кадрлар сиёсати персонал билан ишлашнинг тамойиллари,
мақсадлари ва стратегиясидан иборат[4]. Корхонада ходимлар билан ишлаш
учун барча тадбирлар шу мақсадга йўналтирилади.

Шу билан бирга корхонада ва тармоқда персонални бошқариш

стратегиясининг асосий мақсади корхона персоналини шакллантириш,
ривожлантириш ва унинг салоҳиятидан энг самарали равишда фойдаланишдан
иборатдир. Бу – корхонанинг ҳар бир ходими билан олиб бораётган ишини
муттасил яхшилаб бориш орқали унинг ўз меҳнат ва ижодий қобилиятини
ошириб боришига эришиш ва малакали ходимлар қобилиятидан корхонанинг
самарали якуний мақсадларига эришиш учун иложи борича тўла
фойдаланишни таъминлаш демакдир.

Мазкур ҳолат иқтисодий нофаол аҳоли таркибида ишлаб чиқаришдан

ажралган ҳолда таълим олаётган ҳамда иш ҳақига ёки меҳнат даромадига эга
бўлмаган ўқувчилар ва талабалар улушининг 38,8 фоиздан 39,5 фоизга,
ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар улушининг эса 27,0
фоиздан 30,0 фоизга ортганлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, иқтисодий
нофаол аҳолининг улушининг ортиши аҳоли таркибида 16-24 ёшдаги
аҳолининг салмоқли улуши (20,5 %) билан ҳам боғлиқдир. Шу билан бирга,
таълим олаётган ёшларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Чунки
республикада таълимни ривожлантиришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг амалга оширилиши натижасида янги қурилаётган академик
лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларнинг жалб этилиши иқтисодий
нофаол аҳолининг ўсишига бевосита таъсир қилмоқда.

Кейинги йилларда дунё давлатлари орасида рақобатнинг кескинлашуви,

халқаро бозорларда инновация даражаси юқори бўлган маҳсулотларга
талабнинг ортиши хусусан, жаҳон бозорларида фан-техника сиғими юқори
маҳсулотларга эҳтиёжнинг кучайиши мамлакатимизнинг миллий экспорт
таркибида юқори технологияли маҳсулотнинг улушини кўпайтиришга бўлган
интилишини, бу эса миллий саноат тармоқларини персонал менежментини
инновацион ривожлантириш заруратини янада кучайтирди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Иккинчи томондан, саноат персоналини самарали бошқариш орқали

мамлакатимизда маҳаллий истеъмол бозорларини сифатли товарлар билан
тўлдириш, бозордаги зарурий мувозанатни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш,
ҳозирда иқтисодиётимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган бандлик ва аҳоли
даромадларини ошириш каби муаммоларни ижобий ҳал этишда етакчи
тармоққа айланиб қолди.

Бугунги кунда бошқарув тизимини мукаммаллаштириш соҳасида

қуйидаги тенденциялар юзага келмоқда:

бошқарув фаолиятининг мақсадли тавсифини кучайтириш;

бошқарувнинг мослашувчан тузилмаларини яратиш ва бошқарув

аппаратининг фаолиятини яхшилаш, жумладан, ортиқча бошқарув бўғинларини
қисқартириш ҳисобига;

ишлаб чиқаришни бошқаришда жамоалар ролининг ўсиши ва уларнинг

юқори натижаларга эришишга йўналтирилганлиги;

меҳнат фаолияти ижтимоий шароитларининг яхшиланиши. Бу

тенденцияларга асосан корхоналарнинг бошқарув органлари тузилмаларини
такомиллаштириш йўналишлари ҳам аниқланиб, уларга аввало сифат
кўрсаткичлари асос қилиб олинган. Бошқарув тизимини такомиллаштириш ва
уни баҳолаш тенденциялари ҳамда кўрсаткичлари қаторига қуйидагиларни
киритиш мумкин:

Оптималлик – тузилма бўлинмалари ўртасида энг кам бошқарув

бўғинларига эга бўлган ҳолда ўзаро алоқаларни рационал тарзда ўрнатишдир.
Шу сабабли кўп бўғинлиликни қисқартириш бошқарув тизимини такомиллаш-
тириш олдига қўйилувчи асосий талаблардан бири ҳисобланади.

Тезкорлик (оперативлик) – барча функционал бўлинмаларнинг, зарур

ҳолларда ишлаб чиқариш бўлинмаларининг, бошқарув қарорлари ўз вақтида ва
сифатли бажарилишини таъминлаш учун ўзаро алоқалар аниқлик билан олиб
борилиши.

Ишончлилик – ахборотларни ўз вақтида олиш ва бошқарув қарорларини

бажарувчиларга ва бажариш жойларига ўз вақтида етказишни таъминлайди.
Ишончлилик ва тезкорлик жорий ва истиқболдаги бошқарув тизимининг
самарадорлигида муҳим туртки ҳисобланади.

Тежамкорлик – асосан бошқарув тизимида максимал самарага эришган

ҳолда бошқарув аппарати ва унинг харажатларини камайтиришга, яъни ишлаб
чиқариш самарадорлигининг ўсишига эришишдир.

Айтиш жоизки, корхона персоналини бошқаришни такомиллаштириш

соҳасида барча учун бир хил йўналиш мавжуд эмас.

Ҳозирги пайтда корхоналарни бошқаришни такомиллаштиришнинг

муҳим йўналишларидан бири сифатида автоматлаштирилган бошқарув
тизимини (АБТ) яратиш ва амалиётга киритиш ҳамда иш вақт йўқотилишининг
олдини олиш, ускуналарнинг бекор туриб қолишини қисқартириш, меҳнат ва
моддий ресурслардан оқилона фойдаланишга кўмаклашувчи компьютер
техникасидан фойдаланишни кўрсатиш мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бошқарув тизимини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири

корхонанинг функционал хизматлари ва бўлимлари фаолиятини, ортиқча
тузилмавий бўлинмаларни тугатиш, хизмат кўрсатувчи бўлимларни
оптималлаштириш, бирламчи ҳисобга олиш ҳамда ҳисоб-китоб ва бошқа
бошқарув амалларини соддалаштириш йўли орқали мувофиқлаштиришдир.
Бунда ишлаб чиқаришни тезкор бошқаришнинг кўплаб функцияларини
автоматлаштириш ва механизациялаштириш имконини берувчи, бошқарувнинг
янги техникасидан, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари юқори бўлган турли хил
ҳисоб-китоб ва таҳлил воситаларидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга.

Бошқарув тизимини такомиллаштиришда техник воситалар, бошқарув

жараёнларини механизациялаштириш, жумладан, АБТ асосидаги фаолият,
бошқарув тадқиқотлари ва лойиҳалари ўз-ўзидан ёки автоматик равишда
керакли натижаларга олиб келмайди. Бу ерда кўп нарса инсонларнинг, айниқса,
менежерларнинг фаолиятига боғлиқ. Шу сабабли, ижтимоий омилларнинг
ривожланиши, ишлаб чиқариш жамоасининг ишлаб чиқаришни бошқаришдаги
роли кучайиши, айниқса, корхоналарга бошқаришнинг рационал шаклларини
танлашга кенг имкониятлар яратиб берилгани ҳозирги пайтдаги муҳим
омиллардан биридир.

Замонавий техника воситалари ва янги усуллардан ташқари корхоналарни

бошқаришда ишлаб чиқариш жамоаларида зарур бўлган ижтимоий-психологик
муҳитни шакллантириш ҳам катта аҳамиятга эга. Амалиётдан маълумки,
ижтимоий-психологик муҳит бошқарувнинг натижалари ва амалийлигини
йўққа чиқариши ёки аксинча, кучайтириши мумкин.

Бугунги кунда, мамлакатимизда саноат корхоналари персоналини

самарали бошқариш орқали ҳал қилиниши лозим бўлган бир қатор муаммолар
мавжуд бўлиб, мазкур ҳолат саноат корхоналарини стратегик ривожлантириш
вазифаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда. Булар
қуйидагилардан иборат:

- саноат корхоналарида малакали ёш мутахассисларнинг етишмаслиги;
- маҳаллий хомашёларнинг етишмаслиги натижасида хориждан импорт

қилиниши;

- саноат корхоналарида молиявий ресурсларнинг самарали бошқаруви

тўғри йўлга қўйилмаганлиги оқибатида тўла қувват билан ишламаслиги;

- банкдан олинган хорижий валютадаги кредитлар учун фоиз тўловлари

валюта курсларининг ошиб кетиши ҳисобига ортиши ва валюта курсидаги
фарқлардан зиён кўриш;

- дебиторлик қарзлари ўз муддатида ундирилмаслиги, тузилган

шартномаларнинг бажарилишини тўлиқ назоратга олмаслик, менежмент
ишлари яхши йўлга қўйилмаганлиги;

- мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганлик ва айланма

маблағларнинг етишмаслиги;

- саноат корхоналарида фойдаланилаётган ишлаб чиқариш воситаларининг

жисмоний ва маънавий эскирганлиги натижасида, уларда ишлаб чиқарилаётган
маҳсулотнинг таннархи ошиб кетиши ва сифати пастлиги;

- жаҳон бозорида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

маҳсулотларга глобал инқироз оқибатида талаб пасайиб кетиши;

- бюджет ва бошқа тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган кредиторлик

қарзлари учун пеня ва жарималар ортиб бориши.

Баъзи ҳолларда саноат корхоналари нуфузини оширишда ва барқарор

ривожланмаслигига ташқи ва ички омиллар биргаликда таъсир кўрсатади,
мазкур муаммолар йирик саноат корхоналарида юзага келмоқда.

Фикримизча, юқоридаги салбий ҳолатларни бартараф этиш бугунги

куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланиши лозим. Чунки саноат
тармоғидаги муаммоларнинг бартараф этилиши мамлакат иқтисодиётини
бунданда юқори чўққиларни забт этиши учун бирламчи омил бўлиб хизмат
қилади.

Республикада саноат тармоғини янада такомиллаштириш учун, аввало,

қуйидаги йўналишлардаги стратегик вазифаларни амалга ошириш зарур:

- мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини

ошириш;

- бугунги кунда тўхтаб турган ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш;
-

корхоналарнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш

даражасини ошириш;

- янги ташкил этилаётган корхоналар фаолияти учун қулай шароитлар

яратиш;

- саноат тармоғи ривожланишида кичик корхоналар сонини янада

кўпайтириш ва уларни ташкил этиш чора-тадбирларини рағбатлантириш.

Республикамизда саноат тармоғининг барқарор ўсиш даражасини

такомиллаштириш борасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарур:

1. Экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарор

фаолиятини таъминлаш.

2. Мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари ва хизмат кўрсатувчилари

маҳсулотларига ички талабни ноинфляциявий рағбатлантириш бўйича чоралар.

3. Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида ресурс базасини кенгайтириш ва

инвестицион фаолликнинг ўсишини таъминлаш.

4. Электр энергияси соҳасини модернизация қилиш, энергия сиғимини

қисқартириш ва энергияни тежаш тизимини жорий этиш.

5. Кичик бизнес ривожланишини қўллаб-қувватлашни кучайтириш, аҳоли

бандлиги ва янги иш ўринларини ташкил этишга кўмаклашиш.

20Д

Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда қўйилган вазифаларни амалга

ошириш кўп жиҳатдан саноатда персонал менежментини тадқиқ қилиш, уларда
юзага келадиган муаммо ва қонуниятларни аниқлаш, саноатнинг ривожланиш
тенденцияларидаги муҳим эмпирик боғланишларни тадқиқ этиш каби бир
қатор амалий масалаларни самарали ечиш билан бевосита боғлиқ бўлиб, бу ўз
навбатида, мамлакатимиз саноатида персонал менежментининг ривожланиш
даражасини тавсифловчи қўшимча статистик кўрсаткичлар тизимини ишлаб
чиқиш ҳамда уларнинг барқарор ва мутаносиб ривожланишини мониторинг
қилиб бориш, тармоқларни ривожлантиришдаги илмий асосланган устувор
йўналишларни белгилаш ва уларнинг ривожланиш механизмлари билан боғлиқ
тизимли таҳлилларни амалга ошириш, унга таъсир этувчи омилларни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

эконометрик

моделлаштириш,

ривожланган

давлатларда

иқтисодиёт

тармоқлари тараққиёти барқарорлигини баҳолашда самарали
қўлланилаётган усул ва моделлар ёрдамида республикамиз тармоқларининг
ривожланишини ҳамда истиқболларини баҳолаш каби илмий-услубий
муаммоларни самарали ҳал қилишни талаб этади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Кaримoв И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015-йилга мўлжалланган
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.
//Халқ сўзи, 17.01.2015й., №11 (6194).

2. Ўзбекистон

Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда

Ўзбекистон

Республикаси

саноатини

ривожлантиришнинг

устувор

йўналишлари тўғрисида”ги 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1442-сонли қарори.

3. Кaримoв И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. //Халқ сўзи, 19.01.2013 й.

4. Абдукаримов Б.А., Бектемиров А.Б. Корхона иқтисодиёти. Дарслик. –Т.:

Фан ва технология, 2013. 368 б.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараенларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. 2014 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2015-йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 17.01.2015й., № 11 (6194).

Узбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Узбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йуналишлари тугрисида”ги 2010 йил 21 декабрдаги ПК-1442-сонли карори.

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш. //Халк сузи, 19.01.2013 й.

Абдукаримов Б.А., Бектемиров А.Б. Корхона иктисодиёти. Дарслик. -Т.: Фан ва технология, 2013. 368 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов