Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
135-144
27
5
Поделиться
Ахмеджанов, К., & Холов, А. (2020). Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари. Экономика и инновационные технологии, (3), 135–144. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11628
Каримжон Ахмеджанов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

Проректор по научной работе и инновациям, к.э.д., профессор

Актам Холов, при Президенте Республики Узбекистан Академия государственного управления

доцент, к.э.н. 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантириш технологиясини амалга ошириш босқичлари таҳлил қилинган ҳамда кадрлар захира билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

141

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИДА КАДРЛАР ЗАХИРАСИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Илмий ишлар ва

инновациялар бўйича проректори,

и.ф.д, профессор

Е-mail:

karimjonakhmedjanov@gmail.com

Холов Актам Хатамович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси доценти, и.ф.н.

Е-mail:

aktam-xolov@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу мақолада

давлат фуқаролик хизматида

кадрлар захирасини

шакллантиришнинг устувор йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, давлат фуқаролик
хизматида кадрлар захирасини шакллантириш технологиясини амалга ошириш
босқичлари таҳлил қилинган ҳамда кадрлар захира билан ишлаш тизимини
такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар берилган

.

Калит

сўзлар

:

давлат фуқаролик хизмати, кадрлар захираси, кадрлар менежменти,

захирага киритиш мезонлари, бошқарув кадрлари.

Abstract:

This article examines the priorities of the formation of the personnel reserve in the

civil service. Also, the stages of implementation of the technology of formation of the personnel
reserve in the civil service were analyzed, and suggestions and recommendations were made to
improve the system of work with the personnel reserve.

Key words:

civil service, personnel reserve, personnel management, reserve criteria,

management personnel.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис

палаталарининг қўшма мажлисида сўзлаган нутқида амалдаги кадрлар тизими
фаолиятига танқидий баҳо бериб, “Ҳозирги

вақтда давлат ва ҳокимият идораларида

кўп ҳолларда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг вазифа ва ваколатлари
тақсимоти оқилона ва самарали йўлга қўйилмагани сезилмоқда. Энг ёмони, бу ҳолат
ишимизга халақит бермоқда. Бир идорани қарасангиз, юзлаб одам номига ишлаб
ўтирибди. Бошқа идорани қарасангиз, иш кўп, вазифа кўп, лекин ишлайдиган одам,
кадр етишмайди. Бундай нотўғри иш тақсимотига мутлақо чек қўйишнинг вақти
етди”

1

деган фикрни билдирди.

Бундан кўринадики, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш, уларни

тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг муҳим масалаларини ўз ичига оладиган мақсадли
дастурни ишлаб чиқиш бугунги куннинг асосий талабларидан бири ҳисобланади.

2017 -

2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Давлат ва жамият қурилиши
тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналиши”да давлат хизматига замонавий
фикрлайдиган, ташаббускор, масъулиятли, касбий тайёрланган кадрларни жалб этиш
вазифаси белгиланган. Шундан келиб чиқиб, кадрлар захирасини шакллантириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

142

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тизимидаги ислоҳотларнинг ижтимоий заруриятидан келиб чиқиб

,

биринчидан

кадрлар захирасини шакллантиришнинг ҳуқуқий асослари етарли даражада
шакллантириш; иккинчидан кадрлар захираси учун номзодларни танлаш ва захирага
киритиш тизимида ягона услуб ва ёндашувни жорий этиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномасида “Бугун ҳаётнинг ўзи биздан профессионал, тезкор ва самарали
давлат хизмати тизимини шакллантириш, янгича фикрлайдиган, ташаббускор, эл

-

юртга садоқатли кадрларга кенг йўл очиш бўйича самарали тизим ишлаб чиқишни
талаб этмоқда”

2

.

деган фикрлари

давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини

шакллантиришнинг устувор йўналишларини илмий

-

амалий жиҳатдан тадқиқ этишни

тақозо этади.

Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон

Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан
такомиллаштириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида»ги

ПФ

-5843-

сон Фармонида давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли

органнинг мавжуд эмаслиги давлат органлари ва ташкилотларида ягона кадрлар
сиёсатини олиб боришга, ходимларни самарали бошқариш ва инсон ресурсларини
ривожлантиришга, малакали кадрлар захирасини рақобат асосида

шакллантиришга

ҳамда улар томонидан давлат фуқаролик хизматчиларининг вакант лавозимлари ўз
вақтида эгалланишига йўл қўйилмаётганлигии таъкидланган.

Шундан келиб чиқиб, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда

профессионал тайёрланган самарали кадрлар захирасини шакллантириш, давлат
фуқаролик хизматига энг малакали номзодларни саралаб олиш учун хусусий бандлик
агентликларини фаол жалб этиш ва замонавий аутсорсинг шаклларидан фойдаланиш,
миллий кадрлар захирасини бошқариш, давлат

фуқаролик хизмати

лавозимларининг

давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант
лавозимларининг

ягона

очиқ

порталини

ташкил

этиш

ва

юритишни

мувофиқлаштириш буйича масъул орган Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Фармон асосида Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсатини ва давлат

фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштиришга оид биринчи навбатдаги
чора

-

тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, миллий кадрлар захираси, вакант

лавозимлар ва уларга тайинлаш учун ўтказилаётган танловлар, давлат органлари ва
ташкилотларининг сон ва сифат таркиби тўғрисида ахборот

маълумотлар базасини

шакллантириш учун давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот

-

таҳлил

тизимини яратиш вазифаси белгиланган. Шунингдек, истиқболли кадрларни миллий
кадрлар резервига қўшиш учун танлов саралашларини ташкил қилиш.

Танлов

саралашлари натижалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар
захирасини интеграциялаш асосида миллий кадрлар захирасини шакллантириш.

Истиқболли давлат фуқаролик хизматчилари ҳамда миллий кадрлар захирасига
киритилган шахсларнинг, шу жумладан хорижий стажировкаларини ташкил этиш
бўйича миллий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш вазифлари белгиланган

3

.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Давлат фуқаролик хизматида мутахассис кадрларни қидириш, танлаш, ўрганиш,

баҳолаш, тайёрлаш ва номзодларини кўрсатиш бошқарув кадрлари таркибини
шакллантиришнинг асосий бўғинларидан бири ҳисобланади. Давлат фуқаролик


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

143

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

хизматида кадрлар захираси билан ишлашни тўғри йўлга қўйиш, ёш истиқболи
кадрларни давлат бошқарувига жалб этиш имконини беради.

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантириш тартиби,

шакллари ва усулларига доир қатор тадқиқотлар ўтказилган.

Тарихий нуқтаи аназардан аллома Абу наср Форобийнинг “Фозил одамлар

шаҳри” ва А.Темурнинг “Темур тузуклари”да бу борада қатор қарашлар ва
ёндашувлар мавжуд.

Ўзбекистонлик олимлардан А.Тўхтабоев

4

, Қ.Х.Абдураҳманов Ш.Р.Холмўминов,

Н.К.Зокирова

5

ва

Д.С.Қосимова

6

лар персонални бошқариш, кадрлар захирасини

шакллантириш масалаларини

тадқиқ этишган.

Хорижлик

олимлардан

В.В.Травин,

В.А.Дятлов

7

,

Ричард

Дафт

8

,

Т.Ю.Базарова

9

каби олимлар ўрганган. Шунигдек, П.В.Журавлёв

10

,

А.Я.Кибанов.,

И.Б.Дураковалар

11

кадрлар маъмурияти ва ишлаб

чиқариш муносабатларини,

Уондел

Френч

12

кадрларни

бошқариш

жараёнида

инсон

ресурслари

маъмуриятини, Д.Майстер

13

ва Фернандес

-

Араос, Клаудиолар

14

кадрлар

маъмуриятининг принциплари ва амалиёти каби масалаларини тадқиқ этишган.

Ёш тадқиқотчи Ж.Қ.Юсубов таъкидлашича “давлат ҳокимияти органларининг

кадрлар захираси билан ишлаш фаолияти кадрларни танлаш ва захирани
шакллантириш каби ишлардан бошланиб, уларни қайта ўқитиш муддатлари ва
услубларини аниқлаш, бошқарув фаолиятига бевосита тайёрлаш ва захирадаги
номзодни раҳбарлик мансабига тавсия этишгача бўлган бир нечта босқичларда
амалга ошириб борилади. Умуман, раҳбарлик мансабларига кадрлар захирасини
тайёрлашнинг қуйидаги усуллари шаклланди: амалдаги кадрлар захираси;
истиқболли (яқин ва узоқ истиқболдаги ) кадрлар захираси”

15

.

Раҳбар кадрлар танлаш ва саралаш борасида тадқиқот олиб борган олим

Ф.Р.Равшанов «кадрлар захираси

-

бу тегишли мақсадли тайёргарликдан сўнг раҳбарлик

лавозимига тавсия этилиши назарда тутилган ходимларнинг гуруҳидир. Захира бўлажак
раҳбарларни режали тайёрлаш ва уларнинг тайёргарлигини олдиндан текшириш учун аниҳ
асос бўлиб хизмат қилади ҳамда раҳбарлик лавозимига номзодларни танлаш жараёнининг
доимийлиги ва уларнинг мослашиш даврини қисқартириш имконини беради»

16

деган

фикрини таъкидлайди.

Тадқиқотчи Т.Сагатов томонидан мустақиллик йилларида кадрларни бошқариш

тамойиллари ва стратегиясини амалга ошириш борасида эришилган позитив
ўзгаришлар манзарасини

тоталитар тузум даври билан қиёсий таҳлили амалга

оширилган

17

.

Иқтисодчи

олим И.Тоиров кадрларни танлаш технологияси хусусида тадқиқот

ўтказиб, номзодларни танлашдаги тўғри танлов кадрлар билан ишлашда энг муҳим
жараён саналиб, ўз вақтида ўтказилган аттестация ва ротациялар иш
самарадорлигини таъминлаб берувчи муҳим омиллар эканлигини таъкидлайди

18

.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотнинг методологик асосини менежмент ва персонални бошқариш

фанининг фундаментал қонунлари, кадрлар захирасини шакллантириш тизимлари,
шунингдек, давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришнинг
устувор йўналишларига доир тадқиқот олиб борган хориж ва Ўзбекистонлик
олимлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг маъруза ва
нутқлари ташкил қилади. Мазкур тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил,


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

144

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

институционал таҳлил, контент таҳлил, функционал таҳлил, қиёсий таҳлил, анализ ва
синтез каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилди.

Тадқиқот натижаларнинг амалий аҳамияти маҳаллий давлат ҳокимияти

органларида кадрлар захирасини шакллантириш,

кадрлар

ва инсон ресурслардан

оқилона фойдаланиш бўйича аниқ мезон ва тартибларни жорий этишга доир чора

-

тадбирлар

ишлаб чиқишда жорий этиш мумкин

.

Тадқиқот натижаларнинг назарий аҳамияти шундаки, диссертацияда илгари

сурилган таклиф ва тавсиялардан “Стратегик менежменти”, “Кадрлар менежменти”,
“Маҳаллий бошқарув”, “Лидерлик асослари” каби фанларни ўқитишда фойдаланиш
мумкин.

Таҳлил ва натижалар

Кадрлар захирасини шакллантириш технологияси инсонларни ўз

-

ўзини кўрсата

олишига, интелектли ва профессионал эканлигини амалга оширишига лаёқатини
такомиллаштиришга қаратилган бўлиши лозим.

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришда персонални

бошқаришнинг демократик тамойилларини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Бунда
кадрлар менежменти ва захира билан ишлаш йўналишининг ўзаро алоқадорлигини
ҳисобга

олиш муҳим

(1-

расм)

.

1-

расм. Давлат фуқаролик хизматида

кадрлар менежменти ва захира билан ишлаш

йўналишининг ўзаро алоқаси

Манба: муаллифлар ишланмаси

.

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захираси

бу истиқболли

давлат

хизматчилари, профессионал маҳоратга эга номзодлар, ишчан, ва

ахлоқий

-

психологик сифатларга эга, турли лавозимларда ўзини яхши томонлама кўрсата
олган, керакли тайёргарликдан ўтган ва навбатдаги лавозимни эгаллашга қодир,
махсус шакллантирилган ва белгиланган тартибда мезонларга асосланган гуруҳ.

Яъни,

кадрлар захираси

-

бу у ёки бошқа таклиф этилган лавозим талабларига жавоб

берадиган, тизимли мақсадли малакавий тайёргарликдан ўтган танланган бошқарув
фаолиятини бошқариш қобилиятига эга бўлган раҳбарлар ва мутахассислар
гуруҳидир.

Кадрлар захирасининг бир неча турларга

ажратиш мумкин (фаолият турлари,

лавозимларни алмаштириш тезлиги, тайёргарлик даражаси

ва ҳакозо

).

Давлат

фуқаролик хизматида кадрлар захирасининг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги

йўналишларга ажратиш мумукин:

1. Фаолият тури бўйича. Ривожланиш захираси

-

янги йўналишлар доирасидаги

ишга тайёргарлик кўрадиган мутахассис ва раҳбарлар гуруҳи

(ишлаб чиқаришни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

145

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

диверцификациялашда, янги товар ва технологияларни ишлаб чиқишда). Улар
карьера йўналишининг

касбий ёки раҳбарлик бўйича иккитасидан биттасини

танлашлари мумкин. Фаолият юритиш захираси

-

келажакда ташкилотнинг самарали

фаолият юритишини таъминловчи мутахассис ва раҳбарлар гуруҳидир. Бу ходимлар
раҳбарлик карьерасига йўналтирилганлар ҳисобланади.

2. Тайинлаш вақти бўйича.

А гуруҳи

-

ҳозирги вақтда юқори

лавозимга тайинланиши мумкин бўлган

номзодлар;

Б гуруҳи

-

кўтарилиши яқин

1-3

йилда режалаштирилаётган номзодлар.

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришдан асосий

мақсад бу, демократик ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида давлат хизматида
тайёр бўлган, танлов, саралаш, жой

-

жойига қўйиш, кадрларни тайёрлаш ва лавозим

бўйича кўтариш, давлат хокимияти хизматига мос вазифа ва масалаларни самарали,
профессионал имкониятли амалга оширишдир. Бунда давлат фуқаролик хизматида
захира институти функцияларини тўлиқ бажарилиши муҳим аҳамият касб этади (2

-

расм).

2-

расм. Давлат фуқаролик хизматида захира институти функциялари

Манба: муаллифлар ишланмаси

.

Кадрлар захирасининг шакллантирилиши қуйидаги тамойилларга асосланади:

1)

захира долзарблиги

-

лавозимни алмаштиришга бўлган

эҳтиёж реал бўлиши лозим; 2)

номзоднинг лавозим ва захира турига мос келиши

-

маълум бир лавозимдаги ишга

қабул қилинадиган номзод малакасига бўлган талабга жавоб бериш;

3)

номзоднинг

истиқболи

-

касбий ўсишга йўналтирилганлиги, маълумотига бўлган талаб, ёши,

умуман, лавозимдаги ишлаш стажи

,

соғлигининг ҳолати ва карьерасининг

динамиклиги

(карьера динамиклиги

-

ходимнинг иерархик зинапоядан қанчалик

даражада тез кўтарилганлиги тўғрисида маълумот берувчи касбий йўлининг
индикатордир)

.

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантиришнинг ташкилий

-

ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш
мақсадга мувофиқ: 1) вакант лавозимларни тўлдириш танловини ўтказиш тартиби; 2)
кадрлар

захирасини

шакллантириш

тартиби;

3) кадрлар ротацияси; 4) кадрлар малакасини ва касбий маҳоратини ошириш;

5) ягона идоралараро «Кадрлар» замонавий ахборот тизимини яратиш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

146

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6) ҳудудлар раҳбарларини лавозимга қўйишда ошкоралик, самарадорлик, холислик
ва ҳаққонийлик таъминлаш.

Давлат фуқаролик хизматида кадрларни

юқори лавозимлар учун захирага олиш

,

мазкур соҳада тизимли ислоҳотларни амалга оширишни тақазо этади. Шу мақсадда
кадрлар доимо ўрганиб борилиши талаб этилади, захирага қобилиятли, ташаббускор,
билимдон истиқболли кадрларнинг киритилиши таъминланиши талаб этилади.
Лавозимларга тайинлашда биринчи навбатда захира руйхатлари инобатга олиниши
талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
фаолиятини ташкил этиш чора

-

тадбирлари тўғрисида”

ПҚ

-4472-

сон қарори асосида

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва унинг филиаллари асосий
вазифалари ҳамда функциялари бири сифатида миллий кадрлар захирасини
бошқариш, давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш,
шунингдек, давлат хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини
ташкил этиш ва юритиш вазифаси белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш
давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантириш мезонларини ҳам
ҳисобга

олиш лозим

(1-

жадвал).

1-

жадвал

Захирага киритиш мезонлари

Захира тури

Мезонлар

Захирани шакллантириш мезонлари

кўрсаткичлари

Салоҳият

Ижтимоий

-

демографик талаблар

Таълим даражаси, амалий иш тажрибаси ва
инсонлар билан ишлаш тажрибаси, ёши

(шахсий

ҳужжат бўйича)

Дастлабки

Бошқарув сифати

Номзодни захирага киритишда профессионал ва
шахсий сифатларини эксперт баҳоси (сўров ва
тест ўтказилиш натижалари)

Якуний

Иш натижаси

Ишлаб чиқариш фаолиятида якуний натижалари

(белгиланган

вазифаларни

бажарилиш

натижаси бўйича), номзодни маълум раҳбар
лавозимни эгаллаши учун розилиги

Давлат фуқаролик хизматида кадрлар захирасини шакллантириш асосини

қуйидагилар ташкил этади: 1)

Кадрлар захираси катта ва кўп қиррали масалаларни

хисобга олиши ва бунинг учун катта хажмдаги ахборотни йиғиш

;

2) Кадрлар

захирасини яратиш мураккаб жарён бўлганлигидан кўзланган мақсад ўзгарувчан
хусусият касб этади, буни ҳисобга олиш лозим;

3) Кадрлар захирасини яратишда

профессионал кишилар, яъни ишбилармон, маълум тажрибага эга бўлган ва махсус
тайёргарлик

кўрган

мутахассисларга

таяниш

;

4) Кадрлар захирасини шакллантириш технологияси инсонларни ўз

-

ўзини кўрсата

олишига, интелектли ва профессионал эканлигини амалга оширишига лаёқатини
такомиллаштиришга

каратилган

бўлиши

лозим

;

5)

Кадрлар

захирасини

шакллантиришда касбий малака ва куникмаларни муттасил ривожлантириб боришга
каратилган кенг куламли ишларни шу ишга масъул бўлган шахслар (корхона
рахбарияти, кадрлар бўлими бошлиқлари ва масъул ходимлар) томонидан тизим


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

147

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

сифатида

ишлаб

чиқилган

бўлиши

керак

;

6) ташкилот, корхона ва давлат муассаларида ҳодимлар саолиҳияти ва фаолият
самарадорлигини мунтазам баҳолаб бориш.

Ҳозирги

кунда мамлакатимизда давлат фуқаролик хизматида кадрларга оид

масалаларни нисбатан қисқа вақтда (тезкор) олдиндан ҳал қилиш вариантини кўриб
чиқаётганимизни ҳисобга олиб, бўлажак вакант иш жойларига номзодларни
тайёрлаш бўйича ишларни тизимли таҳлил қилиш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, давлат фуқаролик
хизматида

кадрлар захирасини шакллантириш технологиясини амалга оширишда

қуйидаги босқичларни ҳисобга олиш лозим

:

1-

босқич.

Яқин бир йил ичида ташкилотда қандай иш ўринлари бўшаши

(пенсияга чиқиш, бошқа иш жойига ўтиш ва ҳ.к.) таҳлил қилиб бориш

керак.

Шунингдек, раҳбарият билан яқин

1-2

йил ичида ташкилот структурасида ўзгаришлар

режалаштирилганми, фаолиятни кенгайтиришга қаратилган янги ишлаб чиқариш
дастурлари мўлжалланганми, бошқарув аппарати тузилмасини ўзгартириш
режалаштирилганми, ва ҳ.к. масалаларни муҳокама қилиш;

2-

босқич.

Бўш иш ўринлари ёки ходимларни ўтказиш режалаштирилган иш

ўринларига лавозимларнинг долзарб ихтисослашуви бор

-

йўқлигини баҳолаш керак.

Агар

лавозимларнинг

аниқ

белгиланган

ихтисослашуви

бўлмаса,

уларни

ихтисослашган мутахассислар ҳамда бевосита раҳбарлар ёрдамидан фойдаланиб
ишлаб чиқиш керак. Лавозим ихтисослигида ходимларнинг касбий даражасига,
шахсий фазилатларига, меҳнат натижаларига, ишдаги хулқ

-

атворига талаблар ҳам

белгиланган бўлиши керак. Айрим лавозимларга

номзодларни танлашда маълум бир

чекловлар (маълумоти, иш стажи, ёшга доир ва ҳ.к.) бўлиши мумкин.

3-

босқич.

Ҳар

бир лавозим бўйича захира билан таъминланганлик даражасини

аниқлаш керак. Агар ташкилот катта бўлса, бир хил лавозимлар гуруҳининг захира
билан

таъминланганлик даржасини баҳолаш мумкин. Оддий позицияларга захира

сифатида камида битта одамни тайёрлаш етарли, бошқарув лавозимларига эса
камида 2

-

3 та ходимни тайёрлаш зарур. Олдинги тажрибага таяниб, кадрлар

захирасидан алоҳида ходимларнинг (якка тартибдаги тайёргарлик дастурини
бажармаган, навбатдаги аттестациядан ўтмаган, кўчиб кетган ва ҳ.к.) чиқиб кетишини
таҳлил қилиш зарур.

4-

босқич.

Номзодларни танлаш мезонларини ҳамда танлаш усулларини ишлаб

чиқиш керак. Ходимларни ташкилот ичида бир лавозимдан бошқасига ўтказишда ҳам
касбий яроқлиликни ва режалаштирилган лавозимга мувофиқликни таҳлил қилиш
учун баҳолаш тартиботларини ўтказиш талаб этилади. Бошқарув лавозимлари учун
номзодларнинг

хулқ

-

атворини

ҳамда

корпоратив

,

касбий

ва

бошқарув

компетенцияларга

мослигини

(ривожланишга

йўналганлик,

етакчилик,

ташкилотчилик, ҳиссий барқарорлик, тизимли фикрлаш, қарор қабул қила олиш

ва

ҳ.к.) баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.

5-

босқич.

Ташкилот раҳбарининг

иши самарадорлигини, уларнинг янги

ходимларни мослаштириш бўйича ишларини, ходимларни ривожлантиришга қўшган
ҳиссаларини таҳлил қилиш керак. Мотивация дастурларини, шунингдек ходимларни
мослаштириш регламентларини қайта кўриб чиқишга ёки ходимларнинг каръерасини
режалаштириш регламентларини жорий этиш талаб қилиниши мумкин.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

148

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

6-

босқич.

Захирадагиларнинг “муаммоли томонлари”ни баҳолаш керак. Бунинг

учун

мўлжалланган

ўқитиш

дастури

амалга

оширилдими,

ходимларни

ривожлантиришнинг

якка

тартибдаги

дастурлари

бажарилдими,

уларнинг

раҳбарлари

ва жамоатчилик яхши фикрлар билдирдими, шуларни таҳлил қилиб

чиқиш керак. Агар ишлаб чиқариш дастурини кенгайтирш ёки структурада қандайдир
ўзгаришлар режалаштирилаётган бўлса, ходимларга яна қандай қўшимча билимлар
ва кўникмалар керак бўлиши мумкинлигини мутахассислар билан муҳокама қилиб

олиш талаб этилади. Бундай таҳлил асосида таклиф қилинган ёндашувлардан
фойдаланиш ҳамда кадрлар захирасини тайёрлаш технологиясини амалиётда қўллаш
осонроқ бўлади.

Кадрлар захирасини яратишда Япония тажрибасига қиёсий солиштирадиган

бўлсак, Ўзбекистонда давлат хизматчиларини умрбод ёллаш принципи натижаси
сифатида ташқи кадрлар захираси тўлақонли тизими яратилган эмас, аммо
элементлари бор, яъни лавозимда кўтарилиш имтиҳонларидан муваффаққиятли
ўтган номзодлар алоҳида рўйхатга олинади ва ундан тегишли муассаса ўзига керакли
ходимни танлаб олиши мумкин. Лавозимга тайинлаш синов муддати билан юз
беради –

бу муддат ўткач, натижалар яхши бўлса расман лавозимга тайинланади.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “кадрлар билан ишлаш ҳолатини ҳам

танқидий таҳлил қилиш зарур”

19

деган фикрлари раҳбар ва бошқарув кадрларини

тайёрлашнинг мавжуд тизимини ўрганишни, уни сифат жиҳатдан янги босқичга
кўтаришни талаб этади.

Мазкур соҳада амалга оширилган ишларни тизимли ташкил этиш, давлат ва

жамият бошқаруви, ижтимоий

-

иқтисодий, суд

-

ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда истиқболли

бошқарув кадрларининг тизимли асосда танлаб олиш, шунингдек, давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари тизимида уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб
боришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
30 майдаги "Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг
замонавий тизимини яратиш чора

-

тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ

-3755-

сонли қарори

қабул қилиган бўлиб, унга мувофиқ "Тараққиёт" республика танлови ташкил этилди

20

.

Хулоса ва таклифлар

Давлат фуқаролик хизматида юқори малакали кадрлар таъминотига эришиш

учун кадрлар захираси институтини самарали

қўллаш лозим.

Давлат фуқаролик

хизматида кадрлар захираси билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича
қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:

1.

Давлат фуқаролик хизматида захирадаги бошқарув кадрларида

бошқарув

компетенцияларни, корпоратив қадриятларни (фуқароларга, ташкилотларга бўлган
муносабат) шакллантириш ва мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларни
тизимли ва танқидий таҳлил қилиш лозим

;

2.

Давлат фуқаролик хизматида

кадрларнинг ишларига чин дилдан берилиш,

жамоага мансублик ва садоқат ҳиссини кучайтиради, корпоратив ватанпарварлик,
ташкилот манфаатларини шахсий манфаатларидан устун қўйишга бўлган хоҳиш,
корпоратив муаммоларни ҳиссий қайғуриш, жамоа манфаатларига нисбатан
сотқинликни онгли равишда қоралаш каби хислатларни шакллантиради

;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

149

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

3.

Давлат бошқарувининг барча бўғинида кадрларни танлаш ҳамда захирани

шакллантириш тизимини рақамлаштириш, ходимларнинг малака даражасини

,

уларнинг ишбилармонлик, шахсий ва бошқа сифатларини ўрганиш ва баҳолашни
комплекс амалга ошириш тизимини жорий этиш;

4.

Барча ижро ҳокимияти органлари учун сегментлашган масофавий ўқиш

платформасини жорий этиш, ёш раҳбар кадрларнинг мансаб поғоналарида ўсиш
истиқболини прогнозлаштириш, уларни ўзлуксиз мустақил малакасини ошириш
тизимини жорий этиш орқали захира кадрлар банкини яратиш;

5.

Ҳозирги

кунда Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузурида Давлат

хизматини

ривожлантириш

агентлиги

томонидан

давлат

фуқаролик

хизматчиларининг

сиёсий

-

ҳуқуқий,

иқтисодий,

ахборот

-

коммуникация

технологиялари ва маънавият соҳасидаги билим даражасини аниқлаш, шунингдек,
уларнинг “психологик портрети”ни яратиш мақсадида –

“давлат хизматчиларининг

синовдан ўтказиш модули” –

махсус тест тизими (

https://test.argos.uz/uz

)

ишлаб

чиқилган, бироқ мазкур тизим истиқболли раҳбар кадрлар салоҳияти

ва

фаолиятинини комплекс баҳолашга қаратилмаган;

6.

Кадрлар захираси маълумотлари базасига киритилган мутахассислар соҳалар

бўйича ўқитиш ва малака ошириш учун тегишли ўқув ва қайта тайёрлаш муассасаларига
юбориш;

7.

Захирадан лавозимларга тайинланган раҳбарларнинг мониторинги асосида уларни

келгусида юқори лавозимларга ўтказиш режалари, “мансаб траекторияси”ни ишлаб чиқиш;

8.

Раҳбарлик лавозимига тайинланган ва захирага киритилган кадрларнинг доимий

мониторингини олиб бориш тизимини рақамлаштириш;

9.

Бозор иқтисоди ва демократик ривожланиш талабларига мос салоҳиятли

раҳбар кадрлар захирасини яратиш, танлаш, тайёрлаш ва раҳбарлик

лавозимларига

тавсия қилиш борасида яхлит тизимни ташкил этиш лозим;

10.

Глобал пандемия шароитида давлат фуқаролик хизматида

кадрлар

захирасини шакллантиришда инновацияларни жорий этиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига

киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма
мажлисидаги нутқи

// Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва

олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. /

http://uza.uz/oz/politics/erkin-va-farovon-

demokratik-zbekiston-davlatini-mard-va-olizh-14-12-2016

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси

//

http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-

shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ

-5843-

сон

Фармонига

1-

илова

// https://lex.uz/docs/4549998

4.

Тўхтабоев А

.

Маъмурий менежмент.Т.,Молия, 2003 й.174 б

5.

Абдураҳманов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р., Зокирова Н.К. Персонални бошқариш –

Т.: Ўқитувчи, 2008

6.

Қосимова

Д.С.Бошқарув назарияси –

Т.: Алоқачи, 2009. –

Б. 38


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2020 yil

150

3/2020

(№

00047)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

Травин В. В., Дятлов В. А. Основы кадрового менеджмента.

-

М.: Дело Лтд.

-

1995. -

287 с

8.

Дафт

Р.

Л

.

Менеджмент

/

Л

.

Дафт. Санкт

-

Петербург : Питер,. 2012. 863 с

9.

Управление персоналом: учебник для студ. учреждений сред. проф.

образования / Т.Ю. Базаров.

- 8-

е изд., стер.

-

М.: Издательский

центр «Академия».

10.

Журавлёв П.В. Управление человеческими ресурсами: опыт индустриально

развитых стран. Учебное пособие. —

М

.

: „Экзамен", 2003.

11.

Кибанов А.Я., Дуракова И.Б. Управление персоналом организации: отбор и

оценка при найме, аттестации: Учебное пособие для студентов вузов. —

М.:

„Экзамен", 2003.

12.

French W. The Personnel Menegement Process: Human Resonrses

Administration. Boston . 1970. P.46

13.

Майстер, Д. Первый среди равных: Как руководить группой профессионалов

/ Дэвид Майстер, Патрик Маккенна; пер. с англ. М. С. Иванова и М. В. Фербера. —

2-

е

изд., испр. —

М.: Манн, Иванов и Фербер, 2007. —

336 с

14.

Фернандес

-

Араос, Клаудио

.

Выбор сильнейших. Как лидеру принимать

главные решения о

людях / Клаудио Фернандес

-

Араос; [перевод с

английского].

Москва: Манн, Иванов и

Фербер, 2016.

15.

Ж.Қ. Юсубов. Бошқарув кадрларини тайёрлаш тизимининг шаклланиши ва

ривожланиши масалалари

. // https://xabarnoma.adu.uz/arxiv/2017/2017-1.pdf

16.

Ф.Р.Равшанов. Ўзбекистон Республикасида раҳбар кадрлар танлаш асослари.

//

Сиёсий фанлар доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган

диссертация. Тошкент

-2009. 136-

бет.

17.

Т. Сагатов. Кадрларни бошқаришда мақбул қарорлар қабул қилишнинг

ахамияти.

-

Т.: Тошкент, 2016. 34

-

бет.

18.

И.Тоиров.

Кадрларни

бошқаришнинг

замонавий

технологияси

.

//

https://uzjournals.edu.uz/proacademy/vol1/iss1/8/

19.

МирзиёевШ.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб

-

интизом ва шахсий

жавобгарлик –

ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Т.:

Ўзбекистон, 2017.

20.

Президентининг 2018 йил 30 майдаги "Истиқболли бошқарув кадрларини

танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида"ги ПҚ

-3755-

сонли қарори //

https://lex.uz/docs/3755274

Библиографические ссылки

Шавкат Мирзиёевнинг Узбекистан Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига батишланган Олий Мажлис палаталарининг цушма мажлисидаги нутк,и // Эркин ва фаровон, демократик Узбекистан давлатини мард ва олижаноб халцимиз билан бирга цурамиз. / http://uza.uz/oz/politics/erkin-va-farovon-demokratik-zbekiston-davlatini-mard-va-olizh-14-12-2016

Узбекистан Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси // http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармонига 1-илова // https://lex.uz/docs/4549998

Тухтабоев А. Маъмурий менежмент.Т.,Молия, 2003 й.174 б

Абдурахманов К-Х-, Холмуминов Ш.Р., Зокирова Н.К. Персоналии бошкдриш -Т.: Уцитувчи, 2008

Крсимова Д.С.Бошцарув назарияси -Т.: Алокдчи, 2009. - Б. 38

Травин В. В., Дятлов В. А. Основы кадрового менеджмента.-М.: Дело Лтд. -1995. -287 с

Дафт Р. Л. Менеджмент/Л. Дафт. Санкт-Петербург: Питер,. 2012. 863 с

Управление персоналом: учебник для студ. учреждений сред. проф. образования / Т.Ю. Базаров. - 8-е изд., стер. - М.: Издательский центр «Академия».

Журавлёв П.В. Управление человеческими ресурсами: опыт индустриально развитых стран. Учебное пособие. — М.: „Экзамен", 2003.

Кибанов А.Я., Дуракова И.Б. Управление персоналом организации: отбор и оценка при найме, аттестации: Учебное пособие для студентов вузов. — М.: „Экзамен", 2003.

French W. The Personnel Menegement Process: Human Resonrses Administration. Boston . 1970. P.46

Майстер, Д. Первый среди равных: Как руководить группой профессионалов /Дэвид Майстер, Патрик Маккенна; пер. с англ. М. С. Иванова и М. В. Фербера. — 2-е изд., испр. — М.: Манн, Иванов и Фербер, 2007. — 336 с

Фернандес-Араос, Клаудио. Выбор сильнейших. Как лидеру принимать главные решения о людях / Клаудио Фернандес-Араос; [перевод с английского]. — Москва: Манн, Иванов и Фербер, 2016.

Ж.К,. Юсубов. Бошкдрув кадрларини тайёрлаш тизимининг шаклланиши ва ривожланиши масалалари. // https://xabarnoma.adu.uz/arxiv/2017/2017-l.pdf

Ф.Р.Равшанов. Узбекистон Республикасида рах,бар кадрлар танлаш асослари. // Сиёсий фанлар доктори илмий даражасини олиш учун такдим этилган диссертация. Тошкент-2009.136-бет.

Т. Сагатов. Кадрларни бошцаришда макДул кдрорлар к,абул цилишнинг ахамияти.-Т.: Тошкент, 2016. 34-бет.

И.Тоиров. Кадрларни бошцаришнинг замонавий технологияси. // https://uzjournals.edu. uz/proacademy/voll/issl/8/

МирзиёевШ.М. Танцидий тах/i ил, цатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - )^ар бир ра^бар фаолиятининг кундалик цоидаси булиши керак. -Т.: 'Узбекистан, 2017.

Президентининг 2018 йил 30 майдаги "Истикболли бошцарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари ту£рисида"ги ПК.-3755-сонли карори // https://lex.uz/docs/3755274

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов